Гувоҳ (Джош Мак-Дауэлл) 42 bob

42-Боб - Гувоҳ. Ўзбек тилида Аудио китоб Онлайн

— Ҳа, жаноб, — деб гап бошлади Тарик. — Мен Бейрутда катта бўлдим. 70-йиллар болалар учун жуда оғир йиллар бўлди. Ўзингиздан қолар гап йўқ, гражданлар уру‑
ши борарди ва ҳоказо. Ҳамма: масиҳийлар ҳам, мусулмонлар ҳам ўз диний эътиқодларини ҳимоя қилиш мақ‑
садида бир-бирлари аёвсиз ўлдирардилар. Ҳар бир кимса ўз Худосини ҳимоя қилаётганини ва ўз дини учун ку‑
рашаётганини айтарди. Дин ва эътиқод қон, уруш ва ўлим билан аралашиб кетган эди. Умид қиламанки, юз бераётган ҳодисаларнинг барчаси мени динга қарши қилиб қўйди десам, сиз хафа бўлмайсиз. Менинг дунёмдаги ўзларини масиҳий деб атаган кимсалар барча нарсаларни йўқ қилишга ва ҳаммани ўлдиришга ҳаракат қилардилар. Албатта, нафақат ўзларини руҳоний ҳисобловчи кимсалар, балки буларнинг ҳаммаси менда нохушлик уйғотди. Мен Худодан юз ўгирдим.
Мен масиҳий оилада улғайганим учун ибодатхонага боришим ва масиҳийлар томонида бўлишим керак эди. Мен жанг қилишни истамасдим, чунки масиҳийлар ҳам, мусулмонлар сингари, кимки бошқа динга эътиқод қилса, ўшаларни ўлдирар эдилар. Ҳамма бирдай эди, масиҳийлар ва мусулмонлар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ эди. Ёвузлик, мутаассиблик, нафрат одамларни кўр қилиб қўйди. Шунинг учун ҳам мен ибодатхонадан ва масиҳийлардан узоқда бўлдим. Уларнинг бошқалардан ҳеч қандай фарқи қолмаганди... Буларнинг ҳаммаси даҳ‑
шат!


— Шунинг учун сиз компьютерлар билан машғул бўлгансиз, уларда тартиб ва аниқлик мавжуд, бу илмий ва бошқарса бўладиган нарса, — деди Надим Нур.
— Шундай деса ҳам бўлади, — деди Тарик.
Қавмбоши олдинга эгилиб, пичирлаб деди:
— Тарик, мен сизга бир сирни очсам майлими?
— Албатта, жаноб.
— Сиз шуни билингки, — бошқаларга эшитилмайди‑
ган қилиб гапирди Надим, — мен ўзимни масиҳий деб атамайман.
Бундай гаплардан Тарик донг қотиб қолди.
— Жаноб, мен сизни тушунмадим, — деди у. — Сиз қавмбоши эмасмисиз?!
— Ҳа, мен қавмбошиман, — жавоб қилди Надим, — аммо мен ўзимни масиҳий деб атамайман.
— Сиз ўзингизни қандай атайсиз?
— Исонинг издоши.
— Буларнинг иккиси ҳам бир эмасми?
— Мен буларнинг иккиси ҳам бир бўлишини истар‑
дим, — деди Надим. — Лекин билишимча, бизда кўплаб одамлар ўзларини масиҳий деб атайдилар. Улар ўзларини мусулмон ҳам, иброний ҳам ҳисобламайдилар. Бироқ улар — Исо Масиҳнинг ҳақиқий издошлари эканликла‑
рини назарда тутмайдилар.
— Ахир, улар ибодатхонага борадилар–ку?
— Албатта, худди одам ресторанга келгач, ажойиб таомга айланмагани сингари, у ибодатхонага боргани би‑
лан масиҳий бўлиб қолмайди–ку. Ҳақиқий масиҳийлик эт‑
ник гуруҳга ёки ирққа мансублиги билан ўлчанмайди. Бу бирор бир клуб ҳам эмас. Бу фазилат туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага ёки шахсни тасдиқловчи ҳуж‑
жатга қўшимча қилиб берилмайди. Бунда одамзод их‑
тиёрий равишда, ўз хоҳишига қараб бир қарорга келади.
— Бир қарорга келиш нимани англатади?


— Бу дегани — Худо сизни яхши кўришига, Муқад‑
дас Китобда айтилганидек, сизнинг ҳаётингизга нисба‑
тан Унинг эзгу ниятлари борлигига ишонишдир. Худо сиз‑
га туғилишингиз сабабларини, сизни У қандай мақсадда яратганини очиб бера бошлайди.
Қавмбоши Надим Тарикка ташвишланган ҳолда боқди ва ундан сўради:
— Худонинг борлигига сиз ахир ишонасиз–ку?
— Албатта, Худо бор. Худо мавжуд.
— Бу тўғри. Худо мавжуд. Акс ҳолда бу дунёни ва ду‑
нёдаги барча нарсаларни ким яратарди? Ерни, самоларни, галактикани-чи? Ҳайвонларни, ўсимликларни, одамзодни-чи? Буларнинг ҳаммасини — ажойиб ва мураккаб нарса‑
ларни яратишга фақатгина Худо қодир.
Далия дастурхонни безатиш билан овора эди, Рима хоним эса суҳбатга қўшилдилар:
— У — бизнинг Яратувчимиз. Ҳар бир одам ўзининг мавжудлиги ва эсон-омонлиги учун Унга шукроналар қилиши даркор. Худонинг мавжудлигига гувоҳлик — бу одамзод, бизнинг эътиқодимиз ва абадийликни ҳис этишимиз. Шоҳ Сулаймон шундай дейди: “Худо айтгани бўйича ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлади. Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади, лекин Худо бошидан охиригача қилган ишларни инсон тушуна олмайди... Худо қилган ҳар бир иш тоабад ўзгармас, бу ишга ҳеч нарса қўшиб бўлмайди, ундан ҳеч нарсани айириб бўлмайди. Худо бу ишларни, ҳамма Мендан қўрқсин, деб қилди” (Воиз 3:11, 14).
— Худонинг мавжудлигига ишонмай бўлмайди, — де‑
ди гапини давом эттириб қавмбоши Нур. – Бирор ақли ра‑
со одам уни инкор эта олмайди. Пайғамбар Довуд шун‑
дай дейди: “Аҳмоқ ўз кўнглида: “Худо йўқ”, — дейди. Бун‑
дайлар бузилиб, разолат ботқоғига ботар. Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқдир... Аҳмоқ ўз кўнглида: “Худо


йўқ!” — дейди. Бундайлар бузилиб борган сари расво бўладилар. Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ” (Забур 13:1; 52:2).
— Жаноб, мен аҳмоқ эмасман, аммо шундай буюк Худо — мени севишига ишонмайман.
— Шубҳасиз, Худо сизни севади ва сизга нисбатан бўлган Ўз севгисини доимо тасдиқлайди.
— Ўз севгисини тасдиқлайди? Қандай қилиб?
— Кун чиқиши ва кун ботиши билан, тоғ ва водийлар билан, дарахт ва гуллар билан, ҳайвонларнинг ўкириши ва қушларнинг куйлаши билан, юрагингизнинг уриши ва на‑
фас олишингиз билан. Сизнинг эҳтиёжларингизни қон‑
диради ва сизни асраб-авайлайди. Муқаддас Китоб Худо‑
нинг севгисини Унинг сўзларида намоён қилади: “Сенга бўлган севгим — мангу севгидир, шунинг учун сенга содиқ бўлиб келдим” Ермиё 31:3).
— Шу ростми?
— Ҳа, сизнинг ҳаётингиз борасида Унинг ажойиб эзгу ниятлари бор. Исо Масиҳ шундай дейди: “Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман” (Юҳанно 10:10).
— Бу биз ҳақимиздами?
— Ҳа, аммо биз ўз гуноҳларимиз учун бундай севги‑
дан ва фаровон ҳаётдан баҳра ололмаймиз.
— Мана, муаммо нимада экан.
— Одамзод — гуноҳкор, у Худодан ажралган. Одам‑
зод бундай севги ва фаровон ҳаётдан узоққа кетган.
— Афсус.
— Сиз билганингиздек, Худо Одам Атони Ўз сура‑
тига кўра, Ўзига ўхшаш қилиб яратди. Аммо Одам Ато Ху‑
донинг айтганларини қилмади, у Худога қарши чиқди.
Одам Ато ва Момо Ҳаво Худо тақиқлаб қўйган дарахт ме‑
васидан тановул қилдилар. Худо уларни жазолади. Гуноҳ


учун жазо — ўлим. Ўлим Худо томонидан яратилмаган, ўлимни гуноҳ келтирди — нафақат жисмоний ўлимни, бал‑
ки руҳий ўлимни ҳам, яъни Худодан айрилишни. Гуноҳ‑
кор Одам Муқаддас Худо билан энди қола олмас эди, шу‑
нинг учун Худованди Карим уни Адан боғидан, жаннатдан қувди. Гуноҳ Одамда қолди ва келажакда авлоддан–авлодларга ўтиб келаверади, аммо...
— Аммо нима?
— Худо нафақат адолатли, балки марҳаматли ҳамдир. У гуноҳкорни жазосиз қолдирмайди, бироқ У шунингдек гуноҳкорларни кечириб, уларга нисбатан Ўз севгисини, марҳаматини намоён қилади. Ўз севгиси ва марҳамати ту‑
файли, У одамзодга нажот бериш, илк яратилган образни қайта тиклаш ва У билан мулоқот қилиш имконларини ҳадя қилди.
— Яъни, Худо барча гуноҳларни кечирди.
— Ҳақиқат-чи? Гуноҳ ҳамон ўлим орқали жазоланади.
— Ҳа, бу ерда чигаллик мавжуд...
— Худонинг Ўзи ечимни — адолатни қониқтириш усу‑
лини тавсия қилди. У Исо Масиҳ орқали гуноҳни кечириш‑
ни амалга оширди. Одамда барча ўлгани сингари, Исо Ма‑
сиҳда ҳамма нажот топади.
— Бу нимани англатади?
— “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг яго‑
на Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳа‑
лок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин” (Юҳан‑
но 3:16). Исо Масиҳ — одамзоднинг қутқарувчиси экан‑
лигига ишониш керак. Бизни гуноҳлардан қутқариш уч‑
ун У хочда ўлганлигини, бизга абадий ҳаёт бериш учун У ўликдан қайта тирилганлигини тан олиш керак. У — самолардаги абадий ҳаётга олиб борувчи ягона йўл‑
дир.
Тарик обдон ўйлаб, сўради:
— Нега энди бу айнан Исо Масиҳ бўлиши керак?


— Яхши савол. Нега айнан Исо Масиҳ? Худованд жазо белгилади ва фақатгина Исо бизни жазодан қутқара олади. Жазодан қутулиш учун гуноҳ ювилиши керак. Буни ким қилиши мумкин эди? Тарик, қасос қандай бўлиши кераклигини сиз биласизми?
— Ҳа. Гуноҳ учун жазо — ўлим.
— Кимдир ўлиши керак эди. Бу одамзод бўла олмай‑
ди, чунки Худованд унга нисбатан марҳамат намоён қи‑
лади ва унинг ўлишини хоҳламайди. Бошқа альтерна‑
тива — бу Худо, бироқ Худо ўлолмайди. Инсоний ва ило‑
ҳий табиатли ўринбосар керак эди. У муқаддас, гуноҳ‑
сиз бўлиши керак, демак, у Одам уруғидан бўлол‑
майди. Шундай Зот фақат Исо Масиҳ эди. Худо инсон қиёфасини қабул қилди ва бу дунёга одамзоднинг ўрнига ўлиш учун келди, яъни гуноҳ учун жазо олишга ташриф буюрди. Гуноҳни ювиш имконини яратиш учун У ўлик‑
дан тирилди.
Хонада жимжитлик ҳукм сурди, мана, сукунатни қавмбоши Нур бузди:
— Масиҳ кетидан боришнинг маъноси мана шунда. Мен 32 йил олдин шундай қарорга келдим ва бундай қарор менинг ҳаётимни тамомила ўзгартириб юборди.
Унинг сўзлари ишонч, хотиржамлик ва хурсандчиликни акс эттирарди.
— Аммо Тарик, мен ўз тажрибамга асосланиб сизга шуни айтишим мумкинки, кўплаб одамлар бутун умрла‑
ри давомида ибодатхонага борадилар ва ҳаммага, шу жум‑
ладан, ўзларига ҳам, улар — масиҳий, аммо Масиҳнинг ҳа‑
қиқий издошлари эмасликларини таъкидлайдилар. Улар ибодат қиладилар, рўза тутадилар, бева-бечораларга са‑
дақалар берадилар, аммо улар Масиҳга умидини боғлашга ва Унга эргашишга қарор қилмадилар, ўзларининг ҳаёти тўғрисида Худонинг ниятини била олмадилар. Қолаверса, ўзларини масиҳий деб атовчи кўплаб одамлар Исо ни‑


маларни ўргатган бўлса, ҳаммасини поймол қилдилар. Улар ёлғон гапирадилар, спиртли ичимликлар ичадилар ва наркотик истеъмол қиладилар. Ҳали турмуш қурмай ту‑
риб жинсий ҳаёт кечирадилар, турмуш қурганлар эса ўз‑
галар билан жинсий алоқада бўладилар.
Тарик Далиянинг юзига қарамоқчи бўлди, лекин журъат қилолмади. Қиз ғужанак бўлиб ўтирганини, отанинг Исо Масиҳга бўлган севгиси ҳақидаги гапларини эшитиш унга ноқулай бўлаётганини, ўзини масиҳий деб номловчи нопок кимсалар қаторига Далияни ҳам киритаётгани нақадар уятли эканлигини йигит тасаввур қиларди. Аммо Тарик суҳбатнинг бу йўналишдан боришига хурсанд эди. Унинг ишонишича, Далиянинг отаси масиҳийлик тўғрисида ке‑
часи билан гапириб чиқади ва Тарикнинг олдинги ҳаёти, унинг Далия билан муносабатлари ҳақидаги нозик мав‑
зуларни четлаб ўтишга муваффақ бўлади.
Тарик савол беришга шайланди, аммо қавмбоши унинг гапини бўлди.
— Қизиқ, Тарик, сизнингча, Исо Масиҳ ким?
Тарик бу ҳақда ҳеч қачон жиддий ўйламаганлигини ўзича тан олди.
— Жаноб, марҳамат қилинг, мен асло Исонинг издоши эмасман. Аммо мен уни буюк дин арбоби, деб бемалол айта оламан.
Қавмбоши “ҳа” дегандай, бошини ликиллатди.
— Йигитча, тўғри айтасиз. Мен сизнинг гапингизга қўшиламан. Шак-шубҳасиз, Исо Масиҳ буюк дин пешвоси бўлган, унинг ҳаёти ва таълимоти тарих жараёни‑
ни ўзгартириб ташлади. У нафақат яхши инсон ёки буюк устоз бўлган. Янги Аҳд У тўғрисида худди Худо ҳақи‑
да гапиргандай сўз юритади.
— Қавмбоши Нур, мен очиқ-ойдин гапирсам бў‑
ладими?
— Албатта, марҳамат. Тарик, сиз дўстлар орасидасиз.
— Шубҳасиз, мен тушунаман: Янги Аҳдни ёзган ма‑
сиҳийлар Исо — Худодир, деб ўйлашлари мумкин. Эҳти‑
мол, улар Исонинг Худо бўлишини хоҳлаганлар. Бироқ Исо Ўзи ҳақида, албатта, бундай деб эътироз билдирмаган.
— Аслида, Тарик, билдирган.

 

Guvoh 42-bob D-McDowell. Kitob O'zbek tilidagi yaxshi Audiokitob Online



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак