Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (22-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
22-боб
Худонинг иродаси
Дорис Дей бир вақтлар «Que Sera, Sera» — «Нима бўлса, шу бўлсин» деган ажойиб қўшиқни куйлаб юрарди. Бир қарашда бу мавзу қай бир даражада фатализмни (тақдирга ишонишни) қадрлашга ўхшаб кетади. Масалан, ислом илоҳиёти ҳам, кўпинча «Оллоҳ иродаси»га боғлиқ муайян воқеаларни тушунтириб беради.
Муқаддас Китоб Худонинг иродасига, Унинг Ўзи яратганлари ва жамики жонзотлар устидан олий ҳукмронлигига жуда кўп диққат-эътибор қилади. Биз Худонинг иродаси ҳақида гапирганимизда, жуда бўлмаганда, унинг учта кўринишини назарда тутамиз. Кенг маънода эса Худонинг декрет, мустақил ёки яширин иродаси ҳақида сўз юритамиз. Бу тушунчалар замирида илоҳиётчилар, Худонинг иродасига мувофиқ Унинг мустақил равишда содир бўлажак воқеаларни белгилашини назарда тутишади. Модомики Худо тўла ҳуқуқли Ҳукмдор экан, Унинг иродаси албатта бажарилади. У мутлақ ҳамма ҳодисаларни ва шароитларни назорат қилишига бизнинг ишончимиз комил. У атрофимизда содир бўлаётган ҳодисаларга ҳеч бўлмаганда «ижозат беради ёки «йўл қўяди». Аммо Худо қандайдир ҳодисаларга истаб-истамай йўл қўйганда ҳам, ҳамиша ҳокимиятга ва бу дунёдаги ҳар қандай воқеа-ҳодисаларга аралашиш ва уларни бартараф қилиш ҳуқуқига эгалигини билган ҳолда, уларнинг юз беришини Унинг Ўзи ҳал қилади. Ваҳоланки, У ниманингдир содир бўлишига йўл қўйдими, демак, У бунинг содир бўлишини маълум маънода «хоҳлаган».
Худонинг мустақил иродаси то амалга ошмагунча ва бизнинг ҳаётимизда ошкора бўлмагунча кўпинча бизга яширинлигича қолаверади. Аммо Унинг бизга аён ва ошкора бўлган бир иродаси борки, бу — Унинг ибрат бўладиган иродасидир. Худо Ўз иродасини бизга Ўзининг муқаддас қонуни воситасида очиб беради. Масалан, Худонинг иродаси шундан иборатки, биз ўғирлик қилмаслигимиз керак, ўз душманларимизни севишимиз лозим, тавба-тазарру қилиб, имон-эътиқод билан яшашимиз керак. Худо иродасининг бу кўриниши Унинг Каломида ва Худонинг ахлоқий қонуни жо қилинган виждонимизда зоҳир қилинган.
Муқаддас Китобда ёзилган ва бизнинг қалбларимизда акс этган Худо қонунларининг бажарилиши мажбурийдир. Биз Унинг иродасини бузишга ҳаққимиз йўқ. Биз «Нима бўлса, бўлаверсин» деб гуноҳли ишларимизни оқлашга қодир эмасмиз. Эҳтимол, мустақил ёки яширин Худонинг иродаси шундан иборат бўлиши мумкинки, Худо бизга гуноҳ қилишга «рухсат» бериб, шу гуноҳларимиз орқали Ўзининг мустақил иродасини намоён қилади. Искариётлик Яҳудо Исога ҳиёнат қилишини Худо олдиндан белгилаб қўйган. Лекин бу далил Яҳудонинг гуноҳини бироз бўлса-да юмшатмади ёки унинг виждонсизлигини камайтирмайди. Худо бизга ўзининг насиҳатомуз иродасидан бироз оғишга «ижозат берганда», У бизга Унинг қонунларини бузиш маънавий ҳуқуқини беряпти, деб асло ўйламаслигимиз керак. Бу ижозат бизга гуноҳ қилиш ҳуқуқини эмас, балки куч ато этади.
Муқаддас Китобда айтилган Худонинг учинчи иродаси намоён бўлиши — бу Худонинг эзгуликка майл иродасидир. Бу ирода Худонинг муносабатини ифодалайди. Бу ирода Худонинг муносабатини намоён этиш орқали У нимани хуш кўриши ёки Унинг истагини кўрсатади. Масалан, Худо разил одамларнинг ўлимидан хурсанд бўлмайди, аммо У нопокларга ўлим белгилайди. Худо Ўзининг муқаддаслиги ва одиллигидан мамнундир. Худо оламни ҳукм қилаётганда, Ўз одиллиги ва адолатпарварлиги тантана қилганидан шод. Бироқ гуноҳкорларнинг жазо олиши Уни ранжитади. Худо бизнинг итоаткорлигимиздан мамнун бўлишимизни У хуш кўради. Лекин Унга итоат қилмаслигимиз мутлақо ёқмайди.
Аксарият масиҳийлар Худонинг «иродасини» тушуниш учун жуда кўп вақт ва куч сарфлашади. Унинг сирли, яширин, ёки декрет иродасини билишга уринишларнинг бари беҳудадир. Худонинг сирли иродаси — бу Унинг сири. Худо уни бизга ошкор қилишни хоҳламайди. Бундан ташқари, Худонинг сирли иродасини билишга уриниш — бу Худонинг бегона кўзлардан яширган Унинг маконига ноқонуний бостириб кириши демакдир. Худонинг сирли иродаси — бу бизнинг ишимиз эмас. Мана шунинг учун ҳам Муқаддас Китоб фолбинликни, оккультизмни ва бошқа сеҳр-жоду ишларини қоралайди ва таъқиқлайди.
Агар биз Жан Кальвин айтган қуйидаги сўзларга амал қилсак, доноликни намоён қилган бўламиз: «Худо Ўзининг муқаддас оғзини юмганда, савол беришдан тийилган маъқул». Ҳақиқий имонлиликнинг белгиси Худонинг одамларга очган иродасини, Унинг ибрат бўладиган иродасини англашга интилишдан иборат. Диёнатли одам Худонинг қонун-қоидалари тўғрисида кечаю кундуз ўйлайди. Муқаддас Руҳнинг «етакчилигини» қидиришда шуни ёдда тутиш лозимки, Муқаддас Руҳ, энг аввало, бизни солиҳликка етаклайди. Биз Худонинг оғзидан чиққан ҳар қандай сўз билан яшашга даъват этилганмиз. Ҳаётимизнинг бош мақсади — Худонинг Ўзи бизга очиб берган иродасини бажаришдан иборат.
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.