Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Сузаётган сават
Чиқиш 1:6–2:10
Марям кичик укасига ёрдам бердими ёки у уйига қочиб кетдими?
Юсуф ва унинг оиласи Мисрда яшай бошлагандан сўнг кўп йиллар ўтди. Энди Мисрда бошқа фиръавн ҳукмронлик қилар эди. У Худога ишонганларни ёмон кўрарди. Фиръавн ўзига ҳайкал қурарди. Бу қурилишда улар ҳам иштирок этишини буюрди. Қурилишдаги ишлар жуда ҳам оғир эди. Лойдан ғишт ясаш, сув ташиш ва катта-катта тошларни кўчириш керак эди.
Фиръавн Худонинг халқи ўзига қарши чиқишидан қўрқар эди. Шунинг учун фиръавн уларнинг кўпайишига йўл қўйишни истамади. Фиръавн, Худонинг халқи ўғил фарзанд кўриши мумкин эмас, деб эълон қилди.
Ўша пайтда бир аёл ўғил фарзанд кўрди. Она ўғлини жуда ҳам яхши кўрарди. Шунинг учун уни сақлаб қолиш йўлини топди. Унинг режаси ҳақиқатдан ҳам жуда яхши эди. У уч ой давомида ўғлини яшириб юрди. Кейин мустаҳкам сават тўқиди. Сават сувда сузиши мумкин эди. Унинг тагига юмшоқ мато солди. Бундан кичкина бешик ҳосил бўлди. Энди унга фарзандини солиши мумкин эди.
Сўнгра аёл сават билан боласини Нил дарёси ёнига олиб борди. Унинг орқасидан яширинча катта қизи Марям борарди. Дарё ёнида она ўғлини ўпди. Сўнгра саватга солиб, аста сувга қўйиб юборди. Сават сувда чўкиб кетмади! Саватнинг ичида бола қуруқ ва хавфсиз эди. Кейин она уйига қайтиб кетди.
Марям эса дарё бўйида қолди. У укасига нима бўлишини кўрмоқчи эди. Тез орада Марям кимнингдир овозини эшитди. У буталар орасидан қаради. Дарёга фиръавннинг қизи келганди. Балки у саватни кўрар. У ҳолда Марям нима қилади?
Шундай қилиб, Марям муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У дарё бўйида қолиб, укасига ёрдам бериши мумкин эди. Ёки уйига қочиб кетиши ҳам мумкин эди.
Марям эса шундай қилди: У ҳамма нарсани эшитиш ва кўриш учун дарё бўйида қолди.
Фиръавннинг қизи саватни кўриб қолди. Сўнг хизматкорига саватни олиб келишни буюрди.
Фиръавннинг қизи сават ичидаги болани кўрди. Шу ондаёқ бола унга ёқиб қолди. У боланинг исмини Мусо деб қўйди. Уни ўзига ўғил қилиб олди.
Шунда Марям фиръавннинг қизи олдига келди. У: «Агар сиз ижозат берсангиз, мен болага ғамхўрлик қиладиган энага топишим мумкин», — деди.
— Албатта, бу бола учун фойдали бўлади, — деб жавоб берди фиръавннинг қизи.
Марям уйига шошилиб, югуриб кетди. Улар Мусони уйига олиб келиб ғамхўрлик қилишлари мумкин. Шундай қилиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолишди. Вақти келиб Мусо фиръавн саройида яшади.
Марям оиласига ёрдам берганидан Худо мамнун эди. У Мусо хавфсиз бўлишига ёрдам берди. Бу Худонинг режаси эди.
Эслайлик
Нима учун она боласи учун сават тўқиди?
Қандай қилиб катта опаси укасига ёрдам берди?
Марям тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Оилангга ёрдам бериш учун қандай имкониятларингни ишлатасан? Баъзан ёрдам бериш ўрнига қочиб кетишни хоҳлайсанми? Бундай вазиятларда нима қилишинг керак?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Сувнинг устига бир варақ қоғоз қўй. Шунда қандай қилиб сават сувда сузганини тасаввур қиласан. Кейин сувда хавфсиз бўлиш учун қоидалар туз. Сен хар бир одамга бу қоидаларга риоя қилиш муҳим эканлигини эслатишинг мумкин.
Худодан қандай қилиб бошқаларга ёрдам беришимиз мумкинлигини сўрашимиз мумкин
Ибодат
Худойим, биз бошқаларга фойдамиз тегиши мумкин бўлган барча имкониятларни қилишни хоҳлаймиз. Қандай қилиб хар куни оиламизга ёрдам беришимиз мумкинлигини бизга кўрсат. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!