1 Ижрочилар раҳбарига. “Қайғу–алам” куйига айтиладиган Довуд қасидаси.
2 Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейдилар. Улар ярамаслардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.
3 “Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган?” дея Инсонга Худо самодан боқар.
4 Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!
5 Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборади, Ҳеч қачон Худога сажда қилмайди.
6 Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима, Бунақасини илгари кўрмаган улар. Худо сочиб ташлар ғанимларингнинг суякларини. Ахир, Худо рад этган уларни! Шу боис, эй Исроил, сен уларни шарманда қилгансан.
7 Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Худо Ўз халқини яна фаровонликка эриштирсайди, Шунда Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай!