IBT, 2008 | Бундан буён наслингиздан туғиладиган ҳар бир ўғил болангиз, шу жумладан уйда туғилган ва бегона уруғдан бўлиб, сотиб олинган барча ўғил болалар ҳам саккиз кунлигида хатна қилинсинлар. |
MKi, 2020 | Hozirdan boshlab nasllar osha xonadoningdagi har bir o‘g‘il bola tug‘ilgandan keyin sakkiz kun o‘tgach, sunnat qilinsin. Bu faqat sening oila a’zolaringgagina tegishli bo‘lmay, balki xonadoningda tug‘ilgan xizmatkorlaringga va sening naslingdan bo‘lmagan, begonalardan sotib olgan xizmatkorlaringga ham tegishlidir. |
MK, 2020 | Ҳозирдан бошлаб насллар оша хонадонингдаги ҳар бир ўғил бола туғилгандан кейин саккиз кун ўтгач, суннат қилинсин. Бу фақат сенинг оила аъзоларинггагина тегишли бўлмай, балки хонадонингда туғилган хизматкорларингга ва сенинг наслингдан бўлмаган, бегоналардан сотиб олган хизматкорларингга ҳам тегишлидир. |