Эстер 10 bob
1 Шоҳ Ахашвераш ўз шоҳлигининг бу четидан тортиб, оролларгача бўлган жойларда ўлпон йиғарди.
2 Унинг куч–қудрати, фаолияти ва Мардохайни ҳар жиҳатдан қандай юксалтиргани Форс ҳамда Мидия шоҳларининг “Кундалик хотиралар китоби”да ёзилган.
3 Яҳудий Мардохай, ҳуқуқи бўйича, шоҳ Ахашверашдан кейин турарди. У яҳудий қабиладошлари орасида улуғликка эришди, биродарлари орасида ҳурматга сазовор бўлди. Чунки у ўз халқи манфаати учун, ҳамма қабиладошларининг тинчлиги учун курашарди.