Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ



МИХО

Кириш

 

Михо пайғамбар кичкина бир қишлоқда туғилган. У милоддан аввалги тахминан 750-686 йилларда Яҳудо юртида пайғамбарлик қилган. Ишаё пайғамбарнинг замондоши бўлган бу пайғамбар ўз китобида Исроил пойтахти Самария ва Яҳудо пойтахти Қуддус ҳақида башорат қилади. Мазкур пойтахтларнинг амалдорлари ва бойлари бутун халқни йўлдан оздириб, бегона худоларга сажда қилишга ўргатишади. Бундан ташқари, фирибгарлик қилиб, камбағалларни талон–тарож қилишади. Шу сабабларга кўра, Исроил ва Яҳудо халқларини Худо жазоламоқчи бўлади.

Аммо келажакда Исроил ва Яҳудо халқлари яна ҳақ Худога сажда қилишади. Ўша вақт келганда, ҳамма жойда осойишталик бўлади. Худо Ўзи танлаган шоҳ билан биргаликда халққа чўпонлик қилади:

“Эгамиз ҳукм қилади кўп халқларнинг орасида,

Ажрим қилади олисдаги кучли миллатлар орасида.

Қиличларини айлантиришади омочга,

Найзаларини эса ток қайчиларига.

Қилич кўтармас бир–бирига халқлар,

Ҳеч қачон жанг қилмайди улар.

Ором олар ҳар ким ўз узумзорида,

Ўтирар ҳар ким ўз анжирзорида,

Бирор кимса уларга таҳдид солмайди.

Буни Сарвари Оламнинг Ўзи айтди!” (4:3-4)

 

1–БОБ - МИХО

 

1Яҳудо шоҳлари Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда Эгамиз Мўрашатлик Михо пайғамбарга Ўз сўзини аён қилиб турди. Самария ва Қуддус ҳақида Эгамиз айтган бу сўзлар Михо пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлди.

 

Самария ва Қуддус ҳукм қилинади

 

2Қулоқ тутинг, эй халқлар!

Қулоқ солинг, ер юзида яшовчилар!

Эгамиз Раббий сизларга қарши гувоҳлик беради.

МуқаддасМаъбадиданРаббий гапиради.

3Ана, Эгамиз Ўз масканидан чиқяпти,

Тоғ чўққиларини босиб келяпти.

4Унинг оёғи остида эрийди тоғлар,

Ёрилиб кетади даралар.

Тоғлар оловда эриган мум каби бўлади,

Тепаликдан оқиб тушган сувдай тўкилади.

5Ёқуб насли итоатсизлик қилгани учун,

Исроил гуноҳга ботиб кетгани учун,

Бу воқеалар содир бўлади.

Ёқуб насли орасида итоатсизлик қилган ким?

Пойтахт шаҳар Самария эмасми?!

Бутпарастлар уяси Яҳудонинг қаерида жойлашган?

Қуддуснинг нақ ўзида эмасми?!

6Эгамиз шундай дейди:

“Мен Самарияни йўқ қиламан.

Уни ток экиладиган жойга,

Очиқ майдондаги бир уюм тошга айлантираман.

Шаҳар тошларини водийга юмалатаман,

Унинг пойдеворларини очиб ташлайман.

7Самариянинг бутлари парча–парча бўлади,

Барча санамлари синдириб, ёндирилади.

Фаҳш йўли билан келган бутларнинг қимматбаҳо безаклари

Ўзга юрт фоҳишаларига тўлов қилиб берилади.”

 

Михо пайғамбарнинг марсияси

 

8Бундай мусибатдан йиғлаб, фарёд қиламан,

Яланғоч, оёқ яланг юраман,

Чиябўридай увиллаб фиғон чекаман,

Бўта каби бўзлаб йиғлайман.

9Ахир, даво йўқ Самариянинг ярасига,

Ёпишди Яҳудога ҳам у яра,

Халқим дарвозаси — Қуддусга юқди.

10Гат аҳолисига буни ҳасрат қилманг,

Улар олдида кўз ёшингизни тўкманг!

Байт–Лафрога бориб,

У ерда қайғудан тупроққа юмаланг!

11Эй Шофир аҳли,

Сиз асирликка кетасиз,

Яланғоч, шарманда бўлиб борасиз.

Занон халқи ташқарига чиқишга журъат этмайди.

Байт–Эзел аҳли мотам тутади,

Энди улар сизга паноҳ бермайди.

12Морўт аҳолиси мадад кутган эди,

Аммо Эгамиз фалокат юборди.

Бу фалокат ҳатто Қуддус дарвозаларига етди.

13Эй Лахиш аҳли,

Отларингизни араваларга қўшинг!

Сиз итоатсиз Исроил халқига тақлид қилдингиз,

Қуддус аҳлини илк бор гуноҳга бошладингиз!

14Шундай экан, эй Яҳудо халқи,

Энди Мўрашат шаҳри билан хайрлашаверинг,

Эсдалик совғаларингизни уларга тақдим қилинг.

Аттанг, Ахсиб аҳли Исроил шоҳларига панд берди,

Бера олмайдиган ёрдамни уларга ваъда қилди.

15Эй Моришо аҳли,

Эгамиз устингизга бир босқинчини юборади.

Исроил йўлбошчилари Адулламга қочиб боришади.

16Суюкли фарзандларингизни деб

Сочингизни олдиринг.

Калхатлар каби сийқа бош бўлинг,

Ахир, болаларингиз сургун қилинади.

 

2–БОБ - МИХО

 

Бечораҳолни эзган золимларнинг қисмати

 

1Эй тўшагида ётиб, ёвузликни режалаштирганлар!

Сизнинг ҳолингизга вой!

Тонг отганда сиз

Режаларингизни амалга оширасиз.

Ҳа, бу сизнинг қўлингиздан келади.

2Сизлар бировнинг экинзорига кўз олайтириб,

Уни тортиб оласиз.

Бировнинг уйини ёқтириб қолиб,

Уни ўзингизники қилиб оласиз.

Бирини ўз уйидан,

Бошқасини — мерос қилиб олган еридан маҳрум этасиз.

3Шу сабабдан Эгамиз демоқда:

“Мен сизларга қарши фалокатни режа қиляпман.

Сизлар бўйинтуруқдан қочиб қутулолмайсиз,

Бурнингизни осмонга кўтариб юрмайсиз.

Бу оғир дамлар бўлади.”

4Ўша вақт келганда

Oдамлар сизларни масхара қилишади,

Сиз ҳақингизда шундай аччиқ марсия куйлашади:

“Биз меросимиздан маҳрум бўлдик!

Далаларимиз ёвларга бўлиб берилди.

Энди биз бутунлай хароб бўлдик!”

5Шундай экан,

Эгамизнинг халқи қайтадан бўлганда юртни,

Улуш қилиб олмайсиз сиз бир парча ерни.

6Сизлар менга ақл ўргатиб деяпсиз:

“Бизга ақл ўргатма!

Нафасингни иссиқ қил,

Биз шарманда бўлмаймиз.”

7Эй Ёқуб насли, сизлар айтасиз:

“Наҳотки, Эгамизнинг сабри тугаган бўлса?!

Наҳотки, Худо шундай ишларни қилса?!”

Бу сўзларни айтишингиз жоизми?!

Ахир, Худонинг сўзлари тўғри одамга яхшилик келтиради–ку!

8Эгамиз демоқда:

“Сизлар ўз халқингизга зулм қилдингиз!

Жангдан хотиржам қайтган одамни пойладингиз,

Унинг эгнидаги тўнини тортиб олдингиз.

9Халқимнинг аёлларини шинам уйларидан чиқариб юбордингиз,

Ёш болаларнинг насибасини Менинг юртимдан уздингиз.

10Қани туринглар, кетинглар бу ердан!

Ором топа олмайсиз энди бу юртда!

Ахир, қилган гуноҳларингиз юртимни ҳаром қилди,

Унинг хароб бўлишига сабабчи бўлди.

11Борди–ю, олдингизга ёлғончи одам келса,

— Шароб, бўзадан ваъз айтаман, — деб айтса,

Сизлар уни пайғамбар дея қабул қиласиз!

 

Умид ваъдаси

 

12Эй Ёқуб насли,

Мен сизларни албатта йиғаман,

Эй Исроилнинг омон қолганлари,

Мен сизларни тўплаб оламан.

Қўрадаги қўйлардай, яйловдаги сурувдай,

Сизларни Мен бир жойга йиғаман.

Ўшанда юртингиз одамларга тўлиб–тошади.

13Мен Йўлбошчингиз бўлиб, сизларга йўл очаман,

Сизларни асирликдан олиб чиқаман.

Сизлар шаҳар дарвозасидан чиқиб кетасиз.

Мен, Шоҳингиз сизларни бошлаб бораман.

Мен, Эгангиз олдинда юраман.”

 

3–БОБ - МИХО

 

Михо Исроил йўлбошчиларига танбеҳ беради

 

1Мен шундай дедим:

“Эй Ёқуб йўлбошчилари эшитинг!

Эй Исроил ҳукмдорлари қулоқ солинг!

Адолат ўрнатиш сизнинг вазифангиз–ку!

2Сизлар эса яхшиликдан нафратланасиз,

Қабиҳликка меҳр қўясиз,

Сиз халқимнинг терисини шилиб,

Этини суягидан ажратиб оласиз.

3Сиз халқимнинг этини ейсиз,

Терисини шилиб, суякларини майдалайсиз,

Қозонга солинадиган гўштдай уларни нимталайсиз.

4Вақти келиб, Эгамизга илтижо қиларсиз,

Ўшанда Худодан жавоб олмайсиз.

Сизлар қабиҳларча иш тутдингиз,

Шу боис У сизлардан юз ўгиради.”

5Эгамиз шундай демоқда:

“Эй халқимни йўлдан оздирган пайғамбарлар!

Сизлар қорнингизни тўйғизганларга тинчликни башорат қиласиз,

Оғзингизни мойламаганларга эса урушни эълон қиласиз.

6Энди устингизга тун бостириб келади,

Сизлар ваҳийларни кўрмайсиз.

Қаро зулмат сизни ўраб олади,

Башорат қилишингизга имкон бўлмайди.

Сизлар учун қуёш ботади,

Кундуз ҳам зулмат бўлади.

7Шарманда бўласиз, эй валийлар,

Уятга қоласиз, эй фолчилар.

Мендан сўз олмаганингиз учун,

Оғзингизни ёпасиз.”

8Аммо менинг вужудим кучга тўлган,

Эгамизнинг Руҳи мени тўлдирган.

Қудрат ва адолатга тўлганман.

Энди мен Ёқубнинг итоатсизлигини фош қиламан,

Исроил халқининг гуноҳини юзига соламан.

9Эй Ёқуб насли йўлбошчилари, эшитинг!

Эй Исроил раҳнамолари, қулоқ солинг!

Сизлар адолатдан ҳазар қиласиз,

Ҳақиқатни бузиб кўрсатасиз.

10Қонлар эвазига барпо қилдингиз Қуддусни,

Зулм эвазига бунёд этдингиз Сионни!

11Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз,

Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз,

Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз.

Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз:

“Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ!

Бошимизга бирор кўргилик тушмас.”

12Сизлар сабабли

Қуддус даладай шудгор қилинади,

Сион харобазор бўлади,

Эгамизнинг уйи турган тоғни

Қалин ўрмонзор қоплайди.

 

4–БОБ - МИХО

 

Эгамизнинг бутун дунёдаги тинчликсевар ҳукмронлиги

 

1Шундай кунлар келадики,

Эгамизнинг уйи турган тоғ

Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади.

Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади,

Халқлар у ерга дарёдай оқиб келади.

2Кўплаб эллар келади,

Улар шундай деб айтади:

“Қани, юринглар!

Чиқайлик Эгамизнинг тоғига!

Қани, юринглар!

Борайлик Ёқуб наслининг Худоси уйига!

Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини,

Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.”

Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан,

Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан.

3Эгамиз ҳукм қилади кўп халқларнинг орасида,

Ажрим қилади олисдаги кучли миллатлар орасида.

