Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 5 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (5-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


5-боб «Беозор бўлганлар бахтлидир…»
(Мат. 5:5)

«Беозор бўлганлар бахтлидир, чунки улар ер юзига эга бўлур». Бундай фикр Исонинг тингловчиларини хижолатга солмай қўймайди. Чунки бу уларнинг одатдаги тасаввурларига сира тўғри келмас эди.

Улар мағрур ва ўзларидан мамнун эдилар.

Улар ўзларига ишонган ва бино қўйган эдилар.

Улар тақводор бўла оладилар.

Улар таълимотни яхши билардилар.

Улар урф-одатлар ва анъаналарга қатъий риоя қилар эдилар.

Улар ўзларини сараланган деб ҳисоблардилар.

Улар ўз кучлари, ўз донишмандликлари, қудратлари ва воситалари билан халос бўла оламиз, деб ўйлардилар.

Узоқ кутилган Масиҳ уларни Ўз Шоҳлигига олиб кириб: «Мен сизларни тақводорлигингиз ва руҳонийлигингиз учун мақташга келдим. Худо самодан сизга қараб турибди ва У сиздан жуда мамнун», дейишига улар умид қилардилар.

Улар нарсаларга бу янгича қарашни тушунмасдилар, аксинча ўзларининг руҳонийликларига ишонардилар. Исо эса Ўз оғзини очган зоҳоти уларнинг режаларини бузди. Масиҳ улардан қайғули руҳни, қайғураётган юракни ва мана энди — беозорликни қидираётганини айтди. Исони уларнинг на мағрурликлари, на ғурурлари қизиқтирмасди.

Бизнинг жамиятимиз ҳам шундай эмасми? Биз ғалаба доимо кучлиларга насиб қилишига ишонамиз. Бўл — бўл! Олдинга интил! Эҳтимол, Исо фикрининг янгилиги бизни Унинг замондошларидан кам хижолатга солмайди. Келинглар, Исо яҳудийлар дунёсига келган ўша пайтнинг тарихий саҳнасига назар соламиз.

ИСО ЗАМОНИДАГИ СИЁСИЙ ВА
ДИНИЙ ВАЗИЯТ

Исо туғилишидан деярли ярим аср илгари, эрамиздан олдинги 63-йилларда Помпей Фаластинни Рим империяси таркибига киритди. Шу билан яҳудийларнинг греклар ҳокимлиги давридаги Маккавейлар қонли қўзғолонида қўлга киритган мустақиллиги тугади. Тез орада яҳудийлар Рим ҳокимлиги қўл остига тушиб қолишди.

Эрамиздан олдинги 63-йилдан бошлаб мамлакатни Буюк Ҳирод сулоласидан чиққан шоҳлар бошқаришди. Ҳоқон Фаластинга шоҳларни ўзи тайинларди. Бундан ташқари, ҳоқон у ерга ўз прокураторлари ва ҳукмдорларини тайинлар эди. Улардан энг машҳури Понтий Пилат бўлган. Бу қўғирчоқ шоҳлар, прокураторлар ва ҳукмдорлар ҳукмронлик қилган Римда нафақат яҳудийлар, балки Янги Аҳдда эсга олинган бошқа давлатларнинг ҳам халқлари бор эди.

Бу яҳудий халқи учун жуда қайғули давр бўлган. Яҳудийлар римликлар зулмидан шунчалар нафратланардиларки, ҳаттоки унга эътибор беришдан ҳам бош тортардилар. Исо Унга ишонган яҳудийларга деди: «…Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади» (Юҳ. 8:32). «Биз Иброҳим наслимиз, — деб жавоб берди улар. — Ҳеч қачон ҳеч кимга қул бўлмаганмиз…» (Юҳ. 8:33).

Исонинг бутун ҳаёт тарихи — яҳудий халқининг устидан Рим ҳукмронлиги тарихий доирасига мос тушарди. Янги Аҳдга ҳоқоннинг сояси тушди ва унинг таъсири ҳар бир саҳифада сезилиб туради. Айни пайтда яҳудийларнинг юракларида келаётган Масиҳга ишонч ва тез орада бўладиган ўзгаришларга умид яшарди. Улар Худо Шоҳлигининг ўрнатилишини кутардилар. Ахир, бу ҳақда Муқаддас Китоб аниқ ва равшан гапирган.

Ва мана саҳнада Исо пайдо бўлди. Келинглар, У ҳақда Марк нима деганига қулоқ тутайлик: «Яҳё қамаб қўйилгандан сўнг, Исо Жалилага қайтди. У Худонинг Шоҳлиги ҳақида Хушхабар тарқатди. «Вақт-соати келди, Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди. Тавба қилинглар, Инжилга ишонинглар» (Мк. 1:14-15).

Яҳудийлар нақадар руҳланиб кетишди! Улар аллақачон Рим ҳукмронлигининг жафоларини ва қуллик зулмини бошларидан кечирган эдилар. Ва мана мўъжизалар яратувчи сеҳргар келди. У ҳали ҳеч бир кимса гапирмаган гапларни айтарди. Эҳтимол, Бу Масиҳнинг Ўзидир!

У минглаб одамларнинг қорнини тўйғизганда, одамлар Уни шоҳ қилмоқчи бўлдилар. Улар Исо қўзғолон кўтаришини ва ниҳоят жирканч Рим истибдодини ағдариб ташлашни истардилар. Халқ инқилоб оловини ёқиб, уларга мустақиллик келтирадиган буюк даҳони кутардилар. Шуни унутмангки, иудаизм даврида тўртта ҳукмрон оқим бўлган. Уларнинг вакиллари фарзийлар, саддуқийлар, зилотлар ва ессейлар деб аталган.

