Солномалар (биринчи китоб) 4 bob
1 Яҳудонинг Параз, Хазрон, Карми, Хур ва Шўвал деган ўғиллари бор эди.
2 Шўвал ўғли Раёдан Яхат туғилди. Яхатдан Охимай ва Лўҳад туғилдилар. Булар Зорох шаҳри аҳолисининг аждодлари эдилар.
3 Холиб ўғли Хурнинг авлодлари Байтлаҳм шаҳрига асос солдилар. Хур онаси Эфратанинг тўнғич ўғли эди. Хурнинг Этом, Панувал ва Эйзар деган ўғиллари бор эди.
4 Этомнинг Йизрил, Йишмо ва Йидбош исмли уч ўғли ва Хазалейпўн исмли бир қизи бор эди. Панувал Гадўр шаҳрига, Эйзар эса Хуша шаҳрига асос солди.
5 Тахува шаҳрига асос солган Ашхурнинг Хела ва Наро исмли иккита хотини бор эди.
6 Наро Ашхурга тўртта ўғил туғиб берди. Уларнинг исмлари Охизам, Хафер, Таманах ва Ахаштори эди.
7 Хотини Хела эса Зарет, Изхор ва Этнан исмли уч ўғилни туғиб берди.
8 Кознинг Ониб ва Зобеба деган ўғиллари бор эди. Коз Харум ўғли Охархел уруғларининг бобокалони эди.
9 Ябиз исмли бир одам бор эди. У биродарларига қараганда, баланд обрўга эга эди. Онаси: “Уни дард чекиб туққанман”, деб исмини Ябиз қўйган эди.
10 Ябиз Исроил халқининг Худосига шундай деб ёлворди: “Кошкийди, Сен мени муборак қилиб, ҳудудимни кенгайтирсанг. Ёнимда бўлсанг, мени дардга йўлиқтирмай, кулфатдан сақласанг.” Худо унинг илтижоларини бажо қилди.
11 Шухонинг акаси Халубдан Махир туғилди. Махирдан Эштун туғилди.
12 Эштундан Байтрафа, Посиёх ва Тахинно туғилдилар. Тахинно Нахош шаҳрига асос солди. Буларнинг авлодлари Рахада истиқомат қилардилар.
13 Ханазнинг Ўтниёл билан Сараё деган икки ўғли бор эди. Ўтниёлнинг ҳам Хатат билан Миёнўтай деган икки ўғли бор эди.
14 Миёнўтайдан Ўфрах туғилди. Сараёдан Йўаб туғилди. Йўаб Гай–Харошим шаҳрига асос солди. У ерда яшаган одамларнинг ҳаммаси ҳунарманд эди.
15 Яфунах ўғли Холиб уч ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Иру, Элох ва Наям эди. Элохдан Ханаз туғилди.
16 Ёхалилнинг Зиф, Зифо, Тираё ва Осориёл деган ўғиллари бор эди.
17 Эзрахнинг Этер, Мирод, Ифар ва Ёлун деган ўғиллари бор эди. Мирод фиръавннинг қизи Битиёга уйланди, улар Марям исмли бир қиз ҳамда Шаммай ва Йишбох исмли икки ўғил кўришди.
18 Йишбох Эштамўва шаҳрига асос солди. Мирод Яҳудо қабиласидан ўзига яна бир хотин олди. Бу хотини унга Ёред, Хабер ва Ёҳутал исмли уч ўғил туғиб берди. Ёред Гадўр шаҳрига, Хабер Сўху шаҳрига ва Ёҳутал Зонўвах шаҳрига асос солдилар.
19 Хўдиё Нахамнинг синглисига уйланди. Улардан Кейлахда истиқомат қилган Харм уруғи ва Эштамўвада истиқомат қилган Махо уруғлари келиб чиқди.
20 Шимоннинг Омнўн, Рина, Банханон ва Тилўн деган ўғиллари бор эди. Йишининг Зўхит ва Банзўхит деган ўғиллари бор эди.
21 Яҳудонинг Шело исмли ўғли ҳам бор эди. Шелонинг насли қуйидагилардан ташкил топган эди: Леха шаҳрини қурган Ғур, Моришо шаҳрини қурган Ладо, Байт–Ашбия шаҳрида яшаган зиғир тўқувчиларнинг уруғи,
22 Йўхим ва Хозеба шаҳрининг аҳолиси. Йўш ва Сораф ҳам Шелонинг наслидан келиб чиққан эдилар. Улар Мўаблик аёлларга уйланиб, Байтлаҳм шаҳрига ўрнашиб олган эдилар*. Бу маълумотлар қадимги ёзувлардан олинган.
23 Шу наслга тегишли одамлар шоҳ саройида кулоллар сифатида хизмат қилиб, Натайим ва Гадера шаҳарларида яшашарди.
24 Шимўннинг Ямувол, Ёмин, Ёрив, Зўхар ва Шовул исмли ўғиллари бор эди.
25 Шовулнинг Шаллум деган ўғли, Мивсом деган набираси ва Мишмо деган чевараси бор эди.
26 Мишмонинг Хаммувол деган ўғли, Заккур исмли набираси ва Шимах деган чевараси бор эди.
27 Шимах ўн олти ўғил ва олти қиз кўрди. Лекин ака–укаларининг фарзандлари кам бўлгани учун Шимўн қабиласи, Яҳудо қабиласи каби, кўпаймади.
28 Шимўн насли Бершеба, Мўлодах, Хазор–Шувол,
29 Билхах, Эзам, Тўлад,
30 Батувал, Хўрмах, Зихлах,
31 Байт–Маркобот, Хазор–Сусум, Байт–Бирий ва Шарайим шаҳарларида истиқомат қилардилар. Довуд шоҳ бўлгунга қадар, мана шу шаҳарлар Шимўн наслига қарашли эди.
32 Улар яна Этом, Ойин, Риммон, Тўхан ва Ошон номли бешта шаҳарда ҳам истиқомат қилардилар.
33 Жануби–ғарбдаги Баалат шаҳригача чўзилган бу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги ҳамма қишлоқлар Шимўн наслига қарашли эди. Улар шу жойларда яшаб, ўз насабномалари ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйган эдилар.
34 Қуйидагилар Шимўн наслининг уруғбошилари эди: Машував, Ямлах, Эмозиё ўғли Йўша, Йўэл ва Йўшйивиё ўғли Ёҳу.
35 Ёҳу Сараёнинг невараси, Осиёлнинг эвараси эди.
36 Элийўнай, Яқўво, Ёшухаё, Осоёҳ, Одил, Есимил, Бинаё ва Шифи ўғли Зизо ҳам Шимўн наслининг уруғбошилари эди.
37 Зизо Элоннинг невараси, Ёдиёнинг эвараси, Шамаё ўғли Шимрининг чевараси эди.
38 Уларнинг уруғлари ниҳоятда кўпайгани учун,
39 улар қўй–эчкиларига яйлов ахтариб, водийнинг шарқий четида жойлашган Гадўр шаҳригача бордилар.
40 У ердаги кенг, тинч ва осойишта жойлар кўм–кўк яйловларга бой эканини кўрдилар. Бу ерлар азалдан Хом наслига қарашли эди.
41 Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврда юқорида номлари рўйхат қилинган Шимўн насли Хом наслига ва улар орасида ўрнашиб олган Муним уруғига ҳужум қилдилар. Уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташладилар. У ерда қўйлар учун яйловлар кўп бўлгани учун уларнинг жойига ўзлари ўрнашиб олдилар.
42 Сўнг Шимўн наслидан беш юз киши Йишининг Пилатиё, Нариё, Рафиё ва Узиёл исмли тўрт ўғли бошчилигида Сеир тоғларига бориб,
43 Омолек наслининг омон қолганларини қириб ташладилар. Шимўн насли бугунга қадар ўша жойларда яшаб келяпти.