Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ



БУТРУСНИНГ 2-МАКТУБИ

1–БОБ - БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ

 

Дуойи салом

 

1Исо Масиҳнинг қули ва ҳаворийси мен, Шимўн Бутрусдан, биз каби қадрли бир имонга эга бўлган биродарларга салом! Худойимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳ одил бўлгани учун ҳаммамизга бирдай барака берган. 2Сизлар Худони ва Раббимиз Исони таниб–билар экансиз, Худонинг чексиз инояти ва тинчлиги доим сизларга ёр бўлсин.

 

Масиҳнинг даъватига муносиб бўлинглар

 

3Раббимиз Исо Ўз улуғворлиги ва эзгулиги ила бизни даъват этиб, Ўзини бизга танитди. Энди биз Худога муносиб ҳаёт кечира оламиз, чунки Раббимиз илоҳий қудрати билан бизга зарур бўлган барча фазилатларни ато этди. 4Масиҳнинг шарофати билан биз Худо ваъда қилган баракаларни олдик. Энди сизлар бузғунчи эҳтирослар дастидан авж олган бу дунёнинг ахлоқсизлигидан қочиб, Худонинг илоҳий табиатидан баҳраманд бўла оласизлар.

5Буларни ёдингизда тутиб, Худога муносиб ҳаёт кечириш учун жон куйдиринглар. Имонингизни фазл–камолот, илму маърифат, 6вазминлик, сабр–тоқат, диёнат, 7биродарларингизга бўлган меҳр–оқибат ва тугал муҳаббат билан бойитинглар. 8Агар бу хислатларга эга бўлиб, уларни камол топтираётган бўлсангиз, демак, Раббимиз Исо Масиҳни ҳақиқатдан таниб билган бўласиз. Кунларингиз беҳуда ўтмаган бўлади, Масиҳни билганингиз ҳаётингизда ўз самарасини беради. 9Бу хислатларга эга бўлмаганлар эса калтабин ва кўрдирлар, улар аввалги гуноҳларидан покланганини унутганлар.

10Шундай экан, эй биродарларим, Масиҳ сизларни танлаганини ва даъват этганини тасдиқлашга астойдил ҳаракат қилинглар. Айтилган хислатларга эга бўлсангиз, имондан қайтиб кетмайсизлар. 11Шунда Раббимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг Ўзи абадий Шоҳлиги эшикларини сизларга кенг очиб беради.

12Сизлар айтганларимнинг ҳаммасини биласизлар, ўзларингиз Масиҳ ҳақида ўрганган ҳақиқатда собит турибсизлар. Шунга қарамай, буларни сизларга доимо эслатиб туришни хоҳлайман. 13Тирик эканман, буларни ёдингизга солишни канда қилмайман. Бу мен учун фарз, 14чунки ҳадемай бу оламдан кўз юмишимни биламан. Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи буни менга маълум қилган. 15Бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин ҳам сизлар айтганларимни эсда сақланглар, деб мен бу мавзуни қўлимдан келганча батафсил ёритиб беришга ҳаракат қилдим.

 

Масиҳнинг келиши афсона эмас

 

16Раббимиз Исо Масиҳнинг куч–қудрат билан келиши афсона эмас. Биз сизларга ўргатган бу таълимотни ўзимиз тўқиб чиқармадик. Ахир, Масиҳнинг улуғворлигини ўз кўзимиз билан кўрган эдик. 17-18Отамиз Худо муқаддас тоғда Масиҳни шон–шараф ила юксалтирганда биз ўша ерда эдик. Дабдабали ва улуғвор Худонинг самодан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”, — деган овозини эшитдик.

19Бундан ташқари, биз пайғамбарларнинг башоратларига тўлиқ ишонамиз. Сизлар ҳам уларнинг сўзларига диққат этсангизлар, яхши қилган бўласизлар. Зеро, бу сўзлар Масиҳ келадиган кунгача сизлар учун гўё зулматда нур сочиб турган чироқдай бўлади. Сўнг Масиҳнинг Ўзи келади. Унинг келиши тонг юлдузи каби бўлиб, янги замоннинг бошланишидан дарак беради, Масиҳнинг нури қалбларингизни ёритади. 20Энг аввало шуни билингларки, Муқаддас Битиклардаги башоратларнинг ҳеч бири пайғамбарларнинг шахсий талқини эмас. 21Ҳеч бир ҳақиқий пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу пайғамбарлар Муқаддас Руҳ томонидан бошқарилиб, Худонинг сўзларини гапирганлар.

 

2–БОБ - БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ

 

Сохта устозларнинг гуноҳи ва жазоси

 

1Исроил халқи орасида сохта пайғамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади. Улар найранг ишлатиб, орангизда ҳалокатли бидъатлар тарқатадилар. Ҳатто жонларини сотиб олган Хўжайинини ҳам рад этиб, бу билан ўзларини кулфатга муқаррар йўлиқтирадилар. 2Кўп одамлар уларга тақлид қилиб, ахлоқсиз ҳаёт кечирадилар. Уларнинг дастидан имонсизлар ҳақиқат йўлини ёмонлайдилар. 3Бу тамагир устозлар тўқиб чиқарган гаплари билан сизларни йўлдан оздирадилар, сўнг пулингизни шилиб оладилар. Аммо Худо бундай одамларни анча олдин ўлимга маҳкум қилиб қўйган. У мудрамайди, уларнинг ҳалокатини кечиктирмайди.

4Худо ҳатто гуноҳ қилган фаришталарни ҳам аямаган. Қиёмат кунигача уларни тубсиз чуқурликдаги зулматга занжирбанд қилиб қўйган. 5Худо қадимги дунёни ҳам аямай, бетавфиқлар устига тўфон келтирди. У фақат солиҳлик жарчиси бўлган Нуҳни ва бошқа етти кишини омон сақлади. 6Худо Садўм ва Ғамўра шаҳарларини ҳалокатга маҳкум этди. Худосизларга сабоқ бўлсин деб, бу шаҳарларни куйдириб кул қилди. 7Бебош одамларнинг ўтакетган ахлоқсизликларидан азоб чеккан солиҳ Лутни эса қутқарди. 8Ўша халқ орасида яшаган бу солиҳ одам ҳар куни уларнинг қабиҳ ишларини кўриб, эшитгани учун ичидан эзилиб қийналар эди. 9Бу мисоллар қуйидагиларни англатади: Эгамиз тақводорларни кулфатлардан қутқара олади, бетавфиқларни эса қиёмат кунидаги азобларга ҳозирлайди. 10Айниқса, шаҳвоний ҳирсга берилиб, ўз танасини булғатувчи, илоҳий ҳокимиятни эса рад қилувчи одамларни У жазолайди.

Дарвоқе, орангиздаги сохта устозлар ҳам илоҳий ҳокимиятни рад қиляптилар, улар сурбет ва такаббурдирлар. Улар самовий мавжудотлардан қўрқмайдилар, уларни назарга ҳам илмайдилар. 11Фаришталар ўша ёвуз мавжудотлардан кучлироқ ва қудратлироқ бўлишларига қарамай, Эгамизнинг ҳузурида мавжудотларни ҳақоратламайдилар, ҳукм ҳам қилмайдилар. 12Аммо бу сохта устозлар ёввойи ҳайвонларга ўхшайдилар, улар фақат туғма ҳис–туйғуларига берилиб яшайдилар. Ўзлари англаб етмайдиган ёвуз мавжудотларни менсимай юрибдилар. Бироқ улар ўша мавжудотлар билан бирга ҳалок бўладилар, ҳайвонлар сингари овланиб, йўқ қилинадилар.