Фарзийлар диний мутаасиблар эдилар. Саддуқийлар — муросасозлар, ессейлар — мистиклар бўлганлар ва Қумронда яшаганлар. Кейинчалик у ердан — Ўлик денгиз бўйларидан ўрам хатлар топилган. Зилотлар эса фаол тадбирлар тарафдорлари бўлганлар. Уларни диний муаммолардан кўра кўпроқ сиёсий масалалар қизиқтирарди. Уларнинг мақсади ҳарбий давлат қуриш эди. Улар ҳарбий тўнтаришни амалга оширадиган йўлбошчини кутишарди.

Фарзийлар ҳам Рим ҳукмронлигидан қутулишни жуда хоҳлардилар. Аммо улар бу муаммонинг ечимини бошқача тасаввур қилардилар. Улар Эски Аҳд теократиясининг (руҳоний қўлида бўлган сиёсий ҳокимият ҳамда шу усулда идора қилинган мамлакат) қайта туғилиши ҳақида орзу қилардилар. Улар Рим зулмини қандайдир ғайриоддий йўл билан ағдариб ташлайдиган мўъжизакор Масиҳни кутардилар. Фарзийлар ҳам, зилотлар ҳам тўсатдан юз берадиган ва вайрон қилувчи Худо ҳужумини кутиб яшардилар. Муқаддас Ёзувлардан улар билардиларки, пайғамбар Даниилнинг Китобига мувофиқ (7:13-14) Масиҳ буюк шуҳрат ичида само булутлари билан бирга келиши керак эди. Аммо улар буни аниқ билмаганликлари сабабли, ҳар бир гуруҳ ўз тасаввурига эрк берарди.

Ҳаттоки ўн икки ҳаворий ҳам шундай Масиҳни кутишарди. Улар Ҳаворийларнинг Фаолияти Китобида (1:6) шундай деб сўрайдилар: «Эй Ҳазрат, Сенинг Исроилда Шоҳликни тиклашинг шу вақтга тўғри келмайдими?» Улар бу ажойиб воқеа ёки ҳарбий тўнтариш қачон бўлишини билмоқни истардилар. Аммо Исонинг мақсади бу эмас эди. Пилат на шоҳлиги, на тахти, на тожи йўқ бу шоҳ қандай шоҳ эканлигини билмоқчи бўлганда, Исо унга шундай жавоб берди: «…Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас…» (Юҳ. 18:36). Аслида У Пилатга қуйидаги сўзларни айтган эди: «Менинг қандай шоҳ эканлигимни сен тушунмайсан. Мени ишнинг ҳарбий томони қизиқтирмайди. Мен Рим ҳокимлигини ағдариш учун тўнтариш қилмоқчи эмасман. Менинг мақсадим бу эмас». Агар У хоҳласа, Унинг оёқлари остида фаришталардан бутун бир лашкар йиғилган бўларди (агар битта фаришта 185 000 та оссурияликни ўлдирган бўлса (4 Шоҳ. 19:35), бутун бир армия нимага қодирлигини фақат тасаввур қилиш мумкин).

Сиёсий ва диний қайта тикланиш яҳудийларнинг эзгу орзуси эди. Бу орзу уларнинг юракларини шунчалар кучли тўлқинлантирар эдики, улар ўзларига ҳамма ёқдан масиҳларни топардилар. Сохта масиҳлар жуда кўп эди.

Зилотлар Масиҳни қўл қовуштириб кута олмасдилар. Шунинг учун улар ёлланган қотиллар ёрдамида қўлларидан келгунча Римга зарар етказдилар. Масалан, бирон одамни ўлдирардилар ёки бошқа террорчилик ишини амалга оширардилар. Аммо буларнинг биронтаси ҳам жазо чораларидан ўзга ҳеч нимага олиб келмасди.

БЕҲУДА УМИДЛАР

Демак, Худонинг мақсадлари яҳудийлар умидларига ҳеч ҳам мос келмасди. Исо Ўзининг Тоғдаги ваъзини ўқий бошлаганда, уларнинг муносабатларини тасаввур қилса бўлади: «Бу қандай Масиҳ? У Ўз атрофига қандай одамларни йиғмоқчи? Йиғлаётган опа-сингиллар ва беозор биродарлар тўдалари кимга керак? Бундайлар ҳеч қачон Римга бас кела олмайдилар!»

Исо тўнтариш қилишга даъват этмасди. Шунинг учун сиёсий арбобларга У ёқмаслиги табиий эди. У Римни қандайдир ғайриоддий йўл билан йўқ қилмоқчи эмасди ва шу сабаб диний мутаассибларга ёқмади. Улар Исони қароқчи Барабба билан биргаликда жиноятчи сифатида ҳибсга олинганини кўрганларида, Исо қиёфасида ўзларини жалб қиладиган ҳеч нима топа олмадилар (қаранг: Ишаё 53). Пилатнинг жангчилари Исони калтаклаб, бошига тиканли тож кийдириб олиб кетишарди. Яҳудийлар шундай дедилар: Буларнинг ҳаммасини унутамиз! Бу бизга керакли бўлган Масиҳ эмас. Улар шундай деб бақиришарди: «Йўқ қил Уни! Йўқ қил Уни!»

Одамлар Ундан нафратланардилар, чунки Исо уларнинг умидларини оқлай олмади, ишончларини синдирди. Кейинчалик одамлар: «Бу Масиҳ эди», деганларида, улар қуйидагича жавоб қилишди: «Масиҳ биз учун лаънатланиб, бизни Қонун лаънатидан халос қилди, худди Тавротда ёзилганидек: «Ёғочга осилган ҳар бир киши лаънатидир». Шунинг учун Уни бизнинг Масиҳимиз деб атаманглар» (қаранг: Амр. 21:23 ва Гал. 3:13).

Беш юзтадан ортиқ одам Унинг қайта тирилганига гувоҳлик берганларига қарамасдан, дарғазаб яҳудийлар бунга ишонишни истамасдилар. Ҳаворийлар яна ва яна: «Масиҳ азобланиши кераклигини биласизларми? У ўлиши керак эди. Муқаддас Ёзувда шундай дейилган. Шундай бўлиши ҳам керак эди», деб такрорлашга мажбур бўлдилар. Еммаус йўлида Исо шундай деди: «Эй фаросатсизлар! Барча пайғамбар сўзларига ишончи суст одамлар! Масиҳ Ўз улуғворлигига эришмоқ учун шу азобларни бошдан кечирмоғи керакмасмиди?..» (қаранг: Лк. 24:25-27).

Аммо кўп яҳудийлар Муқаддас Ёзув билан таниш эмас эдилар. Улар Ишаёнинг (қаранг: Ишаё 40-66) энг муҳим ва энг буюк башоратини билмас эдилар. Унинг бу башоратига кўра, Масиҳ азоб чекаётган қул кўринишида бўлган. Аслида ҳам, одамларга Ўзининг ким эканлигини тушунтираётганда Исо пайғамбар Ишаёнинг Китобидаги 61-бобни айтиб берган. У Ўзини оломоннинг энг охиргисига ўхшатган ва: «Худованднинг Руҳи Менга ёр. У Мени муқаддас мой-ла мойлади. Бечораларга мужда етказмоқ учун, дилабгорларга шифо бермоқ учун, асирга: озод бўлгил, басирга: очилсин кўзинг демоқ-чун, мазлумга эркинликни эълон этиб, марҳамат йўли бўлгай, демоқ-чун, Худованд Мени юборди» (Лк. 4:18-19). Ҳа, бу унчалик хурсанд давра эмас!

Ҳаворий Павлус шундай дейди: «Олган даъватингизга қаранглар, эй биродарлар! Сиз кимсизлар? Инсоний нуқтаи назардан доно бўлганингиз кўп эмас, қудратли бўлганингиз кўп эмас, олижаноб бўлганингиз ҳам кўп эмас. Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дейилганларни танлади» (1 Кор. 1:26-27). Исо қул эди. У Рим ҳукуматини ағдариш учун келмаган. У севишни билмайдиган шогирдларининг оёқларини ювиш учун келган. Ва Унинг бутун ҳаёти беозорлик ва бошқаларга хизмат қилиш намунаси бўлган. У шундай дейди: «Чунки Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган» (Мк. 10:45).

Исроилнинг диний раҳнамолари энг асосий нарсаларни қўлдан бой бердилар. Улар Исонинг нима мақсадда келганини билмаганлар. Исо беозор хизматкор қиёфасида келган. У шундай дейди: «Менинг Шоҳлигимга ўзига ишонмайдиганлар, мағрур бўлмаганлар, ғурурланмайдиганлар, кучсизлар, камтарлар ва тақводор бўлмаганлар киради. Унга ўз гуноҳлари ҳақида қайғураётганлар, йиғлаётганлар ва беозорлар, оч қолганлар ва ташналар, мурувватлилар ва олийжаноблар, тинчлик ўрнатувчилар, таҳқирланганлар, туҳматга учраганлар ва ҳеч қачон ўзлари учун ўч олмайдиганлар кирадилар. Менинг Шоҳлигимнинг табаалари ана шундайлардир».

Улар ўз қулоқларига ишонмасдилар. Баъзида бу бизни ҳам худди шундай хижолатга қўяди. Чунки бизга Худо фақат кучлиларни ва машҳурларни қабул қиладигандай туюлади. Биз, Унга фақат бойлар, обрўлилар ва машҳурлар керак, деган фикрга борамиз. Аммо бу ундай эмас! Бизнинг Раббимиз келди ва: «Эшитинглар! Сиз Менинг Шоҳлигимга киришни истайсизми? Аммо Шоҳликка фақат руҳан қашшоқлар, йиғлаётганлар ва беозорлар кира оладилар», деб уларнинг энг заиф жойларига зарба берди.

КАМТАРЛИК — МУҚАДДАС ХУДО
ДАЪВАТИГА ЖАВОБДИР

Энди эса келинг, камтарлик ҳақида батафсилроқ суҳбатлашайлик.

Камтар «руҳан қашшоқ» дегани билан бир хил эмас. Ёзувнинг баъзи жойларида бу икки тушунча бир-бирлари билан ўзаро алмашина олса-да, мен улар орасидаги жуда нозик бир фарқ ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Руҳан қашшоқ ўз гуноҳкорлигига диққат-эътиборини қаратади, камтар эса — Худонинг муқаддаслигига.

Бошқача қилиб айтганда, мен руҳан камбағалман, чунки мен гуноҳкорман. Мен камтарман, чунки мен билан солиштирилганда Худо муқаддас. Ғамгин руҳ доимо салбийдир ва у йиғига ўтади. Беозорлик — ўз моҳияти билан ижобий ва у тақводорликка интилишни пайдо қилади. Шундай кетма-кетликда Тоғдаги ваъзнинг гўзаллик ва мукаммаллиги акс этади. Ҳаммаси қайғураётган руҳдан ва ўз гуноҳкорлигини қатъий сезишдан бошланади. Аммо бу ерда чорасизликка ўрин йўқ. Чунки биз бўлиб ўтаётган ишнинг бошқа томонини кўра бошлаймиз: биз муқаддас Худони таний бошлаймиз, руҳий очликни сеза бошлаймиз ва Унинг муқаддаслигига ташналикни ҳис этамиз.

Дунёга ҳаққоний қарайдиган одамлар ўз гуноҳларига тавба қилишга ва Худо даъватига ҳушёрлик билан жавоб беришга ҳам қодирдирлар. Мағрур, ўзига ишонган ва бино қўйган, такаббур ва тавба қилишга сабаблари бўлмаган қайсар одамлар эса бахтсиздирлар. Чунки улар Шоҳлик чегараларидан четда қолиб кетадилар. Буни яшириш жуда қайғулидир.

Зилотлар: «Биз жангчи Масиҳни кутяпмиз», — деб бақирганлар. Фарзийлар: «Бизга мўъжизакор Масиҳ керак!» деганлар. Саддуқийлар ўз фикрларида қатъий турганлар. «Бизнинг Масиҳимиз — материалистдир». Ессейлар эса ўз бурчакларидан: «Масиҳ руҳоний (монах) бўлиши керак», деб такрорлайверганлар. Аммо Исо: «Мен сизга камтар Масиҳни бераман», дейди.

Ҳаворий Павлуснинг Янги Аҳддаги Мактубларида Масиҳнинг таълимотига бир қанча ўхшаш ҳодисалар берилган. Масалан, Эфесликларга Мактубда у шундай деб ёзади: «Раббимиз учун маҳбус бўлган мен сизларга насиҳат қилиб ўтинаман: Худонинг даъватига муносиб тарзда яшанглар. Бутун камтарлик ва юмшоқлик билан, муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар» (Эфес. 4:1-2). Титусга Мактубда эса у ўз тақводор биродарларини ишонтириш учун бундай дейди: «Ҳеч кимни ёмонламасинлар. Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар» (Тит. 3:2). Тақводор Колосаликларга эса Павлус қуйидагича насиҳат қилади: «Худо сизларни азизларим деб танлаган, сизлар муқаддассиз. Шунга кўра раҳм-шафқат, кўнгилчанлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақинглар» (Кол. 3:12).

Худонинг талаблари ҳеч қачон ўзгармаган. Эски Аҳдда, доимо камтарлик керак, деб таъкидланади. Довуд шундай деган: «Бечораҳоллар бўлса тўядилар, Худовандни қидирувчилар Унга санолар ўқисин, дилингизга жон кирсин, то абад!» (Заб. 21:27). Мангу ҳаёт такаббурларга эмас, камтарларга ҳадя қилинади. Довуд яна шундай деган: «Бўйсунганларни тўғри йўлга бошлар, беозорларга Ўзи раҳнамо бўлар» (Заб. 24:9). Забурнинг 146-саносида эса бундай дейилган: «Худованд хокисорларни юқори кўтарар, бетавфиқларни эса ерга урар» (6-оят).

Парвардигор доимо камтарларга мурувват кўрсатган. Бундай инсонлар У учун биринчи ўринда турадилар. Улар Худонинг халқидирлар. «Бечораларга Эгам янги қувонч ато этар, муҳтожлар Исроилнинг Муқаддас Худосига ҳамду сано айтар» (Ишаё 29:19). Фақат камтарларга халос бўлиш, таълимот, марҳамат ва шодлик ҳадя қилинади.

КАМТАРЛИК ҲАҚИДАГИ БЕШТА
САВОЛ ВА УЛАРГА ЖАВОБ

Энди камтарлик ҳақидаги бешта энг кўп учрайдиган саволларни кўриб чиқамиз.

Биринчидан, аслида камтар бўлиш нима дегани? Агар фақат камтарлар бахтли бўлсалар, унда камтарлик тушунчасининг ўзини аниқлаб олиш керак. У нима бўлганда ҳам, доимо қайғураётган, руҳан қашшоқ ва йиғлаётган юракларни афзал кўради. Камтарлик тушунчасининг луғатларда бериладиган ва ҳамма қабул қилган изоҳи («ювошлик», «мўминлик», «ройишлик», «мардликнинг етишмаслиги») камтарликнинг Муқаддас Китоб тушунчасига сира ҳам ўхшамайди. Муқаддас Китобда қўлланиладиган ва «камтар» деб таржима қилинадиган грекча praos сўзи «юмшоқ, беозор, осойишта» маъносини билдиради.

Демак, камтар одам юмшоқ, беозор, хушмуомала, кўнгилчан, сабр-тоқатли ва мўмин бўлади. Praos сўзи тинчлантирувчи дори воситаларини, енгил шабодани, қўлга ўргатилган, минилган отни тасвирлаш учун тез-тез ишлатилган. Кейинчалик у Исога тавсиф бериш учун қўллана бошлади. Коринфликларга Иккинчи Мактубда ва Маттонинг Хушхабарида Масиҳнинг камтарлиги ҳақида гап боради. Масалан, «Сион қизига айтингизким: бир моча эшакка миниб, хўтикка мингашиб камтарона, Сенинг Подшоҳинг келар ёнингга» (Мат. 21:5).

Исо шаҳарга оқ отда эмас, балки ҳаракатланишнинг унча нуфузли бўлмаган йўлини танлаб эшакда кириб келган. У камтар эди. Камтарлик — бу хулқнинг юмшоқлиги, раҳмдиллиги ва кўнгилчанглигидир, аммо у заифлик эмас. Бу назорат остидаги куч. Ушбу таърифга эътибор беринг: назорат устидаги куч. Бу Худо олдида ихтиёрий равишда ўз манфаатидан воз кечиш, ўзини ўзи камситиш ва қайғуришнинг оқибатидир. Камтар — бу бўйсундирилган шер.

