Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 4 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (4-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


4-боб «Йиғлаётганлар бахтлидир…»
(Мат. 5:4)

Довуднинг энг буюк қўшиқларидан бири — 54-санода бу дунёнинг жабр-ситамларидан азоб чекаётган юракнинг чуқур қайғу-дардлари очиб берилади. Довуд шундай деб хитоб қилади: «Кошки кабутарнинг қаноти менда бўлса эди, учар ва роҳат ҳам топар эдим, дедим. Ҳа, узоқларга учиб кетиб, чўл-биёбонда қўнолға топар эдим» (Заб. 54:7-8).

Довуднинг ноласида ҳамма даврлар эркакларининг ва аёлларининг фарёдлари эшитилади. Уларнинг юраклари кўнгил қолишлар ва адолатсизликларга дуч келиб, ғам-алам қаърига ботган. Одамларнинг қанотларга эга бўлиб ана шу чидаб бўлмас оғриқлардан узоқ-узоқларга учиб кетиш истакларини тушунса бўлади. Оғриқлар ва азоб-уқубатлар қанчалар чуқур бўлса, бу етиб бўлмас ўша хотиржамлик ва таскин берувчи жойлар шунчалар азиз ва ардоқли бўлади.

«Йиғлаётганлар бахтлидир, чунки улар тасалли топур» деган бу оят мантиққа зид эмасми?

«Қайғу-ғам чекаётганлар бахтлидир» деган фикр бизнинг ҳаёт ҳақида билганларимизга мутлақо зиддир. Ҳаётимиз мазмуни ҳузур-ҳаловатлар ва ўткир туйғулар кетидан аҳмоқона қувишдан иборатдир. Биз фақат янги эрмаклар топиш мақсадида вақтимизни, пулимизни ва кучимизни сарфлаймиз. Буларнинг ҳаммасида дунёнинг ғамдан, қайғудан ўзини олиб қочиши ва оғриқдан яширинишга интилиши ўз аксини топади.

Аммо Исо шундай дейди: «Ғам чекаётганлар бахтлидир. Фақат улар тасалли топадилар». Ҳаётга янгича ёндашувни таклиф қилиб, У бу дунёнинг кулгусини ва фаровонлигини қоралайди. У, бахт, роҳат, шодлик ва хотиржамлик ғам чекаётганларга тегишли, дейди. Булар нимани билдиради?

Қайғуни билдириш учун фақат грек тилининг ўзида тўққизта турли хил феълларнинг мавжудлиги (уларнинг ҳаммаси Муқаддас Ёзувда бор) қайғу-ғам турмушимизнинг бир қисми эканлигидан далолат беради. Бутун инсоният тарихи — бахтсизликлар ва ғамларнинг узлуксиз занжиридир. Аммо биз Матто Хушхабарининг 24-бобига кўра буни ҳали тўлалигича бошдан кечирмадик. Бу бобда Исо қуйидаги сўзларни айтади:

…Ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмаслиги учун эҳтиёт бўлинглар. Чунки талай кишилар Менинг номим билан келиб: «Мен Масиҳ бўламан», — деб кўпларни йўлдан оздиради. Шунингдек, йироқ-яқиндан уруш хабарларини эшитасизлар. Аммо чўчиб ваҳимага тушмангиз! Ҳамма нарса Худо тақдир этганидек содир бўлиши лозим. Аммо бу ҳали сўнгги ниҳоя эмасдир. Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчиликлар, ўлатлар, зилзилалар бўлади.

Матто 24:4-7

Исо вақтнинг охири ҳақида гапиради ва кейин қўшимча қилади: «Буларнинг бари эса бамисли тўлғоқнинг бошидир» (8-оят; курсив меники. — Дж. М.).

«ТЎҒРИ» ҚАЙҒУ

Муқаддас Китоб қайғу ва йиғининг икки тури ҳақида сўз юритади. Биринчи тури — бу ҳаммага таниш қайғу, ҳаёт қайғуси. Агар шундай дейиш мумкин бўлса «тўғри» қайғу. Бу бўлиши мумкин бўлган меъёрдаги қайғу, кўз ёшлар — бу ҳаётнинг бир қисми. Йиғлай олиш қобилияти Худо берган истеъдод эканлигини сиз биласизми? Ахир, ўзимизда сақланиб турадиган оғриқ, хавотир ва қўрқувларнинг кўз ёшлар орқали чиқиб кетишига имкон бермасак, бизнинг бутун асаб тизимимизни издан чиқариши мумкин.

Йиғлаш инсон учун табиий хол. Иброҳим хотини қазо қилганда йиғлаган. Забурнинг 41-саносида Худони қўмсаётган қалбнинг нолаларини эшитамиз: «Худога, кучли, барҳаёт Тангрига жоним ташна. Қачон келиб Худонинг ҳузурига кўринар эканман? «Сенинг Худойинг қаерда?» деб мендан кун бўйи сўрашмоқда, кеча-кундуз кўз ёшим менга озиқ бўлмоқда» (Заб. 41:3-4). Худони излаётган қалбнинг қайғуси Забур куйловчининг ёноқларидан оқиб тушаётган кўз ёшларида намоён бўларди. Ёлғизлик — йиғлаш учун жиддий сабабдир.

Павлус Тимотийга шундай деб ёзади: «Мен ота-боболарим каби Худога соф виждон билан хизмат қиламан. Унга кечаю кундуз шукрлар айтар эканман, ибодатларимда доим сени эслаб тураман. Сенинг кўз ёшларинг ёдимда, яна дийдорингга тўйиб кўнглим севинчга тўлсин, деб сени соғиниб қолдим… (2 Тим. 1:3-4). Тимотий умидсизликдан ва ўзи дучор бўлган муваффақиятсизликлардан йиғлайди.

Худо томонидан Исроилга яқинлашиб келаётган ҳукм куни ҳақида ваъз айтиш учун чақирилган пайғамбар Ермиё кўзларида ёш билан шундай дейди:

«Кошки эди бошим бир булоқ, кўзларим ёшлар чашмаси бўлса!

Бечора халқимнинг ҳалокати учун кечаю кундуз йиғлаган бўлар эдим!»

Ерм. 9:1

 

Ҳаворийларнинг Фаолияти Китобида ҳаворий Павлус Эфес маҳаллий имонлилар жамоатининг оқсоқолларига шундай дейди: «Шунинг учун ҳушёр бўлиб туринглар. Мен сизга қай тариқа уч йил кечаю кундуз, кўзларимнинг ёши билан ҳар бирингизга ҳормай-толмай панду насиҳат бериб юрганимни хотирланглар» (Ҳав. 20:31).

Забур куйловчи ёлғизликдан кўз ёши тўккан, Тимотий ҳаётдан кўнгли совиб йиғлайди, Павлус ачиниш билан кўз ёшларини тўкади. Ота жин урган ўғлини Исонинг олдига олиб келганда, унинг кўз ёшлари юзларини юварди. Масиҳ унга шундай деди: «Қўлимдан келсами? Тўғриси, сен бир оз бўлса-да ҳам ишона олсанг эди..! Эътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади» (Мк. 9:23). Шу он боланинг отаси кўз ёши билан ҳайқириб деди: «…Эътиқод қиламан, Раббий! Эътиқодсизлигимдан қутқаргин!» (Мк. 9:24). Бу отанинг ўғилга бўлган оташин севгисининг кўз ёшлари эди.

Лука Хушхабарининг 7-бобида бир аёл ҳақида ҳикоя қилинади. У ўз кўз ёшлари билан Исонинг оёқларини ювган ва уларни сочлари билан артган. Бу — муҳаббат, садоқат ва таърифга сиғмайдиган миннатдорчилик кўз ёшлари эди. Севги одамларни йиғлашга мажбур қилади. Раббимиз Лазарнинг қабри ёнида йиғлаган, чунки уни севарди. У Қуддус учун йиғлаган, чунки унинг халқини яхши кўрарди. Магдалалик Марям йиғларди, чунки Исо ҳалок бўлган эди. Унинг кўз ёшлари тиклаб бўлмайдиган йўқотишдан пайдо бўлган қайғу кўз ёшлари эди. Бу Худо томондан унинг юрагидаги даҳшатли оғриқларни енгиллатиш учун берилган кўз ёшлар эди.

«НОТЎҒРИ» ҚАЙҒУ

Қайғунинг бошқа тури ҳам мавжуд. Бу «нотўғри», йўл қўйилмайдиган қайғу. Бунда инсон ўз истакларини қондира олмагани учун қайғу-ғам чекади. 2 Шоҳлар китобининг 13-бобида Амноннинг то касал бўлганига қадар қандай йиғлагани ва қайғу чеккани ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг қайғусига сабаб — у ўз синглиси Тамарга бўлган эҳтиросдан ўт бўлиб ёнган. Навалнинг узумзорини қўлга киритишни қаттиқ истаган Ахаб ана шундай йиғлаган. 3 Шоҳлар китобида шундай дейилган: «…у ўз ўрнига ётди, юзини тескари қилиб нон ҳам емасди» (3 Шоҳ. 21:4).

Ўз яқинларини ҳаётдан хотиржам кўз юмишга қўймаётган одамларнинг бемаъни, тинимсиз нолалари ҳам «нотўғри» қайғудир. Кўпинча бир одам ўлганда, иккинчиси — унинг севгани, деярли ногиронга айланиб, ҳақиқий асаб бузилишини бошидан кечираётганда бундай воқеа юз беради. Баъзида бу ҳолат ҳатто масиҳийларда ҳам учраб туради. Яқинда менга хотинини йўқотган эркак ҳақида сўзлаб беришди. Хотини бу дунёни тарк этиб, Худо ҳузурига кетгани учун у эсидан айрилишига озгина қолибди. Мен совуққон ва бағритош бўлиб кўринишни хоҳламайман. Аммо бу ҳолат менга худбинлик бўлиб туюлади. Инсоннинг яхши кўрган одами бу дунёни тарк этаётганда қувонмайди. Бу ундаги худбинлик хусусиятини намоён қилади. Умр йўлдошини йўқотиш билан боғлиқ чуқур қайғу-ғам табиий ва шубҳасиздир. Аммо бундай телбаликлар ҳар қандай чегарадан чиқиб кетади.

«Нотўғри» қайғунинг яна бир тури — бу айбдорлик туйғуси сабабли ошириб кўрсатилган қайғудир. Бу ҳодисанинг Муқаддас Китоб асосида ажойиб кўриниши 2 Шоҳлар китобида берилган (15–20-боблар). Унда айтилишича, Абусалом ўз отаси Довудни тахтдан ағдаришга ҳаракат қилади. Абусалом мағрур ва худбин эди. У Довудга қарши фитна уюштирди ва шоҳни Қуддусни тарк этишга мажбур қилди.

Абусалом шоҳ қасрини эгаллаб олди. У Довуддан батамом халос бўлиш учун ўз олдига тўнтариш қилишни мақсад қилиб қўйган эди. Унинг бахтига қарши лашкарлари мағлубиятга учради, ўзи эса ҳалок бўлди. Довуд ўз жангчиларига шундай буйруқ берган эди: «…менинг ўғлим Абусаломни сақлаб қолинглар» (2 Шоҳ. 18:5).

Довуд ўғлининг ўлганлигини эшитиб фарёд солиб йиғлади: «…ўғлим, ўғлим Абусалом! Болагинам, ўғилгинам Абусалом! Эҳ, қанийди жигарбандим Абусалом ўрнига мен ўлсам эди, Абусалом ўғилгинам, менинг ўғилгинам!» (2 Шоҳ. 18:33). Ҳа, Довуднинг муҳаббати мақтовга лойиқ, аммо унинг фикрлари нотўғри. Абусалом Исроил ҳукмдори сифатида кимга керак? Нега Довуд шундай қаттиқ қайғурди? Чунки унинг қалбини ўзи ёмон ота бўлганлигидан айбдорлик туйғуси эзарди. У кўз ёшлари қалбига таскин беришига ва унинг гуноҳларини ювишига умид қиларди.

Шубҳасиз, Абусаломнинг ўлими Довуд Бурсабо билан қилган гуноҳи учун қасоснинг бир қисми эди. 2 Шоҳлар китобининг 12-бобидаги ҳикматда Худо Довудга унинг гуноҳи учун тўрт марта жазолашини кўрсатган. «…Раббий гувоҳ! — деди Довуд, — бу ишни қилган одам ўлимга маҳкум; қўзи учун эса у тўрт баробар тўлаши керак…» (2 Шоҳ. 12:5-6). Худо Довудни пайғамбар Натан орқали фош қилди: «…ўша одам — сенсан!» (7-оят) Шоҳ Довуднинг бошига тўрт марта оғир жудолик тушди: Бурсабонинг шоҳдан туғилган тўнғич боласи ўлди; қизи Тамар бадном қилинди; ўғли Амнон ўлдирилди; шунингдек, ўғли Абусалом ҳам ҳалок бўлди.

Ўғли Абусаломга Довуднинг қайғуси шунчалар кучли эдики, унинг жангчилари ўз ғалабаларидан уялдилар. Йўаб бўлса шоҳга шундай деди: «…бугун мен бир нарсага амин бўлдим: агарда Абусалом тирик қолиб, биз ҳаммамиз қирилиб кетганимизда, сенга яхшироқ бўларди…» (2 Шоҳ. 19:6).

ҲАЁТ ҲАДЯ ҚИЛУВЧИ ХУДО ҚАЙҒУСИ

Демак, қайғунинг икки тури борлигини биз билиб олдик: «тўғри» ва «нотўғри». Баъзи одамлар шундай дейишади: «Албатта, умуман олганда, бу амр тўғри, чунки кўз ёшлар инсонга енгиллик келтиради. Азоб-уқубатлар бизни чиниқтиради». Аммо бу ерда Исо бу ҳақда гапирмайди, У Худодан келадиган қайғу ҳақида гапиради. Бу қайғу биз гапириб ўтган инсон қайғуларининг барча турларидан фарқ қилади.

Ҳаворий Павлус бизга бу қайғунинг хусусиятини тушунишимизга ёрдам беради: «Азбаройи Худо келадиган хафагарчилик ўкинтирмайди, аксинча, одамларни тавбага келтириб, нажот топишга имкон яратади. Дунёда бўладиган хафагарчилик эса фақат ўлимни келтириб чиқаради» (2 Кор. 7:10). Сиз ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларингиз ҳақида қайғуриб йиғлашингиз мумкин; ёлғизлик ва умидларингиз чил-чил синганидан ғамга ботиб кўз ёшлар тўкишингиз мумкин. Сиз, шунингдек, қониқмаган эҳтиросларингиз ҳақида қайғуришингиз мумкин. Аммо сиз ўзингизни босиб олганингизда, бу дунё ғамларининг ҳеч қайсиси сизни ҳаётга қайтара олмаслигини тушунасиз.

Қайғунинг фақат бир туригина сизга ҳаёт ҳадя қилади — сизни тавба қилишга етакловчи Худодан келадиган қайғу. Албатта, бу амрда Исо гуноҳ устидаги йиғи ҳақида гапиради. Бу жуда муҳим хусусият. Худодан келган қайғу тавба қилиш билан чамбарчас боғланган. Тавба қилиш эса гуноҳ билан боғланган. Бундай қайғу ўз гуноҳкорлиги ҳақида афсусланаётган қалбнинг ғамидир.

Ҳузур-ҳаловат амрлари ўз руҳий инқирозини тан олишдан бошланади — бу ақл ишига тегишли нарса. 4-оят туйғуларнинг намоён бўлиши билан бевосита боғлиқдир. Сиз ўз руҳий камбағаллигингизни англаган вақтингизда сизнинг туйғуларингиз гапира бошлайди. Шунда сиз ўз қайғули ҳолатингизни ўйлаб кўз ёш тўкасиз. Шоҳликнинг таабалари ана шунақа. Ўзимизни руҳан камбағал деб тан олиб, биз ўзимизнинг ҳеч нимамиз йўқ эканлигини ва қўлимиздан ҳеч нима келмаслигини тан оламиз. Шунингдек, яна ҳеч қандай қобилиятимиз ва ўз-ўзимизга ёрдам бериш учун имкониятимиз ҳам йўқлигини тан оламиз. 3-оятда Раббимиз кимки руҳий жиҳатдан муҳтож бўлса, у мурувват ва марҳамат сўраса, ўша бахтлидир, дейди. Чунки фақат ана шундай одамгина Осмон Шоҳлигига кира олади.

Бутун умримиз давомида бизни ўз руҳий қашшоқлигимиз туйғуси тарк этмайди. Агар у сизга нотаниш бўлса, унда сиз масиҳий эмассиз. Мабодо у сизда ҳозир ҳам йўқ бўлса, унда сизнинг масиҳийлик жамоатига тегишли эканлигингиз жуда шубҳалидир. Бу ниҳоятда кескин ва жуда қатъийми? Аммо Муқаддас Китоб руҳий қашшоқликни тан олиш ва у учун қайғуриш, ўзларини масиҳийлар деб атовчи Шоҳлик табааларининг фарқли томонларидир, дейди.

Довуд Бурсабо билан даҳшатли гуноҳ қилганини ва унинг эри Уриё ўлганини билгандан сўнг, ўзи ҳам гуноҳкор бўлиб бу дунёга келганини тушунди. Шоҳ нафақат онаси уни гуноҳ ичида туққанини, балки ўзи қашшоқ ва ожиз эканлигини ҳам англади (Заб. 50). У шунчалар чуқур қайғурдики, бу унинг қалбини ағдар-тўнтар қилиб юборди.

Энди Йўабга қайтайлик. Унинг ҳамма нарсаси бор эди. Муқаддас Китобга кўра у шундай бой эдики, унинг остонаси сут билан ювилар экан (қаранг: Аюб 29:6). Мана, у қанчалар бой экан! Унинг ҳамма нарсаси етарли эди! Аммо Йўаб Худо уни йўлга солгандан кейин ва у ўзини ҳеч нима эканлигини тушунгандан сўнггина ҳақиқий инсон бўлди. Бу борада у мана бундай дейди? «Шунинг учун ўзимдан нафратланаман, бошимга тупроғу кул сочиб, тавба қилдим» (Аюб 42:6).

Исо бу амрда қўллаган ва йиғлаётганлар деб таржима қилинган сўз жуда кучли. У Муқаддас Ёзувда қайғуни ифодалаш учун хизмат қиладиган тўққизта грекча сўзлар ичида энг таъсирчанидир. Гап ўлганларга аза тутиб йиғлаш ҳақида кетаётганда (яъни қайғудан кийимларни йиртиб, қанорга ўраниш — изоҳ тарж.) шу сўз ишлатилган. Масалан, ўғли Юсуфнинг ўлганлигига ишонган Ёқубнинг қайғуси ҳақида сўз юритиладиган парчада айнан шу сўз қўлланган (қаранг: Ибт. 37:34). Шунингдек, Хушхабарларда ҳам ушбу сўз ишлатилган, хусусан, Марк Хушхабарида Масиҳнинг ўлимидан сўнг Магдалалик Марям Унинг шогирдлари билан мотам тутиб йиғлаётганларидаги парчада бор (қаранг: Мк. 16:10). Бу сўз фақат йиғисиғини ва оҳ-воҳ қилишни эмас, балки чуқур руҳий қайғуни ифодалайди.

Забурнинг 31-саносида Довуд шундай дейди: «Мен гуноҳларимни сир сақлаганим сайин, суякларимгача зирқираб, нолиб ўтирдим» (3-оят). Довуд то ўз гуноҳи учун Худо олдида тавба қилмагунча, унинг юрак-бағри қайғудан тилка-пора бўлаверди. «Кечаю кундуз Сенинг қўлинг устимда оғирлашди, ёзнинг саратонидаги мевадек қуриб қолдим, тинка-мадорим бутунлай адо бўлди» (4-оят). Ва яна: «Сенинг олдингда гуноҳимга иқрор бўлдим, яширмадим ҳеч бир айбимни. Ёзиқларимни бўйнимга оламан, — дедим Сенга, эй Худованд. Сен эса гуноҳу айбимни кечирдинг» (5-оят).

Забурнинг 50-саносида Довуд гуноҳи ҳақида фикр юритиб шундай деб ялинади: «Эй Худо, менга иноят қилиб, меҳрибонлик кўрсатгин! Чексиз раҳм-шафқатинг туфайли қонунсиз ишимдан кечиб юборгин! Айбимни тамоман ювиб ташла, гуноҳимдан мени тозалагин! Қилмишимни қонунсиз деб тан оламан, қилган гуноҳим кўз ўнгимдадир мудом» (Заб. 50:3-5).

Сўнг у давом этади: «Эй Худо, менда пок юракни яратгин, ичимда янги, собит руҳни бунёд этгин. Мени Ўзингдан узоқлаштириб ташлама, Ўз Муқаддас Руҳингни мендан олма. Нажотинг ила мени қайта қувонтиргин, иродали руҳ ила мени мустаҳкамлагин» (Заб. 50:12-14). Довуд гуноҳкорлиги учун шунчалар куйиниб йиғлаётгани сабабли, унинг айби ювилди ва у покланди. Убатамом янгиланди.

Гуноҳи ўтилганидан кейин Довуд бахтиёрлигини куйлади: «Қандай бахтли гуноҳи ўтилган, қонунсиз ишлари афв бўлган одам! Қандай саодатли ундай кишиким, Худованд инобатга олмас айбин, кўнглида эса бирон макр йўқ» (Заб. 31:1-2).

ЙИҒИ-СИҒИ ВА ОҲ-ВОҲЛАРГА ТАСАЛЛИ
КАБИ ХУДОНИНГ ЖАВОБИ

Йиғлаётганлар бахтлидир, чунки фақат уларнинг гуноҳларидан ўтилади. Қолган ҳамма одамлар бениҳоят кўп айбларининг юки остида яшашга мажбурдирлар. Келинг, бир саволга аниқлик киритамиз — сиз йиғлаганингиз туфайли бахт келмайди; Худо сизнинг йиғингизга жавобан бахтни сизга ҳадя қилади.

Худонинг жавоби қандай? Тасалли. Гуноҳ қилинг ва ўз гуноҳингизни беркитинг, ана шунда сиз унинг фалокатга элтувчи таъсирини кўрасиз. Ўз гуноҳингизни тан олинг ва сиз кечирим билан бирга келадиган халос бўлиш ҳамда қувончни ҳис қиласиз.

Довуд ёлғизлик, чорасизлик ва умидсизликдан кўз ёши тўкди. У ўзини таҳқирланган ва енгилган ҳис қилиб йиғлади. У ўз айбини сезиб ва гуноҳини ювишга уриниб йиғлади. Аммо ҳеч нарса унинг юрагини Худо олдида ўз айбини тан олганчалик ларзага солмади. Шундан сўнг Парвардигор Довудга тасалли берди ва забурчи шундай деди: «Қандай бахтли гуноҳи ўтилган, Қонунсиз ишлари афв бўлган одам!»

Қайғу чекаётганлар бахтлидир. Дунё бу ҳақда нима дейди? «Кўз ёшларингизни беркитинг, муаммоларингиз ҳақида гапирманг ва доимо жилмайинг, жилмайинг, жилмайинг». Муқаддас Китоб эса: «Йиғланглар ва қайғуринглар!» — дейди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ёқубнинг мактубида шундай дейилган: «Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Эй ҳардамхаёллар, кўнгилларингизни тўғри қилинглар! Қайғуринглар, мотам тутинглар, нола қилинглар! Кулгингиз йиғига, шодлигингиз мотамга айлансин. Раббингиз олдида ўзингизни паст олинглар, У эса сизларни юксалтиради» (Ёқуб. 4:8-10).

Ҳозирги замон жамоати кулишни тўхтатиб, йиғлашни бошлаганчалик ҳеч нимага муҳтож эмас. Масиҳийлик эътиқоди номидан амалга ошириладиган енгилтак ва аҳмоқона ишлар мени жуда қайғуга солади. Ҳали ҳеч қачон Худо Шоҳлигига ўз гуноҳкорлигига аза очиб йиғламайдиган одам кирмаган. Агар бутун ҳаёти давомида одам қалбида яшайдиган гуноҳи ҳақида қайғу чекмаса, у ўзини масиҳий деб ҳисоблай олмайди.

Мен бахтли бўла олишим мумкин эди, чунки Парвардигор мени кечирди. Аммо агар гуноҳ қилишда давом этсам, мен шодланиб кула олмайман. Ҳар қандай ҳолда ҳам, мен доимо кула олмайман. Кўп нарсани билганим туфайли ўткинчи, енгилтак шодликка берилолмайман. Худонинг ҳукм қиличи бизнинг устимиздадир. Шундай экан, биз нега шодланиб куламиз?

Замонавий жамоатларда гуноҳ тўғрисида нотўғри фикр кенг тарқалганидан мен хавотирдаман. Баъзи одамлар масиҳийлик ҳаёти унча кўп ҳаракат талаб қилмайди деб ўйлашади. Жамоатни эса шодланиш учун сабаб берадиган бир жой сифатида қабул қилишади. Шундай одамлар борки, улар ўзларини жамоат ҳажвчилари ва танқидчилари деб билишади. Улар ўз вақтларини масиҳийлар ва масиҳийлик эътиқоди ҳақида кулгили ҳикоялар ижод қилиш билан ўтказадилар. Масалан, шундай китоблардан бирининг муқовасида қуйидагича сўзлар битилган: «Бу китоб Худо Каломининг жуда кулгили бўлишини исботлайди».

Телевизорда даҳшатли воқеаларни кўраётганимизда куламизми? Кимларнингдир жиноятлари ҳақида эшитаётганимизда куламизми? Парвардигорга шак келтирувчиларнинг ҳазилларига биз куламизми? Наҳотки буларнинг ҳаммаси кулгули бўлса? Ҳикматлар Китобида (2:14) айтилишича, баъзи бировлар ёмон ишлардан хурсанд бўлади, ёвузликдан қувонади. Солоникаликларга Иккинчи мактуб (2:12) ҳақиқатга ишонмаган, ноҳақлик қилишдан завқланадиган барча одамлар тегишли жазосини олишидан огоҳлантиради. Биз бундай қилмаслигимиз керак.

Мен шодлик ва яхши кайфиятга қарши эмасман. Эски Аҳд, шодлик юракка худди дори каби таъсир қилиши ҳақида аниқ фикр юритади. Аммо биз мувозанатни буздик: биз буни доимо дори сифатида қабул қиламиз! Бундай хулқ ва ҳақиқий йиғи орасида қандай чуқур жарлик бор!

Гуноҳга тавба қилишдан олдин, албатта, Масиҳга келиш лозим. Ана шу бахт, ҳузур-ҳаловат йўлидир. Баъзи масиҳийлар ўз ҳаётларини бахт ахтариш билан ўтказадилар. Улар руҳшунос устозлардан ёрдам сўраб мурожаат қиладилар, шу мавзудаги китобларни ўқийдилар. Ҳақиқатда эса уларга фақат ўз гуноҳларига тавба қилиб йиғлаш керак, холос. Худо уларга тасалли беради. Исо эса, улар бахтли бўладилар, яъни бахтга эришадилар дейди. Аммо бу енгилтак ва бемаъни қувонч бўлмайди, балки тўғри, ўзаро муносабатлар келтирадиган чуқур ва мукаммал осойишталикдир.

Баъзилар фарзийларга ўхшаб ўз гуноҳларини инкор қиладилар. Улар атрофдагиларни ўзларининг бенуқсон эканликларига ишонтирмоқчи бўладилар. Бошқалар ўзларининг руҳий инқирозларини тан оладилар. Аммо ҳаётларини ўз кучлари билан ўзгартиришга интиладилар ва шундай дейдилар: «Мен бу ишга қўл урсам нима бўпти. Ҳаракат қиламан ва олдингидан яхшироқ бўламан». Бу ахлоқий қайта қуролланишдир. Шундайлар ҳам борки, улар ўзларининг гуноҳкор эканликларини тан оладилар. Аммо бундан шундай умидсизликка тушадиларки, Яҳудо сингари ўз ҳаётларига қасд қиладилар.

Сиз ҳақиқатни инкор қилишингиз ва ниқобда юришингиз мумкин. Сиз ҳақиқатни тан олишингиз ва ўзлигингизни ўзгартиришга уринишингиз мумкин. Сиз ҳақиқатни тан олишингиз ва чорасизликка тушишингиз мумкин. Бироқ сиз шунингдек уни тан олишингиз ва Худодан мурувват, марҳамат сўраб мурожаат ҳам қилишингиз мумкин. Адашган ўғил чўчқалар аталасини еб кун кўришга тайёр турганда нима қилди? У: «Менинг ҳамма ишим жойида! Бу ем унчалик ёмон ҳам эмас, еса бўлади!» деб, ҳақиқий аҳволни инкор қилдими, ёки у ўз мағлубиятини тан олдими? У ўз хўжайинига сидқидилдан хизмат қилиб, ҳурматга сазовор бўлиб вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдими?

Йўқ, у тўғри иш қилди: ўз айбини тан олди. Марҳамат ва мурувват топиши мумкин бўлган ота уйига қайтиб келди. Ўғил аччиқ-аччиқ йиғлади ва ўз гуноҳи учун тавба қилди. Шундан сўнг ўғил кечирилди, тасалли топди ва марҳамат топди.

Нажот тавба қилиш билан бирга келади. У қайғураётганларга ҳадя қилинади. Буни Худо талаб қилади. Дунёда ўзини масиҳийман деб ҳисоблайдиган одамлар жуда кўп. Аммо улар ҳеч қачон ўз гуноҳлари учун йиғлаб, қайғули юрак билан Масиҳ ҳузурига келмаганлар. Бу эса Шоҳликнинг ягона йўлидир. Янги Аҳдда «қарор қабул қилиш» ёки жамоатга бориб туриш кераклиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган. У фақат бир нарса ҳақида гапиради: агар сизнинг гувоҳлигингиз бўлса, сиз масиҳийсиз. Гап мана шунда. Ҳаворий Павлус аслида бундай деган: «Бордию яна ёнингизга келганимда, кўпчилик бурун қилган гуноҳлари — ҳаром-харишлик, фаҳшбозлик, шалоқликдан тавба қилмаган бўлса, Худойим мени олдингизда ерга урмасин, сизлар учун мотам тутиб йиғламайин» (қаранг: 2 Кор. 12:21).

Худо тавба қилишни талаб этади. У биздан ўз гуноҳимизни англашни сўрайди. Мен ўзига ачиниш ҳисси билан тўлиб-тошиш ҳақида эмас, балки ҳақиқий тавба қилиш ҳакида гапиряпман. Агар сиз бунинг фарқини кўрмасангиз, демак, сизнинг тавба қилишингиз ҳақиқий эмас.

Римликларга Мактубнинг 7-бобини ўқиган одамлар шу бобда сўз юритилган муаммога Павлус бир марта дуч келган, деб ўйлашади. Бироқ 8-бобда баён қилинган ҳақиқатга мувофиқ яшай бошлаганидан бери, Павлус бундай муаммога бошқа дуч келмаган деган фикрни билдиришади. Бу ундай эмас. Ҳаворий: «…мен нимани хоҳласам, уни қилмайман ва нимани ёмон кўрсам, уни қиламан», дейди. Сўнг шундай дейди: «Демак, бу ишларни мен ўзим эмас, балки юрагимдаги гуноҳ қилаётган бўлади. Менда, яъни ирсий табиатимда яхши нарса йўқлигини аниқ биламан. Яхшилик қилиш истаги дилимда бор бўлса-да, уни рўёбга чиқаришга кучим етмайди» (Рим. 7:17-18). «Менда гуноҳ яшаяпти», — деб тан олади Павлус 20-оятда. Кейин у ўз фикрини давом эттиради: «Мен бундан ушбу қоидани чиқараман: яхшилик қилмоқчи бўлганимда, қалбимда ҳамиша ёмонлик пойлаб туради. Худонинг Қонунидан ички борлиғим завқ олади-ю, аммо аъзойи баданимда бошқа бир қонун иш кўради: бу қонун онгим маъқуллаган Худо Қонунига қарши курашиб туради ва аъзойи баданимда амал қилувчи гуноҳ қонунига мени асир этади» (Рим. 7:21-23).

Тақводорлик ва гуноҳ доимо курашиб боради. «Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мени ким қутқарар экан?» (Рим. 7:24). Гуноҳ билан кураш олиб бориш ҳаворийнинг ҳаёт тарзи бўлган; бу бир марта юз берган тўқнашув эмас эди. 25-оятда Павлус шундай дейди: «Худога шукр, Раббимиз Исо Масиҳ соясида Ўзи қутқаради!» ва одамлар: «Ҳа, мана гап қаерда экан! Бу ғалаба!» деб ўйлашади. Аммо Павлуснинг ғалаба нимада эканлигини билгани, бу ғалаба унга доимо ва батамом берилди дегани эмас. У гуноҳ билан ҳар куни, то Исо билан юзма-юз учрашмагунча жанг қилди.

Юҳаннонинг Биринчи мактубида масиҳийни фарқлаш мумкин бўлган белгилар санаб ўтилган. Шундай қилиб, агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликлардан фориғ қилади (1:9). Ушбу фикрнинг маъноси қуйидагича: агар биз доимо гуноҳларимизни эътироф қилсак, биз кечирим оладиганлар эканлигимизга гувоҳлик берамиз. Яъни, барча кечирилганларни, Шоҳлик табааларини, Худо бандаларини ўз гуноҳларига доимо тавба қилиш ажратиб туради.

Шуни айтиш керакки, бизнинг (Мат. 5:4) оятимизда узоқ вақт давом этувчи ҳаракатни билдирадиган ҳозирги замон феъли қўлланилган: доимо йиғлаётганлар доимо бахтлидир. Мартин Лютер ўзининг 95 та тезисида бизнинг бутун ҳаётимиз узлуксиз тавба қилиш ва афсусланиш иши эканлигини тасдиқлайди. Довуд шундай деган: «Ғазабингдан баданимда соғ жой қолмади, гуноҳим туфайли устухонимда роҳат йўқ» (Заб. 37:4). У гуноҳга бутун ҳаётининг давомида дуч келган.

Янги Аҳдда биз Исони бир марта ҳам кулаётган ҳолда кўрмаймиз. Албатта, кулиш учун Унда махсус сабаблар бўлмаган. У зориққан, У ғазабланган, У орзуманд бўлган, У йиғлаган. Аммо ҳеч қаерда У кулди дейилмаган. Биз воқеаларга идрок билан қараш қобилиятини йўқотганмиз. Биз ҳузур-ҳаловат, ўйин-кулги, ҳис-туйғулар уммонига ғарқ бўлиб кетганмиз. Биз аҳмоқлар, масхарабозлар, иккиюзламачилар билан тўлиб тошган бу бемаъни дунёнинг нуқсонлари ботқоғига тушиб қолдик. Аммо айтишларича, Исо қайғуларга дуч келган ва касалликларни бошидан кечирган инсон бўлган. Мана гуноҳга аза очиб йиғлаш нима дегани (Исо бошқаларнинг гуноҳи учун кўз ёши тўккан).

«Хўш, мени бу йиғи қаерга етаклайди? — деб сўрайсиз сиз. — Мен ғам-ғуссага ботаман, ўз гуноҳларим ҳақида қайғураман. Кейин-чи, кейин нима бўлади?» Мен йиғлаётганлар йиғлаганликлари учун эмас, тасалли топганлари учун бахтлидирлар, деб айтдим. Агар сиз йиғламасангиз, тасалли топмайсиз (ҳа, бу ерда мантиқий урғу қўядиган autoi кучайтирувчи олмоши қўлланган: «Доимо йиғлаётганлар бахтлидир, чунки фақат улар тасалли топур». Фақат йиғлаганларга Худонинг тасаллисини англаш насиб қилади. Фақат ўз гуноҳларига аза очиб йиғлаётганларгина Исо Масиҳнинг меҳрли қўли кўз ёшларини артаётганини сезадилар).

«Улар тасалли топадилар». Ким уларга тасалли беради? Paraclatos, бизга Paraclete берувчи, бизнинг Ҳимоячимиз, бизнинг Юпатувчимиз. Муқаддас Китоб бир неча марта Юпатувчи-Худованд ҳақида сўз юритади (қаранг: Заб. 29:6; 49:15; Ишаё 55:6-7; Мих. 7:18-20). У бизга ёрдам беради. У бизнинг чақириғимизни эшитади. У бизга жавоб беради. Юпатувчи, даъват қилувчи, насиҳат берувчи, тасалли берувчи, кучга киритувчи, кечирувчи, шифо берувчи Раббий доимо ёнимизда. Муқаддас Китоб бўйича, тасалли бериш — мана нима дегани.

Бу Юпатувчи ким эканлигини сиз билармидингиз? Биринчи Юпатувчи Исо Масиҳ бўлган. Чунки У шундай деган: «Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади» (Юҳ. 14:16; курсив меники. — Дж. М.). Худойимиз — ҳар қандай тасалли Худоси. Биринчи Юпатувчи Масиҳ бошқасини юборди ва Унинг ишларини давом эттириш учун Муқаддас Руҳ келди.

Муқаддас Руҳ бизга тасалли беради, Муқаддас Ёзув ҳам бизга тасалли беради. Биз бўлсак бир-биримизга тасалли берамиз. Тасалли топган вақтимизда, биз ҳақиқий бахтлимиз. Бахт йиғлаётганларга инъом қилинади. Аммо улар йиғлаётганлари учун эмас, балки қайғу уларни осойишталикка олиб келиши учун берилади. Менга Исонинг қуйидаги сўзлари жуда ёқади: «Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман…» (Мат. 11:28).

Агар сиз ўзингизни «қийналган» ҳис қилмасангиз, агар сиз устингизда гуноҳ юкини ҳис қилмасангиз, хотиржамлик ахтармайсиз, тўғрими? Фақат гуноҳ елкангиздан босиб, сизни эгган вақтдагина сиз Ундан хотиржамлик ва енгиллик топиш учун Унинг ҳузурига келасиз. У сизнинг устингиздаги оғир юкни олади ва сизга Ўзининг енгил ташвишларини ва Ўзининг марҳаматли зулмларини беради. Агар сиз ўз устингизга Худо мезонлари ва Масиҳ амрлари юкини олсангиз, Муқаддас Руҳ сизга ёрдам беради. Унинг ёрдамида бу юк ўзингиз ёлғизликда кўтариб бораётган гуноҳ юкидан осон туюлади.

Демак, биз гуноҳларимиз ҳақида қайғурган ва уларни эътироф қилган пайтимизда тинчлик ва хотиржамликка эришамиз. Шундан сўнг бизга ҳақиқий шодлик келади.

ҚАЙҒУРАЁТГАН РУҲГА ЭГА
БЎЛИШИМИЗГА НИМА ХАЛАҚИТ БЕРАДИ

«Мен қандай қилиб «йиғлаётган» бўлишим мумкин?» — деб сўрайсиз сиз.

Биринчидан, гуноҳингизни англашга халақит берадиган ҳамма нарсадан халос бўлинг. Сизнинг юрагингизни тош қиладиган, Руҳ ҳаракатига тўсқинлик кўрсатишга мажбур қиладиган, сизни шафқатсиз қиладиган ҳамма нарсани бартараф қилинг. Тош юрак йиғлай олмайди. Унда Худонинг марҳамати йўқ. Худонинг омочи бундай ерни ҳайдай олмайди.

Сиз: «Нима менинг юрагимни тош қилади?» — деб сўрарсиз.

Энг аввало уни гуноҳга муҳаббат тошга айлантиради. Ва қуйида санаб ўтилган бешта омил:

 

1. Умидсизлик. Умидсизлик нима дейишини сиз биласизми? «Худо бу учун сени кечирмайди!» Умидсизлик Худо кучини камситади ва Масиҳ қонини қадрсизлантиради. У Худо марҳаматини хўрлайди ва Унинг ҳақиқий чеҳрасини бузиб кўрсатади. Пайғамбар Ермиёнинг Китобида шундай дейилган: «Аммо улар, ўзингни бефойда уринтирма, дейишади. Биз бари бир хоҳлаганимиздек яшаймиз, ўжарлик билан ёвуз ниятларимизга етишга ҳаракат қиламиз» (Иер. 18:12). Яъни бошқача қилиб айтганда: «Худо бизга ҳеч нарса қила олмайди, бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди». Умидсизлик тили нодонликни мурувватдан, шубҳани марҳаматдан устун қўяди. Қулоқ солинглар: Худо марҳамати сизнинг гуноҳларингиз ва айбдорлигингиз даражаси қандай бўлишидан қатъий назар сизни ўзгартиришга қодир.

2. Ўзини ҳаммадан юқори қўйиш. «Хўш, мен унчалик ёмон эмасман. Агар сиз мени ўзига ачиниб йиғлай бошлайди, деб ўйласангиз, мени билмас экансиз. Аслида менинг ҳамма ишим жойида». Агар Исо Масиҳ сизнинг гуноҳингиз учун хочда ўлишига тўғри келган бўлса, демак, сиз гуноҳкорсиз. Бизнинг ҳар биримиз каби жирканч гуноҳкор. Агар сиз ўзингизни яхшиман деб ўйласангиз, унда сизнинг ишларингиз жуда ёмон. Чунки мағрурлик — гуноҳлар ичида энг оғиридир.

3. Ўзига бино қўйиш. «Биласизми, мен қачонлардир Масиҳни ўз юрагимга таклиф қилдим ва тиз чўкдим, сувда чўмдирилдим. Мен яна нимадан хавотирланишим керак? Мен фақат олдинга интиляпман ва нимани хоҳласам, шуни қиляпман, холос. Менинг ишларим жойида. Мен ўз гуноҳларимни эътироф қилишим керак эмас. Йўқ нарсадан бекордан-бекорга хавотир олмасам ҳам бўлади». Аммо пайғамбар Ишаё шундай дейди: «Бадкирдор йўлидан қайтсин, гуноҳкор ниятидан қайтсин, улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз уларни афв этади, улар Худойимизга қайтсин, У кўп марҳаматлидир» (Ишаё 55:7). Агар бадкирдор ўз йўлидан қайтмаса, унда у ўзининг кечирилганлигига ишониши учун асоси йўқ. Ўзингизга ортиқча баҳо берманг. Марҳамат бекордан-бекорга берилмайди. Бунда ҳеч қандай сийловлар, ён босишлар бўлмаслиги керак.

4. Пайсалга солиш. «Ҳа, мен бу муаммо билан яқинда шуғулланмоқчиман. Фақат мен ўз гуноҳларимни яхшилаб тушунишим ва ҳаммасини ўйлаб олишим керак». Аммо Ёқуб бизни огоҳлантиради: «…лекин эртага нима бўлишини билмайсизлар. Ҳаёт ўзи нима? Ҳаётингиз — бирпас кўриниб, кейин парланиб кетадиган буғ каби нарса» (Ёқуб. 4:14). Эртанги кун ҳақида фикр юритишдан олдин, эртанги кун умуман келадими ёки йўқми — шу ҳақда ўйланг. Тентак бўлмайлик. Касалликни даволашни қанча эрта бошласак, шифо шунча тез келади. Тинчлик ва осойишталикка эришамиз, улар билан эса миннатдорчилик қувончи ҳам келади. Пайсалга солманг, ҳеч нарсани эртага қўйманг, бўлмаса Худосиз абадиятга тушиб қоласиз.

5. Енгилтаклик. Баъзи одамлар нарсаларга ҳаққоний баҳо беришни истамайдилар. Улар доимо кулишни ва хурсанд бўлишни хоҳлайдилар. Улар учун ҳаёт — катта базм кечаси. У давом этар экан, ҳақиқатга тик қарашнинг ҳожати йўқ. Ана шундай тақвосиз одамлар ҳақида пайғамбар Амос мана нима деган ва улар устидан қандай ҳукм чиқарган: «Сизлар Довуд каби куйлар басталайсизлар, чангнинг янграган наволарига ашулалар айтасизлар. Қадаҳлаб шароб ичиб, баданларингизга хушбўй ёғларнинг энг аълосидан суртасизлар. Аммо Юсуфнинг кулфати учун сизлар қайғурмайсизлар! Шунинг учун сизлар биринчи бўлиб сургун қилинасиз, ёнбошлаб ўтказган зиёфатларингизга чек қўйилар» (Амос 6:5-7).

Бу одамлар қандай аҳмоқ-а! Хурсандчилик учун ҳеч қандай сабаб йўқ вақтда улар куладилар. Қайғуриш ва йиғлаш — мана улар қилишлари лозим бўлган ишлар.

 

Бизнинг дунёмиз турли хилдаги мусиқавий томошалардан том маънода ақлдан озмоқда. Аммо буюк қайғу вақти келганда Худо энг аввало нима қилишини биласизми? У ҳар қандай мусиқани ўчириб қўяди. Ваҳий Китобида (18:22) ҳар қандай мусиқа тўхтайди дейилган. Одамлар ҳақиқатнинг юзига тик қарашларига тўғри келади. Баъзибаъзида радиони ўчиринг. Бу сизга ўз қалбингизда нималар содир бўлаётганини эшитишга ва тушунишга ёрдам беради.

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ «ЙИҒЛАЁТГАН»
БЎЛИШ МУМКИН

«Аммо мен бу тўсиқларни қандай енгиб ўта оламан?» — деб сўрайсиз сиз.

Энг асосийси — Хочга қаранг. Масиҳ нима қилганини тушунинг. У сиз учун ўлди. Агар бу сизнинг тош бағрингизни эритмаса, унда нима уни эрита олади? Мободо сиз йўлингизда қандайдир тўсиқлар пайдо бўлаётганини сезсангиз, Хочга қаранг ва сиз Исо Масиҳга қанчалар муҳтож эканлигингиз ҳақида ўйланг.

Сизга «йиғлаётган» бўлишга ёрдам берувчи яна бир восита — бу Муқаддас Ёзувдаги гуноҳ мавзусини ўрганиш. Довуд шундай дейди: «Мана, мен йиқилиш арафасидаман, ғам-алам менга доим ҳамроҳ» (Заб. 37:18). «…Шўрим қурсин! Ўлдим энди!… Ахир, оғзи нопок бир одамман мен, оғзи нопок халқ орасида яшайман!» (Ишаё 6:5) — деган Ишаё таълимотининг мағзини чақинг. Ўз гуноҳига аза очган Ермиёнинг гапларини синчиклаб ўрганинг (қаранг: Иер. 9). Ёки ҳаворий Бутруснинг Исога айтганларини ўрганинг: «…Ё Раббий! Менинг олдимдан кетгин, чунки мен гуноҳкор инсонман» (Лк. 5:8). Ўзини гуноҳкорларнинг биринчиси деб атаган ҳаворий Павлуснинг сўзларини уқиб олинг (1 Тим. 1:15).

Агар сиз ўзингизни ер юзида яшаган буюк одамлар билан бир қаторга қўйсангиз, агар сиз уларнинг ўзлари ҳақидаги фикрларини мулоҳаза қилиб кўрсангиз, сиз ўзингизни бегуноҳ деб атай олмайсиз. Гуноҳ Худо қонунини топтайди. Гуноҳ Унинг севгисини ерга уради ва Унинг Руҳини ранжитади. Гуноҳ нафрат билан Унинг марҳаматини инкор қилади. Гуноҳ биз билан кескин муносабатда бўлади: у бизни заифлаштиради, у бизга доғ туширади, у бизнинг гўзал кийимбошимизни ечиб олади ва бошимиздаги тожимизни ўғирлайди. У бизни шон-шарафдан маҳрум қилади ва жулдур кийимларда қолдиради. Худо кўринишида яратилиб биз ўлимга маҳкум қилинган ҳайвонларга ўхшаб қоламиз.

Раббий сизга эзгу ва итоаткор юрак бериши учун ибодат қилинг. Чунки фақат У сизга шундай юрак ато эта олади. Худо ҳеч қачон чин дилдан сўраганга «йўқ» демайди.

«ЙИҒЛАЁТГАНЛАР» —
УЛАР ҚАНДАЙ ОДАМЛАР?

«Мен йиғлаётган гуноҳкор эканлигимни қандай биламан?» — деб сўрайсиз сиз.

Жуда оддий. Сиз гуноҳга қандай муносабатда бўласиз? Унинг устидан куласизми? Ёки уни сезмасликка ҳаракат қиласизми? Ёки ундан ҳузурланасизми? Эҳтимол, сизнинг гуноҳингиз аҳлоқий соҳага тегишлидир, балки сиз виждонсиздирсиз ёки ибодатга вақт ажратмассиз? Эҳтимол, сизнинг фикрларингиз гуноҳлидир, ёки сиз севишни билмассиз? Сиз ўз гуноҳларингиз учун йиғлайсизми?

Агар биз ҳақиқий «йиғлаётганлар» бўлсак, биз нафақат ўз гуноҳларимиз ҳақида, балки дунё гуноҳлари ҳақида ҳам қайғурамиз. Сиз бошқа одамларнинг гуноҳлари ҳақида пайғамбар Ермиё ўз халқининг гуноҳлари ҳақида қайғургандай қайғурасизми? У шундай деган: «Агар айтганларимга қулоқ солмасангиз, мен ҳеч кимга билдирмай мағрурлигингиз учун йиғлайман. Аччиқ-аччиқ йиғлаб, кўз ёшлар тўкаман, чунки Эгамизнинг суруви узоқ юртларга ҳайдаб кетилади» (Иер. 13:17).

Исо тоғ тепасидан Қуддусга қараб, бу шаҳарга ачиниб йиғлаган: «О, Қуддус, Қуддус! …Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг болаларингни неча бор шундай тўпламоқчи бўлдим, сизлар-чи, истамадингиз!» (Мат. 23:37).

Биз ҳам ана шундай кўз ёшлари билан йиғлай оламизми? Худонинг юраги ана шундай азоб чекаётганда бизнинг юрагимиз қайғурадими? Биз Довуд билан бирга фиғон қила оламизми: «Сенинг уйингга бўлган рашким менинг ичимни кемиряпти. Сени таҳқир қилувчиларнинг ҳақорати менинг бошимга тушди» (Заб. 68:10). Ўз гуноҳларимиз ва бу дунёнинг гуноҳларига ачиниб йиғлаймизми? Агар биз ҳақиқий «йиғлаётганлар» бўлсак, унда — ҳа.

Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан «йиғлаяпмизми» ёки йўқми — буни билишнинг бошқа усули қуйидагичадир: биз ўзимиздан ўзимиз Худо кечиримини англаяпмизми, деб сўрашимиз керак. Қувонч туйғуси бизга маълумми? Фақат кечирилганлар, покланганлар, тақводорлар эриша оладиган ҳақиқий тинчлик, чин бахт, барҳақ осойишталик бизга танишми?

Мен умид қиламанки, сиз менинг азиз китобхоним, ана шундай «йиғлаётганлар» сафидасиз. Чунки Парвардигор сизни чинакамига бахтли кўришни истайди.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак