Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 7 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (7-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


7-боб «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…»
(Мат. 5:7)

Исо яшаган даврнинг эътиқоди юзаки хўжакўрсинга бўлган. У урф-одатлар ва диний маросимларга риоя қилинишига жуда катта аҳамият берган. Эътиқод йўлбошчилари ўзларининг қутулишларига ишонганлар. Улар ўзларини Осмон Шоҳлигининг табаалари деб билганлар. Улар Масиҳ келгандан сўнг пайдо бўладиган давлатда муҳим одам бўламиз, деб ҳисоблаганлар.

Аммо Раббимиз бу каби кишиларга шундай дейди: «Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар ташқаридан чиройли кўринадиган, лекин ичи ўликларнинг суяклари ва ҳар хил қабиҳликларга тўла, оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар…» (Мат. 23:27). Бундан сал олдинроқ унинг ҳузурига чўмилиш учун келган фарзийлар ва саддуқийларни Яҳё пайғамбар кўриб, уларга деди: «…Вой илонлар зоти! Бошингизга келадиган Худо ғазабидан қочиб қутулишингизни сизларга ким уқтирди? Бундан буён тавба қилганингизга яраша ҳосил беринглар! «Иброҳим бизнинг отамиз», деб кўнглингиздан ўтказманглар» (Мат. 3:7-9). Бошқача қилиб айтганда, «…миллатингиз сизни қутқаришига умид қилманг». Сўнг Яҳё қўшиб қўйди:

…мен сизларга айтаманки, Худо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир. Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди-ку. Яхши мева бермаган ҳар қандай дарахт кесилиб оловга ташланади. Мен сизларни тавбага чақириш учун сувга чўмдириб юрибман. Лекин менинг кетимдан Келаётган мендан қудратлидир. Мен Унинг чориқларини кўтаришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради. Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У ўз хирмонини шопириб ташлайди; буғдойини омборга тўплаб, сомонни сўнмас ўтда ёндириб юборади.

Мат. 3:9-12

Яҳё Пайғамбар бу урф-одатлар тарафдорларини кутаётган даҳшатли жазо ҳақида гапирган. Қилич аллақачон тушди; олов эса аллақачон алангаланди.

Исо: «Фақат сизнинг ичингиздаги нарса ҳақиқатдан ҳам муҳимдир» деб ана шу тақводорлиги билан кеккаяётган, такаббур ва худбин оломонга қарши чиқди. Исо уларнинг хулқ-атворлари ҳақида гапирган. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир. Чунки улар оқланадилар», — дейди У.

ИЧКИ ТАҚВОДОРЛИК

Исо фарзийлар ва саддуқийлар ўзларини ҳимоя қилиш учун келтирган барча далилларни рад қилди ва тўғридантўғри асосий ишга ўтди. Масиҳ доимо ички мазмунга асосий эътиборни қаратган. У ташқи хусусиятларга ҳам бефарқ эмас эди. Аммо уларга тўғри далил-исботлар натижаси деб қараган.

Агар ичда тақводорлик бўлса, у албатта тўғри хулқ мевасини беради. Бироқ сиз тўғри ҳаракатларни хўжакўрсинга, асосларсиз қилишингиз мумкин. Бу эса қонунпарастликдир. Исо учун фақат тўғри фикрлар, тўғри ички кайфиятлар оқибати бўлган ишларгина муҳимдир.

Матто Хушхабарининг 6- ва 7-боблари нима қилишимизни, нима дейишимизни ва нима ҳақда ўйлашимизни муҳокама қилади. Одамнинг ички кайфияти — Тоғдаги ваъз қурилган асос мана шудир. Мартин Ллойд-Жонс: «Энг аввало — ишонч, иш эса кейиндир», деб бу фикрни жуда яхши ифодалаган.

Шоҳнинг фарзанди, Шоҳликнинг табааси бўлиш — энг аввало муайян хусусиятларга эга бўлиш деганидир: руҳан камбағал бўлиш, гуноҳи ҳақида қайғуриш, камтар, тақводорликка очу чанқоқ ва ташна бўлиш, мурувватли, пок юракли, тинчлик ўрнатувчи бўлишдир. Биз эътиқодимизга эмас, балки эътиқодимиз бизга йўл кўрсатиши керак.

Масиҳийлик ҳаётига ҳар қандай ташқи сайқал, ҳар қандай хўжакўрсинчилик бегонадир. Бизнинг эътиқодимиз — бизнинг қалбимизнинг қаърида яшайди. У қалбимиздан қуйилиб ишларимиз ва қилмишларимизда намоён бўлади. Худони ҳеч қачон бузоқлар ва эчкиларнинг қони ҳақиқатдан ҳам қизиқтирмаган. У ҳеч қачон тақводорона фаолиятни, агар инсон юраги тақводор бўлмаса, қадрламаган.

Шундай қилиб, Исо ақл бовар қилмайдиган нарсаларни айтиб хўжакўрсинчилик ва юзакичиликнинг тарафдорлари оломонига қарши турди. Ҳузур-ҳаловатнинг биринчи амрида У шундай дейди: «Сизга ҳақиқатдан ҳам керак нарса — бу ўзингизни руҳий таназзулга учраганингизни тан олишингиздир. Сиз ўзингизни Худога ҳеч нарса келтира олмайдиган аянчли ва ёрдамга муҳтож, қашшоқ каби кўришингиз зарур. Сизнинг ягона умидингиз — қашшоқлигингизни тан олишингиз ва бурчакка беркиниб, у ерда авф этилишингиз ҳақида ибодат қилиш зарурлигини тушунишдир. Сиз тақводорлигингиз билан керилмаслигингиз керак. Сиз гуноҳларингиз ҳақида аччиқ кўз ёшлар тўкишингиз керак. Ва сиз баъзи амрларга риоя қилишингиз билан ғурурланмаслигингиз лозим. Сиз муқаддас Худо олдида бўйсунишингиз керак. Сиз руҳий очликдан азоб чекишингиз ва ҳақиқатга ташна бўлишингиз лозим».

Ҳузар-ҳаловатнинг биринчи тўртта амрида Худо олдидаги бизнинг ўрнимизни аниқлайдиган ички тамойиллар берилган. Худди олдинги тўрттасидай, бешинчи амр ҳам инсоннинг ички кайфиятига даҳлдор бўлиб, айни пайтда шахсий хусусиятлар доирасидан четга чиқади ва бошқа одамлар билан муносабатлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтади. Бешинчи амрни олдинги тўрттасининг меваси деб ҳисоблаш мумкин. Агар биз ўзимизни руҳий қашшоқ ҳис қилсак, агар биз ўз гуноҳларимизга аза очиб йиғласак, бўй сунсак ва тақводорликни зўр бериб қидирсак — унда бошқа одамларга мурувватли муносабат бунинг маҳсули бўлади.

Биринчи тўртта амр аслида кейинги тўрттасининг мантиқий охири бўлиб, улар билан мосдир. Биринчи тўрттаси инсоннинг ички хусусиятларига дахлдордир, сўнгги тўрттаси эса ушбу хусусиятларнинг намоён бўлиши нимага олиб келиши ҳақида сўзлайди.

Биз руҳан камбағал бўлган ва ўзимизни ёрдамга муҳтож қашшоқлар каби ҳис қилган вақтимизда бизда бошқа камбағалларга ёрдам бериш истаги туғилади. Биз мурувватли бўламиз.

Биз ўз гуноҳларимизга аза очиб йиғлаётганимизда юракларимиз пушаймонлик ёшлари билан ювилади. Биз пок юракли бўламиз.

Биз итоаткор ва камтар бўлганимизда, тинчлик ўрнатувчилар бўламиз. Чунки камтарликдан, албатта, тинчлик келиб чиқади.

Биз ҳақиқатга очу чанқоқ ва ташна бўлганимизда эса ҳақиқат учун жабр-зулмларни ва қувғинларни шодлик билан қабул қиламиз.

Энди келинг, мурувватли бўлиш нима эканлигини тушуниб олайлик. Исонинг бу оддий ҳикматининг маъноси шунчалар кенг ва чуқурки, мен нимадан бошлашга ҳам қийналаман. Мен 7-оятни ўрганиш ва унинг бутун теранлигини очиб бериш учун битта китоб ҳам етишмаса керак, деб ўйлайман. Буни қисқача баён қилишга ҳаракат этаман.

МУРУВВАТ НИМА?

Мурувватли бўлиш нима дегани? Исонинг замондошлари бўлган яҳудийларга бу тушунча таниш ҳам бўлмагандир. Улар ҳам римликлардан ортиқ мурувватли эмасдилар. Улар мағрур, худбин, такаббур ва бошқаларни ғийбат қилишга мойил бўлганлар. Исонинг сўзлари уларнинг энг қалтис жойларига тегиб кетарди.

Одамлар одатда бу амрни инсонпарварлик асосида таҳлил қиладилар. Улар шундай фикр юритадилар: «Агар сиз ўз яқинларингизга меҳрибон бўлсангиз, улар ҳам сизга меҳрибон бўладилар». Ҳатто Талмуд (яҳудийларнинг диний, маиший, ҳуқуқий қонун-қоидалар китоби — изоҳ тарж.) ҳам бундай олийжанобликни инсоний фазилат деб ҳисоблайди. Буни Гамаилилнинг мулоҳазаларидан олинган қуйидаги парча тасдиқлайди: «Агар сенда мурувват бўлса, Худо сенга мурувватли бўлади. Аммо агар сенда бошқаларга мурувват бўлмаса, Худо ҳам сенга мурувватли бўлмайди».

Агар сиз ўз яқинларингизга яхшилик қилсангиз, улар ҳам сизга худди шундай яхшилик билан жавоб беришларига одамлар ишонадиганга ўхшайдилар. Ҳатто бу саволни илоҳиёт нуқтаи назаридан кўриб чиқаётган одамлар ҳам, масалан, Гамаилил шундай деган: «Агар мен буни Худо учун қилсам, Худо ҳам мен учун шуни қилади».

Бир муаллиф бу ҳузур-ҳаловат амрини қуйидагича ўзгартирган: «Мана ҳаётнинг буюк ҳақиқати: агар одамлар бизнинг меҳрибонлигимизни кўрсалар, улар ҳам эзгу ишлар қиладилар». Аммо ҳаммаси шунчалик оддий эмас. Албатта, сўз Худо ҳақида бўлса, бу тўғри. Парвардигор Ўзининг содиқ бандаларига Гамаилил айтганидай ғамхўрлик қилади. Бироқ дунё бошқача йўл тутади. Бунинг устига, рим дунёси, раҳмдилликнинг ҳар қанақа кўринишларига қарамай, мурувват нима эканлигини умуман билмаган.

Бир рим файласуфи мурувват — бу «қалбнинг касаллиги», ожизлик белгиси деган. Римликлар адолатни, мардликни, тартиб-интизомни ва кучни улуғлаганлар. Мурувватдан эса нафратланганлар. Римликнинг оиласида фарзанд туғилган пайтда, отанинг patria potestas га ҳуқуқи бўлган: агар у болани тирик қолдиришга қарор қилган бўлса, бош бармоғини юқорига кўтарган. Аммо агар ота болани ўлимга маҳкум қилган бўлса, бармоғини пастга қаратган ва чақалоқни дарҳол ўлдиришган.

Мабодо бирон-бир қул римликнинг жонига теккан бўлса, римлик уни ўлдириш, кўмиб ташлаш ҳуқуқига эга бўлган. Ва бу жиноят ҳисобланмаган. Шунингдек, римлик ўз хотинини ҳам ўлдириши мумкин бўлган. Шундай экан, агар сиз рим фуқароси билан мурувват ҳақида суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, у сизни тушунмаслиги мумкин.

Бизнинг худбин, очкўз ва адоватли дунёмизда ҳам сизни тушунишлари эҳтимолдан йироқ. Чунки ҳозир кўпинча: «Унга яхшилик қилсангиз, у сизнинг бошингизга ўтириб олади!» деган гапни кўп эшитамиз.

Бу амрнинг инсон пасткашлигига сира ҳам ўхшамаслигининг яққол далили — бу Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзидир. У ер юзида яшаган одамларнинг энг мурувватлиси бўлган. У хасталарга қўлини чўзган ва уларни даволаган. У чўлоқларни оёққа турғизган. У кўрларнинг кўзини очган, карларга эшитиш қобилиятини ҳадя қилган. Кар-соқовлар Унинг ҳузурида гапира бошлаганлар. У фоҳиша аёлларни, уйсиз-жойсизларни, арақхўрларни, ифлос қашшоқларни йиғган ва Ўзининг ёнига ўтқазган. Исо уларнинг қалбларини даволаган, уларни ҳаётга қайтарган.

Масиҳ ёлғизлар томон борган, уларни Ўз муҳаббати билан қамраб олган. У ёш гўдакларни қўлига олган, уларга меҳр билан боққан. Ҳали дунё Исоникидай меҳрли ва мурувватли юракни кўрмаган. Бир куни Унинг ёнидан мурдани дафн этишга кетаётган одамлар тўдаси ўтиб қолди. Исо ўлган ўғлига аза очиб йиғлаётган аёлни кўрган. У бева аёл бўлиб, энди унга ғамхўрлик қиладиган ҳеч кими қолмаган эди. Исо дафн маросимини тўхтатди. Кейин қўлини тобут устига қўйди ва аёлнинг ўғлини тирилтирди. Ундан бошқа Ким бечора бевага ғахўрлик қилди?

Юҳанно Хушхабарининг 8-бобида хиёнат қилиб қўлга тушган аёлни Исо кечиргани ҳақида ҳикоя қилинади. Нақадар олийжаноблик! Исони солиқчилар ва гуноҳкорлар билан овқатланаётганини (қаранг: Мк. 2:16) кўрган уламолар ва фарзийлар Унинг шогирдларидан сўрашди: «Бу қандай гап? У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб-ичиб ўтирибди-ку!»

Исо ер юзида яшаган одамларнинг энг раҳмдили бўлган. Одамлар эса Унинг қонига ташна бўлганлар. Агар мурувват мукофотланганда эди, улар Исони хочга олиб келмаган, Унинг юзига тупурмаган ва Уни лаънатламаган бўлардилар. Унинг Ўзи чексиз мурувват кўрсатган одамлардан мурувват кўрмади.

Икки шафқатсиз тизим — римликлар ва яҳудийлар Уни ўлдириш учун бирлашдилар. Йўқ, бу ерда гапирилаётган раҳм-шафқат мукофотга лойиқ инсоний фазилат эмас. Исо бу ҳақда гапирмаган.

Унда Раббий нимани назарда тутган? Ҳаммаси жуда оддий: бошқаларга нисбатан шафқатли бўлинг, Худо эса сизга шафқатли бўлади. Раҳм-шафқатлилар Парвардигор томондан авф этилади.

Раҳмдил сўзининг ўзи — грекча eleemon сўзининг таржимасидир. Бу сўз Янги Аҳдда яна фақат бир марта Ибронийларга Мактубда (2:17) учрайди: «Шунинг учун У ҳар жиҳатдан биродарларига ўхшаб қолиши керак эди, халқнинг гуноҳлари учун Худо ҳузурида таважжуҳ қила оладиган марҳаматли ва содиқ Олийруҳоний бўлмоғи лозим эди…». Масиҳ — раҳм-шафқатнинг буюк намунасидир. У биз учун воситачилик қиладиган ва раҳм-шафқат манбаи бўлган Олийруҳонийимиздир.

Раҳм-шафқат сўзи Муқаддас Ёзувда тез-тез учраб туради. Масалан, Матто Хушхабарида гап садақа бериш ҳақида кетаётганида, бу сўзнинг эски ибронийча маънодоши (синоними) — chesed, яъни «мурувват, чорасизларга, камбағаллар ва бечораларга ёрдам» маъносини билдиради. Муҳтож бўлган одамга кўрсатиладиган ҳар қандай хайр-саховат марҳаматдир.

Биз кўпинча нажот топиш ҳақида гап бораётганда марҳаматни кечирим билан боғлаймиз. Аммо бу сўз аслида жуда кенг маънога эга. Марҳамат — оддий ҳамдардлик ёки ачиниш эмас. Бу ҳаракатдаги ҳамдардлик ва ачинишдир. Бу ҳаракат муҳтож бўлган одам учун қилинади. Раббимиз мурувват ҳақида гапирганда, У ҳақиқий eleemosune ни назарда тутади. У эса фақат худбин жисм, қалбларгина қодир бўлган ўша заиф ҳамдардлик — сохта мурувватга сира ўхшамайди. Бу сохта мурувват хўжакўрсинга қилинган рамзий ҳаракатлар, амалда ҳеч нима келтирмайдиган сукутли ва суст ачиниш билан виждонни тинчлантиради, холос. Мурувват — бу ҳақиқий ҳамдардлик ва пок, холис ёрдам бериш истагидир.

Исо аслида ибронийларга бундай деган: «Менинг Шоҳлигим табаалари олмайдилар, лекин берадилар. Улар ҳеч кимга ҳукм ўтказмайдилар, улар муҳтожларга ёрдам бериш учун эгиладилар».

Исо уламоларга ва фарзийларга бир одам ҳақида ҳикоя қилиб берди. У одам ота-онасига: «Мен бор бутумни аллақачон Худога ҳайр-эҳсон қилиб бўлдим. Энди ўз қасамимни буза олмайман», — деди. Шу тариқа у ўз ота-онасига моддий ёрдам кўрсатишдан бош тортди. Исо уларга жавоб бериб деди: «Нега сизлар ҳам Худонинг «Ота-онани ҳурмат қил» деган амрини ўзингизнинг урф-одатингизни деб бекор қилдингизлар» (қаранг: Мат. 15:1-9).

Ибронийлар бу борада муваффақиятга эришдилар! Улар ҳаттоки ўз ота-оналарига ҳам шафқатсиз эдилар.

Мурувват қилиш — оч қолганга нон бериш, муҳаббатга зор одамга муҳаббат бериш, ёлғиз одамга шерик бўлиш демакдир. Мурувват — муҳтожликка оддий ҳамдардлик эмас, балки уни тўлдиришдир.

РАҲМ-ШАФҚАТ, АВФ ЭТИШ,
МУҲАББАТ ВА АДОЛАТ

Раҳм-шафқатли бўлиш нима эканлигини яхшироқ тушуниш учун «раҳм-шафқат» сўзи Ёзувда яқин маъноли сўзларга қандай мос келиши ҳақида фикр юритайлик.

Титусга Мактубда шундай дейилган: «Худо бизнинг қилган савобли ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм-шафқати туфайли бизни қутқарди, гуноҳларимизни ювиб, бизни янгидан туғдирди, Муқаддас Руҳ орқали бизга янги ҳаёт ато этди» (Тит. 3:5). Эфесликларга Мактубдан бизнинг билишимизча, «марҳаматга бой» Худо бизни қутқарди. Унинг раҳм-шафқати орқали бизга гуноҳлардан фориғ бўлиш ҳадя қилинган. Демак, кечиримнинг замирида раҳм-шафқат туради. Раҳм-шафқат ва кечирим ажралмасдир.

Пайғамбар Дониёр шундай дейди: «Ё Раббимиз Худо, биз Сенга қарши бош кўтарган бўлсак, Сен гуноҳларимизни кечирувчи, раҳмдил Худосан» (Дон. 9:9). Забурнинг 129-саноси раҳм-шафқат ва кечирим бирлигини ажойиб тарзда куйлайди:

Эй Худованд, чуқурликлардан Сени чорлаяпман! Ё Раббий, овозимни тинглагин, ёлворишимга қулоқларинг диққат қилсин! Ёҳу Раббано! Сен гуноҳларни ҳисобга олсанг, ким ҳам тура олар экан? Бироқ, Сен кечиримлисан; шу сабаб эл Сендан қўрқсин. Худовандга умид боғладим, жоним билан умид боғладим, Унинг амрига мунтазирман. Қоровулнинг саҳарни кутишидан кўра, посбоннинг тонгни кутишидан кўра, жоним Раббимга кўпроқ мунтазирдир. Исроил Худовандга умид боғласин! Худованд раҳм-шафқатлидир, жон исқотини Ўзи мўл беради. Ўзи фориғ қилади Исроилни барча гуноҳларидан.

Забур 129:1-8

Бу ерда одам ўз гуноҳи учун тавба қилади, кечирим қидиради ва кечирим мурувват манбаидан келиб чиқишини билади. Кечиримни ўз манбаи — раҳм-шафқатдан ажратиб гапириб бўлмаганлиги каби, кечиримда ифодаланмайдиган раҳм-шафқатни ҳам тасаввур қилиш қийин. Бироқ кечирим — раҳм-шафқатнинг ягона ифодаси эмас. Биз кечиримни раҳм-шафқат ўрнида қабул қила олмаймиз.

Раҳм-шафқат кечиримдан қудратлидир. Қуйидаги бешта оятга қарайлик: «Сенинг иноятинг билан тўладир ер юзи…» (Заб. 118:64); «Мен, қулингга кўрсатган садоқатингга, иноятингга лойиқ эмасман…» (Ибт. 32:10); «…Унинг инояти буюкдир…» (2 Шоҳ. 24:14); «Бироқ Сен, Ўзингнинг буюк иноятинг туфайли уларни саҳрода қолдирмасдинг…» (Неем. 9:19). «Менга қулоқ бергин, эй Худованд! Сенинг лутфу караминг беқиёс, раҳмдиллигинг эса беҳисоб экан, менга эътибор бергин» (Заб. 68:17). Кечирим — бу марҳаматнинг бир кўриниши, холос. Аммо марҳамат кўрсатишнинг жуда кўп бошқа йўллари ҳам бор.

Мана Ермиёнинг Йиғисидан олинган Худо марҳаматини куйлашнинг, эҳтимол, энг ажойиб намунаси: «Эгамнинг чексиз севгиси бўлмас ҳеч адо, Унинг марҳаматлари тугамас асло. Ҳар куни эрталаб улар янгиланар, Буюкдир Худонинг садоқати!» (Йиғи. 3:22-23).

Марҳамат ва муҳаббат ҳақида нима дейиш мумкин? Уларнинг ўртасида қандай муносабат бор? Биз кечиримнинг марҳаматдан келиб чиқиши ҳақида айтиб ўтдик. Марҳамат-чи, у нимадан келиб чиқади? Муҳаббатдан. Худо нега шунчалар марҳаматли? «Аммо марҳаматга бой Худо Ўзининг улкан муҳаббатини бизга кўрсатди…» (Эфес. 2:4). Кетма-кетликни кўряпсизми? Худо севади ва Унинг севгиси мурувватли. Унинг марҳамати эса бошқа кўп эзгуликлар билан бир қаторда кечирим ҳам ҳадя қилади.

Бироқ муҳаббат раҳм-шафқатдан кучлироқ. Раҳм-шафқат кечиримдан каттароқ. Лекин муҳаббат раҳм-шафқатдан кучлироқ. Чунки муҳаббат нафақат раҳм-шафқатда, балки кўп нарсаларда ҳам ифодаланади. Раҳм-шафқат қандайдир муаммолар мавжудлигидагина намоён бўлади. Муҳаббат эса ҳеч қандай шартларсиз ҳаракат қилади.

Масалан, Ота раҳм-шафқатга зор бўлмаган Ўғилни яхши кўради. Ота фаришталарни яхши кўради, фаришталар эса Отани яхши кўради. Улардан биронтаси ҳам раҳм-шафқатга муҳтож эмас. Раҳм-шафқат — бу табиб, муҳаббат — бу дўст. Муҳаббат яқинликдан, ёқтиришдан қелиб чиқади. Раҳм-шафқат эса зарурликдан ҳаракат қилади. Муҳаббат доимий. Раҳм-шафқат зарур бўлган ҳолатларга асраб қўйилади. Муҳаббатсиз раҳм-шафқат бўлмайди. Кўряпсизми, Парвардигорнинг буюк севгиси бизга раҳм-шафқат кўринишида қуюлади!

Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Биз тақводор бўлган эканмиз, раҳм-шафқатга зор ҳам эмасмиз. У бизни барибир севади. У бизни мангуликда — раҳм-шафқат бизга умуман керак бўлмайдиган вақтда ҳам севади. Аммо бу ҳаётда муҳаббат бизга раҳм-шафқат кўринишида қуйилади. Раҳм-шафқат эса ўз навбатида кечиримга олиб боради.

Раҳм-шафқат ва марҳамат бир-бири билан қандай муносабатда? Ҳозир сизга ҳақиқий илоҳиёт дарси берилади, шундай экан, диққат қилинг. Раҳм-шафқат сўзининг ўзи барча ясама сўзлар билан бирга доимо дард, азоб-уқубат ва муҳтожлик олиб келадиган муаммолар мавжудлигини тахмин қилади. Аммо марҳамат бевосита гуноҳ билан боғлиқдир. Раҳм-шафқат белгилар ва ташқи кўринишлар билан алоқа қилади, марҳамат эса — муаммолар билан. Раҳм-шафқат жазодан халос бўлишни таклиф қилади; марҳамат эса — жиноят учун кечиримни. Бошида марҳамат келади, чунки у гуноҳни бартараф қилади. Шундан кейин раҳм-шафқат жазони бекор қилади.

Мурувватли самариялик ҳақидаги масалда раҳм-шафқат азоб-уқубатларни енгиллатади. Марҳамат раҳм-шафқатнинг намоён бўлишига имкон яратади. Раҳм-шафқат салбий томондан иш кўради, марҳамат эса уни ижобий томонга айлантиради. Раҳм-шафқат оғриқни бартараф қилади. Марҳамат эса инсон ҳолатини бутунлай яхшилайди. Раҳм-шафқат: «Ҳеч қандай дўзах йўқ», — дейди; марҳамат эса: «Самолар», — дейди. Раҳм-шафқат: «Мен сенга ачинаман», — дейди, марҳамат эса: «Мен сени кечираман», — дейди. Демак, раҳм-шафқат ва марҳамат бир ажойиб нишоннинг икки томонидир. Худо ҳам унисини, ҳам бунисини таклиф қилади.

Раҳм-шафқат ва адолат-чи? Одамлар: «Агар Раббий адолатли бўлса, У қандай қилиб мурувватли бўла олади?» — дейдилар. Агар сиз бунга айнан шундай қарасангиз, яъни Раббий адолатли, муқаддас ва тақводор бўлса, У одил ҳукмдан воз кеча оладими? У: «Мен сенинг гуноҳкор эканлигингни биламан ва сени жуда кўп ёвузликлар қилганингни ҳам биламан. Аммо Мен шундай мурувватлиманки, сени кечираман», дея оладими? Шундай бўлиши мумкинми? Ҳа, мумкин. Нима учун? Чунки У дунёга тана ичида келди, хочда ўлди ва бизнинг гуноҳларимизни Ўзининг елкасида олиб кетди.

У бизнинг гуноҳларимиз учун ҳақни тўлиқ тўлади. Исо хочда ўлган пайтда адолат талаблари қондирилди. Раббий, қон тўкилмай кечирим бўлмайди, деди. У яна бутун дунёнинг гуноҳларини ўз устида олиб кета оладиган мукаммал қурбонлик зарурлигини айтди. Исо ана шундай қурбонлик бўлди. Одиллик талаблари бажарилди. Раҳмшафқат адолатга зарар етказмайди.

Худо раҳм-шафқати ҳақида сўз кетганда, мен гуноҳни оқлайдиган қандайдир аҳмоқона раҳмдилликни назарда тутмайман. Бусиз ҳам бугунги кунда жамоатда шунга

ўхшаш воқеалар кўп содир бўляпти. Қилинган гуноҳ учун жазо берилганда Худо бир мартагина Ўз мурувватини ёғдирди. Аммо одил ҳукмдан қочишга ва қилган ишлари учун одамларни интиқомдан халос қилишга уринадиган сохта, сентиментал мурувват ҳам бор. Шоҳ Шоул Агага шоҳига раҳм-шафқат қилди (қаранг: 1 Шоҳ. 15). Бу Худонинг муқаддаслиги учун ҳақорат эди. Довуд сохта мурувват кўрсатиб, Абусаломни қўйиб юборди. Бу билан унинг юрагига зиддият уруғларини сочди (қаранг: 2 Шоҳ. 13). Бу ҳақда унутиш керак эмас. Забурчи шундай дейди: «Иноят ва ҳақиқат учрашгай, адолат ва тинчлик ўпишгай» (Заб. 84:11).

Худо ҳеч қачон раҳм-шафқат учун Ўз ҳақиқати ва Ўз муқаддаслигини қурбон қилмайди. У фақат одил ҳукм тантанасидан сўнггина раҳм-шафқат кўрсатади. Агар Абусалом Худо олдида тавба қилганда ва ўзини тийганда эди, у раҳм-шафқатни англаган бўларди. Аммо бундай бўлмади. Чунки унинг юраги қайсар ва итоатсизлигича қолган эди.

Бизнинг жамоатларимизда гуноҳ билан яшайдиган ва ҳатто гуноҳга қарши курашишга ҳаракат қилмайдиган одамлар бор. Аммо улар Худодан мурувват кутадилар. Ёқуб улар ҳақида нима деганига қулоқ тутинг:

Кимки Илоҳий Қонуннинг ҳамма моддаларига риоя қилса-ю, фақат бир нарсада гуноҳ қилса, у бутунлай гуноҳкор бўлиб қолади. Чунки Худонинг «Зино этма» дегани айни замонда «Одам ўлдирма» дегани ҳамдир. Агар сен зино қилмасангу, аммо одам ўлдирсанг, барибир Худо Қонунини бузган бўласан. Сизлар Худонинг эрк берадиган Қонуни бўйича ҳукм қилинувчилар каби гапиринглар ва ҳаракат қилинглар. Чунки ҳукм шафқатсизга шафқатсиздир. Шафқат эса ҳукмдан устун келади.

Ёқуб. 2:10-13

Ким Масиҳ ҳақиқатини ва қурбонлигини инкор қилса, бундайларни раҳм-шафқатсиз ҳукм кутади. Бу ерда ортиқча раҳмдилликка ўрин йўқ. Агар сиз оқибатлари ҳақида ўйламай гуноҳ қилсангиз ва Исо Масиҳга тавба қилсангиз, Худо сизга раҳмдил бўлишга, сизни қабул қилишга ваъда бермайди. Бундай ҳолда сизни раҳм-шафқатсиз ҳукм кутади.

РАҲМ-ШАФҚАТ МАЪНОСИ

Демак, раҳм-шафқат — мутлақо бошқача тушунчадир. Раҳм-шафқат кечиримдан устундир, аммо севгидан пастроқ ва марҳаматдан фарқ қилади. У адолат билан ажралмасдир. Раҳм-шафқатли инсон ёвуз одамларнинг ҳақоратли гапларини фақатгина эшитибгина қолмай, балки уларга ҳамдардлик билан қарайди. Мурувватли доимо раҳмдил ва кечиришга тайёр. Унинг юраги мурувватли ва севгучидир. У гуноҳдан кўз юмиб кетиши ёки гуноҳ қилган одам ғамгин кўрингани ёки фожеа қилиб кўрсатаётгани учун, уни жазосиз қолдириш даражасида раҳмдил эмас.

Довуд шундай деб ёзган: «Фосиқ қарз олиб уни тўламайди, солиҳ эса муруввату саховат кўрсатади» (Заб. 36:21). Агар менинг ўғлим ёнимга келса ва: «Ота, мен ёмон иш қилдим. Бундан жуда пушаймондаман» деса, мен унга мурувват кўрсатаман. Аммо мен болаларимга ҳали болаликларидаёқ шундай деганман: «Агар мен сизнинг ёлғон гапирганингизни ёки ёмон ишингизни тан олмаганингизни билиб қолсам, мендан шафқат кутманг. Сиз жазо оласиз».

Лут ўз тоғасига етказган жабру зулмига қарамай, уни асирликдан озод қилган ва унга мол-мулкини қайтариб берган Иброҳим мурувватли бўлган.

Ўз акалари томонидан етказилган жуда кўп машаққатларни кечириб, уларни яхши қабул қилган ва эҳтиёжларини қондирган Юсуф ҳам мурувватли эди.

Марям Мусога қарши чиққан ва бу учун Раббий томонидан жазоланган. У мохов касаллигига чалиниб, қордай оппоқ бўлиб қолди. Шунга қарамасдан, Мусо Эгамиздан унга шифо беришини ялиниб сўраган. Мусо мурувватли бўлган (қаранг: Саҳ. 12:13).

Икки маротаба Шоулга раҳм-шафқат қилган ва унинг жонини асраб қолган Довуд мурувватли эди (1 Шоҳ. 14, 26).

Мана, 108-санода юрагида меҳр, раҳм-шафқат бўлмаган одам ҳақида нима дейилган: «Оталари айбларини Худованд ёдга олсин, оналари гуноҳларидан кечмасин. Доим Худованднинг ўнгида бўлсин айби, ер юзидан супуриб ташласин хотирасини» (Заб. 108:14-15). Нима учун? Нима сабабдан шунчалар қаттиқ жазо? Жавоб мана бундай: «Улар-ку бечораю фақирни таъқиб қилди, илтифот кўрсатмоқни ҳеч ўйламади, дилабгорларни ўлдирмоққа қасд қилди» (Заб. 108:16).

Ҳамма нарсани ушлаб ўзига тортадиган одам эмас, ёрдам қўлини чўзадиган мурувватлидир. Худо бизнинг жамиятимизни тўлдирган, ёвузликларга қарши туришга ёрдам беради. Яна У бор нарсамизни беришга чорлаётган Унинг овозини эшитишга имкон беради.

Агар бизни кимдир хафа қилса, биз раҳм-шафқатли, ҳамдард ва олийжаноб бўламиз. Мободо кимдир хато қилса, ёки нотўғри қораласа, ёки қарзларини қайтармаса, марҳаматли бўламиз. Биз Осмон Шоҳлигининг ўғилларига тааллуқли хусусиятларни намоён қилишимиз керак.

 

Сулаймон шундай деб ёзган: «Раҳмдил ўз жонига манфаат келтиради, бағритош эса ўзига зарар етказади» (Ҳикм. 11:17). Сиз чиндан ҳам бахтсиз бўлишни истайсизми? Унда шафқатсиз бўлинг. Бахтли бўлишни хоҳлайсизми? Раҳмдил бўлинг. Ҳикматлар Китобида шундай дейилган: «Солиҳ ҳайвонга ҳам меҳрибонлик қилади, фосиқнинг раҳмдиллиги ҳам золимликдир» (Ҳикм. 12:10). Тақводор одам ҳайвонларга ҳам шафқатли; бағритош одам эса ҳаммага раҳмсиз.

Бетавфиқ ва фосиқларнинг фарқли хусусиятларини билишни истайсизми? Римликларга Мактубда шундай дейилган: «Улар турли ҳақсизлик, зино, ёвузлик, тамагирлик ва гина-қудратга тўлиб, ҳасадгўйлик, қотиллик, жанжалкашлик, фирибгарлик ва бадфеълликка муккасидан кетгандирлар. Улар тили аччиқ, туҳматчи, худобезор, дилозор, кибрли, мағрур, бадният, ота-онага итоатсиз, андишасиз, бевафо, илтифотсиз, муросасиз ва бераҳмдирлар» (Рим. 1:29-31). Бу — бизнинг жамиятимиз бутунлай шафқатсиз деганими? Ҳа, шунга ўхшайди.

Аммо биз, авф этилганлар, қандай қилиб мурувватли бўлмаймиз? Биз нимага лойиқмиз? Агар биз ўзимиз Худо мурувватига шунчалар зор бўлсак-у, қандай қилиб кимларгадир шафқатсиз бўла оламиз? Ана энди биз фикр-қарашларимизнинг навбатдаги босқичига келдик: Худо — бизнинг мурувватимиз манбаидир.

МУРУВВАТ МАНБАИ

Худо мурувват манбаидир. Фақат У ҳузур-ҳаловатнинг биз кўриб чиққан тўртта амрини қабул қилган ва уларга риоя қиладиганлар учун мурувват манбаидир. Умуман олганда мурувват инсон табиатига хос эмас. Баъзида биз яхшиликка яхшилик билан жавоб берамиз. Аммо бу биз учун одат эмас. Ҳақиқий мурувватга элтувчи ягона йўл — Худодан мурувватни қабул қилишдир. Уни ўзимизда асраб қолишнинг ягона йўли эса — Масиҳ тақводорлигини қабул қилишдадир. Бу ҳақда Исо гапирган. Биз қачон ҳузур-ҳаловат амрларининг ҳамма йўлини босиб ўтсак ва тақводорликни жуда истайдиган ва унга ташна бўлган жойга етиб борсак, шундагина биз мурувват нима эканлигини билиб оламиз.

Одамлар бахтни излашади. Аммо ўзларини Худога бағишлашни хоҳламайдилар. Улар сохта пайғамбар Баломга ўхшаб кетадилар. У шундай деган: «Қумдай саноқсиз бўлган Ёқуб наслини ким санаб чиқар?! Исроилнинг чорагини ким ҳисоблаб чиқа олар?! Мен ҳам тўғри одам каби оламдан ўтай, Илойим, бўлсин уларникидай охиратим бахайр» (Саҳр. 23:10). Бир пуритан муаллиф буни шундай изоҳлаган: «Балом тақводорлар каби ўлмоқчи бўлди. Аммо у тақводор сифатида яшашни хоҳламади». Фақат Муқаддас Худога қайғули юрак ва руҳан камбағаллик билан келганларга, Унинг адолатини ахтарадиганларгагина мурувват ҳадя қилинади.

Мана забурчи нима дейди: «Осмон ердан қанчалик юксак бўлса, Ундан қўрққанларга инояти шунчалик кўпдир…» (Заб. 102:11). Биз Парвардигордан қўрқамиз. Биз Масиҳ ҳузурига келамиз. Шунда Худо бизга ўз мурувватини ҳадя қилади. Мана нега Раббий шундай дейди: «Шундай қилиб, Отангиз раҳмдил бўлгани каби, сизлар ҳам раҳмдил бўлинглар» (Лк. 6:36). Бу борада ҳеч нарса Хоч билан тенглаша олмайди. Фақат Хочда Худо муруввати тўла намоён бўлди. Шунингдек, фақат Унда Масиҳнинг марҳаматли ва содиқ Олийруҳоний сифатидаги вазифаси бажарилди (қаранг: Ибр. 2:17). Доктор Доналд Грей Барнхаус бу ҳақда шундай дейди:

Исо Масиҳ хочда ўлганда, Худонинг инсониятни қутқариш борасидаги ишлари башоратлар жабҳасидан тарихий далиллар тоифасига ўтди. Худо бизга ўз мурувватини кўрсатди. Энди: «Раббий, мени кечир» деб ибодат қиладиган ҳар бир одам аслида Ундан Масиҳнинг қурбонлигини такрорлашни сўрайди. Масиҳ ўлганда, Худо Инсониятга Ўзининг бор мурувватини битта ҳам қолдирмай ёғдирди. Унинг бошқа ёғдирадиган ҳеч нимаси йўқ. Ва энди У бизга марҳамати бўйича муносабатда бўла олади. Чунки Унинг муруввати бизга ортиғи билан ёғилди. Баракатли чашма қайнаб чиқишда давом этяпти. Унинг суви ҳеч қачон тамом бўлмайди.

МУРУВВАТНИНГ МОҲИЯТИ

Мурувватли бўлиш нима дегани? Ушбу саволга Муқаддас Ёзувдан олинган кўплаб парчалар жавоб беради: Мат. 5-5; Рим. 15; 2 Кор. 1; Гал. 6; Эф. 4; Кол. 3. Уларнинг ҳар бирида биз мурувватли бўлишимизга даъват янграйди. Қандай қилиб шундай бўлишимиз мумкин?

Моддий мурувват кўрсатиш мумкин. Масалан, камбағалга пул бериш, очнинг қорнини тўйдириш, яланғочни кийинтириш, уйи йўққа бошпана бериш. Эски Аҳдда мурувват кўрсатиш ҳақидаги мисоллар жуда кўп. Мурувватли одам зулмни эслаб юрмайди, ҳеч қачон ўч олмайди, ҳеч қачон ўзгаларнинг камчиликларини дастурхон қилиб ёзмайди, ҳеч қачон бошқаларнинг камчиликларини овоза қилиб юрмайди.

Авлиё Августин одамларга шундай мурувватли эдики, у хоҳлаганларнинг ҳаммасини уйига таклиф қиларди. Уларни тўкин дастурхон ёзилган ажойиб ошхонасига етакларди. Айтишларича, унинг столининг устига қуйидаги сўзлар ўйиб ёзилган эмиш: «Кимга ўз яқинининг номини булғаш ёқса, ундай одам яхшиси бу столнинг ёнига келмасин ва рўза тутсин».

Кекчилар, такаббурлар, эҳтиёткорлар ва фақат ўзи ҳақида ўйлайдиганлар руҳоний ва ўша левийга ўхшайдилар. Улар қандай қилиб бўлса ҳам ярадор кишидан узоқроқ бўлиш учун йўлнинг нариги томонига ўтиб олганлар. Ярадорга эса кейинроқ самариялик ёрдам берган.

Руҳий мурувват кўрсатиш мумкин. Биз одамларнинг руҳий эҳтиёжлари ҳақида ғамхўрлик қилишимиз мумкин; биз уларга ҳамдардлик билдиришимиз, уларни фош қилишимиз, улар учун ибодат қилишимиз ва уларга ваъз билан мурожаат қилишимиз мумкин.

Биринчидан, биз одамларга ҳамдардлик кўрсатишимиз мумкин. Авлиё Августин шундай деган: «Агар мен танани тарк этган жон устида йиғласам, Худо тарк этган руҳ ҳақида қандай қилиб йиғламаслик мумкин?!». Биз жонсиз тана устида дарёдай кўз ёши тўкамиз. Руҳ-чи? Руҳ билан иш қандай? Биз бу одамларнинг руҳлари ҳақида ҳам мотам тутамизми? Агар мен тақвосиз яшаган масиҳий бўлсам-у, аммо руҳан камбағал ҳолатида юрсам; агар мен ўзимни айбдор деб тан олсам ва ўз гуноҳларимга аза очиб Худо олдида турсам; агар мен камситилган, ночор ва беозор бўлсам; агар мен ўзимнинг қўлимдан келмайдиган нарсани жуда истасам ва унга ташна бўлсам ва буларнинг баридан сўнг чексиз Худо юрагидан марҳамат ва ҳамдардлик олсаму, аммо бу тортиқни ўзгалар билан бўлишмасам, унда қани бу ерда мантиқ?

Мен тошбўрон қилиниб жон бераётган Стефаннинг ибодатини эшитаман: «…Ё Раббим Исо, бу гуноҳни уларга қўйма!» (Ҳав. 7:60). Стефан унга азоб берганларнинг руҳига ачинган. Сиз ҳам, мен ҳам адашган одамларга ачиниш билан қарашимиз, ўзимизни яхшироқ деб ҳисоблаб гердаймаслигимиз керак.

Иккинчидан, биз фош қилишимиз мумкин. Бизга: «…ўзига қарши турганларга юмшоқлик билан йўл-йўриқ берсин. Балки Худо бундай кишиларнинг тавба қилишларига бирон йўл очиб қолар…» (2 Тим. 2:25), деб буйруқ қилинган. Фош қилмоқ — бу Худо одамларга кечирим ҳадя эта олиши учун уларнинг кўзлари очилиши керак дегани.

Павлус Титусга шундай деб ёзган: «…Улар соғлом имонни топсин ва бунинг учун сен уларни қатъий огоҳлантириб қўй…» (Тит. 1:13). Агар мен очиқчасига гуноҳкорни танқид қилсам, унинг руҳига ғамхўрлик қилган бўламан. Бунда мени эътиборсизликда айблаш мумкин эмас. Чунки бизга баъзи одамларни «…жазодан олиб қочиб…» (қаранг: Ибр. 2:3) қутқариш буюрилган. Бунда бағритошликдан асар ҳам йўқ. Бунда фақат севги намоён бўлади.

Мурувват фош қилади. Гуноҳга қарши турмасдан ўзининг гуноҳкор эканлигини англашга эришиш мумкин эмас.

Учинчидан, биз ибодат қилишимиз мумкин. Имонсизларнинг руҳлари учун ибодат қилиш ҳам мурувватдир. Биз адашганлар учун ибодат қиламизми? Ўз яқинларимиз учун-чи? Бизнинг ибодатимиз — бу мурувватнинг намоён бўлишидир. Чунки у Худо марҳаматининг ёғилишига имкон беради.

Ва ниҳоят, биз ҳақиқатни тарғиб қилишимиз мумкин. Инжилни тарғиб қилиш — сиз ҳалок бўлаётган руҳларни қутқариш учун қиладиган ишларингиздан энг мурувватлиси, деб ҳисоблайман.

Шундай қилиб, бизнинг мурувватимиз ҳамдардликда, фош қилишда, ибодатда ва ҳақиқатни тарғиб қилишда намоён бўлиши мумкин.

МУРУВВАТНИНГ ОҚИБАТИ

Мурувватнинг оқибати — мурувватга эга бўлишдир. Нақадар ажойиб! Бу ажралмас халқани кўряпсизми? Худо бизга Ўз мурувватини кўрсатади, биз мурувватли бўламиз. У бизга ундан ҳам каттароқ мурувват ҳадя қилади. Эски Аҳднинг айтишича, Худо мурувватлиларга мурувватли бўлади (2 Шоҳ. 2:26). Худди шу фикрни ҳаворий Ёқуб бирмунча бошқача ифодалайди: «…Чунки ҳукм шафқатсизга шафқатсиздир. Шафқат эса ҳукмдан устун келади» (Ёқуб. 2:13). Айнан шу тўғрида Забурнинг 17-саносида ва Ҳикматлар Китобининг 14-бобида ҳам сўз юритилган.

Аммо ҳозир биз бир-биримизни хавфли бир адашишдан асраб қолишимиз керак. Баъзи одамлар нажот топишга йўл раҳм-шафқат орқали ўтади, деб ўйлашади. Бу янглиш фикр рим-католик жамоатига хосдир. У, агар биз эзгу ишлар қилсак, Худо биздан мамнун ва бизга мурувват ҳадя этади, деб ишонтиради. Бу ғоя монастирларнинг ва улар билан боғлиқ нарсаларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Аммо нажот топишнинг йўли бунақа эмас. Биз раҳм-шафқатни қозона олмаймиз. Раҳм-шафқат ҳеч қандай хизмат йўқ жойда қуюлади. Бўлмаса уни раҳмшафқат деб атаб бўлмайди.

Фақат Раббийдан мурувват олганларгина мурувватли бўладилар. Фақат кечирим олганларгина бошқаларни кечирадилар. Агар сиз мурувватли бўлсангиз, сиз Худо фарзанди эканлигингизга гувоҳлик берасиз. Шунинг учун ҳар гал сиз гуноҳ қилганингизда Худо сизни кечиради. Ҳар гал муҳтожлигингизда Раббийдан ёрдам сўраганингизда, У сизга ёрдам беради. У сизга ғамхўрлик қилади. У мурувват кўрсатганларга Ўз мурувватини ортиғи билан ёғдиради. Чунки У Ўз мурувватини мурувватли Парвардигордан олган.

Сиз мурувватлимисиз?


Martyn Lloyd-Jones. Studies in the Sermon jn the Mount (Grand Rapids: Eerdmans, 1959), 1:96.

Donald G. Barnhouse, Expositions of Bible Doctrines: Bible Study (Grand Rapids: Eedermans, 1964), 9:4.

Thomas Watson, The Beatitudes (Edinburgh: Banner of Truth, 1975), 149.

Т. Уотсоннинг китобидан олинган: Watson, The Beatitudes, 144.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак