Довюраклар (Макс Лукадо) 9 bob

Макс Лукадо. Довюраклар - (9-боб) Китоб Ўзбек тилида

Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob

Тасаввур қилинг: сизнинг ҳаётингизда энди қўрқув йўқ          Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob  

 

Мундарижа

 

Миннатдорчилик  

1-боб  Нима учун биз қўрқамиз?                                                           

2-боб  Манман қишлоғининг аҳолиси                                                 

Ўзининг аҳамиятсизлигидан қўрқиш

3-боб  Худо мендан чарчади

Худонинг ҳафсаласини пир қилишдан қўрқиш

4-боб  Ташвишлар, йўқолинглар!                                                         

Нималардир етишмаслиги қўрқуви

5-боб  Менинг фарзандим хавф остида

Ўз фарзандини эҳтиёт қила олмаслик қўрқуви

6-боб  Мен жуда тез чўкяпман

Ҳаддан ортиқ машаққатлар олдидаги қўрқув

7-боб  Менинг жавонимда аждарҳолар бор                                      

Воқеаларнинг ёмон ривожидан қўрқиш

8-боб  Бу шафқатсиз сайёра

Зўравонлик олдидаги қўрқув

9-боб  Ўйинчоқ пуллар

Яқинлашиб келаётган қиш олдида қўрқув

10-боб  Ўлимигача қўрққанлар                                                          

Ҳаётнинг сўнгги лаҳзалари олдидаги қўрқув

11-боб  Кофеинли ҳаёт

Келажакдан қўрқиш

12-боб  Шубҳалар сояси                                                                       

Худо йўқ деган қўрқув

13-боб  Агар бирон даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?        

Дунё миқёсидаги офатлардан қўрқиш

14-боб  Битта соғлом қўрқув                                                                

Худо менинг қутичамга сиғмайди деган қўрқув

Хотима.  Вильямнинг саноси                                                                


9-боб. Ўйинчоқ пуллар

Эй кичик сурув, қўрқманглар! Осмондаги Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди.

 Яқинлашиб келаётган қиш олдида қўрқув

 

«Монополия» ўйини чемпиони сизнинг хонангизда ўтирибди. Ўйин тахтаси Майкл Фелпси, қирғоқ йўлаги Пелеси. Ҳар куни эрталабдан кечгача у баскетбол зарбалари билан рақибларини «сўндиради», Сулаймон ҳарам аҳлини йиққани каби, уйлар, машиналар тўхташ жойлари ва ўйинчоқ пуллар йиғади. У ҳеч қачон қамоқхонага ўтирмайди, ҳар қандай кўнгилсизликларни четлаб ўтади, Иллинойс-авеню и Кентукки-авенюда қароргоҳлари бор.  Агар «Форчун» журнали «Монополия»нинг 500 миллиардери рўйхатини эълон қилганида эди, бу йигит Воррен Баффетдан ҳам ўтиб кетган бўлар эди. Ундаги пул бошқа ҳеч кимда йўқ.

Унинг истаги шуки, сиз бу пулларни ақл билан инвестиция қилиб киритишга ёрдам беринг. Охир-оқибат, айнан шундай фаолиятлар учун сиз молиявий маслаҳатчисиз. Сиз акция ва дивидентларни яхши тушунасиз, нафақа  жамғармалари, инвестиция фондлари, суғурта компаниялари билан ишлаш борасида бой тажрибага эгасиз. Аммо жамики тажрибангиз сизни бундай кутилмаган ҳодисага тайёрлай олмади. Бунга қарамасдан, бу одам қизил соққалар ва пласмассадан ясалган уйчалар солинган қопларни атрофига уйиб, қаршингизда ўтирибди. «Монополия»дан маблағ қўйиш керакмикан?

         -Менинг 314 та парковкам, 244 та йўлим ва ғалтакни ип билан ўрагандек   ер шарини ўраш учун етарли темир йўлларим бор.

         У бу гапларни жиддий айтяптими? Сиз бор кучингиз билан хушмуомалаликни сақлашга ҳаракат қиласиз:

         -Чамаси, сиз «Монополия»да бутун бир мулк ютганга ўхшайсиз.

         У қўлларини кўксида чалкаштириб, кулимсирайди:

 

—Худди шундай. Ва сиз бу пулларни ишга солишингизни истайман. Менинг эса курсида ястаниб, бироз мазза қилиш даврим керди. Ҳозирча «Монополия»га яна кимдир эгалиқ қилсин. 

         Сиз яна унинг қопидаги ўйинчоқ пулларига ва яхшилаб боғланган кўчмас мулкига назар ташлаб, сиз вазминлигингизни йўқотасиз:

— Жаноб, сиз ақлдан озибсиз. Сизнинг бор пулингиз сариқ чақага ҳам арзимайди. Бу бойликларингиз ҳеч нарсага ярамайди. Сизнинг ўйинларингизни ҳисобга олмаганда, булар ҳеч нарсага арзимайди. Мени кечирасизу, сиз қандайдир аҳмоқона хатога йўл қўйибсиз. Тўғрисини айтганда, сиз тентаксиз.

Кучли гаплар. Агарда улар шу ҳолатда сизга ўринли бўлиб туюлган бўлса, қарашларингиз Худонинг нуқтаи назарига мос келади.

Шундан кейин у масал айтиб берди:

 

“Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил берибди. Бой кўнглида:

— Нима қилсам экан, ҳосилимни сақлашга етарли жойим йўқ–ку, — деб ўйлабди. Ниҳоят, у шундай дебди:

— Энди бундай қиламан: омборларимни бузиб, каттароқларини қураман. Ҳамма дон–дунларимни, бойликларимни ўша ерда сақлайман. Шунда ўзимга ўзим дейман: “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.”

Аммо Худо унга шундай дебди:

— Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?!

Ҳа, ўзи учун бойлик йиққан, аммо Худонинг назарида бой бўлмаган одамнинг қисмати шундай бўлади”. Лк. 12:16–21.

 

Эҳтимол, бу ер эгаси жуда ҳурматли одам бўлгандир. У зарар кўрмаслик учун етарлича идрокли, омадни кутиб яшаш учун мулоҳазали бўлгандир. Чамаси, у бойлигини ҳалол меҳнат қилиб тўплаган. У кимгадир зулм ўтказиб ишлатгани ёки алдагани ҳақида бирор сўз айтилмаган. Худо унга ато қилган тадбиркорлик лаёқатини у олтин инъомлар йиғишга йўналтирди ва бу соҳада муваффақият қозонди. Тўплаган ана шу мўл-кўл бойлиги орқали, Лафонтеннинг «Чигиртка ва Чумоли» масалидан керакли сабоқни чиқардим, деб ҳисоблади. 

Ёдингизда бўлса керак: чумоли ёзнинг очиқ кунларида намунча ўлиб-тирилиб ишларкин-а, деб чигиртка ҳайрон бўларди. 

— Намунча кучанасан, нимага ўтириб, мен билан валақлашмайсан?

Чумоли ўз ташвишларининг сабабини тушунтириб беради:

— Ахир, қишга озиқ-овқат ғамлаб қўйиш керак-ку. Дарвоқе, сенга ҳам шуни маслаҳат бераман.

Аммо чигиртка, меҳнат қилишдан кўра, ўйин-кулгини яхши кўрарди. Бири меҳнат қилаётган бир вақтда, иккинчиси кўнглини чоғ қилди. Қиш келгач, кучли бўрон кўтарилди, далалар яланғоч бўлиб қолди. Чумоли ёз бўйи меҳнат қилиб тўплаган донларини тановул қилар, чигиртка эса кўкрагига қуйидаги ёзув бор қоғозни осиб, йўл бўйида турарди: «Иш излаяпман. Қандай иш бўлса ҳам розиман. Ҳатто темирчиликни ҳам ўрганишим мумкин».

Исонинг масалидаги ўша бой асло чигиртканинг ҳолатида бўлишни истамаган эди. Бепул шўрвага навбатда туриш – у учун эмас. Аммо бундай навбат – биз учун ҳам эмас.  Бизга кўпроқ омадли деҳқон ёқади. Тўғрисини айтганда, биз унинг муваффақиятларидан ўрганишни истаган бўлар эдик. У, мабодо, «Нафақага каттароқ ғалла омборлари» китобини ёзмаганмикин? Мабодо, у «Қандай қилиб омборларни бўшаб қолишдан ҳимоя қилиш мумкин –ўн иккита майда қадамлар»  мавзусида семинар олиб бормайдими? Ўша омборларни тўлдирувчи масъулиятли режалаштиришнинг аъло намунасини намойиш қилмайдими?! Барибир, Исо Масиҳ унга масхарабозлар қалпоғини кийдирди. Қайси соҳада бу йигит ишни бузиб қўйди? Исо Масиҳ иккита гапда кўплаб олмошларни ва феълларни биринчи шахсда қўйиб, бизга буни тушунтиради. Масалнинг асосий қисмини ўқиб чиқиб, бу деҳқоннинг ҳиссиётлари асосида нима ётганига эътибор беринг:

 «Мен нима қилсам экан, ўзимнинг ҳосилимни сақлашга етарли жойим йўқ–ку, — деб ўйлабди. Ниҳоят, у ўзича шундай дебди: “Энди мен бундай қиламан: ўзимнинг омборларимни бузиб, каттароқларини қураман. Ўзимнинг ҳамма дон–дунларимни, бойликларимни ўша ерда сақлайман. Шунда ўзимга ўзим дейман: “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.” Луқо 12:18–19, таъкид - М. Л.

Бу бой одам деворлари ойнаванд қасрнинг катта бўм-бўш залида истиқомат қилади. У тўрт томонга – шимолга, ғарбга, жанубга ёки шарққа қараганда, ҳамма ёқда битта одамни – ўзини кўради. Мен. Меники. Менга. Мен. Меники. Менга. Мен. Мен. Ҳеч қачон «улар» эмас. Ҳеч қачон «сен» эмас. Фақат «мен». Ҳатто у «сени» деб айтганда ҳам, ўзига ўзи мурожаат қилади. “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. ...кайфу сафо қиламан.”

У ўзига ўзи қулоқ солади. У фақатгина еб-ичиш ва роҳатланиш учун етарлича мол-мулк тўплади. У курортга кўчиб ўтади, шаҳар ташқарисидаги гольф ўйнаш даласи ёнидан бешта ётоқхонаси бор ҳашаматли уй сотиб олади. У нарсаларини машинадан туширади, банк ҳисоб рақамларини текширади, плавкасини кияди ва орқа ҳовлидаги бассейнга бориб шўнғийди. Афсуски, у бассейнни сувга тўлдиришни унутган экан. Бассейн тубидаги бетонга пешонаси билан урилиб ва Худонинг тахти олдида кўзини очиб, тушундики, унинг ҳамма ютуқлари бу ерда ҳеч кимни ҳайратга солмайди. «Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?!» (Луқо 12:20).

Нодон бой тўғри манзилга мурожаат қилмаган эди («Ўзига ўзи шундай дебди»), бунинг устига, нотўғри савол берди («Нима қилсам экан?»). Унинг хатоси режалаштирган ишларида эмас эди, балки унинг режаларида Худога ўрин йўқлигида эди. Исо Масиҳ бу одамнинг бойлигини эмас, балки манманлигини; фикрлари йўқлигини эмас, балки  бу фикрларда Худонинг йўқлигини танқид қилди.  У ўз бойлигини тўғри манзилга йўналтириши мумкин эмасмиди(яъни Худога)? Саволни тўғри бериши мумкин эдими(«Эй Худойим, Сен нима қилишимни истайсан?)?

Бойлик йиғиш  — қўрқувдан ҳимояланиш учун ниҳоятда кенг тарқалган усулдир. Биз ишимиздан маҳрум бўлишдан, тиббий суғуртани йўқотишдан, нафақадан маҳрум бўлиб қолишдан қўрққанимиз туфайли, очкўзлик билан мулк тўплай бошлаймиз, чунки мол-мулкимиз қанча кўп бўлса, шунчалик ҳимоя қилинганмиз, деб ўйлаймиз. Ана шундай хавфсирашлар Бобил минораси қурувчиларини ҳаракатга келтирган эди. Тўфондан кейин ер юзига тарқалиб кетаётган халқ мудофаа доирасига ўз юк араваларини қўйишга қарор қилган эди. ≪Кейин одамлар айтдилар: “Келинглар, ўзимиз учун шаҳар қурайлик, шаҳар минорасининг чўққилари осмонга тегиб турсин. Шу тариқа ном таратайлик. Акс ҳолда, биз бутун ер юзига тарқалиб кетамиз≫ (Ибтидо 11:4).

Бу сўзларда сизга қўрқув  эшитиляптими? Улар тарқалиб кетишдан, бир-ажралишдан қўрққан эдилар. Улар Худога мурожаат этиш ўрнига, моддий бойликларга мурожаат қилдилар. Улар бойлик йиғиб, тахлайвердилар, жамғариб, қуравердилар. Бобилликларнинг ҳаракатлари ҳақидаги хабар осмонгача етиб борди, бу душманларини улардан узоқроқ туришга мажбур қилар эди. Бобилнинг шиори қуйидагича эди: «Қанча кўп жамғарсанг, шунча кўп ишончли ҳимояланган бўласан». Шундай қилиб, улар йиғавердилар. Улар тошларни уйиб ташладилар, қоришма билан тошни тахладилар, ғишт тердилар, нафақа жамғармасини, инвестиция жамғармалари акцияларини ва банкда ҳисоб рақамларини очдилар. Улар нафақадан, мол-мулкдан, кўчмас мулкидан ғарамлар кўтардилар. Уларнинг моддий таъминланиш минораси шунчалик баланд бўлиб кетдики, миноранинг энг тепасига қарамоқчи бўлган одамнинг бўйни оғриб қолар эди. 

—Мана, энди биз ҳимояланганмиз! —деб эълон қилди улар, очилиш маросими тасмасини қирқар эканлар.

- Йўқ, унчалик эмас, —деди Худо. Бобилдаги оломон тўпи ҳар бири ўзига тегишли нарса ҳақида гапираётган одамлар тўдасига айланди. Гўё таржимонларнинг бутунжаҳон иш ташлаши, яъни забастовкаси вақтида БМТ ассамблеясига ўхшаб кетарди. Худо бугун ҳам ана шундай аниқликлар киритмайдими? Биз дивидентларга солиқ солиш тизимини яратамиз, чекланган масъулиятга  чекловлар киритамиз. Даромад ва жамғармаларга шунчалик ишонамизки, бизнинг кайфиятимиз биржа курси билан бирга сакрайди. Кейин эса, «Катрина» бўрони сингари, инқирозлар ва иқтисод қулашлари содир бўлади ва бутун тарих қайтадан такрорланаверади.

2008 йил октябрь ойидаги иқтисод қулаши вақтида Стамфордда (Коннектикут штати) бир одам, банкни портлатиб юборишини айтиб таҳдид қилган эди. У 2 миллион долларидан 500 мингини йўқотиб, банкка қурол кўтариб келмоқчи бўлди ва зарурат бўлса, ҳеч қандай айби бўлмаган гаровга олинган одамларни ўлдиришга қарор қилди1. Гўё ўқ ёғдириш унинг зарарини қоплайдигандай. Қўрқув ҳеч қачон мантиғи билан шуҳрат топмаган.

         Агар Худо бўлмаганида эди, йиғилган бойликларга умид қилиш ишончсиз келажак қаршисида ягона фойдали восита бўлган бўлар эди. Аммо Худо бор. Худо унинг фарзандлари пулга ишониб қолишларини истамайди. Бойларнинг ақлсизлигига  У «хавотирланманглар» деган минглаб даъват билан жавоб беради. «…тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима еймиз, устимизга нима киямиз, деманглар» (Луқо 12:22), «Нима еймиз, нима ичамиз, деб ташвишланиб безовта бўлманглар» (Луқо 12:29).

         Моддий жамғармага бой, руҳий интилишлари эса қашшоқ бўлган бой деҳқон йўлидан юрманглар. ≪ Эй кичик сурув, қўрқманглар! Осмондаги Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди≫ (Луқо

12:32). Бу Исо Масиҳ бизни «кичик сурув» деб атаган ягона ҳолатдир. Чўпоннинг бундай ғамхўрлиги бизнинг озиқ ҳақидаги ташвишларимиз туфайли айтилган.

 Биз бир марта Уэльсдаги Қоратоғда бир маҳаллий чўпон аёл билан отда кетаётган эдик. Кўм-кўк водийни бир тутам пахтадай ўтлаётган қўйлар тўлдирган эди. Тез орада, уларнинг биттаси ҳақиқий тузоққа тушиб қолганини кўрдик. Нотекис йўлдаги чуқурликка қўй оёғи осмонга бўлиб йиқилиб тушган ва чиқа олмаётган эди.

Чўпон аёл қўйни кўриб, отдан тушди ва менга қараб кулди: 

— Унча ақлли эмас бу жониворлар.

Қўй чўпон аёлнинг ёрдамида чуқурдан чиқиб, ўйноқлаб югуриб кетди. 

Бизлар ҳам унча ақлли жонзотлар эмасмиз. Аммо бизнинг Чўпонимиз бор, У бизни яна оёққа қўяди. У яхши Чўпон сифатида бизни овқатсиз, бошпанасиз қолдирмайди.

«Мен ҳам ёш эдим, энди кексайдим,

Солиҳларнинг тарк этилганини,

Уларнинг зурриёти нон тилаганини кўрмадим» (Забур 36:25). Бундай эслатмани эшитиш нақадар қувончли! Уй қарзни тўлаш учун сотилганда, нафақа жамғармаси ғойиб бўлганда, бизга Чўпон керак бўлади. Масиҳ қиёфасида  бизнинг Чўпонимиз бор. У бизга Шоҳликни беришни лозим кўрди.

Сахийлик Худонинг ижодини тавсифлайди. Муқаддас Битикнинг биринчи саҳифалариданоқ Худо сахий Яратувчи сифатида кўз олдимизда гавдаланади. У ҳамма нарсани – юлдузларни, ўсимликларни, қушларни, ҳайвонларни мўл-кўл қилиб яратган. Ҳар бир инъом кўп сонда ва бошқаларнинг қуршовида намоён бўлган.  Худо Одам ато ва Момо Ҳавони  мана шу «мўл-кўллик литургиясида»2    яратиб, уларга ҳам намунага риоя қилишни амр беради: «Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар» (Ибтидо 1:28).

Оламни хасис Скруж эмас, балки Худо яратган.

103-санода, сахийлик билан инъом қилинган ижод куйланади ва Худонинг кўплаб баракалари санаб ўтилади. Булар: осмон ва ер, сувлар ва булоқлар, ўсимликлар, қушлар, тоғ кийиклари, шароб, зайтун мойи, нон, одамлар ва шерлардир. Худо ҳамма учун ғамхўрлик қилади:

≪… Сон–саноқсиз яратилганлар билан тўла,

Катта–кичик жониворлар бор.

Эй Эгам! Ўз вақтида ризқимизни берсин, дея

Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикади≫ (Забур 103:25, 27).

Худо беради. Худо Ўзининг ҳадялари билан буюк. У Буюк Боқувчи, ҳар қандай бараканинг Манбаидир. У ҳайратда қолдирадиган даражада сахий ва мутлақо ишончли! Муқаддас Битикда такрорланадиган гувоҳликлар ва кўрсатмалар аниқ: Худо ҳамма нарсанининг Эгаси. У бизга ҳамма нарсани беради. Бойлигингизга эмас, Унга ишонинглар!

 

  Бу дунёда бойлик топган биродарларга айт, мағрурланмасинлар, бевафо бойликка умид қилмасинлар. Аксинча, умидини Худога боғласинлар. Худо бизга ҳамма нарсани хурсанд бўлишимиз учун саховат билан беради. Уларга буюр, яхшилик қилсинлар, хайрли ишларга бой, сахий, очиқ қўл бўлсинлар. Шунда улар асл хазина тўплаб, келгуси дунё учун ўзларига мустаҳкам замин яратган бўладилар, ҳақиқий ҳаётга эришадилар.

1 Тим. 6:17–19.

 

Сиз ҳам «ҳозирги асрнинг бойлари»данмисиз? Агар бу китобни ўқишингиз учун маблағангиз ва маълумотингиз етарли бўлса, демак, бойсиз. Дунё аҳолисининг ярми: уч миллиарддан кўпроғи – кунига икки ярим доллардан кам маблағга кун кечирмоқда3. Агар даромадингиз юқорироқ бўлса, сиз яхши таъминланган одам ҳисобланасиз ва бойлигингиз икки карра ортиқ ҳушёрликни талаб қилади.

≪Мусибатлар баъзан инсон учун оғир кечади, — деб ёзган эди

Томас Карлейль, — аммо муваффақиятларни кўтаришга қодир битта одамга мусибатларга бардош берадиган юзлаб одамлар тўғи келади≫4. Кўп бойлик қанчалик арзимас бўлмасин, Худони инсонга қоронғулаштириб кўрсатиши мумкин. Қашшоқликдан такаббурликка олиб борадиган, олдиндан айтса бўладиган йўл мавжуд. Камбағал ибодат қилади ва меҳнат қилади, Худо унинг ибодатини эшитиб, унга барака юборади.  Камтар одам бойиганидан кейин Худони унутади. Художўй камбағал такаббур бойваччага айланади.  Худо Хўшея орқали айтганидай,

≪ Сени боққанимда қорнинг тўйди,

Қорнинг тўйгач, манман бўлиб кетдинг,

Шу сабабдан сен Мени унутдинг≫ (Хўшея 13:6).

Такаббур бойвачча Худонинг ҳукми остида қолади. Биз буни қандай қилиб четлаб ўтишимиз мумкин? Муваффақиятни қандай қилиб кўтариш мумкин?

 Димоғдор бўлманг… «Бойликларимга қандайдир алоқам бор», деб бир лаҳза бўлса ҳам ўйламанг. Муқаддас Битикда бир нарса ҳақида аниқ қилиб айтилган: Сизнинг акцияларингиз, қоп-қоп олтинларингиз, нафақа жамғармаларингиз – сизники эмас.

 

Осмон ва фалак тоқи, ер юзи ва ундаги ҳамма нарса Эгангиз

Худоникидир.

Қонунлар 10:14.

 

Эй Эгамиз! Сен буюк, қудратли, шуҳратли, салобатли ва улуғдирсан. Зотан, еру осмондаги барча нарса Сеникидир. Эй Эгамиз! Сен Шоҳсан. Сен ҳар нарсадан юксаксан.

1 Солнома. 29:11.

 

Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Кумуш Меники, олтин ҳам Меникидир”.

Хаггай 2:8.

Исонинг масалидаги ақлсиз бой буни тушунмади. Исо Масиҳ Маъбадда учратган доно аёл ўша ақлсиз бойдан тамомила фарқ қиларди. ≪Бир камбағал бева аёл ҳам келиб, қиймати бир тийинга тўғри келадиган икки чақа ташлади.

 Шунда Исо Масиҳ шогирдларини ёнига чақириб деди:

— Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бева аёл хазинага пул ташлаганларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ ташлади. Чунки бойларнинг ҳаммаси ўзларининг ортиқча пулларидан эҳсон қилдилар. Бу аёл эса камбағаллигига қарамасдан, ўзининг бор-йўғини, рўзғорига ишлатиладиган ҳамма пулини ташлади≫ (Марк 12:42–44).

Камбағал кампирнинг охирги қора чақаси қолган эди, бу пулга нон сотиб олиш ўрнига, пулни Худога қайтариб берди. Волл-стритнинг молия ишлари бўйича маслаҳатчилари бундай сахий қурбонликларни қисқартиришга ундаган бўлардилар. Аслида, молия ишлари маслаҳатчилари ғалла омборларининг ҳажмини кенгайтирган  қурувчини идроклилик учун мақтаган бўлардилар, бу кампирни эса исрофгарчилиги учун айблаган бўлардилар. Исо Масиҳ  эса аксинча иш тутди. У учун бор маблағини Худога қурбонликка тиккан  камбағал кампирнинг хатти-ҳаракати инвестиция сиёсатининг буюк намунаси бўлди!

Худо бизларни вақтинчалик бойликка умид қилмасликка даъват қилади. Инглизча таржималардан бирида айтилганидай, бойлар: «Бу дунёда бойлик топган биродарларга айт, мағрурланмасинлар, чайқалиб турадиган ва вақтинчалик бўлган бойликка умид қилмасинлар» (1Тим.6:17). Пул – ишончсиз таянчдир. АҚШнинг иқтисоди 1984 йилдан 2001 йилгача ўн марта рецессияни бошдан кечирди. Бу иқтисодий пасайишлар  ўртача ўн ойлар давом этди ва бир неча миллиардлаб зарарларга олиб келдилар5. Ҳар беш йилда, иқтисодиёт унга ишонганларни тақдир ихтиёрига ташлар эди ва янги номзодларга диққатини  қаратар эди. Ўз хотинлари билан шундай муносабатда бўлган эркак ҳақида сиз нима деган бўлардингиз? Эллик йил давомида, тўққиз нафар турли хотинларга хиёнат қилган эрни сиз қандай таърифлаган бўлар эдингиз?

Унинг ўнинчи хотинини сиз нима деб атаган бўлардингиз? Ақлсиз деб атаган бўлардингиз. Ўз ҳаётини пулга ишониб топширадиган одамлар ақлсиз одамлардир. Улар ўзларини алдовчи  ва беқарор антиутопия ақлдан оздиришига маҳкум қиладилар.  Сиз қачонлардир «хасислик» ва «етишмовчилик» сўзлари бир-биридан биргина ҳарф билан фарқ қилишига эътибор берганмисиз? (инглиз тилида. – таржимон изоҳи).

Бу икки сўз нима учун қофияланишини Боб Россел тушуниб етди. Мана, унинг ажойиб ҳикояси:

 

                   Бир неча йил олдин бизнинг оиламиз «Монополия»да ўйнаш                     учун жойлашиб олди. Мен бир неча омадли юриш қилдим.

Биринчи турда Иллинойс-авенюга ва машина тўхташ жойига кириб, уларнинг иккаловини ҳам сотиб олдим. Кейин буларга   Индиана-авенюни ва йўлни қўшиб олдим. Кимдир бу йўлга адашиб кириб қолса, уни ғажиб ташлаган бўлардим. Мен тўртала темир йўлни ҳам сотиб олдим. Мен энди уйлар ва меҳмонхоналарнинг эгаси бўлиб қолдим. Мен юзимдаги такаббурларча жилмайишга барҳам бера олмасдим. Шунчалик пулим кўпайиб кетдики, бир қисмини алоҳида заҳира тўпига қўйдим. Қолганларнинг ҳаммаси ўзларининг озгина долларларини ҳисоблар, мен эса юз минглаб долларнинг эгаси эдим! 

Ниҳоят, кечаси соат бирларда ҳамма ютқизди, мен эса ғолиб             бўлдим! Улар стол атрофидан бирор табрик сўзисиз турдилар           ва ухлашга отландилар.

                            — Эй, тўхтанглар, — дедим мен. — Ўйин жиҳозларини                              йиғиштириш керак-ку.

                            Улар менга шундай жавоб бердилар:

                            — Булар ғалабанг учун сенга рағбат. Яхши ётиб тур!

                            Мен стол ёнида ёлғиз қолдим. Меҳмонхоналарим, қўлга                             киритган ҳамма бойликларим, ҳамма пулларим ҳеч нарсага                         арзимаслигини тушуниб етдим. Мен жиҳозларни йиғиштириб,                             қутиларга солдим, қутини ёпиб, полкага қўйдим. Мен                                  зинапоядан кўтарилиб, совуқ тўшагимга бордим. Хотиним                          менга демади: «Биласанми, мен сен билан фахрланаман.                                Сен жуда омадли инвесторсан. Бизлар сени  ҳеч қачон енга

олмаймиз. Сенинг ўзинг «Монополия»нинг бегисан».

У бор-йўғи юзимдан чўпиллатиб ўпиб, тескари ўгирилди6.

 

         Бу хатони Боб ўйинда қилгани учун унинг омади чопди. Бошқа кўплаб ҳолларда эса воқеликдаги ҳаётда хато қиладиганларнинг кўпчилиги омадли бўлмайди. 

 

        Биронтаси бойиб кетганда,

Уйининг ҳашамати ошиб кетганда,

Ваҳимага тушма!

 Оламдан ўтганда, у ўзи билан ҳеч нарса олиб кетмайди,

Бойлиги ҳам унинг ортидан қабрга эргашиб бормайди.

Ҳаётлигида ўзини бахтиёр ҳисоблайди,

Ошиб–тошиб яшагани учун

Кўплар унга ҳамду сано айтади.

У ҳам ота–боболари ёнига кетади,

Улар каби ёруғликни бошқа кўрмайди.

Бойлиги бўла туриб ақлсиз бўлганлар

Ўладиган жонзотга ўхшайдилар.

Забур  48:17–21.

 

         Худо ҳамма нарсанинг эгасидир ва бизнинг бахт-саодатимиз учун У ҳамма нарсани беради. У биз учун, Ўзининг кичик суруви учун олийжаноб Чўпон. Мол-мулкингизга эмас, балки Унга суянинг. Қашшоқлик қўрқувини фаровонлик хотиржамлигига алмаштиринг. Камроқ йиғинг, кўпроқ бўлишинг. Сиз «мурувват қилинг, яхши ишларингиз билан бойинг, сахий ва дилкаш бўлинг». Ана шулар муҳим.

         Энг муҳими, яқинлашиб келаётган қишдан қўрқув барҳаёт Худога ишонч билан алмашсин. Ниҳоят, бу «Монополия»нинг тош соққаси, холос. Ўйин тугагач, ҳамма жиҳозлар қутига қайтиб тушади.


Машҳур сузувчи, олимпия чемпиони. – Таржимон изоҳи.


Книга на Узбекском языке: - Бесстрашные (Макс Лукадо)

Все мы чего-либо боимся, но Макс Лукадо спешит нас порадовать: от страха есть противоядие! В своей новой книге он призывает читателей задуматься над словами Христа, настойчиво призывавшего Своих учеников не бояться, и предлагает действенное духовное лекарство от страха



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак