Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (21-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
21-боб
Мўъжиза
Баъзида мен дўстларим билан атрофида кўпгина ховузчалар бўлган майдонда гольф ўйнайман. Гоҳида тўпни нотўғри урганимда, тўп ҳовузча тарафга қараб учиб кетади. Аммо у ҳовузчага тушиб кетмайди, аксинча сувнинг бетида бир неча бор енгилгина қалқиб, қаршимиздаги қирғоққа бориб қолади. Мен тақводор масиҳий бўлганим учун коптокнинг бундай ўзгаришини: «Ажабо! Бу мўъжиза-ку!» — деб ҳайрат билан қарши оламан. Бироқ ҳар қандай бола маҳорат билан отилган тошча сувнинг бетида «сакраб» ўйнаганича, маълум масофани енгиб ўтиши учун ҳеч қандай мўъжизанинг кераги йўқлигини жуда яхши билади. Худди шу сингари гольф ўйинида урилган копток сувнинг бетидан силлиқ учиб ўтиб кетиши учун ҳам ҳеч қандай мўъжизанинг ҳожати йўқ. Фақатгина коптокка тўғри тезликни бериб мос ҳаракат йўлига солсангиз, ҳамма иш жойида бўлади.
Мўъжиза сўзи бугунги кунда жуда кўп айтиляпти. Спорт ўйинида омадли ташланган копток, мураккаб вазиятдан муваффақиятли чиқиш, куннинг чиройли ботиши — буларнинг барини одамлар ўйламасдан «мўъжиза» дейишади. Бироқ бу сўздан фақат муайян уч ҳолатдагина фойдаланиш мумкин. Биринчидан, оддий, лекин шу билан бирга ниҳоятда ёрқин ва муҳим воқеаларни таърифлашда. Биз, масалан, боланинг туғилишини «мўъжиза» деб атаймиз. Шу йўсинда Худо яратган мавжудотни мураккаблиги ва гўзаллиги учун биз Унга тасаннолар айтамиз. Биз оламнинг улуғворлиги қаршисида эҳтиром ила таъзим қиламиз. Зеро Худо Ўзи яратган табиат қонунларидан фойдаланиб бу оламни бошқаради. Бу ерда оддий нарсалар «мўъжиза» сўзи билан аталади. Чунки бу нарсаларнинг ажойиб сабабларга кўра яратилганлиги Илоҳий куч билан боғлиқдир.
Мўъжиза сўзининг иккинчи ҳолатда ишлатилиши биринчисига ўхшайди. Муқаддас Ёзувда Худо ёрдамчи воситалар кўмагида қулай пайтда ва энг мос жойларда амалга оширган Илоҳий ишлари тўғрисида жуда кўп ўқиб турамиз. Масалан, Байтлаҳм юлдузи табиий, илмий асосланган сабабларга кўра порлаган бўлса ажаб эмас. Унинг ярқираб порлашини мислсиз юлдузларнинг тўпланиши билан ёки янги юлдузнинг пайдо бўлиши билан изоҳлаш мумкиндир. Бироқ бу ҳолат ушбу ҳодисани одатий ҳолга айлантирмайди. Бу ҳам мўъжиза. Чунки илоҳий нур айнан Масиҳ туғилган пайтда порлади. Айнан илоҳий нур чўпонларга Байтлаҳмга бориш йўлини кўрсатди. Шундай қилиб, юлдуз аниқ танланган вақт ва жойнинг мўъжизаси бўлиб қолди. Бундай мўъжиза ўзгача тарзда рўй берадиган воқеалар тарихининг ранг-баранг гиламини тўқиётган Худони улуғлайди.
Учинчидан, мўъжиза сўзи табиат қонунларига зид бўлган Худонинг фаолиятини кўрсатиб беради. Бу ерда биз ушбу терминнинг аниқ қўлланганлигини кўрамиз. Исонинг сувни шаробга айлантириши ёки ўлик Лазарни тирилтириши — бу Худонинг фаолияти, Унинг табиат қонунларига қарама-қарши мисоллари. Бундай ҳодисаларни илмий нуқтаи назардан тушунтириб бўлмайди. Улар Масиҳ Худонинг Ўғли эканлигини тасдиқлайди.
Муқаддас Китобда биргина мўъжиза сўзининг маъносини ифодалаб бериш учун бир неча сўздан фойдаланилади. Муқаддас Китоб аломатлар, мўъжизалар ва кучлар ҳақида гапиради. Биз мўъжиза сўзини тор маънода аломат сўзи билан боғлаймиз. Мўъжизалар шунинг учун ҳам аломат деб аталадики, барча аломатлар ўзларидан ташқарида бўлган қандайдир бир аҳамиятлироқ, қудратлироқ ишларни кўрсатади. Худо Ўз ажойиботларини кўрсатишидан мақсад Ўзининг нажот хабарини исботлаш ёки тасдиқлаш эди (қаранг: Ибр. 2:3-4). Худонинг Ўзи Мусони фиръавн ҳузурига жўнатганлигини кўрсатиш учун мўъжизалар яратиш кучини Мусога ато этди. Худди шунингдек, Худо ҳам Ўғилнинг шахсини Унга мўъжизаларни намоён қилиш қудратини бериш орқали тасдиқлади.
Бугунги кунда мўъжизага уч хил қараш мавжуд. Биринчи нуқтаи назар тарафдорлари мўъжизаларга ишончсизлик билан қарашади ва шунга ўхшаш ҳодисаларни инкор этишади. Иккинчи тоифа тарафдорларининг таъкидлашларича, мўъжизалар Муқаддас Китоб даврига мансуб ва ҳозирда ҳам давом этиб келмоқда. Учинчи нуқтаи назарни қўллаб-қувватловчиларининг айтишларига қараганда, ҳақиқий мўъжизалар Муқаддас Китоб даврида юз берган экан. Худо Муқаддас Китоб орқали Ўз ваҳийларини бизга бергандан кейин У мўъжизалар яратмай қўйди. Мана шу нуқтаи назарга мувофиқ Худо оламда ғайритабиий равишда ҳаракат қилмоқда. Бироқ У энди инсонларга мўъжиза кўрсатиш учун куч ҳам, ҳокимият ҳам бермай қўйди.
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.