1 Ўша куни етти аёл бир эркакни тутиб олиб, шундай дейди: “Ўз нонимизни еймиз, Ўз кийимимизни киямиз. Шармандалигимиздан бизни қутқаринг, Бизни сизники деб билишса бўлди.”
2 Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади.
3 Қуддусда омон қолганлар, Ўша Сион шаҳрида қолганлар “Муқаддас” деб аталади. Улар Қуддусда ҳаёт китобига ёзилган.
4 Адолат руҳи, оташ руҳи ила Раббий ювиб ташлайди Қуддус халқининг ҳаром–харишини, Поклайди Сионнинг қон доғларини.
5 Жамоа узра кундузи булутни, Тунлари тутунни, ёруғ алангани Эгам барпо қилади бутун Сион тоғида. Ҳа, ўша ҳашаматли шаҳар узра Эгам Ўзи соябон бўлади.
6 У соя, кўланка бўлади кундузи иссиқдан, Паноҳ, бошпана бўлади бўрону ёмғирдан.