1 Кўрах наслининг саноси. Қўшиқ.
2 Эгамиз яратган шаҳар муқаддас тоғда турибди, Ёқуб наслининг барча масканларидан кўра, Эгамиз Қуддус дарвозаларини кўпроқ севади.
3 Эй Худонинг шаҳри! Сен тўғрингда Худо ажойиб сўзлар айтган:
4 “Мени эътироф этадиганлар орасида Мисрни*, Бобилни, Филистияни, Тир билан Ҳабашистонни ҳам қайд этаман. Одамлар уларни ҳам: «Қуддусда туғилган», деб айтади.”
5 Ҳа, Қуддус ҳақида одамлар шу сўзни айтади: “Ҳар бири ўша ерда туғилган, Худойи Таолонинг Ўзи Қуддусни мустаҳкам қилади.”
6 Эгамиз халқларнинг рўйхатини тузиб: “Бу одам ҳам Қуддусда туғилган”, деб ёзади. 7 Хониш қилиб, рақс тушиб улар: “Ҳаётим манбаи Сендадир”, деб айтади.