Қиличларини айлантиришади омочга,

Найзаларини эса ток қайчиларига.

Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар,

Ҳеч қачон жанг қилмайди улар.

4Ором олар ҳар ким ўз узумзорида,

Ўтирар ҳар ким ўз анжирзорида,

Бирор кимса уларга таҳдид солмайди.

Буни Сарвари Оламнинг Ўзи айтди!

5Ҳамма халқлар ўз худоларига эргашаверсин,

Биз эса абадулабад Эгамиз Худонинг йўлидан юрамиз.

 

Исроил халқи сургундан қайтиб келади

 

6Эгамизнинг каломи шудир:

“Шундай вақт келадики, Мен чўлоқларни йиғиб оламан.

Ҳайдаб юборилганларни тўплайман,

Ўзим азобга гирифтор қилганларимни йиғаман.

7Чўлоқларни омон сақлайман,

Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман,

Ўша кундан бошлаб то абад Мен, Эгангиз,

Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.”

8Эй Қуддусдаги шоҳ қалъаси,

Худо халқининг кузатув минораси,

Собиқ ҳокимиятинг ўзингга қайтади.

Эй Қуддус шаҳри,

Сенинг салтанатинг қайта тикланади.

9Энди эса нечун фарёд қиляпсан?

Нима бўлди, ҳукмдоринг йўқмиди?!

Нечун тўлғоқ тутган аёл каби азобланяпсан?

Маслаҳатчинг нобуд бўлдими?!

10Эй қиз Қуддус,

Туғаётган хотин каби оҳ–воҳ қилмайсанми?!

Ўзингни ҳар томонга ташламайсанми?!

Ахир, ҳозир шаҳардан чиқиб кетасан!

Яланг қирларга бориб маскан қиласан!

Ҳа, Бобилга сен сургун бўласан.

Бироқ у ерда сен нажот топасан,

Душман қўлидан халос қилар Эгамиз сени.

11Сенга қарши бирлашди талай халқлар,

Сен ҳақингда шундай деб айтади улар:

“Қани келинглар, Қуддусни хўрлаймиз,

Шаҳват билан уни томоша қиламиз.”

12Аммо билмас улар Эгамизнинг ниятини,

Асло тушунмаслар Унинг режаларини,

Билмас не сабабдан Эгамиз уларни йиққанини,

Англамас буғдойдай уларни янчимоқчи эканини.

13Эгамиз демоқда:

“Туринг, эй Қуддус аҳолиси!

Янчиб ташланг уларни!

Темирдан қиламан шохларингизни,

Бронзадан ясайман туёқларингизни,

Эзиб мажақлайсиз кўплаб халқларни.”

Эгамизга бағишлайсиз олган ўлжангизни,

Бутун олам Раббийсига ёв бойлигини.

 

5–БОБ - МИХО

 

Худо байтлаҳмлик Ҳукмдорни ваъда қилади

 

1Эй Қуддус, йиққин лашкарингни!

Ғанимлар бизни қуршовга олди!

Улар Исроил ҳукмдорининг бетига таёқ билан уради.

2Аммо Эгамиз демоқда:

“Эй Эфратдаги Байтлаҳм,

Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам,

Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади.

Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.”

3Ҳа, Эгамиз Исроил халқини бир муддатга душманларга таслим қилади,

Аммо бу ҳол узоқ давом этмайди.

Ҳомиладор аёлнинг кўзи ёриганда,

Бўлғуси ҳукмдорнинг биродарлари сургундан қайтади.

Улар Исроил халқи билан бирлашади.

4Эгамизнинг қудрати ила ўша ҳукмдор сурувини боқади,

Эгамиз Худо Ўз улуғворлиги ила уларни бошқаради.

Исроил халқи хатарсиз яшайди,

Ахир, ҳукмдорининг довруғи бутун дунёга ёйилади.

5-6Ўша зот тинчлик ўрнатувчи бўлади.

Мабодо Оссурияликлар

Юртимизга бостириб келса,

Чегарамизга қадам босишса,

Ҳукмдоримиз бизни қутқаради.

Xa, Оссурияликлар

Юртимизга бостириб келса,

Қалъаларни улар ёриб ўтса,

Биз уларга қарши етти йўлбошчини танлаймиз,

Ҳатто саккиз раҳнамони тайинлаймиз.

Улар қилич кўтариб, Оссурияда ҳукмронлик қилишади,

Қилич ўйнатиб, Нимрўднинг ерида ўз ҳукмини ўтказишади.

7Кўп халқлар орасида

Ёқуб наслининг омон қолганлари

Эгамиз осмондан тушира оладиган

Шудрингдай бўлишади,

Майсаларни суғорадиган

Ёмғирга ўхшаган бўлишади.

Уларни ҳеч ким тўхтата олмайди,

Улар душманлари устига бостириб боришади.

8Ҳа, кўп халқлар орасида

Ёқуб наслининг омон қолганлари

Ўрмон ҳайвонлари орасидаги

Арслондай бўлишади,

Қўй сурувига кириб қолган

Шер боласига ўхшаган бўлишади.

Юрган йўлларида ҳаммага ташланиб ғажишади,

Уларнинг қўлидан ҳеч ким қутқара олмайди.

9Эй Исроил, сенинг қўлинг ёвлардан баланд келади,

Барча душманларинг қирилиб кетади.

 

Эгамиз Ўз халқини поклайди

 

10Эгамизнинг каломи шудир:

“Ўша куни отларингизни Мен йўқ қиламан,

Жанг араваларингизни парча–парча этаман.

11Вайрон қиламан юртингиз шаҳарларини,

Яксон этаман жамики қалъаларингизни.

12Юртингизда сеҳр–жодуга барҳам бераман,

Орангизда биронта фолбинни қолдирмайман.

13Йўқ қиламан тасвиру бутсимон тошларингизни,

Бошқа сажда қилмайсиз қўлингиз ижодига.

14Қўпориб ташлайман Ашеранинг устунларини,

Шаҳарларингиз кулини кўкка совураман.

15Менга итоат қилмаган халқлар устига

Қаҳру ғазабимни ёғдириб, қасос оламан.”

 

6–БОБ - МИХО

 

Эгамиз Исроил халқи билан даъволашади

 

1Эгамизнинг сузини эшитинг:

“Қани туринг!

Тоғлар олдида айтинг даъвоингизни,

Қирлар эшитсин сизнинг овозингизни.”

2Эй тоғлар, Эгамизнинг даъвосига қулоқ тутинг,

Заминнинг мангу пойдеворлари, сиз ҳам эшитинг!

Ўз халқи билан Эгамиз даъволашади,

Халқи Исроил билан У баҳслашади.

3Эгамиз демоқда:

“Эй халқим, сенга Мен нима қилдим?!

Сенга тушдими бирор оғирлигим?!

Қани, жавоб бергин–чи Менга!

4Мен сизларни Миср юртидан олиб чиққан эдим–ку,

У ердаги қулликдан халос этган эдим–ку.

Олдингизга юборгандим йўлбошчиларни —

Мусо, Ҳорун ва Марямни.

5Эй халқим, наҳот эсламасангиз

Мўаб шоҳи Болоқнинг ёвуз ниятини,

Бавўр ўғли Баломнинг унга берган жавобини?!

Шитимдан Гилгалга қилган сафарингизда ҳам

Нималар юз берганини бир эсланг.

Бу воқеаларни эсга олсангиз,

Мен сизларни қутқармоқчи бўлиб,

Не–не ишлар қилганимни кўрасиз!”

 

Худонинг талаблари

 

6Худойи Таолога сажда қилганимда,

Нима олиб борай Эгамизнинг ҳузурига?!

Унга атаб қурбонликлар куйдирсаммикан?!

Бир ёшли бузоқларни назр қилсаммикан?!

7Унга атаб минглаб қўчқорларни сўйсам,

Зайтун мойин дарё–дарё қилиб оқизсам

Эгамиз мендан мамнун бўлармикан?!

Итоатсизлигим учун тўнғич ўғлимни берайми?!

Гуноҳим–чун ўз фарзандимни қурбон қилайми?!

8Эй инсон, нима яхши эканлигини

Эгамиз сенга аён қилди.

Шудир Унинг сендан қилган талаби:

Адолатли иш тутгин,

Меҳр–шафқат қилишдан завқ олгин,

Камтар бўлиб, Худонинг йўлидан юргин.

9Худодан қўрқиш — донолик ахир!

Эгамиз Қуддус аҳлига хитоб қилар:

“Яхшилаб қулоқ солинг!

Мен сизларни ҳадемай жазолайман!

10Эй фосиқлар, ҳаром бойлигингизга қандай кўз юмай?!

Тарозидан уриб йиққан давлатингизни қандай унутай?!

Бундай бойликдан жирканаман, ахир!

11Нотўғри тарозини ишлатган одамни қандай оқлайин?!

Сохта қадоқ тошлардан фойдаланган кишига қандай чидайин?!

12Эй Қуддус бойлари, сизлар зўравонлик қиляпсиз,

Эй шаҳар одамлари, сизлар алдаяпсиз.

Ёлғондан бошқани билмас тилларингиз.

13Шунинг учун Мен сизларга қақшатгич зарба бераман,

Гуноҳларингиз учун сизларни хароб қиламан.

14Сизлар ейсиз, лекин тўймайсиз,

Қорнингиз доим оч бўлади.

Нарса йиғасизу сақлай олмайсиз,

Йиққанларингизни урушда нобуд қиламан.

15Сиз экасиз, аммо ўриб олмайсиз.

Мой оласиз, аммо ундан фойдаланмайсиз.

Узум эзасиз, аммо шаробидан ичмайсиз.

16Ахир, сизлар шоҳ Омрининг одатларини ташламаяпсиз.

Ахаб хонадонининг барча қилмишларига тақлид қиляпсиз,

Уларнинг йўлини тутяпсиз.

Шунинг учун Мен сизларни хароб қиламан.

Сизни кўрганлар сизлардан ҳазар қилади,

Барча халқлар сизларни ҳақорат этади.”

 

7–БОБ - МИХО

 

Исроил халқининг ахлоқсизлиги

 

1Шўрим қуриди!

Ёзги мевалар йиғиб олингач,

Узумзор ҳосили йиғиштирилгач,

Токлардан бир бош узум ҳам топа олмаган,

Бир дона анжирга зор бўлган одамдайман мен.

2Художўй йўқ бўлди бу юртда,

Тўғри одам қолмади инсонлар орасида.

Қон тўкаман, деб одамлар бир–бирини пойлайди,

Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди.

3Ёмонлик қилишга устадир улар.

Амалдору қозилари пора олишади,

Бойлари хоҳлаганини қилдиришади,

Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади.

4Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди,

Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди.

Эй Исроил халқи,

Соқчилар сизларга эълон қилган кун яқинлашди,

Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди.

Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди.

5Дўстингизга суянманг,

Шеригингизга ишонманг,

Қучоғингизда хотинингиз ётганда,

Қулф солинг оғзингизга.

6Ўғил ўз отасини хўрлайди,

Қиз онасининг юзига сапчийди,

Келин қайнанасига душманлик қилар.

Сизнинг душманларингиз — ўз уйингиздагилар.

7Мен эса Эгамга тикаман кўзларимни,

Умид–ла кутаман нажоткорим Худони,

Албатта эшитар Худойим мени.

 

Эгамиз нажот беради

 

8Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар!

Йиқилганимда ўзим туриб оларман.

Зулматда ўтирганимда,

Менга нур сочар Эгам.

9Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши,

Унинг қаҳрига дош бераман энди.

Бир кун У менинг тарафимни олади,

Менинг ҳақлигимни исбот этади.

Ёруғликка олиб чиқади У мени,

Кўраман мен Худонинг адолатини.

10Эй душманларим, албатта буни кўрасиз.

“Эганг Худо қани?!” деб мени масхара қилдингиз,

Энди сиз шармандаи шармисор бўласиз.

Мен кўзларим билан кўраман сизнинг қулашингизни,

Оёқ ости бўласизлар кўчадаги лой каби.

11Эй Қуддус, келар шундай замонлар:

Сенинг деворларинг қайта қурилар,

Кенгайиб кетади сенинг ҳудудинг.

12Ўша куни олдингга одамлар келади.

Улар Оссуриядан Мисргача,

Мисрдан Фурот дарёсигача

Бўлган барча ўзга юртлардан,

Узоқ денгиз соҳилларидан,

Олис тоғлар бағридан келишади.

13Замин аҳли қилмишларидан

Дунё харобазорга айланиб кетади.

 

Михонинг илтижоси ва Эгамизнинг жавоби

 

14Эй Эгам, Ўз халқингнинг чўпони бўлгин,

Ўз сурувингни таёғинг билан бошқаргин,

Уларнинг ён–атрофи кўм–кўк яйловлар,

Бироқ ўрмонда ёлғиз яшаяпти улар.

Узоқ ўтмишдагидай уларни ўтлатгин,

Башан ва Гилад яйловларида уларни тўйғазгин.

15Эгамиз демоқда:

“Мен сизларни Мисрдан олиб чиққан кунларимдай,

Сизларга Ўз ажойиботларимни яна кўрсатаман.”

16Эй Эгам, ажойиботларинг олдида халқлар

Буюк лашкарларининг ожизлигини кўриб, шарманда бўладилар.

Қўллари билан юзларини беркитадилар.

Уларнинг қулоқлари гаранг бўлиб қолади.

17Илон каби улар тупроқ ялайди,

Судралувчи махлуқлар каби тупроқ ошайди.

Эй Эгамиз Худо, улар титраб–қақшаб,

Ўз уяларидан Сенинг олдингга чиқадилар.

Сенинг ҳузурингда даҳшатга тушадилар.

18Эй Худо, Сенга ўхшаши бормикан?!

Халқингдан омон қолганларнинг

Гуноҳларини Сен кечирасан,

Уларнинг итоатсизлигини афв этасан.

То абад ғазабланмассан халқингдан,

Завқ оласан раҳм–шафқат кўрсатишдан.

19Сен бизга яна раҳм қиласан.

Айбларимизни кўмиб юборасан,

Гуноҳларимизни денгиз тубига улоқтирасан.

20Қадимда ота–боболаримизга онт ичганингдай

Сен Ёқуб авлодига садоқатли бўласан,

Иброҳим наслига сўнмас севгингни кўрсатасан.

 




Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ


Injil Uzbek tili: Yangi Ahd. Latin online
 Matto | Mark | Luqo | Yuhanno | Havoriylar | Yoqub | 1 Butrus | 2 Butrus | Yuhannoning 1chi | Yuhannoning 2chi | Yuhannoning 3chi | Yahudoning | Rimliklarga | Korinfliklarga 1chi | Korinfliklarga 2chi | Galatiyaliklarga | Efesliklarga | Filippiliklarga | Kolosaliklarga | Salonikaliklarga 1chi | Salonikaliklarga 2chi | Timo‘tiyga 1chi | Timo‘tiyga 2chi | Titusga | Filimo‘nga | Ibroniylarga | Vahiy  
Injil Uzbek tili: Eski Ahd. Latin online
IBTIDO | ZABUR

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак

Kitoblar - Kutubxona  |  Simfoniya  |  Guvohliklar  |  Musiqa mp3  |  VIDEO  |  UzLatin.com   |  Telegram kanal @kitoblar_elektron_uz


Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musiqasi


(skachat Hamdu-Sano-Xudoga.pdf 2 mb)
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
(skachat Hamdu-Sanolar_Imon-yuli.pdf 1 mb)
Online Yangi o'zbek MP3. Ayni damda musiqa javonida 3gb. guruh. Ҳамду санолар
++ KANAL MP3 https://t.me/uzbekmusika ++


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil skachat - Audio mp3, Download (.zip 624mb)



Yaxshi audio kitoblarni O`zbek tilidagi

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

O'zbek tilidagi Kinolar

Uzbek tilidagi Kinolar

KitoBook.com