13Сохта устозларнинг қилган ноҳақликлари ўзларининг бошига етади. Ахир, улар куппа–кундузи айш–ишрат қилишни хуш кўрадилар, жамоатингиз шаънига доғ туширадилар. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар орангизда ўтириб, кайфу сафо қиладилар. Бузуқлиги билан бошқаларни йўлдан урадилар. 14Кўзлари доимо шаҳват билан ёнади, гуноҳ қилиб тўймайдилар. Улар имонда суст кишиларни овлаб, йўлдан оздирадилар. Бу сохта устозлар истаган нарсасини ундириб олишга устаси фарангдирлар. Эҳ, лаънатга учрагурлар! 15Улар тўғри йўлни тарк этдилар, Бавўр ўғли Балом йўлидан бориб, гумроҳ бўлдилар. Балом ҳаром йўл билан пул топишни хуш кўрганди. 16Лекин бу гуноҳи учун таъзирини еди. Тилсиз эшак тилга кириб, инсон овози билан пайғамбарнинг аҳмоқлигига чек қўйди.

17Бу сохта устозлар бамисоли сувсиз қудуқдирлар, шамолда тез ғойиб бўладиган туман кабидирлар. Улар учун тим қоронғи зулмат тайёрлаб қўйилган. 18Чунки улар нотўғри йўлдан зўрға қочиб қутулган имонлиларни яна ахлоқсизлик домига тортадилар. Дабдабали, аммо тентаксимон гаплари билан уларни авраб, нафсларини қўзғатадилар. 19Уларга: “Эркин бўласизлар”, дея ваъда берадилар, ҳолбуки, ўзлари гуноҳ қулидирлар. Ахир, одам нимадан енгилса, ўшанинг қули бўлур, деб бежиз айтилмаган.

20Раббимизу Нажоткоримиз бўлган Исо Масиҳни таниб, дунёнинг қабоҳатларидан қочиб қутулган одамлар яна эски қилиқларига қайтиб, қабиҳликка мағлуб бўлишса, уларнинг сўнгги аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади. 21Солиҳлик йўлини билгандан кейин, уларга топширилган муқаддас амрлардан юз ўгиргандан кўра, бу йўлни ҳеч билмагани ўзлари учун яхшироқ бўлар эди. 22Бундай одамларга мана шу мақол айнан тўғри келади:

“Ит ўз қусуғига қайтар,

Ювилган чўчқа эса балчиққа.”

 

3–БОБ - БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ

 

Исонинг оламга келиши муқаррардир

 

1Эй азизларим, бу менинг сизларга ёзаётган иккинчи мактубимдир. Иккала мактубимда ҳам сизларда пок фикр уйғотишга ҳаракат қилиб, ўрганганларингизни ёдингизга солмоқчи бўлдим. 2Хусусан, Муқаддас пайғамбарларнинг ўтмишда айтган сўзларини, шунингдек, Раббимиз ва Нажоткоримиз Исонинг амрларини эслашингизни истадим. Раббимиз Исо бу амрларни олдингизга борган ҳаворийлар орқали берган.

3Аввало шуни билинглар: охирги кунларда шундай мазахчилар бўладики, улар чиркин эҳтиросларига берилиб яшайдилар. Сизларни мазах қилиб, 4шундай дейдилар: “Раббимиз Исо келаман деб, сўз берган эди. Қани У?! Мана, ота–боболаримиз дунёдан ўтиб кетганларидан бери, ҳеч нарса ўзгармади. Дунё бино бўлганидан бери, ҳамма нарса шундайлигича турибди.”

5Улар ҳақиқатни рад этганлари учун шундай гапирадилар, азалда Худо еру осмонни Ўз каломи орқали яратганини улар инобатга олмайдилар. Ўшанда Худо еру осмонни сувлар орасидан пайдо қилганди. 6Сўнг эса Ўз каломи орқали қадимги дунёни ўша сувлар гирдобига чўктирганди. 7Ҳозирги еру осмонни эса Худо Ўз каломи билан қиёмат кунигача асраб турибди. Қиёмат куни У ҳозирги дунёни оловга ем қилиб, барча бетавфиқларни ҳалок этади.

8Эй азизларим, Раббимиз Исонинг назарида бир кун минг йил ва минг йил бир кун кабидир, буни доим инобатга олинглар. 9Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини хоҳлаяпти.

10Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади. 11Қиёмат куни бутун борлиқ ёниб, йўқ бўлиб кетар экан, сизлар Худони мамнун қилишга жон куйдиринглар! Муқаддас ҳаёт кечиришга жон–жаҳдингиз билан ҳаракат қилинглар. 12Худонинг кунини интизорлик билан кутинглар, унинг келишини тезлаштиринглар! Ўша куни осмон ёниб, йўқ бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан эриб кетади. 13Шундан сўнг Худонинг ваъдаси амалга ошиб, ҳамма нарса янгиланади. Ҳа, биз янги еру осмонга, адолат ҳукм сурадиган дунёга кўз тикканмиз.

 

Далда ва огоҳлантириш

 

14Эй азизларим, сизлар янги дунёни кутар экансиз, Худо назарида бенуқсон ва беғубор бўлишга, У билан тотув яшашга жон куйдиринглар. 15Раббимиз Исонинг сабр–тоқатини нажот учун имконият деб билинглар. Азиз биродаримиз Павлус ҳам Худонинг берган донолиги билан сизларга муқаддас ҳаёт ва Раббимизнинг келиши ҳақида ёзган. 16Павлус барча мактубларида булар ҳақида фикр юритган. Унинг мактубларидаги тушуниш қийин бўлган баъзи парчаларни уқувсиз ва имони суст кишилар бузиб талқин қиладилар. Муқаддас Битикларнинг бошқа жойларини ҳам бузиб ўргатадиган бу кишилар ўз бошига етадилар.

17Эй азизларим, сизлар буларнинг ҳаммасини олдиндан биласизлар. Эҳтиёт бўлинглар, бу бебош одамларнинг сохта таълимотига ишониб йўлдан озманглар, қарорингизда собит бўлинглар. 18Ўз ҳаётингиз билан Худони мамнун этинглар, Раббимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳни янада яқинроқ таниб–билинглар. Ҳозирдан то абад Унга шон–шарафлар бўлсин! Омин.

 




Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ


Injil Uzbek tili: Yangi Ahd. Latin online
 Matto | Mark | Luqo | Yuhanno | Havoriylar | Yoqub | 1 Butrus | 2 Butrus | Yuhannoning 1chi | Yuhannoning 2chi | Yuhannoning 3chi | Yahudoning | Rimliklarga | Korinfliklarga 1chi | Korinfliklarga 2chi | Galatiyaliklarga | Efesliklarga | Filippiliklarga | Kolosaliklarga | Salonikaliklarga 1chi | Salonikaliklarga 2chi | Timo‘tiyga 1chi | Timo‘tiyga 2chi | Titusga | Filimo‘nga | Ibroniylarga | Vahiy  
Injil Uzbek tili: Eski Ahd. Latin online
IBTIDO | ZABUR

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак

Kitoblar - Kutubxona  |  Simfoniya  |  Guvohliklar  |  Musiqa mp3  |  VIDEO  |  UzLatin.com   |  Telegram kanal @kitoblar_elektron_uz


Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musiqasi


(skachat Hamdu-Sano-Xudoga.pdf 2 mb)
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
(skachat Hamdu-Sanolar_Imon-yuli.pdf 1 mb)
Online Yangi o'zbek MP3. Ayni damda musiqa javonida 3gb. guruh. Ҳамду санолар
++ KANAL MP3 https://t.me/uzbekmusika ++


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil skachat - Audio mp3, Download (.zip 624mb)



Yaxshi audio kitoblarni O`zbek tilidagi

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

O'zbek tilidagi Kinolar

Uzbek tilidagi Kinolar

KitoBook.com