Довюраклар (Макс Лукадо) 10 bob

Макс Лукадо. Довюраклар - (10-боб) Китоб Ўзбек тилида

Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob

Тасаввур қилинг: сизнинг ҳаётингизда энди қўрқув йўқ          Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob  

 

Мундарижа

 

Миннатдорчилик  

1-боб  Нима учун биз қўрқамиз?                                                           

2-боб  Манман қишлоғининг аҳолиси                                                 

Ўзининг аҳамиятсизлигидан қўрқиш

3-боб  Худо мендан чарчади

Худонинг ҳафсаласини пир қилишдан қўрқиш

4-боб  Ташвишлар, йўқолинглар!                                                         

Нималардир етишмаслиги қўрқуви

5-боб  Менинг фарзандим хавф остида

Ўз фарзандини эҳтиёт қила олмаслик қўрқуви

6-боб  Мен жуда тез чўкяпман

Ҳаддан ортиқ машаққатлар олдидаги қўрқув

7-боб  Менинг жавонимда аждарҳолар бор                                      

Воқеаларнинг ёмон ривожидан қўрқиш

8-боб  Бу шафқатсиз сайёра

Зўравонлик олдидаги қўрқув

9-боб  Ўйинчоқ пуллар                                                                       

Яқинлашиб келаётган қиш олдида қўрқув

10-боб  Ўлимигача қўрққанлар

Ҳаётнинг сўнгги лаҳзалари олдидаги қўрқув

11-боб  Кофеинли ҳаёт

Келажакдан қўрқиш

12-боб  Шубҳалар сояси                                                                       

Худо йўқ деган қўрқув

13-боб  Агар бирон даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?        

Дунё миқёсидаги офатлардан қўрқиш

14-боб  Битта соғлом қўрқув                                                                

Худо менинг қутичамга сиғмайди деган қўрқув

Хотима.  Вильямнинг саноси                                                                


10- боб. Ўлимигача қўрққанлар

— Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг! «…»Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар.

         Юҳанно 14:1, 3.

                   Ҳаётнинг сўнгги лаҳзалари олдидаги қўрқув

         Бир куни мен тушимда бир одамни кўрдим: у ғижимланган шляпа ва вильвет костюм кийиб олган эди. У Индиан Жонснинг академик вариантидек кўринар эди: ияги кенг, қарашлари самимий. У дафн маросимларини канда қилмайдиган одам эди. Чамаси, мен ҳам шундай бўлиб қолган эдим, чунки тушимда бир дафн маросими бошқасига ўрин берар эди: дафн маросими ўтказиладиган заллар, ибодатхоналар, қабристон. У одам бошидан шляпасини асло ечмасди. Мен ундан нимага шляпа кийишини сўрамадим, фақат нима учун доимо дафн маросимларида бўлиши билан қизиқдим.   

         — Мен одамларни ўзларининг абадий уйига олиб кетиш учун келаман.

         Уйғоқ бўлганимда эди, бу гап учун ФБРга қўнғироқ қилган бўлардим, токи махсус одамлар бу шахснинг алоқаларини текшириб кўришсин. Лекин бу туш эди, тушда эса ҳар қандай ғайритабиий ҳодисалар бўлиши мумкин. Шунинг учун мен буни ковлаштирмай қўя қолдим. Мен унинг мижозлари рўйхати қаердан келганини ҳам, уларни ташиш усули ҳақида ҳам сўрамадим. Менинг хаёлимга, вилвет костюмда ва ғижимланган шляпадаги одамни дафн маросимларида кўриш ғалати-я, деган фикр ҳам келмади. Аммо мен гавжум кўчада унга дуч келганимда, ҳайрон қолдим.

         Тасаввур қилинг: сиз Шукроналик куни бўладиган парадда ёки Тўртинчи июль байрами тантанасидасиз. Кўча одамлар билан тўла.

         — Сизни бу ерда кўраман, деб ўйламаган эдим, — дедим унга.

         У жавоб бермади.

         Шу ерда дўстларимдан бири турганини кўриб қолдим. У яхши одам, ёши ўтиб қолган, сўққабош, соғлиғи ҳам яхши эмас эди. Бирдан вильвет костюмда ва ғижимланган шляпадаги одам нимага бу ерда турганини тушундим.

