Ишаё 15 bob
1 Мўаб ҳақида башорат: Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Ор шаҳри нидосиз ётар. Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Хир шаҳри нидосиз ётар.
2 Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг сочлари қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар.
3 Кўчаларда халқ қанорга ўранган. Томларда, хиёбонларда фарёд қилиб, Ҳаммаси кўз ёшларини тўкар.
4 Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекар, Уларнинг овози Яхазгача эшитилар. Мўабнинг қуролланганлари фарёд этар, Улар қўрқувдан қалтирар.
5 Юрагим Мўаб учун фарёд қилади, Қочоқлар қочиб борар Зўварга, Эглат–Шалишиё шаҳрига. Лухит тепалигига ҳам улар йиғлаб боради. Ҳатто Хўронайим йўлида Улар ҳалокат туфайли фиғон чекади.
6 Фарёд етиб борган Эхлайим шаҳригача, Йиғи етиб борган Бэр–Илим шаҳригача, Мўаб юрти оҳу нолага тўлди!
7 Энди улар ўзлари эришган бойликларни, Ўзларининг ҳамма мол–мулкларини Арабим сойлиги орқали олиб кетади.
8 Фарёд етиб борган Эхлайим шаҳригача, Йиғи етиб борган Бэр–Илим шаҳригача, Мўаб юрти оҳу нолага тўлди!
9 Ана, Дибондаги сувлар қон билан тўла! Аммо энди Худо Дибонга баттарини қилади. Мўабнинг қочиб қутулганларига, Юртдаги қолган–қутганларининг бошига Шерларни олиб келаман.