Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ



ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ

Кириш

 

Мазкур мактубнинг муаллифи Ёқуб, мутахассисларнинг айтишича, Қуддусдаги жамоатнинг етакчиси ва Исо Масиҳнинг туғишган укаси эди. Исо Масиҳ ер юзида хизмат қилган даврда Ёқуб Унга ишонмади, Унинг хизматини ҳам маъқулламади. Масиҳ ўликдан тирилгандан кейин эса Ёқуб Унга ишониб, Қуддусдаги имонлилар жамоатининг етакчиси бўлди.

Мазкур мактуб имонлилар учун ҳаётий қўлланма бўлиб хизмат қилади. Имон фақат тилда эмас, балки амалда қўлланилиши керак, деган ғоя мактубнинг мағзи ҳисобланади. Беқарорлик, мағрурлик, манманлик, очкўзлик, нафси бузуқлик, иккиюзламачилик каби иллатларни муаллиф аёвсиз танқид қилади. Ёқуб мевали дарахтни намуна қилиб, ҳақиқий имон одамнинг ҳаётида, унинг юриш–туришида акс этади, деган ўгитни келтиради: ҳар бир дарахт фақат ўзига хос мева бергани каби, ҳақиқий имон ҳам инсонда фақат ўзига хос ижобий хислатлар уйғотишини айтади. Хуллас, имонли одам имони бўйича яшаши керак деб таъкидлайди.

 

1–БОБ - ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ

 

Дуойи салом

 

1Мен, Худонинг ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қули Ёқубдан, ўзга юртларга тарқалиб кетган ўн икки қабилага салом!

 

Синов ва васвасалар

 

2Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда ўзингизни бахтли деб билинглар. 3Ахир, имонингиз синалганда сизлар сабр–тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён. 4Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар.

5Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо саховат билан, беминнат беради. 6Шу боис умидингизни фақатгина Худога боғлаб, имон билан сўранг. Иккиланманг, чунки Худога сидқидилдан ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўхшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади. 7Бундай одам Эгамиздан бирор нарса оламан деб умид қилмасин. 8У Худога таянмагани учун ҳаётида беқарор, ўзгарувчан бўлади.

9Ночор аҳволдаги биродар Худонинг назарида юксак эканлигидан хурсанд бўлсин. 10Бой биродар эса Худога муҳтож эканлигидан шодлансин. Чунки ўз бойлигига таянган киши дашт гулидай хазон бўлади. 11Қуёш жазирама иссиғи билан даштнинг ўт–ўланларини қовжиратиб юборади. Гулларнинг гўзаллиги йўқолиб, хазон бўлади. Бойлик орқасидан қувиб, давлатига таянганлар ҳам худди шу сингари нобуд бўлишади.

12Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини севганларга ваъда қилган. 13Васвасага тушганингизда Худони айбламанг! Чунки Худо ҳеч қачон васвасага тушмайди ва ҳеч кимни васвасага солмайди. 14Лекин ҳар ким ўз эҳтироси дастидан васвасага дучор бўлиб, нафс тузоғига илинади. 15Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга олиб боради.

16Эй азиз биродарларим, алданманглар! 17Ҳар бир яхши ва мукаммал ҳадя самодан келади. Бу ҳадяларни осмондаги жамики ёритқичларни яратган Худо беради. Ёритқичларнинг нури пайдо бўлиб, ғойиб бўлади, Худонинг эзгулиги эса йўқолмайди. Зеро, Худо ҳеч қачон ўзгармайди. 18Худо келажакда бутун борлиқни янгилайди. Биз бу янгиланишнинг илк ҳосили бўлишимиз учун, Худо Ўз хоҳишига кўра бизга ҳақиқат каломи орқали янги ҳаёт берди.

 

Худонинг сўзини эшитиб, унга амал қилиш ҳақида

 

19Эй азиз биродарларим, шуни эсингизда тутинглар: ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб келганда босиқ бўлсин. 20Чунки инсоний ғазабингиз Худога манзур бўлган солиҳ ҳаёт кечиришингизга йўл қўймайди. 21Шундай экан, ҳар қандай жирканч ва ёмон ишларни бас қилинглар! Худонинг қалбингизга эккан каломини камтарлик билан қабул қилинглар. Ахир, бу калом жонингизни қутқаришга қодир.

22Худонинг каломига риоя қилинглар! Каломни эшитсам бас, деб ўз–ўзингизни алдаманглар. 23Каломни тинглаб, амалда риоя қилмаган одам ўз юзини кўзгуда кўрган кишига ўхшайди. 24У ўзига қаради–ю, кетди ва ўша заҳоти ўзининг қандай эканлигини унутиб юборди. 25Сизлар эса озодлик берувчи Худонинг мукаммал қонунига доим синчиклаб қаранглар. Қонунни шунчаки эшитиб, унутиб юборманглар, унга қатъий амал қилинглар. Бу ишингиз учун Худо сизга барака беради.

