1 Ижрочилар раҳбарига. Саккиз торли асбоб жўрлигида айтиладиган Довуд саноси.
2 Нажот бергин бизга, эй Эгам! Тақводор бир инсон қолмади, Сенга содиқ инсон йўқ бўлиб кетди.
3 Ҳамма бир–бирига ёлғон сўзлайди, Хушомадгўйлик билан бир–бирини алдайди.
4 Хушомадгўй тилларни Эгамиз кесиб ташласин, Мақтанчоқ оғизларни У қириб ташласин.
5 Ахир, улар: “Оғзимиз билан эришамиз ҳар нарсага, Тилимиз ўзимизники, ким хўжайин бизга?!” деб айтади.
6 Эгамиз айтмоқда: “Муҳтож эзилиб кетди, Бечора нола қилди. Энди қўзғаламан, Ўзлари интилган нажотга етказаман.”
7 Эгамизнинг ваъдалари ғоятда покдир, Унинг сўзлари ўчоқда Етти карра тозаланган кумушга ўхшайди.
8 Ҳар тарафда қабиҳлар дайдиб юради, Ҳар ёқда одамлар ёмонликни мақтаб юради.
9 Эй Эгам! Булардан бизларни сақлагайсан, То абад бу наслдан бизни ҳимоя қилгайсан.