Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) 12 bob

Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (12-bob) Kitob O'zbek tilida 

Боланинг назарида қаҳрамон (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (Audiokitob)

 

 

Мундарижа

Сўзбоши

I қисм. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

1. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

2. Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди

3. Ўзибўларчиликка солманг, режалаштиринг

II қисм. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

4. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

5. Уларни қабул қилсангиз, улар ўзларини қабул қилишади

6. Қабул қилиш: Ҳикматлар 22:6 нинг асл маъноси

III қисм. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

7. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

8. Улар бирон нарсани тўғри бажараётганларини пайқаб олиш

IV қисм. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин

9. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин.

10. Оддий қучоқлашнинг ғоят катта кучи

V қисм. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

11. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

12. Севги шундай ёзилади: В-А-Қ-Т

VI қисм. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

13. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

14. Масъулиятли ота-она болада масъулият шакллантиради

Якуний мулоҳазалар


12 БОБ. ФАРЗАНДЛАР БОРАСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАШ КЕРАК

Масиҳийликка оид етакчи бир журналнинг ходимаси журналнинг кейинги сонларидаги олд саҳифаларда нашр қилиш учун, уйимизга келиб оиламиздан интервью олаётган чоғида ўғлимиз Синга савол берди:

– Отангдаги қайси сифат сенга ёқмайди?

Ўша вақтда олти-етти ёшда бўлган Син бу аёлга ҳайрон бўлиб тикилди-да:

– Ҳаммаси ёқади, – деди.

– Барибир, бир нима бўлиши керак-ку, –  деб қўймади журналист, – битта салбий сифатини айт.

– Нима десам экан...,– ўйланди Син, – кўпинча уйда бўлмаслиги ёқмайди.

Журналистнинг кўзи ялт этди, у ҳеч нарса демай, бошини эгиб бир нарсаларни шоша-пиша ёза бошлади. Сўнг у оиланинг бошқа аъзолари билан гаплашди ва кетмоқчи бўлиб турган эди ҳамки, уни тўхтатдим:

– Илтимосим бор. Синни хонага чақириб яна битта савол берсангиз, – дедим.

– Майли, – деди, – қандай савол берай?

– Отасидаги қайси жиҳат кўпроқ ёқишини сўранг.

– Нима учун? ... – бошлади у.

– Шунчаки, – табассум қилдим мен, – нима дейишини билмоқчиман.

У Синни хонага таклиф қилди ва унга юзланиб:

– Син, сенга отангдаги энг ёқадиган сифат нима? – деди

Син ҳеч ўйланмай:

– Мен билан кўп-кўп вақт ўтказишлари, – деди.

Журналист Син айтган гапларни ёзиб олди, лекин назаримда, у бу сўзларнинг замирида нима ётганини кўп тушунмади чоғи. Мен бу савол бошқа болаларга ҳам берилишини талаб қилмадим ва у биз нима мақсадда Син билан бунақа кичик синов ўтказганимизни тушунолмасди.

Сўнг мен унга шундай дедим:

– Агар нима учун сиздан буни қилишни сўраганимга қизиқаётган бўлсангиз, эсланг, ундан дастлаб “Отангиздаги қайси сифат сизга ёқмайди?” деб сўраганингизда, Син бироз ўйланиб қолди, лекин унинг берган жавоби менга ёқди. У менинг кўпинча уйда бўлмаслигим унга ёқмаслигини айтди. Унинг бунга эътибор бермай қўйиши ёмон белги бўлар эди.

Журналист менга ҳайрон бўлиб тикилди ва мен унга тушунтирдим:

– Мана қаранг, менинг уйда бўлмаслигимга Син бефарқ бўлса, бу ҳатто уйда бўлган вақтимда ҳам биз у билан кўп мулоқот қилмаслигимизни англатган бўларди. Лекин у менинг уйда бўлишимни хоҳлайди, чунки биз кўп вақтни бирга ўтказамиз ва бундай мулоқот унга ҳам, менга ҳам кўп қувонч улашади.

Журналист менга раҳмат айтиб, кетди. Кейинчалик нашр этилган репортажда у Синга отасидаги қайси сифатлар ёқиши ва нима ёқмаслигини жуда яхши ёритиб берди. Назаримда, бу ўша мақоладаги энг мазмунли жой бўлди.

“Эрта ётиш” – бу шунчаки шиор эмас

Ишончим комил, бошқа болалар ҳам отасида қайси сифатлар ёқиши ҳақида саволга худди Син сингари жавоб беради. Чиндан ҳам, мен сафарда кўп бўламан, лекин кўп йиллардан бери ноилож уйда бўлмаган вақтимни иккита йўл билан тўлдираман:

1. Иложи борича кўпроқ оиламни ҳам ўзим билан бирга олаишга ҳаракат қиламан, айниқса ёзда. Натижада биз бирга кўп вақт ўтказамиз, гарчи мен тез-тез сафарда бўлиб турсамда.

2. Катта фарзандларим – Келли ва Син кичкиналигида мен кўпчиликка ғалати туюлган ишни қилардим: бизникида ким меҳмонда бўлиши ёки бизга ким қўнғироқ қилиши ва нима бўлишидан қатъий назар, мен узр сўраб, болаларимни ухлаш учун ётқизардим.

Агар кечки пайтда меҳмон келадиган бўлса, биз олдиндан: “6:30 ёки 7:00 дан Жош банд бўлишини” айтиб огоҳлантирардик. Шунингдек биз: “Жошга соат кечги 6:30 дан 9:00 гача қўнғироқ қилманглар, бу вақтда у болалар билан банд бўлади” дердик.

Уйда бўлган пайтларимда, мен одатда ўша икки ярим соат вақтни Келли ва Син билан ўтказардим. “Дотти бу вақтда нима қиларди”, дейишлари мумкин. Баъзида у ниҳоят, меҳнатидан тинарди. Эри билан тез-тез сафарларга чиқар экан, у чиндан ҳам ҳордиққа лойиқ эди! (айни вақтда ҳам шундай)

Ҳар куни кечқурун болалар билан нима қилганмиз? Гоҳида шунчаки сайр қилардик, китоб ўқирдик ёки ерда курашардик.

Энг яхши ўйинларимиздан бири гирдобли ванна “жакузи” бўлиб, у ётоқхонамизда полга қотирилганди. Бу дўстларим қилган жуда қимматбаҳо совға эди.

Кўпинча кечги пайт болалар билан биринчи бўлиб унга тушардик, гоҳида Дотти ҳам бизга қўшиларди. Бир куни кечқурун эрмак учун катта пластик идишни бодроқ билан тўлдирдик ва уни сувга оқиздик. У худди гирдобга тушгандек сувда айланарди ва ҳар биримиз унинг ортидан сувга шўнғиш имконига эга бўлдик. Бу ўйинимиз бу неча ҳафта болаларимизнинг тилидан тушмади, мен ҳатто ўқитувчилардан ва бошқа болаларнинг оталаридан ҳам “жакузидаги бодроқ” ҳақида эшитдим.

Гоҳида жакузида ўтириб телевизор кўрардик, жумладан ўзимиз яхши кўрган кўрсатув “Оилавий олишув”ни ҳам. Болалар оиламиз ўша кўрсатувда иштирок этган иккита оилани енга оладими, йўқми, шуни билишни истарди. Менинг ҳар куни кечги 6:30 ёки 7:00 да бўлмаслигим ғалати кўриниши мумкин, шундай эди ҳам. Балки бу билан кимнидир хафа қилгандирман, мен ҳақимда нотўғри фикрга борганлар бўлиши мумкин. Лекин шу билан бирга мактубларда одамлар менга шундай ёзишарди: “Уйингизда менга энг кўп ёққан нарса – бу болаларингиз билан бирга уйқу олдидан кўп-кўп вақт ўтказишингиз бўлди”. Гоҳида айримлар, айниқса коллеж ўқувчилари шундай ёзишарди: “Сўзга чиққанларингизда эшитганларимдан ўзим учун энг керакли деб билганим – бу сизнинг “Кечирасиз, мен болаларим билан бир вақтда ётаман” деганингиз бўлди.

“Эрта туриш ҳам” – қаҳрамонларга муносиб

Йиллар ўтиб кундалик жадвалим анча ўзгарди. Охирги пайтлар катта китобни якунлар эканман, кечаси соат иккита туриб, эрталаб олтигача ишлайдиган бўлдим. Сўнг болаларни уйғотардим, улар тўшагимга ёғилиб келишар ва биз курашардик, гаплашардик, ўша кун нима қилишларини муҳокама қилардик. Кейин болалар кийинишарди ва биз нонушта қилардик. Сўнг уларни мактабга олиб борардим.

Сафардан қайтганимдан кейин, биринчи куниёқ, имкон борича болаларимни сайрга олиб чиқишга ҳаракат қилардим. Уларни чамаси соат 2:30 да олиб кетардим ва биз бир соат сайр қилардик. Кейин тўрт кун ҳар бири билан алоҳида сайр қилардим – йогурт, музқаймоқ ва ўзлари истаган бошқа нарсаларни олиб берардим. Муҳими, биз бир соат ўйнаб, боланинг истаган нарсаларини қилардик. Кўпинча улар ўзлари билан дўстларини ҳам олиб келишарди.

Кўпгина ота-оналарга менинг болалар билан бирга эрталаб, кундуз ва кечқурунлар вақт ўтказишим бўрттирмадек туюлиши мумкин. Улар:

– Буларнинг ҳаммасига қаердан вақт топади? – дейишлари турган гап.

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, мен муттасил кун жадвали асосида иш тутмайман. Мен сўнгги йилларда маълум бир вақт давомида мунтазам қилиб келган ишларим ҳақида айтиб ўтдим. Ҳаммаси фарзандларимнинг бевосита нима билан бандлиги ва ўша пайтдаги ёшига боғлиқ. Мисол учун, айни пайтда Келли ва Син ўрта мактабда ўқишади, Кэти бошланғич мактабда, Хитер эса боғчага боради. Мен ҳар бирига яқин бўлиш учун турлича йўл тутаман.

Оилалар бир-биридан фарқ қилади, ҳамманинг ўз кун тартиби бор. Мен кўпинча сафарда бўлишга мажбурман, шу тариқа, уйда бўлган вақтларимда фарзандларим учун вақт топишим жуда қийин бўлади. Бироқ бу менга бошқа муаммоларни ҳам туғдиради, болалар билан вақт ўтказишга ҳаракат қилганим боис, гоҳида Дотти мен билан кам вақт ўтказаётганини ҳис қилишга мажбур бўлиб қолади. Шунинг учун, ҳар сафар у билан ҳам мулоқот қилишга интиламан. Бу доимий кураш, лекин шуни тушундимки, бу кураш натижа беради. Мен хотиним учун ва болаларим учун қаҳрамон бўла оламан. Оилам учун вақт ажрата оламан, агар буни истасам, албатта. Бундан ташқари, ота-оналик ташвишлари ҳаётда энг ёқимли ва таъсирчан туйғулар бўлиши мумкинлигини тушундим.  

Менинг эмас, сизнинг ҳаёт тарзингиз кўрсатгандек иш тутинг

Ҳар доим болага яқин қаҳрамон бўлиш учун кўп пул харажат қилиш  ёки вазиятни чигаллаштирадиган нарсаларни қилиш, ёки бўлмаса ҳаёт тарзингизга мос бўлмаган ишга қўл уриш шарт эмас; лекин аниғи шуки, кўп вақт сарфлашга мажбур бўласиз. Ушбу бобда ўз фарзандларим билан қилган кўп ишларимни кўрсатаман, булар кимгадир яққол ошириб юборилгандек туюлиши мумкин, лекин яна бир марта айтмоқчиманки, мен фарзандларим билан ўзим билган тарзда вақт ўтказаман. Сиз буни ўзингиз билган тарзда қиласиз. Муҳими – болага вақт ажратишдир. Бунинг учун бирон бир ақл бовар қилмайдиган нарсаларни қилиш шарт эмас, одатда болалар учун ота-онаси билан шунчаки муносабат қуришнинг ўзи кифоя қилади. Сизнинг узоқ вақт давом этадиган мақсадингиз ўзингизни маълум бир ҳаракатларга йўналтириш ва ўша йўлдан тоймасликдан иборат бўлиши лозим.

Фарзандларингиз билан муомалада маълум бир масъулиятларни бўйнингизга олинг ва уларга амал қилинг.

Ота-оналар учун семинарларда мен кўпинча савол бериб:

– Орангизда қопкўрпа олиб, ҳовлига чиққан ва болалари билан тунаш учун “қароргоҳ қурган” ота-оналар борми? – дейман.

Буни кўп қилганман ва тунда юлдузларга қараб қандай суҳбатлар қуриш мумкинлигини яхши биламан.

Айнан шундай вазиятларда болалар сизга дилида борини очишади. Бир неча кун денгиз бўйида бўлганимизда, бу нарса бизнинг энг яхши ишимизга айланади.

Имкон бўлган вақтда мен ҳар бир фарзандимга алоҳида вақт ажратишни афзал биламан. Бир йил ёзда биз учун бепул сафар ташкил эттирилганди. Биз ўшанда Айдахо штатининг четида жойлашган ранчога бордик. Шунда мен Синдан:

– Ўғлим, мен билан экскурсия қилишни хоҳлайсанми? – деб сўрадим.

Син дарров рози бўлди ва биз рюкзакларимизга егулик, бир нечта шиша кока-кола олиб сафарга отландик. Бу беш соатлик сафар эди. 

Биз узун водий ёнбағри бўйлаб кўтарила бошладик, юқорига чиқдик ва у ерда шаршарани кўрдик. Бу биз чўмилиб, қоя тошларда ётиб, овқатланиб, офтобда маза қилиб тоблансак бўладиган, бирга гаплашиб ўтирадиган жой эди. Ҳатто бу ерга биздан аввал ҳеч ким келмаган деган фикрга ҳам бордик. (Бироқ қайтишда йўл четида бир нечта консерва идиш ва шишаларни кўриб, фикримиздан қайтишга мажбур бўлдик)

Лекин умуман олганда, вақтни жуда зўр ўтказдик: мен беш соат ўғлим билан ёлғиз бўлиб, унга вақт ажрата олдим. Ўша йил у эндигина ўнга тўлган эди. Ўша вақтни ёз фаслининг энг қизиқарли дамлари деб биламан, Диснейленд ҳам, Ноттадаги мевали ферма ҳам, қимматбаҳо ва ақлни шоштирадиган овунчоқларга тўла парклар ҳам бунга етолмасди.

Шанба куни эрта тонгда сув шарлари жанги

Мақсадим – фарзандларимга ўзим отамдан ололмаган нарсаларни беришдир, негаки отам менга буларни беришни истамаган. Эҳтимол, болаликдаги орзуларим ушалаётгандир, лекин булар соғлом ҳаёт тарзига мос деб ҳисоблайман. Масалан, мен ҳар доим отам ёки онам билан сув шарлари жангида қатнашишни орзу қилардим, улар эса бирон марта ҳам бунга имкон беришмаган. Бир неча йил аввал Фисиҳ байрами арафасида болаларимга:

  •  Келинглар, сув шарлари жангини ўтказайлик, – деб таклиф бердим.

Аввалига улар мени ҳазиллашяпти деб ўйлашди, бироқ 120 та шар олиб келиб, уларни сув билан тўлдира бошлаганимдан кейин, болалар менинг жиддий гапираётганимни тушунишди.

Шарларни сув билан тўлдиргач, икки фарзандим (ўша вақтда фақат Келли ва Син бор эди) ва уларнинг иккита дўсти мен билан бирга ҳовлига чиқишди. Мен боғни суғорадиган шлангни қўлимга олиб у билан катта доира чиздим. Сўнгра, ҳар бир болага сув солинган ўттизтадан шар тутқаздим. Ўзим катта доиранинг марказига турдим. Қоида бўйича ҳар бир болага бир вақтда фақат битта шарни отишга рухсат бериларди, лекин шар ёрилганда, иккинчисини отиш мумкин эди. Қоидага кўра, бола менга шарни тегизса 25 центлик тангага эга бўларди. Бироқ агар шарни тутиб, уларга қарата отсам ва шарни тегизсам, улар менга беш цент беришарди.

Ўша ўйинни ҳам тентаклик, ҳам тил ифодалашга ожиз бир қувонч деб атасак, муболаға бўлмайди. Менинг ўйлашимча, бу қилганларимиз Каломда ёзилганганларга мос келарди. Воиз китобида кулишнинг ҳам, рақснинг ҳам ўз вақти бор, дейилган. Закариё пайғамбар юраклари қувноқ бўладиган ота-оналар ҳақида ёзиб, буни кўрган фарзандлари шодланишини айтган. (10:7)

Фисиҳ байрами арафасида сув шарлари каби ўйинларни болалар ҳеч қачон унутишмайди, қаҳрамонлик эса – уларнинг хотирасида ўчмас бир таассуротларни қолдиришдан иборат.

Орқачалаб юриб кўринг!

Мен ҳозир таклиф этадиган нарса эҳтимол сизга тўғри келмас, лекин сиз буни бошқачасига қилиб кўришингиз мумкин. Ҳеч кўчада болалар билан гаплашиб, бир вақтда орқачалаб  юрганмисиз? Агар сизда ҳам менда бўлгани каби ғалати, тентаксимон қилиқлар бўлиб турса, буни бир қўллаб кўринг, менимча бунақасини қилмагансиз.

Тўғри, қўшниларингиз орқачалаб юрганингизни кўришса, ақлдан озибди дейишлари мумкин, лекин бундай ўйин болаларингизга ёқиб тушиши тайин. Сиз орқачалаб юрасиз, улар эса тўғри юриб келишади. Сиз бир квартал ёки шунга яқин масофа юрганингизга қадар улар қиқиллаб кулишади, сўнг мен руҳий ҳақиқатлар ҳақида гапиришга ҳаракат қиламан. Мисол учун, “Исо – дунёнинг нури. Биз қаерга бормайлик, У йўлимизни ёритади. У бизга ҳаёт нима эканини кўрсатади” – дейман.

Агар орқачалаб юриш сизга мутлақо тўғри келмаса, фарзандларингиз билан тўғри юришингиз ва таассуротларингиз ҳақида улар билан суҳбат қилишингиз ҳам мумкин, албатта. Дўконгача етиб, уларга музқаймоқ олиб беришингиз мумкин. Супермаркет узоқ бўлмаса, ундан ҳам бирон нарсалар сотиб олиб берсангиз, ундан ҳам яхши.

Бирон жойга борганингизда болаларни ҳам ўзингиз билан олиб боришингиз зарур: улар билан мулоқот қиласиз, таассуротларингиз ҳақида бўлишасиз

11-бобда айтилганидек, камдан кам ҳолатлардагина ишга ёлғиз ўзим бораман. Ўзим билан болаларимдан бирини оламан. Йўл-йўлакай у билан ишлари ҳақида гаплашаман, одамлар ва атрофда ҳамма гапираётган ҳодисалар ҳақида фикрлари билан қизиқаман. Гоҳида уйимиздан 50 километрча узоқлиқда, тоғлар этагида жойлашган Рамонга боришимга тўғри келади. Ҳар доим ўзим билан бирга боламни ҳам оламан ва бирон марта ҳам ҳатто бир соат вақтимиз иккимиз учун мазмунли суҳбатсиз ўтганини эслолмайман.

Олдиндан режалаштирилмаса агар, ҳеч нарсага эришилмайди

Жош Макдауэлл ҳаммасига осонликча эришади, у орқачалаб юра оладиган, ҳар беш дақиқада болалари олдига шошиладиган, улар билан ҳар хил мавзуларда гаплашадиган, бир-бирлари билан мулоқотдан севинадиган  “суперота” деб ўйлашингиз мумкин. Аслида эса, мен то болаларим билан нима ҳақида гаплашишгача олиндан режа қилиб, бунинг устидан узлуксиз ишлашга мажбурман.

Болалар билан вақт ўтказар эканман “шунчаки мулоқот қилишнинг” ўзи билан кифояланишни истамайман. Ўйлашимча, айрим оталарда муаммо бўлмайди, лекин менга ўхшаган, ҳар доим хаёлан бир ёқларда юрадиган, ўта дилкаш одамлар бу ерда эҳтиёт бўлишлари лозим. Агар нима ҳақида гаплашишимизни, то болаларимга қандай саволлар беришгача олдиндан режалаштирмасам, ҳаракатим беҳуда кетиши мумкин.

Мисол учун, болани Рамонга олиб борадиган тоғли йўлдан сафарга олиб борсам, бутун йўл давомида ўзим ўйлаб юрган режа, кейинги сафаримда аудитория билан учрашувларда ёритишни истаган китоблар, видеофильмлар, теледастурларим ҳақида мулоҳаза қилишим мумкин. Буларнинг ҳаммаси ҳақида ўйлаб, ўғлим ёки қизимга бир оғиз сўз очмай келишим мумкин.

Шунингдек, агар болалар билан ўтказиладиган вақт режалаштирилмаса ҳар хил камчиликлар ва тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин ва мен болаларимга етарлича вақт ажрата олмайман деган хулосага келдим. Қачон, нима қилишимизни аввалдан режалаштирсам бу менга бутун эътиборимни болаларга ва қиладиган ишимизга қаратиб, жонли мулоқот қилишда қўл келади. Биламан,  бировлар учун эътиборни бир жойга тўплаш қийин эмас, лекин кўпчиликка, айниқса иши бошидан ошиб ётган, муаммолар гирдобига ботган ишбилармонлар учун бу осон эмас. Тушунаман, “нима дейиш” устидан ишлаш – зерикарли ва қизиқарсиз машғулот. Гоҳида ўзим ҳам шу фикрга бораман, лекин шунга қарамай, ўз ишимни тўхтатмайман, негаки бу мени ғайратлантиради, болалар ҳақида ғамхўрлик қилишга ундайди, менга улар билан гаплашиш имконини беради.

Ўзингизда саволлар бериш қобилиятини ўстиринг

Суҳбатни тўғри йўналишга буриш учун болаларга беришим керак бўлган саволлар устидан ишлашга алоҳида эътибор бераман. Автомобиль бошқараётиб ҳам, сайр қилаётиб ҳам, овқатланаётиб ҳам саволлар бераман.

Ўша саволлардан айримларини келтираман:

“Агар оиламизни ўзгартира олганингда, буни қандай қилган бўлардинг?” (Бу саволга олдиндан тайёрланилса, яхшироқ бўлади)

“Агар сен оилада ота бўлганингда, нимани бошқача қилган бўлардинг?” (Бу саволга ҳам олдиндан тайёрланилса, яхшироқ бўлади)

“Биз оиламиз билан ҳеч қилмаган қандай нарсани қилишни истайсан”

Шодлик ва ғамгинлик ҳақида айтилган Ҳикматлар 15:13 ва 17:22 ни ўқиб, сўнг савол беришингиз мумкин: “Қачон ўзингни жуда бахтиёр ҳис қилгансан? Қачон ўзингни ўта бахтсиз ҳис қилгансан? Сени чин маънода бахтиёр қилган нарса нима? Сени бахтсиз қилаётган нарса нима?” Бу саволлар мазмунли суҳбат калити бўлиб қолиши мумкин.

Бир куни ҳайвонот боғидан қайтишда, анча узоқ йўл юришимизга тўғри келди ва мен вақтни беҳуда сарфламасликка қарор қилдим. Машиналарнинг тўхтаб туриш жойидан чиқаётганимизда шундай таклиф бердим:

– Болалар, келинг, бир ўйин ўйнайлик. Боғда кўрган ҳайвонларингиздан қайси бири сизга кўпроқ ўхшайди ва нима учун?

90 километр йўл босиб ўтгунимизча Дотти ва мен болаларимиз ўзи ҳақида қандай фикрда эканларини эшитиш имконига эга бўлдик. Ўша пайтда уч ярим ёшда бўлган кичик қизимиз Кэти ўзини айиққа қиёслади.

– Нимага? – қизиқдим мен.

– Мени маҳкам қучоқлашларини яхши кўраман, – чуғурлади Кэти.

Кэти орқа ўриндиқда ўтирарди, мен машинани тўхтатдим-да, чиқиб орқа эшикни очдим ва қизимни худди айиқ каби қаттиқ қучоқладим, сўнг йўлимизни давом эттирдик.

Дўстлар учун қандай қилиб қаҳрамон бўлиш

Фарзандларим билан “учрашувга” чиққанимда, доим ҳам ёлғиз ўзлари билан ишламайман. Уйда узоқроқ вақт бўлганимда, бир неча кундан кейин мен уларга ўзлари билан ҳеч бўлмаса битта дўстини олишга рухсат бераман, чунки бу билан болаларга уларнинг дўстлари билан қандай муомала қилишимни кўрсатишни мақсад қиламан. Дўстлари мен билан вақтлари зўр ўтишини кўришларини истайман ва гоҳида бу қизиқарли вазиятларга олиб келади! Аслида менга қобиғимдан тез чиқишга тўғри келади. Бир куни қизим Келли ўзи билан дугонасини олиб келди ва улар мени қўймай, соч турмагимни “тўғрилашларига” рухсат беришимни сўрашди. 

– Йўқ, тегманглар сочимга, – қаршилик қилдим аввалига.

– Хўп дея қолинг, дада, – ялинди Келли.

Келлининг дугонаси жавоб ҳаракатим қандай бўлишини кузатаётганини пайқадим.  Таваккал қилиб кўрайми? Охир-оқибат ғурурим ўйноқилаб кетди. Қизимнинг дўстлари назарида қаҳрамон бўлишни исташимни ҳар доим айтардим; бахтимни синаб кўришнинг вақти келмадимикан?

– Яхши, – дедим мен, – истаганингизни қилинглар, кесиш ва бўяшдан ташқари, эвазига мен билан тушлик қилгани борасизлар.

 – Келишдик, – дейишди улар бир овозда ва бир соат давомида крем, фен ва мен билмаган асбоблар ёрдамида сочларимга ишлов беришди. Ниҳоят, ўз ишларини якунлашгач, соч турмакларим ҳар ёққа қараб турарди. Мен узоқ сайёрага жўнашга отланаётган учар ликобчага ўхшардим. Кўзгуга қарар эканман, келишувимизнинг бошқа томони ҳақида ўйладим: тушлик пайтида одамлар олдига шундай чиқсам бўладими? Биров мени таниб қолмаслигига умид қила олардим холос!

Маҳаллий пицерия залига кирганимизда кўзимда қора кузойнак бор эди, қизларим мендан йироқроқ туришарди, – тағин бировлар улар мен билан келганини пайқашмасин! Одамлар менга тикилиб қарашарди, лекин полицияни чақиришмади ва биз ажойиб вақт ўтказдик.

Уйга қайтганимиздан кейин, Син бу ҳақида билиб қолди ва вазиятдан фойдаланишга қарор қилиб:

– Дада, мен ҳам дўстим билан сочингизни тўғрилаб қўйсам бўладими? – деди.

Синга қарадим-у, дарров нимани бошлаб қўйганимни тушундим.

– Эртага кечқурун, тушликка бирга бориш шарти билан.

Кейинги кун кечқурун Син дўсти билан бир соат давомида  сочларим билан машғул бўлишди ва охир-оқибат ойнага қараб ўзимни танимадим. Лекин болалар ўз ижодидан жуда мамнун бўлишди ва келишилгандек, биз тушликка бордик. Бу сафар бошқа ресторанни танладим, назаримда кечаги ресторан иккинчи марта боришимга дош бермайдигандек туюлди.

Ақлга сиғмайдиган соч турмагим боис ўша пайтда Жулианда ўзига хос афсонага айландим. Бир неча ҳафта ўтиб ўқитувчилар ва бошқа одамлар мени шаҳар марказида тўхтатиб “сочларим ҳақида эшитганларини” айтадиган бўлишди. Мен эса қандай қилиб ўз мақсадимга эришганимни айтиб кулардим, ахир фарзандларим ҳам, уларнинг дўстлари ҳам мен билан хурсандчилик қилишган эди-да. Биз гаплашдик, ҳазиллар қилдик, вақтни ажойиб ўтказдик. Ҳар доим, ҳар қандай нарсаларни ўйлаб топадиган ота бўлишни исташимни айтардим ва ўшанда мен сўзим ҳақ эканини сочларим билан тасдиқладим.

Улар нима билан қизиқишади?

Болангизнинг дунёсига киришни истасангиз, унинг айни пайтда нима билан қизиқиши, яъни ўй-хаёли нимада эканини билишингиз лозим. Китоб устидан ишлаган вақтимда 10 ёшли қизим Кэти учун энг муҳими ўқиш кунларида отаси билан биргаликда тушлик қилиш эди. Уйда охирги марта бўлганимда Кэтини беш кунда икки марта тушликка олиб бордим. Одатда ўзимнинг меҳр-муҳаббатимни кўрсатиш учун унга атиргул совға қилардим. Бир куни у олдимга келиб:

– Келинг, эски кабриолетда учайлик, сиз билан кабриолетда учгим келяпти, – деди.

Кэтига ўйлаб кўришимни айтдим. Кейинги кун кабриолетни ҳайдовчиси билан ёлладим ва биз мактаб дарвозаси олдига бордик, ўқувчилар уйга кетаётган маҳал эди. Кэти кабриолетни кўриб, ҳайратдан донг қотди. Дўстлари, дугоналари атрофимизга уюлишди, Кэти машинага чиққач эса биз тушликка кетдик. Ўйлашимча, Кэти кабриолетга чиққан ўша кунни унутмаса керак.

Ўғлим Син учун ҳозир ҳаётда энг муҳими – баскетбол. Ўтган йил ёзда биз Дотти билан уни баскетбол лагерига жўнатдик ва унинг йўқлигида мен ишчи ёллаб бетондан майдонча, ҳимоя тўсини ва ҳалқа ясаттирдим. Син лагердан қайтиб келгач, булар қувончига яна ҳам қувонч улашди, негаки у энди лагерда ўрганган нарсаларини уйда машқ қилиш имконига эга бўлганди.

Биз вақтни ажойиб ўтказдик ва мен нима бўлгани ҳақида ҳамма нарсани: лагерда қандай ўйинчилар бўлганини, ким яхшироқ ўйнаганини билиб олишни истардим. Син, гарчи бўйи пастроқ бўлсада, лагерда энг яхши ўйинчилар қаторидан жой олибди.

– Дада, айрим болалар қандай баланд бўйли эканини тасаввур қилолмайсиз, – деди у ҳайқириб.

Биз баскетбол ҳақида батафсил гаплашдик. Бу ҳолатда ўғлимнинг дунёсига кириш мен учун ҳеч ҳам қийин бўлмасди, чунки университетда ўқиб, иккинчи курсдан талабалар жамоасида тўп сурганимда баскетбол менинг энг яхши кўрган спорт турларимдан бирига айланганди.

Яқинда Син олдимга келиб деди:

– Дада, шаҳар университети учун иккинчи курсдан бошлаб ўйнай олсам керак...

– Син, – дедим мен, – бир нарсани билиб олишингни хоҳлайман: жамоанг учун ўйнашинг ёки майдонга чиқмай заҳирада ўтиришинг, ё бўлмаса умуман баскетбол ўйнамаслигинг ҳам мумкин, мен учун бу қизиқ эмас. Мен сенинг ўзинг хоҳлаган нарса билан машғул бўлишингни ва бундан завқ, роҳат олишингни истайман. Сени лагерда энг яхши ўйинчилардан бири деб атаганларидан жуда хурсандман. Жамоага олишса яна ҳам яхши бўлади. Лекин энг муҳими – сен менинг ўғлимсан ва мен сени энг аввало шунинг учун яхши кўраман.

Уларнинг ҳаётини календарда белгилаб

Мен болаларим билан бирга қиладиган кўп нарсаларим ҳақида айтдим. Дотти қиладиган кўп нарсалар ҳақида ҳам айтишим мумкин эди, лекин унинг бошлаган битта иши шу даражада ноёбки, уни батафсил ёритсам бунга арзийди. Дотти календарларида ҳар куни ҳар бир фарзанди ҳақида ёзувлар киритиш орқали уларнинг дунёсига киради. Мен ҳар бир куни катта-катта катаклар билан белгиланган календарларни назарда тутяпман. Дотти ўша катакларга кун давомида нима бўлгани ва булар бола учун ҳамда бутун оила учун нимани англатиши ҳақида асосий кузатувларини ёзиб боради.

Дотти ҳар йили тўртта календарь сотиб олади, яъни ҳар бир болага биттадан. У ёзувларини болаларнинг ҳаётини акс эттирувчи манзаралар билан безашга ҳаракат қилади. Мисол учун, бир йили Син велосипедга қизиқди, шунда Дотти велопойгани акс эттирувчи ўнта расм солинган календарь сотиб олди. Айни пайтда Син баскетбол билан қизиққани боис, бу йил унинг календарида баскетбол расмлари солинган.

Синнинг катта опаси – Келли, ҳамма нарсага қизиқадиган кўринади, шу боис Дотти унга ўсмирларнинг энг яхши кўрган иши – харидлар ҳақида календарь олишга қарор қилди. Ўн ёшли Кэтти отларни яхши кўради ва унинг календарида отлар акс эттирилган.

Кичик Хитер бор йўғи тўрт ёшда. У мушукчаларни яхши кўради ва табиийки, унинг календарида ҳар ой янги мушук ва мушукчаларни кўришингиз мумкин.

Ҳар ойнинг охирида Дотти кунларга оид қисқа ёзувлар киритиб боришга ҳаракат қилади ва уларда бола нима қилгани, рўй берган муҳим ҳодисаларни ҳамда қисқа хотираларни қайд этади. У ҳар бир кунни доим ҳам алоҳида кўрсата олмайди, лекин ҳар ой ҳар бир боланинг чиндан ҳам кўпгина кунларини тўлдириб боради.

Ёзувлар жуда оддий ва гоҳида ҳатто ўта соддадек кўриниши мумкин, лекин шак-шубҳасиз, болалар учун ҳам, биз – ота-оналар учун ҳам уларнинг аҳамияти катта. Мана мисол учун, ўтган кузга оид айрим кузатувлар:

“Хитер – сен бугун мактабга бординг. Даданг дарсларингдан кейин сени мактабдан олиб кетди ва сизлар кафега бориб, у ерда ёнғоқли музқаймоқ едингизлар. Кэти – оиламизда, дорихона ортида автомобилларга эҳтиёж қисмлар сотиш учун катта хона бор.  Бугун кечқурун мен сени Рамонага футбол ўйинига олиб бордим. Уйин жуда қизғин кечди ва жамоанг 1:2 га ютқазди.”

Кейинги кунга шундай ёзув киритилган:

“Сен менга ва дадангга эҳтиёж молларни сотишда ёрдам бердинг. Сўнг биз сен билан Бостон жамоаси иккинчи учрашувда Оклендга ўйинни бой берганини томоша қилдик. Син – бугун биринчи курс талабалари сени гуруҳ сардори қилиб тайинлашди. Сендан жуда фахрланаман! Люк сен билан келиб бизникида тунаб қолди. У биз топган чаённи ўлдирди.

Келли – бугун сен ўзингга мактаб устибоши олиш учун дўконга бординг ва сотувда жуда яхши материал борлигини кўрдинг”.

Кун ҳодисалари ҳақида қисқа ёзувлар билан бирга катакларда ойнинг ҳар бир кунига Дотти расмлар, газета мақолаларидан парчалар, хотира ленталар ва ҳоказо нарсаларни йиғиб боради. Булар болалар бир ойда нималарга эришгани, нималарни бошдан кечирганини аниқлашга ёрдам беради. Ушбу хотира коллекцияларнинг ҳаммаси тўпланади, лента билан боғланади ёки ўша ой кунлари устидан жойлашган расмлар (тасвирлар) учун саҳифага ёпиштирилади.

Мушуклар, отлар, баскетбол ва харидлар акс эттирилган расмлар, Дотти фарзандларимиз ҳаётида нима содир бўлганини ҳисоблаб боргани сари, аста-секин ўзгартирилади. Сиз календар худди парчалар ёпиштириш учун альбом вазифасини бажаради деб ўйлашингиз мумкин, бироқ ҳар кунги ёзувларни киритиб боришда қизиқарли бир жиҳат бор. Бу бизга вақтнинг қадри ва аҳамиятини тушунишга ҳамда ҳатто энг оддий нарса ҳам – ҳаётимизнинг бир қисми эканини англаб олишга ёрдам беради.  

Календардаги ёзувлар сингари, фотосуратлар ва бошқа хотира коллекциялар ҳам кўпинча оддий бўлсада, лекин бебаҳо қадрга эга. Мисол учун: Хитер дугоналари билан туғилган кунини нишонлашда суратга олинган ва шу ернинг ўзида алоҳида сурат бор, унда Хитернинг янги дугонаси акс эттирилган. Бу дугонаси билан у ўтган ой танишган эди.  

Кэти софтбол жамоаси билан суратга олинган ва шу ернинг ўзида унинг модалар конкурсида олинган сурати ҳам бор, ўша конкурсда Кэти хотира лентасини ютиб олганди ва бу лента ҳам ўша саҳифадан жой олган, у Кэтининг ютуқларини эслатиб туради.

Син ҳар хил вақтда ўзи ўйнаган иккита турли баскетбол жамоаси билан суратга олинган. Унинг илмий симпозиум учун қилган расмлари ҳам ўша суратлар қаторидан жой олган. Симпозиумда у биринчи ўринни олган эди.

Келлининг календарида унинг “янги автомобили” – 1957 йилги “Шевроле” билан олинган сурати бор. Келли уни спортда эришган ютуқлари учун олган. Агар машиналарга қизиқсангиз, 1957-йилги “Шевроле” – бу ўзига хос, классик автомобиль эканини билишингиз керак, лекин бундан ҳам муҳими, бу суратда Келлининг ҳаётидан эсда қоларли ҳодиса акс эттирилган – ўша кун у ҳайдовчилик гувоҳномасига ва шахсий автомобилга эга бўлиб, янги эркинликка эришган ва янги мажбуриятларни бажаришни бошлаганди.

Ҳар бир календарнинг орқа томонига Дотти вақти етмагани боис рўйхатга олишга улгурмаган суратлар ва бошқа нарсалар солинарди. Лекин Дотти ўз ижоди устидан кунига камида ўн дақиқа ишлайди – ёзувлар киритади, суратларни ва бошқа нарсаларни сортировка қилишга, уларни жой-жойига қўйишга ҳаракат қилади. Доттининг айтишича, календарлар устидан ишлаш унга қийин эмас, бу чин маънода завқ берадиган машғулот. Мен ундан календарлари ва уларнинг аҳамияти ҳақида ушбу китобни ўқийдиганларга бирон нарса айтишни сўрадим.

У шундай деди:

“Шуни айтмоқчиманки, календарлар – менинг энг устивор машғулотларимдан бири, чунки уларда мен учун ҳам, болаларим учун ҳам бебаҳо бўлган хотиралар қайд этилган. Ҳар доим ўзим ушбу календарларни фарзандларимнинг қўлига тутқазадиган кун ҳақида ўйлайман. Уйланганларида ёки турмушга чиққанларида, дейсизми? Бундай қилмасам керак. Календарларни уларга болали бўлганларида бермоқчиман. Улар оила қурганларида кўчиш билан овора бўлиб жуда банд бўлишади, шу тариқа календарлар йўқолиб кетиши мумкин. Лекин болалари пайдо бўлгандан кейин улар бу ёзувларнинг доимий қадрини, аҳамиятини тушуна олишади.

Буларнинг ҳаммаси билан шуғуллана бошлаганимга сабаб шуки, бир куни, Хитернинг туғилган кунида менга календарь совға қилишди, унда ёпишқоқ қоғозчалар бўлиб, бирида “илк марта ўтирди”, “илк марта табассум қилди” ва бошқа ёзувлар бор эди. Хитер учун ўша қоғозчаларни календарга ёпиштириш менга шу қадар ёқдики, қолган болаларим учун ҳам календарлар тутишга қарор қилдим. Ўша пайтдан бери шу билан шуғулланаман.

Албатта, календарлар кўп вақтингизни олади, лекин катта завқ ҳам улашади. Ҳар йили тахлаб, ойма-ой болалар қандай ўсиб келгани, нималар билан машғул бўлгани, нималарга қизиққанлари, қандай ўзгариб борганлари ва қайси ишларини давом эттираётганларини шу орқали кузатишингиз мумкин. Бундан шахсан мен катта қониқиш ҳосил қиламан”.

Эҳтимол, болаларга календарь тутишни айни пайтда ўзингиз учун ҳаддан ортиқ қунт талаб қиладиган иш деб топарсиз. Лекин ҳаракат қилиб кўришни хоҳлашингиз ҳам мумкин. Оз-оздан бошлашингиз ва натижа қандай бўлишини кузатиб кўришингиз мумкин. Шунга амин бўлдикки, болалар ҳам календарларга худди биз сингари қизиқишади. Мисол учун, Син дўстларини таклиф қилиб, уларга календарларда онаси қайд этган ёзувларни кўрсатишни хуш кўришади. Бундай пайтларда, дўстлари билан ҳаётига оид қимматли кузатувлар ҳақида бўлишар экан, кўзлари унинг бундан қанчалик фаҳрланишини кўрсатиб туради. 

Син, табиийки, уларнинг қадрли эканини охиригача тушунмайди, лекин бир нарсани яхши билади: календарлар онаси томонидан унинг ҳамда опаларининг ҳаётига кўрсатилаётган катта қизиқишларни акс эттиради. Булар унга у ва оиласи нима билан яшашини, биз ҳар доим у билан бирга эканлигимизни ва ҳамиша унинг ҳаётида жон деб иштирок этишимизни эслатиб туради. Бундан муҳимроқ яна нима ҳам бўлиши мумкин?


Книга на Узбекском языке: Как стать героем для своих детей (Джош Макдауэлл) 

Не нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое глаНе нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое главное, вы научитесь поддерживать с детьми такие отношения, которые даруют вашей семье жизнь с избытком, а это - редкость в нашем тревожном и опасном мире.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак