Хакиат асоси (Джон Стотт) 9 bob

Джон Стотт. Хакиат асоси (9 боб) Ўзбек тилида

Джон Стотт. Хакиат асоси (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Мундарижа

Кириш

Тогри ендашув

1 кисим. Масихнинг шахси

Исонинг фел атвори

Масихнинг тирилиши

2 кисим. Инсон мухтожлиги

Гунохнинг окибати

3 кисим. Масихнинг иши

Масихнинг нажоти

4 кисим. Инсон жавоби

Карорга ендашиб

Масихий болиш


IV ҚИСМ. ИНСОН ЖАВОБИ

9. Нархни ҳисоблаш

Шу пайтгача биз Носиралик Исонинг ягона илоҳий табиати ҳақида гувоҳликларни кўриб чиқдик. Биз Худодан узоқлашган, ўзида қулфланган, бошқа инсонлар билан уйғун муносабатлари йироқда бўлган гуноҳкор одамнинг муҳтожлиги ҳақида мулоҳаза қилдик. Масиҳ бизлар учун эришиб таклиф этган нажотнинг асосий жиҳатларини кўрсатиб чиқдик. Энди эса ўта шахсий бўлган савол бериш вақти келди. Шунга ўхшаш саволни Дамашқ йўлидан кетаётган Тарслик Савл Исо Масиҳга берганди: «Худовандим! Менга нима қилишни буюрсанг?» Филиппи шаҳридаги зиндонбон эса: «нажот топишим учун нима қилишим керак?» деб сўраган.

Аниқ, нимадир қилиш керак. Масиҳийлик – ҳақиқий бўлса ҳам, қандайдир қоидалар тўпламига риоя қилиш дегани эмас.

Масиҳнинг илоҳийлигига ва қутқаришига ишонишимиз, ўзимизни нажотга муҳтож бўлган гуноҳкор деб билишимиз мумкин, бироқ бу нарсалар бизни масиҳий қила олмайди. Биз Исо Масиҳга шахсан ўз жавобимизни бериб, Нажоткоримиз ва Худойимиз сифатидаУнга ўзимизни тўлалигича бағишлашимиз керак.

Исо Масиҳ Унинг динида инъом билан бирга талаб ҳам борлигини ҳеч қачон яширмаган. Агар У одамларга қутқарилишни таклиф қилса, албатта У улардан бўйсунишни талаб қиларди. У шогирд бўлишни истаган, аммо ҳеч нарсани ўйламайдиган одамларни умуман рағбатлантирмаган. Унга савол берганларга ҳеч қандай ташвиш юкламас эди. У масъулиятсиз жонбозларни қуруқ қайтариб юборар эди. Луқо бизга ўз хоҳиши билан ёки Исонинг таклифи билан ортидан боришга чақирилган уч инсон ҳақида гапириб беради. Лекин уларнинг биронтаси ҳам Худонинг синовларидан ўтмади. Ўз шартлари билан абадий ҳаётга эришмоқчи бўлган маънавий, ҳақиқатгўй, жозибали йигит, бой ҳоким ҳам ҳатто ғамгин кетди. Унинг бойликлари бутунлигича қолди, аммо у на ҳаётга, на Масиҳга эга бўлди. Кейинчалик Масиҳ ортидан жуда катта оломон борди. Балки улар содиқлик сўзларини ҳайқиргандирлар. Бу сўзлар ташқаридан уларнинг фидокорликларини таассуротли намоён қилаётгандай туюлгандир. Аммо Масиҳ уларнинг муносабатлари юзаки эканлигини англар эди. Масиҳ тўхтаб уларга қаради ва савол шаклида шундай рамзли ҳикояни сўзлаб берди: «Сизлардан бирортангиз минора қурмоқчи бўлсангиз, уни битириш учун маблағ етарлими, деб олдиндан харажатини ҳисоблаб чиқмайсизми? Акс ҳолда, сиз пойдевор ётқизасиз–у, минорани битказа олмайсиз. Буни кўрганларнинг ҳаммаси устингиздан кулиб, шундай деб айтишади: «Бу одам қурилишни бошлади, аммо битира олмади» (Луқо 14:28–30).

Масиҳийлар яшаётган манзара яримигача қурилган ва охиригача қурилмаган минораларнинг қолдиқлари билан тўлиб кетган. Негаки минглаб одамлар Масиҳнинг огоҳлантиришларини эътиборга олишмайди ва бундай ҳаракатнинг оқибати ҳақида ўйламай Унинг изидан юришда давом этадилар.

Оқибатда биз «номигагина масиҳийлик» деб аталган масиҳийлар уйида катта жанжални кўрамиз. Масиҳийлик тарқалган мамлакатларда кўпинча одамлар ўзларини яхшигина ташқи масиҳийча орасталик билан қамраб олганлар. Жамиятда ҳурматга эга бўлиш учун улар етарлича «қатнашган»лар. Уларнинг дини кенг, юмшоқ ёстиқдир. У уларни ҳаётнинг қаттиқ ва ёқимсиз тарафларидан ҳимоя қилади. Шу билан биргаликда улар ўзининг қулайлиги учун ташқи кўринишни ва ўрнини ўзгартириб туришади. Табиийки, сурбетлар жамоатда тилёғламачилар ҳақида гапиришади ва динни четга суриб қўйишиб, ҳақиқат (реаллик)дан қочишга интилишади.

Исонинг хабари умуман бошқача эди. Исо ҳеч қачон Ўзининг мезонини пасайтирмаган эди. У ҳеч қачон Ўзининг шартларини Уни қабул қилишсин, деб одамлар учун мослаштирмаган эди. У ўзининг биринчи ва кейинги ҳар бир шогирдидан Унга нисбатан бўлган бўйсунишлари пухта ўйланган ва тўла бўлишини сўрар эди. У бирор нарсанинг кам бўлишига рози эмас.

Энди эса У ҳақиқатан нима деганини кўриб чиқишимиз керак:

«Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди:

— Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин. Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун ва Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади. Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда? Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?! Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади» (Марк 8:34–38).

Масиҳнинг изидан боришга чақириқ

Масиҳнинг энг оддий қилиб айтган чақириғида «Менинг изимдан юр!» дейилган эди.

У эркаклар ва аёллардан уларнинг шахсий садоқатини сўрар эди. У уларни Ўзидан сабоқ олишни, Унинг сўзларига бўйсунишни ва ўзларини Унинг ишларига қўшилишни таклиф этарди.

Бироқ дастлабки воз кечишсиз эргашиш бўлмайди. Масиҳнинг изидан эргашиш кам эътиборли мухлисликдан воз кечиш демакдир. Шимўн ва Идрис «тўрларини ташлаб», Унинг изидан бордилар. Ёқуб ва Юҳанно «қайиқда ишчилар билан отаси Забадиёни қолдириб» Унинг изидан бордилар. Матто Масиҳнинг чақириғини эшитиб, «бож йиға туриб...ўрнидан туриб, Унинг изидан борди».

Бугунги кунда Раббимиз Исонинг чақириғи асосан ўзгармади. У ҳалигача «Изимдан юринг» деб қўшимча қилади. «Кимки бор нарсасини ҳаммасини қолдирмаса, менинг шогирдим бўлолмайди», дейди. Аммо бу амалда кўпгина масиҳийлар учун уйи ёки иши билан жисман видолашиш дегани эмас. Бу ҳаммасини ич–ичидан Худога қўйиб бериш, рад қилишни, оилага ижозат қилиш ёки ҳаётимиздаги нафсониятлар биринчи ўринда туриши керак деганидир.

Мен воз кечиш ҳақида тўлароқ сўзлашни истар эдим. Чунки Исо Масиҳ изидан эргашиш воз кечиш билан узвий боғлиқ.

Биринчидан, гуноҳдан воз кечиш юз бермоғи керак. Бир сўз билан айтганда, бу тавба қилишдир. Бу масиҳийча муносабатнинг биринчи қисми. Уни ҳеч қандай вазиятда орқада қолдириш мумкин эмас. Тавба ва ишонч ёнма–ён борадилар. Гуноҳдан кечмасдан Масиҳ изида бора олмаймиз.

Тавба – аҳмоқона фикрдан, ножўя сўз, иш ва эски одатдан қатъий бурилишдир. Виждон азобини ҳис қилмоқ ёки Худо олдида қандайдир кечирим сўраш етарли эмас. Ўз негизида, тавба қилиш, – ҳис–туйғу ва нутқ юмуши эмас. Бу – ҳулқ–атворнинг ўзгаришига олиб бораётган фикрлашнинг ўзгариши ва гуноҳга нисбатан муносабатдир.

Бу ерда муросага ўрин йўқ. Балки ҳаётимизда воз кеча олмайдиган гуноҳлар бордир, аммо биз Худодан озодликни сўрасак, ўша вақтда улардан халос бўлишни исташимиз лозим. Агар сиз нима яхши, нима ёмон, ниманидир сақлашни, нимадандир қутулишни ҳал қилаётганда шубҳалансангиз, сиз биладиган масиҳийларнинг урф–одатларнинг ва расм–русумларнинг кучли таъсирларидан қочишга интилинг. Инжилнинг аниқ таълимотига ва виждоннинг йўл кўрсатишига амал қилинг. Ўшанда Масиҳ сизни тақводорлик йўлидан аста–секинлик билан олиб боради. У сизга сиздаги бирон камчиликни кўрсатса, ўша камчиликдан бош тортинг. У сизга кўрсатаётган камчилик қандайдир улфатлар ёки вақт ўтказишнинг усули, биз ўқиётган адабиёт, калондимоғлик хислати, кўра олмаслик, қабул қилмаслик ёки кечирмаслик руҳи бўлиши мумкин.

Масиҳ Ўз шогирдларига уларни васвасага соладиган кўзни ўйиб олишга, қўлни ёки оёқни кесиб ташлашга буюрди. Албатта, биз бу сўзларга кўр–кўрона риоя қилиб, танни жароҳатлашимиз керак эмас. Бу жонли гап ибораси бўлиб, шу орқали бизларни васвасага соладиган йўлларга шафқатсиз муносабатда бўлишимиз кераклиги ҳақида айтади.

Баъзан чинакам тавба ўз ичига «тикланиш»ни қамраб олиши керак. Бу инсонлар билан ярашишни англатади, эҳтимол биз уларга ёвузлик қилгандирмиз. Ҳамма гуноҳларимиз Худога жароҳат етказади ва бизнинг ҳеч қандай ишимиз бу жароҳатларга шифо бера олмайди.

Буни фақатгина Қутқарувчи Исо Масиҳнинг гуноҳларни ювадиган ўлими қила олади. Лекин гуноҳларимиз бошқа одамларга тегса, биз баъзан қулатилганни тиклашга ёрдам бера оламиз ва қулай фурсат бўлганда, биз албатта шуни қилишимиз керак. Заккай, ноинсоф солиқчи, ўзининг мижозларидан ўғирлаганини ортиғи билан тўлади ва камбағалларга ярим мол-мулкини беришга ваъда берди. Ундан ибрат олиш керак. Балки бизда ҳам қайтариб берадиган пул ёки вақт; балки қандайдир миш–мишларни инкор этиш, мулкни қайтариш, кечирим сўраш ёки узилган муносабатларни тиклаш лозимдир. Бироқ бу муносабатда ҳаддан ташқари синчков бўлиш керак эмас. Кўп вақт ўтганидан сиз билан хафалашганини унутган инсонларнинг аҳамиятсиз сўзларини ва қилмишларини ўн йилдан сўнг излаш бемаъниликдир.

Мен бир талаба қизни билардим. У қиз Университет раҳбариятига имтиҳонда кўчириб ёзганини ростгўйлик билан айтиб берганди. Бошқа бир талаба эса дўкондан ўғирлаган дарсликларни қайтариб берди. Бир зобит эса Мудофаа Вазирлигига «ўзлаштирган» буюмлар рўйхатини юборган.

Агар биз ҳақиқатан афсуслансак, ўтмишни кўнгилдан чиқариб юбориш учун бор имкониятларимизни ишлатамиз. Биз бундан кейин ҳам кечирим сўраётган гуноҳларимиз меваларидан завқлана олмаймиз.

Иккинчидан, ўзидан воз кечиш бўлиши керак. Масиҳнинг изидан бориш учун нафақатгина баъзи гуноҳларимиздангина воз кечамиз, балки ҳар бир гуноҳ негизида ётган ўзбошимчалик тамойилларимизни ҳам рад этамиз. Масиҳ изидан бориш – Унга ҳаётимиз ҳуқуқини топшириш демакдир. Бу ўз юрагимиздаги тахтдан воз кечиб, Унга бош эгиб, Уни Подшоҳимиз деб қабул қилиш деганидир. Ўзидан воз кечиш Исонинг уч иборасида яхши ёритилган.

Бу ўзини рад этиш деганидир. «Агар ким менинг изимдан боришни истаса, ўзингизни рад этинг». Худди мана шу феъл олийруҳоний ҳовлисида Бутрус Худовандни рад этгани ҳақида ёзилган. «Бу инсонни танимайман» – деб Бутрус Масиҳдан бош тортгани каби биз ҳам ўз–ўзимиз билан бўлган ҳар қандай алоқадан воз кечишимиз керак. Ихтиёрий равишда ўз манфаатидан воз кечишимиз – бу фақатгина ширинликлардан ёки чекишдан, умуман ёки вақтинча ўз хоҳиши билан ўзини тийишдан воз кечиш дегани эмасдир. Чунки бу ўзини бирор нарсадан тийиш дегани эмас, амма ўз–ўзидан бош тортмоқ дегани. Бу ўзига «йўқ» деб, Масиҳга «ҳа» дегани; ўзини рад қилиб, Масиҳни тан олиш деганидир.

Масиҳ ишлатган кейинги ибора — ўз хочини олиш: «Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва хочини кўтариб, орқамдан юрсин» (Мат.16:24). Агар биз Фаластинда яшаганимизда хочни кўтариб бораётган одамни кўрсак, у жиноятчи ўзининг жазосини тортадиган жойга олиб борилаётганини тушунар эдик. Фаластин римликлар томонидан босиб олинган эди ва улар жиноятчиларга шундай жазони қабул қилишга мажбурлар эдилар. Профессор Х.Б.Суит Инжилдан Марк баён этган Хушхабар ҳақида ўзининг шарҳларида, ўз хочини олиш дегани бу «қатл этишга бораётган жазоланувчининг ўрнига ўзини қўйиш» маъносини билдиради деган. Бошқа сўзлар билан айтганда биз хочга тортишни ўзимизга алоқадор деб қабул қилишимиз керак. Павлус Масиҳники бўлганлар эҳтирос ва шафқатлари билан танни хочга тортдилар (Яъни обрўсизланган хусусиятни) деб эълон қилганда, айнан шу мажозни ишлатди.

Инжилдаги Луқо Хушхабарида Масиҳнинг шу иборасига «ҳар куни» деган равиш қўшилган. Масиҳий ҳар куни ўлиши керак. Ҳар куни у ўз иродасининг ҳокимлигидан воз кечади. Ҳар куни у ўзининг Исо Масиҳга бўлган сўзсиз бўйсунишини янгилайди.

Ўзидан воз кечиш деб Исо таърифлаган учинчи ибора бу ўз ҳаётини йўқотиш дегани: «Ўз ҳаётини йўқотган... уни сақлаб қолади». «Ҳаёт» сўзи бу ерда жисмоний мавжудлигимизни ва қалбимизни эмас, балки ўзимизни англатади. Қалб — бу «мен», бу инсоний шахсдир; у ўйловчи, ҳис этувчи, режалаштирувчи ва танловчидир. Луқо сақлаб қолган яна бир иборага қараганда, Исо «ўзини» йўқотиш ҳақида сўзлаганда, У қайтиш олмошини ишлатган. Шундай қилиб, Масиҳга бўйсуниш билан биргаликда инсон ўзини йўқотади. Бироқ бу шахсиятни йўқотиш маъносида эмас. Унинг иродаси ҳақиқатдан Масиҳ шахсига бўйсунади, бироқ унинг шахсияти Масиҳ шахсиятига жалб этилади. Аксинча, кейинчалик кўрганимизда, масиҳий ўзини йўқотганида, у ўзини топади, ўзининг ҳақиқий моҳиятини аниқлайди.

Шундай қилиб Масиҳнинг изидан бориш учун, биз ўзимизни хочга тортишимиз ва ўзимизни йўқотишимиз керак. Эндиликда Масиҳнинг тўлиқ, ўзгармас талаби батамом очилди. У юрагимизни пала-партиш бўйсунишга ундамайди, фақат мутлақ содиқликка чақиради. У бизни Ўзини Худовандимиз деб қабул қилишга даъват этади. Ҳозирги пайтда баъзи доиралар ичида “Масиҳнинг Олий ҳукмронлигини қабул қилмасдан Унинг бутун қутқариш эзгуликларига эга бўлиш мумкин”, деган ажойиб тушунча бор. Янги Аҳдда бундай тутуриқсиз тушунча йўқ. «Исо Раббимиз» — бу масиҳийлар ишонч рамзининг илк таниқли таърифларидандир. Рим империяси ўзининг фуқароларини «Цезарь ҳукмрон» деб аташларига мажбур қилган кунларда, бу сўзлар жуда хавфли тус оларди. Лекин масиҳийлар айёрлик қилмас эдилар. Улар Цезарга биринчи содиқлик қасамёдларини беролмасди, чунки улар содиқлик қасамёдини аллақачон Исога берган эдилар. Худовандимиз Ўз Ўғли Исони Унинг олдида «еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин, ҳар бир тил Исо Масиҳни Раббий деб тан олсин» (Фил.2:10-11) деб бутун подшоҳлардан, ҳокимликлардан ҳам беқиёс баландликка кўтарди ва Унга ҳар қандай ўриндан баланд ўрин берди.

Масиҳни Раббимиз деб тан олиш жамоатимиз ва шахсий ҳаётимизнинг ҳар бир бўлимини Унинг назорани остига олиш деганидир. Ҳар бир ҳаёт учун Худонинг мақсади бор. Бизнинг вазифамиз — бу мақсадни билиб олиб, шунга интилишдир. Эҳтимол, Худо режаси бизнинг ота–оналаримиз ёки шахсий режаларимизга тўғри келмас. Масиҳий, агар у доно бўлса, ҳеч нарсани шошилинч ёки ўйламасдан қилмайди. Балки у аллақачон Худованд белгилаган ишда ёки белгиланган ишга тайёрланмоқдадир. Бироқ ундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар Масиҳ бизнинг Раббимиз бўлса, биз ўзимизнинг онгимизни бўлажак ўзгаришлар учун очишимиз керак.

Шубҳасиз, Худо ҳаммани «хизматга» чақиради. Бу хизмат Масиҳ учун бошқаларнинг хизматкори бўлиш деганидир. Ҳеч бир Масиҳий ўзи учунгина яшашни давом эттира олмайди. Бундай хизмат қандай шаклга эга бўлиши номаълум. Бу эҳтимол, жамоатда профессионал хизмат бўлиши мумкин. Аммо ҳар бир содиқ масиҳий шунга даъват этилган, деб ҳисоблаш катта хато бўлади. «Масиҳий хизмат» деб аталиш учун бошқа хизмат турлари ҳам бор. Масалан, ҳар бир аёлнинг рафиқа, она, уй бекаси бўлиш вазифаси бор – бу тўла маънода масиҳий хизмат, чунки улар Масиҳга, ўзининг оиласига ва жамоатимизга хизмат қиладилар. Ҳар бир иш хизмат бўла олиши мумкин – тиббиёт, фан, ҳуқуқшунослик, маориф, ижтимоий хизмат, марказий ва маҳаллий ҳокимият, саноат, тадбиркорлик, савдо–сотиқ ва бошқа кўпгина соҳаларда ишлаётган ишчи ўзини Худованд билан ҳамкорликда инсоният хизматида кўради.

Худонинг иродасини ҳаётингиз учун очишга шошилманг. Агар сиз унинг иродасига бўйсуниб, Худо очиб берганини кутсангиз, У иродасини ўз вақтида бажаради. Нимаики бўлмасин масиҳий бекорчи бўла олмайди. У бошлиқми, хизматчи ёки хусусий тадбиркорми, унинг осмондаги Эгаси бор. У ўз ишида Худонинг мақсадини кўришга ўрганади ва шу устида чин юракдан хизмат қилади, «чунки Раббимизга хизмат қилади, одамларга эмас».

Исо Масиҳнинг ҳокимлиги остига келадиган ҳаётимизнинг яна бир соҳаси — бу бизнинг никоҳимиз ва уйимиздир. Масиҳ қачонлардир шундай деган: «Мени ер юзига тинчлик олиб келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, қилич олиб келганман» (Мат.10:34). Исо Ўз сўзида давом этиб, оила аъзоларининг бири Унинг изидан эргашса, оилада тўқнашувлари пайдо бўлиши ҳақида айтган.

Бундай оилавий низолар ҳозирги пайтда ҳам бўлиб туради. Масиҳий бундай низолардан четда бўлиши лозим. Унинг қатъий бурчи бор – ўзининг ота–онасини, оила аъзоларини севиш ва ҳурмат қилишдир. Модомики, у яраштирувчи бўлишга чақирилган экан, у ҳар қандай муроса қилишга боради, аммо Худо олдидаги ўз бурчи билан муросага йўл қўймайди. Шунингдек, у ҳеч қачон Масиҳнинг шундай сўзларини унутмайди: «Кимки отасини ёки онасини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас. Кимки ўғлини ёки қизини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас» (Мат.10:37).

Кейин масиҳий фақат масиҳий билан оила қуриши мумкин. Инжилда бу ҳақда жуда аниқ айтилган: «Имонсизлар билан шерик бўлманглар» (2Кор.6:14). Бу буйруқ аллақачон унаштирилганларни ва унаштиришга тайёрланаётганларни жуда қаттиқ хафа қилиши мумкин, лекин бу далилга виждонан ёндашиш лозим. Никоҳ – бу фақатгина шартли ижтимоий удум эмас. Бу илоҳий муқаддас ҳосиладир. Никоҳдаги муносабатлар эса инсон қадам қўядиган энг чуқур муносабатлардир. Худо никоҳни фақат жисмоний, зукко, жўшқин ва ижтимоий ишқий иттифоқ сифатида эмас, балки уни руҳий қилиб ҳам яратди.

 Масиҳий учун руҳий бирликда бўлмайдиган инсон билан никоҳдан ўтиш нафақат Худога бўйсунмасликни, балки Худо истаган ўша иттифоқнинг тўлиқлигини йўқотишни ҳам билдиради. Бу болаларга нисбатан ҳам хавфлидир, чунки улар ўз уйларида диний можароларнинг гувоҳлари бўлишади. Шунингдек, ота-онадан олиш керак бўлган масиҳий таълим имконсиз бўлиб қолади.

Аслида, масиҳийча муносабат шунчалик кескинки, никоҳга бўладиган муносабат ва иккала жинс орасидаги муносабатлар ўзгариши мумкин. Биз жинсни Худонинг ижоди деб биламиз ва унда эркак ва аёл ўртасидаги улкан фарқни, уларнинг бир–бирига бўлган муҳтожлигини кўрамиз. Секс – жинсий алоқанинг жисмоний белгиси – энди худбинлик, масъулиятсизлик қандайдир тасодиф ва мужмалга айланмайди, у Яратган Эгамиз ўйлаганидай бўлади; қандайдир эзгу иш ва тўғри севгини ифодаловчи, илоҳий мақсаднинг бажарилиши ва инсоннинг шахсига айланади.

Бошқа аввалги шахсий ишларимиз бу пуллар ва вақт бўлиб, биз Масиҳга ҳаётимизни бағишлаганимизда, У улар устида ҳукмрон бўлиб қолади. Исо Масиҳ тез–тез пуллар ва бойликнинг хавфли эканлиги ҳақида гапирар эди. Унинг мана шулар ҳақида гапирганлари кўпгина ҳолатларда хавотирлантиради. Гоҳида У Ўзининг шогирдларига шахсий маблағларини олиб, тарқатишга маслаҳат бергандай туюлади.

Шубҳасиз у бугунги кунда ҳам Ўзининг баъзи шогирдларини айнан ана шундай қилишга ундайди. Лекин кўпинча одамлар учун бу муқаддас бурч айнан воз кечишдан кўра, ички четлатишни билдиради. Янги Аҳд мол–мулкни гуноҳ деб ҳисобламайди.

Албатта, биз Масиҳни моддий фаровонликдан устун, шунга ўхшаш оилавий қариндошликдан ҳам устун қўйишимизни истар эди. Биз – ҳам Худога, ҳам бойликка хизмат қила олмаймиз. Бундан ташқари биз пулларни онгли равишда сарфлашимиз керак. Энди бу пуллар бизники эмас. Худо бизга уларни сарф қилишга топширди. Бизнинг замонда, мўлчилик ва камбағалчилик ўртасида жарлик кенгайиб кетаётган пайтда, маблағларнинг камлигидан масиҳий хизмат анча қийинчиликларга учраётганда, биз маблағ беришда саҳоватли ва интизомли бўлишимиз керак.

Бизнинг давримизда вақт – умумий муаммодир; ва эндигина масиҳий бўлган одам шак-шубҳасиз ўз иштиёқларининг муҳимлигини қайта кўриб чиқиши керак бўлади. У талаба бўлиб турганида, ўқиш энг биринчи ўринда бўлади. Одамлар масиҳийларни меҳнатсевар ва ростгўй сифатида билишлари лозим. Лекин масиҳий талабага янги машғулотларга ҳам вақт ажратиши керак бўлади. Унга ўзининг зич режасидан ҳар кунги ибодатга ва Калом ўқишга, сажда қилиш ва дам олиш куни сифатида жорий қилинган якшанбани Худога бағишлашга; бошқа масиҳийлар билан мулоқот қилиш учун вақт топишга, масиҳий адабиёт ўқиш учун ва бошқа жамоат ва гуруҳларда қандайдир хизмат олиб боришга вақт ажратиши керак бўлади.

Агар биз гуноҳни ҳамда ўзимизни рад этишни ва Масиҳ изидан боришни истасак, бунинг ҳаммаси зарурдир.

Масиҳни эътиқод қилишга чақириш

Бизга фақатгина шахсий ҳаётимизда Масиҳ изидан бориш эмас, балки Уни ошкора равишда эътиқод этиш ҳам амр қилинган. Агар биз одамлар олдида Уни тан олмасак, яширин равишда ўзимиздан воз кечишимиз етарли эмас.

У шундай деган:

«Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади» (Марк 8:38).

«Ким Мени инсонлар олдида тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан. Аммо ким инсонлар олдида Мени рад этса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни рад этаман» (Мат.10:32-33).

Исо Масиҳ Ундан уялмасликни талаб қилгани, биз шундай васвасага тушушимизни билганини кўрсатади. «Вафосизу гуноҳкор насл орасида» деб қўшганда эса бунинг сабабини билганини кўрсатади. Исо, шубҳасиз, дунёда Унинг жамоати камчилик ҳаракати бўлишини биларди. Камчиликнинг кўпчиликка қарши чиқиши учун дадиллик керак. Шунга қарамай, бундай очиқ эътирофдан қочиб бўлмайди. Павлус уни қутқарилиш шарти, деб эълон қилди. Қутқарилиш учун, деб ёзар эди у, нафақат юрак билан, балки тилимизда ҳам Исо Масиҳ – Раббимиз эканлигини тан олиш керак, «чунки инсон ўз юрагида тан олади ва оқланади; оғзи билан тан олиб қутқарилади». Эҳтимол ҳаворий чўмдириш ҳақида айтгандир. Албатта, эндигина масиҳий бўлган сувга чўмдирилиши керак. Сув орқали чўмдирилиш кўринарли белгидир. У қисман ўзининг ички покланиши ва Масиҳда янги ҳаёт тамғасига эга бўлади; қисман Исо Масиҳни Қутқарувчи ва Раббим деб ишонганини очиқчасига тан олганидир.

Аммо масиҳийнинг очиқча тан олиши чўмдирилиш билан тугамайди. У оиласи ва ўртоқлари масиҳий бўлгани тўғрисида билишларини исташи керак. Биринчи навбатда, у олиб бораётган ҳаёт тарзида буни кўрсатиши керак. Бу, ўз навбатида, албатта оғзаки гувоҳликка имкон беради. Масиҳий бу ерда ростгўй ва итоаткор бўлиши керак бўлса ҳам, бошқаларнинг шахсий ҳаётига қўполлик билан кирмаслиги керак. Шунингдек, у жамоатга қўшилади, ишида ёки ўқув даргоҳида бошқа масиҳийлар билан мулоқотда бўлади. Ўзининг масиҳийлигини керак вақтда тан олишдан қўрқмайди ва дўстларини Масиҳга олиб келиши учун ибодатдан, гувоҳликдан ва ўзининг намуналигидан бошлаш билан йўллар излайди.

Ҳаракатга ундаш

Масиҳнинг талабларини бажариш осон эмас, аммо Исо томонидан уларга берилган тушунтиришлар талабларни бажаришга ундайди. Шундай қилиб, агар биз У сўраган тўлиқ бўйсунишга жиддий ёндашсак, бизга кучли сабаблар керак бўлади.

«Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун ва Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади. Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?! Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?!» (Марк 8:35–37)

 

Кўпгина одамларнинг ич–ичида қўрқинч ўтиради, гўёки улар Исо Масиҳга бўйсунсалар, ютқазиб қўйишадигандай. Масиҳ бу дунёга «ҳаётимизни фаровон» қилишга келгани, Унинг мақсади камбағал қилиш эмас – бойитишдир, дейишади. Масиҳнинг хизмати – бу тўлиқ озодлик эканини улар унутадилар. Албатта, биз Масиҳга бўйсуниб йўқотишларга дуч келамиз. Биз рад этишимиз керак бўлган гуноҳ ва димоғдорлик ҳақида юқорида айтиб ўтгандик. Балки, биз бир қанча дўстларимизни йўқотармиз. Лекин уларнинг ўрнини тўлдирадиган фаровонлик ва қониқишлар анча устун чиқади.

Масиҳнинг таълимотида ва масиҳийнинг ҳаётида ҳайратда қолдирадиган зид фикрлик шундаки, агар Масиҳнинг изидан юриб, биз ўзлигимизни йўқотсак, ҳақиқатда биз ўзлигимизни топамиз. Ҳақиқий ўз манфаатидан воз кечиш – бу ҳақиқий ўзлигини очишдир. Ўзи учун яшаш бу ақлсизлик ва ўз жонига қасд қилишдир. Масиҳ ва халқ учун яшаш – бу донолик ва ҳақиқий ҳаётдир. Биз токи Масиҳга ва яқинларимизга хизмат қилиб, ўзимизни йўқотишни истамагунча, ўзимизни топа олмаймиз.

Бу ҳақиқатни кучайтириш учун Масиҳ бутун дунёни ва алоҳида қалбни қарама-қаршиликка қўйди. Кейин эса у даромад ва зиён ҳақида амалий савол берди. Фараз қилайлик, сиз бутун дунёга эга бўлиб ўзлигингизни йўқотсангиз, сизнинг даромадингиз қандай бўлади? – деб сўради У. Исо Унинг издоши бўлиш энг фойдали иш эканлигини исботлар эди. Унинг изидан бориш, демак ўзлигини топишдир. Ўзлигига ёпишиб олиб, Унинг изидан боришдан бош тортса, бу демак ўзлигини ва абадий тақдирининг ҳуқуқини йўқотишдир. Ҳозирги вақтда қандай моддий бойликларга эга бўлишимиздан қатъий назар абадий ҳаётни йўқотамиз. Нима учун? Биринчидан, биз бутун дунёни қамраб ололмаймиз. Иккинчидан, биз дунёни қамраб ололсак ҳам, дунё барҳаёт эмас. Учинчидан, токи дунё бор экан, у қондиришни бермайди. «Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?!» Таклиф қилиш учун тенг келадиган бойлик йўқ. Албатта, биз масиҳий бўлганимиз учун тўлаймиз, бироқ масиҳий бўлмасликнинг баҳоси қимматроқдир. Бу ўзини йўқотиш дегани.

Масиҳийга бўйсунишнинг иккинчи сабаби — бу бошқалар учундир. Биз Масиҳга фақатгина бирор нарса қўлга киритганимиз учунгина эмас, балки бирор нарса бера олишимиз учун ҳам бўйсунишимиз лозим. «Ким... Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади». «Хушхабар учун» бу «бошқа одамларга эълон қилиш» деганидир. Биз Масиҳдан ва унинг сўзларидан уялишимиз мумкин эмаслиги ҳақида эшитганмиз. Энди биз хурсандчилик билан бошқаларга Хушхабар етказа олганимиз учун ундан фахрлансак бўлади. Кўпчилигимиз бу мантиқсиз дунёда ўзимизни юракни эзадиган даҳшатдан руҳан эзилгандай сезамиз. Бизнинг омон қолишимиз ҳам хавф остида. Оддий фуқаро ўзини сиёсат чигалликларига тушиб қолгандай ёки ҳозирги замон жамоат машинасининг кераксиз бир қисмидек сезади. Аммо масиҳий бундай тушкунликка, ожизликка тушмаслиги керак. Чунки Исо Масиҳ Ўз шогирдларини «ернинг тузи» ва «дунёнинг нури» деб атаган. Музлатгичларни ихтиро қилишдан олдин, кўпинча балиқ ва гўшт бузилмаслиги учун туз ишлатилган. Шундай қилиб, масиҳийлар одоб-аҳлоқ меъёрларини сақлаб қолишга ёрдам бериб, жамоат фикрларига таъсир кўрсатиб, қонунчиликнинг ҳаққонийлигини ҳимоя қилиб, жамиятнинг бузилишига йўл қўймаслиги керак. «Дунёнинг нури» сифатида масиҳийлар Исо Масиҳда ўзларининг нурларини дунёга ёритишлари керак. Улар дунё ва севгининг, шахсий муносабатларнинг, одамларнинг ўзгариш сирларини топдилар. Улар шу сирларни бошқаларга ҳам етказиши керак. Инсон дунёнинг эҳтиёжларини қондиришга қўша оладиган энг яхши ҳиссаси – бу масиҳийча яшаш ва Исо Масиҳ Хушхабарининг нурини ёритишдир.

Бироқ энг юксак сабаб – бу Масиҳ учун. « Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади». Хоҳлаймизми ёки йўқми, биздан бирор мушкул ишни бажаришни сўрашганида, уни қилишимиз ёки қилмаслигимиз уни ким сўраганига боғлиқ. Шунинг учун Масиҳнинг чақириқлари шунчалик очиқ-ойдин ва ишонарли. Албатта, Исо шу сабабдан «ўз хочини кўтариб» деган сўзларида талаб қилинадиган ўзидан кечишни таърифлайди. У Ўзи берганидан ортиқ сўрамайди. У хоч ўрнига хоч сўрайди. Биз Унинг изидан олиш учун эмас, У бергани учун боришимиз керак. У Ўзини берди. Бу бизга қимматга тушадими? Бу Унга қимматроққа тушди.

У келганда, Отасининг шуҳратини, осмон эркинлигини ва сон-саноқсиз фаришталарнинг сажда қилишларини ташлаб келди. У шунчалик итоат қилдики, инсон исмини қабул қилди, оғилхонада туғилди ва охурда ётди, дурадгор бўлиб ишлади, қишлоқ балиқчилари билан дўстлашди, оддий хочда ўлди ва дунё гуноҳларини Ўзига юклади. Хочни кўргандагина биз ўзимиздан кечиб, Масиҳ изидан боришни исташимиз мумкин. Бизнинг кичик хочимиз Унинг хочи соясида қолади.

Агар бир кун келиб, жазоланишдан бошқа ҳеч нарсага арзимайдиган биз одамлар Исонинг уят ва оғриқларга чидаб, Унинг Севгиси қанчалик буюк эканлигини кўрганимизда, биз учун фақатгина бир йўл қолади. Қандай қилиб биз шундай севгидан воз кечиб, юз ўгирамиз?

Аммо, лекин сиз аҳлоқий камқонликка дуч келган бўлсангиз, менинг насиҳатимга қулоқ солинг ва масиҳийликдан кетинг. Агар сиз ўз хоҳишларингизни бажо келтириб, ҳаётда енгил қадам ташлашни истасангиз, масиҳий бўлманг. Бироқ, агар сиз шахсингизга Худо берган қувончли қониқишни олиб келадиган ҳаётни истасангиз; Худога ва яқинларингизга хизмат қилиш имтиёзи бўладиган турли ҳодисаларга бой ҳаёт кечиришни истасангиз; агар тўлиб тошган миннатдорчиликнинг бир қисмини кўрсатадиган ҳаётга эга бўлишни истасангиз ва сиз учун Кимдир жонини берганини сеза бошласангиз, Мен сизни ўз ҳаётингизни қолдиқсиз ва тезкорлик билан Раббимиз ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳга топширишингизга чақирар эдим.


Книга на узбекском языке: Основание христианства (Джон Стотт)

Личный призыв к христианскому единству.

Существует великое множество разновидностей протестантского христианства: баптисты и реформаты, харизматы и пятидесятники, консервативные христиане, прогрессивные, отделенные, независимые и т. д. Но есть ли что-то, что объединяет их всех?

В книге «Евангельские истины» Джон Стотт, богослов с большой буквы, призывает евангельских христиан еще раз обратить свой взор на троичное начало исповедуемой всеми веры: на Бога-Отца, милостиво открывшего себя человеку, на Бога-Сына, своей крестной смертью освободившего грешников, и на Святого Духа, неустанно трудящегося над преобразованием верующих. Именно так и построена книга, рассматривая по очереди учения о Божьем Слове, о единожды свершившемся подвиге Иисуса Христа и о продолжающейся работе Святого Духа.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак