Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ



САЛОНИКАЛИКЛАРГА 1-МАКТУБ

Кириш

 

Салоника Рим ҳудуди бўлган Македониянинг пойтахти эди. Павлус Филиппи шаҳридан кетганидан кейин Салоникага келганди. Бу ерда унинг фаолияти натижасида имонлилар жамоати вужудга келди. Яҳудий бўлмаган, аммо Яҳудий динига қизиққанлар орасида Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни ёйишда Павлус мувафаққиятга эришди. Аммо бу баъзи яҳудийларда рашк қўзғатиб, уларнинг Павлусга қарши чиқишига сабаб бўлди. Павлус Салоникадан кетиб, Береяга боришга мажбур бўлди. Кейинчалик у Коринфга борганидан сўнг ўзининг ҳамкори Тимўтийдан Салоникадаги жамоат ҳақида батафсил бир хабар олди.

Павлуснинг Салоникаликларга биринчи мактуби ўша ердаги масиҳийларга далда бериш ва уларни қўллаб–қувватлаш ниятида ёзилган. Павлус мактубида Салоникадаги биродарларининг имони ва севгиси учун ўз ташаккурини билдиради. Павлус улар билан бирга бўлганда қандай ҳаёт кечирганлигини эслатиб ўтади. Бундан кейин эса уларнинг жамоатида келиб чиққан, Масиҳнинг келиши ҳақидаги бир–иккита саволларига жавоб беради. Бу саволлар қуйидагилар эди: Масиҳ келишидан олдин ҳаётдан кўз юмган имонлилар Масиҳ келгандан кейин бошланадиган абадий ҳаётдан баҳраманд бўладиларми? Масиҳ қачон келади? Павлус фурсатдан фойдаланиб, Масиҳ келишига умид қилган ҳолда тинчгина ишлаб, яшаб юришга маслаҳат беради.

Мактубнинг ниҳоясида Павлус Салоникаликларга қуйидаги фойдали маслаҳатларни беради: “Ҳамиша хурсанд бўлиб юринглар. Тинмай ибодат қилинглар. Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар, чунки сизлар, яъни Исо Масиҳга имон келтирганлар учун Худонинг иродаси шудир.” (5:16-18)

 

1–БОБ - САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ

 

Дуойи салом

 

1Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Сила ва Тимўтийдан салом! Худонинг инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.

 

Салоникаликларнинг ҳаёти ва имони

 

2Биз доим сизлар учун ибодат қилиб, ҳаммангиз учун Худога шукрлар айтамиз. 3Имон ва севги билан қилган ишларингизни, Раббимиз Исо Масиҳга боғлаган мустаҳкам умидингизни доимо Отамиз Худо ҳузурида ёдга оламиз.

4Эй Худо севган биродарларимиз, Худо сизларни танлаб олганини биламиз. 5Ахир, биз Хушхабарни сизларга қуруқ сўзлар билан эмас, балки Муқаддас Руҳнинг қудрати ва тўлиқ ишонч билан келтирдик. Oрангизда бўлганимизда, сизларнинг манфаатингизни кўзлаб, қандай яшаганимизни биласиз.

6Сизлар биздан ва Раббимиз Исодан ўрнак олдингиз. Ахир, кўп азоб–уқубат чекканингизга қарамай, МуқаддасРуҳ берадиган қувонч билан Худонинг сўзини қабул қилдингиз. 7Шундай қилиб, Македония ва Ахая ўлкаларидаги барча имонлиларга ўрнак бўлдингиз. 8Раббимизнинг каломи сизлардан фақатгина Македония ва Ахаяга ёйилиб қолмади. Сизларнинг Худога бўлган имонингиз ҳамма жойда машҳур бўлди. Шунинг учун энди бизнинг бирор нарса гапиришимизга ҳожат қолмади. 9Бизни яхши қабул қилганингиз ҳақида, барҳаёт ва ҳақиқий Худога хизмат қилайлик, дея бутлардан юз ўгириб, Худога юз бурганингиз ҳақида ҳамма гапиряпти. 10Худонинг Ўғли Исонинг самодан тушишини кутаётганингиз ҳақида ҳам гапиряптилар. Худо Ўз Ўғли Исони тирилтирган, Исо бизни келажак ғазабдан қутқаради.

 

2–БОБ - САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ

 

Павлуснинг Салоникада қилган ишлари

 

1Биродарлар, ўзларингиз биласиз, сизларнинг олдингизга келганимиз бекор кетмади. 2Яна ўзингизга маълумки, биз Филиппи шаҳрида кўп азоб чеккандик, ҳақоратларга учрагандик. Аммо кўп қаршиликларга қарамай, Худонинг Хушхабарини сизга айтишимиз учун Унинг Ўзи бизга жасорат берди. 3Ахир, биз сизларга таълим берганимизда, бизда на хатолик, на нопок ният, на бирон ҳийла бўлган. 4Хушхабарни ишониб топширишга Худо бизни лойиқ топди. Шундай экан, биз инсонларни мамнун қилайлик деб эмас, балки юракларимизни текширадиган Худони мамнун қилайлик, дея таълим берамиз. 5Ўзларингиз биласиз, биз ҳеч қачон тилёғламалик қилмадик, тамагирлик ниятида гапирмадик. Худонинг Ўзи бунга шоҳид. 6Биз ҳеч кимнинг, на сизларнинг, на бошқаларнинг, мақтовига сазовор бўлайлик, деб иш қилмадик.

7Масиҳнингҳаворийлари сифатида биз сизларнинг олдингизга талаблар қўйишимиз мумкин эди. Aммо биз, болаларини ардоқлаган эмизикли онадай, сизларга меҳрибон бўлдик. 8Сизларга жуда қаттиқ кўнгил боғлаган эдик. Шунинг учун сизларга Худонинг Хушхабарини айтибгина қолмадик, балки юрагимиздан ҳам жой бердик. Чунки сизлар бизга жуда азиз бўлиб қолгандингиз. 9Эй биродарлар, машаққат билан меҳнат қилганимиз ёдингизда бўлса керак. Сизларга Худонинг Хушхабарини айтаётганимизда ҳеч бирингизга юк бўлмайлик, дея кечаю кундуз ишладик.

10Сиз, имонлилар билан бўлган муносабатимизда қандай покдил, солиҳ ва бенуқсон бўлганимизга ўзингиз ҳам, Худо ҳам гувоҳ. 11Яна ўзингиз биласизки, ота фарзандига қандай муомала қилса, биз ҳам ҳар бирингизга шундай муомалада бўлдик. 12Сизларга далда бердик, юпатдик. Худони мамнун қиладиган ҳаёт кечиринг, деб сизларга ёлвордик. Ахир, У сизларни Ўз Шоҳлигига ва улуғворлигига чорлаяпти. 13Бизнинг тинмай Худога шукр қилишимизнинг сабаби ҳам шудир. Биздан Худонинг каломини эшитганингизда, буни инсон сўзи сифатида эмас, балки Худонинг каломи сифатида қабул қилдингиз. Бу калом ҳақиқатан Худонинг каломидир. Сиз, имонлиларда бу калом ўз таъсирини кўрсатяпти.

14Эй биродарлар, сизлар Худонинг Исо Масиҳга тегишли бўлган, Яҳудия ўлкасидаги жамоатлардай бўлдингиз. Улар Яҳудийлардан қандай азоб чеккан бўлса, сизлар ҳам ўз юртдошларингиз томонидан шундай азобларга йўлиқдингиз. 15-16Яҳудийлар Раббимиз Исони ва пайғамбарларни ўлдиришган. Бизни ҳам қувғин қилишди. Бошқа халқлар нажот топсин, деб гапиришимизга ҳам тўсқинлик қиляптилар. Шу сабабдан улар Худони мамнун қилмайди ва барча инсонларга қарши чиқади. Мана шу ишлари орқали Яҳудийларнинг гуноҳлари авжига чиқмоқда. Ва ниҳоят, Худонинг ғазаби уларнинг бошига тушди.

 

Павлуснинг Салоника жамоатини бориб кўриш истаги

 

17Эй, биродарлар, энди биз дилимиз билан бўлмаса–да, вужудимиз билан қисқа бир муддатга сизлардан жудо бўлдик. Аммо сизларни жуда соғиниб, дийдорингизни кўришга жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилдик. 18Ҳа, биз қайта–қайта сизнинг олдингизга бормоқчи бўлдик. Айниқса мен, Павлус, боришни жуда хоҳлагандим, лекин шайтон бунга йўл қўймади. 19Ахир, бизнинг умидимиз ва қувончимиз ким?! Раббимиз Исо келганда, Унинг олдида фахр тожимиз сиз эмасми?! 20Ҳа, сизлар бизнинг шарафимиз ва қувончимизсиз!

 

3–БОБ - САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ

 

1-3Охири чидай олмадик. Укамиз Тимўтийни олдингизга юборишга қарор қилдик. Биз Афина шаҳрида ёлғиз қолдик. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни тарғиб этишдаги Худонинг хизматида Тимўтий бизнинг ҳамкоримиздир. Азоб–уқубатлар туфайли йўлдан тоймаслигингиз учун Тимўтий сизларни имонда мустаҳкамлаб, далда берсин, дедик. Қийинчиликларга учрашимиз пешонамизга ёзилганини ўзингиз биласиз–ку! 4Ахир, азоб–уқубатларга учраймиз, деб олдингизда бўлганимизда сизларни огоҳлантиргандик. Мана, биз айтганимиздек бўлди. 5Шунинг учун ортиқча чидай олмай, имонингиз ҳақида билиб келсин, деб Тимўтийни юбордим. Шайтон сизларни васвасага солиб, ишимизни бекор қилмагандир, деб умид қилган эдим.

6Мана, Тимўтий сизларнинг олдингиздан қайтиб келди. Бизга сизларнинг имонингиз ва севгингиз ҳақида яхши хабар олиб келди. Биз сизларни соғинганимиздек, сизлар ҳам бизни соғиниб қолибсиз. Бизни яхши сўзлар билан эслар экансиз. Тимўтий буларни бизга айтиб берди. 7Шундай қилиб, биродарлар, қийинчиликлар ва азоб–уқубатларда бўлсак ҳам, сизларнинг имонингиз ҳақида эшитиб, анча тасалли топдик. 8РаббимизИсога бўлган имонингиз қатъий экан, энди биз енгил нафас олиб яшаймиз. 9Сизлар туфайли биз Худо олдида қувончга тўлиб юрибмиз. Шундай экан, қандай қилиб Худога ўз миннатдорчилигимизни билдирмай тура оламиз?! 10Сизлар билан яна дийдор кўришайлик, имонингизга имон қўшайлик, деб кечаю кундуз жон–жаҳдимиз билан ибодат қиляпмиз.

11Отамиз Худонинг Ўзи ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларнинг олдингизга боришимиз учун йўл очсин. 12Сизга бўлган меҳримиз тўлиб–тошгани каби, Раббимиз сизларнинг ҳам бир–бирингизга ва бошқа ҳаммага бўлган меҳр–муҳаббатингизни тўлдириб–тоширсин. 13Шунда қалбларингиз собит бўлади, Раббимиз Исо Ўз фаришталари билан келганда, сизлар Отамиз Худо олдида айбсиз ва пок тура оласизлар.

 

4–БОБ - САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ

 

Худони мамнун қиладиган ҳаёт кечиринг

 

1Хуллас, эй биродарлар, Худони мамнун қилиб яшашни биздан ўргандингиз. Ҳа, мана шу тарзда яшаяпсиз. Энди Раббимиз Исо номидан сизларга ёлворамиз, шу тарзда яшашга астойдил ҳаракат қилаверинг. 2Раббимиз Исо бизга берган ваколат билан сизларга қандай йўл–йўриқ кўрсатганимизни биласиз. 3Сизларнинг муқаддас бўлишингиз Худонинг иродасидир. Шунинг учун жинсий ахлоқсизлик қилманг.

4Ҳар бирингиз муқаддаслик ва иззат–ҳурматга лойиқ ҳолда ўзингизни тута билишингиз керак. 5Худони билмаган бутпарастлардай бўлиб, шаҳвоний ҳисларингизга қул бўлманг. 6Жинсий ҳаёт тарзига келганда, ўз биродарларингизнинг ишончини суиистеъмол қилманг, уларга хиёнат қилманг. Мана шундай ҳамма гуноҳлар учун Эгамиз жазолайди. Биз сизларга бу ҳақда олдиндан айтиб, қаттиқ огоҳлантирганмиз. 7Худо бизни ҳаром йўлдан юришга эмас, балки муқаддас бўлиб яшашга чақирди. 8Шундай экан, ким мана шу таълимни рад қилса, инсонларни эмас, сизларга Ўз муқаддас Руҳини берадиган Худони рад қилган бўлади.

9Биродарлик муҳаббати ҳақида эса сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ, чунки бир-бирингизни яхши кўришни Худодан ўргангансиз. 10Зотан, сизлар Македония ўлкаси бўйлаб яшовчи барча биродарларингизга ҳам шундай муносабатда бўляпсизлар. Шунга қарамай, уларни янада кўпроқ яхши кўринг, деб ундаймиз. 11Сизларга айтганимиздай, осойишта ҳаёт кечиришни, ўз ишингиз билан машғул бўлишни, қўлларингиз меҳнати билан тирикчилик қилишни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйинг. 12Шунда Раббимиз Исога ишонмайдиганларнинг иззат–ҳурматини қозонасиз ва бошқаларнинг қўлига қараб қолмайсиз.

 

Раббимиз Исонинг келиши

 

13Биродарлар, умидсиз яшаётган бошқа одамлар каби қайғуга тўлманг, деб бу оламдан ўтганлар ҳақидаги ҳақиқатни сизларга билдиришни хоҳлаймиз. 14Биз Исонинг ўлиб, тирилганига ишонамиз. Шундай экан, Исога ишонган ҳолда ҳаётдан кўз юмган имонлиларни ҳам Худо тирилтириб, Ўз олдига олиб кетишига аминмиз. Бу воқеа Исо келганда юз беради. 15Раббимиз Исонинг таълимоти бўйича сизларга айтамизки, ўша пайтда биз, ҳали тирик бўлганлар, ўлган биродарларимиздан олдин эмас, улар билан бирга Исони қаршилаб оламиз. 16Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади. 17Сўнг биз, ҳали тирик бўлганлар, ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз. 18Шунинг учун мана шу сўзлар билан бир–бирингизга далда беринг.

 

5–БОБ - САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ

 

Раббимиз Исо Масиҳнинг келишига тайёр бўлинг

 

1Биродарлар, булар қачон, қайси пайт содир бўлиши ҳақида сизларга ёзишимизнинг ҳожати йўқ. 2Ахир, Раббимиз Исо, кечаси ўғри тушгандай, ногаҳон келишини ўзингиз биласиз–ку! 3Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келганидай, одамлар: “Ҳаммаси тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар. 4Бироқ, биродарлар, сизлар зулматда юрмайсизларки, бу кун ўғридай, кутилмаганда келиб, сизларни ҳайратда қолдирса! 5Сизларнинг ҳаммангиз ёруғликда яшайсиз, кундуз кунга тегишлисиз. Биз зулматга, тунга тегишли эмасмиз. 6Шунинг учун бошқаларга ўхшаб ухлаб қолмайлик. Биз уйғоқ, ҳушёр бўлишимиз керак. 7Чунки ухлайдиганлар кечаси ухлайди, ичкиликка берилганлар ҳам кечаси ичади. 8Биз эса кундуз кунга тегишли эканмиз, келинглар, имон ва севгини совут қилиб, бошимизга эса нажот умидини дубулға қилиб кийиб, ҳушёр бўлайлик. 9Чунки Худо бизни ғазабга учрасин, деб эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳ орқали нажот топишимиз учун тайинлади. 10Биз тирик бўлсак ҳам, ҳаётдан кўз юмсак ҳам, У билан бирга яшашимиз учун Раббимиз Исо биз учун ўлди. 11Шунинг учун ҳам ҳозир қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, куч ва ғайрат бағишланг.

 

Охирги йўл–йўриқлар ва саломлар

 

12Биродарлар, сизларга илтижо қиламиз. Орангизда ишлаб, Раббимиз Исонинг йўлида сизларга етакчилик қилаётган, йўл–йўриқ кўрсатаётганларни ҳурмат қилинг. 13Қилаётган ишлари учун муҳаббат билан уларни эъзозланг. Бир–бирингиз билан тинч–тотув яшанг. 14Эй биродарлар, сизлардан ўтиниб сўраймиз: бебошларни огоҳлантиринг, журъатсизларга далда беринг, заифларга ёрдам кўрсатинг, ҳаммага сабр–тоқатли бўлинг. 15Ҳеч бирингиз ёмонликка ёмонлик қайтарманг, балки ҳар доим бир–бирингизга ва ҳаммага яхшилик қилишга интилинг.

16Ҳамиша хурсанд бўлиб юринглар. 17Тинмай ибодат қилинглар. 18Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар, чунки сизлар, яъни Исо Масиҳга имон келтирганлар учун Худонинг иродаси шудир.

19Муқаддас Руҳнинг ўтини сўндирманг. 20Башоратларни камситманглар. 21Ҳаммасини текшириб кўринглар. Яхшиликни маҳкам тутиб, 22ҳар қандай ёмонликдан қочинглар.

23Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай покласин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз айбсиз сақлансин. 24Сизларни чақирган Худо садоқатлидир, У ҳар доим Ўз айтганини бажаради. 25Биродарлар, биз учун ибодат қилинг. 26Ҳамма биродарлар билан ўпишиб кўришинглар. 27Раббимиз номи билан сизларга буюраман, мана шу хатни барча биродарларга ўқиб беринглар. 28Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.

 




Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ


Injil Uzbek tili: Yangi Ahd. Latin online
 Matto | Mark | Luqo | Yuhanno | Havoriylar | Yoqub | 1 Butrus | 2 Butrus | Yuhannoning 1chi | Yuhannoning 2chi | Yuhannoning 3chi | Yahudoning | Rimliklarga | Korinfliklarga 1chi | Korinfliklarga 2chi | Galatiyaliklarga | Efesliklarga | Filippiliklarga | Kolosaliklarga | Salonikaliklarga 1chi | Salonikaliklarga 2chi | Timo‘tiyga 1chi | Timo‘tiyga 2chi | Titusga | Filimo‘nga | Ibroniylarga | Vahiy  
Injil Uzbek tili: Eski Ahd. Latin online
IBTIDO | ZABUR

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак

Kitoblar - Kutubxona  |  Simfoniya  |  Guvohliklar  |  Musiqa mp3  |  VIDEO  |  UzLatin.com   |  Telegram kanal @kitoblar_elektron_uz


Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musiqasi


(skachat Hamdu-Sano-Xudoga.pdf 2 mb)
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
(skachat Hamdu-Sanolar_Imon-yuli.pdf 1 mb)
Online Yangi o'zbek MP3. Ayni damda musiqa javonida 3gb. guruh. Ҳамду санолар
++ KANAL MP3 https://t.me/uzbekmusika ++


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil skachat - Audio mp3, Download (.zip 624mb)



Yaxshi audio kitoblarni O`zbek tilidagi

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

O'zbek tilidagi Kinolar

Uzbek tilidagi Kinolar

KitoBook.com