1 Ўғли Абсаломдан қочиб кетгандан кейин Довуднинг айтган саноси.
2 Эй Эгам! Ғанимларим нақадар кўпдир! Менга қарши қўзғалганлар қанчалар кўпдир!
3 Кўплар мен ҳақимда: “Худодан унга нажот йўқ”, деб айтадилар.
4 Эй Эгам, Менинг қалқонимсан! Шуҳратим Сенсан! Сен бошимни юксалтирасан.
5 Эгамиздан мадад сўраб қиламан фарёд, Муқаддас тепалигидан У менга беради жавоб.
6 Эгамиз мени ҳимоя этгани учун Ётиб ухлаб, яна уйғонаман.
7 Ҳар томондан мени қуршаб турган Ўн мингларча ғанимларимдан қўрқмасман.
8 Қўзғалгин, эй Эгам! Нажот бер, эй Худойим! Ҳамма ғанимларимнинг юзларига урасан, Қабиҳларнинг тишларини синдирасан.
9 Эй Эгам! Нажот Сендан келади! Баракаларинг халқингга келсин!