Марк Урусла. Қароқчиларникидай эмас - (2 - саргузашт) Китоб Ўзбек тилида
Qaroqchilarnikiday emas (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт
МУНДАРИЖА
Биринчи саргузашт
Ғаройиб ўзгариш
Иккинчи саргузашт
Биринчи шоҳлик
Учинчи саргузашт
Ўғил билан танишув
Тўртинчи саргузашт
Нотабиий жанг сабоқлари
Бешинчи саргузашт
Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Олтинчи саргузашт
Том учун сурприз
Еттинчи саргузашт
Сотувчининг кутилмаган таклифи
Саккизинчи саргузашт
Юқори талаб
Тўққизинчи саргузашт
Кечирим қувончи
Ўнинчи саргузашт
Биринчи вазифа
Ўни биринчи саргузашт
Фақат ўз кучи билан эмас
Ўн иккинчи саргузашт
Ўз устида ишлаш
Ўн учинчи саргузашт
Сирли топшириқ
Ўн тўртинчи саргузашт
Озодлик
Иккинчи саргузашт: Биринчи шоҳлик
У унинг фарзанди эди, подшоҳнинг фарзанди! У, яъни Том, ўзининг бутун ҳаётини қароқчилар даврасида ўтказган бола. У қачонлардир бундан хурсанд бўлишни ёки ҳайрон бўлишдан тўхтармикан? Бироқ бу аллақачон эрталабдан бошланган. Қароқчиларда кечки ўтиришлардан сўнг ёки қароқчилик ишларидан сўнг эрта туришга ҳеч ҳам хоҳиш бўлмайди. Эрта туришдан нима фойда? Одатда ота қароқчи ва она қароқчилар ёмон кайфиятда бўлиб, бир-бирлари билан жанжаллашардилар. Болаларга улардан узоқроқ юриш яхшироқ бўлар эди. Бошқа қароқчи болалардан эса Том яшириниб юришга мажбур эди. Акс ҳолда, болалар унинг кечагидан тежаб қўйган бир бурда нонини олиб қўйишарди. Ёки болалар ўзларининг севимли ишлари билан шуғулланишарди, яъни унга қарши қандайдир бир ҳийла ўйлаб топишарди. Бундай ишларни бажариш учун улар ҳаттоки бирлашардилар. Қисқаси, қароқчиларда ҳамма ўз-ўзига хўжайин эди.
Аммо бу ерда, шоҳ саройида Том кейинги кун эрта турди. Унинг янги отаси подшоҳ, кечқурун унга, эрталабдан туриши биланоқ унинг олдига келишини сўради. Кечаги кун шоҳнинг олдида шунчалик яхши бўлгани учун, бола қанотларини ёйиб ўзининг янги отасининг олдига тезда келди.
Ҳақиқатдан ҳам, подшоҳ Томга унинг тиззаларида ўтиришга яна рухсат берди. Болага бу жой жуда ёқиб қолган эди. Ахир у бу ерда ҳаётида етишмаган ҳамма нарсани топди: бу ерда унга ғамҳўрлик қилишарди, у бу ерда доим эътиборда эди. Ҳа, бу унинг ҳақиқий жойи эди! Том бу ерга қайта-қайта келарди. Подшоҳ эса унга доимо вақт ва эътибор қаратарди.
Сўнгра ҳамма учун нонушта тайёрланди. Овқат шунчалик кўп эдики, ҳар бир кишига етарли эди. Шундай бўлса ҳам, Том одати бўйича чўнтагига бир бурда нонни яширди. Тушликка эса бошқа овқат қўйилди, Том яширган нонини чўнтагидан чиқарганда эса, бу нон унга ёқимсиз ва қаттиқ кўринди. Бир бола Томга яқинлашар экан, бу пайт Том ноннинг қолган бурдаларини чўнтагидан чиқарар эди, шунда бу бола унинг устидан кулмасдан тушинтириб деди:
– Бу ерда сен кейинги марта нима ейман деб хавотирланма, бизнинг Отамиз чексиз бой ва биз учун ғамхўрлик қилади, сен унга таянишинг мумкин.
Ҳа, бу нарса Томнинг қўлидан келади, кечадан бошланган таъсиротлари ёрдамида.
Томнинг қувончи чексиз эди, аммо бу узоққа чўзилмади. Гап шундаки, бир кўнгилсиз воқеа содир бўлди: катта бир залда ажойиб стол безатилган эди, унда ҳайратга соладиган жуда кўп нарса бор эди: равшан суръатлар, қувончли пардалар, ширин ҳид таратувчи гуллар. Бир четда кесма жавон турар эди, унинг тепасида бир чиройли нарса осилган эди. У бир қутичага ўхшар эди, агарда, унинг остидаги ипидан тортгудек бўлса, Том ҳали эшитмаган бир гўзал мусиқа янграр эди. Том ҳайрат билан эшитар эди. У қайта-қайта ипдан тортиб гўзал оҳанглардан хурсанд бўларди. Оҳанглар қаердан келяпти экан деб, у дарҳол буни яқиндан кўрмоқчи бўлди.
Барча болалар ўйнашга тарқалганда, Том бир ўзи орқага қайтди ва камоднинг устига чиқиб, унинг устидаги мусиқий қутичани олиб, орқасидаги эшикчасини очди. Унинг ичида жуда кўп кумуш ғилдиракчалар, чўпчалар ва болғачалар бор эди, бу жуда ҳам қизиқ эди. Ўзининг бир неча қўпол бармоқлари билан Том, бошқа усул билан мусиқа таратишга ҳаракат қилиб кўрди. Вой мана омадсизлик, нимадир содир бўлди! Қаердандир нимадир тарсиллади ва бир ғилдиракча синиб кетди. Ўша заҳоти бир нарса жаранглади ва сўнг ҳамма нарса жим бўлди. Афсуски, мусиқа энди йўқ! “Вой, нима қилиб қўйдим”, деб бола жуда ҳам қўрқиб кетди. У атрофига қаради. Ҳеч ким уни кўрмади. У тезгина эшикчасини ёпиб, мусиқали қутичани яна жойига осиб қўйди ва залдан югуриб чиқиб кетди. У билан энди нима бўлади? Қочиш керак! Лекин қаерга? Том саройдан сайлгоҳга чиқди. У ишонарли жой топмагунича узоқ - узоқ қочиб кетди: бир жойда қалин пўстли дарахт бор эди. Уни бу ерда ҳеч ким тополмас эди. У бу ерда хавфсизликда эди. Аммо у нимадан ҳайиқарди?
Том нафасини ростлагач, уни даҳшатли фикрлар қийнашни бошлади: “Энди мен ҳеч қачон саройда кўринмаслигим керак. Албатта буни мен қилганлигимни ҳамма билиб олади. Болалар нима дейди? Подшоҳчи? У бунга қандай қарар экан? Эҳтимол у жуда ғазабланар, чунки бу қутича жуда қимматбаҳо-ку”. Унинг қароқчилар билан бўлган ҳаёт тажрибаси унинг қонига чуқур сингиб кетган эди: бундай вазиятларда уни яхшигина калтак кутишини у жуда яхши эсларди. Бола булар ҳақида ўйлаб титрашни бошлади. Тезда у совуқдан ҳам титрашни бошлади, чунки кеч сезиларсиз кириб келди.
“Яхши, – деб ўйлади Том, ҳеч қурса улар энди мени топа олмайдилар!” Аммо бундай қаттиқ шоҳда, бунинг устига бир ўзининг ўтириши жуда ноқулай эди. Эҳ, афсус, саройда қандай яхши эди. У бажонидил у ерда қолган бўларди. Қизиқ, бу ерда ёввойи ҳайвонлар бормикин? Шабада эсганда ва барглар шитирлаганда у чўчиб кетар эди.
У бундай ҳолатда кўп ўтирди ва у кучи борича йиқилиб кетмаслиги учун қаттиқ ушланиб турарди. Мана пастдан эса қандайдир бир овоз эшитилди. “Кимнингдир қадамларими?”
деб, Том кўзини очиб диққат билан қоронғиликка қарай бошлади. Дарахт тагида баланд бўйли киши турарди ва у унга тинчгина деди:
- Том пастга туш! Ҳаммаси яхши.
- Аммо, Том секин деди, - мен ахир...
Подшоҳ унинг гапини бўлиб деди:
- Мен нима қилганингни биламан, лекин бу ҳақида унут!
Шунда Том отанинг очиқ қўлларига ўзини ташлади ва у уни ушлаб олди.
- Ўғлим менинг, сен қўрққандирсан-а? Нима учун сен мендан яшириндинг?
Сен бундай қилмаслигинг керак эди. Биласанми, қилган хатони яшириш сен ва мен учун энг ёмон иш. Ишон, сен нима қилишингдан қатъий назар мен доим сен тарафдаман. Ҳаттоки, қачонлардир сен ниманидир нотўғри қилсанг, энг яхшиси дарҳол менинг ёнимга келгин. Агар сен ўз айбингни тан олсанг, мен сени кечиришга доим тайёрман. Мен ҳаммасини яна тўғирлашим мумкин ва буни бажонидил қиламан. Сен мени тушундингми?
Том розилик билдириб бошини чайқади ва ҳайратда эди, шу билан бирга отасидан ўзининг уйига олиб борганлиги учун миннатдор эди.
Ота шунчалик меҳрибон эди! Бола ҳаттоки нимадир қилиб қўйса, у отанинг олдига кела оларди ва у кечирарди! Том буни қаттиқ эсда тутди. Аммо қутича жуда қимматбаҳо бўлганлиги учун, Том етказган зарарни қоплашга қарор қилди. Кейинги кун у жуда эрта турди-да, катта бир гулдаста териб, уларни шоҳ креслосининг олдига қўйди, кейин у фартук тақиб ошхонада ёрдаб берди ва нонушта учун столни безади. Бундай шошилинчда у ҳаттоки нонушта қилишдан ҳам бош тортди, боғни сарамжон қилди, отхонани ҳам, хуллас, қаерда иш кўрса, барча жойни тартибга солди. Бола кун бўйи кучи борича ҳаракат қилди ва кечга яқин у ўзини жуда чарчаган ҳис қилди. У ўзи билан қониқиши мукин эди, ахир нимадир қилди-ку! Аммо нимадир жойида эмас эди, унга нимадир етишмаётгандек эди...
Туннинг ярмида у уйғонди. Унинг олдига подшоҳ келиб ўтирди ва деди:
–Том, гулдаста учун рахмат, буни ажойиб ўйлаб топибсан! Лекин нима учун сен менга на “Хайрли тонг”, на “Хайрли кеч” демадинг? Менга қанчалик сенинг ўзинг етишмадинг. Кун бўйи қаерда эдинг?!
Том унга келтирган зарарини тўлдириш учун нимадир қилганини айтганда, подшоҳ унга жуда жиддий деди:
–Бу сени ташвишга солмаслиги керак, чунки бунинг нархи тўланган! Ахир мен сенга ҳаммасини ҳал қилдим демаганмидим. Сен бу ерда совғаларни олишни ўрганишинг керак ва улар учун ҳеч ҳам ўзинг ишлаб-топиб тўлашинг керак эмас. Келтирган зарарни қоплашнинг ўрнига, яхшиси мен билан суҳбат қилишга вақт ажратгин. Менинг шоҳлигимда тартиб шундай.
Бу боланинг ақлига сиғмас эди. Бироқ, бу отага қанчалик муҳимлигини пайқаб, у буни ҳам эслаб қолишга қаттиқ уринди. Шоҳ у ечишни эсидан чиқарган фартукни ечгач, меҳрибонлик билан унинг устини кўрпа билан ёпди, шунда Том ўзига нима етишмаётганлигини тушунди: шунчаки ота билан вақт ўтказиш. Отаси кета туриб шундай деди:
–Том эртага сен менинг олдимга келганингда бизни яна ажойиб тонг кутмоқда!
Сўнг Том жилмайиб ухлаб қолди. Унинг борлиги учун ҳали ҳеч ким шуқадар хурсанд бўлмаган эди!
Книга на Узбекском языке: - Не так, как у разбойников (Марк Урусла)
Юный разбойник Том едва ли мог себе представить, что однажды утром проснется в замке царя. Кто-то день назад освободил его из темной пещеры, куда его в очередной раз посадили разбойники. Это был сам царь, который привез его в свой замок. Теперь Тому пришлось многому учиться заново, ведь он отныне стал усыновленным ребенком царя. То, что в замке все устроено совершенно не так, как у разбойников, разумеется, не менее увлекательно. Новая жизнь Тома полна приключений, и с замечательным сыном царя он переживает захватывающие и грандиозные события. История мальчика-разбойника Тома – это красочный рассказ для подростков и молодежи, в котором таким же людям, как ты и я, удается владеть собой во многих сложных ситуациях. Тот, кто читает эти истории – озадачен, удивлен, вдохновлен. Он начинает сознавать, что значит быть христианином. Потому что царь действительно есть. Это достойный усвоения урок веры, в котором самое важное очень доступно вкладывается в сердце. Автору, члену общества «Эммануил Равенсбург», удалось с помощью этой книги передать тысячам людей радость о живом, проявляющем отцовскую заботу Боге.