Солномалар (биринчи китоб) 3 bob
1 Довуд Хевронда турган пайтда туғилган ўғиллари мана шулар эди: тўнғичи — Омнўн. Омнўннинг онаси Йизриллик Охинавам эди. Иккинчиси — Дониёр. Дониёрнинг онаси Кармиллик Обигайл эди.
2 Учинчиси — Абсалом. Абсаломнинг онаси Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Махо эди. Тўртинчиси — Одониё. Одониёнинг онаси Хаггит эди.
3 Бешинчиси — Шафатиё. Шафатиёнинг онаси Обида эди. Олтинчиси — Йитром. Йитромнинг онаси Эглах эди.
4 Довуднинг бу олти ўғли Хевронда туғилган эди. Довуд бу ерда етти йилу олти ой, Қуддусда эса ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди.
5 Довуднинг Қуддусда туғилган ўғиллари эса қуйидагилардир: Шаммува,Шўвав, Натан ва Сулаймон. Бу тўртала ўғилни Довудга Омиёлнинг қизи Ботшева туғиб берган.
6 Довуднинг яна тўққизта ўғли бўлиб, ўғилларининг исмлари қуйидагича эди: Йибхар, Элишува, Элфалат,
7 Нўгах, Нафах, Ёфия,
8 Элишама, Элёдах ва Элифалет.
9 Бу ўғилларидан ташқари, Довудга канизаклар ҳам ўғиллар туғиб берган эди. Довуднинг Тамара деган қизи ҳам бор эди.
10 Сулаймоннинг наслидан чиққан шоҳлар қуйидагилар эди: Рахабом, Абиё, Осо, Ёҳушафат,
11 Ёҳурам, Охозиё, Йўш,
12 Эмозиё, Уззиё, Йўтом,
13 Охоз, Ҳизқиё, Манаше,
14 Омон ва Йўшиё.
15 Йўшиёнинг тўрт ўғли бор эди. Тўнғичи — Йўханон, иккинчиси — Ёҳайиқим, учинчиси — Зидқиё ва тўртинчиси Ёҳухоз эди.
16 Ёҳайиқимнинг Ёҳайихин билан Зидқиё деган ўғиллари бор эди.
17 Бобилга асир қилиб олиб кетилган Ёҳайихиннинг ўғиллари қуйидагилардир: Шалтиёл,
18 Малкиром, Подиё, Шеназар, Ёхамиё, Хўшама ва Надавиё.
19 Подиёнинг Зарубабел ва Шимах деган ўғиллари бор эди. Зарубабелнинг Машуллом, Ханониё деган ўғиллари ва Шалумит деган бир қизи бор эди.
20 Зарубабелнинг яна Хашува, Охил, Бархиё, Хасадиё ва Ёшахесед исмли бешта ўғли бор эди.
21 Ханониёнинг ўғиллари Пилатиё ва Ешаё эди. Ешаёдан Рафиё туғилди, Рафиёдан — Арнан, Арнандан — Ободиё, Ободиёдан Шаханиё туғилди.
22 Шаханиёнинг насли қуйидагича эди: унинг Шамаё исмли бир ўғли ва Хаттуш, Йихал, Бориёх, Нариё ва Шофот исмли бешта набираси бор эди. Ҳаммаси бўлиб олтита эдилар.
23 Нариёнинг Элийўнай, Хизқиё ва Озриком деган уч ўғли бор эди.
24 Элийўнайнинг Хўдавиё, Элиашаб, Палиё, Оққув, Йўханон, Далоё ва Онанах деган еттита ўғли бор эди.