Камтарлик ожизликка сира ҳам ўхшамайди. Шоҳ Сулаймон мана нима дейди: «Ўзини тута олмайдиган одам деворсиз вайрона шаҳар кабидир» (Ҳикм. 25:28). Яъни кучли, аммо ўзини ўзи бошқара олмайдиган одам вайрон бўлган шаҳарга ўхшайди. Бошқа томондан: «Жаҳлини тийган — қудратлидан, ўзини тута биладиган эса шаҳарни енггандан яхшироқ» (Ҳикм. 16:32). Ўзини бошқара олиш, ўз руҳига эга бўлиш кўникмалари — мана камтарлик нима. Ўзини тута билмаслик камтарлик йўқлигини билдиради.

Келинг, камтар сўзини унинг грек тилида қўлланилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқайлик. Минилмаган от зиён келтириши мумкин; қўлга ўргатилган от бўлса фақат фойда келтиради. Енгил шабада салқинлик келтиради ва тинчлантиради; довул эса ўлдиради. Камтарлик зўравонлик ва ўч олишга зид бир нарса. Камтар одам ўз мулкининг ўғирланиши ҳақидаги хабарни хурсандчилик билан қабул қилишга тайёр. Чунки у самоларда, Худо даргоҳида унинг энг яхши, чиримайдиган ва тамом бўлмайдиган мулки борлигини билади (Иброн. 10:34). Камтар ўзи учун ўлади. У ҳеч қачон ўз бахтсизликлари ҳақида хавотирланмайди, ҳеч кимдан ғазабланмайди.

Афтидан, Жон Буньян қуйидаги сўзларни айтган: «Энг остига тушган одам йиқилишдан қўрқмайди». Бундай одамнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. Камтар одам ҳеч қачон ўзини ҳимоя қилиш учун ташланмайди. Чунки у ўзининг ҳеч нимага лойиқ эмаслигини билади. Ва у ҳеч қачон ўзини ранжитганлардан ғазабланмайди.

Камтар ўзининг қонуний ҳаққини олиш учун эшикларни тақиллатмайди. У аллақачон шунчалар руҳан қашшоқлашганки, у ўз гуноҳларининг оқибатлари ҳақида қайғуради, йиғлайди. У Муқаддас Худо олдида итоаткорлик билан туради ва бирон нарсани менинг хизматим демайди.

Бу қўрқоқлик, иродасизлик ва бетайинлик эмас. Бу одатдаги инсоний «ёқимтойлик» ҳам эмас. Камтар шундай дейди: «Менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди, аммо Худо билан ҳамма нарсани қила оламан». Камтар яна: «Менинг қўриқлайдиган ҳеч нарсам йўқ, чунки мен ўз ҳаётимни Парвардигорга бердим», деб айтади. Бу итоаткорлик билан гуноҳни қабул қилиш эмас. Бу — тийилган ғазаб. Бу муқаддас нафратдир.

Мана биз Бутруснинг Биринчи Мактубида нималарни ўқиймиз: «Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди. Тавротда У ҳақда ёзилганидек: «У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон эгри сўз ҳам чиқмаган» (1 Бут. 2:21-22). Мана, ҳақиқий камтарлик қаерда! Масиҳ ҳеч қандай гуноҳ иш қилмаган. Шунинг учун Унга қарши қилинган ҳар қандай айбловлар адолатсизликдир. Унга берилган ҳар қандай жазо ноҳақдир. Унинг устидан мазах қилиб гапирилган барча гаплар ёлғондир.

Кейинроқ 23-оятда бундай дейилган: «Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди».

Мана, ҳақиқий камтарлик қанақа! Ана шундай одамларга Худо юрт ваъда қилади. Исо ҳеч қачон Ўзини ҳимоя қилмаган. Аммо яҳудийлар Унинг Отаси Худонинг ибодатхонасини ҳаром қилганларида, У арқондан дарра қилиб, уларни ҳайдаб чиқарди. Камтар шундай дейди: «Мен ҳеч қачон ўзимни ҳимоя қилмайман. Аммо Худони ҳимоя қилиб ўламан». Исога ибодатхонани икки марта тозалашга тўғри келди. У Исроилнинг иккиюзламачилари ва маънавий сўқир йўлбошчиларини тўғридан-тўғри фош қилди. У қўрқмасдан бу одамлар устидан ҳукм ўқиди. Шундай бўлса ҳам Муқаддас Китобда У камтар бўлган, дейилган. Камтарлик фақат Худо манфаатларини кўзлаб ҳаракат қиладиган кучдир.

Иккинчидан, камтарлик қандай намоён бўлади? Ибтидо Китобининг 12-бобида Худо Иброҳим билан ақл бовар қилмайдиган аҳд тузди. Шундан кейин Эгамиз Иброҳимга деди: «Ўз юртингдан, қариндош-уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан. Буюк халқнинг отаси қиламан сени, барака бераман сенга, улуғ қиламан сенинг номингни, барака манбаи бўлурсан сен. Сенинг наслинг осмондаги юлдузлар ва денгиздаги қум каби кўп бўлади. Иброҳим, Мен сенга эгалик қилишинг учун ер бераман. Мен сен билан ҳали ҳеч ким кўрмаган аҳдни тузаман. Сени буюк халқнинг отаси қиламан» (қаранг: Ибт. 12:1-3).

Кейинги бобда биз Иброҳимнинг чўпонлари билан унинг жияни Лутнинг чўпонлари ўртасида баҳс авж олиб кетганлиги ҳақида ўқиймиз. Иброҳим: «Қулоқ сол, ҳой йигит! Аҳд ким билан тузилган? Сен биланми ёки мен биланми?« дейиши мумкин эди. Лут унга: «Иброҳим амаки, сиз билан», — деб жавоб берарди. «Ўғлим, буни эсингдан чиқарма! Аҳд мен билан тузилган ва энг яхши ер меникидир!» Иброҳим шундай дейишга ҳақли эди, чунки у Парвардигор бандаси эди. Лут эса унинг кетидан эргашган оддий бир қариндоши эди, холос. Аммо Иброҳим қандай йўл тутди? Қани кўрайлик-чи, 13-бобда бу ҳақда нима дейилган экан? «Шунда Иброҳим Лутга деди: «Менинг чўпонларим билан сенинг чўпонларинг ўртасида жанжал бўлмаслиги керак. Ахир, биз яқин қариндошлармиз. Нима қилишимиз лозимлигини мен сенга айтай. Сен мана шу ердан яхши жойини керагича танлаб ол, кейин бир-биримиздан ажралайлик. Агар сен чап томонга кетсанг, мен ўнг томонга кетаман, агар сен ўнг томонга кетсанг, мен чап томонга кетаман» (Ибт. 13:8-9). Яъни, «нима хоҳласанг шуни ол, мен эса қолганини оламан».

Мана, камтарлик қандай пайдо бўлади. Агар ўзингиз оддий бир гуноҳкор эканлигингизни сезсангиз, сиз Римликларга Мактубнинг қуйидаги ояти мазмунини тушуниб оласиз: «Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар» (Рим. 12:10). Иброҳим айнан ана шундай йўл тутди.

Энди Юсуфни эслайлик. Акалари уни қул қилиб сотиб юборишди ва у Мисрга бориб қолди. Ниҳоят биз ундан қутулдик, — деб ўйлашди улар. Ота бошқа ўғилларга қараганда Юсуфни кўпроқ яхши кўргани учун, акалари ундан нафратланардилар. Мамлакатда очлик бошланди. Улар нон сотиб олиш учун Мисрга боришга мажбур бўлишди. Мисрда энг керакли одам кимлигини фаҳмладингизми? Юсуф! У бош вазир лавозимига кўтарилган ва фиръавндан сўнг биринчи ўринда турар эди. Мана, унинг акалари ҳам шаҳарга кириб келишди. Улар ўзлари танишмаган ҳолда Юсуфдан нон сотишни сўраб ялиниб келишган эди.

Юсуф уларга шундай дейиши мумкин эди: «Мен сизнинг илтимосингизни рад қилишдан олдин, бир ҳодисани айтиб бераман». Аммо у бундай қилмади. Юсуф ўзини назорат қилиб турадиган кучга эга эди. Унинг юрагида заррача бўлса ҳам на қасос, на алам, на ғазаб йўқ эди. У ўз акаларини яхши кўрарди ва улар муҳтож бўлган ҳамма нарсани берди. Бунинг устига, у акаларининг орасида Бенямин йўқлигини айтди. Кейин Юсуф укасини жуда кўргиси келаётганини билдирди. Юсуф қўрқоқ эмас эди. У фиръавн билан қўрқмасдан баҳслаша оларди. У кучли ва қудратли одам эди. Беозорлик ва қўрқоқлик ўртасида ҳеч қандай боғлиғлик йўқ.

Биринчи Шоҳлар Китобининг 26-бобидан олинган парчани эсланг. Унда Шоул Довудни қандай таъқиб қилгани ёзилган. Худо Довудни шоҳ қилмоқчи эканлигини Шоул биларди ва шунинг учун у Довуддан нафратланарди. Шоул Довудни ўлдиришга ҳаракат қиларди. Аммо кутилмаганда кунларнинг бирида Шоул қаттиқ ухлаб ётганда, Довуд Шоулнинг устидан чиқиб қолди. Ҳамма нарса тескарисига айланди. Довудга душманидан ўч олиш учун қулай вазият туғилди. Довуднинг жангчилари шоҳга Шоулни ўлдиришни маслаҳат қилдилар: «Қани, Довуд, буни амалга ошир. Мана у — сенинг душманинг. Бу жуда қулай имконият. Агар сен уни ўлдирмасанг, у сени ўлдиради».

Довуд Шоулнинг ханжарини ва кўзадаги сувни олди. Довуд Шоулнинг ёнида кимдир бўлганини, уни ўлдириши мумкинлигини ва Шоул буни тушунишини хоҳлади. Аммо Довуд қўлида ханжари бўла туриб, ухлаб ётган душманини ўлдиришни истамади. У буни қилмади. Довуд ўз хоҳишига кўра ҳаракат қилмади, зеро у Парвардигорнинг иродасини бажаришни истади.

Иккинчи Шоҳлар Китобининг 16-бобида Довуд ва ўғли Абусалом ўртасидаги низо ҳақида ҳикоя қилинади. Абусалом ўз отаси бўлмиш Довудни Қуддусдан ҳайдаб чиқарган. Шоулнинг собиқ тарафдорларидан бири Шамай ўтиб кетаётиб Довудга кўзи тушди ва уни ҳақоратли сўзлар билан мазахлади: «Унга қаранглар! Довуд, ўғлинг сени ҳайдаб юборди. Яшавор-е! Баракалла! Буёғи қандоқ бўлди! Исроил шоҳи буталар ичида яширинса-я!»

Довуднинг жияни Абушай шоҳга деди: «Менга рухсат бер, шоҳим, бориб уни бошидан жудо қилай!» Аммо Довуд Шамайни ўлдиришга рухсат бермади, чунки шоҳ ўзини ҳимоя қилишни истамади. Ўша пайтда Довуд ажиб, итоаткор, Худо иродаси ва марҳамати билан тўлиб-тошган эди.

Саҳрода Китобида (12:3) айтилишича, Мусо жуда камтар одам эди, ер юзида камтарликда унга тенг келадигани йўқ эди. Сиз ҳайрон бўлишингиз мумкин: «Мусо камтар бўлганмиш! Ахир у фиръавнга: «Менинг халқимни қўйиб юбор!» деган-ку. Мусо Синай тоғидан тушиб келди ва акасининг қилмишларини кўрди. Акаси халққа олтин бутга сиғинишга ва унинг атрофида рақсга тушишга имкон берган эди. Буни кўрган Мусонинг жаҳли чиқиб кетди ва у тош лавҳаларни чил-чил қилиб синдирди». Ҳа, чиндан ҳам шундай бўлган эди Аммо Мусо бу қилмиши билан ўзини ҳимоя қилмади. У Раббийни ҳимоя қилди.

Эгамиз Мусога: «Мусо, сен Менинг қуролим бўласан» (қаранг: Чиқ. 3) деганда, у шундай жавоб берди: «Мен бундай қила олмайман, Раббий, мен ожизман. Мен Сенга фойдали бўла олмайман. Бунинг устига мен дудуқман, яхши гапира олмайман. Агар менга Исроил халқини Мисрдан олиб чиқишни буюрсанг, эҳтимол, Сен ҳазиллашаётгандирсан? Қачонлардир мен бир мисрликни ўлдиргандим. Бунинг учун қирқ йил умримни саҳрода ўтказишимга тўғри келди! Мен қандай қилиб икки миллион яҳудийни бу мамлакатдан олиб чиқиб кета оламан? Йўқ, мен бундай қила олмайман!»

Мусо ўзига ишонмасди. У Худо олдида ўзини ҳимоя қилолмас эди. Аммо Худони ҳар қандай одамдан ҳимоя қилишга тайёр эди. Мана ҳақиқий камтарлик!

Учинчидан, оқибатда камтарлик нимага олиб келади? «Камтарлар бахтлидир», — дейди Муқаддас Китоб. Мана, камтарлик энг аввало нимага олиб келади. Сиз бахтли бўлмоқчимисиз (makarios)? Камтарликнинг маъноси шунда. Гап дунёвий, нимжон, вазиятларга боғлиқ бахт ҳақида эмас, Худо уни қандай тасаввур қилса, шундай бахт ҳақида кетяпти. Бу бахт тирик Худо билан мангу, якдилликка асосланган барқарор ва ҳақиқий шодликдир.

«Камтарлар ерни мерос қилиб оладилар» — мана камтарлик яна нимага олиб келади. Масиҳнинг сўзлари қуйидаги маънони билдиради: Шоҳликка кириб сиз ерни мерос қилиб олиш ва унга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритасиз. Бу ҳуқуқ қачонлардир Одам Атога тегишли бўлган. Жаннатнинг қайтиб келиши юз беради. Шоҳлик табаалари ерни мерос қилиб оладилар. Ўзини тақводор ва гуноҳсиз деб ҳисоблаганлар эмас, фақат ўз гуноҳларига аза очиб йиғлаётганлар Унинг Шоҳлигига кирадилар.

Ибтидо Китобида Худо Ўз бандаларига ер ваъда қилгани ҳақида ёзилган. Бу илк аҳд Эфрат дарёсигача бўлган ерларнинг ҳаммасига тааллуқли эканлигини биз тушунамизми? Яҳудийлар Иордан дарёсидан жанубий қирғоққа жуда катта қийинчиликлар билан ўтганлар. Демак, аҳд ҳали амалга ошмади. Ишаё пайғамбарнинг Китобида (57:13 ва 60:21) айтилишича, Масиҳ ташриф буюрадиган кун келади. У барча ҳудудни, шунингдек, ҳамма ерларни танланган халқига мулк қилиб беради.

Аммо Исо замонидаги яҳудийлар нима деб ўйлаганлар? Улар: «Минг йиллик Шоҳлик кучлиларга, мағрурларга, қўрқмасларга ва ҳар қандай зулмларга чидай олмайдиган одамларга тегишли», деб ўйлаганлар.

Исо бўлса бундай дейди: «Йўқ, йўқ. Ер камтарларга берилади».

Қандай қилиб камтарлар ерни мулк қилиб оладилар? Ахир, улар бу учун ҳеч нарса қилмаяптилар-ку Камтарлар Шоҳликка кирадилар, Масиҳ эса уларга ер беради. Грекча таржимада биз яна бошқа ҳузур-ҳаловат амрларидагига ўхшаган кучайтирувчи олмошни учратамиз. «Камтарлар бахтлидирлар, чунки фақат улар ерни мерос қилиб оладилар».

Мерос қилиб олиш деб таржима қилинган грекча сўз, «улуш ҳуқуқи бўйича олиш» деган маънони билдиради. Худо шуни ваъда қилди. Худо шуни режалаштирди. Забурнинг 36-саносида Худонинг Ўз халқига ер бериши ҳақидаги аниқ ваъдаси бор. Лекин барибир яҳудий тақводорлари шундай деганлар: «Нега энди барча нопоклар гуллаб-яшнайдилар, бизга эса энг ёмони тегади?»

Забурчи уларни ишонтирган: «Бу ҳақда хавотирланманг. Худонинг кетидан юринг, Унга суянинг, Уни севинг ва У юрагингиз истакларини бажо келтиради». 36-санода шундай дейилган: «Фосиқнинг куни битай деб турибди-ку, Эгам буни кўриб, унга мазах қилади» (13-оят). Бу сизни хижолат қилиши мумкин. Аммо Худо, зулм қиладиганлар ўт каби ўрилиб, яшил майсадай сўлиб кетади, дейди. «Ёмонлик қилувчилар бари қириб ташланур, Худовандга умидворлар эса ер юзига эга бўлур» (9-оят).

Мерос қилиб олмоқ феъли келаси замон шаклида қўлланган: биз Шоҳликнинг бир қисми бўлмоқчимиз. Биз Исо Масиҳ билан Шоҳлик қилмоқчимиз. Муқаддас Ёзув қуйидагича йўл-йўриқ кўрсатади: «Шунинг учун ҳеч ким одамийлик билан мақтанмасин. Чунки ҳамма нарса ўзингизники: Павлусу, Аполлосуу, Кифа ҳам, дунё ҳам, ҳаёт ва ўлим ҳам, шу дам ва келажак ҳам — ҳаммаси сизларники. Сизлар эса — Масиҳники, Масиҳ эса — Худоникидир» (1 Кор. 3:21-23).

Сано куйловчи шундай дейди: «Чунки Худованд Ўз халқига марҳамат қилар, хокисорларни нажот гулчамбари ила шарафлар» (Заб. 149:4). Бир куни У халқларни ҳукм қилади. У ер юзидаги шоҳларни кишанлар ва амалдорларни уларнинг занжирлари билан боғлайди. Тез орада У барча нопокларни йиғади ва уларни бор мол-мулкларидан маҳрум қилади. Кейин Ўз танлаганларига янги ерлар беради. Ҳозир мен биладиган дунё, ҳозир мен кўриб турган дунё мен учун янги мазмун касб этади. Чунки у менга тегишлидир. Мен Унинг Шоҳлигида эканлигимнинг ўзи менга дунёга бошқача назар билан қарашга ёрдам беради. Агар Масиҳ бўлмаганда, менинг кўзларим ҳеч қачон очилмасди. Дунё бошқалар учун қандай бўлса, мен учун ҳам шундай бўларди. Бир куни, минг йиллик Шоҳликнинг аҳди бажарилганда, у меники бўлади.

Тўртинчидан, нега камтар бўлиш керак? Чунки фақат камтарлар нажот топадилар. Ушбу сўзларни эсланг: «Чунки Худованд Ўз халқига марҳамат қилар, хокисорларни нажот гулчамбари ила шарафлар» (Заб. 149:4). Агар сиз Худонинг ҳузурига қайғураётган юрак билан келмасангиз, сиз ўз гуноҳингизга Унинг муқаддаслиги олдида мободо чин дилдан йиғламасангиз, сиз нажот топишга эриша олмайсиз. Унинг амри шундай. Худо: «…камтар бўлинг (Рус Синодал Муқаддас Китобда — „…беозор бўлинг…“. — Изоҳ тарж.)…» (Соф. 2:3) дейди.

Бизга камтарлик зарур, чунки биз усиз Худо Каломини қабул қила олмаймиз. Ҳаворий Ёқуб бизга шундай дейди: «…Худонинг қалбингизга экиб қўйган каломини мулойимлик билан тан олинглар…» (Ёқуб. 1:21). Камтар бўлмай туриб, биз гувоҳлик ҳам қилолмаймиз. Сиз бу ҳақда биласизми? Мана нега Бутрус шундай дейди: «Раббингиз Масиҳга юракларингиздан муқаддас жой беринглар. Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар» (1 Бут. 3:15).

Биз камтар бўлишимиз керак, чунки фақат бизнинг камтарлигимиз Худони улуғлайди. Бутруснинг Биринчи Мактубида (3:4) айтилишича, яширин қалбдаги ювош ва сокин руҳ сизнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Худо олдида бунинг қадри азиздир.

Шундай қилиб, биз камтар бўлишимиз керак. Чунки бу халос бўлишнинг ягона йўлидир ва буни Худо хоҳлайди. Камтарлик Унинг сўзини қабул қилиш ва тарғиб қилиш учун керак. Шунингдек, ер юзидаги ҳаётимизнинг вазифаси ҳам — камтарлик, чунки у Худони шарафлайди.

Бешинчидан, мен камтарманми ёки йўқми, буни қандай биламан? Ўз юрагингизни ўрганинг. Сиз ўзингизни бошқара оласизми? Ҳар бир арзимаган сабаб билан ҳам ғазабланасизми? Ёки фақат Худонинг номи ерга урилганда сизнинг жаҳлингиз чиқадими?

Сиз ҳар доим ҳам тинчликни сақлашга уринасизми?

Камтарлик хафагарчиликларни кечиради ва вайрон бўлганни тиклайди. Шунинг учун Муқаддас Ёзув бизни бирбиримизга камтарлик ва сабр-тоқат билан муносабатда бўлишга, ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлаш учун жон куйдиришга чорлайди (қаранг: Эф. 4:2-3).

Сиз танқидга қулоқ соласизми? Сизни танқид қилаётганларни севасизми? Камтарлар шундай қилишади. Бошқаларга камтар бўлишлари учун йўл-йўриқ кўрсатасизми?

Камтарлик одамнинг ўз «мен»идан қатъий воз кечишни билдиради.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак