Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (13-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
13-боб
Худонинг қудратлилиги
Ҳар бир илоҳиётчига эртами-кечми жавоб топиш қийин бўлган савол берилиши мумкин. Масалан, мана бундай савол: Худонинг Ўзи ўрнидан қўзғата олмайдиган улкан, нақадар катта тоғ яратиши мумкинми? Бир қарашда, бу саволга жавоб бериш жуда қийиндай туюлади. Агар биз бу саволга ижобий жавоб берсак, демак, Худонинг қудрати етмайдиган нимадир мавжуд эканлигига изн берган бўламиз: У тоғни жойидан жилдира олмайди. Борди-ю, биз салбий жавоб берсак, унда Худо улкан тоғни ярата олмас экан-да, деган шубҳа-гумон туғилиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, Худонинг қудратини биз чеклаб қўйишга мажбур бўламиз.
Бу муаммо яна бир бошқотирмани ёдга солади: агар енгилмас куч енгиб бўлмайдиган ғов билан тўқнашса, нима юз беради? Биз енгилмас кучни тасаввур қила оламиз. Шунингдек, биз енгиб бўлмайдиган ғовни ҳам кўз олдимизга келтира оламиз. Бироқ бу икки тушунчанинг ўзаро таъсирини тасаввур қила олмаймиз. Агар енгилмас куч башарти енгиб бўлмайдиган ғов билан тўқнашсаю, ғовни енгиб ўтса, демак, ушбу ғовни «енгиб бўлмас» деб айтиб бўлмайди-да. Агарда ғов жойидан жилмаса, унда бизнинг «енгилмас» кучимизни энди енгилмас деб атай олмаймиз. Шундай қилиб, амалда икки тушунча — енгилмас куч ва енгиб бўлмас ғов — бир вақтнинг ўзида мавжуд бўла олмаслигининг биз гувоҳи бўлдик.
Бироқ энди яна жойидан жилдириб бўлмас тоққа қайтайлик. Олдимизда турган дилемма (бир-бирига зид бўлган икки далил), (енгилмас куч ва енгиб бўлмайдиган ғовнинг ҳолати сингари), — сохта дилеммадир. Биз уни сохта дейишимизга сабаб шуки у ёлғон, сохта нуқтаи назарга асосланган. Тасаввурга мувофиқ «қудратли» Худо ҳамма нарсага қодир эканлигини ифодалайди. Шундай бўлса-да, «қудратли» сўзи илоҳиётда Худо ҳамма нарсага қодир эканлигини англатмайди. Худо баъзи-бир нарсаларга қодир эмаслигини Муқаддас Китоб ҳам таъкидлайди. Худо ёлғон гапиролмайди (қаранг: Ибр. 6:18). Ўлиш Унинг қўлидан келмайди. У абадий ва шу вақтнинг ўзида яратилган бўла олмайди. У Ўз табиатига қарши бора олмайди. У бир вақтнинг ўзида ва бир хил муносабатда ҳам Худо, ҳам Худо эмас бўла олмайди.
Аммо қудратлилик Худо Ўз яратганлари устидан тўлақонли ҳукмрон бўлишига эга эканлигини англатади. Худонинг ҳамма ижоди беистисно Унинг назорати остида. Шунинг учун тоғ ҳақидаги саволга тўғри жавоб бор. Ушбу жавоб салбийдир. Худонинг Ўзи жойидан жилдиролмайдиган шу қадар буюк тоғни яратишга қодир эмас. Нима учун? Агар Худо шундай тоғни яратса, демак, У шунақанги буюк нарсани яратган бўладики, унга ҳатто Худонинг Ўз ҳукми ҳам ўтмайди. Шу йўсинда Худо Ўз қудрати доирасидан чиқиб кетади. Бироқ Худо Худо бўлмай қололмайди, шунингдек, У Қодир Худолигича қолиши керак.
Бокира қиз Марям хайрон бўлиб Исони туғиши ҳақида фариштадан хабар топди. Жаброил қизга шундай деди: «Зеро Худонинг бирон каломи пучга чиқмас…» (Лк. 1:37). Бу билан фаришта Худонинг қудратлилигини Марямга эслатиб қўйди. Ўйлашимча, чамаси ҳатто фаришталар ҳам муболағага (гиперболага) мойил бўладилар. Тор маънода фариштанинг сўзлари жуда ҳам аниқ эмас. Лекин Муқаддас Китоб тушунчасига кўра кенг маънода фариштанинг сўзлари шуни англатадики, Худонинг кучи яратилган ҳар қандай мавжудот қобилиятидан анча устун туради. Бизнинг имконимиз йўқ нарсаларга Худо қодир. Худо учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ дейиш, бу — У нимани хоҳласа шуни қилади, деганидир. Унинг қуч-қудрати ҳеч қандай доира ёки чегара билан белгилаб қўйилмайди. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Худо куч-қудратига ва ҳокимиятига чек қўя олмайди. Шундай бўлса-да, Унинг кучи Ўз табиати билан чекланган. Худо учун гуноҳ қилишга имконият йўқ, чунки хоҳламасдан гуноҳ қилиб бўлмайди. Худо ҳеч қачон гуноҳ қилолмайди, чунки гуноҳ қилишга Унда хоҳиш-истак йўқ. Аюб ушбу мулоҳазаларнинг аниқ маъносини қуйидагича ифодалаб берган: «Ҳа, биламан, Сен ҳамма нарсани қила оласан, Сенинг режаларингни ҳеч ким буза олмайди» (Аюб. 42:2).
Худонинг қудратлилиги барча масиҳийлар учун улуғ тасалли сифатида намоён бўлади. Худо оламни яратишда кўрсатган куч-қудрати ва ҳокимияти тўлалигича Унинг ихтиёрида эканлигини ва бизнинг қутқарилишимизни таъминлашини биз биламиз. У бу кучини Исроил халқини Мисрдан олиб чиқишда намоён этди. У Ўз ҳокимлигини ўлган Масиҳни тирилтиришда кўрсатди. Худо яратган бирон нарса ҳам унинг ниятларини бузиш имконига эга эмас. Бутун оламда Унинг режалари амалга ошишига халақит берадиган биронта ҳам назоратсиз молекула йўқ. Гарчи бу дунёнинг кучи ва ҳокимлари бизни қўрқитишга уринсалар-да, биз барибир қўрқмаймиз. Худонинг куч-қудратига ҳеч нарса қарши туришга қодир эмаслигини билиб, биз хотиржам бўла оламиз. Бизнинг Худойимиз — қудратли Худо.
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.