Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (2-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
2-боб
Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
Замонавий жамиятга турли таълимотларнинг, шу жумладан, «Янги аср» ҳаракати таълимоти, шарқ динлари ва иррационализм фалсафасининг таъсири назария соҳасида кескин бурилишга олиб келди. Тасаввуфнинг янги йўналиши пайдо бўлди. Бу йўналиш сафсатани диний ҳақиқатнинг асосий белгиси сифатида кўкларга кўтарди. Мисол тариқасида дзен-буддизмнинг — «Худо бир қўли билан чапак чалади» назариясини келтириш мумкин.
Бир қарашда бундай фикр чуқур маънога эгадек туюлади. У тасаввуримизга зарба беради, чунки бу бизнинг одатдаги тушунчамизга зиддир. То биз пухта таҳлил қилиб бу қараш ўз моҳиятига кўра нонсенс эканлигини исботлаб бермагунимизча, у сирли ва жозибадор жаранглайверади.
Иррационаллик — бу инсон онгидаги ўзига хос ироданинг йўқлигидир. У тартибсизликка асосланган. Тартибсизлик ҳар қандай ҳақиқат манбаи ва бир вақтнинг ўзида ҳар қандай тартибнинг Яратувчиси билан чиқиша олмайди.
Муқаддас Китоб масиҳийлиги етарли даражада агрессив ва ниҳоятда шод иррационализм олдида ожиз, модомики, унинг ўзи Муқаддас Китобда зид фикрлар ва жумбоқлар мавжудлигини ошкора тан олади. Зид фикр, сир ва қарама-қаршиликларнинг нозик, лекин аниқ чегараси мавжуд. Шунинг учун биз уларни бир-биридан фарқлай олишни албатта ўрганиб олишимиз керак.
Биз Раббийнинг теранликларини ўргана бошлаганимизда, ҳайратдан қотиб қоламиз. Ҳеч бир ожиз банда Худони тўла тушунишга қодир эмас. Муқаддас Китобда ёритилган Худо ҳақидаги ҳақиқатни гарчи тубигача (охиригача) англай олмасак-да, лекин биз булар ҳақиқатлигини биламиз. Худо аслида ягона, лекин шахс сифатида Учликда (Троица) намоён бўлишини ёки бир одамда икки хил табиат — инсоний ва илоҳий (Масиҳ) мужассамланганини тушуниш учун инсон онги ҳеч нарсага таяна олмайди. Бу ҳақиқат, гарчи у шубҳа туғдирмайдиган бўлса-да, бизнинг тушунчамиз учун ниҳоятда «юксак» дир.
Худди шундай муаммоларга биз табиат оламида ҳам дуч келамиз. Биз гравитацияларнинг мавжудлигини биламиз. Гарчи бу ҳодисани биз тушунтириб беролмасак-да, биз уни на иррационал, на зиддият деб атаймиз. Ҳаракат реал ҳақиқатнинг ажралмас қисмини намоён этишига, ўйлайманки, ҳамма қўшилади. Бироқ шунга қарамасдан ҳаракатнинг моҳияти ўз-ўзидан минг йиллар давомида файласуф ва олимларни мушкул аҳволга солиб қўйган. Атрофимизда биз тушунмайдиган сир-синоатлар жуда кўп. Бироқ бу далил бизни сафсата оламига чекинишимизга асос бўла олмайди. Иррационаллик динга ҳам, фанга ҳам зарар етказади. У ҳар қандай ҳақиқат учун ҳалокатлидир.
Марҳум масиҳий файласуф Гордон Кларк кунларнинг бирида «инсон онги қисқа туташув ҳосил қилишга қодир», деб қизиқ парадоксни айтган эди. Биз кўпинча мантиқсиз фикрлашимизнинг маҳсулини парадокс деб аташимизни файласуф шундай зукколик билан кўрсатиб бермоқчи эди. Лекин Кларк ҳам парадокснинг қонуний тутган ўрнини ва вазифасини яхши тушунган. Юнончадан таржима қилинганда парадокс сўзи «кутилмаган», «ғайриоддий» маъносини англатади. Парадокснинг мураккаблиги шундан иборатки, бир қарашда у қарама-қаршиликка ўхшайди, аммо синчиклаб назар солинса, кўпинча тушунча ҳосил қилади. Масалан, Исо шундай дейди: «Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мен учун жонини йўқотган эса жон топади» (Мат. 10:39). Эҳтимол, бундай ҳол «Худо бир қўли билан қарсак чалади» тоифасига тааллуқлидир. Исо бу ерда, одам бир маънода ҳаётини йўқотади, лекин бошқа маънода ҳаётга эга бўлади, демоқчи эди. Модомики йўқотиш ва эга бўлиш тушунчалари ушбу контекстда турли маънода ишлатилгани туфайли, бу ерда зиддият йўқ. Мен бир вақтнинг ўзида ҳам отаман, ҳам ўғилман. Шубҳасиз, бу қариндош-уруғчилик муносабатлари турли ўлчамларда амалга оширилади.
Модомики «парадокс» сўзи кўпинча қарама-қаршилик синоними сифатида хато тушунилар экан, кўпгина инглизча изоҳли луғатларда бу сўз қарама-қаршилик тушунчасининг қўшимча маъноси сифатида берилган. Аммо қарама-қаршилик — бу даъво. Даъво эса қарама-қаршиликнинг классик қонунини бузяпти. Қарама-қаршилик қонунида айтилишича, А — А бўлолмайди, у — ҳам бир вақтнинг ўзида, ҳам бир маънода А ҳам эмас. Яъни бир нарса ўша нарса бўлолмайди, ёки ўша нарса бир вақтнинг ўзида ва ўша маънода бир нарса бўлолмайди. Бу мантиқнинг энг асосий қонунларидан биридир.
Қарама-қаршиликни тушуниб бўлмайди, чунки у ўз моҳиятига кўра ноаниқ. Ҳатто Худо ҳам қарама-қаршиликни англай олмайди. Аммо У қарама-қаршилик ҳақиқатда нима эканлигини билади ва уни ёлғон, деб атайди. Contradiction сўзи (инглизча «қарама-қаршилик») лотин тилидан кириб келган ва «қарши гапирмоқ» маъносини англатади. Баъзида қарама-қаршиликни антиномия деб ҳам аташади, яъни «қонунга қарши» дегани. Агар Худонинг сўзларида қарама-қаршиликни топиш имконияти бўлса, Унинг мулоҳазалари қонунга қарши қаратилган бўлиб, икки хил маънога эга бўларди. Шунинг учун ҳар қандай ҳақиқатнинг манбаи Ўзига Ўзи қарама-қаршилик қилади, деган фикрнинг ўзи шаккоклик ва Худони ҳақоратлашдир. Қарама-қаршилик — бу ёлғончининг қуроли, яъни ҳақиқатдан нафратланадиган ёлғон отасининг қуролидир.
Қарама-қаршилик ва сир-синоат ўртасида ҳам алоқа мавжуд. Биз кўпинча бу икки тушунчани чалкаштириб юборамиз. Сирларни биз тушунолмаймиз. Биз қарама-қаршиликларни идрок этолмаймиз. Бу тушунчаларни бирлаштириб турган — уларнинг ноаниқлик моҳиятидир. Сирларни очишга бизнинг қурбимиз етмайди, чунки уларни тушуниш учун бизда маълумотлар етарли эмас ёки бизнинг билим даражамиз жуда саёз. Муқаддас Китоб ваъдасига биноан, бу ерда ва ҳозирда мавжуд тушуниб бўлмайдиган ҳодисалар самода ҳақиқат чироғи билан ёритилади. Бизга сирли туюлган нарсаларнинг ҳаммаси самовий нурлардан ойдинлашади. Бироқ ҳатто самовий нурлар ҳам қарама-қаршиликларни ҳал этишга қодир эмас.
Маъносиз гап, аҳмоқлик, бемаънилик — изоҳ тарж.
Жисмларнинг бирбирини тортиш хусусияти, тортишув — изоҳ тарж.
Умум томондан қабул қилинган фикрларга, илмий қоидаларга мас келмайдиган, шунингдек соғлом ақлга зид фикр — изоҳ тарж.
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.