Аюб 25 bob
1 Шунда Шувахлик Билдад деди:
2 “Худо ҳайбатли ҳукмрондир! Самоларда У тинчлик ўрнатади.
3 Унинг лашкарларини ким санай олади?! Ахир, Унинг нури бутун ер юзини ёритади–ку!
4 Шундай экан, инсон зоти қандай қилиб Худо олдида солиҳликка даъво қила олади?! Аёлдан туғилганлар қандай қилиб пок бўла олади?!
5 Худонинг назарида ҳатто ой ҳам ёруғмас, Юлдузлар ҳам пок эмас.
6 Шундай экан, инсон ким бўлибди?! Ахир, у бир қурт–ку, Одамзод бир пашшадай–ку!”