ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ
Кириш
Мазкур мактуб муаллифи Исо Масиҳнинг шогирди Юҳаннодир. Юҳанно бу мактубини “Худо танлаган азиз хоним билан унинг болаларига” деб йўллаган бўлса–да, бу ерда у имонлилар жамоатини ва жамоат аъзоларини назарда тутган бўлса керак. Муаллиф бу мактуби орқали имонлиларни бир–бирига меҳр–оқибатли бўлишга, Исо Масиҳга бўлган имонини маҳкам тутишга ва сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки бундай “пайғамбарлар” Масиҳ, яъни Худонинг Ўғли инсон бўлиб келмаган, деб айтишган. Муаллиф имонли биродарларини тез орада кўриш истаги борлигини изҳор этиб, мактубини якунлайди. Юҳаннонинг иккинчи мактуби жуда қисқа бўлгани учун бобларга бўлинмаган.