Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) 9 bob

Джон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (9-боб) Ўзбек тилида

Maftunkor go‘zallik (Jon-va-Steysi-Eldrij) O‘zbek tilida AudiokitobДжон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Аёл қалби сирларини забт этиб

               

Мундарижа

                                                                                         

Сўз боши

1. Аёл қалби

2. Момо Ҳавога сўз берамиз

3. Хаёлдан кетмайдиган савол

4. Ярадор

5. Манфур аёл

6. Яраларга шифо бериш

7. Севикли

8. Очилиши зарур бўлган гўзаллик

9. Шайдойи Одам Ато

10. Оналар, қизлар, сингиллар

11. Жангчи маликалар

12. Ноёб роль

13. Озод бўлиш учун кундалик ибодат


Шайдойи Одам Ато

Менинг эрим бўлиш учун сиз етарлича даражада кучлимисиз?

Шерил Кроу

Шошилгин, севгилим, зираворлар тоғида худди кийикдай, ёш буғудай бўлгин!

Қўшиқ 8:14

Гап эркак кишига нисбатан севги ҳақида бошланганда, ҳаётингиздаги ҳар бир эркак тўғрисида чин дилдан суҳбатлашиш учун бизга катта бир бобдан кўпроқ жой керак бўлишини яхши тушунардик. Ўйлашимизча, китоб – бизга айнан тўғри келадиган формат. Бу мавзуга боғлиқ муаммолар кўпинча оғир эсдаликларга бой бўлади, вақт ўтиши билан улар ҳақиқий муаммога айланиб кетади, лекин биз улардан юз ўгирмаслигимиз керак. Кўплаб аёллар учун бу мавзу ниҳоятда муҳим, шу вақтга қадар уларнинг кўплаб саволлари жавобсиз қолиб кетмоқда. Сиз Муқаддас Руҳга ишонинг, бу бобда ёритилган маълумотлардан сиз тўғри фойдалана олишингиз учун У сизга ёрдам беради. Биз ушбу мавзунинг чуқур аспектларини очиб беришга ҳаракат қиламиз. (Кўплаб китоблар, методика, қоидалар ва маслаҳатлар тавсия этиш, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, буларнинг ҳаммаси бизнинг қалбимиз истаги билан мос келади, аммо нима учунлиги тушунтирилмайди.) Қолаверса, сиз ёш бола эмас, катта хотинсиз. Шунинг учун ўзингиз тушуниб оласиз, деган умиддамиз.

Очилиши керак бўлган гўзаллик ҳақидаги айтиб ўтганларимиз, шунингдек, аёлларнинг Худога юз тутишга даъват қилиши ва ўзлари билан мулоқот этишга таклиф қилиши, Одам Атони у қандай севиши кераклиги ҳақида гап кетар экан, бу ғоят муҳим ва долзарб масаладир. (Сўнгги бобнинг катта қисмини ўқиганингизда, айтиш мумкинки, сиз фақатгина ўз ҳаётингиздаги энг асосий эркак ҳақида ўйлагансиз.) Ҳақиқий латофат ҳақиқий жасурликни уйғотади. Дунёда мавжуд барча воқеаларнинг ҳамма қаҳрамонлари ўзларини қаҳрамонларча тутадилар, чунки уларнинг ҳаётида уларни қаҳрамонликка руҳлантирувчи гўзал аёл бор. Эркак кишида қаҳрамонлик руҳини уйғотишга ва уни тўғри йўлга солишга фақатгина аёл киши қодир.

Одам Атонинг жароҳати

Агар сиз ўйнаётган болаларга диққат билан қарасангиз, уларнинг ҳақиқий қаҳрамон бўлиш истаги уларнинг юракларида жо бўлганлигини кўрасиз. Кунларнинг бирида озиқ-овқат магазинида икки кишига дуч келиб қолдим – бири аёл, бошқаси унинг жажжигина ўғилчаси эди. Чамаси, болача уч ёшларда бўлса керак. Боланинг кийинишига эътибор қилинг: унинг эгнида ухлаганда киядиган пижама кўйлак, кўйлакнинг елка чокларига қаҳрамон аскарнинг ажойиб енгсиз нимчаси қўшиб тикилган. Ишончим комилки, жамоат жойида, яъни магазинда шундай юриши у ёқда турсин, она ўғлига уйда ҳам шундай пижамада юришга рухсат бермайди. Сиз билан баҳслашиб айтишим мумкинки, она ўғлининг эгнидан бундай қаҳрамонларнинг кийимини асло ечтира олмаган. Ўғил болалар ҳарбий кийимларини кийишни яхши кўрадилар, хоҳ у жангчи, ёки чавандозларнинг, хоҳ солдат, ёки танкчиларнинг кийими бўлсин  барибир. Болаларнинг жанг, уруш-уруш ўйинларида ҳар доим қаҳрамонлик руҳи мавжуд бўлиб, улар турли синовлардан ўтишга ҳаракат қиладилар, ғолиб-қаҳрамон бўлишга интиладилар. Бинонинг иккинчи қават деразасидан пастда ойнанинг тагида ёзилган батутга сакраш ҳам қаҳрамонлик-ку, шундайми?!

Ўспирин йигитга айланган болалар кўпинча ўзларини мустақил бўлиб қолганликларини намоён қиладилар. Бундай қилиқлар оналарнинг жиғига тегади, улар асабийлашадилар. Ўспиринларнинг дўқ-пўписа қилишлари, гап қайтаришлари, сурбетларча хулқи – уларнинг эркакларча кучга эга эканликларининг илк зуҳуридир. Ўспиринлар катта тезликда машина ёки мотоциклларни ҳайдайдилар, танлаб-танлаб кийим киядилар, атрофдагиларнинг жаҳлини чиқарадилар, бурниларини осмонга кўтариб юрадилар. Брюс Спирингстиннинг улар ҳақида айтган қўшиғида шундай мисралар бор: “Машина ойнасининг орқа томонида, қизлар йигитларга қараганда жуда бошқача кўринар. Киприклар бўялган, сочлар турмакланган – бундан-да ортиқ тентакликни тасаввур қилиш мумкинми? Йигитлар-чи, йигитлар?! Қадди-қомати келишган, мушаклари кучга тўлган, кўкракларни қалқон қилиб, ўзини ҳаммага кўрсатган”. Йигитларнинг ўзларини шундай тутишидан уларнинг асосий саволи келиб чиқади: “Мен қийинчиликларни енга олармиканман? Мен ҳақиқий эркакка ўхшайманми?”

Эркак киши жароҳат олгани ва унинг қалб жароҳати қанчалик чуқурлигини у болалигида энг асосий саволларга қандай жавоб олганига боғлиқ бўлади. Ҳар қандай аёл сингари, ҳар бир эркак ҳам ўз юрагида қалб жароҳатини олиб юради. Бола катта бўлиб, улғайгани сари барча эркакларга хос бўлган асосий саволга у жавоб ахтаради, ўз отасига қарайди, аммо натижада унинг барча интилишлари кўпинча емирувчи бўлиб чиқади.

Агар боланинг отаси баджаҳл бўлган бўлса, унинг ўғлининг жароҳати яққол кўзга ташланади, жароҳат жуда чуқур ўрнашади. Дейв ўн уч ёшлигида кўпинча ота-онаси жанжаллашганда, уларнинг ўртасига тушарди. Ўзини ҳақиқий эркак ҳисоблаб, онасининг ёнини олишга ҳаракат қиларди. Кунларнинг бирида навбатдаги жанжалда Дейв яна онасининг ёнини олди. Жаҳли чиққан ота кимдан ўчини олишни билмай, ўғлига қаҳрини сочди. Ўғлининг бетига қараб туриб, деди: “Сен ўғил бола эмассан, сен онангнинг арзандасисан!” Дейв бундай ҳукмга қарши ўн йилдан ошиқ курашди. Ҳозирда аёлларга меҳрибонлик қилмоқчи бўлади, аммо қалбининг туб-тубида кичкина болалигида отасидан эшитган дашном ҳамон сақланиб қолган, у ўзини онасининг арзандаси ва “ҳақиқий эркак” эмасдай ҳис қилади. Ахир, ўшанда у эркак эмаслиги, онасининг арзандаси эканлигини унинг бетига айтишган. Яна бир мисол: Чарлзнинг отаси профессионал спортчи бўлган, ўғли Чарлз эса фортепиани чалишни яхши кўрарди. Кунларнинг бирида ота ўзини тутолмай қолди (ким билсин, отанинг ўғлига нисбатан қандай ҳис-туйғулари бўлган экан, эҳтимол, кайфиятининг йўқлиги бунга сабаб бўлдими). Ота уйга қайтганда, Чарлз одатдагидай фортепиано чалиб ўтирганди. Ота киноя билан деди: “Ҳа, ахир, сен бачасан–ку!” Шундан кейин Чарлз ҳеч фортепианонинг яқинига ҳам йўламай қўйди. Ҳозиргача у аёллар билан суҳбатлашишга ҳам қийналади, қалбининг тубида ўзининг... қандайдир хотинчалиш эканлигини ҳис қилади.

Кўпинча пассив оталар ҳам ўз ўғилларининг асосий саволларини жавобсиз қолдириб, уларнинг қалбларини жароҳатлайди. Оталарнинг сукут сақлаши болаларда қандайдир бўшлиқни пайдо қилади, натижада бу бўшлиқ қўрқув ва иккиланишларга тўлади. Менинг тажанглигим ва ниҳоятда жиззакилигимнинг сабаби ҳам шу. Отам мени ўз ҳолимга ташлаб қўйган. Мен ўзимни... ташландиқ ҳис қилардим. Шундай қилиб, у менинг асосий саволимга жавоб бермади, кейинги йигирма йил ичида мен ҳар доим қалб жароҳат олганимни тан олиш ўрнига, уни инкор этиб, қўрқоқ перфекционист бўлиб яшадим. Катта-катта эркаклар ичида аслида мен ўзимни кичкина бола эканлигимни ҳис қилишдан жуда қўрқардим, ўзимнинг ҳақиқий эркак эканлигимни ҳаммага исботлаш учун мен ўзимни ўққа ҳам, чўққа ҳам урардим.

Одам атонинг гуноҳи ва унинг жароҳатлари сиз кўпинча эркакларда кузатишингиз мумкин бўлган пассивликка олиб келдими, ёки агрессивликками? Нега у мен билан гаплашмаяпти? Нима сабабдан у турмушга чиқишни таклиф қилмаяпти? У нима учун асабийлашяпти? Нега у бунчалик жиззаки? Сиз эркакни ҳаяжонлантирувчи саволни, унинг қалб жароҳатини ва Одам ато ҳам тубан тушган мавжудот эканлигини билмагунингизча, сиз эркакни асло тушунолмайсиз. Ҳақиқий эркак эканлигини исботлаш – ҳар бир эркак кишининг ҳаётидаги ҳаракатлантирувчи куч.

Бу масалада улар биздан асло фарқ қилмайдилар.

Аёллар билан эркакларнинг романтик муносабатидаги тўсиқ шундан иборатки, уларнинг кўпчилиги ўзларининг асосий саволларини Момо Ҳавога йўллайдилар. Бу ҳақда “Ўзбошимча юрак” китобида мен эркакларни огоҳлантирганман. Ўзларининг ҳақиқий эркак эканликларини исботлаш мақсадида улар ўз нигоҳларини айнан Момо Ҳавога қаратадилар. (Сиз шунга ўхшаш вазиятга дуч келмаганмисиз?) Ҳалокатга етакловчи бундай ҳолатга эркаклар кўпинча ёшликда дуч келадилар. Ота олдингидай ё индамайди ёки ўз аламини ўғлидан олади – ота ва ўғил муносабатларини йўлга қўйиш имкониятини бой берди. Боланинг олдида уни катталар оламига олиб борувчи бир йўл очилади – бу шаҳвонийлик. Бирдан у ёнида Момо Ҳаво борлигини ҳис қилади. Аёл унинг назарида ҳаёт манбаи бўлиб гавдаланади, унинг асосий саволига узоқ кутилган жавобдай кўринади.

Аёлни шу тарзда қабул қилиш эркакка ниҳоятда ёмон таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида унинг эркаклиги ёки эркак эмаслиги фақатгина порнографияга боғлиқ бўлиб қолади, яъни шу билан боғлиқ бўлиб қолади. Бу ерда секс ҳеч қандай вазифани бажармайди, ҳамма гап шундаки, айнан шу орқали эркак ўзининг чин эркак эканлигига ишонч ҳосил қилишга интилади. Аёл эркакка ўзининг ҳақиқий эркак эканлигини ҳис қилишга ижозат беради. Аёл ўз гўзаллигини, мафтункорлигини эркакка ҳадя қилади, бу эркакнинг кучига куч қўшади. Эркакнинг ўз саволига жавобни аёллардан излаши – бу барча эр-хотинлар ўртасидаги жанжал ва хиёнатларнинг илдизидир. Эркакнинг олдидан ўтиб кетаётган ҳар бир гўзал аёлга эркакни ҳаяжонлантирадиган саволга ижобий жавоб бериши мумкин бўлган номзод сифатида қаралади. Эркаклик сифатларига хотин “қониқарсиз баҳо” қўйса, тасодифан унга учраб қолган аёл ёки қиз унга шундай дейди: “Сиз мен учун ҳақиқий, кучли эркаксиз, сиз зўрсиз”. Ана шундан кейин эр шу заҳотиёқ унга “қониқарсиз баҳо” берган хотинини унутиб, бошқасининг орқасидан эргашиб кетаверади. Агар эркак унинг ҳақиқий эркак эканлигига исботни фақатгина Худо бериши мумкинлигини тушунмаса, унда бундай эркак гуноҳнинг енгил ўлжасига айланиб қолаверади.

Мен имкон қадар усуллар билан эркакларга бир нарсани тушунтиришга интилдим: ҳеч бир аёл эркакларга уларнинг қанчалик кучли эканлигини айтиб бера олмайди. Ҳа, аёллар эркакларга жуда кўп нарсаларни таклиф қилишлари мумкин. Аёл эркакнинг ezerи, унинг дўсти, унинг илҳом париси бўлиши мумкин, аммо аёл унинг кучли эркаклигини исботлаб беролмайди. Эркак ўзининг асосий саволини Худога, ўзининг Самовий Отасига бериши шарт. Аслида биз ким эканлигимизни фақатгина У билади. Фақатгина У биз ҳақимизда тўғри фикр айта олади. Эркак Момо Ҳавога ўз кучини унга кўрсатиш учун яқинлашади, асло ундан куч олиш учун эмас.

Момо Ҳаво, булар сизга ҳам тааллуқлидир.

Ўзингизнинг асосий саволингиз билан Одам Атога мурожаат этмаслигингиз керак. Ўз мафтункорлигингиз, жозибадор эканлигингизга ундан исбот олишга ишониш бефойда. Вой Худойим, қанчадан-қанча хотинлар айнан шундай фикр юритадилар. “Гар атрофимда эркаклар гирду капалак экан, демак ҳаммаси жойида. Демак, ҳамма мени севади”. Тушунчаларнинг бундай алмашуви, тахминан, эркакларнинг қандай ёшида юз берса, аёлларнинг ҳам ўша даврида юз беради. Ота ўз қизининг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вақт охирлаб қолмоқда. Қизнинг олдида катталар ҳаётига йўл очилмоқда – бу эркаклар билан муносабатларни ўрнатиш. Агар қиз ўз вақтида отаси билан илиқ муносабатлар ўрната олмаган бўлса, агар унга отанинг севгиси етишмаса, бу етишмаган севгининг ўрнини тўлдириш учун у ўз эътиборини бошқа эркакларга қаратади. Қадимги мақолни эсимиздан чиқармайлик: “Эркакка ўзини тақдим этган қиз, унинг севгисига эришишга умид қилади”. Аслида шундай ҳам.

Мэри Пайфернинг “Офелияни ҳаётга қайтариб” номли машҳур китобида бундай аянчли ҳолатга олиб келувчи кўплаб ҳужжатли гувоҳликлар келтирилган. Балоғатга етган қизларнинг руҳияти шундай ҳолатлар туфайли бузилган. Бундай ҳолат қизларнинг ғурурини, уларнинг “мен”ини йўқотишига сабаб бўлади. Олдинлари ўзига ишонган, қўрқмас қизлар балоғат ёшида ниҳоятда қатъиятсиз бўлиб қоладилар. Ақлли, орзу ҳавасга тўлган, ҳар томонлама ривожланган етук қизлар бирданига ўзларини йўқотиб, маюс бўлиб қоладилар. Уларнинг қиладиган ишлари ўзларининг ташқи кўринишига зеб беришдан ва эркакларни ўзларига маҳлиё қилишдан иборат бўлиб қолади. Бундай ўзгаришларнинг сабаби жуда оддий: бу бахтсиз қизлар ўзларининг асосий саволи билан Одам атога, яъни эркакка мурожаат қиладилар. Улар билан юз берган ўзгариш ҳалокатлидир.

Бундай вазиятни эркаклар ҳам, аёллар ҳам оддий ҳолат деб қабул қилиши, бу тарихий факт. Чунки бундай вазият Момо Ҳаво Одам атодан яратилганлигининг, Момо Ҳаво Одам Ато учун яратилганлигининг яққол намунасидир. “...Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор (ezer kenegdo) яратаман” (Ибтидо 2:18). Худованди Карим Оламни қаттиқ уйқуга мубтало қилди. Одам ухлаб қолгач, унинг қовурғаларидан биттасини олди ва ўрнини эт билан қоплади. Одамнинг қовурғасидан бир хотин барпо қилиб, Худованди Карим уни одамнинг олдига олиб келди. Бизга тинчлик бермаётган тўкислик ва бир-биримизни қўмсаб туриш мана шундандир. “Жерри Магуайер” кинофильмининг сўнгида камдан-кам аёл оҳ-воҳлардан ўзини тўхтата олади, умуман тўхтата олмайди десак, асло муболаға бўлмайди. Бош қаҳрамон Том Круз аввалига аэровокзал биноси, кейин шаҳар бўйлаб югуради. Уни ташлаб кетаётган хотинини қувиб етиб, унга шундай демоқчи бўлади: “Сен менинг яримимсан”. Ва бу – қисман ҳақиқат, шунинг учун ҳам эркак ва аёлнинг иттифоқи “тузилган”.

Шундай бўлса-да...

Сизнинг мафтункор эканлигингизни ҳеч бир эркак сизга айтолмайди. Сиз ҳақингизда ҳукм чиқаришга ҳеч бир эркакка ҳуқуқ берилмаган. (Азиз сингилжонлар, қанчадан-қанча бундай беҳуда изланишларда сиз ўзингизни йўқотдингиз?) Бир аёл қачонлардир бизга шундай деганди: “Мен ҳамон ўзимни ҳеч нарсага арзимас деб ҳис қиламан. Мен ҳақиқий аёл эмасман, чунки менинг ёнимда эркак йўқ. Мен мағлубиятга учрадим – мен бирор бир эркакнинг диққат-эътиборини, севгисини қозона олмадим”. Аёл ҳис қилаётган қалб жароҳати – реал ҳолатдир, аммо аёл ўзига ўзи чиқарган ҳукм – хато. Фақатгина Худо аслида сиз ким эканлигингизни айтиб бера олишга қодир. Фақатгина У ҳар бир аёлни ниҳоятда ташвишга солаётган асосий саволга жавоб беради. Мана шунинг учун биз Худо билан бўлган романтик муносабатларни биринчи ўринга қўямиз. Айнан шундай романтик муносабат барча бошқа муносабатларга асос бўлиши керак. Ҳа, худди шундай бўлиши лозим. Албатта шундай. Одам Ато сизнинг мафтункорлигингизни, гўзаллигингизни тасдиқлаш учун ишончсиз манба ҳисобланади. Омин!             

Албатта, севги қалб жароҳатларининг ўзаро шифо топишини назарда тутади. Эркак ва аёл бир-бирига ўзларининг куч ва гўзалликларини таклиф қилганларида, севги уларга ҳақиқий хурсандчиликни ва шифо топишни тақдим қилишга қодир. «Стейси менга қарата “сен тенгги йўқ эркаксан”, деб мурожаат қилганда, бу сўзлар менга жуда қадрлидир». «Мен ҳам Жондан қуйидагича сўзларни эшитишдан мамнунман: “Стейси, сен ажойиб аёлсан”>>.

Бир-биримизга шундай ёрдамни кўрсатиш бизнинг қўлимиздан келади ва биз шундай қилишимиз ҳам керак. Бу эса бизга турмуш ўртоқларимизнинг жароҳатларини шифолашга ёрдам берадиган севгининг усулларидан биридир. Лекин мафтункорлигимизнинг ва довюрак эканлигимизнинг энг асосий ва муҳим исботи Худодан келиб чиқиши керак. То биз Ундан шундай исботни олмас эканмиз, то қалб жароҳатларимиз шифо топиши учун Унга мурожаат қилмас эканмиз, фақатгина Худо бериши мумкин бўлган нарсани биз бир-биримиздан излашимиз туфайли, ўзаро муносабатларимиз чиндан ҳам носоғлом ва ғайри табиий бўлади.

Момо Ҳавонинг гарданига тушган қарғиш эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларни янада оғирлаштирди: “...Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенга ҳоким бўлади” (Ибтидо 3:16). Момо Ҳаво бошидан кечираётган оғриқни Одам ато билан баҳам кўришга интилади. Гуноҳ туфайли унинг юрагида пайдо бўлган бўшлиқдан унга Худони таклиф қилиш мўлжалланган эди, аммо бунинг ўрнига Момо Ҳаво бўшлиқни Одам ато билан тўлдиришга ҳаракат қилди. Мана шунинг учун ҳам кўплаб яхши муносабатлар ёмонлашиб, тартибсиз бўлиб кетади. Сиз буларни жуда яхши билсангиз керак? Оғриқдан қийналаётган қалбингизга Одам ато қанчалар таскин бергани аҳамиятсиз, бу ҳеч қачон етарли даражада бўлмайди. У сизнинг зорланаётган бўшлиғингизни тўлдиришга қодир эмас. Эҳтимол, унинг ёрдамида танҳолик ҳиссидан қутулиш учун, сиз уни тушунмай ўзингизга чорлаганингизни  билиб қолиб сизни ташлаб кетгандир. Бу дард ҳар бир аёлга маълум, ҳар қандай аёл бу дардни эркак кишининг ёрдамида бостирмоқчи бўлади. Аёл эркак кишини севишни ўрганиб олиши учун, у биринчи навбатда, эркакни ўз бўшлиғини тўлдириш манбаси деб, ҳисобламаслиги керак.

Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси – бу фақатгина хотима, чунки  унга бўшлиқни тўлдирувчи манба сифатида қарамаслигимиз кераклигини, у бунга қодир эмаслигини тушуниб етмагунимизча, биз эркак кишига бўлган, хусусан, ҳаётингиздаги ҳар бир эркакка бўлган севги ҳақидаги жиддий мулоқотга кириша олмаймиз. Сиз Одам атодан ўзингизни латофатли эканлигингизга исбот кутар экансиз, ҳеч қачон уни севолмайсиз. Бу зулматга етакловчи йўлдир. Ахир, эркак киши сизнинг аёллик хислатларингизга баҳо беришга лойиқ бўлмаса, сиз ўз гўзаллигингизни унга эркин ва чин юракдан инъом эта олмайсиз. Бундай йўл тутишингизга сизга қўрқув халақит беради, ёки у билан сизнинг муносабатларингиз самимий тарзда бўлмайди, чунки сиз жинсий ёки эмоционал ахлоқсизлигингизни, ёхуд унинг эътиборини қозонишга бўлган беҳуда интилишингизни намоён қиласиз. Бунинг устига–устак, сиз унинг жисмоний яқинлигига бўлган қаттиқ истак ва талабини рад этолмайсиз, чунки эркак ҳам ўз навбатида, ўзининг кучли эканлигига бўлган исботни сиздан олмоқчи бўлади.

Сиз ўзингизни қизиқтирган савол билан қандай йўл тутиш кераклигини ва бу саволга жавоб топишда Одам атога қандай вазифа юклатиш лозимлигини, Раббий Исо кўрсатишини Ундан сўранг. Фақатгина шундан кейингина эркак кишига бўлган севги ҳақидаги гапни бошласак бўлади.

Аёл ўз севгисини эркак кишига қандай билдиради?

Авваламбор, жинсий алоқалар ҳақида гаплашамиз.

Жинсий алоқа – бу (баъзи бир аёлларнинг киноя қилиб айтишича) “барча эркаклар ўйлайдиган нарса” учунлигига эмас, балки, айнан жинсий алоқа мафтункорлик ва довюракликнинг ўзаро алоқаси ҳақидаги аниқ тасаввурни бизга намоён қилади. Жинсий алоқа гўзал ва ёрқин метафорани намоён этади, бу кучли ва эҳтиросли образ. У туфайли реаллик ҳақидаги тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мумкин. Шундай қилиб, олдимизда бир савол турибди: “Аёл ўз севгисини эркак кишига қандай билдиради?” Жавоб жуда оддий – ўз гўзаллиги билан уни мафтун қилади.

Тўйдан кейин биринчи куни гўшангага кирадиган келинчакни кўз олдингизга келтиринг. Чироқни ўчириб, у шойи ёки шунга ўхшаш юпқа матодан кўйлак кияди. Бундай кўйлак унинг чиройига чирой қўшади, кўйлак тагидаги яланғоч тананинг гўзаллигини кўрсатади, лекин шойи танадаги баъзи бир аъзоларни ёпиб туради. Қиз турмакланган сочини ёйиб, пешонадаги жамалакларни оҳиста тарайди. Бармоғининг учи билан идишдаги муаттар ҳидли атирдан олади, гўзал, нозик, одамни ўзига ром қилувчи назокатли бўйниларига теккизади. Буларнинг ҳаммаси фақатгина куёв болани мафтун қилиш учун. Келинчак йигитнинг хирсини уйғотмоқчи, ўзига яқинлашишга ва уни куч билан олишга таклиф қилмоқчи. Келинчак ўзининг заифлигини намоён қилиш билан бир қаторда, жуда катта ботир, ҳаётий таваккалга журъат қилмоқда – уни танлаб олган куёвга ўзининг ҳимосиз гўзаллигини, баданини ҳадя этмоқда.   

Эркак-чи? Агар у ўз кучини кўрсатишга қодир бўлмаса, демак, жисмоний яқинлик ҳам бўлмайди, севги энг юксак даражага, ниҳоясига етмайди, бу дунёга яна бир янги авлоднинг туғилишига имкон бўлмайди. Эркак ва аёл ўртасидаги жинсий яқинлик деб аталувчи ҳолатнинг қисқача тасвири мана шундайдир. Гўзаллик кучлилик ҳиссини қўзғатади. Кучлилик аёл кишини янада гўзал, мафтункор бўлишга мажбур қилади.

Бундай ўзаро боғлиқликда соддалик, гўзаллик, сирлилик ва ажойиб донишмандлик мужассамдир.

Аёлнинг гўзаллиги эркакда кучни, хирсни уйғотади. Ўзини ҳақиқий гўзалликка эга аёл қилиб кўрсатгучи ожиза ёнида у кучли, ҳақиқий эркак қилиб кўрсатишни хоҳлайди. Бундай вазиятда эркакни тўхтатиб бўлмайди – у шундай аёлга эга бўлишни хоҳлайди. Эътибор қилинг-а, бундай ҳолатда айнан эркакнинг хоҳиш-истаги ҳал этувчи маънога эга. Эркак сизга эга бўлишни хоҳлашини истайсизми? Зўрлаш ёки алоқа қилиш унинг бурчи эканлиги учун эмас, балки ўзи ниҳоятда хоҳлагани учунми? Бу ҳолда унинг хоҳиш-истагини уйғотинг! Ҳа, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида шундай қилинг.

Энди бошқа бир вазиятни тасаввур қилинг. Баъзи аёллар ўзларини худди шундай тутадилар. Тўйдан кейин гўшангага келин кириб келади. Келин ўрнида ётганича, ёстиқнинг тагидан кундалик дафтарини олади-да, эрига қуйидагича савол билан мурожаат қилади: “Бу ҳафтанинг қайси кунида сиз жинсий алоқа қилмоқчисиз?” (Ишбилармон хотин.) Ёки хотин эрига дейди: “Ўйлашимча, бугун сиз жинсий алоқа қилсангиз керак. Бўладиган ишнинг тезроқ бўлгани яхши, чунки эрталабга менинг бошқа ишларим тиқилиб ётибди” (Тиниб-тинчимас аёл). Ёки эрнинг бетига очиқ гапириб, уни камситиш: “Ўтган куни кечаси сиз ниҳоятда сустлик қилдингиз, мени қондира олмадингиз. Бугун кечаси яна бир ҳаракат қилиб, эҳтимол эрлик бурчингизни адо этарсиз?” (Баджаҳл хотин).

Умид қиламанки, сиз менинг фикримни тушундингиз. Аёл ўзининг хулқи билан икки номадан бирини йўллайди –  “Азизим, бизга зарур бўлган нарса сизда бор”, ёки “Сиз ҳақиқий эркак эмассиз деб ўйлайман, - бунинг аксини исботлашга ҳаракат қилиб кўрасизми?”. Худди шулар аёлларга ҳам тааллуқлидир. Сизнинг қалбингиз икки ҳолатга бир хил таъсир кўрсатмайди: гўзал бўлишингизга ишонмаслик (“Сен шуни киймоқчимисан?”) ва сизнинг гўзал эканлигингизни таъкидлаш: “Жонгинам, бугун сен бениҳоят мафтункорсан”. Аёл киши гўзал бўлишни хоҳлайди. Ҳақиқий эркакнинг кучи аёлга гўзал эканлигини ҳис қилишга имкон беради. Эркак киши кучли бўлишни хоҳлайди. Ҳақиқий аёлнинг гўзаллиги ҳам эркакка шундайлигини ҳис қилишга имкон беради. Менга ишонинг, бу усул жинсий алоқалар доирасида ва ундан ташқарида – эр-хотинлик муносабатларида ўзининг таъсирчанлигини исботлади .

Ёмон ном чиқарган Муқаддас Китоб аёллари

Масиҳнинг насабномасида бешта аёл тилга олинган. Ҳозирги кунда бу далил қизиқ кўринмайди, шунинг учунки, аёлларнинг исми қадимий генеалогик рўйхатда ҳеч қачон кўрсатилмаслигини биз билмасдик. Генеалогик рўйхатда ҳар доим фақатгина эркакларнинг исми кўрсатиларди: “фалончининг отаси, пистончининг ўғли”. Муқаддас Китоб насабномасини ўқишни бейсбол командаларининг рўйхатини ўқиш билан солиштириш мумкин – уларда ҳам бирорта аёлларнинг исми учрамайди. Ҳаворий Матто бу “танланганларнинг рўйхатига” бир нечта аёлларнинг исмини қўшиб қўйганлиги - ниҳоятда катта ва салобатли ҳодиса. Бу аёллар Худо учун шунчалик муҳим эдики, У матн муаллифини унга замонавий маданий меёрларга аҳамият бермасликка мажбур қилади, танқидчиларнинг зарбасига ўзини дучор этади, ўз обрўсини тўкади, ишқилиб, биз эътиборимизни уларга қаратсак кифоя: “Қаранглар, улар ҳақиқатдан ҳам муносиб аёллар”.

Матто келтирган насабномада Исонинг онаси Марям, шубҳасиз, эслаб ўтилган. Унда Муқаддас Китоб мураббийларининг севимли Рути ҳам бор. Яна икки аёл – Раҳоба билан Тамара. Улар нимаси билан фарқ қилардилар? Бу аёлларнинг ҳаёти, феъл-атвори ва Худога итоат этиш хусусияти турличадир, лекин уларнинг бир умумий ҳислати бор: жасурлик, топқирлик ва ҳаяжонга соладиган ҳимоясизлик. Шундай қилиб, Марям – ажойиб қиз. Тахминан ўн беш ёшида Худованди Карим унга топшириқ берган. Бу топшириқни бажариш қизга ниҳоятда қимматга тушишини у билган. Бу воқеанинг бошланишини эслаб кўрайлик. Марямга уйланмоқчи бўлган Юсуф унинг ҳомиладор эканлигини билиб қолади. Келин эса “бундай қизиқ ҳолатга” тушиб қолишига Худонинг Ўзи алоқадор эканлигини айтади. (Сиз ўйласангиз керак, Марямга ишонмасликлари мумкинлигини у тушунмасмиди?) Марямнинг қилган иши уни бир умрга татигулик шармандаликка олиб келади, бироқ қиз унинг қабиладошлари томонидан унга қўйилаётган учта гуноҳдан бирортасида ҳам айбдор эмас. Қизнинг Худога содиқлиги туфайли у ҳимоясиз қолишдан, шармандаликдан, исноддан, ҳимоясиз бўлишдан асло қўрқмади (ахир, уни тошбўрон қилишлари мумкин эди-ку, ёки ҳеч бўлмаганда, солиҳ яҳудийларнинг жамоатидан қувиб чиқаришлари мумкин эди).

Тамаранинг тарихи кўплаб маънога эга, шу билан бирга ниҳоятда гўзал. Аммо уни тўлиқ таҳлил қилиб чиқишга бизнинг имкониятимиз йўқ, лекин бу ҳикоянинг сюжети яхшилаб каллани қотириб кўришга лойиқдир. (Бу ҳикояни сиз Ибтидо Китобининг 38-бобида ўқишингиз мумкин.) Тамара уни алдаган эркакларнинг гуноҳларини очиб ташлаш учун ва улар берган сўзларнинг устидан талаб этилмасдан чиқишларини илтимос қилиб, ҳийла ишлатишига тўғри келди.

Раҳоба – яна бир жанжалли воқеанинг бош қаҳрамони. Худо билан бирга бориш мақсадида ва ўз оиласини қутқариб қолиш учун у хоинлик қилади. (Ерихо шаҳрига келган Исроил айғоқчиларини у ўз уйида беркитади. Нима бу, ҳукуматга очиқдан-очиқ бўйсунмасликми?) Ҳа айтганчалик, Муқаддас Китоб мактабларида бу мавзуга бағишланган бирор дарс бўлиб ўтганлигини биз эшитмаганмиз. Дарснинг мавзуси ниҳоятда дилкаш янграши мумкин: “Тирик қолиш учун қачон ва ким аёлга хоинлик қилиши мумкин?”

Ва ниҳоят, Рутнинг – “Эгарланмаган қалб” китобида мен баён этган унинг тарихи:

Эсингизда бўлса, Рут яҳудий Наиманинг келини бўлган. Иккиси ҳам эрларидан жудо бўлган ва ниҳоятда оғир аҳволга тушиб қолишган; уларни еб-ичирадиган, уларни ҳимоя қиладиган эркаклар бўлмаганлиги учун Рут ва Наима жуда қийналишди, қашшоқ ҳаёт кечиришарди, қолаверса, бошқа масалаларда ҳам улар иккисининг ҳолати ниҳоятда аянчли эди. Бой ва ёлғиз яшовчи Боз исмли одам Рутга эътибор қила бошлагандан кейин, уларнинг ҳаёти яхшилана бошлади. Бизга маълумки, Боз шафқатли ва саховатли инсон бўлган. У Рутга озиқ-овқат, кийим-кечак ва ўзининг ҳимоясини таклиф қилди. Аммо Рут ҳақиқатдан ҳам зор бўлган нарсани - никоҳ узугини Боз унга бермади.

Хўш, шунда Рут қандай йўл тутди? Воқеа қуйидагича юз берганди: мўл-кўл ҳосил олиш учун, одамлар эрталабдан кечгача тер тўкиб, меҳнат қилар эдилар; ишлар тугагандан кейин улар шу муносабат билан катта байрам ўтказдилар. Рут ювиниб-таранди, баданига хушбўй мой сурди, кўзни қамаштирадиган чиройли кўйлакни кийиб, қулай фурсат келишини кута бошлади. Бундай фурсат ярим кечаси келди. Бирозгина сархуш бўлган Боз гандираклаб келди: “Боз еб-ичди, вақти чоғ бўлди...” (Рут 3:7). “Вақти чоғ бўлди” ибораси бу ерда консерватив ўқувчилар учун қўлланилган. Аслида у маст бўлган , маст бўлганига исбот унинг қилган ишида яққол кўриниб турибди: у қаттиқ ухлаб қолди. “...Сўнг ғарам ёнига бориб ёнбошлади-да, ухлаб қолди...” (Рут 3:7). Кейин рўй берган воқеага ҳайрон қолмасликнинг, ажабланмасликнинг иложи йўқ. Шу оятнинг охирини ўқиймиз: “...Рут оҳиста келиб, унинг оёқ томонини очиб, ётди”.

Ушбу парчада тасвирланган Рутнинг хулқини “ўйлаб қилинган” ёки “одобли” деб, асло айтиб бўлмайди. Ахир, бу бир эркакни йўлдан оздириш-ку, бироқ Раббий буни ибрат олишга лойиқ ҳолат деб ҳисоблайди. Модомики, Рутнинг тарихи алоҳида китоб қилиниб Муқаддас Китобга киритилган, унинг исми эса Исо Масиҳнинг насабномасида ёзилган. “Ўша даврда” чиройли аёл ярим кечаси ёлғиз эркакнинг олдига бориб (бунинг устига-устак эркак маст ҳолатда бўлган), унинг қўйнига отилиши оддий ҳолат бўлган, деб айтадиган одамлар ҳам, албатта, топилади. Шундай одамлар сизга Сулаймоннинг Гўзад Қўшиғини “Масиҳ ва ва Унинг Келини ўртасидаги муносабатларни бизга кўрсатувчи илоҳий метафорадир”, дейдилар. Қуйидаги оятларни қандай тушуниш кераклигини улардан сўранг: “Пальма дарахтидай савлатлисан, кўкракларинг унинг меваларидайдир. Мен шундай дедим: “Пальма дарахтига чиқиб, шохларидан ушлайман. Кўкракларинг мен учун узумдай мазали, олмалардай ширин бўлсин” (Қўшиқ 7:7-8). Ахир, биз Муқаддас Китобни таҳлил қиляпмиз-ку, шундайми?

Йўқ, ўша кеча Рут билан Боз жинсий алоқа қилишган, деб ўйламайман; улар ўзларини номуносиб тутишган, деб ҳам айтмайман. Аммо ўша кеча улар дўстона суҳбатлашишган, деб ҳисобламайман. Мен сизга бир нарсани айтмоқчиман,  аёлларнинг гўзаллиги беҳуда, уларнинг мафтункорлиги улар фақатгина “бошқаларга хизмат кўрсатганларида” намоён бўлади, деб жамоат аёлларни бекордан–бекорга ҳақоратлайди. Аёл ўзининг энг яхши ҳислатларини ўзини аёл каби тутганида намоён қилади. Боз ҳаракат қилишни бошлаши учун унга озгина туртки керак бўлди, ва Рутнинг бир нечта варианти бор эди. Рут уни қитиғига тегиши мумкин эди: “Сен эртаю кеч тинмай меҳнат қиласан. Нега энди бирозгина тиниб, ҳақиқий эркак эканлигингни менга исботламайсан?” Аёл унга кўз ёши қилиб, ялиниб–ёлвориши ҳам мумкин эди: “Боз, ил-ти-мос, ҳадеб чўзавермай менга уйлангин”. Рут Бознинг ҳақиқий эркак эканлигидан шубҳаланиши мумкин эди: “Мен сени ҳақиқий эркак деб ўйлагандим, минг  афсуски янглишган эканман”. Боз ўзини ҳақиқий эркак эканлигини кўрсатиши учун, Рут ўзини ҳақиқий мафтункор аёл қилиб кўрсатди. Аёл сархуш эркакнинг олдига келди, уни руҳлантирди, ҳаракат қилишга даъват этди... хуллас, уни йўлдан оздирди. Аёллар, эрларингиздан сўранглар-чи, улар нимани маъқул қўрар эканлар?

Яхши кўрган йигитимни менга тезроқ уйланишини кўзда тутиб, турмушга чиқмаган қизга йигитимнинг  уйида у билан бир кеча бирга бўлишини таклиф қилармидим?  Шубҳасиз, йўқ. Эр хотинни тинмай калтакласа, эринг билан жинсий алоқа қилишдан бош тортмагин, деб ўша хотинга айта оламанми? Ҳеч қачон. Ҳеч бўлмаганда, бу ҳолат сув юзида кетаётган Бутрус бизга бирор ҳовуз юзидан ўтишни маслаҳат беришидан фарқли ўлароқдир. Бу воқеанинг маъноси –биз учун ушбу ҳолатда нима энг муҳим нарса. Унинг маъноси эса қуйидагича: ҳар бир аёлга маълумки, Бознинг кўз ўнгида ҳимоясиз ва мафтункор кўриниш учун, Рут шундай йўл тутади. Рут Бозни ўзини эркакларча тутишига истак туғдирганда, Бозда чиндан ҳам аёлнинг қаҳрамонига айланиш истаги пайдо бўлади. Мен айнан шуни сизга етказмоқчи эдим.

Аёл зотини инсоният тахминан уч тоифага бўлиши мумкин: ҳукмронлик қилишга интилганлар, бахтсиз ва мафтункор аёллар. Биринчи ва иккинчи тоифадаги аёллар Момо Ҳавонинг гуноҳга ботиши туфайли пайдо бўлган, учинчи тоифадаги аёлларни Худо томонидан ўзгартирилган, яъни қайта туғилган аёллар ташкил қилади. Уларнинг асосий вазифаси шундан иборатки, улар атрофдагиларга ўз гўзалликларини ҳадя этишдан қўрқмайдилар.  

 “Отлар афсунгари” кинофильмидан Энни ҳақида олдин гапиргандим. У қаттиққўл, ҳукмронлик қилишга интилувчи аёл эди. У эрнинг ёрдамига муҳтож эмас, ҳамма нарсани ўз назорати остида тутиб туради. Уларнинг оиласида Энни оила бошлиғи ҳисобланади. Унинг бундай хулқ-атворининг сабаби ҳаммага маълум. Хотин эрга дейди: “Сен заифсан, ишончга нолойиқсан, мен эса кучлиман. Мен йўлбошчилик қилишимга ижозат бер, шунда ҳаммаси яхши бўлади”. Аёл кишининг бундай нуқтаи назари эркакка жуда ёмон таъсир қилади. Қаттиққўл бўлган аёл ҳимоясиз кўринишни инъкор этади, ўзининг мафтункорлигини, жозибадорлигини йўқотади. Унинг ҳаётий дунёқарашини қуйидагича ифодалаш мумкин: “Йўлимдан қоч, ўзим бунинг уддасидан чиқаман”. Эркаклар бу каби аёллардан ўзини четга тортишининг ажабланадиган жойи борми?

Барча аёллар ўз эрларининг тийиқсиз қалбларидан чўчиб яшайдилар, бундай қалб эркакка Худо томонидан берилганини кўпчилик эсидан чиқариб қўяди. Эркак кучига ром бўлган аёллар. шу заҳотиёқ имкон қадар эрларининг бўйнига “арқон солиб”, уни ўзларига бўйсундиришни бошлайдилар. “Сен мотоцикл минишингни мен хоҳламайман. Нима кераги бор? Дўстларинг билан шунчалик кўп вақтинги ўтказишингни мен истамайман”. Бундай аёллар эркакларни ўтирғизиб сийдирадилар.

Қаттиққўл аёлларнинг яна бир тури мавжуд. “Сеҳрли апрель” кинофильмида тўртта аёл қаҳрамон тасвирланган, улардан иккитаси – бахтсиз, қолган иккитаси эса ҳукмронлик қилишга ва қолганларни ўзларига бўйсундиришга интилади. Кэролайн – шундай гўзал, чиройли аёл эдики, эркаклар у ёқда турсин, уни кўрган аёллар ҳам унинг ҳуснига ҳасад қилардилар. Аммо унинг чиройи шафқатсиз, аёл ўз ҳуснидан қурол сифатида фойдаланарди. У чиройи туфайли хоҳлаган нарсасига эришарди, шундан сўнг кўплаб яраланган қалбларни кераксиз буюмдай ташлаб кетарди. Унга меҳрибонлик етишмасди. Меҳрибонлик – аёл зотининг асосий хислатидир. Ожизлик ёки заифлик эмас, айнан меҳрибонлик ва мулойимлик. Фишер хоним бой-бадавлат ва қаттиққўл аёлларнинг яна бир вакилидир. Кичкинагина диктатор, у ҳамманинг ва барча нарсаларнинг устидан ҳокимлик қилади, ўз яқинларига ва узоқдаги қариндош-уруғларига, таниш-билишларига ҳам найранг ишлатади. Бирор кимсанинг заифлигидан жирканади, у ҳар қандай ижобий ҳис-туйғулардан жуда йироқ. Фишер хоним ва мафтункорлик – бир-бирига зид келадиган тушунчалар.

Қаттиққўл, ҳукмдорликка интилган аёллар атрофидаги барча одамларга бир нарсани уқтирмоқчи бўладилар: “Мен сизга муҳтож эмасман. Мен ҳимоясиз бўлишдан бош тортаман, мен билан мулоқот қилишга сизни таклиф қилмайман, сизлар менга ҳеч нима бера олмайсиз”.

Бахтсиз аёллар

Лотти – “Сеҳрли апрель” кинофильмининг яна бир қаҳрамони. Уни қаттиққўл деб атаб бўлмайди. Узоқ йиллар мобайнида у ўтакетган худбин, золим эр билан яшади. Эр Лоттини одам ўрнида кўрмасди, тинмай калтакларди, камситиб хўрларди. Шу йиллар ичида аёлнинг юраги тош бўлиб қолди. У худди эгасининг уришидан қўрқиб, айтганини бажарувчи кучукка ўхшарди. Эрнинг барча қайсарликларига уни севганидан эмас, балки ундан қўрққанидан ва итоат этиш иборасини нотўғри тушунганидан чидарди. Лотти ҳар доим руҳий азобланиш ҳолатида яшарди, йўқ яшарди эмас, бир амаллаб кун кечирарди. Лотти жамоатда Роуз деган аёл билан танишиб қолди. Роуз – имон–эътиқодли, жамоатнинг фаол аёлларидан бири. Умуман олганда, у сезиларли даражада мафтункор ва гўзал аёл, аммо эгнидаги кенг ва катта кийими, орқасига кичкина қилиб турмакланган сочи унинг мафтункорлигини сирли равишда беркитиб турарди. Унинг қалби ҳам тамомила беркитилган. Аёл ўз юрагини ибодат ва “эзгу ишлари” туфайли қўрғон қилиб ёпиб олган, юрагида ҳаётга ҳар қандай қизиқишини йўқотганича, зерикиб беркиниб ўтирибди.

Бир қарашда бахтсиз аёллар атрофдаги бошқа одамларни эзувчи қаттиққўл аёллардан фарқ қилади. Улар бошқаларни танқид қилмайдилар, ҳокимлик қилишга интилмайдилар, аммо улар атрофдагиларни ўзларига тортмайдилар, яъни маҳлиё қилмайдилар. Атрофдагиларга улар шундай деб айтмоқчи бўладилар: “Сизларни бу ерда ҳеч ким кутмаяпти”. Уларнинг кўзларидаги нур сўнган, юзларининг шуъласи ўчган, қалбларнинг иссиқлиги ҳам музлаган. Бундай хотинларнинг олдида эркаклар ўзларини кутилмаган ва чақирилмаган... ҳис этадилар. Бундай таъсир зўрға фарқланадиган бўлгани учун, бу рад қилиш шаклидан, табиийки, тушкунлик кўринишидан бошқа нарса эмас, уни аниқлаш қийин.

Бахтсиз аёлларнинг қаторига яна шундай аёлларни қўрқмасдан киритиш мумкинки, уларнинг хулқи уларнинг қалб жароҳатини белгилайди. Бундай аёллар ишқилиб ёлғиз қолмаслик учун, доимо эркакнинг ёнида бўлиш учун ҳар нарса қилишга тайёрдирлар. Бунга ажойиб мисол тариқасида самариялик аёлни келтиришимиз мумкин. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 4-бобида Исонинг у билан қудуқ олдидаги учрашуви тасвирланган. Самариялик аёл бирин–кетин эрларни алмаштириб, қалбидаги бўшлиқни шундай тўлдиришга ҳаракат қиларди. Аёлни осонгина қўлга киритиш мумкин, аммо ўзи ҳам ниҳоятда хира, шилқим аёл. Бизнинг бир танишимиз бундай аёлларни лаганбардор ва хушомадгўйлик қилишга, ундан кейин бошқа одамларга найранг ишлатишга ўч, деб атайди. “Терминал” кинофильмидан худди бош қаҳрамон Кэтрин Зета-Жонс сингари. Бундай аёлнинг номаси қуйидагича янграйди: “Мен сизга ниҳоятда муҳтожман. Илтимос, менга айтинг, мен кимман. Ўзингизнинг иссиқ қалбингиз билан мени иситинг”. Эркаклар бундай аёллардан фойдаланадилар, аммо уларни севмайдилар, чунки эркаклар ўзларини гўзал аёлларнинг юрагини, қалбини ром этишга, қалб қаҳрамонига айланишга аёлларнинг ўзи уларга имкон бермайдилар. Бахтсиз аёллар шундай қаҳрамон бўлишга эркакларни таклиф қилмайдилар.

Мафтункор аёллар

 Назокатли бўл, ва шундагина севимли бўласан.

Овидий “Севги илми”

“Сеҳрли апрель” кинофильмининг сюжети асосидаги воқеа юқорида биз айтиб ўтган тўрт тоифа аёлларнинг чиндан ҳам гўзал, мафтункор бўлишига асосланган. Кэролайн меҳрибон ва мулойим бўлиб, анчагина тинчланиб қолди. Эндиликда у ўз чиройини, гўзаллигини кўз-кўз қилмайди, аммо мафтункорлигини юмшоқ ва журъатсизлик билан тақдим этади – айнан шунда унинг тавба қилганлиги намоён бўлади. Лотти ва Роуз ўз қадрларини энди билишмоқда. Улар мустақилликка эришиб, эрлари билан тенг ҳуқуқга эга бўлдилар. Эслаб кўринг-а, олдинлари улар оёқ артадиган пол латта эдилар. Ҳозирда улар бахтсиз эмас, балки мафтункор аёллар, чунки улар журъатлироқ бўлиб қолдилар. Атрофдаги одамлардан улар энди беркинмай қўйдилар – улар мулоқотга киришишга тайёрдирлар. Эркаклар бундай катта ўзгаришларни сезмай қолмадилар. Бундай натижаларга аёллар на қаттиққўллик, на ҳукмронлик қилиш истаги билан, на бировлардан қочиш, ва на арз қилиш билан эришдилар. Ҳамма нарсага улар ўз мафтункорликлари билан етишишмоқда. Уларнинг эрлари ҳам тавба қилиб муносиб эркакка, ҳақиқий қаҳрамонга айландилар.

Мафтункор аёл – бу ўзлигини англашдан қўрқмайдиган аёл, у ўз гўзаллигини ва юрагини беркитмайдиган ва шу билан бирга, эркакларга уларнинг тўлиқ сифатларини очишга ёрдам берувчи чиройли ва камтар аёл. Хуллас, бундай аёллар биз юқоридаги бобда тасвирлаб ўтган аёллардай тутмоқдалар ўзларини. “Самолардаги сайр” кинофильмида биз икки аёлни кўрамиз, улар асло бир-бирларига ўхшамайдилар, улар бир-бирига қарама–қарши хислатларга эга. Улардан бирини, Пол Саттоннинг хотинини (Киан Ривза ижросида) мафтункор аёл деб айтиш жуда қийин. Аёл эрининг юзига шундай дейди: “Сен мен кўришни хоҳлаган эркак эмассан”. Бу аёл айёрлик қилишга уста, ўзига бино қўйган аёл. Уларнинг ўртасидаги муносабатлар эрнинг четда, бошқа жазман орттириши билан якун топади. Қаҳрамонимиз автобусда учратиб қолган аёл ниҳоятда мафтункор. У кучли, ўзига ишонган аёл ва шу билан бирга, мулоқот қилишга кўнгли очиқ, камтар аёл эди. Унинг эркакка муносабатини қуйидагича сўзлар билан ифодалаш мумкин: “Сен ажойиб эркаксан”.

Хуллас, сизнинг жозибадорлигингиз қандай намоён этилишидан қатъий назар, севгига тўла Одам ато индамасдан гўзал,

унга муҳтож бўлган аёл ёнидан индамай ўтиб кетолмайди.

Аёл бундай эркакка ишонади.

Севган аёлининг тилларидан эркак киши ҳаммасидан ҳам қуйидагича сўзларни эшитишни хоҳлайди: “Менга сен ва сенинг кучинг керак. Сен барча қийинчиликларни енгишга қодирсан. Мен сенга ишонаман”.

Гуноҳкор эркакларга бўлган севги

Ҳамма эркаклар ҳам гуноҳни ювиш йўлига ўтмаганликларининг далили, менимча, ҳеч кимда шубҳа уйғотмаса керак. Ён-атрофимизда шундай эркаклар борки, уларнинг муносабатларини на самимий, на хавфсиз деб атаб бўлади. Сизларнинг баъзи-бирларингиз шундай эркакларнинг турмуш ўртоғисиз. Ҳар ҳолда эртами, кечми – ўз ҳаётимизда шундай одамларга сўзсиз дуч келишимизга тўғри келади. Бундай эркакларни қандай севиш мумкин? Бу ерда, ўйлашимча, доноликсиз ва топқирликсиз... иш тутиб бўлмайди. Дэн Аллендернинг “Довюрак севги” китобининг сўнгги уч боби – “Ёвуз одамни қандай севиш мумкин”, “Бефаросат эркакни қандай севиш мумкин” ва «”Нормал” гуноҳкорни қандай севиш мумкин» - биз учун ниҳоятда фойдали бўлиши мумкин.

Исо нима деганини эслайлик: “...марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанг...” (Матто 7:6). Ҳар бир соғлом фикр юритмоқчи бўлган инсон учун маълумки, Исо “чўчқалар” деганда, шубҳасиз, У одамларни назарда тутган. Модомики шундай экан, унда гап мана нимада: “Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизнинг зебу зийнатларингизни бировларга берманг, улар қимматбаҳо буюмларнинг гўзаллигини тўғри баҳолай олмайдилар, аксинча, уларни оёқ-ости қилиб ташлайдилар”. Китобимизнинг контекстида марварид ва зебу зийнатлар мисолида биз аёлнинг қалбини, унинг гўзаллигини кўриб чиқамиз. Аёл эркакнинг самимийлигини, аёлга нисбатан унинг муносабати жиддийлигини текшириб кўриш имкониятига эга. Сиз ўзингизнинг зебу зийнатларингизнинг бир қисмини беринг, асло ҳаммасини ва бирданига бериб ўтирманг. Ушбу вазиятда аёл худди Худодай иш тутмоғи лозим, чунки Худо бизни Ўзига чорлар экан, биз қандай ҳаракат қилишимизни қараб, кузатиб туради. Айтган фикримизни бир неча мисоллар орқали тасвирлаб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Жениснинг эри – ниҳоятда ҳафсаласиз ва лоқайд одам. Унинг атрофида содир бўлаётган нарсаларга эр шунчалик лоқайдки, баъзида Женис эрининг юраги умуман олганда, қачонлардир кўкракда дукиллаб урганмикан, деб ўйлаб шубҳаланади. Хотиннинг хўрлиги ва пушаймони эрни янада ўзи билан ўзи бўлиб қолишга мажбур қилди. Эр жиззаки эмас, хотинга маълум бўлишича, унинг ёмон одатлари ҳам йўқ. У камгап, одамови, ҳамма нарсага панжа орасидан қарайди. Одам эмас, тирик мурда. У яшамайди, яхши йўлга қўйилган механизм сингари ҳаракат қилиб, кун кечиради. У ҳамма нарсага эътиборсиз, ҳеч ким ёқтирмайдиган қўшнига ўхшайди. Шундай қилиб, Женис Муқаддас Китобдаги Рутдан ўрнак олмоқчи бўлди.

Бир куни ишдан қайтган Жениснинг эри болаларининг уйда йўқлигидан хайрон бўлди (болаларни Женис бувисинига бир кунга жўнатган эди). Меҳмонхонадаги стол оппоқ дастурхон ёзилиб, чиройли қилиб безатилган. Столнинг ўртасида иккита шамчироқ ёниб турарди. (Женис кўп нарсани Эстердан ўрганган эди.) Чиройли тугмачали кўйлак кийиб, атайлаб тепадаги тугмачаларини тақмади. Кечки овқат тугашига қадар, қадалмаган тугмачаларнинг сони ортиб борарди ва эрнинг нигоҳи бирдан хотинининг янги кийиб олган жимжимадор ички кийимига тушди. Женис эрига ишқий алоқа қилишни таклиф қилди. Аммо унинг режасининг кульминацияси кейинги кунга тўғри келди. Ишдан кеч қайтаётган эр кечаги базми жамшиднинг давом этишига ишониб келарди. Қуюққина ўтиришнинг сўнггида эр эндигина “лаззат оғушига” ўтишга тайёргарлик кўраётган эди. Аммо Женис унга бир савол билан мурожаат қилди. Бундай саволни кутмаган эр жойида қоқилган қозиқдай, қотиб қолди. Савол юмшоқ ва ҳотиржамлик билан берилган эди:

-Азизим, сени фақатгина менинг танам қизиқтирадими ёки қалбим ҳам ташвишга соладими?

Бу моҳирлик ва эпчиллик билан қўйилган тузоқ эди. Ўзини йўқотиб қўйган Жениснинг эри, жавоб бусиз ҳам аниқ бўлса-да, индамай турарди.

-Мен ҳам қалбим билан, ҳам танам билан сеники бўлмоқчиман, - деб гапини давом эттирди Женис. - Бизнинг никоҳимиз фақатгина сенинг кирларингни ювиб, овқат пишириш билан кифояланиб қолмай, балки сенинг юрагингга кириб боришим учун йўл кўрсатишини ҳам хоҳлайман.

Ўша куни эрининг ҳирсини уйғотиб қўйиб, Женис у билан бирга кечани ўтказишдан бош тортди. Эрида нафақат жисмоний, балки эмоционал ҳис-туйғулар уйғонишини хотин кутарди. Олдинига эрнинг бу йўналишдаги ҳаракатлари суст эди, аммо унинг хатти-ҳаракатларида яқинлашишга бўлган интилиш яққол сезилиб турарди, келажакда ҳаммаси ижобий томонга ўзгаришига у қатъий ишонган эди.

Бетсининг эри – ҳақиқий кўпол одам. Жамоатда оқсоқол сифатида ўзининг фазилатларини ҳаммага намоён этган, аммо уйда бўлса у умуман бошқача одам, золим. Бетси энди ўзини олиб қочмасликка, рўй бераётган вазиятдан бошқача йўл билан чиқиб кетишга қарор қилди. Эр психолог қабулида бўлиб, ундан маслаҳат олишини Бетси таклиф қилди. Эр шундай қилди ҳам... аммо мутахассис эрнинг уйидаги юриш-туриши, хулқи ҳақида гап очганда, эр ўрнидан турди-да, индамасдан чиқиб кетди.

Охир-оқибатда, бошқа чида олмай, Бетси уни ташлаб кетди. Бироқ у билан ажрашиш учун эмас, балки эр ўзини бундай тутиши қандай аянчли аҳволга олиб келишини билсин, тавба қилсин деб, Бетси шундай қилди. Хотин рўза тутиб, эри учун ибодат қилди. Аммо эр тўғри йўлга юрмади, аксинча, янада шафқатсизлашиб, оилада юз бераётган келишмовчиликларда ва муаммоларнинг барчасида хотинини айблаб, уни болаларининг олдида ва жамоат олдида қоралади. Бетси эса ўз нуқтаи назарида қатъий турарди. Афсус ва надоматлар бўлсинки, ақлини йиғиб олмаган эр хотини билан ажрашишга қарор қилди. Эр гуноҳларига тавба қилганда, оиладаги муҳит ўзгариб, уларнинг оилавий ҳаёти гуллаб-яшнаши мумкинлигини хотин унга қанчалик тушунтиришга уринмасин, эр бўйин эгишни истамади. Ўз бойлигидан воз кечишни истамаган йигит билан Исо учрашганда, унинг кетишига Исо имкон бергани сингари, Бетси ҳам эрининг ажралиб кетишига ризолик билдирди.

Ўз гўзаллигини ва меҳрибонлигини намоён қилишда Раббий нақадар сахий ва мурувватли! У туфайли ҳар куни қуёш бизга ўз нурини беради, У Ўз севгиси орқали бизнинг қалбларимизни ёқимли оҳангга ва хурсандчиликка тўлдиради. Лекин шу билан бирга, У шундай дейди: “Мени бутун қалбингиз билан изласангиз, топасизлар” (Ермиё 29:13). Ҳар бир аёл гўзал бўлиш учун мана шу ажойиб мисолдан ўрнак ўлиши лозим. Эркак кишининг ортидан қувиб юриш ўрнига, ёки аксинча, ундан беркиниб юриш ўрнига, мулоқот қилиш учун меҳрибон ва мафтункор бўлиш билан бир қаторда, сизга ўз юрагини очишга тайёр бўлган одамни кутишингиз кифоя.

Ёлғиз аёллар

Марям, Роҳила, Тамар ва Рут ҳаётларининг бу даврида, Муқаддас Китобда улар ўзларининг улуғворликка эришган даври ҳақида ҳикоя қилинади, улар турмушга чиқмаган эдилар, бундай ҳолатдан бохабар бўлишимиз бизни руҳлантириши мумкин. (Тўғри, Марям унаштириб қўйилган эди, аммо Худовандга розилик билдирганда, унинг фотиҳаси бузилиб кетмаслигига қизнинг ишончи комил эди.) Бу аёллар ёлғиз бўла туриб, шунга ўхшаш буюкликка ва гўзалликка эришиш мумкин эканлигининг ёрқин мисолидир. Қолаверса, уларнинг мисоли ҳозирги кунда ёлғиз аёлларга юкланаётган “поклик” ҳақидаги тасаввурдан кескин фарқ қилади. Бизга хат йўллаган бир ёшгина аёл бу борада ўз фикрини шундай ифодалайди: «Кўплаб бошқа аёллар, шу жумладан мен ҳам, аёллар поклиги тушунчасини “сизга ёқиб қолган эркакни, то у сизга ўз юрагини тақдим этиб, сизга уйланишга тайёр эканлигини айтмагунча, уни тўлиқ инкор этиш керак”, деб хато талқин қиладилар».

Бир нарса тушунарсиз, бу ҳолатда нима учун эркак сизга бундай таклифни қилиши керак?

Шубҳасиз, аёл уни ёқтириб қолган эркакнинг кўзига мафтункор бўлиб кўринишга ҳаракат қилади. Табассум, нозик қарашма, меҳрибонлик, эркакка ва у шуғулланаётган ишга қизиқиш уйғотиш - буларнинг ҳаммаси табиий ва оддий ҳолат. Яхши кўрган инсон билан учрашганингизда, унга янада ёқишга интилишнинг ва уни шунга мос жавоб қайтаришга ундашнинг асло ёмон жойи йўқ. Ҳа, сиз унга ўз гўзаллигингизни тақдим этишингиз мумкин, фақат бирданига эмас, балки аста–секинлик билан, шунда ҳам, агар эркак сизга нисбатан қизиқиш уйғотаётган бўлса ёки кўнглингизни топишга интилган тақдирда. Албатта, то у сиз билан бир умрга бирга бўлиш истагини лойиқ тарзда сизга етказмагунча, ҳис-туйғуларингизнинг бир қисмини сиз ундан сир тутишингиз лозим. Ана шундагина, никоҳ кунининг биринчи кечасидаёқ, сиз ўзингизни тўлиқ унинг ихтиёрига топширишингиз мумкин. Аёл “ҳаммасини” бирданига эркакка топшириши ярамайди, аммо ҳеч нарсани унга бермасдан ҳам тура олмайди.

Шундай қилиб, аёл ўз зийнатларининг қанчасини ва қачон тақдим қилиши мумкин? Ушбу саволга жавоб бериш учун бир  боб билан кифояланиб бўлмайди. Сиз бир нарсани ўзингиз яхшилаб ўйлаб кўриб, тушуниб олишингиз керак: жуда яқин муносабат қилишдан нега хавотирланаётганингизни, ёки аксинча, эркак билан ўртадаги муносабатларингизни шиддат билан ривожланишига  сизга нима туртки бўлаётганини аниқлаб билинг. Бунинг сабабларини ҳам таҳлил қилиш лозим: нега у сизнинг диққат-эътиборингизни қозонмоқда ёки нима сабабдан сизнинг ҳузурингизда у ўзини худди шолдай ҳис қилади. Дилкаш, меҳрибон, мафтункор ва мукаммал шахс бўлинг.

Баъзибир ёшгина, умуман олганда тузуккина йигитларда ҳам эмоционал ахлоқсизлик мавжудлигини айтмай ўтиб кетиш мумкин эмас. Бундай хислатлар қуйидагича намоён бўлади: қалбида бетинч қалб туғёнини англаган ўспирин ўзига бирор дардкаш қизни излаб топишга интилади, токи юрагидаги изтиробларини дарлашсин. Ўз навбатида қиз ҳам унга шундай йигит эътибор қаратганига миннатдорчилик тариқасида, дилдан суҳбатлашишга розилик билдиради. Ёшлар бир-бирлари билан ўз ҳаётларининг икир-чикирларигача, кўнгил сирларигача ўртоқлашишади, қалб жароҳатлари ва Раббий билан яқин муносабатлари ҳақида сўзлаб берадилар. Шу билан бир қаторда, йигит қандайдир мажбуриятларни ўз зиммасига олишга шошилмас эди. У энди ўзига ёққан қиз билан дилдан роҳатланарди, ишқий саргузаштлардан маст... кейин эса уни ташлаб кетади. Натижада қизнинг қалбига яна бир жароҳат етказилди: “Мен яна қандай хатога йўл қўйдим?” Қиз йигитнинг самимий эмаслигини кўра билмади, унга уйланмаслигини, ҳатто уйланишга ваъда бермаслигини ҳам тушунмади. “Онг ва хис-туйғулар” кинофильмида ҳам Уилоби Марианнани худди шундай тарзда алдаб кетган.

Эҳтиёт бўлинглар: эркак киши то ўзининг ниятлари самимий эканлигини ва ўзининг кўнгли яқинлигини исботламагунча, сиз ҳақиқатдан ҳам ўзингизни тўлиқ унинг ихтиёрига топширишга шошилманг. Эркакнинг бошқа аёллар билан муносабатлари қандай ривожланишига эътибор қилинг. Бундай муносабатларда нимадир одамни ҳушёр тортишга мажбур қилмаяптимикан? Агар шундай ҳолатлар мавжуд бўлса, у билан сизни ташвишга солаётган масалаларни албатта муҳокама қилинг. Эркаклар орасида унинг яқин дўстлари бор-йўқлигини ва улар қандай эркаклар эканлигини аниқланг. Иш фаолияти давомида у ўзини қандай кўрсатган? Худо билан унинг муносабатлари самимийми ёки сохтами? Ўз қалб жароҳатларига у қандай фикр билдиради, Одам атонинг авлоди сифатида тажовузкорлигини ёки сустлигини тан олишга тайёрми? Унинг яшашдан мақсади нима? Кўриб турганимиздек, саволлар жуда кўп, аммо сизнинг қалбингиз – ҳақиқий хазина ва сиз бундай қалб инъомини қабул қилишга тайёр бўлган зотга ва бу инъомдан у энг яхши тарзда фойдаланиш қобилиятига сазовор бўлган инсонга топширишингизни жуда-жуда хоҳлаймиз.

Яхши, лекин бегона эркаклар

Аёл қалбининг эркакдаги кучлиликни уйғотиши, ёки аксинча, эркакдаги довюракликнинг аёл мафтункорлигини намоён этиши, никоҳ қурмаган эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар йўли содда, самимий бўлиши мумкин. Жамоатлар томонидан одат тусига киритилган бидъатлар қўрқуви остида биз жуда узоқ яшаб келдик. Баъзи дин пешволарининг фикрига кўра, эркак ва аёл ўртасидаги ҳар қандай муносабатлар мудҳиш воқеаларнинг сабабчиси бўлар экан, ёхуд ёмон ҳодисалар билан якун топар экан. Бахтга қарши, ҳар иккала жинсга хос бўлган ажойиб хислатларни биз бир-биримизда намоён қилишнинг кўплаб имкониятларидан маҳрум этилганмиз.

Кунларнинг бирида Худованд билан танҳо ибодат қилиш мавзусига бағишланган семинарларнинг бирида Жон маълум сабабларга кўра қатнаша олмади. Эртаси куни семинарга келган бир хоним билан (Стейси) менинг ўртамда кўнгилсиз тушунмовчилик юз берди. Содир бўлаётган воқеаларга унинг совуққон муносабати менинг нақ юрагимга руҳан азоб берди, бир ўзим душманнинг руҳий ва шиддатли ҳужумига қарши туришга мажбур бўлдим. Мен учун ибодат қилишини Моргандан илтимос қилиб сўрадим. Морган бизнинг командамиз аъзоларидан бири. У чин дилдан ва самимий ибодат қилди. У менинг ёнимни олди, душман мени тарк этишига мажбур қилди. Унинг ибодатлари ва менга қарата айтилган илиқ сўзлари руҳим кўтарилишига сабаб бўлди ва ўша кунга тўғри келган синовларнинг ҳаммасини мен енгиб ўтдим. Мен ўзимнинг ҳимоясиз эканлигимни яшириб ўтирмадим, мен Морганга ёрдам сўраб мурожаат қилдим. У ўз кучини намоён этиб, соддадиллик ва камтарлик билан ёрдам қўлини чўзди. Менинг унга нисбатан миннатдорчилигим қуйидаги сўзлар орқали ифодаланди: “Морган, оғир дақиқаларда сенга суянсам бўлади”. Ахир, шундай сўзлар унга далда бўлмайдими?

Худди шундай гапларни бизнинг ибодатларимизда иштирок этаётган аёллар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Улар ўзларининг иштироки ва қўллаб-қувватловчи сўзлари билан мен (Жон)га бир неча бор руҳан мадад берганлар. Аёлларнинг ҳаётларига ижобий таъсир кўрсатаётганлигим, уларга қилган яхшиликларим ва кўрсатган кўмагим учун аёллар менга миннатдорчилик билдирар эдилар. Шуни таъкидлаб ўтиб лозимки, мен севимли турмуш ўртоғим Стейси учун ўзимни лойиқ эр деб ҳисобламаганимда, уларнинг миннатдорчилиги, мадади менинг кўнглимни кўтарарди. Уларнинг дўстона кўмаги ўзига яраша гувоҳ тарзида хизмат қиларди: “Жон, сен ишончли ва кучли эркаксан, биз аёл сифатида сендан миннатдормиз”. Уларнинг қўллаб-қуввватловчи ва руҳлантирувчи сўзлари менда улар билан ишқий муносабатларга киришиш истагини уйғотмасди, шуниси қизиққи, уларнинг илиқ гаплари менда доимо Стейси билан бирга бўлиш хоҳиш-истагини янада кучайтирарди. 

Бизнинг жамоатимиздаги кўплаб аёллар Жон томонидан кўрсатилган мададни ва самимий ҳамдардликни ҳис қилардилар: Жон аёлларнинг нимага эҳтиёж эканликларини билади, уларга шахс сифатида ўзларини намоён этишларига ёрдам беради, уларни иблис тўридан қутқариб олишга шиддат билан курашади. Шундай кучли, эътиборли ва меҳрибон эркак ёнида аёллар ўзларини гўзал, мафтункор ҳис қиладилар. Қайсидир маънода Худо унинг ёрдами туфайли аёлларнинг ҳар бирининг руҳини кўтаради: “Ноумид бўлма, сен ҳам ўз ҳаётингда Жонга ўхшаган яхши эрни албатта учратасан. Наҳотки бундай ишонч сенинг аёл қалбингни руҳлантирмаса?”

Бундай умид-ишончни тадбиқ этиш учун ҳаёт бизга турли-туман имкониятларни ҳадя этади. Ростини айтганда, унинг амалга ошиши албатта муқаррар. Эркак киши ўзининг олдинги куч-ғайратига ва биринчи даражали эркаклик хусусиятига эга бўлганда, унинг атрофидаги аёллар унинг кучини сезмай қолмайдилар, унга беэътибор бўлмайдилар. Аёл ўзининг биринчи даражали аёллик хусусиятига эга бўлганда, унинг атрофидаги эркаклар бундай гўзалликни сезмай қолмайдилар, унга беэътибор бўлмайдилар. Ҳа, чинакам кучга эга бўлиш ва чин гўзалликка етишиш сиз учун ҳақиқий синов бўлади. Агар бизнинг қалбимизда бошқа одам – эркак ёки аёл туфайли нимадир ҳаракатга келса, сиз билан биз танлов олдида қоламиз. Танлов шундаки, синалмаган эримиз ёки хотинимиз билан бирга оила қуриш таклифини қалбимизнинг уйғониши сифатида қарашимиз керакми ёки никоҳдан ўтмаган бўлсак, Худонинг нияти сабабли бундай одам – эркак ёки аёл ҳаётимизда пайдо бўлсин, деб ибодат қилишимиз керакми? Қарама–қарши жинс вакили билан мулоқот қилиш бизга шу каби синовни кафолатлайди. Бундай вазиятдан қочиб қутулишнинг ягона йўли –мусулмон аёллар сингари паранжига ўраниб олишдир. Бу эса, тўғрисини айтиш керак, ниҳоятда қайғули ҳолат, қолаверса, Муқаддас Китоб бўйича ҳаракат қилмасликдир.

Аёл эркакка ўз севгисини қандай исботлаши керак, деган саволимиз эсингиздами? Уни ўзининг мафтункорлиги билан ром қилиш! Баъзи бирларингизни “мафтун қилмоқ” феълининг жинсий яқинлик маъносидаги жузъий ўзгалиги довдиратиб қўйиши мумкин. Айниқса шундай ҳолатлар мавжудки, унда эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларда жинсий яқинлик ҳақида  умуман гап кетмайди, бундай муносабатларга ишора ҳам қилинмайди. Бироқ биз мафтункорлик ҳақида сўз юритганимизда, аслида қандайдир йўллар билан аёллик фазилати эркаклик фазилатини уйғотишга қодир эканлиги принципларини назарда тутамиз.    

Эзоп қаламига мансуб бўлган, шимолий Шамол ва Қуёш ўртасидаги баҳс ҳақида қадимий масални, эҳтимол, қачонлардир эшитгандирсиз. Юқоридаги сизнинг шубҳаларингизни ушбу масал тарқатиб юбориши мумкин.

Кунларнинг бири Қуёш ва баджаҳл шимолий Шамол, улардан қай бири кучлилиги борасида баҳслашиб қоладилар. Узоқ тортишганларидан кейин ким ҳақ эканлигини катта йўлда от миниб кетаётган сайёҳда синаб кўрмоқчи бўлдилар.

-Қара, - деди Шамол, - мен унга қандай ҳужум қиламан: унинг елкасидаги чопонини бир зумда ечиб оламан.

Шундай деб айтиб, Шамол кучининг борича саёҳатчига қарата пуфлай бошлайди. Шамол қанчалик уринмасин, саёҳатчи шунчалик қаттиқроқ чопонига ўралиб оларди: об-ҳавонинг ёмонлигидан нолиганича, ўз йўлини у давом эттираверди. Шамолнинг ғазаби янада ортди, аччиғи чиқиб бечора йўловчининг устига ёмғир ва қор ёғдирди. Шамолни қарғаб, саёҳатчи пўстинини енгларини кийиб, белига тасмани бойлаб олди. Шунда Шамол унинг чопонини ечиб олиш қўлидан келмаслигига ишонч ҳосил қилди.

Рақибининг ожизлигини кўрган Қуёш жилмайди, булутлар орасидан чиқиб еру осмонни, шу билан бирга совуқдан қотган саёҳатчини иситди. Қуёш нурларининг иссиқлигини ҳис қилган сайёҳнинг руҳи тетиклашди, Қуёшга ҳамду сано айтди. Сўнг эгнидаги чопонини ечди, уни ўраб, эгарга боғлаб олди.

-Кўрдингми, - деди шунда камтарин Қуёш баджаҳл Шамолга, - қахр-ғазаб билан эмас, меҳру муҳаббат билан кўпроқ нарсага эришиш мумкин. 


 Книга на Узбекском языке: - Пленительная красота  (Джон  ва Стейси Элдридж)

Авторы этой книги, супруги Элдридж, предлагают женщинам вспомнить свои детские мечты и желания, призывают их стать уверенными в себе и пленительными, осознать свое женское начало. Они убеждены, что каждой женщине необходимо найти свою «рану», понять, что было ее причиной, и не упускать ее из виду до тех пор, пока не наступит исцеление. Книга адресована не только женщинам, но и мужчинам, стремящимся понять женскую душу, в том числе отцам, у которых есть дочери.

Вы можете прослушать радиопередачу журналиста Галины Шаинской об этой книге, прозвучавшую на Трансмировом радио. 



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак