Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 9 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (9-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


9-боб «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…»
(Мат. 5:9)

Тинчлик ғоялари бутун Муқаддас Китобни қамраб олган. Муқаддас Ёзув Адан боғидаги тинчлик тасвири билан бошланиб, абадият тинчлигининг тасвири билан ниҳоя топади. Устига устак, бутун Муқаддас Китоб тарихини тинчликни қўлга киритиш тарихи, деб тасаввур қилиш мумкин. Инсоннинг гуноҳи илоҳий боғдаги тинчликни бузган. Хоч устидаги Масиҳ бизнинг тинчлигимиз бўлди (У тинчлигимиз манбаи бўлгани учун Унинг ҳузурига келган ҳар бир инсоннинг қалбида тинчлик ҳукмрон бўлади). Бир кун келиб У «Тинчлик Беги» бўлиб қайтади ва мангу тинчлик шоҳлигини ўрнатади.

Муқаддас Китобда тўрт юз мартага яқин «тинчлик» сўзи учрайди. Худо Ўзини «Тинчлик Худоси» деб атайди, аммо ер юзида тинчлик йўқ. Бу ҳолат икки сабаб билан изоҳланади: шайтоннинг қарши кураши ва одамларнинг итоатсизлиги. Фаришталар ва инсонлар гуноҳга ботганларидан сўнг тинчлик ер юзини тарк этди.

Аммо Худо тинчликни истайди. Худо инсонларга қарши кураш олиб бораётгани йўқ. Гуноҳга ботган фаришталар ва гуноҳкор одамлар — мана кимлар Худога қарши кураш олиб боришяпти! То улар тинчликни қидириб топмагунларича, унга эга бўла олмайдилар.

Ҳозирда биз Осмон ҳузур-ҳаловатига бориш йўлининг еттинчи поғонасида турибмиз. Биз бу поғонани бахт деб атаймиз. Бахтга эришишнинг бу ягона йўлидир. Чунки Худо бизни гуноҳга ботган вақтимизда йўқотилган нарсаларни тиклашга чорлайди. Биз ер юзидаги қачонлардир йўқотилган тинчликни тиклашимиз шарт. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир. Чунки улар Худо ўғиллари дейилур».

Худо «тинчлик ўрнатувчилар» деб атовчи ўзига хос инсонлар ер юзидаги Унинг элчиларидир. Улар тинчлик борасида ҳар қандай Нобел мукофоти совриндорларидан устундирлар. Зеро улар таклиф этаётган тинчлик — абадий, илоҳий ва ҳақиқийдир.

Исонинг айтишича, тинчлик йўлида ҳаракат қилаётган Ўз элчиларига Худо марҳамат қилишга ва уларни «Худо ўғиллари» деб аташга ваъда берган.

БЕҲУДА ТИНЧЛИК ИЗЛАШ

Дунёвий тинчлик ўрнатувчиларнинг ютуқлари мақтовга лойиқ эмас. Улар эришган бугунги тинчлик эртага қулаш арафасида турибди. Бугунги кунда бизнинг на сиёсатда, на иқтисодимизда, на ижтимоий соҳамизда ва на оиламизда тинчлик мавжуд. Ҳеч қаерда тинчлик йўқ, чунки бу тинчлик бизнинг қалбимизда мавжуд эмас. Ҳамма гап шунда. Кимдир шундай деган: «Вашингтонда тинчлик хотирасига атаб ўрнатилган ҳайкаллар жуда кўп. Ҳар бир урушдан сўнг янги ҳайкал ўрнатилади».

«Тинчлик» сўзи остида инсонлар уруш тўхтаган ўша ёқимли замонларни тушунишади. Тинчликпарвар жамият Иккинчи жаҳон урушининг дунёга етказган талофотларига жавобан тинчликни таъминловчи махсус бирлашма тузишга қарор қилинди. Шу тариқа 1945 йилда Бирлашган Миллатлар ташкилоти юзага келди. Ташкилотнинг шиори қуйидагича: «Келажак авлод учун даҳшатли урушнинг олдини олайлик». Ўшандан бошлаб дунё бир кун ҳам тинчлик кўрмади. Бирор кун ҳам! Тинчлик бизлар учун ушалмас орзу бўлиб қолаверди.

Ер юзида тинчлик йўқ. Биз бир-биримиз билан тинч, осойишта яшай олмаймиз. Бизнинг алоқаларимиз жуда ҳам заиф ва осонликча бузилиб кетади. Одамлар аввалгидек руҳий хасталиклардан азоб чекишяпти. Ҳамма ерда оилалар бузилиб кетмоқда, мактабларда тартибсизликлар юз бермоқда. Бунинг ҳеч ниҳояси йўқдай туюлади. Инсоннинг қалбида тинчликнинг йўқлиги сабабли, унинг ички дунёсининг бевосита акси бўлган яшаш жойида ҳам тартибсизлик ҳукмрондир.

Ушбу бобда биз кўриб чиқаётган ажойиб оятдаги тинчлик ўрнатувчиларга Худо алоҳида марҳамат қилишга ваъда беради. Раббимиз сўзларини яхшироқ тушуниш учун тинчлик ҳақидаги бешта ҳақиқатни кўриб чиқиш керак.

ТИНЧЛИК НИМА ДЕГАНИ?

Баъзи одамлар тинчлик — бу жанжаллар ва келишмовчиликларнинг йўқлигидир, деб ўйлашади. Қабристонда жанжал йўқ. Аммо у ерда ҳукмронлик қилаётган осудаликни биз Худо тинчлиги дея олмаймиз. Худонинг фикрига кўра, тинчлик — бу оддий душманликнинг йўқлигидан кўра буюкроқ бир нарса. Худо бу сўзга ўзгача маъно беради: тинчлик — бу тўғри, соғлом ўзаро муносабатларни яратадиган солиҳликнинг мавжудлигидир. Тинчлик нафақат урушнинг тўхташини, балки душманларни яраштирадиган тақводорликнинг яратилишини ҳам кўзда тутади.

Бир яҳудий иккинчисига: «Шалом» деган пайтда, у бу билан: «Сен уруш нималигини билмайсан» демоқчи бўлмайди. Балки яҳудий шуни назарда тутади: «Худонинг солиҳлиги ва баракаси доимо сенга ёр бўлсин».

Ярашиш билан ҳақиқий тинчлик ўртасида жуда катта фарқ бор. Ярашиш — бу қандайдир маълум бир вақтга отишмани тўхтатишни билдиради. Тинчлик эса ҳақиқат тантана қилгандагина ўрнатилади. Шундагина муаммолар ҳал бўлади, шундагина рақиблар бир-бирларини қучоқлаб табриклайдилар. Ҳарбий ҳаракатларнинг вақтинчалик тўхтатилиши адоват алангасини фақат пуфлаб ёндиради. Бу тарзда эришилган тинчлик эса фақат вазиятни кескинлаштириши мумкин.

Муқаддас Китобда ёзилган тинчлик доимо мустаҳкам ва адолатлидир. Муқаддас Китобга асосланган тинчликка ҳеч қачон ҳар қандай воситалар билан эришилмайди. Аммо у барча муаммоларни ҳал қилади. У душман томонлар орасига кўприк ўрнатади. Баъзида бу кураш билан, баъзида оғриқ ёки қўрқув билан боғлиқ бўлади. Аммо йўл охирида ҳар доим сизни ҳақиқий тинчлик кутади. Муқаддас Китоб тинчлиги — бу ҳақиқий тинчлик.

Ёқуб шундай дейди: «Лекин юқоридан тушган донолик эса, биринчидан покдир. Иккинчидан эса муросасоз, мулойим, бўйсунувчан, тўла меҳр-шафқатли, яхши самаралар билан тўлиб- тошган, беғараз ва риёсиздир» (Ёқуб. 3:17). Тинчлик ҳеч қачон тақводорликка зарар етказиб тантана қилмайди. Икки одам ўртасида то улар ўз гуноҳларини, ўзларини ноҳақ эканликларини кўрмагунларича тинчлик ўрнатилмайди. Улар тинчлик ҳукм суриши учун ўзларининг аламга ва нафратга тўла эканликларини, буни Худо олдида тан олишга журъатлари етишмаслигини ва тузалмоқчи эканликларини тан олишлари керак. Ва шунда покланиш орқали тинчлик келади.

Ибронийларга мактубда (12:14) шундай дейилган: «Ҳамма билан тинч-тотув яшаш ва муқаддас бўлишга ғайрат қилинглар. Муқаддасликка эга бўлмасдан ҳеч ким Раббимизни кўролмайди». Тинчликни тақводорликдан ажратиб бўлмагандай, тинчликни юрак поклигидан ҳам ажратиб бўлмайди (қаранг: Заб. 84:9). Ҳаммамиз уйда ҳам, ишда ҳам, қаерда бўлмайлик, доимо бемаъни жанжалларнинг олдини олишга ҳаракат қиламиз. Агарда бунда биз ҳақиқатни қурбон қиладиган бўлсак, биз ўз тамойилларимизни инкор қиламиз. Ва оқибатда умуман тинчликдан маҳрум бўламиз. Унинг ўрнига ярашишни, отишма ва совуқ урушнинг вақтинчалик тўхтатилишини қўлга киритамиз.

Раббий шундай дейди: «Мени ер юзига тинчлик келтириш учун келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, балки қилич келтиргани келганман» (Мат. 10:34). Бир қарашда Унинг сўзлари ҳузур-ҳаловат амрларига мутлақо қарама-қаршидай туюлади. Аммо Худо тинчликни ҳар қандай йўл билан келтирмаслигини айтмоқчи. У тинчлик ўрнатилишидан олдин уруш бўлиши кераклигини билган.

Мен Инжил ваъзи ҳақида фикр юритганимда, бу ҳақиқатан ҳам шундай эканлигини тушунаман. Одамлар бахтни англашларидан олдин улар норозилик билдирадилар ва ғазабланадилар. Улар кейин қувончни англашлари учун олдин салбий туйғуларни бошларидан кечиришга мажбур қилиш керак. Тинчлик ўрнатилиши учун олдин қилич кўтарилиши керак. Чунки бу поклик, тақводорлик ва муқаддаслик қиличидир. Ҳаворий Яҳудо шундай дейди: «Эй севганларим, муштарак нажотимиз ҳақида ёзишга ғайратим кўп бўлган. Худо бу имонни Ўз азизларига умрбод омонатга топширган. Мен эса сизни шу йўлда жонкуярлик билан курашишга ундамоқни лозим кўрдим» (Яҳудо 1:3).

Баъзи-бир нарсаларга жонкуярлик билан муносабатда бўлишимиз керак. Демак, биз Инжилни тарғиб қиламиз ва шу билан бу дунёнинг хотиржамлигини бузамиз. Эзгу хабар тинчликни қоралайди, келишмовчиликларга ва қаршиликка сабаб бўлади. Аммо агар бу жанжаллар Исо Масиҳга эътиқод билан ҳал қилинса, ҳақиқий тинчлик ўрнатилади. Бизнинг ўз фикрларимиз ва таълимотимизни, ҳақиқатни, фақат улар кимнингдир иззат-нафсига теккани учун инкор қилишга ҳаққимиз йўқ.

Аксинча, бизнинг вазифамиз кейин ҳақиқий тинчлик ўрнатилишини очадиган ҳақиқатни гапиришдир. Агар сизнинг қуролингиз ҳақиқат бўлса, сиз хотиржамликка зарар етказувчи, қўзғолончи бўласиз. Сизни кучли ҳистуйғуларни авж олдиришда айблашади. Аммо бундан бошқа йўл йўқ.

Биз ҳаммамиз Масиҳ учун яшашга ва бу ҳақда гувоҳлик беришга ҳаракат қиламиз. Аммо бизнинг тинчлик ўрнатувчилик ҳаракатларимизга, одамларга Худо билан, бир-бирлари билан ўзаро ярашишларига ёрдам бериш истагимизга қарамай улар бизга қарши турадилар. Одамлар ўз гуноҳлари билан курашишни ва улар ҳақида эшитишни хоҳламайдилар. Шундай қилиб, улар тинчлик йўлига тўсиқ қуриб қўядилар.

Агар биз шундай вазиятда фақат ярашишни изласак, биз одамларга Худо билан ярашишга ёрдам бера олмаймиз. Муқаддас Китоб тинчлик ўрнатувчиларини ювош, хотиржам, илтифотли, деб бўлмайди. Адолат туйғуси йўқ ва тақводорликни изламайдиган одамларни улар хафа қилмаслик учун, қолаверса, фақат уларни аяб ёқимли нарсаларни гапирмайдилар. Бундайларни, аслида, муросасоз ва келишувчи деб аташ мумкин. Одамлар: «Ҳа, у шундай тинчликсевар одам» дейишади. Ҳақиқатда эса бу: «Унинг ўз фикри йўқ», деган маънони билдиради.

Муқаддас Китоб бўйича, ҳақиқий тинчлик ўрнатувчи низолардан кўз юммайди, улардан қочишга ҳаракат қилмайди. У status quo ни сақлаб қолишга уринмайди. У: «Мен бу одамнинг ёмон иш қилаётганини биламан. Аммо менга тинчлик керак. Мен уни сақлаб қолишни истардим», деб фикр юритмайди. Бу ҳақиқий ўзаро келишишдир.

Шундай қилиб, ҳақиқий тинчликнинг маъноси — жанжалларни ҳақиқат ёрдамида ҳал қилишдир. Биз бу ҳақиқатни Худо тақводорлигидан совут кийиб ҳаммага билдирамиз.

ТИНЧЛИК ЎРНАТИШГА НИМА
ҚАРШИЛИК ҚИЛАДИ?

Тинчликка нима халақит беради? Агар тинчликнинг маъноси тақводорлик ва ҳақиқат бўлса, унда гуноҳ ва ёлғон — унга эришиш йўлидаги тўсиқдир. Ермиё шундай дейди: «Одамнинг юраги ҳаддан ташқари айёр ва бузуқдир. Унинг ичидагини ким билади?» (Ерм. 17:9). Келинг, буни эслаб қолишга ҳаракат қилайлик. Ахлоқсиз юрак ўзини қандай намоён қилади? Ишаё бизга шундай деб эслатади: «Ёмонларга омонлик йўқ», дейди Эгамиз» (Ишаё 48:22). Ермиё, инсоннинг юраги айёр, дейди. Ишаё эса шу сабабдан унда омонлик йўқ, дейди.

Биз одамнинг ахлоқсизлигини ва унинг юраги бузуқлигини тан олишимиз керак. Бундай юракда ҳеч қачон тинчлик бўлмайди. Чунки тинчлик — муқаддаслик ва тақводорлик мевасидир. Шунинг учун Ёқуб: «Шу тариқа солиҳлик уруғи сепилиб, тинчликпарварлар учун осойишталик барпо бўлади» (Ёқуб. 3:18), дейди. Тинчлик ўрнатувчилар солиҳлик уруғини сепадилар.

Инсоний адоватнинг замирида гуноҳ ётади. Гуноҳни йўқ қилинг. Шунда жанжал тўхтайди. Ҳақиқий тинчлик ўрнатувчилар — одамларни тақводорлик излашга, Худо мезонларига мос бўлишга ҳаракат қилишга ундайдиган одамлардир. Ердаги барча дипломатлар, давлат арбоблари, элчилар, президентлар ва ҳукмдорларнинг ҳаммаси ҳеч қачон тинчликка эриша олмайдилар. Ҳузур-ҳаловатнинг биринчи олтита амрига риоя қилмай тинчлик ўрнатувчи бўлиш мумкин эмас.

Ҳаммаси руҳий камбағалликни англашдан бошланади (3-оят). Биз руҳан қайғурамиз ва Худога ёрдам сўраб мурожаат қиламиз. Чунки биз ўз-ўзимизга ёрдам бера олмаслигимизни тушунамиз. Сўнгра биз ачччиқ-аччиқ йиғлашни (4-оят), нола қилишни ва ўз гуноҳларимиз учун қайғуришни бошлаймиз. Биз ўзимизни муқаддас ва қудратли Худо олдида кўрамиз. Ва кўз ёшлар билан бизга беозорлик келади (5-оят). Биз адолатга очу чанқоқлигимизни сеза бошлаймиз (6-оят). Шундан сўнг Раббийдан раҳмшафқат топамиз (7-оят).

8-оят пок юракка эга бўлишимиз кераклигини таъкидлайди. Фақат шундан кейингина биз тинчлик ўрнатувчи бўламиз (9-оят). Биз тинчлик ўрнатувчи бўлганимизда дунё бизни қучоқ очиб кутиб олмайди. Бу ҳақда 10-оятда шундай дейилган: «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир» (Мат. 5:10). Нега шундай бўлади? Чунки одамлар Худо таклиф қилган тинчлик ҳақида эшитишни ҳам истамайдилар. Нима учун? Чунки улар эшитаётганларида жуда кўп ҳақиқат бор.

Агар сиз тақводор ва пок бўлсангиз, олийжаноблик билан яшасангиз, сизнинг қалбингизда тинчлик бўлади. Мабодо, тақводорлик, поклик, олийжаноблик сизнинг эру хотинлик ҳаётингизда, сизнинг халқингиз ҳаётида, уйингизда бўлса, буларнинг ҳаммасида ҳам тинчлик бўлади. Ҳақиқатан ҳам шундай. Агар сиз тақводор бўлсангиз, демак, Парвардигор билан, одамлар билан, ўз-ўзингиз билан тинчликда бўласиз.

Бу қандай ажойиб — Худо энг оддий, энг итоаткор одамлардан фойдаланишини ва уларни тинчлик ўрнатувчилар қилишини кўрсангиз! У ҳеч қандай унвонга, ҳеч қандай мукофотларга эга бўлмаган одамларни улуғлайди. Сиз уларнинг номларини ҳеч қачон газета ва журналларда кўрмайсиз. Фақат биз тақводорликни ҳаётий меъёр сифатида тарғиб қилиб унга ҳақиқий тинчликни англашига ёрдам бера оламиз. Фақат биз эру хотинларни тақводорликка бошлай оламиз. Бу билан тинчликка эришишга ва улар орасидаги келишувга йўл очамиз. Фақат биз одамларни Парвардигор тинчлигига олиб келиш учун Инжилни тарғиб қила оламиз ва тарғиб қилишимиз керак.

Исо буюк тинчлик ўрнатувчи бўлган. Бироқ У жанжалли вазиятлардан қочганми? Йўқ, бундай бўлмаса керак. Яҳудийлар Уни ўлимга йўлладилар. Ва У ўлимга тик борди. Чунки У барибир тинчлик ўрнатилишини биларди. Одамлар тинчликни ахтариб оёқдан қоладилар. Улар юқорида турли учрашувлар уюштирадилар, саноқсиз анжуманлар ташкил қиладилар, шартнома кетидан шартнома имзолайдилар, бир эътиқоддан иккинчисига ўтадилар. Аммо ҳеч қачон уни топа олмайдилар. Нима учун? Чунки ер юзидаги вазиятларда инсоний мантиқ асосида тинчликни қўлга киритиш мумкин эмас.

Дунё одамлари кўпинча тинчлик яратадиганларни эмас, балки уни бузадиганларни кўкларга кўтаришларини сезганмисиз! Боксчилар бир-бирларини рингда чала ўлик қилиб уришларини кўриш учун биз катта пул тўлаймиз. Ердаги шоҳлар доимо жангчиларни ҳурмат қилганлар. Биз қудратнинг буюк Худоси олдида бош эгамиз. Қўрқмас, бўйсунмас, мағрур, «қаттиққўл», ўзбошимча ва ўзига тўқ одам — мана бизнинг қаҳрамонимиз. Ўз ҳуқуқлари учун курашадиган, янги-янги талабларни олдинга сурадиган, адоват уруғини сочадиган ва анъаналардан нафратланадиган аёллар — бизнинг қаҳрамонларимиздирлар.

