1 Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
2 Эй Эгам, қачонгача мени унутасан? Наҳотки мени то абад унутсанг?! Қачонгача мендан юз ўгирасан?
3 Қачонгача жоним азобда қолади, Кун бўйи юрагим ғамга тўлади? Қачонгача душманим мендан устун келади?
4 Жавоб бер, эй Эгам Худо, боқ ҳолимга! Кучимни қайтаргин, токи кетмайин ўлим уйқусига.
5 “Уни енгдим”, деб айтмасин душманим, Йиқилганимда севинмасин ёвларим!
6 Мен умид боғлайман содиқ севгингга, Нажотингдан қалбим тўлади қувончга. Эй Эгам, қўшиқ айтаман Сенга, Зеро, Сен иноят айладинг менга.