Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) 3 bob

Джон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (3-боб) Ўзбек тилида

Maftunkor go‘zallik (Jon-va-Steysi-Eldrij) O‘zbek tilida AudiokitobДжон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Аёл қалби сирларини забт этиб

               

Мундарижа

                                                                                         

Сўз боши

1. Аёл қалби

2. Момо Ҳавога сўз берамиз

3. Хаёлдан кетмайдиган савол

4. Ярадор

5. Манфур аёл

6. Яраларга шифо бериш

7. Севикли

8. Очилиши зарур бўлган гўзаллик

9. Шайдойи Одам Ато

10. Оналар, қизлар, сингиллар

11. Жангчи маликалар

12. Ноёб роль

13. Озод бўлиш учун кундалик ибодат


Хаёлдан кетмайдиган савол

Унинг ҳаётини,

Талон–тарож қилганини, алдовларини ва шаҳвоний нафсини

Ва етарли даражада ёвузлигини билиб ҳам

Шу ондан бошлаб ўзини аёл деб ҳисоблай билди.

Жон Донн

Оҳ, йўқ (ҳалокатга етакловчи) аёл!

Уильям Шекспир. “Гамлет – Дания шаҳзодаси”.

Озиқ-овқат дўконидан керакли харидларни қилиб мен (Стейси) кассага навбатга турдим. Шунда тўсатдан захархандалик билан айтилган гапни эшитдим: “Хоним, агар мен ноҳақ бўлсам, мени тўғриланг. Бу касса олинган нарсаларининг рўйхати ўн бештадан ошмаган харидорларга хизмат кўрсатади”. Мен “Тартибни бузган одам”ни ахтариб ўгирилдим. Менинг озиқ-овқат аравачамда ўн беш хил маҳсулот бор эди. Мен бунга мутлақо ишонардим, чунки навбатга туришдан олдин икки марта санаган эдим. Аммо “тартиб тарафдори” имо-ишора қилиб эрига маданиятли жамият тартиб-қоидасини бузаётган “гуноҳкор мажусий”ни кўрсатаётганда, гап мен ҳақимда бораётганини тушундим. Мен у томонга ўгирилдим ва бу кассага тўғри навбат олганимни, чунки олган озиқ-овқатларим сони ўн бештадан ошмаслигини тушунтирдим. Бунга жавобан у илтифотсизлик билан кулди, холос.

У эри билан бирга менинг ёнимдаги кассага навбатга турди. Баланд овоз билан тўнғиллашда давом қилиб, бу аёл очиқчасига, ўзига хос бўлган аччиқ киноя билан олдингидай, менинг ёлғончилигимни фош қилишга интиларди: “У яна бор–йўғи ўн беш хил озиқ-овқат олдим деб ишонтиряпти”. Бундай гапни эшитиб мен хужум ҳолатига ўтдим, дейиш – бу менинг хулқимга юқори баҳо бериш бўларди. Менинг ғазабим қайнаб кетди. Мен “лов” этиб ёниб кетдим – ўзим ҳам бундан ҳайрон қолдим. Устига устак, турли шоколад батончалари қўйилган ва навбатларимизни ажратиб турган савдо столчаси устига эгилиб, мен унинг юзига қараб ғазаб билан дедим: “Менинг аравачамда роппа-роса ўн беш хил озиқ–овқат бор. Санаб кўришни истайсизми?” Унинг эри қўл ҳаракати билан мени хотиржам қилишга, аёни пайтда нарироқ суришга ҳаракат қилди.

Мен хижолат бўлдим, ўзимни босиб олдим. Ўз харидларимнинг пулини тўлагандан кейин эса уларнинг сони ўн бештадан ошмаслигини исбот қилиб, касса чекини ўша аёлнинг башарасига қараб отишдан аранг ўзимни тутдим. Машинамга ўтириб уйга кетаётганимда ҳам ҳеч ўзимни боса олмасдим. Бутун борлиғим асабдан қалтираётганлиги сабабли машинани йўл четида тўхтатишимга тўғри келди. Ўйлаб кўринг-а, озиқ-овқат дўконида мен ўзимнинг навбатда туришга хақли эканлигимни исбот қилиш учун нотаниш аёл билан ёқалашиб кетишимга сал қолди-я! Бу нима эди? Менга нима бўляпти ўзи?

Момо Ҳаво, сенга нима бўлди?

Момо Ҳаво бу дунёга жозибадор Худо гўзаллигининг тимсоли сифатида келди. Ўз Яратганига ҳаёт бахшида қиладиган, кейин Ҳаёт нажоткори сифатида ҳаракат қиладиган ғамхўр, мурувватли ва умидларини йўқотмайдиган Ўша Худо тимсоли каби. Ҳа, Момо Ҳаво бу дунёга куч-қудрат олиб келди, аммо мушти билан урадиган ва тирсаклари билан у ёқдан–бу ёққа сурадиган кучни эмас. Унга ишонилган куч жозибали, мафтункор ва ўзига чорловчидир.

Сиз ушбу тасвирда ўзингизга таниш аёлларни танияпсизми? Ўзингиз атрофингиздагиларга намоён бўладиган ўша тимсолга у ўхшайдими?

Нима сабабдан жуда озчилик аёлларнинг ҳаётида романтикага ўхшаган нимадир бор? Ёлғизлик ва бахтсизлик – мана кўпчилик аёлларнинг тақдири. Ёлғизлик ва бахтсизлик – шунчалар кенг тарқалган ҳодисаки, жуда кўп аёллар бундан анча вақтлар илгари ўз романтик орзуларини ерга кўмишган ва кундан–кунга қувончсиз ҳаёт кечирадилар. Ахир, гап нафақат романтика ҳақида. Нима сабабдан аёлларнинг шахслараро муносабатларининг жуда кўп қисми, юмшоқ қилиб айтганда, таркиб топмайди? Уларнинг дўстона ва оилавий муносабатларига нафақат яхши ривожланишга тўсқинлик қилувчи, балки уларнинг емирилишига олиб келувчи ва охир–оқибатда аёлларни тўла ёлғиз қолдирувчи қандайдир вирус тушгандай бўлиб туюлади. Ва ҳаттоки муносабатлар яхши ривожланган пайтда ҳам улар бахтли эгаларига ҳеч қачон тўла-тўкис бахт олиб келмайдилар. Аёлларнинг қалбларида бу тубсиз жарлик қандай ҳосил бўлди?

Бундан ташқари, аёллар жуда чарчаган ва тушкунликка тушганлар. Бунинг сабаби уларнинг ҳаётлари яқин одами билан бирга кечадиган қизиқарли саргузаштлардан иборат бўлганлиги эмас. Йўқ, аёлнинг чарчаганлиги сабаби – эскиликнинг кўплигида, юзлаб кундалик мажбуриятларда. А. П. Чехов айтганидай, “ҳар қандай аҳмоқ инқирозни тўла қуролланиб қарши олишга қодир. Кундалик ҳаёт мана нима учун бизни ҳолдан тойдиради”. Аста-секин ва сездирмай саргузаштларда иштирок этишга тайёр туришни ишчанлик сиқиб чиқарди. Кўпчилик аёллар ўзларини буюк романдаги муҳим ролнинг ижрочилари деб ҳис қилмайдилар. Бунинг ўрнига, улар ўзларининг ҳеч нимага ярамасликлари туйғуси билан ҳолдан тойдирувчи жанг олиб борадилар. Улар, ҳеч бўлмаганда, кимгадир керакликларига ишонишлари жуда қийин. Агар аёл уй бекаси бўлса, уни жамиятнинг “ҳақиқий ҳаёти”да иштирок этмаётганлиги учун уят туйғуси кемиради, турмуш уни эгиб қўяди. Агар аёл ўз кучини севимли ишига бағишласа, у ўзини оилада ва болалар билан муносабатларда муҳим нарсадан маҳрумдай сезади.

Аёл учун муҳим масала

Ва ниҳоят, кўпчилик аёллар ўзлари умуман заррача бўлса–да, эътиборга лойиқ гўзалликка эга эканликларидан жуда шубҳаланадилар. Аслида бу биронта аёл ҳам қочиб қутилмаган жуда жиддий шубҳа. Гап гўзаллик ва у билан боғлиқ нарсалар ҳақида кетганда, нимани танлашни билмай – унга эга бўлиш учун курашишними ёки унинг йўқлигига итоат қилишними – билмасдан ишончсизлик қиламиз. Янги парҳезлар, янги либослар, сочнинг янги ранги – буларнинг бари шусиз ҳам мураккаб аёл ҳаётини янада қийинлаштиради. Бунга яна “ўзини қўлга олишга” чексиз уринишларни ёки ўзини мукаммаллаштириш бўйича янги дастурнинг ўзлаштирилишини қўшинг. Сиз буларнинг барини миянгиздан чиқариб ташланг! Улар кимга керак? Бошингизни баланд кўтаринг ва ҳеч нарса бўлмагандай яшашда давом қилинг. Бундан ҳам яхшиси... бекининг. Бошингиз билан ишга, жамоат фаолиятига шўнғиб, тушкунликка тушиб бекининг. Яхши яшириниш учун ўзингизда ҳеч бир жозибали томонингиз йўқлигига, жуда бўлмаганда – ичингизда ишонтиринг. Ёки, агар сиз ташқи ялтироқлик билан бу бахтсизликни жуда яхши ниқоблай олган бўлсангиз, омадим келди деб ҳисобланг.

Кечқурунги ўтиришга ёки бирон бир мажлисга ёки дўстларимизникига кечки овқатга бораётиб, бир сўз билан айтганда мен одамлар ичида бўладиган жойга отланаётиб доимо асабийлашаман. Кўпинча мен буни ҳаттоки фаҳмламайман. Аммо машинани ҳайдаб борар эканман, мен доимо лабларимни бўяйман. Ва мен қанчалар кўп асабийлашсам, бу одат шунча кўп такрорланаверади. Мен борадиган жойимга қанча яқинлашганим сайин, лаб бўёғини шунча кўп сарфлайвераман. У ерга келган пайтимда тюбикдаги лаб бўёғи тугайди. Катта йўл охирлаб қолганда мен янги “Sunset Rose” ёки бошқа лаб бўёғини қўлга оламан. Бу одатни мен ўзимда яқиндагина – лабимга ортиқча яна бир қатлам лаб бўёғи сураётганимда сезиб қолдим. Нима сабабдан, нега? Чунки мен қўрқаман. Агар менинг макияжим камчиликсиз бўлса, бундай ҳолда, эҳтимол, менга бунчалар ожиз, сезиларли, очиқ бўлмайдигандай туюлади.

Ҳар бир аёл қалбининг туб-тубида Момо Ҳаво ҳақидаги хотира тирик. Ҳар бир аёл ойнага қараб у бундай бўлмаслиги кераклигини англайди. Биз ўзимизнинг камчиликларимизни бошқалардан кўра яхшироқ биламиз. Бир пайтлар бизга тааллуқли бўлган шон-шараф ҳақидаги хотира юракларимизда ҳали ҳам амалга ошмаганлигидан ёки анча олдин ўтиб кетганлигидан оғриқ туйғусини уйғотади. Ўтмишдаги шон-шарафнинг қайтиб келишига умид қилиш тентаклик бўларди, ахир, жуда кўп нарсалар йўқолиб кетди–да.

Кўряпсизми? Ҳар бир ўғил бола ва ҳар бир қизча ўзлари учун муҳим бўлган саволни ўзларига беришади. Аммо бу турли саволлар ва уларни ким бераётганлигига– ўғил болами ёки қиз болами – боғлиқдир. Барча ўғил болалар биргина саволга жавоб беришни истайдилар: “Мен қийинчиликларга бас кела оламанми?” Ўғил бола юраги ўз табиатига кўра тизгинсиз, тартибсиз, хатарли ва асл қаҳрамонларга хос нарсаларни ахтарадилар. Улар бу билан қийинчиликларга кучлари етишини исбот қилмоқчи бўладилар. У Жангчи Худо тимсоли асосида яратилган эди. Эркакларнинг деярли барча ҳаракатлари ўз жасурликларининг исботларини қидиришдан илҳом олади ва бу исботларни қўлга киритиш учун интилиб у ўзининг энг муҳим саволига жавоб олади.

Қизчалар: “Мен чиройлиманми?” деган саволга жавоб олишни истайдилар. Кенг юбкалар (қуёш-клеш бичимли), ёрқин, чиройли либослар, чиройли бўлиш учун зўр истак – мана буларнинг бари шу учундир. Биз ўзимизнинг энг асосий саволимизга жавоб қидирамиз. Эсимда, мен кичкина қизча вақтимда – тахминан беш ёшларимда бўлса керак – бобом билан бувимнинг меҳмонхонасидаги журнал столи устига чиқиб бор овозим билан қўшиқ айтганман. Мен ўзимга катталарнинг, асосан отамнинг эътиборини тортмоқчи бўлганман. Мен чиройли бўлишни хоҳлардим. Биз ҳаммамиз буни истардик. Аммо кўпчилигимиз ҳали болалигимизданоқ: “Йўқ, сенда ҳеч қандай жозиба йўқ. Қани столнинг устидан туш–чи”, - деган жавобни олардик. Катта аёлнинг деярли барча ҳаракатлари унинг чиройли ва латофатли бўлиш, ҳаяжонга солиш ва ўзининг энг асосий саволига “ҳа!” деган жавобни олиш истаги билан йўлланади.

Нима сабабдан бу савол ҳозиргача ҳам жавобсиз қолиб келяпти? Нима сабабдан бизнинг юракларимиз ҳали ҳам хотиржам бўла олмайдилар?

Момо Ҳавонинг гуноҳга ботиши

Бу дунё ўзининг табиий гўзаллиги билан кўзни қувонтирганда, инсоният Одам ато ва Момо Ҳаво мисолида гуноҳсиз бўлганда, эркак ва аёл яланғоч эдилар, бундан уялмасдилар (Ибт. 2:25га қаранг). Улар ўз яланғочликларини бекитмасдилар. Жуда гўзал! Аммо бу дунё, у билан биргаликда биз ҳам, ёшликдан, гўзалликдан ва қайноқ ҳаётдан ҳузурланаётганимизда такрорланмас ўзгаришлар юз берди. Биз жуда кўп марта эшитган, аммо барибир охиригача тушунмаган бир нарса юз берди. Бўлмаса биз бу кундалик ўзгаришларнинг қандай содир бўлаётганлигини кўрган бўлардик ва энг муҳими, биз ҳам бўлаётган воқеаларни кўриб чиқиш учун бизга берилаётган кундалик имкониятларни кўрган бўлардик.

Парвардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида анча айёри илон эди. Илон хотиндан:

— Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими? — деб сўради.

 Хотин илонга:

 — Йўғ–э, биз боғдаги ҳамма дарахтларнинг мевасидан ейишимиз мумкин, — деб жавоб берди.

 — Лекин Худо, боғ ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, тегманглар ҳам, есаларингиз ўласизлар, деб айтган.

 Илон эса хотинга:

— Йўқ, ўлмайсизлар, — деди.

 — Чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есаларингиз, кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога ўхшаб қоласизлар.

Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан. Хотин: “Қани, энди мевалар менга донолик ато қилсайди”, деб орзу қилди. У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди.

Ибт. 3:1-6

Эсиз.

Сўз йўқ.

Йиғланг, кўксингизга уринг, тиз чўкинг, шунингдек, афсус ёки аччиқ фарёдлар ҳам таъқиқланмайди.

Аёлни алдашди. Қандай қилиб? Шунчаки оддийгинами? Қандайдир дақиқалар ичидами? Нимада алдашди? Ўз қалбингизга назар солинг, сиз бу алдовнинг нимадан иборатлигини кўрасиз. Момо Ҳавони Худо ундан ниманидир бекитганига ишонтиришди. Унга ишониб бўлмаслигига ишонтиришди. Момо Ҳаво бахтли бўлиши учун ўз ҳаётини қўлига олиши кераклигига ишонтиришди. У шундай йўл тутди. У биринчи бўлиб гуноҳ қилди. Худога қулоқ солмай, Момо Ҳаво ўз моҳиятини гуноҳга ботирди. Одам учун у унинг ezer kenegdoси, уни қутқариш учун келган одам бўлиши керак эди. Момо Ҳаводан унга ҳаёт олиб келиш, уни ҳаётга чорлаш талаб қилинган эди. Бунинг ўрнига у Одам атони ҳалокатга чорлади.

Ҳақиқат учун шуни айтиб ўтиш керакки, Одам ҳам унга ёрдамга келмади.

Сизга бир савол бериш учун изн беринг: илон Момо Ҳавони авраётганида Одам қаерда эди? У шундоққина ёнида турганди. “кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди.” (Ибт. 3:6) Одам Момо Ҳавонинг ёнида эди. Боғнинг бошқа қисмида эмас. Унинг далили йўқ. У воқеанинг қандай бўлаётганлигини кўрди, кейин у нима қилди? Ҳеч нима. Мутлақо ҳеч нима. У бирон сўз демади. Ҳаттоки, қўлини ҳам қимирлатмади. [Бу фикрни мен Крабб, Хадсон ва Эндрюснинг “Одамнинг сукут сақлаши” китобидан олдим]. У ўзини хатарга қўймади, жанг қилмади, у Момо Ҳавони қутқармади. Бизнинг катта отамиз ожиз эди. У ўз табиатига қарши йўл тутди ва фаоллик кўрсатмади. Шундан сўнг ҳар бир эркак, Одамнинг ҳар бир авлоди ўз юрагида ушбу мағлубият ҳақидаги хотирани сақлайди. Ҳар бир эркак ҳар куни Одамнинг хатосини такрорлайди, ўша гуноҳни қилади. Биз жонимизни хатарга қўймаймиз, биз жанг қилмаймиз, биз Момо Ҳавони қутқармаймиз. Биз битта эски тарашадан йўнилган бўлакчалармиз”.

“Тийиқсиз юрак”

Ҳозирги кунда ҳам худди шундай воқеани кузатишингиз мумкин. Аёллар эркакларнинг ёрдамига энг кўп муҳтож бўлганларида, эркаклар орқага чекинадилар. Улар йўқ бўладилар, жим турадилар, ҳаракатсиз ва суст мавжудотларга айланадилар. “У мен билан гаплашмаяпти”, - мана кўпчилик аёлларнинг гапи. Эркаклар биз учун курашмайдилар.

Аёллар-чи? Биз тутган жойидан кесадиган, ҳукмрон, назорат қилувчи бўлишга мойилмиз. Момо Ҳавонинг ортидан биз кўпинча душман ёлғони тўрига тушамиз ва осонгина унинг асирига айланамиз. Худога ишонмай қўйиб, биз ўзимиз хоҳлаганимиздай яшашимиз учун ҳаммасини ўз қўлимизга олишимиз керак деб ўйлаймиз. Натижада биз ҳеч нима билан тўлдириб бўлмайдигандай туюладиган бўшлиқдан азоб чекамиз.

Лаънат

Хотинга эса шундай деди:

“Ҳомиладорлигингда ғоят азоб бераман,

Машаққат ила бола туғасан.

Аммо эрингни қўмсайверасан,

Эринг эса ҳоким бўлади сенинг устингдан.”

 Парвардигор Эгамиз одамга шундай деди:

“Хотинингнинг гапига кирганинг учун,

Мен, ема, деб тақиқлаган мевани еганинг учун,

Сен туфайли ерни лаънати қилдим.

 Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни,

 Ердан ўтказасан тирикчилигингни.

 Ернинг ҳосили емишинг бўлса ҳам,

Ер сен учун тиканлару қушқўнмас ўстиради”.

Ибт. 3:16-18

Энди эса худди бизнинг кўз ўнгимизда содир бўлаётган воқеалар ва айниқса уларга ҳамроҳлик қилувчи Худо лаънатларига эътибор бериш ортиқча бўлмасди. Чунки барча бўлиб ўтаётган воқеалар бизнинг бугунги “Адандан шарққа” бўлган ҳаётимизни изоҳлаб беради. Одам юки фақат агрономлик муаммоларини – тиканлар ва бегона ўтлар билан курашишни ҳал қилишнинг зарурлиги билан чекланиб қолмайди. Акс ҳолда ҳар бир эркак ушбу юкдан фермерлик хизматини қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган бошқа касбга алмаштириб халос бўлиши мумкин. У бирон бир идорага ишга ўрнашса бўлди – у бундай муаммолардан қутулади. Аммо, афсуски, бу лаънатнинг маъноси анча чуқур ва унинг оқибатлари Одам ато авлодининг ҳар бир аъзосига таъсир қилди. Эркак ўз уринишларининг бефойдалигига ва муваффақиятсизликларга маҳкумдир. Бугундан бошлаб у ўз кучини сарфлаётган ҳар бир соҳада қийинчиликларга дуч келади. Омадсизлик –эркакни энг қўрқитадиган нарса шу.

Худди шу сингари, Момо Ҳавонинг ва у билан биргаликда барча қизларининг мушкулотлари ҳам фақат турмуш қуриш ва болалари билан чекланиб қолмайди. Шундай бўлганда эди, ҳар бир турмушга чиқмаган ва болалари йўқ аёлга бу лаънат юки нотаниш бўлган бўларди. Аслида бундай эмас – лаънатнинг маъноси анча чуқур ва унинг оқибатларидан Момо Ҳавонинг биронта қизи ҳам қочиб қутула олмади. Аёл ўзи билан ёлғизлик (руҳий аламлар билан бирга), ҳамма нарсани назорат қилиш (айниқса ўз эркагини) ва эркаклар устидан ҳукмронлик қилиш (буларнинг бари энг бошида мақсад қилиб олинган нарсалардан жуда фарқ қилади, биз буни тўғри демаймиз – бу бизнинг гуноҳга ботганлигимизнинг оқибати ва инсоният тарихидаги ачинарли воқеадир) лаънатини олиб юради.

Бундай фикрга қўшилмаслик қийин. Ахир, аёлнинг қаттиқ ташвишлари ва руҳий аламлари унда яқин муносабатларнинг йўқлигидан эмасми? Аммо ҳатто бизда – аёлларда ҳаммаси яхши бўлса–да, биз яқин муносабатларни ўрнатишда қобилиятимиздан тўла фойдалана оламизми? Ҳар бир аёл қалбининг тубида биз тўлдиришга уринадиган бўшлиқ бор. Аммо уни тўлдириш мумкин эмас! Атрофга қаранг, ишда, хизматда ёки турмушда қанча нарсани назорат остида сақлаш керак! Қайси биримиз ўзининг роҳат-фароғатини мажбуран кимгадир ишониб ўзини қулай ҳис қилади? Сизда ҳеч қачон “бу дунё эркакларга тегишли” ва аёллар унда – аянчли бир мавжудотдирлар, деган фикр бўлмаганми? Кўп аёллар ожизлик, ҳимояга муҳтожлик ҳолатини ёмон кўрадилар. Биз даъват қилувчилар эмасмиз, биз – соқчиликда турувчилармиз. Деярли барча кучларимизни биз ўзимизнинг ҳақиқий юзимизни яширишга қандайдир хавфсизликка ўхшаган нарсани қўлга киритиш учун атрофдагиларни назорат қилишга сарфлаймиз.

Эркак ўзининг илк жасоратини йўқотганда (гуноҳга ботганларидан сўнг Одам атонинг барча ўғиллари у ёки бу даражада ушбу йўқотишни ҳис қиладилар) унинг кучига энг кўп зарар етди. У ёки суст, ожиз, курашларни рад қилувчи ёки ўз кучини нотўғри  ишлатувчи, тажанг ва таъсирчан бўлиб қолди. Гуноҳга ботиш натижасида аёл ўзининг илк аёллигини (малоҳатини) йўқотган пайтда энг кўп зарар унинг масъум ҳимоясизлигига ва ҳаётга чорловчи гўзаллигига етди. У ё ҳукмронликка интилувчи ва ҳаммасини ўз назорати остига олишга интилувчи ёки бахтсиз ва меҳр-шафқатга муҳтож аёлга айланади. Баъзида биз унисининг ҳам, бунисининг ҳам ғалати аралашмасини кузатамиз.

Ҳукмронликка интилувчи аёллар

Ўйлаб кўринг-а, кинофильмлардаги қайси аёл тимсоли сизга ё ёқмайди ёки сизнинг очиқчасига салбий туйғуларингизга сабаб бўлишади. (Бизга ана шундай нозик мавзунинг муҳокамасини кино қаҳрамонларидан бошлаш анча тўғрироқ бўлиб туюлди – чунки улар ўйлаб топилган-ку). “Отларнинг жодугари”  фильмида Энни Маклин (бу ролни Кристин Скотт Томас ижро қилган) – Нью Йоркнинг фаол, ҳаракатчан аёли, машҳур хотин-қизлар журналининг редактори. У ҳамма нарсани ўз назорати остида ушлашга ўрганган. Эннининг қизи Грейс ёш чавандоз қизлар билан бўлиб ўтган бахтсиз воқеа туфайли оёғидан жуда оғир жароҳат олиб ҳарбий касалхонага  тушади. Унинг дугонаси ҳалок бўлади. Пилигрим лақабли от ҳам қаттиқ жароҳатланади. Эннининг чуқур изтиробга тушиши бекорга эмас. Жуда оғир вазиятга тушиб қолган Энни ўзи учун одатга айланган услуб ёрдамида ҳаракат қилади – у врачларга, ҳамшираларга, эрига ва ҳатто оёғидан айрилган қизига буйруқ қилади. Қизининг капельницасида физиологик эритма тугаганини кўриб, Энни ҳаракат қила бошлайди.

“Бу одамларга ҳеч нарсани ишониб бўлмайди!” (У коридорга чиқади ва ўтиб кетаётган биринчи ҳамширанинг қўлидан ушлайди.)

-  Кечирасиз, менинг қизимга янги капельница керак.

-  Ҳа, мен биламан, биз аллақачон чора кўриб қўйганмиз...

-  Марҳамат,  мен сизнинг шу ишга зудлик билан киришишингизни истардим.

(“Марҳамат” сўзи унинг тилида худди яширинча таҳдиддай янграйди ва кўпроқ “бўлмаса мен чора кўраман”ни эслатади. Энни палатага қайтади ва ҳижолатга тушган эрига шундай изоҳ беради: “Бу одамларни қаттиқ тутмаса бўлмайди”.)

У ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож эмас. У доимо сергак. Бу аёл ўз мақсадига қандай етишни билади. (Баъзиларимизни шундай хусусиятлар завқлантиради!) Аммо эътибор беринг-а: унда заррача бўлса–да меҳр, шафқат ва албатта, ҳимояга муҳтожлик йўқ. У энг муҳим аёллик хусусиятларидан воз кечди – тўғрироғи аёллигидан.

Мана, яна бир нафратга лойиқ аёл – Дешвудхоним – “Аёл ва туйғулар” фильмининг қаҳрамони. Оила бошлиғи – жаноб Дешвуд хотинини, учта қизини, ўзининг никоҳидан бўлган яккаю ягона ўғли Джоннинг васийлигида қолдириб фильм бошидаёқ ўлади. У бор мол-мулкини Джонга қолдиради. Марҳумни сўнгги йўлга кузатиб қайтаётган саҳнада бева Дешвуд хонимнинг маккор ва хасис келини усталик билан эрининг онгини бошқариб ёлғон тўрини тўқийди. Охир–оқибатда бева аёл қизлари билан бир тийинсиз қолишади.

“Джерри Магуайер” фильмининг бошида Том Крузни мағлуб қилган келинини эслайлик:

- Джерри, мен билан бундай муносабатда бўлишингга йўл қўймайман.

Ёки “Титаник” фильмидаги Розанинг онаси:

  • Биз тирик қолишимиз керак.

“Фақат рақслар залида” фильмидаги ифлос она ҳам ўзини худди шундай тутади. Стервелла де Виль ва Эсмеральда каби бошқа маккора аёллар ҳам шулар жумласидандир. Эътибор беринг-а, кўпинча санъат асарларида ёвузликни жодугарлар, афсунгарлар ёки ёвуз ўгай оналар ролидаги аёллар акс эттиришади. Сиз ҳеч қачон ўйлаб кўрмаганмисиз: нима сабабдан узоқ йиллар давомида ўз-ўзидан рамзий маънони билдирадиган феминист аёллар аралашувигача довул-бўронларга аёл исмлари берилган? Тўғри, бизнинг кунларимизда қўрқувга солувчи ёвуз ролини ўзига эҳтиёткор шафқатсиз эркак олди. Аммо нима сабабдандир ушбу ролдаги аёл кўпроқ нафратга лойиқроқ кўринади.

Гуноҳга ботгандан кейин Момо Ҳаво ҳимоясиз бўлишни рад қилади. Уларнинг барқарорлигини кафолатлаш имкони бўлмаганда эса ўзининг яқинликка интилаётган юрагининг истакларини шафқатсизларча йўқ қилади. Бу унга хавфсизлик туйғусини ва вазиятни бошқариш имконини беради. У “ўзига ҳеч ким, айниқса, эркак киши керак бўлмаган” аёлга айланади. Бундай вазият унинг ҳаётида қандай акс этишини ва болаликда олган кўнгил жароҳатлари унинг фикрларини қандай шакллантиришини кўпинча тушуниш жуда мураккаб, шундай бўлса–да, буни тушуниб олишимиз керак. Аммо биз юқорида санаб ўтган барча муаммолар асосида, аёллар хулқининг бузилган моделлари ортида оддий ҳақиқат ётади: аёллар ҳукмронликка ва доимо вазиятни назорат қилишга интиладилар, чунки ўзларининг тобе аҳволларидан қўрқадилар. Худодан ва Адан боғидан узоқда бундай ҳаёт донишмандлиги ҳақиқатдан узоқ эмасдай бўлиб туюлади. Аммо “буларнинг бари эътиқоддан эмас – гуноҳ”(Рим. 14:23) эканлигини эътибордан четда қолдирманг. Ўз ўзини ҳимоя қилишнинг ҳақиқий севги ва Худога хақиқий ишонч эмаслигини, бундай “донишмандлик” – атрофимиздаги оламнинг хавфларига бизнинг муносабатимиз эканлигини унутмаслик керак.

Биз аёлнинг кучли бўла олмаслиги ҳақида гапиряпмиз. Биз фақат жуда кўп аёллар ўзларининг бехавотирликларини ҳис қилиш ва вазиятни назорат қилиш имконияти учун ўз аёллик хусусиятларини йўқ қилиш билан тўлов тўладилар. Уларнинг кучлари аёлникидан кўра эркакникига кўпроқ ўхшай бошлади. Уларда бошқа ҳеч бир жозибали ёки чорловчи, ҳеч қандай шафқатли ёки нафис бирон нарса йўқ. Макбет хоним – ана шундай аёлнинг ёрқин намунаси. У зулмат кучларига илтимос билан мурожаат қилади: “Мендаги аёл ўлсин”. У ўз атрофидаги эркаклар ҳаётини назорат қилиш ва шу билан ўзини хавфлардан холи этиш мақсадида ўз характеридан аёллик хусусиятларини сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади.

Ҳукмронликка интилаётган аёллар сафига ўз машинасини ҳайдашни сира бошқага ишонмайдиган, ошхонада ўзига ёрдам беришларига рухсат бермайдиган, бирон йиғилишда ўзининг ўрнига сўзлашга ёки ўзига бирон нарсани раво кўрмайдиган аёллар ўзларини бемалол қўшиб қўйишлари мумкин. Биз “мустақил” қабул қилишимиз керак бўлган қарорларни қабул қиламиз ва кийим-кечак, жадвал, ресторан ёки йўналишни танлаш борасида турли тавсиялар берамиз. Саёҳатларда биз бошқалардан алоҳида жойлашишга ҳаракат қиламиз. Бекаму кўст туғилган кунларни ва болаларимиз учун кечаларни режалаштирамиз. Ташқаридан бу “яхши она бўлишга” ёки яхши дўст бўлишга уринишдай туюлиши мумкин. Аммо биз ўзимиздан ҳеч қачон аямайдиган ҳузур-ҳаловат – бу бошқаларнинг ҳаётларини изга солишдир. Ҳаммасини ўз назоратлари остида тутадиган аёллар – булар “аёл жинсининг шундай бир турики”, улар ҳақида К. С. Льюис ўзининг “Баламут хатлари” асарида шундай деган: “У бошқалар учун яшайдиган аёллардан. Бошқалар ҳолдан тойганларидан шу нарса маълум”.

Қаттиқўл аёллар бу қабиҳ дунёнинг тан олишини яхши кўрадилар. Жамият мамнуният билан уларни бошқарувчилик лавозимларига кўтаради. Уларга аёллар хизматларини бошқаришни топширишади. Уларнинг орасида “менинг қўлимдан ҳамма иш келади”, “амалий натижа – мана энг яхши мақсад” ёки “қани, бу ишни қил-чи” каби шиор остида яшайдиганлар қандай кўп. Ҳамма кўкларга кўтариб мақтайдиган перфекционизмдан Марта Стюарт* бош тортиши унчалар яхши хусусият эмаслиги бошқаларнинг хаёлига ҳам келмаса керак. Биз, аёллар, ҳеч қачон бизнинг ҳукмронликка ва вазият устидан назоратга интилишимиз Худога ишонмаслигимиздан далолат бериши ҳақида бош қотирмаймиз. Ахир, биз жуда қимматли бир нарсани йўқотиб қўйганимизни тан ола биламизми? Ниманидир – бу дунё биздан жуда интиқиб кутаётган ниманидир?

Бахтсиз аёллар

Бизнинг олдимизда иккита ҳолат бор. Тарозининг биринчи палласида гуноҳкорлик қаттиққўл, ҳукмрон ва барча ишни ўзининг алоҳида назоратига олишга интилаётган Момо Ҳаво, иккинчисида эса - унинг акси: бахтсиз, ёрдамга муҳтож ва жуда таъсирчан аёл. “Қовурилган яшил помидорлар” фильмидаги Рут Жеймисон каби. У содда, довдираган ва ўз қадр-қимматини йўқотган аёл. Ҳатто эркак томонидан зўравонлик кўрса–да, у ўзида уни ташлаб кетиш учун куч топа олмайди. Зўравонлик саҳнасини олиб ташлайлик, шунда мана бизнинг кўз олдимизда ўз юрагини нолойиқ эркакка жуда тезкорлик билан топшириб қўйган “Ақл ва туйғу” кинофильми қаҳрамони Мариан каби аёл пайдо бўлади. У севилишни жуда истайди, бунинг оқибатида эса қалби бахтсиз бўлади.

Бахтсиз аёлларнинг қалбларида бўшлиқ бор. Улар “Аёллардан нафратланадиган эркаклар ва уларни севувчи аёллар”, “Жуда қаттиқ севувчи аёллар” ва “Ниҳоят озод бўлган аёл” каби китобларни сотиб оладилар. Улар биров билан мулоқот қилишни жуда истайдилар. Бир йигирма ёшли йигит, оиламизнинг яхши таниши, онасининг жуда тез-тез телефон қилишидан нолиди:

  • Хўш, у сизга қанча вақтда телефон қилади? – қизиқдим мен, йигит жуда ошириб юборяпти деб ўйлаб.
  • Ҳар куни.

Ана бўлмаса! Ҳар куни – агар гап ота-она уйини ташлаб кетган ёши катта эркак ҳақида бораётганлиги ҳисобга олинса, бу чиндан ҳам жуда тез.

Афсуски, ёлғиз аёллар кўпинча ўз ҳақиқий ҳолатларини яширишга мойилдирлар. Улар, агар бошқалар мени яқинроқ билсалар, мени севмай қўядилар, деб ўйлайдилар. Ахир, айнан ёлғиз аёлларга ўз муносабатларини хавф остига қўйиш хатарли-ку. Бундай аёллар “Менинг грекча катта тўйим” фильмидаги Тула Портокалосни эслатадилар. У ўзи ишлаётган қаҳвахонага келишган эркак кириб келганда бурчакка кириб кетай деганди. У ўз чиройини жуда катта кўзойнак (бу бизнинг контакт линзалар асримизда-я?), қопсимон кийим-кечаклар (жуда пухталик билан танланган либослар!) ва урфдан қолиб кетган соч турмаклари ёрдамида яшириб юради. Чунки ўзига эътиборни жалб қилишни хоҳламайди –у ўзини эътиборга лойиқ эмасман деб ҳисоблайди. Бахтсиз аёллар “мен жуда кўп иш қилишим керак” каби севимли иборалари остига бекиниб, жуда банд бўлишлари мумкин.

Айнан шу ибора туфайли менинг оилам аёллари (Стейсининг оиласи) ўз тақдирларига тан берганлар. Менинг онам Шимолий Дакота штатининг бир қишлоғида вояга етган. Унинг ота-онаси бутун ҳаётлари давомида у туғилган ўша уйда яшаганлар. Унинг отаси ўз оиласидан узоқлашган илтифотсиз бир одам эди. У ҳеч қачон кичкина қизчалар шундай эшитишни истайдиган ва эшитишлари зарур бўлган сўзларни айтмасди. Ҳеч қачон у қизини “азизим”, “бебаҳо қизим”, “гўзалим” деб атамаган. Ҳеч қачон уни яхши кўришини айтмаган. Ҳеч қачон. Бир куни мактабда жуда ёмон кўнгилсизликларга дуч келиб, уйга кўзларида ёш билан югуриб келди. Жуда хафа, ҳўнграб йиғлаётган бахтсиз қизча ёрдам сўраб отасига мурожаат қилишга журъат қилди. Отаси уни ўзидан нари итарди.

Қизча онаси уни яхши кўришини биларди. Аммо онаси ўз туйғуларини очиқча кўрсатишга журъат қила олмасди. Бувим жуда тежамкор, жуда озода… ва жуда ўз ҳукмини ўтказишни яхши кўрадиган аёл эди. Онамга ўз дўстларини уйга таклиф қилиш таъқиқланган эди. Чунки ўйин вақтида улар уйдаги мукаммал тартибни бузишлари мумкин эди. Уларнинг уйларидаги меҳмонхона яшаш учун эмас, томоша қилиш учун мўлжалланган эди. Бувимга тегишли нарсаларнинг биронтасига ҳам қўл текизиш, тағин Худо асрасин, у ёқдан–бу ёққа олиб қўйиш сира мумкин эмасди. Бу уйдан қувноқ овозлар сира эшитилмаслигини билиш қийин эмас. Қалъаларнинг қурилиши, шовқин-суронли ўйинлар ёки югуришлар ҳақида-ку айтмаса ҳам бўлади. Бу уй тартиб интизом намунаси… ва қалблар учун мозор эди.

Бир куни бувимнинг меҳмонлари келганда, онам иккинчи қаватда жойлашган ювиниш хонасига кирди. Жуда итоаткор қиз, у ўргатилганидай раковина тешигини олдиндан бекитиб қўлини ювди. Аммо кейин тушунарсиз ва жуда ёқимсиз бир воқеа содир бўлди. У ё сув жўмрагини ёпа олмаган ёки раковина тиқиқнини оча олмаган. Бир сўз билан айтганда, на кран, на тиқин унинг сув тошишини олдини олиш учун қилган уринишларига бўйсунишмади. Қатъий қоидалари бўлган уларнинг уйида ҳеч бир болага ота-она катталар билан гаплашаётганларида уларнинг суҳбатларини бўлишга рухсат йўқ эди. Онам ўзини йўқотиб қўяди ва нима қилишини билмай қолади. Сув жўмрагидан сув оқишда давом этарди. Аммо онам интизомли қиз эди, буни бузишга журъат эта олмайди. Энди фақат бошига тушаётган кулфатга тайёрланиш қолади. Раковинадаги сув сатҳи кўтарилишда давом этар, шунинг учун онам барча болалар жиноят устида ушлаб олинмаслик учун қиладиган ишларини қилди. У бекинди.

Ювиниш хонасидан чиқиб, у ўз хонасига кирди. Кроватининг тагига кирди ва жуда қўрқиб кетган бечора қизча бир бурчакка тиқилиб олди. Ниҳоят, раковинадаги сув тошиб кетди, полига тўкилди, кейин эса биринчи қават шифтидан бувимнинг меҳмонхонасига оқа бошлади. Вой! Онамнинг яширинишга уриниши худди бизнинг шу ишни қилишга бўлган ҳаракатларимиз каби вазиятни мураккаблаштирди, холос.

Одам:

 — Мен боғда юрганингни билдим–у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим, — деди.

Ибт. 3:10

Коллежда ўқиб юрганимда, мен билан бир хонада жуда гўзал қиз яшарди. Аммо у ўзининг қанчалар жозибадор эканлигидан бехабар эди. У раҳмдил, қувноқ ва келажакда яхши мутахассис бўла оладиган ақлли қиз эди. Аммо у жуда тортинчоқ ва қўрқоқ эди. У ҳар куни кечқурунларни ўзининг асирлигини бузишга қилинган ҳаракатларни рад қилиб, телевизор олдида ўтказарди. У кун ва ҳафталарни ёлғиз ўтказарди. Мен фақат фараз қилишим орқали била оладиган қаттиқ аламни бошидан кечиргани ва жароҳатланган юраги қовурилган картошка (чипси), бодроқ (попкорн) ва турли ширинликлар билан комедия телесериаллардан тасалли топарди. Бу дунёга чиқиш учун ўзида ҳеч қандай ишонч топа олмаган бу қиз тўрт девор ичида бекиниб олганди, уйдан фақат коллеж дарсларига бориш ва озиқ-овқат харид қилиш учунгина чиқарди.

“Бекиниб оладиган” аёлларга Муқаддас Китобни ўрганиш дарсларида ёки ота-она байрамларида, умуман олганда, бошқа ҳар бир йиғилишларда ҳам доимо жим ўтирадиган аёллар ҳам кирадилар. Бу дўкон пештахтасига қўйилган чиройли кўйлак ёнидан ўтаётганда ўзларига хўрсиниб: “Мен буни кийишга ҳеч журъат қилмаган бўлардим”, - дейдиган аёллардир. Биз доимо оилавий байрамларни ташкил қилиш ва ўтказиш билан бандмиз, шундай байрамларга ташриф буюришдан ҳам бош торта олмаймиз. Биз дўстимиз билан кечки овқатни бирга танаввул қилгандан кўра, ўзимиз ёлғиз кинога тушамиз. Ўзимизнинг шаърий умр йўлдошимизга жинсий яқинликни таклиф қилишни хаёлимизга ҳам келтира олмаймиз. Биз барча мақтовларни рад этамиз, муҳим қарорларни қабул қилишни эса бошқаларга қўйиб берамиз.

Ман қилинган мевадан татиб кўрган Момо Ҳавонинг ортидан барча аёллар яшириниб оладилар. Биз бўянишлар қатлами остига, “енгил ҳазилкашлик”, аччиқланган сукут ва муносабатларни узиш ниқоблари остига бекинамиз. Биз ўзимизнинг ҳақиқий “мен”имизни яширамиз ва атрофимиздагиларга фақат ўзимиз хавфсиз деб ҳисоблаган ва фикримизга бошқалар бизда кўришни хоҳлаган нарсаларнигина кўрсатамиз. Тўрт тарафи берк ўз қобиғимизга биратўла бекиниб олиб, биз ўзимиз чиндан кўраётган, биладиган ва ишонадиган нарсаларимизни улар билан ўртоқлашишдан биратўла воз кечамиз. Ҳеч қачон таҳқирланишга дуч келмаслик ва аҳмоқона ҳолатга тушиб қолмаслик учун қўлимиздан келган барча ишларни қиламиз. Қачонлардир бир оғзимизни очишга журъат қилганмиз ва муздак бепарволик ва хўрловчи пичинглар билан кутиб олинганмиз. Хўш, нима қилиш керак – яна ўша хаскашни босиш керакми? Йўқ! Биз, яхшиси, бекиниб оламиз, чунки қўрқамиз. Биз ярадор бўлганмиз, қаттиқ яраланганмиз. Одамлар бизга нисбатан гуноҳ қилишди, аммо биз ҳам улардан кам гуноҳкор эмасмиз. Бекиниб олиш – бу хавф-хатардан ҳоли бўлиш ва аламни камроқ ҳис қилиш демакдир. Ўзимизга бу шундай туюлади. Шунинг учун инимизга бекиниб олиб, вазият устидан назоратни биз ўз қўлимизга оламиз. Биз ғам-қайғудан нола чекаётган юракларимиз билан Худога бормаймиз. Биз ўз инимизга бекиниб олиб энг қимматли бир нарсани, бу дунё биздан доимо кутаётган бир нарсани йўқотиб қўйганимизни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз.

Иродасизликларга эрк бериш

Биз, аёллар, ё ҳамма нарсани бошқарамиз ва назорат қиламиз ёки инимизга яшириниб ҳаммадан бекиниб оламиз. Аммо у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам... руҳий оғриқлар бизни тарк этмайди. Аёл қалбининг туб-тубидаги орзу-истаклар ўз-ўзидан йўқолиб кетмайди ва шунинг учун биз беихтиёр уни алмаштирамиз.

Бизни фазилатларимизга кўра баҳолай олмаганларини сезган пайтимизда ўзимизни янги либос билан эркалатамиз. Ёлғиз қолганимизда ортиқча музқаймоқ порцияси ёки бошқа бирон ширинликни ўзимизга совға қиламиз. Чанқоқ юракларимиз учун ҳеч бўлмаганда озгина ҳаёт сувидан ахтариб топиш учун биз хаёлот дунёсига ғарқ бўламиз. Беҳисоб севги романлари (айтганча, миллиардлаб пуллар айланадиган саноат), сериаллар, телекўрсатувлар, фисқу фасодлар, аёллар журналлари – буларнинг барчаси қандайдир вақтга ҳақиқий ҳаётни ўз орзуларимиз ва ўзгалар ҳаётига бўлган носоғлом қизиқишлардан иборат бўлган қандайдир сароб билан алмаштириб, қалбларимизга вақтинчалик озуқа беради. Аммо юқорида санаб ўтилган сохта нарсалардан биронтаси ҳам бизга ҳақиқий ҳузур-ҳаловат бахш эта олмайди. Биз эса қалбимизда жарлик каби пайдо бўлган руҳий бўшлиқни ўз нуқсонларимизга эрк бериш йўли билан тўлдиришга ҳаракат қилаётганимизни сезамиз (биз ўзимизча бу нуқсонларни уятчанлик билан “ёмон” одатлар деб атаймиз). Брент Кертис улар учун аниқроқ ном топган ва уларни “бевафо жазманлар” деб атаган. Улар керак вақтда Худога мурожаат қилиш ўрнига юракларимиз ёпишадиган барча нарсалардир.

Машина рулида ўтириб биз очиқчасига жуда муҳим ва мураккаб музокараларда ҳамманинг олдида жуда зўр гапиришимизни орзу қиламиз. Арзон-гаров тутуриқсиз асарларни ўқиш ёрдамида биз аямасдан ўз тасаввуримизни ишга соламиз, ўзимизни гўзал, жозибали ва латофатли қаҳрамон аёл ўрнида кўрамиз. Ўз нуқсонларимизга эрк беришда бизнинг топқирлигимизга ҳавас қилса арзийди. Албатта, биз ўз қизиқишларимиз доирасини қандайдир биргина қизиқиш билан чегаралаб қўймаймиз.

Руҳий аламлар қалбингизда бош кўтарганда Худонинг олдига бориш ўрнига нима қилишингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Пулларни у ёққа, бу ёққа сарфлайсиз, қизиқарли ўйинларни ўйнайсиз, базму жамшидлар уюштирасиз, сурги дорилар билан ичакларингизни тозалайсиз, дўконма-дўкон юрасиз, ичиб оласиз, бошингиз билан ишга шўнғийсиз, уйингизни яхшилаб йиғиштирасиз, шейпинг билан шуғулланасиз, телевизорда кўрсатиладиган кўрсатувларнинг барчасини: ҳам комедияли сериалларни, ҳам ток-шоуларни қолдирмасдан кўрасиз. Ҳатто, салбий ҳис-туйғуларнинг тўсатдан портлаши ҳам ўз-ўзини эркалашнинг бир усули бўлиши мумкин. Биз ўзимизга ўзимиз ишончсизлик ҳолатларимизда ўзимизни қоралаш билан банд бўламиз, ҳатто уятдан азоб чекамиз. Чунки бу туйғулар худди уйда кийиладиган шиппакларимиз каби одатга айланди. Оғир қайғу юракларимизни Худога жалб қилишига имкон бериш ўрнига, ўзимизнинг севимли камчиликларимизга эрк берамиз.

Бахтга қарши, бизнинг сароб каби тасаллиларимиз ҳам бизга енгиллик бахш этади… аммо вақтинча. Улар бизга яхши таъсир кўрсатаётганга ўхшайди, аслида эса бизни кўпроқ чанқатади, ўз нуқсонларимизга янада кўпроқ эрк бериш учун иштаҳамизни қитиқлайди. Биз ҳар қандай гиёҳванд моддадан ёмонроқ таъсир ўтказувчи даҳшатли тобелик ҳолатига тушиб қоламиз. Ўз юракларимизни турли “бевафо жазманлар” қўлига топшириб, хавфсиз ва ёқимли туюлган нарсадан татиб кўриб, юракларимизда туғён ураётган чанқоқлик туйғусидан қутураётган аламни бир дақиқага қондириб, бироз вақтдан сўнг қалбимиздаги бўшлиқ янада кенгайганини ва одат бўлиб қолган “дори”га яна муҳтож эканлигимизни кўрамиз ва шу тариқа сўнгсиз давом этаверади.

Руҳий аламларимизни, қизғин истакларимиз ва оғриқларимизни босишга ҳаракат қилиш учун топаётган воситаларимиз зарарсиз эмас. Бунинг устига улар тажавузкордир. Улар худди саратон касаллиги шиши каби қалбларимизга кириб олади, бир куни “ёрдам кўрсатиб” чексиз, азобли тобеликнинг пайдо бўлишига олиб келадилар. Биз улар ёрдамида арзимас бўлса–да, барибир ҳаёт кўнгилсизликлари зулмини сал сусайтиришга умид боғлаб уларни ахтарамиз. Тобелик бизнинг онгимизни заҳарлайди ва занжирбанд қилади, шу билан бизни Худодан, хусусан, бошқа одамлардан ҳам ажратиб ташлайди. Биз ўз қўлларимиз билан қурган ва ўзимизни ўраб турган занжирнинг ҳар бир халқаси ўз заифликларимизга эрк бериш оловида қизиган, бир кишилик камерада бўлишдан ўзга нарса эмас. Бунинг устига, «бизнинг жазманларимиз биз билан шунчалар “бирлашиб” кетишганки, улар билан ажралиш бизга худди ҳаёт тугагандай бўлиб туюлади. <…> Уларсиз ҳаётимизни давом эттириш мумкинми ёки йўқми – буни билиш биз учун жуда қизиқдир»

Биз юракларимизни тимдалаётган аламлардан уялмаслигимиз ва каттароқ бир нарсани ахтараётганимизни, унга ҳирс қўйганимизни ва ташна эканлигимизни тан олишимиз керак. Бизнинг юракларимиз алам, оғриқлар қуршовидан иборатдир. Ҳар бир аёлнинг юраги у ёки бу даражада ҳаётдан қониқмасликдан ва амалга ошмаган истаклардан азоб чекади. Айнан каттароқ бир нарсадан қондирилмаган ташналик бизни Худога етаклайди. Ҳамма нарсани назорат қилишга уриниш худди яширинишга ва ўз нуқсонларимизга эрк беришга интилиш каби юракларимизни ҳалок қилади. Биз ўз истакларимизни йўқотамиз, сароблар ва ясама нарсалар эса ҳеч қачон юракларимизнинг чуқур саволларига жавоб бера олмайди.

Момо Ҳавонинг азалий қўрқуви

Ҳар бир аёл ўзи бўлиши кераклигидан жуда бошқача эканлигини билади. У тез орада ўзини фош қилишларидан қўрқади, агар аллақачон фош қилмаган бўлсалар – фош қилиб кейин ташлаб кетишларидан ҳам ҳайиқади. Уни ҳалок бўлаётган қалби билан ёлғиз қолдиришади. Тарк этилиш –аёлнинг энг қўрққан нарсаси. (Шундай эмасми, ахир?) Аммо Худога қайтиш ва шу билан бирга барча бахтсизликларнинг сабаби бўлган вазиятни тузатиш ўрнига (Момо Ҳаво бу салмоқли ғилдиракни айлантириб юборди, биз ўшандан бери худди ғилдирак ичидаги олмахон каби шу доира бўйлаб югурамиз) ўзини қандай қилиб бўлса–да, ушбу хавфли ва олдиндан билиб бўлмайдиган дунёда ҳимоя қилиш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма ишни қилиб ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўлида давом этади.

Аёл қалбининг тубида эса унинг энг асосий саволи жавобсиз қолади. Аниқроғи, бу саволнинг жавоби даҳшатли ва у ҳали ёшликдаёқ олинган эди. “Мен гўзалманми? Мен сенга ёқаманми? Сен мени томоша қиласанми? Сенинг кўраётганинг ўзингга ёқадими?” Асосий савол бизни бутун умр таъқиб қилади, биз эса унга тўғри жавобни олиш вақти аллақачон келганлигини ҳеч тушунмаймиз.

Биз – аёлларнинг кўпчилигимиз ҳали ёшроқ пайтимизда на Момо Ҳаво ҳақида, на у қилган иш ҳақида, на унинг танлови бизнинг ҳар биримизга қандай таъсир қилгани ҳақида ҳеч нарса билмас эдик. Биз ўзининг энг асосий саволига жавоб олиш учун Худога мурожаат қилганларнинг биринчиси эмасмиз. Ва жуда кўп ҳолларда уни савол беришга улгурмасимиздан, ўзимиз ҳақимиздаги даҳшатли ёлғонга ишонишга мажбур қилиб, бизни жуда хафа қиладиган жавобни оламиз. Шунинг учун ҳар бир аёл бу дунёга келиб даҳшатли бахтсизликларни бошидан кечиради.


 Книга на Узбекском языке: - Пленительная красота  (Джон  ва Стейси Элдридж)

Авторы этой книги, супруги Элдридж, предлагают женщинам вспомнить свои детские мечты и желания, призывают их стать уверенными в себе и пленительными, осознать свое женское начало. Они убеждены, что каждой женщине необходимо найти свою «рану», понять, что было ее причиной, и не упускать ее из виду до тех пор, пока не наступит исцеление. Книга адресована не только женщинам, но и мужчинам, стремящимся понять женскую душу, в том числе отцам, у которых есть дочери.

Вы можете прослушать радиопередачу журналиста Галины Шаинской об этой книге, прозвучавшую на Трансмировом радио. 



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак