1 Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида айтиладиган Довуд саноси.
2 Эшитгин, эй Худо, оҳу ноламни, Тинглагин менинг ибодатимни.
3 Ернинг у четидан Сенга ёлвораман, Юрагим қон бўлганда, Сени чақираман. Етиб бўлмас баланд қояга мени олиб чиққин.
4 Сен менинг паноҳим бўлгандирсан, Душманимга қарши мустаҳкам минорасан.
5 Чодирингда то абад маскан қилай, Қанотларинг соясида паноҳ топай.
6 Ахир, эй Худо, онтимни эшитгансан, Номингдан қўрққанларнинг мулкидан менга ато қилгансан.
7 Шоҳнинг умрини узайтиргин, Насллар оша ҳаётини давом эттиргин.
8 Эй Худо, у то абад ҳузурингда тахтда ўтирсин, Севгинг, садоқатинг ила уни ҳимоя қилгин.
9 Шунда Сенга ҳар доим ҳамду сано куйлайман, Берган онтимни ҳар куни адо этаман.