26Агар сиз ўзингизни диндор ҳисоблаб, тилингизни тиймасангиз, ўз–ўзингизни алдаган бўласиз ва сизнинг бундай дин–диёнатингиз бефойдадир. 27Отамиз Худонинг назарида пок ва беғубор дин–диёнатга эга бўлган инсон етим–есиру беваларни қайғули кунларида йўқлаб боради, у бу дунё дастидан булғанмайди.

 

2–БОБ - ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ

 

Юз–хотирчилик қилманглар

 

1Эй биродарларим, улуғвор Раббимиз Исо Масиҳга ишонар экансиз, юз–хотирчилик қилманглар. 2Сизларнинг йиғилишингизга олтин узук таққан, башанг кийинган бир бой билан уст–боши жулдур бир гадой кирди деб фараз қилайлик. 3Агар сизлар башанг кийинганга қараб: “Марҳамат қилиб тўрга чиқинг”, — гадойга эса: “Сен остонада тур” ёки “Шу ерда, пойгакда ўтир”, — десангиз, 4сизлар бир одамни бошқасидан устун қўйган бўлмайсизларми?! Бу билан сизлар ёмон ниятли қозиларга ўхшаб қоласизлар–ку!

5Эй азиз биродарларим, қулоқ солинглар: Худо бу дунёдаги камбағалларни имонда бой қилиш учун танлади! У Ўзини севганларга ваъда қилгандай, уларга Ўз Шоҳлигини мерос қилиб берди. 6Аммо сизлар–чи, камбағални беобрў қилиб ташладингиз! Сизларга жабр–зулм қилган бойлар эмасми?! Сизларни маҳкамаларга судраб олиб борган улар эмасми?! 7Сизлар Раббимиз Исога тегишлисизлар. Аммо бу бойлар Раббимизнинг эзгу номини ҳақорат қиляптилар!

8Агар сизлар Муқаддас Битиклардаги: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг” деган Худонинг Шоҳлигига оид қонунга амал қилаётган бўлсангиз, тўғри қилаётган бўласизлар. 9Бироқ юз–хотирчилик қилаётган бўлсангиз, гуноҳ қиляпсиз ва қонунбузар сифатида ҳукм қилинасиз. 10Кимки қонуннинг ҳаммасига риоя қилса–ю, фақат бир нарсада гуноҳ қилса, у бутун қонунни бузган ҳисобланади. 11Чунки “Зино қилманг” деган Худо “Қотиллик қилманг” деб ҳам айтган. Агар сиз зино қилмасангиз–у, аммо одам ўлдирсангиз, қонунни бузган бўласиз.

12Шунинг учун ҳар бир гапингиз ва ишингиз озодлик берувчи Худонинг қонунига мувофиқ бўлсин. Зеро, Худо ҳар бир одамни ўша қонун бўйича ҳукм қилади. 13У шафқатсиз одамга раҳм қилмайди. Раҳмдил инсон эса ҳукм пайтида Худодан шафқат топади.

 

Имон ва амал

 

14Эй биродарларим, агар бирор киши имоним бор, деса–ю, хайрли ишлар қилмаса, нима фойдаси бор?! Бундай имон уни қутқарармиди?! 15Фараз қилинг, имонли биродарингиз оч–яланғоч бўлса–ю, 16сиз унга: “Яхши бор! Исиниб, қорнингни тўйдириб юр”, — десангиз–у, эҳтиёжини қондирмасангиз, бундан нима фойда?! 17Шунга ўхшаб қуруқ имоннинг ўзи амалсиз ўликдир.

18Кимдир:

— Баъзиларнинг хайрли ишлари, бошқаларнинг эса имони бор–ку, — деб норозилигини билдириши мумкин. Ундай одамга мен шундай жавоб берган бўлардим:

— Кел, сенга имонимни хайрли ишларим орқали кўрсатай. Сен эса имонингнинг самимийлигини қайси далил билан исботлай оласан? Ахир, сен хайрли ишлар қилмайсан–ку!

19У одам:

— Мен Худонинг ягоналигига ишонаман! — деб айтиши аниқ. Мен эса унга:

— Ишониб, яхши қиласан! — дейман. — Аммо сенинг бу ишончинг жинларнинг ишончидан асло фарқ қилмайди. Зеро, жинлар ҳам Худонинг ягоналигига ишониб, даҳшатдан титрайди. 20Эй аҳмоқ, амалсиз имонинг фойдасиз эканлигини наҳотки тушунмасанг?! 21Отамиз Иброҳим ўз ўғли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлгани учун Худо уни солиҳ деб билди! 22Ана, кўрдингми?! Иброҳимнинг бу ишига имон асос бўлди. Унинг қилган иши имонининг чинлигини кўрсатди. 23Шу тариқа Тавротдаги: “Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ, деб билди”, — дея ёзилган сўз амалга ошди. Иброҳим Худонинг дўсти деб аталди.

24Эй биродарларим, кўрдингизми, инсон қуруқ имони учун эмас, балки қилган ишлари учун солиҳ деб тан олинади.

25Фоҳиша Раҳоба ҳам бунинг яна бир мисолидир. Нима учун Худо уни солиҳ деб тан олди? Раҳоба Исроил халқининг айғоқчиларини уйига киргизиб, бехатар йўл билан қочиб кетишларига ёрдам бергани учун Худо уни солиҳ деб билди.

26Хуллас, амалсиз имон жонсиз танадай ўликдир.

 

3–БОБ - ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ

 

Тилни тиймоқ ҳақида

 

1Эй биродарларим, ҳаммангиз ҳам устоз бўлаверманглар! Биз, устозлар, жиддийроқ ҳукмга дучор бўлишимиз ўзингизга маълум. 2Одамларнинг ҳаммаси кўп хато қилади. Сўзлаётганда хато қилмаган инсон етукдир. У бутун вужудини жиловлай олди. 3Биз отларни бўйсундириш учун оғизларига сувлуқ соламиз. Шу орқали уларнинг бутун танасини бошқарамиз. 4Мана, кемалар ҳам, қанча улкан бўлмасин ва кучли шамоллар ёрдамида юрмасин, кичкина бир руль билан бошқарилади. Кемачи руль ёрдамида кемани истаган жойга йўналтиради. 5Тил ҳам худди шундайдир, тил баданнинг кичкина бир узвидир, аммо катта муаммоларни келтириб чиқаради.

Қара, кичкина бир олов бепоён ўрмонни ёндириб юборади! 6Тил ҳам оловга ўхшайди. Тил — узвларимиз орасида бир бузғунчи дунё! У бутун вужудимизни булғайди. У жаҳаннамдан алангаланиб, бутун ҳаётимизни ёндиради.

7Турли хил ёввойи ҳайвонлар билан қушлар, судралувчи ва денгиз ҳайвонлари инсон зоти томонидан бошқарилган ва бошқарилмоқда. 8Аммо тилни ҳеч бир инсон бошқара олмайди. Тиниб–тинчимас бу ёвуз тилнинг заҳри қотилдир. 9Биз тилимиз билан самовий Отамиз бўлган Эгамизни олқишлаймиз ва тилимиз билан Худонинг суратида яратилган инсонларни лаънатлаймиз. 10Олқиш ва лаънат бир оғиздан чиқади. Эй биродарларим, бундай бўлмаслиги керак! 11Ахир, битта булоқдан ҳам ширин, ҳам аччиқ сув оқиб чиқмайди–ку! 12Эй биродарларим, анжир дарахти зайтун мевасини берадими?! Ёки ток новдаси анжир тугадими?! Йўқ! Шўр булоқдан ҳам ширин сув оқиб чиқмайди!

 

Ким доно?

 

13Доно ва фаросатлимисиз? Буни ибратли ҳаётингиз орқали намоён қилинг. Ҳар бир ишни камтарлик ва донолик билан бажаринг. 14Борди–ю, юрагингизда аччиқ ҳасад ва худбинлик бўлса, дономан, деб мақтанманг. Ўзингизни шундай тутаётган бўлсангиз, ҳақиқатни рад этган бўласиз. 15Дунёга ва моддиятга хос бўлган бундай “донолик” Худодан эмас, шайтондандир. 16Чунки ҳасадгўйлик ва худбинлик бор жойда жанжал ва ёвузлик ҳукм суради.

17Худодан келган донолик эса, аввало покдир. Шунингдек, бу асл донолик тинчликсевар, мулойим, ҳақиқатга бўйсунадиган, меҳр–шафқатли, хайрли ишларга бой, тарафкашлик қилмайдиган, ўта самимийдир. 18Тинчлик ўрнатувчилар тинчликни экиб, солиҳликни ўриб оладилар.

 

4–БОБ - ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ

 

Дунё билан дўст бўлган киши Худога душмандир

 

1Орангиздаги уруш ва жанжаллар қаердан келиб чиқади? Ичингизда жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми?! 2Сизлар ўзингизда йўқ нарсани хоҳлайсизлар, ўшанга эришиш учун одам ўлдиришдан ҳам тоймайсизлар. Ҳасад қиляпсизлар, аммо мақсадингизга эриша олмагач, жанжаллашиб урушяпсизлар. Сизларда хоҳлаган нарсангиз йўқ, чунки уни Худодан сўрамайсизлар. 3Сўраган тақдирда ҳам, олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар.

4Эй садоқатсиз бандалар! Дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини наҳотки билмасангизлар?! Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади. 5Муқаддас Битикларда: “Худо ичимизга солган руҳни ғоятда қизғанади, У биздан садоқатни талаб қилади”, деб таълим берилади–ку! Нима, сизлар буларни бекор деб ўйлайсизларми?! 6Тўғри, Худо биздан садоқатни талаб қилади, аммо шу билан бирга У бизга нисбатан ниҳоятда иноятлидир. Зеро, Муқаддас Битикларда ёзилган:

“Худо мағрурларга қарши чиқади,

Камтарга эса иноят қилади.”

7Шундай экан, Худога бўйсунинглар! Иблисга қаршилик кўрсатинглар, шунда у сизлардан қочади. 8Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Бир вақтнинг ўзида ҳам Худога, ҳам дунёга кўнгил боғлаганлар, қалбингизни покланглар! 9Қилган гуноҳингиз учун қайғуринглар, мотам тутинглар, йиғланглар! Кулгингиз мотамга, шодлигингиз ғам–ғуссага айлансин. 10Эгамиз олдида ўзингизни паст тутинглар, шунда У сизларни юксалтиради.

 

Биродарларни ҳукм қилманглар

 

11Эй биродарларим, бир–бирингизни ёмонламанглар. Агар биродарингизни ёмонлаб, ҳукм қилсангиз, демак, меҳр–оқибатни ўргатадиган Худонинг қонунини ёмонлаб, ҳукм қилган бўласизлар. Худонинг қонунини ҳукм қилган одам эса, қонун бажаришдан бош тортиб, ўзини қонундан устун қўйган қозидай бўлади. 12Аммо фақатгина Худо қонун чиқариб, ҳукм қила олади. Фақат У қутқариш ва нобуд қилиш қудратига эга. Сен эса ким бўлибсанки, биродарингни ҳукм қиласан?!

 

Худога таянмай ўз кучига таянганларни огоҳлантириш

 

13Ҳой, қилмоқчи бўлган ишлари билан мақтанадиганлар, менга қулоқ солинглар! Сизлар: “Бугун ёки эртага фалон шаҳарга бориб, у ерда бир йил яшаймиз. Савдо–сотиқ қилиб, пул ишлаб келамиз”, — дейсизлар. 14Эртага нима бўлишини сизлар қаердан биласизлар?! Умрингиз бир лаҳза кўзга кўриниб, кейин ғойиб бўладиган тутунга ўхшайди–ку! 15Бунинг ўрнига сизлар: “Эгамиз хоҳласа, соғ–саломат бўлсак, уни ёки буни қиламиз”, — деб айтишингиз керак. 16Сизлар эса аксини қилиб, мағрурланиб, мақтаняпсизлар. Бу каби мақтаниш ёмондир. 17Демак, қилишингиз керак бўлган яхши ишни била туриб, қилмасангиз гуноҳ бўлади.

 

5–БОБ - ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ

 

Бойларни огоҳлантириш

 

1Менга қаранглар, эй бойлар, бошингизга тушадиган фалокатлар учун ҳўнграб йиғланглар! 2Бойлигингиз чириб кетган, кийимингизни куя еган. 3Олтину кумушларингизни занг босган. Бу занг сизга қарши гувоҳ бўлади, у туфайли танангиз Худонинг қаҳри оловида ёнади. Охир замон келиб қолди, сизлар эса бойлик тўплаш билан оворасизлар. 4Сизлар экинларингизни ўрган ўроқчиларни алдаб, иш ҳақини бермадингизлар. Ана, ўша пуллар сизлардан норози бўлиб, нола қилмоқда! Ўроқчиларнинг дод–фиғони Сарвари Оламнинг қулоғига етиб борди. 5-6Сизлар қаршилик кўрсата олмаган айбсиз одамларни қоралаб, қатл қилдингизлар. Бу дунёда ҳузур–ҳаловатда, маишатга берилиб яшадингизлар. Бўрдоқилардай семириб кетдингиз! Мана, энди ҳукм кунида сўйилишга тайёр бўлиб қолдингиз!

 

Сабр–тоқатли бўлинглар

 

7Эй биродарларим, Раббимиз Исо келадиган кунга қадар сабр–тоқат қилинглар! Ахир, деҳқон ҳам даласи мўл ҳосил етиштиришини кутади. У кузги ва баҳорги ёмғирни пойлаб, қанча сабр–тоқат қилади! 8Сизлар ҳам сабр қилинглар. Дадил бўлинглар, чунки Раббимизнинг келадиган куни яқинлашиб қолди. 9Биродарларим, маҳкум бўлмаслигингиз учун бир–бирингиздан шикоят қилманглар. Мана, ҳукм қилувчи Раббимиз Исо остонада турибди!

10Эй биродарларим, пайғамбарлардан ўрнак олинглар! Улар Эгамизнинг номидан гапириб, азоб–уқубатларга дош берганлар. 11Дарҳақиқат, сабр қилган бундай одамларни биз бахтли деб ҳисоблаймиз. Аюбнинг сабр–тоқати ҳақида эшитгансизлар, охирида Эгамиз унга қанчалар барака берганини биласизлар. Ҳа, Эгамиз раҳмдил ва меҳр–шафқатлидир.

12Эй биродарларим, энг аввало, қасамхўр бўлманглар! Лафзи йўқ инсон каби, бўлар–бўлмасга осмон ҳақи, ер ҳақи ва бошқа нарса ҳақи, деб қасам ичаверманглар. Жавобингиз “ҳа” ёки “йўқ” бўлсин. Шунда Худо сизларни ҳукм қилмайди.

 

Бир-бирингиз учун ибодат қилинглар

 

13Орангизда азоб–уқубат чекаётган биронта одам борми? Агар бўлса, ибодат қилсин. Хурсанд бўлгани борми? Худога ҳамду санолар куйласин. 14Орангизда касал бўлган борми? Жамоатоқсоқолларини чақиртирсин. Улар ибодат қилиб, Раббимиз Исо номи билан беморнинг бошига зайтун мойини суртсинлар. 15Имон билан қилинган ибодат беморни соғайтиради, Раббимизнинг Ўзи унга шифо беради. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради. 16Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир–бирингиз олдида тан олинглар, бир–бирингиз учун ибодат қилинглар, шифо топасизлар. Солиҳ одамнинг илтижоси кучли таъсирга эгадир! 17Илёс ҳам бизга ўхшаган оддий бир инсон эди. Ёмғир ёғмасин, деб у астойдил илтижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади. 18Сўнг у ёмғир ёғсин, деб ибодат қилди, осмондан ёмғир ёғиб, ер ҳосил берди.

19Эй биродарларим, агар орангиздаги бирорта киши ҳақ йўлдан озган бўлса, уни тўғри йўлга солинг. 20Эсингизда бўлсин, гуноҳкорни ноҳақ йўлдан қайтарган одам ўша гуноҳкорнинг нажот топишига ва беҳисоб гуноҳларининг ювилишига сабабчи бўлади.

 




Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ


Injil Uzbek tili: Yangi Ahd. Latin online
 Matto | Mark | Luqo | Yuhanno | Havoriylar | Yoqub | 1 Butrus | 2 Butrus | Yuhannoning 1chi | Yuhannoning 2chi | Yuhannoning 3chi | Yahudoning | Rimliklarga | Korinfliklarga 1chi | Korinfliklarga 2chi | Galatiyaliklarga | Efesliklarga | Filippiliklarga | Kolosaliklarga | Salonikaliklarga 1chi | Salonikaliklarga 2chi | Timo‘tiyga 1chi | Timo‘tiyga 2chi | Titusga | Filimo‘nga | Ibroniylarga | Vahiy  
Injil Uzbek tili: Eski Ahd. Latin online
IBTIDO | ZABUR

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак

Kitoblar - Kutubxona  |  Simfoniya  |  Guvohliklar  |  Musiqa mp3  |  VIDEO  |  UzLatin.com   |  Telegram kanal @kitoblar_elektron_uz


Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musiqasi


(skachat Hamdu-Sano-Xudoga.pdf 2 mb)
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
(skachat Hamdu-Sanolar_Imon-yuli.pdf 1 mb)
Online Yangi o'zbek MP3. Ayni damda musiqa javonida 3gb. guruh. Ҳамду санолар
++ KANAL MP3 https://t.me/uzbekmusika ++


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil skachat - Audio mp3, Download (.zip 624mb)



Yaxshi audio kitoblarni O`zbek tilidagi

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

O'zbek tilidagi Kinolar

Uzbek tilidagi Kinolar

KitoBook.com