Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Сузаётган ҳайвонот боғи
Ибтидо 6:9; 9:17
Нуҳ Худога қулоқ солиб, кемани қурдими ёки атрофдаги одамлардек йўл тутишга қарор қилдими?
Худо яратган дунёни турли хил одамлар тўлдирди. Уларнинг кўпчилиги бир-бирлари билан ёмон муносабатда бўлишар ва Худога қулоқ солмас эдилар. Бу эса уларни яратган Яратувчини жуда ҳам ранжитарди.
Лекин ер юзида биргина Нуҳ исмли солиҳ одам яшар эди. Нуҳ ва унинг оиласи Худони севишар, Унга манзур бўлишни жуда ҳам хоҳлардилар. Улар ўз боғларини парваришлар, уй ҳайвонларини боқишарди. Бошқа одамларга яхши муносабатда бўлиб, бир-бирларини севишарди. Худо Нуҳ ва унинг оиласидан мамнун эди.
Бир куни Худо Нуҳга кема қуришни буюрди. Худо кема катта ва мустаҳкам бўлиши кераклигини айтди. Унга сув кирмаслиги учун хар бир очиқ жойни яхшилаб ёпиш керак эди.
Нуҳ ўз уйи, унинг ёнидаги бир қанча зайтун дарахти ва чексиз саҳрога назар ташлади. Аммо кема сузиши мумкин бўлган сувларни ҳам кўрди.
Шунда Худо Нуҳга Ўз режаси ҳақида сўзлаб берди: Худо ер юзига ёмғир ёғдиради. Бу ёмғир ер юзини тўлдирмагунча ёғаверади. Фақатгина Нуҳ ва унинг оиласи кема ичида, хавфсиз жойда қолади.
Нуҳ Худо унинг оиласини сақлаб қолишидан хурсанд бўлди. Демак, унчалик ҳам катта кема қуриш керак эмасдек кўринди. Лекин Нуҳ бу ҳақда ҳали ўйлаб бўлмасданоқ, Худо кемага хар бир ҳайвон туридан жуфт-жуфт олишни буюрди. Демак, катта, жуда ҳам катта кема қуриш керак.
Нуҳ осмонга қаради ва бирорта ҳам булутни кўрмади. Албатта, у кема қуришни бошлаганда, одамлар унинг устидан кулишади.
Шундай қилиб, Нуҳ тўғри қарор қабул қилиши керак эди. У Худога «Ҳа, мен ер юзига бир томчи ёмғир ёғмаса ҳам, бирорта булут кўринмаса ҳам, кемани қураман», ёки «Йўқ, мен кемани қурмайман, одамлар менинг устимдан кулишади», — дейиши мумкин эди.
Хўш, Нуҳ нима қилди? У тахталарни тайёрлади, қурол-аслаҳаларни олиб, кемани қуришни бошлади.
У Худо хоҳлаган бу махсус кемани жуда ҳам катта қилди. Кеманинг ички қисми қуруқ бўлиши учун хар бир тешик жойларини мустаҳкам қилиб беркитди. Сўнг Нуҳ хар бир ҳайвон туридан жуфтини танлаб олди. Кемага узун бўйинли жирафа ва калта тиканли типратиканлар кирди. Шўх маймунлар ва тез чопар отлар ҳам. Охиргиси тошбақалар эди. Нуҳ ва унинг оиласи кемага кирганда, Худо уларнинг орқасидан эшикни ёпиб қўйди. Шунда Нуҳ кеманинг кичик ойнасидан қаради ва ёмғир ёға бошлаганини кўрди.
Ёмғир қирқ кечаю қирқ кундуз ёғди. Худо айтганидек, ёмғир ер юзини қоплаб олди. Лекин кеманинг ичи қуруқ эди. Ундаги одамлар ва ҳайвонлар бутунлай хавфдан холи эдилар.
Ва ниҳоят, ёмғир тўхтаб, қуёш кўринди. Ер қуригандан сўнг кеманинг ичидагилар ташқарига чиқишига ҳеч қандай хавф йўқ эди.
Нуҳ уни ва оиласини сақлаб қолгани учун Худога шукрона айтди. Худо эса осмонда камалак ҳосил қилди ва бошқа ҳеч қачон ер юзини сувга бостирмайман, деб ваъда берди.
Худо Нуҳни доимо севарди ва у тўғри қарор қилганидан мамнун бўларди.
Эслайлик
Нима учун Худо Нуҳ ва унинг оиласидан мамнун эди?
Нуҳ қандай қарор қабул қилди?
Бу қарор тўғримиди ёки йўқми?
Худо ер юзини сувга тўлдирмаслиги ҳақида ваъдасининг белгиси қилиб осмонга нима чиқарди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Сен доимо хавфсиз, ёмғирда ҳўл бўлмаслигинг ва совуқда музламаслигинг учун Худо сенга оила берди. Ҳаво ёмон бўлган кунларда сенга қандай кийинишни буюришади? Балки дўстларинг оиласида сенинг оилангдан фарқ қиладиган қоидалар бордир. Ота–онангга доимо қулоқ соласанми?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Ёнингга ҳамма ўйинчоқларингни қўй ва ўзингни Нуҳ деб, ётадиган ўрнингни эса кема деб тасаввур қил. Сен Худонинг амрини бажаришни хоҳлармидинг ёки Худога манзур бўлишни ўйламайдиган одамларга ўхшашни истармидинг?
Худога итоаткорлик шуни ҳам англатиши мумкинки, атрофдаги одамлар қилаётган ишларни биз рад қиламиз.
Ибодат
Худойим, атрофдаги одамлар бошқа ишлар қилса ҳам, биз Сенга қулоқ солишимиз мумкин эканлиги қандай яхши. Хар қандай ёмон кунда ҳам бизни асраганинг учун раҳмат. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!