—Сиз менинг дўстим ортидан келган бўлсангиз керак.

— Йўқ.

         Кейин тушимда фақат тушда бўладиган ҳодиса юз берди. Мен ва нотаниш одамдан бошқа ҳамма қаёққадир ғойиб бўлди. Шовқин-суронли йўлак кимсасиз кўчага айланиб қолди.  Кўча шундай осуда эдики, мен қуйидаги гапни эшитмаслигим мумкин эмас эди:

— Макс, мен сени олиб кетгани келдим.

Ғалати-ю, мен қаршилик қилмадим, эътироз ҳам билдирмадим, қочиб кетишга уринмадим. Аммо мен илтимосимни айтдим. У илтимосимни бажаришга рози бўлгач, бирдан кўча одамларга тўлиб кетди. Мен эса ҳамма билан хайрлашгани бир одамдан бошқасига боравердим. Мен ҳеч кимга фаришта ва унинг шляпаси ҳақида, қаёққа кетаётганим ҳақида айтмадим. Одамлар, эртага яна кўришамиз, деб ўйлардилар.

Мен эса ҳақиқатни билардим, шунинг учун олам бирдан янада ҳақиқийроқ  бўлиб қолди. Гўёки ҳаёт объективи нишонга йўналтирилмаган эди, уни созлагандан кейин эса манзара ўта тиниқлашди. Хатолар ва хафагарчиликлар унутилган эди. Биринчи ўринга севги чиқди. Мени шафқатсиз танқид қилган одамга қўлимни чўздим. Қашшоқ одамга ҳамён совға қилдим. Ниҳоятда қуруқ  ва ниҳоятда жиззаки одамлар билан қучоқлашиб кўришдим. Яқинларимга, хотинимга ва фарзандларимга мен билан бирга ибодат қилишларини таклиф қилдим. Бундан оддий ибодат ҳаётимда бўлмаган. Имонда қаттиқ туриш. Масиҳга ишониш.

         Шу пайт тушим ниҳоясига етди. Мен уйғониб кетдим. Тушимда кўрганларимдан ёдда қолганларини бир соат давомида қоғозга туширдим.

Узоқ йиллар бу тушим қалбимда чуқур из қолдирди. Яхши кўрган қўшиғимни эшитаверганимдай ёки яхши кўрган свитеримни қайта-қайта кийганимдай, ўша тушимни эслайвераман. Бошқа тушларимни ҳам шунақа эслаб тураман, деб айта олмайман.          Аммо бу тушим шуниси билан алоҳида ажралиб турадики, у чуқур истагим– ўз ўлимимни қўрқувсиз  қарши олиш билан ҳамоҳангдир, бу сизга тушунарли бўлиши мумкин. Қўрқувсиз, жангсиз ўлиш…умуман олганда, табассум билан ўлсам яхши бўларди.  

         Нима, шундай бўлиши мумкин эмасми? Кимдир шундай ўйлайди. Аристотель, ўлимдан ҳамма нарсадан кўра кўпроқ қўрқиш керак, деб айтган эди, чунки «ўлим ҳамма нарсанинг хотимасидир»1. Жан Поль Сартр ≪Ўлим ҳаётни ҳар қандай мазмундан маҳрум қилади≫2 деб таъкидлаган эди. Роберт Грин Ингерсолл –Американинг энг ашаддий агностикларидан бири – акасининг дафн маросимида тасалли берадиган бирон сўз топа олмаган эди. У шундай деган эди: ≪Ҳаёт – икки абадийликнинг совуқ ва яланғоч тоғ чўққилари ўртасидаги тор водийдир. Биз уларнинг маҳобати ортидан қарашга беҳуда ҳаракат қиламиз≫3. Француз файласуфи Франсуа Рабленинг пессимистик нуқтаи назари ҳам Антарктида музликлари совуғини олиб келади. Унинг сўнгги сўзи шундай жумла бўлган эди: ≪Мен буюк «Балки»га кетмоқдаман≫4.  Шекспир ўз Гамлетининг оғзи билан ўлим ҳақида энг зулматона оҳангда гапиради:

                   Ўлимдан кейинги номаълумлик қачон,

                   Ҳеч ким қайтиб келмаган

 Мамлакатдан қўрқиш…5 

Қанчалар ғамгин, юракни эзадиган нутқ! Ўлим бор–йўғи «ҳамма нарсанинг охири», “яланғоч тоғ чўққиси» ва “буюк балки” бўлгач, ким ҳам қўрқувсиз ўлиши мумкин?! Аммо файласуфлар ниманидир назардан қочирган бўлсаларчи? Айтайлик, ўлим улар ўйлаган ҳамма нарсадан фарқ қилади: лаънат эмас, балки ўтишдир; ундан қочиш керак бўлган кулфат эмас, балки ортидан бурилиш керак бўлган бурчакдир. Қабристон танани еб-битирадиганларнинг  мулки эмас, балки бир куни: “Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, Шодликдан ҳайқиринг!” (Ишаё 26:19) деб эълон қиладиган жонларни  Сақловчининг макони бўлсачи?!

Масиҳнинг ваъдаси шундай: ≪Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг! Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаганда эди, сизларга буларни айтиб ўтирмаган бўлардим. Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман. Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар≫ (Юҳанно 14:1–3).

Масиҳнинг сўзлари биз учун тасалли бўлиб жаранглайдиган бир вақтда, биринчи асрда тингловчилари учун улар инқилобий туюлар эди. У ҳеч ким ўйлашга ҳам журъат қила олмаган, тасаввур қилишга ҳам журъат қилмаган қаҳрамонлик кўрсатишга ваъда берган эди. У ўликлардан тирилади ва Ўз издошларини қабрлардан олиб чиқади.

         Анъанавий яҳудийлик динида тирилиш борасида турли фикрлар бор эди. ≪Чунки саддуқийлар қиёматни ҳам, фариштани ҳам, руҳни ҳам йўқ дейдилар. Фарзийлар эса буларнинг ҳаммасини тан оладилар≫ (Ҳаворий. 23:8). Саддуқийлар учун ўлим – ақл бовар қилмас ҳалокат, Шеўлга, яъни жаҳаннамга ўтиш эди. Ҳеч қандай нажот йўқ, умид йўқ, афв этиш йўқ. ≪Ҳаёт бўлганлар ҳеч бўлмаса ўлишларини биладилар, марҳумлар эса ҳеч нарсани билмайдилар≫ (Воиз 9:5).

         Фарзийлар тирилишга ишонардилар, аммо бу тирилиш танада эмас, балки  буткул руҳда эди. ≪Битикларда янги ҳаёт учун пайғамбарларнинг танада тирилиши ҳақида ғоялар йўқ эди. … …Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб яҳудийларнинг кўзлари олдида қанчалик кўкларга кўтарилмасинлар, улар ўликдан тириладилар, деб ҳеч ким ўйламас эди≫6.

         Қадимги юнон фалсафасида тимсоллар бошқа, аммо бу фалсафа ҳам ўша умидсизликка олиб боради. Қадимги юнон харитасида ўлим мамлакати қайиқчи Хорон юрадиган Стикс дарёси эди. Хорон ўлганларнинг жонини дарё орқали олиб ўтар, танасиз руҳлар, соялар ва шарпаларнинг зулмат шоҳлигига олиб келар эди.

         Исо Масиҳ оламга келган саҳна ана шундай эди. Аммо беқарор шубҳалар ботқоғига келганда, У мустаҳкам кўприк қурди. У ўлимдан кейинги ҳаётнигина эмас, балки яхши ҳаётни ваъда қилди.

         ≪Отамнинг уйида маскан кўп… Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман≫. Аниқроғи, биз – Ғарб одамлари, никоҳга оид удумларни ҳис қилмаймиз, аммо тўй кўйлагингизни гаровга беришингиз мумкинки, Исонинг тингловчилари буларни пайқаганлар.  Куёвнинг келинга ваъдаси айнан шундай бўлган эди. Куёв иккала томондан ота-оналарнинг рухсатини олиб, келинга уй қургани отасининг бошпанасига қайтиб келар эди. У “жой тайёрлаши” керак эди.

Исо Масиҳ сиз учун ҳам шундай қилишга ваъда бериб, дафн маросимини тўй сингари умид манбаига айлантиради. Унинг назарида, қабристондаги дафн маросими жамоатдаги никоҳ маросими каби ҳаяжонли воқеага айланиши керак.

          Бизда тўйга тайёргарлик тугаётганида, бу фикр оиламизда ҳам ўз акс садосини топмоқда. «Бизда» сўзини мен умумлашган маънода ишлатяпман. Деналин ва қизимиз Дженна тўйга тайёрланяптилар. Мен фақат табассум қиляпман, бош ирғитяпман ва чекка имзо чекяпман. Уйимиз тўй либослари, тўй тортлари, тўй меҳмонлари ва тўй зиёфатлари ҳақидаги гаплардан ғувилламоқда.

Тўй куни белгиланган, жамоат танланган, ҳаммамиз қалб тўригача ҳаяжондамиз. Тўй — қувончлар даракчиси!

“Худди дафн маросимига ўхшаб”, - дейди Исо. Униси ҳам, буниси ҳам бизнинг янги исмимиз ва янги уйимиз бўладиган, ҳаётимизнинг янги даврига ўтганимизни белгилайдиган босқичдир. Куёв қўлларида келинни олиб келади. Исо Масиҳ — бизнинг Куёвимиз. ≪Сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман≫. У сизни қурбонгоҳда кутади. Сизнинг заминдаги ҳаётингиздаги охирги шуъласи — Унинг яқинлашиб келишининг биринчи шуъласидир. 

         Аммо Исо Масиҳ Ўз ваъдасини бажаради, деган ишонч бизда қаердан пайдо бўлиши мумкин? Унинг сўзлари соф назмий тимсол ёки бўм-бўш бидъатга қараганда каттароқ нарса эканига бизда қандай кафолат бор? Биз Яҳудиянинг овлоқ жойидаги дурадгорнинг қўлларига ўзимизнинг самимий ишончимизни топширишга журъат қиламизми? Жавоб Йерусалим қабрда. Агар Исонинг қабри бўш бўлса, Унинг ваъдалари пуч эмас. Қани, кўрайлик-чи, ҳаворий Павлус бу муҳокамаларнинг мантиғини битта жумлага қандай жамлаган экан: 

≪… Ҳамма нарса ўз навбати билан содир бўлади: мана, Масиҳ биринчи бўлиб тирилди, Масиҳ келганда эса Унга тегишли бўлганлар тирилади...≫ (1 Кор. 15:23).

Павлус Коринфдаги масиҳийларга мурожаат қилган эди, улар қабр ортидаги зимистондаги соялар ҳақидаги қадимги юнон фалсафаси тасаввурлари бўйича тарбияланган эдилар.  Кимдир уларни: “ўлик таналар  тирила олмайдилар,  бизнинг танамиз ҳам, Масиҳнинг танаси ҳам”, деб ишонтирган эди. Ҳаворий учун бундай фикр чидаб бўлмайдиган даражада оғир эди. ≪ Биродарларим, мен ўзим сизларга етказган Хушхабарнинг моҳиятини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман.…≫ (1 Кор. 15:1). Павлус, ўз хулосаларини қатъият билан олиб чиқаётган юрист сингари, далилларни қараб чиқади: ≪... Масиҳ... учинчи куни эса тирилди. Буларнинг ҳаммаси Муқаддас Битикларга мувофиқ содир бўлди. Аввал У Бутрусга, сўнгра ўн икки шогирдига кўринди. Ундан сўнг Масиҳ Ёқубга...  кўринди. Ва ниҳоят, менга ҳам кўринди…≫

(1 Кор. 15:3–8).

         «Қани, гувоҳларни чақирайлик-чи», дейди у. Биз гувоҳларни бирин-кетин чақирамиз. Тирилган Масиҳни кўрганларнинг ҳар бири бу тўғрида айтсин. Қуруқ овқатни ғамлаб олинг, яқин кунларга режалаштирган ишларингизнинг ҳаммасини календардан ўчириб ташланг. Ахир, беш юздан ортиқ гувоҳни тинглашга тўғри келади.

         Павлуснинг мантиғини тушуняпсизми? Агар битта одам Масиҳни хочга михлангандан кейин кўрганини айтса, бу ҳисоб эмас. Агар ўн иккита одам кўрсатма берса, буни оммавий галлюцинация деб ҳисоблаш мумкин. Агар элликта одам гувоҳлик берса-чи? Юзта ёки уч юзта одам берса-чи? Битта нарса ҳақида юзлаб одамлар гувоҳлик берсалар, ишночсизлик ишонч билан алмашади.

         Павлус бир нечагина эмас, балки бир неча юз гувоҳларнинг борлигини билар эди. Бутрус. Ёқуб. Юҳанно. Беш юз шогирд шахсидаги Унинг издошлари;  Павлуснинг ўзи. Улар Исони кўрдилар. Улар Исони жисмоний қиёфада кўрдилар. 

Уни ҳақиқатан кўрдилар. У ерда шарпа ёки қандайдир ҳис-туйғулар алдаши бўлган эмас. Қабр тоши ёдгорликларида кўпинча шундай сўзларни учратиш мумкин: ≪У тоабад менинг қалбимда яшайди≫. Исонинг издошлари асло буни назарда тутмаганлар. Улар Исони «танада» кўрган эдилар.

У шогирдларига зоҳир бўлиб, уларни ишонтирди: ≪…бу Менман…≫ (Луқо 24:39). Эммаусга йўл олган шогирдлар, Унинг танасида ҳеч қандай нотабиий нарсани кўрмадилар. Унинг оёқлари ерни босиб юрарди. У қўллари билан нонни ушлади. «Шогирдларнинг кўзлари очилиб» (Луқо 24:31) кетмагунча, бу одам ҳам ўзлари сингари йўловчи деб ўйладилар. Марям Исони боғда кўрганида Уни «Ҳазрат» деб атади (Юҳанно 20:15). Исо Масиҳ кўл қирғоғида оловда балиқ пишираётганини  шогирдлари кўрдилар. Ўликдан тирилган Исо Масиҳ жисмоний ҳаракатларни жисмоний танаси билан қилар эди. У шогирдларига олдиларида руҳни кўрмаётганларини тушунтирди. ≪… Қўлларимга ва оёқларимга қаранглар, бу Мен Ўзимман. Мени ушлаб кўринглар. Арвоҳнинг эту суяги бўлмайди–ку, ахир! Менинг эса, кўриб турганингиздай, эту суягим бор≫ (Луқо 24:39).

         Исо Масиҳ билан амалий, жисмоний тирилиш содир бўлди. Мана, гап қаерда: У тирилган экан, биз ҳам тириламиз! ≪Ҳар ким навбати билан: аввал тўнғич Масиҳ, кейин Масиҳ келгач, Масиҳ авлодлари≫.

Аристотель адашган эди. Ўлимдан қўрқиш керак эмас. Сартр хато қилган эди. Ҳаётнинг охирги лаҳзалари — энг ёмони эмас. Қадимги юнон йўл кўрсатувчиси аниқ эмас экан. Харон сизни  унутиш мамлакатига олиб бормайди. Асрлар ўтиб, беш юз гувоҳ бизга ўз гувоҳлигини қолдирди: ўлим хавфли эмас.

Шундай экан, имон билан ўлайлик. Тирилиш юрагимизнинг туб-тубигача кириб борсин ва ўлимнинг яқинлашиб келишига қандай қарашимизни белгиласин. ≪Умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамлар…≫ (Ибронийларга. 2:15) эркин бўлсинлар.

Исо Масиҳ бу охирги саёҳат учун бизга жасорат бағишлайди. Айтгандай, Исо Масиҳ бу жасоратни учувчи Чарлз Линдбергга ато қилган эди. У ёлғиз ўзи дунёда биринчи бўлиб Атлантика океани устидан тўхтамасдан учиб ўтди.  Линдберг бедаво саратон (рак) хасталигига йўлиққанини билгандан кейин, хотини билан Гавай оролларидаги ўзларининг уйларига охирги кунларини ўтказиш учун кетди. У сўнгги удумларни ўтказиши учун руҳонийни чақириб келди ва қабри устида қандай сўзларни айтиш лозимлигини ўзи ёзди.

Чарлз А. Линдбергнинг танасини биз сўнгги манзилга кузатамиз. Аммо ўлим борлиқнинг янги бурилиши эканини билган ҳолда ва Исонинг хочдаги айтган: «Эй Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман!» деган сўзларини ёдда сақлаган ҳолда унинг руҳини Қодир Худога топширамиз7. 

≪Ўлим — борлиқнинг янги бурилиши≫. Ундан қўрқиш ёки ундан юз ўгириш керак эмас. Масиҳ туфайли биз ўлимга тик қарай оламиз.

         Мен тик қарадим. Бошқа жарроҳлик муолажалари орасида менинг юрагим жарроҳлик муолажаси унчалик хавфли эмас эди. Аммо очиқ юракда, тўрт соат давомида муолажа қилинишини талаб қиладиган ҳар қандай тиббий муолажа  бир марта ортиқча  ибодат қилишингиз учун албатта етарли. Шу боис жарроҳлик муолажасидан олдин мен, Деналин ва бир неча яхши дўстларимиз бирга ибодат қилдик. Биз Кливленд клиникасидаги ётоқҳонага (Огайо штати) тўхтадик. Биз Худодан шифокорларни дуо қилишини ва қаровчиларни назорат қилишини сўрадик. Кейин яна бироз гаплашганимиздан кейин, ҳамма менга муваффақият тилади ва биз хайрлашдик. Мен эртароқ ухлашга ётишим керак эди. Аммо уйқу келмади, мен яна бир марта ибодат қилишга чоғландим… энди ёлғиз ўзим.

Мен лифтда вестибюлга тушдим, хилват жойни топдим ва ўйлай бошладим: ≪Агар жарроҳлик муолажаси нотўғри кетса-чи? Балки бу тун менинг бу заминдаги охирги тунимдир? Мен ярашишим лозим бўлган бирор одам йўқми? Мен биронтасига қўнғироқ қилиб, унинг олдида айбимни эътироф этишим керакмасмиди?≫ Бундай одамни мен эслай олмадим (агар сиз мени сизга қўнғироқ қилиши керак эди, деб ҳисобласангиз, мени кечиринг, балки биз гаплашиб олишимиз керакдир).

         Кейин хотиним билан қизларимга хат ёздим, хатимни ҳар бирига қуйидаги сўзлар билан бошладим: «Агар бу хатни ўқиётган бўлсанг, демак, жарроҳлик муолажаси муваффақиятсиз ўтган бўлади».

Кейин мен билан Худо ўртасида очиқ, ошкора суҳбат бўлиб ўтди. Биз ҳаётимнинг дастлабки эллик йилини мулоҳазакорлик билан таҳлил қила бошладик. Бунинг тафсилотлари сизга зерикарли бўлган бўларди, аммо мени ва Худони бу тафсилотлар кулдирди. Мен Худога керагидан ортиқ иноят ва   фаришталари орқали менга юборган хотиним учун миннатдорчилик билдирдим. Унинг баракаларини санайверсам, тонггача давом этиши мумкин эди, вақт ўзи тонгга яқинлашиб қолган эди. Шундай экан мен ўзимни тўхтатдим ва қуйидагича ибодат қилдим: ≪Эй Худойим, мен яхши қўллардаман. Шифокорлар жарроҳлик муолажасига тайёргарлик кўрдилар, ҳаммалари тажрибали шифокорлар. Аммо ҳар қанча ҳаракат қилганда ҳам, ҳар хил воқелар содир бўлади. Эҳтимол, бу тун менинг ҳаётимда охиргиси бўлиши мумкин, аммо Сенга шуни айтмоқчиманки, шундай бўлса ҳам, менинг аҳволим жуда яхши». 

Мен уйқуга ётдим. Худди чақалоқдай ухладим. Маълум бўлдики, ғижимланган шляпа кийган фаришта мени олиб кетгани келмади. Жарроҳлик муолажасидан сўнг менга кучим қайтиб келди ва мана, мен:  ҳар доимгидай тетик, компьютернинг клавишларини зарб билан тақиллатяпман. Шундай бўлса ҳам, бир нарса ўзгарди. Айтгандай, ўлимни жасорат билан қарши олиш ҳақида нима дейсиз? 

Менимча, бунинг уддасидан чиқа оламан.

Умид қиламанки, сиз ҳам уддасидан чиқасиз.


Роберт Грин Ингерсолл (1833–1899) — америкалик  юрист ва публицист. — Таржимон изоҳи


Книга на Узбекском языке: - Бесстрашные (Макс Лукадо)

Все мы чего-либо боимся, но Макс Лукадо спешит нас порадовать: от страха есть противоядие! В своей новой книге он призывает читателей задуматься над словами Христа, настойчиво призывавшего Своих учеников не бояться, и предлагает действенное духовное лекарство от страха



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак