Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (17-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
17-боб
Худонинг эзгулиги
Мушукча ёки кучукчанинг ўз соясини қувиб ўйнашини кузатиш жуда қизиқ. У бор кучи билан сояни тутмоқчи бўлади, лекин бефойда. У қаёққа югурмасин, соя ҳам унга қўшилиб ўша ёққа югуради. Аммо Худо масаласи бутунлай бошқачадир. Ҳаворий Ёқуб шундай дейди: «Ҳар бир неъмат, ҳар бир мукаммал ҳадя юқоридан, самовий нурлар Отасидан тушади. Унда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ўзгарувчан кўланка ҳам йўқ» (Ёқуб. 1:17).
Худо ҳеч қачон ўзгармайди. Унда «ўзгарадиган соя» ҳам йўқ. Бу бизга Худонинг номоддийлигини ва шунинг учун соя солмаслигини, шунингдек, Унда кўчма маънода ҳам «кўланка» йўқлигини тахмин қилишимизга имкон беради. Кўланка қоронғуликни англатади, илоҳий маънода эса қоронғулик — бу ёвузликдир. Гарчи Худода ёмонлик йўқ экан, демак, Унда зулматнинг аломати ҳам йўқ. У нурлар Отасидир (қаранг: Ёқуб. 1:17).
Ёқуб Худода «ўзгарувчан кўланка ҳам йўқ» деганда, у Худонинг фақатгина ўзгармаслигини назарда тутмаган. Бу баёнот Унинг моҳиятига ҳам тааллуқлидир. Худо тамомила эзгулик бўлиб қолмай, У доимо ва мунтазам бахт-саодат ҳадя этади. Худо Ўзини эзгуликсиз тасаввур қила олмайди.
Эзгулик тушунчаси Худо ҳақидаги тасаввур билан чамбарчас боғлиқ. Ҳатто мажусий файласуф Афлотун ҳам олий эзгулик ва Худо ўртасига тенглик белгисини қўйган. Худонинг моҳияти ҳам, Унинг ишлари ҳам эзгуликдир. Худонинг ҳаракатлари Унинг моҳиятига монанддир. У Ўзининг кимлигига асосланиб иш тутади. Касалманд дарахт яхши мева беролмагани каби, ёмонликсиз Худо ҳам зиғирдак ёмонликка эга бўлса, Унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.
Худонинг эзгулиги Унинг қонунларида ифодаланган. Худо Ўзидан чиқмаган қандайдир самовий қонунларга бўйсунгани учун эзгу ҳисобланмайди. Унинг устига У бу қонунларга Ўзини ҳукм қилишга ижозат беради. У айни пайтда ноқонуний равишда ҳаракат қилиб, ҳукмронлиги ва обрў-эътибори кучи билан Ўзини Эзгу деб атайди. Аммо У бунинг учун эзгу эмас. Худонинг эзгулиги золим ва бетайин эмас. Худонинг Ўзи қонунга — Ўз табиатининг қонунига бўйсунади. У доим Ўз моҳиятига мувофиқ ҳаракат қилади. Унинг моҳияти эса абадий, ўзгармас ва моҳиятига кўра эзгудир. Ёқубнинг таъкидлашича, ҳар бир неъмат, ҳар бир ҳадя юқоридан — Худодан тушади. Худо нафақат эзгуликнинг юксак намунаси, балки У ҳар қандай эзгуликнинг Манбаи ҳам ҳисобланади.
Янги Аҳднинг жуда кўп қўлланиладиган оятларидан бири қуйидаги оятдир: «Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади» (Рим. 8:28). Бу оятни илоҳий башорат сифатида тушуниш анчагина қийин. Агар Худо бизда содир бўлаётган ҳамма нарсани ўзимизга эзгулик қилиб қайтарадиган бўлса, демак, ҳаётимиздаги ҳамма нарса мутлақ яхшиликдан иборатдир. Бу ерда мутлақ сўзини ажратиб кўрсатишимиз керак. Заминий ҳаётда баъзи вазиятлар ва шароитлар чинакам ёвузлик бўлиши мумкин. (Биз ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз ва ёмонликни яхшилик деб, яхшиликни эса ёмонлик деб атамаслигимиз керак.) Тўғри, гоҳида азоб-уқубат ва изтироб чекамиз, кўпгина турли кўнгилсизликларга дуч келамиз. Аммо Худонинг эзгулиги туфайли барча қайғуларимиз яхшиликка айланади. Масиҳийлар учун ҳеч қандай фожеалар мутлақ мавжуд эмас. Раббий бу бахтсизликларнинг барчасини биз учун олий эзгуликка ўзгартиради.
Мартин Лютер қуйидаги сўзларни айтганда, у Худонинг айнан эзгулик қилиш аспектини назарда тутган: «Агар Худо менга кўчада ётган гўнгни ейишни буюрса, мен уни нафақат еб тугатаман, балки бу гўнг менга Худо орқали яхшилик бўлиб қайтишига қатъий ишонаман».
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.