Шоҳлар (иккинчи китоб) 1 bob

Довуд Шоулнинг ўлимидан хабар топади (1-16),Довуднинг марсияси (17-27).

1 Шоул ҳалок бўлгандан кейин, Довуд Омолек халқини енгиб, Зихлах шаҳрига қайтиб келди ва у ерда икки кун қолди.
2 Учинчи куни Шоулнинг қароргоҳидан Довуднинг олдига бир одам келди. У қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган, аянчли аҳволда эди. Ўша одам Довуднинг олдига келгач, мук тушиб, унга таъзим қилди.
3 — Қаердан келяпсан? — деб сўради Довуд. — Исроил қароргоҳидан қочиб келдим, — деди у одам.
4 Айт–чи, нима бўлди? — деб сўради Довуд. — Сипоҳлар уруш майдонидан қочдилар, одамларимиздан кўплари ўлдирилди, Шоул билан ўғли Йўнатан ҳам ҳалок бўлди, — деди у. Шунда Довуд:
5 — Шоул билан ўғли Йўнатаннинг ҳалок бўлганини қаердан биласан? — деб сўради хабар келтирган йигитдан.
6 — Тасодифан Гилбова тоғига борган эдим, — деб гапида давом этди у. — Шоул найзасига зўрға суяниб турар, душман отлиқлари ва жанг аравалари эса унга томон ёпирилиб келаётган экан.
7 Шоул орқасига қараб, мени кўриб қолиб чақирди. “Лаббай”, дедим мен.
8 “Сен кимсан?” деб сўради Шоул. “Омолек халқиданман”, дедим мен.
9 Сўнг у: “Бу ёққа кел, мени ўлдир. Тарашадай бўлиб серрайиб қолдим–у, лекин жоним чиқмаяпти”, деди
10 Шоҳ оғир яралангани учун энди яшай олмаслигига кўзим етиб, уни ўлдирдим. Бошидаги тожини ва қўлидаги билакузугини олиб, сизга — жаноби олийларига келтирдим.
11 Довуд бу гапни эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди. Бошқалар ҳам шундай қилдилар.
12 Шоул ва унинг ўғли Йўнатан, Эгамизнинг лашкари — Исроил халқидан кўпчилиги жангда ҳалок бўлган эдилар. Шунинг учун ҳаммалари оқшомгача аза тутиб фарёд қилдилар, рўза тутдилар.
13 Довуд шум хабарни олиб келган йигитдан: — Қаерликсан? — деб сўради. — Мен Омолек халқиданман, бегона халқданман, — деди йигит.
14 — Эгам мой суртиб Шоулни шоҳ қилиб танлаган эди–ку! Шундай шоҳга қўл кўтариб, ўлдиришдан қўрқмадингми? — деди Довуд унга.
15 Кейин Довуд битта сипоҳини чақирди–да: — Қани, ўлдир уни! — деб буюрди. Сипоҳ ўша Омолек йигитга бир қилич уриб ўлдирди. Довуд унга қарата:
16 — Тилинг ўзингнинг бошингга етди. Эгам мой суртиб танлаган шоҳни мен ўлдирдим, деб ўз оғзинг билан гувоҳлик бердинг, — деди.
17 Шоул билан унинг ўғли Йўнатан учун Довуд марсия куйлади.
18 ўнг, ушбу марсия Яҳудо халқига ўргатилсин, деб фармон берди. Бу марсия “Ёшур” китобида ёзилган.
19 “Эй Исроил, йўқ бўлди Ғуруринг сенинг тепаликларингда, Қандай қулаган экан довюраклар!
20 Бу хабарни Гатликларга эшиттирманг, Ашқалон кўчаларида ёйиб юрманг. Токи Филист қизлари севинмасин, Суннатсизларнинг қизлари шод бўлмасин.
21 Эй Гилбова тоғлари, Тепангизга шудринг, ёмғир тушмасин, Ҳосилдор ерларингиз ҳосилсиз қолсин! Ўша ерларда йўқотди шуҳратини Баҳодирларнинг қалқони, Шоулнинг қалқонига мой суртилмас энди.
22 Бир дам тинмади Йўнатаннинг ёйи Ер тишлаганлар қонидан Ва йигитларнинг танасидан. Шоулнинг қиличи беҳуда кўтарилмасди.
23 Шоул билан Йўнатан азиз ва дилкаш эдилар, Ҳаётда ҳам, ўлганда ҳам бирга бўлдилар. Бургутдан чаққон, Шердан кучли эди улар.
24 Шоул учун аза тутинг, эй Исроил қизлари! У сизларга шоҳона либослар кийдирганди, Либосингизни олтин тақинчоқлар ила безаганди.
25 Урушда қандай қулаган экан довюраклар! Эй Исроил, сенинг тепаликларингда Йўнатан жонсиз ётар.
26 Қайғураман сен учун, биродарим Йўнатан, Менга кўп азизу қадрдон эдинг сен, Нақадар ажойиб эди менга бўлган муҳаббатинг, Аёлларнинг севгисидан ҳам ортиқ эди.
27 Қандай қулаган экан довюраклар! Қандай йўқ бўлди жанг қуроллари.”


Shu bobni eshitish:


Shu bobni tarjimada ko’rish



AJOYIB KITOBNI O'QING Muqaddas Kitob. Tavrot, Zabur, Injil
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)
Muqaddas Kitob  Muqaddas Kitob APP

• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
• Муқаддас Китоб (катта шрифтли нусхаси) (кирилл 38mb .PDF)

MUQADDAS KITOB
1. Eng ko'p o'qiladigan kitob - har yili taxminan 80 million nusxada nashr etiladi
2. Muqaddas Kitob 1600 yil davomida 40 dan ortiq mualliflar tomonidan yozilgan va hech qanday qarama-qarshiliklarga ega emas.
3. Injil uch tilda (ibroniy, yunon va oromiy) va uchta qit'ada yozilgan.
4. Muqaddas Kitob toʻliq yoki qisman 2377 til va dialektga tarjima qilingan.


MakDonaldning sharhlari kitob
MakDonaldning Muqaddas Kitobga sharhlari

30 yoshida Uilyam MakDonald Xudoga Muqaddas Kitobga sharhlar yozib, Yangi Ahdni oyatma-oyat tushuntirib berish va’dasini berdi.

Uilyam MakDonald - taniqli ilohiyot o‘qituvchisi, oltmishdan ortiq kitob muallifi.

Muallif so‘zboshisi
"Muqaddas Kitob sharhlari"ning maqsadi Xudoning Kalomini jiddiy o‘rganishni boshlashga yordam berishdir. Biroq, shuni esda tutish kerakki, hech qanday sharhlar kitobi Muqaddas Kitobning o‘rnini bosa olmaydi.

Sharhlar sodda va qisqa tilda yozilgan. Ular ilmiy yoki chuqur ilohiyot tadqiqoti darajasiga da’vo qilmaydi.

Kalomni hayotda amaliy qo‘llash zarur. Shu bois, sharhlar Xudoning Kalomini inson hayotida qanday tatbiq etish mumkinligi haqida maslahat berishga intiladi.

Muqaddas Kitobni qamrab olgan Muqaddas Ruh o‘quvchiga mo‘jizaviy intilish - Xudoni Uning Kalomi orqali bilish yo‘lini yoritib bersin.

MakDonaldning Muqaddas Kitobga sharhlari - Muqaddas Kitob: kitobook.com/mcdonald/


Kitoblar



Qaysi kitoblarni eshitmoqchisiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms
Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd



Nimaga Marvarid?

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz
@audio_kitoblar_uzbektilida
🎧 Ushbu kanal siz uchun turli janrdagi Audio kitoblarni taqdim etadi.
- Kitoblar
- Tahlillar
- Suhbatlar
- Mulohazalar
- Bilimlar
- Tarixiy asarlar
- Motivatsion kitoblar
📖 Vaqtingizni unumli o‘tkazing va bilimlaringizni kengaytiring!


Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd





Tavrot Uzbek tilidagi. Eski Ahd

1-Tavrot kitobi 2-Tavrot kitobi 3-Tavrot kitobi 4-Tavrot kitobi 5-Tavrot kitobi
Muqaddas kitob. Eski Ahd
Yoshua kitobi Hakamlar kitobi Rut kitobi Shohlar. birinchi kitob Shohlar. ikkinchi kitob Shohlar. uchinchi kitob Shohlar. 4 kitob Solnomalar. 1 kitob Solnomalar. 2 kitob Ezra kitobi Naximiyo kitobi Ester kitobi Ayub kitobi

ZABUR va HIKMATLARI, Sulaymonning kitobi. Muqaddas kitob. Eski Ahd

Zabur kitobi Sulaymonning hikmatlari Voiz kitobi Sulaymonning kitobi
Payg‘ambarlar kitoblari. Eski Ahd
Ishayo kitobi Yeremiyo kitobi Marsiyasi kitobi Hizqiyo kitobi Doniyor kitobi Xo‘sheya kitobi Yo‘el kitobi Amos kitobi Obodiyo kitobi Yunus kitobi Mixo kitobi Noxum kitobi Xabaqquq kitobi Zafaniyo kitobi Xaggey kitobi Zakariyo kitobi Malaki kitobi

Muqaddas xushxabar Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Matto kitobi Mark kitobi Luqo kitobi Yuhanno kitobi Havoriylarning faoliyati

Maktubilar. Yangi Ahd

Yoqub kitobi Butrus kitobi Butrus 2 kitobi Yuhanno kitobi Yuhanno 2 kitobi Yuhanno 3 kitobi Yahudo kitobi Rimliklar kitobi Korinfliklar kitobi Korinfliklar 2 kitobi Galatiyaliklar kitobi Efesliklar kitobi Filippiliklar kitobi Kolosaliklar kitobi Salonikaliklar kitobi Salonikaliklar 2 kitobi Timo‘tiy kitobi Timo‘tiy 2 kitobi Titus kitobi Filimo‘n kitobi Ibroniylar kitobi Vahiy kitobi


Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18