Бизнинг бутун жамиятимиз инсон ҳуқуқлари учун кураш ва шу инсонни улуғлаш билан машғул. Руҳшунослар, бихевиоризм (инсоннинг хулқ-атворларини бутунлай жисмоний таъсирларга боғлайдиган ва ақлий ҳодисаларни инкор қиладиган сохта илмий назария — изоҳ тарж.) издошлари бизга тинимсиз шундай деб такрорлайдилар: «Мумкин бўлган ҳамма нарсани олинг. Ҳеч кимга сиздан бирон нарсани тортиб олишига имкон берманг». Шунинг учун шубҳасиз, бизнинг жамиятимизга Инжил тинчлигини келтириш учун масиҳийларнинг қилган ҳар бир ҳаракати шафқатсиз қаршиликларга дуч келишига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

Яҳудийлар Исо Масиҳни ёмон кўриб қолганлари ажабланарли эмас. Уларга курашчи керак эмас эди. Исо, Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир деганда, менинг ишончим комилки, Уни эшитаётганлар тушунмасдан елка қисганлар. Бугунги кунда ҳам одамлар масиҳийларни қўрқоқлар ва ожизлар деб улардан нафратланадилар. Агар улар қўрқмасдан Масиҳни тарғиб қилсалар, одамлар уларга уруш эълон қиладилар.

Одамнинг бир нечта душмани бўлиши бу одатий ҳолдир. Исо Масиҳ дунёнинг Шоҳи бўлган ва шундай бўлса ҳам жамият тинчлигини бузган (қаранг: Лк. 23:5). Хаворий Павлус, мен одамларни Худо билан ярашишини тарғиб қилувчи шахсман, деб атаган. У буни «Худо марҳаматининг Хушхабари» деб номлаган. Павлус қаерда пайдо бўлса, шу ерда албатта норозилик келиб чиқарди.

Биз жанжалли вазиятларга тайёр туришимиз керак. Масиҳ ўзига зарбаларни олгандек, биз ҳам ўзимизга зарбани олишимиз керак. Ўз «мен»имизни инкор қилиб, ҳаётимизни давом эттиришимиз ва ўз маслакларимизни қўрқмасдан ҳимоя қилишимиз керак. Агар биз кескин вазиятларни айланиб ўтишга ҳаракат қилсак, биз тинчлик ўрнатувчилар бўла олмаймиз.

Мен гуноҳда яшаётган одамни кўрсам, агар Исо орзу қилганидай ҳақиқий тинчлик ўрнатувчи бўлсам — бу одамнинг олдига келишим ва унга: «Сен ўз ҳаёт тарзинг билан Муқаддас Худони ҳақорат қиляпсан. Сен Худо билан уруш ҳолатидасан. Мен сени У билан яраштирмоқчиман. Шунинг учун гуноҳларингга кўзларингни очиб қўймоқчиман ва сенга Исо Масиҳнинг Инжилини таклиф қиламан», дейишим керак.

Ҳа, бу мардликдир. Агар мен иккита низолашаётган масиҳийни кўрсам, четда қараб турмаслигим керак. Ҳақиқий тинчлик ўрнатувчи бундай дейди: «Сиз ўз жанжалингизни адолатли тарзда ҳал қилишингиз керак». Тинчлик ўрнатувчи бўлиш — ёқимсиз вазиятлардан қочиш дегани эмас. Аксинча, муаммони ҳал қилиш ва жанжаллашаётган томонларни яраштириш учун имкони бўлган ҳамма ишни қилиш керак.

ТИНЧЛИК ЎРНАТУВЧИ

Ҳақиқий тинчлик ўрнатувчи ким? Павлус бу ҳақда шундай дейди: «…Чунки Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик Худосидир» (1 Кор. 14:33). Худо тинчлик манбаи ва яратувчисидир. Ундан ташқарида тинчлик йўқ. Янги Аҳдда бир неча марта Худо — тинчлик Худоси эканлиги ҳақида гапирилади. Мана бир нечта мисоллар: «Тинчлик манбаи бўлган Худо ҳаммаларингизга ёр бўлсин…» (Рим. 15:33). Павлус ҳам Масиҳ ҳақида шундай дейди: «Тинчлик манбаи бўлган Раббимизнинг Ўзи сизларга ҳар доим ва ҳар йўсинда тинчлик берсин…» (2 Сал. 3:16). Ибронийларга мактубнинг муаллифи ҳам шундай ёзади: «Тинчлик берган Худо қўйларининг улуғ Чўпони — Раббимиз Исони абадий аҳднинг қони билан тирилтирди» (Ибр. 13:20). Гуноҳга ботган вақтдан бошлаб (қаранг: Ибт. 3) инсон тинчликни билмаган, агар фақат уни Худодан ҳадя сифатида олмаган бўлса. Худо Ўзи билан Ўзи мутлақо тинчликда бўлади. Муқаддас Учликнинг чеҳраси мутлақ ҳамжиҳатликда ва келишувда бўлади. Эфесликларга мактубда (2:14) шундай дейилган: «Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлигимиздир. У яҳудийлар билан мажусийларни яраштириб, бир уммат қилди. Ўз танасини фидо қилиб, уларнинг орасидаги тўсиқ деворни қулатди, адоватни бартараф қилди».

Бир куни мен бир оила ҳақида ўқиб қолдим. Ажралиш жараёнини бошлаган эр-хотин иш кўриб чиқилаётганда ҳақиқий даҳанаки жанг қилганлар. Ота-онани тўрт ёшли ўғил кўзларида ёш билан кузатиб турган. Тўсатдан фарзанд ота-онанинг қўлларини олиб, то уларнинг кафтларини бирлаштирмагунча тортаверган. Ушбу ҳолатда фарзанд тинчлик ўрнатувчи бўлган.

Аслида Масиҳ ҳам худди шундай қилган. У бизга Худо қўлини қўлимизга олишга имкон берувчи тақводорликни ато этди. Павлус шундай деган: «Исо Масиҳнинг воситачилиги билан Худо еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Ўзи билан яраштиришга қарор қилди. Хочда тўкилган қонни инобатга олиб, Худо Ўзи яратганлар билан сулҳ тузди» (Кол. 1:20). Хочнинг ўзида тинчлик бўлмаса ҳам, Хоч тинчлик келтирди. Бу даҳшатлар ва тартибсизликлар замонида бўлган эди. Аммо айнан Хоч бир ўзи ҳақиқий тинчликни ярата олиш қобилиятига эга бўлган тақводорликка йўл очиб берди.

Шундай қилиб, Худо тинчлик манбаидир. Исо эса тинчликнинг тимсолидир. Муқаддас Руҳ тинчлик ўрнатилишига ёрдам берувчи воситачидир. Галатияликларга мактубда шундай дейилган: «Илоҳий Руҳнинг самараси эса — муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир» (Гал. 5:22).

Худо адоватдан нафратланади. Одамлар: «Бу қандай Худо ўзи? Сиз бу урушларга қаранг!» деб айтишади. Худога урушлар керак эмас. Унда нима учун У урушларга барҳам бермайди? Чунки урушларни У бошламаган. Булар Унинг урушлари эмас. Худо пайғамбар Ермиёнинг тили орқали шундай деган: «Чунки сизлар учун тузган режаларимни аниқ биламан. Ушбу режаларим сизларга ёмонлик эмас, яхшилик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради» (Ерм. 29:11).

Исонинг сўзларини эсланг: «Буларни сизларга Менда хотиржам бўлишингиз учун айтдим. Дунёда қайғу-алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим» (Юҳ. 16:33). Биз, масиҳийлар, Раббийда бўла оламиз ва Унда тинчликни қўлга кирита оламиз. Майли, атрофда ҳамма нарса тартибсизлик ва бесаранжомлик ботқоғига ботган бўлса-да, тинчлик Шоҳини билган ва тинчлик Руҳида яшаётган одамнинг доимо бошпанаси, қутураётган денгизда эса осойишта оролчаси бўлади.

ТИНЧЛИК ЭЛЧИЛАРИ

Биз — тинчлик элчиларимиз. Чунки Муқаддас Ёзувда шундай дейилган: «…Раббимиз бизни тинчликка чорлаган» (1 Кор. 7:15). Коринфликларга Иккинчи мактубда қуйидагилар айтилган:

Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни ўзи билан яраштирди, ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди. Ҳа, Худо Масиҳ вужудида бўлиб дунёни Ўзи билан яраштирди, одамларнинг гуноҳларини ҳисобга олмади. Бу ярашиш тўғрисидаги хабарни етказишни эса бизга топширди. Шундай қилиб, биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти. Биз Масиҳ номидан ёлворяпмиз: Худо билан ярашинглар!

2 Кор. 5:18-20

Биз — том маънода Худонинг тинчлик жамоасимиз. Муқаддас Ёзувда бу ҳақда жуда кўп айтилган. Масалан, мана бундай: «Масиҳ ато қилган тинчлик дилингизда ҳоким бўлсин. Сизлар бир баданнинг аъзолари каби тинч-

тотув бўлишга даъват этилгансизлар. Шунингдек, миннатдор бўлинглар» (Кол. 3:15). «Шунда инсон хаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр-хаёлингизни хотиржам қилади» (Флп. 4:7).

Сиз: «Мен тинчлик ўрнатувчи сифатида нима қилишим керак?» деб сўрашингиз мумкин. Мен бу ерда учта нарса ҳақида алоҳида тўхталмоқчи эдим:

Биринчидан, ўзингиз Худо билан ярашинг. Худди Павлус айтганидай, роҳат-фароғат Хушхабарини қабул қилинг. «Тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар» (Эф. 6:15). Илгари биз Худо билан уруш ҳолатида эдик. Аммо Масиҳ тақводорлиги бизга топширилганда, биз У билан ярашдик. Уруш тамом бўлди.

Биз бу тинчликни асрашга мажбурмиз. Ҳар сафар биз гуноҳ қилганимизда, бу тинчлик бузилади ва бизнинг Худо билан мулоқотимиз узилади. Биз дарҳол Худо ва бизнинг ўртамиздаги тинчлик тикланиши учун ўз гуноҳимиз учун тавба қилишимиз керак.

Иккинчидан, бошқаларнинг Худо билан ярашишларига ёрдам беринг. Тинчлик ўрнатишнинг энг ажойиб томони шуки, биз Худо билан курашаётган ҳар қандай одамнинг олдига келишимиз ва унга Худо билан ярашишига ёрдам беришимиз мумкин. Бундай одам Исо Масиҳга мурожаат қилиб, Худо билан ярашиши биланоқ, у ўша заҳоти биз билан ҳам ярашади. Чунки у Худо ўғли, айни пайтда бизнинг биродаримиз бўлади.

Эзгу хабар — бу тинчлик ўрнатишдир. Агар мен тинчлик ўрнатувчи бўлсам, тинчлик Хушхабарини тарғиб қиламан. Бундан мақсад — инсон ва Худо ўртасидаги адоватга, одам ва Масиҳ Танаси ўртасидаги адоватга чек қўйиш ва бу одамга тинчликни қўлга киритишига ёрдам беришдир. Ҳаворий Павлус ана шундай тинчлик ўрнатувчилар ҳақида сўз юритади: «Юборилмасдан туриб, Каломни қандай тарғиб қиладилар? — Тавротда ёзилганидек: «Нақадар гўзалдир эзгулик муждасин, тинчлик Хушхабарини келтирган оёқлар!» (Рим. 10:15). Сиз ҳақиқий тинчлик ўрнатувчи бўлишни хоҳлайсизми? Кимгадир Исо Масиҳ ҳақида сўзлаб беринг.

Ўзига бино қўйган фарзийлар, Рим билан адоватлашишга, ҳаммага ўзларининг илоҳий таълимотларини ўтказишга ва одамларга жабр қилишга ҳақлимиз, деб ҳисоблаганлар. Улар ҳамма жойга адоват ва низо уруғини сочганлар. Фарзийлар одамлардан нафратланганлар. Жамиятни ёмон ниятли тўдаларга ва гуруҳларга бўлганлар. Исо уларга шундай деган: «Сиз ҳамма нарсада ноҳақсизлар. Худога руҳан сара одамлар керак эмас. Худога камбағал ва Унга ҳеч нарса таклиф қила олмайдиган заиф, аммо тинчлик излайдиган гуноҳкор керак».

Учинчидан, одамлар билан ярашинг. Улар бир-бирлари билан ярашишларига ёрдам беринг. Бу ҳар доим ҳам осон эмас. Аммо тинчлик ўрнатувчи одамлар орасига кўприк қўйиши мумкин. Исо шундай деган: «Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, хайрэҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кейин келиб, хайр-эҳсонингни бажо келтир» (Мат. 5:23-24).

Ким биландир адоватда эканлигимизни билиб туриб, жамоатга боришимизни ва Худога эътиқод қилишимизни У хоҳламайди. Қолаверса, Матто Хушхабарининг бешинчи бобида айтилганидек, Исо бизга ҳатто душманларимизни ҳам севишни буюради. Шунингдек, бизни лаънатлаганларни дуо қилишимизни, биздан нафратланганларга яхшилик қилишимизни, бизнинг номимизга иснод келтирганлар учун, бизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилишимизни амр этади. Нима учун? Чунки ана шундагина биз осмондаги Отамизнинг ўғиллари бўлишимиз мумкин (қаранг: Мат. 6:45).

Агар биз ҳатто душманларимизни ҳам севишга ўргансак, Худо фарзандлари бўламиз. Бу амр бизга «Худо фарзандлари» унвонини ваъда қилади. Баъзида бу учун кўп машаққат чекишга тўғри келади. Баъзида эса бу умуман имконсиз бўлади. Шунинг учун Павлус шундай деб ёзади: «Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар» (Рим. 12:18; курсив меники. — Дж. М.).

Баъзида одамларнинг бизга ёрдам бергилари келмайди. Аммо бу дегани — биз улар билан ярашиш ҳақидаги фикримиздан қайтишимиз керак, дегани эмас. Исо шундай дейди: «…ўзаро тинч-тотув яшанглар» (Мк. 9:50). Бу бизнинг умр йўлдошимизга ҳам тааллуқли, шундай эмасми? Агар нимадир сизнинг Худога ибодат қилишингизга тўсқинлик қилса, сиз, эҳтимол, эр ёки хотин ўртасидаги муносабатларга аниқлик киритишингиз керак. Ҳаворий Бутрус қуйидагича насиҳат қилади: «…Сиз, эрлар, хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманл бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар» (1 Бут. 3:7). Эр хотинга: «Майли, азизим, бу ҳақда бошқа гаплашмайлик, айниқса жамоатхонага отланаётганимизда: ахир, биз бугун эрталаб Худога ибодат қилишимиз керак», деган гапга ўхшаган нимадир айтганда, сиз вақтинчалик ярашишга эмас, ҳақиқий тинчликка интилишингиз керак. Бу тинчлик эмас — бу совуқ уруш. Сиз бу жанжални ҳал қилишингиз керак.

Тинчлик ўрнатувчи бўлинг. Эҳтимол, бу сизга бирон зарар етказар. Эҳтимол, сиз ҳатто бу учун озор чекарсиз. Хуллас, тинчлик ўрнатувчининг вазифаси ана шундай. Исо ҳам шундай йўл тутган. У эса биз учун намунадир.

Биз сабр билан тинчлик ўрнатувчи бўлишга ўрганишимиз керак. Мен биров билан мулоқот қилаётган бўлсам, бизнинг орамизда бир-биримизга нисбатан ҳеч қандай адоват бўлмаса, аммо илоҳиёт масалалари бўйича баъзи келишмовчиликлар бўлса, мен унга ҳеч қачон: «Мен сизга яна ниманидир айтишим керак!» демайман. Мен ўзга бир одамни ўз фикрларим билан чарчатишни хоҳламайман. Унга: «Сиз менга қулоқ солишингизни Худо хоҳлайди», деб ўз фикримни ўтказишни ҳам истамайман. Йўқ, мен доимо умумий бир нарсани топишга, ўзаро битимга келишга ҳаракат қиламан. Чунки тинчлик — устига муносабатларни қуриш мумкин бўлган ягона пойдевордир.

ТИНЧЛИК ЎРНАТУВЧИЛИК
УЧУН МУКОФОТ

Агар сиз тинчлик ўрнатувчи бўлсангиз, нима юз бериши сизни қизиқтирадими? Амрга кўра, сиз Худо ўғли бўласиз. Бундан ҳам юқорироқ унвон бормикан?

Мен Макартурлар — кўҳна шотланд авлоди вакили эканлигимдан хурсандман. Менинг авлодимда генерал, ҳатто миллионерлар ҳам бўлган (аммо бу фазилат менда мутлоқо акс этмаган!). Мен ўз отамнинг ўғли ва буюк Парвардигор набираси эканлигимдан бахтлиман. Бироқ Худонинг ўғли унвони билан бирон нарса — ҳеч нарса тенглаша олмайди.

Тинчлик ўрнатувчиларнинг мукофоти ана шунақа — Худонинг ўғиллари деб аталишдир. «Ўғиллар» — грекча huios, «болалар» маъносини билдирадиган tekna эмас. Tekna сўзи фақат ота-оналик туйғуларининг илиқлигини ифодалайди. Huios сўзи шарафни, ҳурматни ва алоҳида ҳолатни кўзда тутади. Демак, Масиҳ нафақат Худонинг бизга севгиси ҳақида, балки Унинг ўғиллари деб аталиш каби буюк шараф ҳақида гапиради.

Мен ота сифатида ўз болаларимни ўз уйимдан кўра кўпроқ севаман. Худонинг уйи — олам ва У мени Ўз уйидан кўра кўпроқ севади. Мен болаларимни ўз мулкимдан кўра кўпроқ яхши кўраман. Ёқуб учун унинг кичик ўғли Бенямин дунёдаги ҳамма нарсадан азизроқ бўлган (қаранг: Ибт. 44:30).

Худо ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Чунки Унинг юраги сизга ва менга бўлган буюк севги билан тўла.

Биз — Унинг болаларимиз. Муқаддас Китобда айтилишича, У бизни гўё кўз қорачиғидай асрар экан. Чунки қорачиғ, яъни кўз — бу махсус ҳимояга муҳтож энг нозик, ҳар қандай жисмнинг энг нимжон қисмидир. Агар кўзимизга нимадир кирса, биз азоб чекамиз.

Худо ҳам худди шундай туйғуларни ҳис қилади. Ким Унинг болаларига тегиб кетса, худди қўли билан Унинг кўз қорачиғига тегиб кетгандай бўлади. Малаки пайғамбарнинг Китобида биз Унинг хазинаси деб аталганмиз (Рус Синодал Инжилда — Унинг мулки. — Изоҳ тарж.) (қаранг: Мал. 3:17). Ишаё, У бизга «абадий» ном беради, дейди (қаранг: Ишаё 56:5). Забурнинг 55-саносида Худо бизнинг кўз ёшларимизни Ўз шишасида сақлайди, дейилган. Ахир, бу ажойиб эмасми? Қадимги яҳудий анъаналарига кўра, йиғлаётганлар кўз ёшларини махсус шишаларда йиғишар экан. Мақсад — ҳаммага ўзларининг қандай кучли қайғурганларини намоён этиш бўлган. Худо бизнинг кўз ёшларимизни Ўз шишасида худди азоб-уқубатларимизнинг далили сифатида асрайди.

Аммо энг ажойиби бизни ўлимдан кейин кутади: «Ўз азизларининг ўлими Худованд назарида бебаҳодир» (Заб. 115:6). Биз ҳақиқатда ҳам Худо учун жуда азизмиз. Чунки биз — Унинг болаларимиз. У бизни шоҳлар, муқаддаслик, ворислар деб атайди. 15-санода У бизни «асл» кишилар дейди (қаранг: 3-оят). Биз «шарафли ва муқаддас идиш» деб аталганмиз (қаранг: 2 Тим. 2:21). Ёзувда айтилишича, У бизга Ўзининг ёнида тахтга ўтиришга ижозат беради (қаранг: Ҳав. 3:21)! Худди болалар отанинг тиззасига тирмашиб ўтиришиб олгандай.

Сиз қачонлардир Худо ўғли бўлиш нима эканлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Худо сизни чексиз ва абадий севги билан севади. У сизнинг гуноҳ ва камчиликларингизга марҳамат ила қарайди. Худо сизнинг унча яхши бўлмаган хизматингизни ҳам қабул қилади. Худо сизнинг ҳар бир муҳтожлигингизни тўлдиради, сизни хавф-хатарлардан асрайди. Сизга Ўз мангу ҳақиқатларини очади. У сизни кечиради ва сизнинг ҳар бир гуноҳингизни кечиришни давом эттиради.

Худо сизни бор нарсасининг вориси деб эълон қилди. Худо ҳар доим сизнинг фойдангизни кўзлаб иш қилади. У сизни мангу ҳалокатдан асрайди. У сизга осмонларни ҳадя қилади.

Сиз қатъий ишонч билан, мен Парвардигорнинг ҳақиқий ўғли — тинчлик ўрнатувчиман, дейишингиз мумкин.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак