Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) 15 bob

Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (Yakuniy mulohazalar) Kitob O'zbek tilida 

Боланинг назарида қаҳрамон (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (Audiokitob)

 

 

Мундарижа

Сўзбоши

I қисм. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

1. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

2. Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди

3. Ўзибўларчиликка солманг, режалаштиринг

II қисм. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

4. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

5. Уларни қабул қилсангиз, улар ўзларини қабул қилишади

6. Қабул қилиш: Ҳикматлар 22:6 нинг асл маъноси

III қисм. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

7. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

8. Улар бирон нарсани тўғри бажараётганларини пайқаб олиш

IV қисм. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин

9. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин.

10. Оддий қучоқлашнинг ғоят катта кучи

V қисм. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

11. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

12. Севги шундай ёзилади: В-А-Қ-Т

VI қисм. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

13. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

14. Масъулиятли ота-она болада масъулият шакллантиради

Якуний мулоҳазалар


Якуний мулоҳазалар

Қаҳрамон бўлишда давом этинг!

Ушбу китобни ўқиб, сиз эҳтимол: “Бунинг ҳеч бир мураккаб жойи йўқ”, деб ўйлагандирсиз. Буларнинг ҳаммаси Муқаддас Китобга, Эгамиз бизга берган соғлом тафаккурга асосланган ва “биз ота-оналар буларнинг ҳаммасини фарзандларимиз билан мулоқот қилиб, улар учун амалда қўллашимиз зарур” – деган хулосаларга келгандирсиз.

Чиндан ҳам шундай.

Юқорида айтганимиздек, Олти банддан иборат ижобий тарбия режаси муваффақиятга эришиш учун аллақандай бир формулани тақдим этмайди. Олти банд бизни асл мақсади оилани бузиш бўлган тизимга қарши зарур воситалар билан таъминлайди холос. Бу шундай тизимки, одамларда ҳудбинлик, ҳирс ва зўравонлик каби иллатларни ўстиради. Унинг мақсад-муддаосини “Энг муҳими – бу мен” деган қўшиқ акс эттиради. Бу шундай тизимки, “ҳар қандай ҳақиқат нисбийдир” деб, Худо Каломидаги ҳақиқатларни бузиб кўрсатади.

Дик билан олти банддан иборат Режа борасида ўз фикр ва мулоҳазаларимиз ҳақида бўлишар эканмиз, хаёлимга эски бир нақл келди:

“Ҳеч ким қаҳрамон бўлиб туғилмайди, қаҳрамонликка эришилади”

Ота сифатида буни жуда яхши биламан. Бундан ташқари, шуни ҳам биламанки, қаҳрамон бўлиш – узоқ муддатли жараён! Ҳар куни муаммоларни қарши оласиз, болани қандай қабул қилиш, унга эътироф қилиш, меҳр-муҳаббат ва кўнгил яқинлик ҳақида ўйлайсиз. Бир вақтда ҳам қатъий, ҳам юмшоқ бўлиш масъулияти кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланади, айниқса тунда сизни сув ичгани сўраб уйғотганларида ёки полиция нозири қўнғироқ қилиб уйқунгизни бузган пайтларда. Фарзандларингиз назарида қаҳрамон бўлган тақдирингизда ҳам, муаммоларга ва ҳатто очиқчасига исёнга йўлиқмаслигингизга ҳеч ким кафолат бермайди. Ота-она бўлишингиз билан, муносиб бўласизми, йўқми, дарҳол муаммоларни қарши оласиз.

Мен дадамга бошқача ишонаман

Шундай бўлсада, ишонамиз, сиз муайян вазиятдан чиқиб келган ҳолда ушбу китобда кўрсатилган тамойилларни қўллаб, мослаштириб, барча муаммо ва қийинчиликларни енгасиз. Эҳтимол ушбу концепциялардан айримларини амалда ишга солгандирсиз ва эндиликда ўз мажбуриятларингизни янгилаш ва ота-оналик вазифасини муваффақиятли бажариш учун, бунга қадар қилган ишингизни давом эттиришни хоҳлаётгандирсиз. Орангизда оталик фарзини бажараётганлар ўз оиласида муҳит ва муносабатларга чин маънода ижобий ўзгаришларни киритиш учун, олти банддан иборат Режанинг ҳеч бўлмаса бир қисмини ишга солишига ишонгимиз келади.

Хотинингизга: “Менга яна ҳам сабрли бўлишга ёрдам бера оласанми? Фарзандларимиз бирон нарсани тўғри бажараётганларини кўришимга ёрдам берасанми? Ҳаддан ортиқ банд бўлсам ёки ташвишларга берилиб кетсам, менга буни кўрсатасанми? Оила олдида масъулиятлироқ бўлишимга ёрдам берасанми?” десангиз, назаримда дунёда ҳеч нарса унга бундан-да катта қувонч улаша олмаса керак.

Ажрашган оналар собиқ эрларига: “Бу китобни ўқинг, илтимос. Иккаламизда ҳам болаларимиз олдида катта масъулият бор. Гарчи бирга яшамаётган бўлсак-да, биз ҳамон болаларимизга нисбатан меҳр-муҳаббат ва ғамхўрликка асосланган ушбу тамойилларни ишга солишимиз мумкин” дея уларни илҳомлантириши мумкинлигига ишонаман.

Ҳар куни телевизор экранларидан, театр саҳналари ва ҳатто айрим синф хоналаридан баланд овозда битта фикрни бизга сингдиришга ҳаракат қилишади: “Ҳурмат қозонган шахсларга қулоқ солманглар, ота-онангизга эътибор қилманглар”. Болаларни тарбиялаш масаласи кун сайин қийинлашиб боряпти, десам, буни ҳеч ким инкор этмаса керак. Ота-оналар ўзаро кўмакка ва ўзаро ҳаракатга муҳтож деб ўйлайман. Оналар ва оталар билан иш жойларида ва жамоатда суҳбатлашинг. Улар нима қилиши, нималарга йўлиқаётганлари, ўзларини қандай ҳис қилаётганлари ҳақида қизиқинг. Назарингизда ўз ишини пухта бажараётган ота-оналарни кузатинг. Уларга саволлар беринг ва нима дейишларини эшитинг.

Агар онгли равишда кузатишни давом эттирсангиз, кўп фойдали нарсаларни билиб оласиз. Фарзандларингиз қандай ёшда бўлишидан қатъий назар, уларга нисбатан қўлланиладиган воситаларни ўрганасиз. Улар қандай ёшда бўлишидан қатъий назар, энди эмаклай бошлаган гўдак бўладими ёки ўзига ҳаддан ортиқ ишонган, мағрур ўсмир бўладими, фарқи йўқ, – ҳаммасида ота-онанинг ғамхўрлигига эҳтиёж бор. Улар сизнинг қабул қилишингизга, ҳурмат-эътирофингизга ва ҳоказоларга муҳтож.

Жаноб Она қайта ва қайта ўз ролида

Қаерга бормай, ота-оналарга уларнинг вазифаси жуда улканлиги, улар ҳар қандай кескин ҳолатни ёки қаршиликни енгишга қодир эканлигини етказишга ҳаракат қиламан. Бор йўғи бир неча ой аввал менга бу вазифа, айниқса оналар учун қанчайин улкан бўлиши мумкинлигини эслатишди.

Доттининг туғилган кунига махсус ва ноодатий совға сифатида мен ўн кунча, яъни у ота-онасини ҳамда Флоридада яшаган акаси ва опасини йўқлаб бориши учун, уйда жаноб Она бўлиб туришга қарор қилдим. Дотти бу фикримдан жуда қувонди, негаки у чиндан ҳам яқинларини соғинган ва дам олишга муҳтож эди.

Биз уч ёшли Хитерни онаси билан Флоридага юборишга қарор қилдик. Менда имтиёзли чипталар бор эди, буни менга самолётда кўп учганим боис беришганди. Улар учун ўша чипталарни ишлатишга қарор қилдик. Натижада мен 10 кунга 15 ёшли Келли, 13 ёшли Син ва 9 ёшли Кэти билан кўчма уйда қолдим. Охирги саккиз ой биз ўша уйда яшардик. Биз уйимизни сотиб, янги уй олиш ёки янги уй қуришдан қайси бири яхшироқлиги ҳақида ўйлагунимизча, “кенггина”, кўчма уйда яшаб тургандик. Бундай уйда яшаш учун мавжуд шароитларни “қулай” десак ҳам бўларди.

Дотти кетар чоғида:

– Хитер билан мен йўқлигимда, сизлар учун жой кўпроқ бўлади – деди.

– Уйда тартибни сақлаб қоламан деган умиддаман, – дедим мен хўрсиниб, чунки катта китобни ёзиб тугатишим керак эди. Энди эса болалар билан кўп вақт шуғулланишим ва бошқа ишларни бажаришга мажбур бўлганим боис, ишларимни ўзим истагандек якунлай олмасам керак.

– Буни уддалайсиз, – ишонтирди Дотти, агар қайтиб келганимда унча-мунча тартибсизлик бўлса ҳам, ташвишланманг, ҳечқиси йўқ. Яқинларимни жуда соғиндим.

Гарчи ўн кун жаноб Она бўлишимга тўғри келаётгани мени бироз хавотирга солган бўлсада, Доттининг боришини хоҳлардим. Шунингдек, мен болаларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаш имконини ҳам қўлдан бой бермасликни, уларга дадаси онасини жуда яхши кўришини эслатиб қўйишни хоҳлардим. Фарзандларимиз менинг Муқаддас Китобдаги тамойилга, яъни: “Эй эрлар, хотинингизни севинглар” деган сўзларга амал қилишга интилаётганимни кўришини истардим. (Кол. 3:19) Дотти билан сафар ҳақида гаплашиб бўлгач, катта фарзандларимизнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашдим ва уларга Дотти нима учун Флоридага кетаётганини тушунтирдим.

– Онангни жуда яхши кўраман. Гарчи уни соғинишимизни билсамда, унга бироз дам олиши учун вақт беришнинг пайти келди деб ўйлайман. У дам олиши, яқинлари билан бирга бўлиши керак ва назаримда, унга севгимни кўрсатишнинг энг яхши йўли – бу бир неча кун жаноб Она бўлиб туришдир. Онангизга рухсат берсак яхши бўларди, лекин бунинг учун менга ёрдамингиз керак.

Келли, Син ва Кэти тантанали равишда бошларини ирғитиб, менга қўлларидан келгунича ёрдам беришни ваъда қилишди. Дотти мен қилишим керак бўлган ишлар рўйхатини тузиб, қўлимга тутқазгач эса, болаларнинг бундай ваъда берганларидан жуда қувониб кетдим!

Жаноб Она кўрсатмаларга амал қилмоқда

Қўлимга бир неча варақни узатар экан:

– Одатда ҳаммасини ёдимда сақлайман, – деди Дотти аэропортга кетаётиб. У жуда хурсанд кўринарди. Сўнг қўшимча қилди:

– Эҳтимол сизга бу ишларни бажаришда кичик ёрдам керак бўлар, деб ўйладим.

Рўйхатда биринчи банд болаларни эрталаб соат 6:30 уйғотиш ва мактабга жўнатишдан иборат эди. “Бу муаммо эмас, ҳар доим тунги соат 2:30 да туриб, китоб устидан ишлайман”, – дедим ўз-ўзимга.

Лекин ундан кейин рўйхатда мени бироз хавотирга соладиган кўрсатмалар келарди. Мисол учун: мактабга нонушта тайёрлаш – яримта сендвич, мевалар, қизлар учун ..., бутун сендвич, қўшимча мевалар ва Син учун иккита бутерброд..., бундан ташқари ичимликлар...

– Кечқурун нонуштасини тайёрлаб қўяман, – ўйладим мен ва болалар мактабда бўладиган вақтга доир қолган кўрсатмаларни бажаришга киришдим. Улар учта ҳар хил мактабда ўқиганлари боис, ҳар бирининг вақтини алоҳида белгилаш лозим эди, лекин мен нонуштадан кейин буни уддалай оламиз деб хулоса қилдим. Нонушта масаласи-чи? Жаноб Она овқат тайёрлашда кўп моҳир эмас, шу тариқа, кўп еб қўймаслик учун бир коса бўтқа билан чегараланамиз. Охир-оқибат нонуштага ўзимизга ёққан жойда, ҳаммамиз яхши кўрган, нархи “бир доллардан кўпроқ” бўлган овқатни олиб ейишга келишдик.

Болалар мактабига жўнаб кетганларидан кейин мен китоб устидан ишлаш имконига эга бўлардим, сўнг эса уларни мактабдан олиб келадиган вақт ҳам келиб қоларди. Кэти бу борада жуда яхши эди, чунки ўша пайтда спортга қатнашмасди, ҳар чоршанба уни бичиш ва тикиш тўгарагига олиб борсам, шу билан ишим битарди. Келли ва Син билан эса вазият қийинроқ эди. Улар баскетбол жамоасида ўйнар ва ҳар куни дарсларидан кейин шуғулланишарди. Син аслида иккита жамоада ўйнарди ва шуғулланиш учун шаҳарнинг иккита жойига боришга улгуриши керак эди.

Баскетбол машғулотларидан ташқари болалар бошқа ўйинларга ҳам қатнашарди. Адашмасам, Син уч марта, Келли эса икки ёки уч марта ўйнар эди. Аксарият ўйинлар Жулианда ўтарди, бироқ Син қатнашган битта ўйин Рамонда бўлиб ўтди. Бормаган жойимиз қолмади, тоғли йўлларни, чиқиш ва тушишларни, қияликларни жуда яхши ўргандим.

У ёқдан, бу ёққа юравериб, фарзандларимни ва уларнинг дўстларини манзилига олиб бориб, олиб келавериб, Дотти нима учун ўзини гоҳида “таксичи” деб атаганини тушундим. Машина бамперида ёзилган бир реклама эсимга тушди. Унда жуда тўғри бир фикр берилганини англадим: “Онанинг ўрни – уй бўлса, нега у машинада?”

Сўнг, тушлик вақти келарди. Эслатишим жоиз, жаноб Она овқат тайёрлашни билмайди, шу тариқа олдимда қийин масала турарди: ё Келли билан Синга овқат қилдириш, ёки бўлмаса бошқа жойда овқатланиш. Бир неча марта кўчада овқатлангани бордик. Бир куни болалар спагетти тайёрлашди (жуда яхши), кўпинча эса кечқурунлари биз микротўлқинли печда овқат пиширардик (жуда мазали чиқарди).

Тушдан кейин мен уй юмушлари билан шуғулланардим ёки катта фарзандларимни жамоат томонидан ташкиллаштирилган “Илғор ёшлар” дастурига олиб борардим. Бу дастурда Син сешанба, Келли – чоршанба кунлари қатнашарди, жаноб Она эса уларга ҳайдовчи сифатида хизмат қиларди. Яхшиямки, жамоат икки километр узоқликда жойлашган экан.

Ухлаш вақтида ҳам муаммолар чиқиб турарди. Табиийки, ҳар кимнинг ўз ухлайдиган вақти бор. Келли бойқушга ўхшаб, ҳаммадан кейин ухларди ва натижада эрталаб гандираклаб юрарди. Син – тўрғай қушимиз деярли ҳар доим эрта ётар ва эрта тонгда тетик бўлиб уйқудан турарди. Кэти эса на бойқуш, на тўрғайга ўхшарди. Гоҳида ундай, гоҳида эса бундай иш тутар, ҳаммаси ўша кун қандай ҳодисалар бўлиши, унинг нима билан бевосита машғул бўлганига боғлиқ эди.

Жаноб Она-чи, у ҳақида нима дейиш мумкин? Китобни ёзиб тугатишим вақти яқинлашиб келгани боис, мен тунги соат 2:30 да турардим, жўжалар билан ухлагани ётиш имконидан ўзимни бахтиёр ҳис этардим. Бироқ ухлашдан аввал, болалар учун эртанги кунга нонушта ҳамда кийимлари ва керакли анжомларини тайёрлашимга тўғри келарди. Илгари болалар тўғри келганини кийиб кетаверади деб ўйлардим, бироқ ўн кун давомида жаноб Она бўлганимдан кейин бу борада фикримни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Кийимларни ўзаро мос келгандагина бирга кийиш мумкин экан. Аллақандай турдаги, афзал кийимлар бўларди ва табиийки, битта ранг бир кийимга тўғри келса, бошқа ранг унга тўғри келмасди.

Мен буларнинг ҳаммаси жой-жойида бўлишини таъминлашим зарур эди, шу тариқа кийимларни ювишимга ҳам тўғри келарди. Аслида бир неча марталаб ювардим. Кир ювиш машинасига кукунни аямасдан солганим боис, ҳар доим битта оиланинг ўзига қисқа вақтда шунча кукун ишлатилишидан ажабланардим, бу ҳали оиланинг икки аъзоси йўқлигида!

Она вазифасида ишимнинг тенг ярми ортда қолганда мен бирдан Дотти Хитерни ўзи билан олиб кетиб, қанчайин тўғри иш қилганини тушуниб етдим.

– Буларнинг устига яна 3 ёшли бола бўлганда, нима қилардим? – дедим ўзимга. Буни тасаввур қилишнинг ўзи даҳшатли.

Эски ишлардан инқироз сари

Орадан бир ҳафта ўтди ва “Жаноб Она” поезди аста-секин издан чиқа бошлади. Бир куни кечқурун нонушталарни шоша-пиша тўплаб, сумкаларга жойлаштириб, янги жаҳон рекордини ўрнатганимдан хурсанд бўлдим. Бироқ кейинги кун эрталаб, қизларим сумкаларини кўздан кечираётган паллада қулоғимга: “Менинг сендвичим қаерда?” деганлари эшитилди.

Кейин Син ўзининг сумкасига қаради-да: “Бугун менга кўпгина овқат солибсиз, дада!” деб ҳайқирди. Мен ҳамма сендвичларни Синнинг сумкасига солибман!

Бир неча кундан кейин болалар: “Дада, овқатимни ўзим сумкамга соламан” дейдиган бўлишди.

Буни қандай тушунишни билмай қолдим. Бу нима эди, менга ёрдам бериш истагими ёки қониқмаганларини кўрсатишми? Назаримда нонушта тайёрлашни яхши уддалаётгандек эдим, лекин қачонлардир шундай бир фикрни эшитганман: “Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди”. Ўша кундан бошлаб улар ўз нонуштасини ўзлари жойлаштирадиган бўлишди, бу фикр ҳаммага маъқул келди, шу жумладан менга ҳам.

Узоқ муддатли сафарларда бўлган пайтларимда Дотти ҳар гал бажариб келган машаққатли ишларни тушуниш билан бирга мен “ўзига хос бир инқирозни” бошдан ўтказдим. Мен жаноб Она ролини бажарган ҳафта, Син ҳар йили ўтказиладиган илмий кўргазма бўйича лойиҳада иштирок этишга тайёрланиши керак эди.

Бир куни Син лойиҳада қатнашиши учун унга зарур бўлган материаллар, асбоб ва анжомлар рўйхатини қўлимга узатди. Рўйхатдаги нарсаларнинг катта қисмини фақат Сан-Диегодан топиш мумкин эди. Бу шаҳар биздан 90 километр узоқликда жойлашган. Биргина йўл борлигини пайқадим. Мен гаплашиб, Синга сешанба кунги дарсларидан жавоб сўрадим. Биз Сан-Диегога машинада бориб, ҳамма нарсани олдик ва мен қолган ишларимни охирига етказиш учун ўз вақтида уйга етиб келдим.

Бироқ булар Синни илмий кўргазмага тайёрлаш учун қилишимиз зарур бўлган ишларнинг ҳаммаси эмас экан. Ҳали кўп докладлар ва тест натижаларини қайтадан босиб чиқариш керак эди. Тан оламан, чекиндим ва котибамдан ёрдам сўрашга мажбур бўлдим. Китобимни ёзиб тугатадиган муҳлат келиб қолгани боис, унинг устидан ишлашимга тўғри келди, шу тариқа вақт тополмадим.

Охир оқибат биз бу ишни уддаладик ва мен ўзимни енгил ҳис қилдим. Илмий кўргазма Дотти қайтиб келгандан кейин, эртаси куни бўлиши керак эди ва мен билардимки, Дотти кўргазмага боришни хоҳлайди. Авваллари мен Доттининг илмий кўргазмаларга тайёргарлик кўрганларига бепарво қарар эдим, бу жараён мен учун ҳақиқий синов бўлди. Жаноб Она аста-секин қаҳрамон бўлиш нима эканини тушуна бошлаганди.

Жаноб Она сўнгги қаршилик билан курашади

Дотти келадиган кун яқинлашарди. Назаримда бу ҳам яхши, ҳам ғамгин хабар эди. Хотиним қайтиб келяпти ва жаноб Она бир қатор вазифалардан озод бўлади. Бироқ уйнинг аҳволига қарар эканман, бунинг ёмон жиҳатларини ҳам топа бошладим. Болалар билан у ёқдан, бу ёққа юравериб, китоб устидан ишлайверибман-у, уйнинг аҳволига қараб бўлмасди – хоналар худди фалокат юз бергандек манзарани эслатарди.

Мен танг аҳволда қолгандим. Календарга қараб, жума куни китоб қўлёзмаларини топширишим кераклигини кўрдим, бундан ташқари, дам олиш кунларини болаларим ва уларнинг дўстлари билан денгиз бўйида ўтказишим керак эди. Муҳлат бир ой аввал келишилган, ҳар бир болага бир ёки иккита дўстини ўзи билан олиш мумкинлиги айтилганди.

Ҳар доим фарзандларим тақлид қиладиган намуна бўлишни истайман, лекин бу сафар дам олиш кунларини нотўғри белгилаганимни пайқадим. Биз жума куни кечқурун кетиб, якшанба куни қайтиб келишимиз, Дотти эса якшанба куни кечқурун келиши керак эди. Келишига қадар уйни қандай қилиб тартибга соламиз? – деган савол мени қийнарди.

Пайшанба куни эрта тонгда мен болаларни маслаҳатга чақирдим.

– Бизда муаммо пайдо бўлди. Уйимиз жуда тартибсиз аҳволга келган, якшанба куни эса оналарингиз келади. Мен китоб устидан ишлашим, сизлар мактабга боришларингиз керак, жума куни кечқурун эса биз дўстларингиз билан дам олгани денгизга борамиз. Бу вазиятдан қандай чиқишни билмай турибман, – дедим.

Уч жуфт қора кўз денгизга сафарни кейинга қолдириб бўлмаслигидан ишора қилиб турарди.

– Жуда соз. Аниқки, онангиз уйга келиб, бундай тартибсизликни кўришига биз йўл қўя олмаймиз. Онангизни жуда яхши кўраман ва бу ерда энг муҳими – уйни тўлиқ тартибга солиш деб ҳисоблайман. Биронтангизда, оналари уйни йиғиштирадиган дўстлар борми? Ишончим комилки, ҳеч нарса онани тоза, йиғиштирилган уйга кириб келишдек хурсанд қила олмайди.

Болалар бир нималар дейишди. Уларни мактабга ташлаб, сўнг телефонда қўнғироқ қила бошладим. Ниҳоят, жамоатдан кимдир менга эндигина округимизга кўчиб келган бир аёл ҳақида айтди. Ўша аёл уйларни тозалар ва бу ишни жуда яхши бажарар экан. Мен унга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирдим.

– Чамамда икки кунлик иш бор, – деди у, – ўзимнинг тозалаш воситаларим билан уйни йиғиштирсам хизматим нархи яна  35 долларга ошади.

– Хоним, мен ҳатто нима олишни ҳам, нимадан бошлашни ҳам билмайман, – дедим мен, – нима керак бўлса олинг ва мен сизни эрталаб кутаман.

Аёл жума куни кечқурун келди, мен унга уйни кўрсатдим. У кўп эсанкираб қолмади, дарҳол ишга киришди, мен эса китоб устидан ишимни давом эттириш учун Жулиан марказида жойлашган офисимга кетдим.

Жума куни оқшом мен қўлёзмаларимни тамомладим ва уйга қайтиб, қарасам, уйимизни тозалашга киришган аёл ўз ишини аъло даражада бажараётган экан. Пол ва мебеллар ниҳоят аввалги кўринишига келиб, уюм-уюм нарсалардан тозаланган эди. Мен унга уйимнинг калитини узатиб, сўнг болаларимни денгизга олиб кетдим.

Якшанба куни уйга қайтаётганимизда, қанча пул беришим кераклигини билиш учун, уйимизни йиғиштирган аёлникига кириб ўтдик. Биз нарх белгиламаган эдик, хизматининг баҳоси ҳақида тасаввурга ҳам эга эмасдим. Ва ўша ерда менга сабоқ беришди.

– Жумадан шанбагача мен уйингизда жами 22 соат бўлдим, – деди у, – Демак, хизматим нархи кукунлар билан ҳисоблаганда 250 доллар бўлади.

Томоғимга бир нарса тиқилгандек бўлди, мен чек китобчамни чўнтагимдан оларканман шу онда Дотти кўпинча соатлаб қўлёзмаларимни ўқиб, текшириб таҳрир қилишини ва уйни озода ҳолатга келтирганим уни қанчалик қадрлашимни кўрсатиш учун ажойиб имкон эканлигини хаёлимдан ўтказдим.

Йўлимизни давом эттирдик ва болалар мен уйга эмас, балки Дик ва Шарлоттанинг уйига кетаётганимни сезишди.

– Нима учун уйга бормаяпмиз? – дейишди улар.

– Онангиз келгунга қадар, уларникида қоласизлар. Уйни остин-устун қилишингизни хоҳламайман, – дедим.

– Дада, ҳеч нарсага тегмаймиз, фақат меҳмонхонада ўтирамиз. Бир-икки марта ванна хонага киришимиз мумкин холос, – дейишди болалар.

Мени титроқ босди.

– Йўқ, буни хаёлингизга ҳам келтирманг. Аввал узоқ тепаликка борамиз ва онангиз келгунча Дей оиласида қоласизлар.

Аввалроқ Шарлоттага қўнғироқ қилиб, болаларимни тушдан кейин олиб қолишини сўрагандим. Унинг ҳам муаммолари бор экан: у уйига одамлар келиши, бунинг учун уйини тайёрлаши ва душанба куни эрталаб уларникида йиғилиш ўтказмоқчи эканларини айтди. Одатдагидек, Дик ва Шарлотта вазиятимни тушунишди ва кейинги сафар менга ёрдам беришга рози бўлишди.

Болаларни уларникида қолдирдим, Дик ва Шарлоттага катта раҳмат айтиб, Дотти ва Хитерни кутиб олиш учун Сан-Диего аэропортига йўл олдим. Ҳеч кимни, ҳеч қачон бундай хурсандчилик билан кутиб олмаганман! Уйга қайтишда Дотти сафари унга жуда ёққани, қариндошлари билан қандай яхши вақт ўтказгани ҳақида айтди.

Сўнг, юмшоқ оҳангда қўшимча қилди:

– Жош, биламан, уйда ҳамма нарса остин-устун бўлса керак, лекин ташвишланманг. Сизнинг бу ишингизни жуда қадрлайман, қариндошларим билан жуда яхши вақт ўтказдим. Агар уйни йиғиштириш керак бўлса, мен тайёрман.

Мен билдирмасликка қарор қилдим ва жиддий оҳангда:

– Дотти, азизам, уйни тартибга сололмадим, ҳаракат қилдим, лекин қўлимдан келмади, – дедим.

– Ташвишланманг, Жош, – ишонтиришга уринди Дотти, – йиғиштириш кўп вақтимизни олмайди.

Доттидан ишонч ёғилиб турарди, лекин кейинчалик ўзининг тан олишича, бундан жиддий шубҳаланган экан. Тўғри-да, кўп саранжом бўлмаган ёзувчи-эри, икки ўсмир ва 9 ёшли қиз 10 кунда кўчма уйни қандай аҳволга олиб келиши мумкин? Буни фақат Худо биларди, Дотти эса тасаввур қила оларди холос.

Биз уйга келдик ва Дотти ичкарига кириб ҳамма ер тозалиги, буюмлар жой-жойида, ялтираб турганини кўриб ярим дақиқача ҳайратдан ҳеч нарса дея олмади. Унинг хурсанд бўлиши уйимизни йиғиштирган ўша аёлга 250 доллар берганимга минг бора рози бўлдим. Мен ҳатто “Хотининг назарида қандай қилиб қаҳрамон бўлиш” номли китоб сюжети ҳақида ўйлай бошладим.

Тўсатдан Дотти ўзига келиб, қизиқди:

– Болалар қани?

– Дик ва Шарлоттаникида, – дедим мен илжайиб, – сен келиб, кўрмагунингча, уйни остин-устин қилиб юборишмасин дегандим.

Биз Дикнинг уйига бордик, болаларни олиб ўз уйимизга қайтиб келдик.

Уй юмушларини кўп ёқтирмайдиган 15 ёшли Келли хоналарнинг ялтираб турганини кўргач, битта изоҳ билан ҳаммасини жой-жойига қўйди:

– Дада, онам сизга турмушга чиққанларидан жуда бахтиёр1

Албатта, Келлининг бундай мақтовидан қувончим ичимга сиғмай кетди, сени қаҳрамон ўрнида кўришлари кимга ҳам ёқмайди? Энг муҳими, Келли буни қадр-қимматига яраша баҳолаганидан хурсанд эдим. Мен Доттининг ранжишидан қўрққаним боис катта пулга уйни тозалатганим йўқ. Уйни тозалашимга сабаб Доттини яхши кўрганим, унинг бундан жуда қувонишини билганимдир. Фарзандларимда ишонч ҳосил қилиш учун яна бир ижобий қадам ташладим (никоҳим ҳақида айтмасак ҳам бўлади).

Кейинчалик Келлига:

– Онанг менга турмушга чиққанидан жуда бахтиёр эканлиги ҳақидаги сўзларингни жуда қадрлайман, лекин шуни ҳам билиб олишингни истардим: онангдек хотиним борлигидан, сизлардек фарзандларга ота бўлганимдан жуда бахтиёрман, – дедим.

Жаноб Она оилавий муносабатлар ҳақида кўп нарса билиб олди

Менинг жаноб Она ролини бажо этганим ҳақидаги ҳикоям мана шулардан иборат. Табиийки, бу “Косби” ёки “Симпсонлар оиласи” учун эпизод бўла олмайди, лекин ишонтириб айтаманки, мен учун булар жуда аҳамиятли. Энг муҳими, мен илгари чиндан ҳам тушунмаган, Дотти қарши оладиган муамоллар ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим. Унинг вазифаси вақти-вақти билан қанчайин мураккаб бўлиши мумкинлигини ўз бошимдан ўтказдим.

Жадвал ва нонушталар билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, учта фарзандим билан 10 кун айжойиб вақт ўтказдим. Мен уларга бироз бошқа йўсинда яқин бўлдим – жаноб Она ролида. Булар ўз навбатида ўзим кўп такрорлайдиган иборага янгича маъно қўшди: “Чин маънода кўнгиллар яқин бўлмаса агар, қоидалар исёнга олиб келади”.

Режаларни амалга ошириш ва кундалик ҳаётдаги умумий талабларни бажариш билан боғлиқ эски муаммоларни биргаликда ҳал этишнинг қандайдир аҳамиятли томонлари бор. Кундалик ҳаёт эса бизга нима учун оилада қоидалар ўрнатилиши кераклиги ва ҳаммаси кўнгилдагидек бўлиши учун нормал муносабатлар қанчайин муҳим эканлигини кўрсатади.

Сулаймонннинг Ҳикматлар китобида шундай дейилган:

“Ўғлим, отанг насиҳатларига қулоқ сол, онанг ўгитларини рад этма, уларни доим юрагингда сақла, бўйнингга тақиб ол. Юрганингда улар сенга йўл кўрсатади, ухлаганингда қўриқлайди, уйғоқлигингда сенга гапиради. Чунки амрлар — чироқ, танбеҳ — ҳаёт йўли, панд–насиҳатлар нурдир” (Ҳикм. 6:20-23).

Яхши насиҳат. Сулаймон қоидалар кераклигини, бола ўз ота-онасига бўйсуниши зарурлигини тушунган. Афсуски, у одамлар билан муносабатда кўп нарсаларнинг фарқига бормаган ва бу унга қимматга тушди. Сулаймоннинг нияти яхши бўлган кўринади, Ҳикматлар китоби яхши ниятларга тўла. Бироқ яхши ниятлар қачонки улар устидан ишлансагина рўёбга чиқади.

Эсда тутинг, муҳими катта ишлар эмас. Сиз кун сайин бажариб келган кичик ишлар муҳим. Ҳеч қачон таслим бўлманг. Қилган ҳамма ишларингизга баҳо берилади. Фарзандларингиз назарида қаҳрамон бўлиш учун тинмай ишланг!


Книга на Узбекском языке: Как стать героем для своих детей (Джош Макдауэлл) 

Не нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое глаНе нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое главное, вы научитесь поддерживать с детьми такие отношения, которые даруют вашей семье жизнь с избытком, а это - редкость в нашем тревожном и опасном мире.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак