Хакиат асоси (Джон Стотт) 3 bob

Джон Стотт. Хакиат асоси (3 боб) Ўзбек тилида

Джон Стотт. Хакиат асоси (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Мундарижа

Кириш

Тогри ендашув

1 кисим. Масихнинг шахси

Исонинг фел атвори

Масихнинг тирилиши

2 кисим. Инсон мухтожлиги

Гунохнинг окибати

3 кисим. Масихнинг иши

Масихнинг нажоти

4 кисим. Инсон жавоби

Карорга ендашиб

Масихий болиш


3. Исонинг феъл–атвори

Бир неча йил олдин мен бир танишимдан хат олдим. «Мен яқинда бир нарсани англадим, қудратли Худонинг икки ўғли бор экан, биринчиси Исо бўлса, иккинчиси менман» деб ёзарди у хатида. Мен конверт устидаги адресга қарадим. У менга хатни руҳий касалликлар шифохонасидан ёзган экан. Албатта буюкликка ва илоҳийликка даъвогарлар кўп бўлган. Руҳий касалликлар шифохонаси ўзини Юлий Цезарь, бош вазир, Япония императори ва Исо Масиҳ деб атайдиганларга тўла. Бироқ уларга кўпчилик ишонмайди. Ўзларидан бошқа ҳеч ким бунга алданмайди. Уларнинг ҳеч қандай шогирдлари йўқ. Улар ўзларини ким деб атаганларига мос равишда тутишмайди, шунинг учун атрофидагиларни ишонтира олишмайди.

Исо ўзини ким деб атаганига мос равишда тутгани учун, ҳозирда унга ишонганлар ишончи шу далилта асосланиб мустаҳкамланяпти. Унинг ҳаракатлари ва сўзлари орасида ҳеч қандай қарама–қаршилик йўқ. Ўзининг кимлигини тасдиқлаш учун ажойиб феъл–атворга эга бўлиш керак, лекин биз кўриб турибмизки Исонинг феъл–атвори айнан шундай бўлган. У ўзини ким деб атаганлиги буни тасдиқламайди, аммо ишонарли даражада буни кўрсатади.

Унинг феъл–атвори ажойиб эди. Джон Стюарт Милл уни «Ўзидан олдин келганларга ва унга эргашганларга ўхшамайдиган ягона шахс» деб атаган. (Гриффит Томас буни «Масиҳийлик — бу Масиҳ» китобида эслатади. 1909).

Карнеги Симпсон қуйидагиларни ёзган:

«Ихтиёрсиз равишда биз Уни биронта ҳам гуруҳга тегишли деб билмаймиз. Агар биз Исони Конфуцийдан бошлаб, Гётеда тугайдиган рўйхатга қўшиб қўйсак, бу нафақат урф–одатни, балки аҳлоқни ҳам бузишини ҳис қиламиз. Исо буюкларнинг бири эмас. Хоҳласангиз Искандар Зулқарнайн, Буюк Чарльз ва буюк Наполеон ҳақида гапиринг, лекин Исо алоҳида туради. У буюк эмас. У ягонадир. У — оддий Исо. Бунга ҳеч нарса қўшолмаймиз. У бизнинг таҳлилимизга қарам эмас.

У бизнинг инсоний урф–одатларимизни йўқ қилади. У ўз танқидларимизни четга суришимизга мажбур қилади. Чарльз Лем шундай дейди: «Агар Шекспир шу хонага кирганда эди, биз уни туриб қарши олишимизга тўғри келар эди. Аммо бу Шахс бу ерга кирса, биз тиз чўкиб, Уни кийимининг этагини ўпишга ҳаракат қилишимиз керак» (П. Карнеги Симпсон «Масиҳ далили», 1930).

Шу тарзда биз Исони алоҳида тоифада туришини кўрсатишимиз лозим. У қачонлардир яшаб ўтган буюк инсонлардан бири деган тасаввур бизни қониқтирмайди. Биз Исони солиштириб ҳам гапира олмаймиз. Биз учун бу солиштириш эмас, қарама–қаршилик саволидир. Исо ёш бошқарувчидан «Нима учун мени валинеъмат деб атайсан», деб сўраган. «Худодан бошқа валинеъмат йўқ». «Айнан шундай!» – деб жавоб беришимиз керак эди, «Сен одамлардан энг яхшиси ҳам эмассан. Сен иноятлисан, Худонинг тўлиқ ҳиммати бўйича иноятлисан».

Бунинг маъноси тушунарли бўлиши керак. Гуноҳ – бу инсонларнинг туғма касаллиги. Биз ўз табиатимизда шу вирус билан туғилганмиз. Бунга ҳамма ҳар доим шикоят қилган. Лекин Носиралик Исо гуноҳсиз бўлган бўлса, демак биз билган бошқа одамлардек оддий инсон бўлмаган. Агар У гуноҳсиз бўлган бўлса, демак У биздан фарқ қилган. У илоҳий бўлган.

Балки Масиҳнинг гуноҳсизлиги ҳақидаги гувоҳликни тўрт бўлимга бўлиш фойдалироқ бўлар?!

Масиҳнинг Ўзи бу ҳақида нима деб ўйлаган?

Исо Ўзининг гуноҳсизлигини бир неча марта аниқ тасдиқлаган. Зинокор аёлни Исонинг олдига олиб келишганда, У айбловчиларга лол қолдирадиган гап айтган: «орангизда ким гуноҳсиз бўлса, биринчи бўлиб тош отсин». Ҳамма тарқаб кетди. Ҳеч ким қолмади. Шу бобнинг давомида Исо бу сафар Ўзи ҳақида гапирган: «Қайси бирингиз Мени гуноҳда айблайсизлар?» деб ёзилган (Юҳан.8). Ҳеч ким жавоб бермади. У одамларни айблаган пайтда улар кетишга ҳаракат қилишарди. Аммо Исо уларни Ўзининг шаънига айблов билдиришга таклиф этганда, У кетмай, одамлар берган саволларга бардош берар эди. Уларнинг ҳаммаси гуноҳкор эдилар, У бегуноҳ эди. У тўлиқ итоаткорона Отасининг ҳоҳиши билан яшарди. «Мен, У айтган ва Унга керакли нарсаларни доимо бажараман». Ҳеч қандай мақтанчоқлик йўқ эди бу сўзларда. У ҳовлиқмай, хотиржамлик билан гапирарди. Шу тариқа, табиатан Ўзининг таълимоти туфайли Унинг Ўзи — Ўзини алоҳида ахлоқий тоифа қилди. Худди шу аснода, Маъбадда  такаббурона миннатдорчилик билан бир фарзий ўзини шундай тутиб: «Худо, мен бошқа одамлар каби бўлмаганим учун Сенга миннатдорчилик билдираман» деган. Аммо Исо ўзини қондириш учунгина Ўзининг ноёблигини қабул қилмаган. Бу шунчалик аниқ эдики, бунга диққатни жалб қилиш ҳам керак эмас эди. Тушунарли бўлгани учун буни исботлаш, тасдиқлаш ҳам керак эмас эди. Бошқа барча одамлар адашган қўйлар эдилар; Исо уларни топиб, қутқариш учун Меҳрибон чўпон каби келди. Қолган барча одамлар гуноҳ касалликлари қийноғида эдилар. Исо уларга шифо бериш учун табиб каби келди. Қолган барча одамлар жаҳолат ва гуноҳ зулматига ботишган эдилар. Исо олам Нури эди. Қолган барча одамлар гуноҳкор эдилар; Исио эса уларнинг гуноҳлари кечирилиши учун қонини тўкиб, ўлиш учун Нажоткор бўлиб туғилган эди. Қолган барча одамлар оч эдилар; Исо ҳаёт Нони эди. Қолган барча одамларни итоатсизликлари ва гуноҳлари учун ўлим кутар эди; Исо эса уларнинг ҳозирги пайтдаги Ҳаёти ва кейинчалик Тирилишидир. Юқоридаги кинояларнинг бари Исонинг аҳлоқий ноёблигини ифодалайди ва У буни англар эди.

Шунинг учун бизлар Исонинг васвасага солинганлиги билсак–да, Унинг гуноҳлари ҳақида ҳеч нарса эшитмаганимизга ажабланмаса ҳам бўлади. У ҳеч қачон Ўзининг гуноҳлари учун тавба қилмаган; кечирим тўғрисида сўрамайди, ҳолбуки Ўзининг шогирдларидан буни талаб қилган. У аҳлоқий йиқилишни билмайди. Афтидан, айб ва Худодан узоқлашиб кетиш ҳисси Унга таниш эмас. Унинг чўмдирилиши ҳақиқатдан ҳам Яҳё пайғамбар айтган «тавба чўмдирилиши» эди. Бироқ Яҳё Исони қандай чўмдириш кераклиги тўғрисида иккиланиб тўхтади. Исо эса Ўзини гуноҳкор, деб билиб эмас, балки «ҳар қандай ҳақиқатни бажариш» ва Ўзини бошқаларнинг гуноҳлари билан ўзаро нисбатни аниқлаш учун келди. Унинг Ўзи эса, кўриб турганимиздек, Ота билан ажралмас ва мустаҳкам иттифоқда яшамоқда.

Бу ҳар қандай аҳлоқий айбнинг йўқлиги ва бу Худо билан лойқаланмаган муносабат туйғуси икки сабаб туфайли ажойибдир. Биринчиси шуки, Исога ўзига хос ўткир аҳлоқий заковат ҳисси берилган эди. «У... инсоннинг моҳиятини билар эди». У халойиқнинг ички шубҳа ва саросималарини ўқий билиши ҳақида кўпинча Хушхабарда ёзилган. Унинг аниқ тушуниши фарзийларнинг мунофиқлигини қўрқувсиз очиб ташлашга имкон берди. Исо уларнинг иккиюзламачилигини ёмон кўрар эди. У Эски Аҳддаги пайғамбарлар каби уларнинг бошларига баралла дард–алам ёғдирарди. Айёрлик ва шуҳратпарастлик Уни нафратлантирарди. Шундай бўлса–да, Унинг ўткир нигоҳида гуноҳ акс этмас эди. Иккинчидан, Унинг англаб етган тозалиги бирорта ҳам авлиё ёки тасаввуфчига ўхшамаслиги учун ҳайратланарли. Масиҳийлар Худога қанчалик яқин келишса, шунчалик гуноҳларини англаб етишини билишади. Бунда авлиё қандайдир  меъёрда олимга ўхшаб кетади. Олим қанчалик кашфиёт қилаверса, шунчалик у ўрганилмаган нарсаларни қадрлаб, яна кашфиётларни кутади. Демак, масиҳий масиҳийликда ўсиб борса–да, у ҳали ҳам уни Масиҳдан ажратиб турувчи масофанинг узоқлигини англаб туради.

Агарда китобхонда шахсий малака етишмаса, у хоҳлаган масиҳийлик биографиясини ўқиб чиққанида, унда юқорида ёзилганларга ишонч ҳосил бўлади. Мисол келтириш мумкин. Дэвид Брайнерд ХIХ аср бошларида Дэлавер штатида ҳинду қабилаларида иш олиб борган энг биринчи ёш хизматкорларидан бири эди. Унинг кундалик ва хатлари у Масиҳга қанчалик содиқ ва вафодор эканлигидан далолат беради. 29 ёшида ўлимга олиб келган кучли оғриқ ва бемадорликка қарамай, у ўзининг бор кучини ишга бағишлади. У от устида чакалакзорлар орқали ўтиб чарчаш билмай ўқитиб, воизлик қиларди. Унда ухлаш учун бошпанаси, оиласи йўқ эди. Унинг кундалиги «менинг қадрдон ҳиндуларимга» каби меҳр–муҳаббат сўзларига, ибодатларга ва ҳамду–саноларга тўла эди.

Албатта, у олий даражадаги азиз одам бўлиб, эҳтимол унинг ҳаётида ва ишида гуноҳ жуда кам бўлгандир. Шундай бўлса–да, унинг кундалик сатҳларини варақлаганимизда, у ўзининг маънавий «бузуқ» эканлигига ачинганини кўрамиз. У Масиҳни етарлича севмаслигига ва етарлича ибодат қила олмаётганига ўзини айблайди. У ўзини «бахтсиз қурт», «ўлик ит» ва «таърифлаб бўлмайдиган фойдасиз, ночор маҳлуқ» деб атайди. Бу умуман руҳий касалликдан эмас. У фақат Масиҳнинг ёнида яшар ва ўзининг гуноҳкор эканлигини оғриқ билан сезар эди.

Бироқ, Худога яқинроқ яшаган Исо Масиҳ бошқалардан кўра гуноҳ ҳиссидан озод эди.

Исонинг дўстлари нима дейишган?

Ҳаммага аёнки, Исо Ўзини гуноҳсиз, шунингдек Қутқарувчи ва Худонинг Ўғли деб ҳисоблаган. Балки, адашгандир? Шогирдлари У ҳақда нима деб ўйлашган? Улар Исонинг Ўзи ҳақидаги фикрларига қўшилишармиди?

Баъзилар: «Исонинг шогирдлари У ҳақда яхши гувоҳлик беришмаган», деб айтиши мумкин. Бу ерда ҳаворийлар кўп нарсада ёмон гап қурбонлари бўлишган. Уларнинг гувоҳларини осонликча саноқдан чиқара олмайсан. Биз уларнинг гувоҳликларига суянишимиз учун баъзи бир сабаблар бор.

Биринчидан, улар Исо билан уч йил яқин муносабатда бўлишган. Улар бирга овқатланишган ва ёнма ён ухлашган. Улар биргаликда қайиқда балиқ тутишган. Уларнинг ҳамёни битта бўлган (айтганча, банк ҳисобнинг умумий бўлиши келишмовчиликларга олиб келиши мумкин!). Шогирдлар бир–бирларининг асабларига тегишган. Улар жанжаллашишган. Лекин улар ўзларининг гуноҳларини Исода кўришмаган. Кўпинча бетакаллуф яқинликдан нафратланиш кўпаяди. Лекин бу вазиятда эмас. Аслида, Исонинг бегуноҳлигига иккита гувоҳ бор (кейинчалик кўрамиз) – бу Бутрус ва Юҳаннодир. Улар кичик гуруҳга тегишли бўлган (Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннодан иборат). Исо уларга махсус имтиёзлар берган, демак, янаям яқинроқ ваҳийдир.

Иккинчидан, уларнинг гувоҳликларига шу сабабдан ишониш керакки, улар яҳудий бўлишган ва онглари Эски Аҳд таълимоти билан сингдирилган. Эски Аҳд таълимотининг бирини, яъни инсон гуноҳининг умумийлигини улар билишарди:

Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган,

Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир,

Ҳатто биронта ҳам йўқ! (Заб.13:3).

 

Ҳаммамиз қўйлардек йўлдан адашдик,

Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик (Иша.53:6).

Муқаддас Китоб таълимоти туфайли шогирдлар дуч келган одамни гуноҳсиз деб атайвермасдилар.

Учинчидан, ҳаворийларнинг Исонинг бегуноҳлиги ҳақидаги гувоҳликларига ишонса бўлади. У бегуноҳ бўлгани ҳақидаги ҳақиқатни ўрнатиш учун улар тушунтиришга уринмайдилар. Уларнинг фикрлари иккинчи даражалидек кўринарди. Улар нималарнидир муҳокама қилишар ва бехосдан Исонинг бегуноҳлиги ҳақидаги гувоҳликни гап орасида қўшиб қўйишарди.

Мана улар нима дейишарди. Бутрус авваламбор Исони «бенуқсон қурбонлик Қўзиси» деб таърифлайди, кейин эса Исо «ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон ёлғон сўз чиқмаган» деб ёзади (1Бут.1:19; 2:22). Юҳанно умумий баёнот қилади – ҳамма инсонлар гуноҳкор, агар бизда гуноҳ йўқ десак, ўзимизни алдаган ва Худони ёлғончига чиқарган бўламиз. Кейин эса давом этиб, бизнинг гуноҳларимизни олиш ҳуқуқига эга бўлган Исо Масиҳда «гуноҳ йўқ» деб айтади (1Юҳ.1:8-10; 3:5).

Бутрус ва Юҳаннонинг гувоҳликларига Павлуснинг сўзларини қўшиш мумкин. Улар Исони «гуноҳни билмаган», аниғи «муқаддас, ёвузликдан йироқ, бенуқсон, гуноҳкорлардан ажратилган» дейишади. У ҳақиқатдан ҳам «бизга ўхшаб васвасага солинган», лекин «гуноҳдан ташқари»дир (2Кор.5:21, Ибр.7:26, 4:25).

Исонинг душманлари Масиҳнинг қайси сўзларига қўшилишган

Исо ҳақида унинг душманлари нима деб ўйлаганини эътиборга олсак, эҳтимол оёқларимиз остида мустаҳкам таянчни сезармиз. Уларда Исога нисбатан сохта фикрлар йўқ эди. Улар Исони кузатишар, воизлик қилаётганида эса Уни сўзида ушлашга ҳаракат қилишганини Хушхабарда ўқиймиз. Маълумки, баҳсни далиллар билан ютмаса, рақиблар шахсиятни ҳақоратлаш даражасига тушадилар. Далил йўқ бўлса, унинг ўрнини ҳақорат эгаллайди. Ҳатто жамоатнинг тарихи ҳам шахсий душманликлар билан доғланган. Исонинг душманлари билан ҳам ҳудди шундай содир бўлган.

Марк танқиднинг тўртта намунасини кўрсатади (2:1–3,6). Уларнинг биринчи айблови Худога ширк келтириш ҳақида эди. Исо инсоннинг гуноҳларини кечирди. Бу Худонинг илоҳий ҳудудига бостириб кириш эди. Улар буни «Худога ширк келтирадиган мағрурлик» деб айтишарди. Шундай дейиш – савол бериш демакдир: агар Исо ҳақиқатдан ҳам Худо бўлса, гуноҳларни кечириш – Унинг ҳаққими?

Кейинчалик улар (уларнинг айтишича), Унинг атрофидаги паст, қўрқинчли муҳитдан даҳшатда эдилар. Исо гуноҳкорлар билан биродарлашарди. У гуноҳкорлар билан овқатланарди. У йиқилган аёлларга Ўзига яқинлашишга ёрдам берарди.

Ҳеч қайси фарзий бундай ишлар қилишни хаёлига ҳам келтирмаган бўларди. У кийимини ўзига тортиб, ушбу одамлар билан суҳбатлашишдан қочарди. Шундай қилиб фарзий ўзини солиҳ деб атарди. Улар Исонинг шафқатини ва юмшоқлигини, «гуноҳкорлардан йироқда» бўлса ҳам, «гуноҳкорлар дўсти» деган фахрий унвонни қўлга киритганини ҳеч ҳам тушунмасдилар.

Учинчи айб, бу Исонинг дини эркин бўлган, дейди. У фарзийлар каби, ҳаттоки Яҳё пайғамбардек рўза тутмасди. У «очкўз» ва «ичувчи», «еб ичиш» учун келгандек эди. Бундай ҳужумлар рад этилишга ҳам арзимайди. Ҳа, Исо қувончга тўла эди, аммо динга нисбатан жиддий муносабатда бўлганлигига шубҳа йўқ.

Тўртинчидан, Исонинг шанба кунига риоя қилмагани уларни ғазаблантирди. Исо шанба кунлари касалларга шифо берарди. Унинг шогирдлари ҳатто шанба куни экин даласи ичидан юришиб уламолар ва фарзийлар ўрим–йиғим ва хирмон вақтига тенглаб қатъий ман қилган бошоқларни узишган, тозалаб ейишган. Шундай бўлсада, ҳеч ким Исонинг Худо қонунига бўйсунганига шубҳа қилмайди. Исо қонунга риоя қилар эди, У айбловчиларни ҳам шунга чақирарди. У шунингдек, Худо шанба кунини яратганини ва буни инсоннинг фаровонлиги учун қилганини уқтирарди. Аммо, «шанба Эгаси» бўлгани учун, У инсоннинг ёлғон анъаналарини супуриб ташлашга ва Худо қонунини тўғри тушунишни одамларга қайтаришга ҳаққи борлигини биларди.

Барча бу хилдаги айбловлар ё бемаъни, ё бўлмаса саволлар келтириб чиқаради. Исони ҳукм қилишади. Айбловчилар Унинг ҳаёти масаласини ҳал қилишаётганда, Исога қарши айблов учун ёлғон гувоҳлар ёллашга мажбур бўлдилар. Бироқ ўшанда ҳам улар бир тўхтамга кела олмадилар. Умуман олганда, айбловчиларнинг Исога қарши тўқиб чиқарган ягона айблови аҳлоқий эмас, балки сиёсий эди. Шунга қарамай, давлат жиноятчиси одамлар олдида ҳукм қилиниши учун ҳозир бўлганда, Уни қайта ва қайта айбсиз деб тан оладилар. Пилат, ҳукм қилишдан ўзини четга олиб, қўлини ювди ва ўзини «бу одамнинг қони тўкилишида айбсиз» деб эълон қилгани учун Ирод Исонинг айбини топа олмади. Хоин Яҳудо, қилган ишидан ўта пушаймон бўлиб ўттиз кумуш тангани бош руҳонийларга олиб келди ва: «Мен гуноҳ қилдим! Бегуноҳ одамга хоинлик қилдим» деди.  Хочда гуноҳини тан олган ўғри Исони ҳақорат қилган шеригига: «У ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ» деб таъна қилди. Ва ниҳоят, Исо қандайин азоб чекиб ўлганини кўрган юзбоши Худони улуғлаб: «Ҳақиқатдан ҳам, бу Одам солиҳ экан», деди (Мат.27:24; Луқо 23:15; Мат.27:3–4; Луқо 23:41–47).

Биз ўзимиз нимани кўришимиз мумкин?

Исо Масиҳ феъл–атворини баҳолашда фақатгина бошқаларнинг гувоҳлигига таяниш тўғри бўлмайди. Биз ҳам ўз хулосамизни чиқаришимиз мумкин. Исонинг мукаммаллиги Хушхабарда холисона тасвирланган. Бу ҳақда Унинг дўстлари ишонч ила тасдиқлашган, Унинг душманлари истар–истамас тан олишган.

Бизда ўз фикримизни шакллантиришга яхши имкон мавжуд. Инжилшунослар томонидан тасвирланган Исонинг қиёфаси кўп қирралидир. Дарҳақиқат, асосан Унинг оммавий хизмат қилиши деярли уч йил давомида тасвир этилган. Биз шундай бўлсада, Унинг болалиги тўғрисида жуда кам маълумотга эгамиз. Аммо Луқо икки марта Исонинг Носирадаги яширин йиллари ҳақида ёзган. Мана шу йиллар давомида Исо ўсишда, ақл–идрокда, Худо ва одамларни севишда ривожланган.

Биз Уни шогирдлари билан одамлардан ажралган ҳолда ҳам, Уни одамларнинг сершовқин ва бетартиб тўдаси орасида ҳам кўрамиз. Бизнинг кўз олдимизда У оломон тарафидан қаҳрамон дея шарафланган ҳолда Жалилада тасвирланган. Ушбу оломон Уни куч билан олишни ва ўзининг шоҳи қилишни хоҳлади.

Биз Қуддус Маъбадининг йўлагида – синчиклаб изланишлар учун бирлашган фарзийлар ва саддуқийлар турган жойда Исонинг орқасидан эргашамиз. Бироқ зафарлар оғушида бўлса ҳам, мушкул аҳволга тушган бўлса, таҳқирланган ва ёлғиз бўлса ҳам, У ҳалиям ўша–ўша Исодир. У доимийдир. У кайфиятга берилмайди. У ўзгармасдир.

Шунингдек, ушбу қиёфа вазмин. Унда аҳмоқона ғалати қилиқлардан асар ҳам йўқ. У Ўз таълимотларига қизғин ишонади, лекин У ўзини йўқотиб мутаассиб эмас. Унинг илоҳийлиги борасида қанча гувоҳлик бўлса, бизда Унинг инсоний табиати борасида ҳам шунча гувоҳлик мавжуд. У чарчайди. У бошқалар сингари ухламоғи, емоғи ва ичмоғи даркор. У инсоний кечинмаларни, севги ва нафрат, шодлик ва қайғуни бошидан кечиради. У тўла–тўкис одамдир. Лекин барибир У оддий инсон эмас.

Авваламбор, У Ўзи учун ҳеч нарса хоҳламади. Бу энг ҳайратланарлиси. У Ўзини Худо деб ҳисобласа ҳам, Ўзини кибрли тутмасди ва Ўз қадр–қимматини жойига қўйишларини талаб қилмасди. У Ўзига бино қўймаганди. Исода мағрурликдан асар ҳам йўқ эди. У мўмин ва ювош эди. Унинг таълимоти Ўзига йўналтирилганлиги, ҳаракатлари эса бошқаларга йўналтирилганлиги соплом ақлга зид фикрдир. Хаёлларида У Ўзини биринчига қўйди, ишда эса — охирига. У бизга ўзимизни юқори баҳолашни ва қурбон қилишни кўрсатди. У ҳамма одамларнинг Худоси эканлигини билса–да, уларнинг қулига айланди. У дунёни ҳукм қилишга келишини айтди, бироқ Ўзи ҳаворийларининг оёғини ювди.

Ҳеч қайси одам шунча кўп нарса бермаган. Исо ердаги ғам–андуҳ учун Само шодлигидан воз кечиб, гуноҳ билан лойқаланмаган абадийликни бу дунёнинг ёвузлиги билан алмаштиргани тасдиқланади (Ўзи ва биз томонимиздан). У Байтлаҳмнинг кўзга ташланмас  оғилхонасида оддий яҳудий онасидан дунёга келди. Гўдаклигида У онаси билан Мисрга қочди. Уни Носираги – унутилган қишлоқчага олиб келишди. Оиладаги фарзандлар ва онасини боқиш учун дурадгорлик устахонасида тер тўкди. Белгиланган вақтда У деярли мулксиз, шароитсиз, уй–жойсиз дайди ваъзхонга айланди. У Ўзига дўстларни оддий балиқчилар ва қийналганлардан топарди. У моховларга қўл тегизар ва фоҳишаларнинг Унга қўл тегизишларига йўл қўяр эди. У Ўзини шифо бериш, кўмаклашиш, таълим бериш ва воизлик қилиш хизматига бахшида қилди.

Уни тушунишмади, нотўғри талқин қилишди. Ўзининг халқи Ундан нафратланди ва рад этди, дўстлари Уни ташлаб кетдилар. У Ўзини урдиришга, юзига тупуришга, Ўзига тиканли тож кийдиришга, Ўз қўл ва оёқларини оддий рим хочига михлашларига йўл қўйиб берди. Ўткир михлар Унинг баданига кирганда эса, У Ўзини қийнаётганлар учун ибодат қилишни давом этарди: «Ота уларни кечир, улар нима қилаётганларини билмайдилар».

Биз ҳеч қачон бу одам билан тенглаша олмаймиз. Биз доимо омадсизликка учрайдиган соҳаларда У ютуққа эришди. У мукаммал улуғликка эга эди. У ҳеч қачон қасд қилмаган. У ҳеч қачон хафа қилмаган, ғазабланмаган ва Ўзини шундай тута билардики, инсонлар нима дейиши ва нима қилишидан қатъий назар одамзоднинг манфаати учун Ўзидан воз кечиб, Худонинг иродасига Ўзини топширарди. «Мен Ўз иродамни ва Ўз улуғлигимни изламайман», дерди Исо.

Худога ва одамларга хизмат қилишда ўзини қурбон қилишни Муқаддас Китоб севги деб атайди. Севгининг туб–моҳияти бу қурбонликдир. Исо бегуноҳ эди, чунки Ўзи учун ҳеч нарса изламас эди. Ўзидан бундай воз кечиш севгидир. Ҳа, Худо севгидир.


Книга на узбекском языке: Основание христианства (Джон Стотт)

Личный призыв к христианскому единству.

Существует великое множество разновидностей протестантского христианства: баптисты и реформаты, харизматы и пятидесятники, консервативные христиане, прогрессивные, отделенные, независимые и т. д. Но есть ли что-то, что объединяет их всех?

В книге «Евангельские истины» Джон Стотт, богослов с большой буквы, призывает евангельских христиан еще раз обратить свой взор на троичное начало исповедуемой всеми веры: на Бога-Отца, милостиво открывшего себя человеку, на Бога-Сына, своей крестной смертью освободившего грешников, и на Святого Духа, неустанно трудящегося над преобразованием верующих. Именно так и построена книга, рассматривая по очереди учения о Божьем Слове, о единожды свершившемся подвиге Иисуса Христа и о продолжающейся работе Святого Духа.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак