Ибодатгўй аёлнинг кучи (Сторми Омартиан) 0 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Кучи (Аудиокитоб) Ўзбек тилида Ibodatgo‘y ayolning kuchi. S.Omartian. Audiokitob Uzbek tilida

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи
1-боб. Раббий, мени Ўзингга жалб эт, йўлларингдан юришни ўргат
2-боб. Раббий, мени покла, менда имонли юракни ярат 
3-боб. Раббий, менга кечиришни ўргат
4-боб. Раббий, доимо Сенга итоатли бўлишимни ўргат
5-боб. Раббий, шайтон билан курашувимда иродамни мустаҳкамла
6-боб. Раббий, фикрларимни назорат қилишни ўргат
7-боб. Раббий, ҳаётимнинг барча жабҳаларида менга йўл кўрсат
8-боб. Раббий, Сенинг Каломингни чуқурроқ англашда менга ёрдам бер
9-боб. Раббий, ҳаётимда тартиб ўрнатишимга ёрдам бер 
10-боб. Раббий, Сенинг ҳақиқий сажда қилувчинг бўлишимга ёрдам бер
11-боб. Раббий, меҳнатимни марҳаматла
12-боб. Раббий, Сенинг Руҳинг ҳосилини келтиришимга ёрдам бер
13-боб. Раббий, мени покликда ва ҳалолликда сақла
14-боб. Раббий, Ўзинг мени даъват қилган ишларга муносиб айла
15-боб. Раббий, одамлар билан тўғри мулоқот қилишимга ёрдам бер
16-боб. Раббий, доим Сени эшитишимга, Сенинг истагингни бажари шимга ёрдам бер
17-боб. Раббий, мени ва мен учун ардоқли бўлган нарсаларни сақла
18-боб. Раббий, тўғри йўл танлашда менга донолик ато эт
19-боб. Раббий, турли ёвузликлардан мени халос қил
20-боб. Раббий, мени салбий қарашлардан халос қил
21-боб. Раббий, ғам-ташвиш лаҳзаларида мени юпат
22-боб. Раббий, гуноҳга қарши туришим учун ёрдам бер
23-боб. Раббий, менга шифо бер, баданимни озода сақлашни ўргат
24-боб. Раббий, мени сохта қўрқувдан қутқар
25-боб. Раббий, Сенга қилган хизматим орқали одамларнинг меҳрини уйғотишимга ёрдам бер
26-боб. Раббий, менинг оғзимдан фақат ҳаётбахш сўзлар чиқсин
27-боб. Раббий, ишончим тоғларни суриб юборадиган аёл бўлишимга ёрдам бер
28-боб. Раббий, Масиҳга ўхшашим учун менга ёрдам бер
29-боб. Раббий, ўтмишимдан мени озод қил
30-боб. Раббий, ўзим учун тайёрлаган келажакка мени бошла


Мен ушбу китобимни Худо билан яқин алоқа ўрнатишга ташна, Унга эргашишни истаётган, Худо тайёрлаган марҳаматга сазовор бўлишга интилаётган, Худо яратгандай бўлишга ҳаракат қилаётган Масиҳдаги сингилларимга бағишлайман.

«Эй Раббимиз Худо, лутф-караминг бизга ёр бўлсин, Ҳаракатларимизга омад бергин, Ҳа, ҳаракатларимизга барака бергин!»
Забур 89:17

Ибодатнинг кучи

Муҳтарам аёллар! Ёшингиз ва оилавий аҳволингиздан, танангиз ва руҳингизнинг ҳолатидан, илгаридан имонли эканингиздан ёки имонли эмаслигингиздан қатъий назар, агар сиз аёл бўлсангиз, бу китоб сиз учун мўлжалланган. Мен 30 йилдан буён Худо кўрсатган йўлдан юрибман, ҳалигача бу йўлдан оғиб кетмадим. Аммо бу китоб мен учун керак. Тўғрисини айтганда, бу китобни сиз учун ҳам, ўзим учун ҳам ёздим, чунки биз бир-биримизга ўхшашмиз. Менинг ҳаётим ҳам кўпинча енгил саёҳатлардан кўра, оғир синовлар билан ўтади. Ҳаётим ташвишсиз, бахтиёрликдан иборат эмас, балки хавфли, толиқтирадиган ҳаёт. Ҳаётим майин, салқин, тетиклантирувчи шабада сингари эмас, балки юзга урадиган кучли гармсел, қуруқ шамолга ўхшайди.

Аммо шуни биламанки, агар Худодан сўрасам, У менинг ўнқир-чўнқир йўлларимни текис қила олади, бўронларни тинчитади, мен учун қимматли ҳамма нарсамни сақлайди, ҳатто елкамдаги юкимни енгиллаштиради, хуллас, У ҳаётимдаги ҳамма машаққатларни олиб ташлайди. Аммо булар ўзича, ибодатсиз бўлмайди.

Маиший оворагарчиликларга ўралашиб, биз кўпинча етарли ибодат қилмаймиз. Ёки муҳим муаммоларнинг ҳал бўлиши учун ибодат қиламизу, Худога яқинлашиш, Уни чуқурроқ билиш, ҳамма эҳтиёжларимиз тўғрисида Унга айтиш учун вақт тополмаймиз. Кундалик «йўл-йўлакай ибодат» ни амалда қўллаб, ҳаётимизга Худонинг марҳамати келадиган канални беркитиб қўямиз. Бундай ҳолда бир кун келиб оёқларимиз остидаги тупроқ қумга айланиши тўғрисида, ҳимоя қалқонимиз тухум пўчоғи сингари мўрт бўлиши тўғрисида қўрқинчли фикр, хавотирлик, ҳафсаласизликни ҳис қилиб уйғонамиз. Менда бир неча йил олдин худди шундай туйғу пайдо бўлган эди.

Ўшанда мен уй ишлари билан, болаларимни тарбиялаш билан жуда банд эдим. Яхши хотин, яхши уй бекаси бўлишга ҳаракат қилардим, китобларим тақдимоти муносабати билан мамлакат бўйлаб кўп юрардим, жамоат йиғинларига кўп ташриф буюрардим, муҳтожларга ёрдам берардим. Аммо энг асосий нарсани — Худо билан шахсан мулоқот қилишни тўхтатиб қўймадим, аксинча, ер юзидаги ҳамма одамлар учун ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ибодат қилардим. Аммо мен Худо билан шахсий мулоқотим тўғрисида ибодат қилмаган эканман. Мен Худонинг Каломини ўқимадим эмас, Муқаддас Китобни соатлаб ўқирдим, ўзим ишлаган турли лойиҳалар учун материал танлардим, ўзим борадиган Муқаддас Китоб машғулотлари учун ҳам материал танлардим. Аммо Худо шахсан мен билан гаплашиши учун вақт қолдирмаган эканман. Мен яхши нарсаларга маҳлиё бўлиб, аълосини йўқотиб қўйган эканман. Буни тушунмасдан, Марям бўлиш ўрнига Марта бўлган эканман (қаранг: Лука 10:38-42).

Мен Худо билан мулоқотни қисқартирибман, натижада ташвишлар юки остида эзилиб, олдинга ҳаракат қила олмай қолдим. Мен ташқи озгина таъсирдан ёрилиб кетадиган мўрт хрустал вазага ўхшаб қолдим. Худодаги муҳтожликларим бошқа муҳтожликларга қараганда жиддийроқ ва муҳимроқ эканини тушундим. Худодан бошқа ҳеч ким менинг руҳий онгимни қондира олмас эди. Ибодат орқали Худо билан шахсий мулоқотни асраб-авайлаш мен учун ўта муҳим эканини англаб етдим.

Бу вазиятдан чиқишим учун ибодат зарур эди. Ҳаётимнинг ҳар жабҳаси тўғрисида Худонинг ваъдаларини эслашим учун, руҳан ўсишим тўғрисида ибодат қилишим керак эди. Фақат шундай ибодатгина Худога эътибор қаратишимизга, ўзимизнинг йўлларимиздан эмас, Унинг йўлларидан юришимизга ёрдам беради. Бу ибодатлар вақтинчалик нарсалардан юз ўгириб, абадиятга юз буришимизга ёрдам беради. Шунда нима чинакам аҳамиятли эканини кўришимиз учун қобилиятга эга бўламиз. Ибодат ҳақиқатни ёлғондан фарқлашни бизга ўргатади, имонимизни мустаҳкамлайди, мумкин бўлмаган нарсаларга ишонишимизга ёрдам беради. Бундай ибодат туфайли Худонинг ўзимиз истаган қизлари бўламиз, бу мумкин эканига ишонч ҳосил қиламиз. Қайси аёл бунга муҳтож эмас?

Олдинги китобларимда эр-хотин — бир-бирлари учун, ота-оналар — болалари учун, фуқаролар ўз мамлакати учун ибодат қилишлари керак, деб айтган эдим. (Сўз С. Омартианнинг «Ибодатгўй миллатнинг кучи» китоби тўғрисида бормоқда — Таҳр. изоҳи). Мазкур китобда ЎЗИНГИЗ учун қандай ибодат қила олишингизни сизга намоён қилишга ҳаракат қиламан. Сиз Самовий Отага яқинлашувингизга, Унинг бағрини ҳис қилишингизга, У олдида юрагингизни поклашингизга, У сизга алоҳида тақдир белгилаб қўйганига ишонч ҳосил қилишингизга, У сизни ҳақиқатан ким қилиб яратганини билишингизга, Худо олдингизга қўйган мақсадга эришишингиз учун Унда бутун ва мукаммал бўлишингизга ёрдам бермоқчиман. Бошқача айтганда, ўзингиз учун самаралироқ ибодат қилишингизни, Худо билан яқиндан мулоқот қилишни ўрганишингизни истайман.

Нима учун одам ўзи учун ибодат қилишда қийналади?

Ўзингиздан кўра, бошқалар учун ибодат қилиш осонроқ эканини сезганмисиз? Мен сезганман. Ўзимнинг шахсий муаммоларим тўғрисида қарор қилишдан кўра, эрим, болаларим, қариндошларим, танишларим, ҳатто менга нотаниш одамлар учун ибодат қилиш бирмунча осонроқ. Бу шунинг учун юз берадики, мен бошқалар эҳтиёжларини аниқроқ кўраман. Менинг муаммоларим эса кўп, чалкаш, кўпинча ҳал қилиш қийин, баъзан эса муаммоларимни билолмайман. Биз, аёлларга, шундай туюладики, кўпинча нимага муҳтожлигимизни гўё аниқ биламиз. Биз очиқ-ойдин кўра оламиз. Аммо бизнинг бошқа одамлар билан эмоционал алоқамиз шунчалик мустаҳкам, биз кундалик оворагарчиликларимизга шунчалик кўмилганмизки, натижада мушкул аҳволда эмас, балки одатдаги вазиятда ўзимиз учун қандай ибодат қилиш кераклигини тушунишдан маҳрум бўламиз. Баъзан вазият бизни шунчалик комига тортадики, ибодатимиз ёрдам сўраб қилган ҳақиқий ҳайқириғимизга айланади.

Сизда ҳаёт назорат остидан чиқиб кетаётгандай бўлиб туюлганми? Маиший ташвишлар ҳаётингизнинг энг муҳим қисмини ўғирлаётгандай бўладими? Ҳаётингизнинг бир ёки бир неча қатлами сиз кўп ролларни ижро этаётганингиз ва бошқаларнинг умидларини ҳимоя қилаётганингиз сабабидан эътиборсиз қоладими? Мен билан шундай бўлган эди.

Сизни кимдир «шатакка олган»дай, сиз олдинга силжиётгандай ҳиссиётни бошдан кечирасизми? Ёки яна ҳам баттарроғи, ортга ҳаракат қилаётгандай бўласизми? Сиз келажагингиздан маҳрум бўлгандай ҳис-туйғуни бошдан кечирганмисиз? Балки бундай фикрлар ҳеч қачон сизда бўлмагандир? Худо олдингизга қўйган вазифа нимадан иборат эканини, мақсадга аниқ эришишга киришишингизни билмоқчи бўлганмисиз? Сизда ҳафсаласизлик, умидсизлик, номукаммаллик туйғулари бўлганми? Мен билан кўп марта шундай бўлган эди.

Худо сизда иштирок этишига ташналик ўзингизни қийнайдими? Сиз Худони билишни истайсизми? Сиз Унга хизмат қилишни истайсизу аммо сизнинг вақтингиз, куч-ғайратингиз, имкониятингиз йўқми? Худо билан ибодат орқали кўпроқ мулоқот қилиб вақт ўтказишга эҳтиёж сезасизми? Сиз қаттиқ ишонч билан ибодат қилиб, Худодан ажойиб жавоб олишни хоҳлайсизми? Сиз Худонинг Каломини билишга муҳтожмисиз? Сиз баъзан Исони маҳкам бағрингизга босиб, Унинг самимиятини ва севгисини туйиш истагини бошингиздан кечирасизми? Мен бошдан кечирганман.

Худонинг иштирокига биз чанқоқ бўлишимизни У истайди. Биз Худода мукаммал ҳаётга эга бўлишимиз Унинг Ўзига маъқул. Худо шуни истайдики, сиз ҳаётда У билан ёнма-ён боришингиз керак, имонда ўсиб, Унинг Каломини чуқурроқ тушунишни ўрганишингиз керак. Ҳамма орзу-умидларингизни Унинг қўлига топшириб, ҳамма эҳтиёжларингизни қондириш манбаини Унда кўришингиз керак. Агар шуларни қилсангиз, Худо Ўзининг марҳаматлари хазинасини сиз учун очади. Чунки Унинг хоҳиш-иродаси айнан шундай.

Эҳтиёжларни қандай қондириш керак?

Ҳар бир аёлнинг ўз эҳтиёжлари бор. Аммо кўп аёлларнинг айби шуки, улар дўстларидан, уларга яқин эркаклардан, бизнинг эҳтиёжларимизни қондирсангиз, деб илтимос қиладилар. Аёллар: «Фақат Худо қилишга қодир бўлган ишларни бу эркаклар қила оладилар», деб умид боғлайдилар. Натижада ўша дўстларидан ҳафсаласи пир бўлади, чунки улар аёлларга ёрдам беришга қодир эмаслар. Аёллар эркаклардан ғоят кўп нарсаларни кутадилар. Ундай пайтда фақат Худодан умидвор бўлиш керак.

Бу фикрни ҳаммадан кўра, дугонам Лиза Бевер яхши ифодалаб берган эди. У шундай деган эди: «Аёллар асрлар давомида Одам ато ўғиллари билан курашиб, уруш олиб борадилар. Эркаклар бизга марҳамат қилиб, қадрласин, деб эркакларни мажбур қилишга уринадилар. Аммо бу кураш умидсизликдан бошқа ҳеч нарса олиб келмайди. Аслида бу маънисиз ва оғир жангда иккала томон ҳам ютқизади. Аммо Одам ато ўғиллари айбдор эмас, улар биз қидираётган марҳаматни бера олмайдилар. Биз эса сизларга ўзимиз устимиздан жуда кўп ҳукмронликни ишониб бериб қўйганмиз, деб уларни қўрқитамиз, холос. Шуни тушунишимиз керакки, биз чинакамига муҳтож бўлган марҳаматларни фақат Худо бериши мумкин» (Liza Bewere. Kissed the Girls and Made Them Cry. (Nashwile. Tommy Nelson, 2002), 189–190-бетлар).

Агар биз Худода роҳат-фароғатимиз манбаини ва эҳтиёжларимиз бутлигини топмасак, Усиз ҳеч қачон бахтли бўлолмаймиз.

Биз умидларимизни вазиятга ва одамларга эмас, Худога боғлашимиз лозим. Биламан, буни қилишдан кўра айтиш осон. Шунинг учун, келинг, яхшиси, осонидан бошлайлик. Худога шундай деб айтайлик: «Эй Худойим, Сен ҳамма эҳтиёжларимни қондиргин, деб мурожаат этаман. Ҳамма умидларимни Сенга боғлашим учун ёрдам бер». Муаммоларингиз ҳал қилинмагани учун умидсизликка тушган бўлсангиз, айтинг: «Эй жоним, ором ол ёлғиз Худода, Умид қўзғатадиган Удир менда» (Забур 61:6). Кейин Худога ҳамма эҳтиёжларингиз тўғрисида айтиб, юрагингизни Унга очинг. Хавотирланманг, ҳайрон бўлманг, талвасага тушманг. Чунки У ҳаммасини билади, У фақат буни сиздан эшитишни хоҳлайди.

Мазмунли ҳаёт кечиринг

Агар биз бир оз ўхшаш бўлсак ҳам, сиз ҳам мен сингари, амаллаб, учма-уч, аянчли кун кечиришни истамайсиз. Сизга бошқача ҳаёт — мўл-кўл ҳаёт керак. Бу тўғрида Исо айтган эди: «Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман» (Юҳ. 10:10).

Биз ҳақиқатни биладиган, аммо унга амал қилмайдиган, Худога ишончи билан ҳаётда белгиловчи омил бўлишга имкон бермайдиган аёллар бўлишни истамаймиз. Биз шубҳалар зулми, қўрқув, ишончсизлик, ҳимоясизлик туйғулари остида яшашни истамаймиз, ҳаётимизда мақсад бўлишини истаймиз. Ҳали кўкракдан чиқмаган болалар яшайдиган ҳаёт бизни қониқтирмайди. Биз ҳаётнинг бошқа даражасигача — шодлик ва сермаҳсул ҳаётгача ўсиш учун Худонинг ҳақиқати билан озиқланишни истаймиз.

Биронтамиз ҳам битта муаммога, кўнгилсизликларга ва хатоларга ҳадеб қайта-қайта юришни истамаймиз. Биз заиф, руҳан комилликка эришиш учун лаёқатсиз одамлар бўлишни истамаймиз. Ундай одамларнинг юраги дағаллашиб, алам билан тўлган, кечиришни истамайдилар, хавотирлик, сабрсизлик ва умидсизлик билан тўла. Биз: «Ҳаётим ҳеч қачон ўзгармайди, шунинг учун узоқ вақт ўзгармайди», деб ҳаётимизга нуқта қўйишни истамаймиз. Биз бундай тушкун кайфиятдаги иллатли даврадан, такрорланаверадиган вазиятдан ёриб чиқишни хоҳлаймиз. Биз шунчаки мавжуд бўлишни эмас, яшашни хоҳлаймиз.

Биз ғолиб бўлишни истаймиз. Биз ўзимиздан кўра қандайдир катта нарсанинг бўлаги бўлишни истаймиз. Биз яхши самара келтириш учун Масиҳга хизмат қилишни хоҳлаймиз. Биз ҳаётимиз мақсадини кўришни, Худонинг севгиси билан қамраб олинишимизни истаймиз. Аммо биз ҳеч қачон Худонинг ёрдамисиз ҳаётда юксак даражага эришмаймиз. Худодан мадад олиш учун эса биз фақат ибодат қилганимиздагина мақсадга эришамиз.

Мен қандай қилиб Худонинг қудратига тўламан?

Шундай даврлар бўладики, биз вазият олдида мутлақо ожизлигимизни ҳис қиламиз. Биз кўп марта шунга ишонч ҳосил қилдикки, ҳаётимизда жиддий ўзгаришлар мустақил равишда юз бериши учун етарли кучга эгамиз. Ҳамма ҳаракатларимиз қатъий равишда ва доимо бизни ёки ҳаётимизни муваффақиятсиз ўзгартиришини, шубҳасиз, биламиз. Биз қандайдир ташқи куч орқали ўз эҳтиёжларимизни эътироф этамиз. Бу куч ўз қудрати билан бизнинг имкониятларимиздан ортиқ бўлади. Аммо бу оламда фақат битта куч бор. Бу куч ўзимиздан юқорига кўтарилишимизга, йўлимизда турадиган қийинчиликлардан устун келишимизга ёрдам беради. Бу — Худонинг қудратидир.

Худонинг куч-қудратисиз биз ўз заифликларимиз устидан ғалаба қозона олмаймиз ва одат тусига кириб қолган ҳаёт тарзидан воз кечолмаймиз. Бизга қарши турган вазиятга бардош беришга кучимиз етмайди; Муқаддас Руҳнинг куч-қудратисиз биз дармонсизликда яшашга маҳкуммиз; Худо биз учун тайёрлаб қўйган ҳадяларга эришишда йўлимизда учрайдиган тўсиқлардан ўтишга қодир эмасмиз.

Бизнинг имкониятимизни чеклаб қўйиб Худованднинг марҳаматидан маҳрум этаётган вазиятдан қачон чиқиш имконияти топилар экан, деб кутиб ўтиришни биз хоҳламаймиз. Биз ҳозирнинг ўзидаёқ озод бўлмоқчимиз. Аммо Муқаддас Руҳнинг куч-қудратини тан олмасак, озодликка эриша олмаймиз. Муқаддас Руҳнинг ҳаётимиздаги тутган ўрнини инкор этсак, биз Муқаддас Китобда айтиб ўтилган одамларга ўхшаб қоламиз: «Ўзини художўй кўрсатиб, илоҳий қудратни эса инкор этади» (2 Тим. 3:5). Биз «профессионал» масиҳийга айланамиз, баландпарвоз «масиҳий» гапларни айтиб ушбу сўзларга мустақил кўриниш бермоқчи бўламиз. Бу худди театрдаги саҳна кўринишига ўхшайди: унда қалб йўқ, фақат боадаблик ва ҳеч қандай севги йўқ, фақат суд ва ҳеч қандай раҳмдиллик йўқ, фақат ўзига ишониш ва ҳеч қандай итоаткорлик йўқ, фақат қуруқ гап-сўз ва бир томчи кўз ёш йўқ. Бизнинг заиф ва маъносиз ҳаётимиз ҳар қандай ҳақиқий ички ўзгаришлар юз беришидан маҳрум. Бундай ўзгаришларсиз биз ўз камчиликларимиздан устун келишимиз ва оламни ўзгартиришда Худонинг қўлидаги қуроли бўлишимиз даргумон. Ахир айнан шунда бизнинг ҳаётимиз маъноси мужассам.

«Имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам…» биз билиб олишимизни Худо хоҳлайди (қаранг: Ефес. 1:19). Худованд қайта тирилган Исонинг кучини тан олишимизни истайди. «…Худо Масиҳни тирилтириб, Уни самовий оламда ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Масиҳни ҳар қандай раҳнамолик ва ҳукмронлик, куч ва салтанатдан, у дунёю бу дунёда айтиладиган ҳар қандай номдан юқори қўйди» (Ефес. 1:20-21). Масиҳни бизга нисбатан заиф эмаслигини, У орамизда Ўз қудратини намойиш қилишини тушунишимизни Худо хоҳлайди (қаранг: 2 Кор. 13:4). Шунга ўхшаб, ўз заифлигимизга қарамай, Худонинг қудрати туфайли яшаяпмиз. «Бу дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилганимизни» билишимизни Худо хоҳлайди (1 Кор. 2:12).

Бизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг қай тарзда ҳаракат қилишини ёки Худо қандай куч-қудратга эга эканлигини мен сизга тушунтириб беролмайман. Бу менинг имкониятларим даражасидан ташқарида. Аммо мен сизни ҳеч нарсага ишонтиришга уринмайман, чунки буни Муқаддас Руҳнинг Ўзи бажаради. Исо шундай деган: «Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади…» (Юҳ. 14:26). Лекин сиз аввалам бор Муқаддас Руҳни тан олишингиз ва У сизнинг ҳаётингизга Ўз таъсирини кўрсатишини сўрашингиз керак.

Бироқ фақат Исони ўз Нажоткоримиз деб тан олган тақдирдагина, биз Муқаддас Руҳ қудрати ила яшай оламиз. «Ҳа, бизлар Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгисини фаҳмлаб бориб, Худонинг бутун камолотига эришишимиз» (Ефес. 3:19) даркор. Агар биз Масиҳни ўз ҳаётимизнинг Ҳукмдори деб тан олсак, У ҳақиқатдан ҳам «…биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодир»лигини англаб оламиз (Ефес. 3:20). Муқаддас Руҳнинг Худо орқали қилаётган биздаги ҳаракатига қараб, ёки Унинг куч-қудрати ила Раббий биз ҳатто хаёлимизга келтирмаган инъомларни ҳадя қилади. Қалай, шундай истиқболли келажак сизга ёқадими?

Бизнинг хоҳиш-истагимизга қарши Муқаддас Руҳ Ўз режасини амалга оширолмайди. Биз қалбимизни Худога очиб беришимиз, Уни чин юракдан хоҳлашимиз ва Унга ибодат қилишимиз керак. «Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир» (Лука 11:13). Биз танлаш имкониятига эгамиз: Муқаддас Руҳга тўлиб-тошишимиз мумкин ёки йўқ. Бу ҳақда биз Худодан ибодат қилиб сўрашимиз лозим.

Муқаддас Руҳ тўғрисидаги турлича таълимотларга чуқурлашиб кетишни мен хоҳламайман, чунки улар конфессия каби жуда кўпдир. Мен сиздан фақат бир нарсани истайман: Муқаддас Руҳни Раббийнинг куч-қудрати сифатида тан олинг ва Худо сиз учун ҳозирлаб қўйган ҳадяларни қабул қилишингиз учун сизни Ўз Муқаддас Руҳи билан тўлдиришини Худодан сўранг. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «…Муқаддас Руҳга тўлиб тошинглар…» (Ефес. 5:18). Агар биз Муқаддас Китобда айтилганларга итоат этсак, ҳаётимиз ижобий томонга албатта ўзгаради.

Худо яратгандай бўлиш

Худо аёлларни қандай кўришни хоҳласа, ҳозирда бунга эришиш учун имонли аёлларнинг кўплаб имкониятлари мавжуд. Бу аёллар Худога хизмат қилиб нафақат ўзларини, балки уларга тақдир учратган ҳар қандай инсоннинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга қодирлар. Уларга ёрдам бераётган ва уларнинг олдида барча эшикларни ланг очиб бераётган Раббийнинг куч-қудратига ишонишни ўрганмоқдалар. Бу аёллар Худонинг иродасини амалга ошишида маълум бир ўрин эгаллашларини англаб етадилар ва алоҳида вазифа бажаришга даъват этилганликларини тушунадилар. Балки, ҳали улар ҳаётнинг аниқ мақсадини тушуниб етмасалар-да, лекин уларнинг хизмати Худони улуғлашга ва бошқаларга ёрдам келтиришига ишончлари комил.

Ўз вазифаларини бажаришга тайёр аёлларнинг руҳий такомиллашуви жиддий равишда ўсиб боришининг сабаби — бу бугунги кунда эркакларнинг имони мустаҳкамланиши ва уларнинг диний раҳбар ва раҳнамо бўлиб ҳаракат қилишларидадир. Бу кўплаб аёлларнинг қилинган ва қилинаётган ибодатига олинаётган жавобдир. Бугунги кундаги бизнинг бурчимиз — Худони улуғлашдир. Аёллар руҳий ва маънавий ҳимояга муҳтожлар. Агар ҳамма нарса тинчлик, ҳурмат, ўзаро тушуниш ва меҳрибонлик муҳитида амалга ошса, камситиш, манманлик, такаббурлик, ёвузлик, қўполлик ва совуққонликка ўрин бўлмаса, аёл ўзини хотиржам ҳис этади. Ҳаётимизни тўғри йўлга солиш — мана биз нимага интилишимиз керак.

Муқаддас Китобда айтилишича: «…хотиннинг боши устида ҳокимлик аломати» (1 Кор. 11:10) — руҳий ҳокимлик бўлиши керак. Ҳар бир инсон юқоридан тайинланган ҳокимликка бўйсуниши керак. Диний тартиб шунақа. Худо Ўз иродаси билан берган ва бизни ҳимоялаш, муваффақиятга эришишимиз учун ҳокимият тепасига тайинлаб қўйган одамларга қулоқ солмасак, унда Худо бизни Ўз марҳаматларидан баҳраманд қилмайди. Бўйсунмайдиган одамга ишониб топширишга Худонинг ҳокимлиги ниҳоятда бебаҳо ва қудратлидир (бу тўғрида ташвиш қилишнинг кераги йўқ, бу ҳақда ибодат қилиш лозим, 9 бобда шу билан шуғулланамиз).

Худонинг ваъдалари

Кўпинча Худо биз учун тайёрлаган инъомларига эга бўлолмаймиз, чунки У бизга нималар ҳадя қилмоқчи эканлигини тушуниб етмаймиз. Раббий бизга жуда кўп ваъдалар берганини биз яхши биламиз, аммо бу ваъдалар нимадан иборат эканлигини англай олмасак, ўз ҳаётий йўлимиз равонлигини аниқ ва равшан кўролмаймиз. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: «Раббимиз Исо Ўзининг улуғворлиги ва камолоти шарофати ила бизни даъват этган ва бизга Ўзини танитган. Яшаш ва Худо йўлида юришимиз учун керак бўлган ҳамма нарсани У бизга Ўзига хос илоҳий куч-қудрат билан ато этган. Худо бизга кўп улуғ ва қимматли ваъдаларни берган. Булар рўёбга чиқиб, бизлар илоҳий табиатдан баҳраманд бўламиз» (2 Бут. 1:3-4).

Бу ваъдалар бизнинг онгимизда ва юрагимизда муҳрланиб қолиниши шарт: биз бу ваъдаларга қанчалик чуқур ишонсак, шунчалик кўп ўз ҳаётимизда муваффақиятга эришамиз. Бу жуда муҳим масала, чунки шайтон бизни Худонинг инъомларидан маҳрум қилишга интилади, бинобарин, шайтон ўз ҳақимизда ҳақиқатни билишимизни асло хоҳламайди. Биз Худонинг ваъдаларини маҳкам тутиб олишимиз ва бор кучимиз билан ваъдаларни тутганимизча қўйиб юбормаслигимиз керак.

Айнан шунинг учун китобда ҳар бир бобнинг охирида шу бобнинг мавзусига оид ибодатингиз янада таъсирчан бўлиши учун Муқаддас Китобдан оятлар келтирилган. Барча кўнгилсизликлар олдида биз бу ваъдалар ҳақида жар солиб айтишимиз керак, токи инъом этилган ваъда ҳақиқат ва бебаҳо эканлигига ҳар биримиз ишонч ҳосил қилайлик. Ҳар бир оятни диққат билан ўқир экансиз, иложи борича бу оят сизга ва сизнинг ҳаётингизга қандай аҳамиятга эга эканлигини тушунишга ҳаракат қилинг. Оятларда шахсан сизга тааллуқли мисраларни топишга интилинг. Масалан, мана бу оятни олайлик: «Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қила туринглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир» (Матто 26:41). Бу ерда гап, агар сиз доимо ибодатда бўлиб, атрофдаги содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатсангиз, сиз ҳеч қачон васвасага тушиб қолмаслигингиз тўғрисида кетяпти.

Бироқ кўпгина қувонарли ва ёқимли ваъдалар билан бир қаторда шундайлари ҳам мавжудки, уларда бизга қарата таҳдидли огоҳлантириш янграйди. Раббий бизни огоҳ этади: «Агар сиз шуни қилсангиз — мукофот оласиз, йўқ, агар сиз уни қилсангиз — сизни жазо кутмоқда». Гарчи Худо берган Ўз ваъдаларининг ҳаммасини бажарар экан, уларнинг ҳар бирини яхши билишимиз керак.

Олға юриш вақти келди

Бизга ҳаётимиз бир маромда кечаётганга ўхшайди, аммо унда доимо нималардир содир бўлиб туради. Сиз буни ҳис этасизми ёки йўқми, аммо сиз ҳеч қачон бир жойда турмайсиз: сиз ё олдинга қараб юрасиз, ёки орқага тисариласиз. Ҳар куни сиз Масиҳга ёки кўпроқ ёки камроқ ўхшайсиз. Раббийга эргашар экансиз, албатта бетараф вазиятда қолмайсиз. Айнан шунинг учун мен бу китобни яратдим, токи бу китоб сизни ва мени олға юришимизга мадад бўлсин. Бир куни эрталаб уйғонгач, ўз ҳаётимда Худонинг ишларини амалга ошириш учун мақсадга мувофиқ асос солмаганимдан ва ибодатларим негизида тикланган асосни сақлаб қололмаганимдан афсусланишни хоҳламайман. Биз фақат олға юришимизни ва бу юриш биз севган Раббий билан биргаликда бўлишини мен жуда истайман. Бизнинг юракларимиз Худо учун порлаб туришини, ҳаётимиздаги ўз ўрнимизни билишимизни ва шу билимлар асосида тўғри иш тутишимизни мен хоҳлайман. Бу ерда сўз Худодан ҳузур-ҳаловат олиш тўғрисида кетгани йўқ, гарчи У бизга кўп нарса бермоқчи бўлса ҳам. Гап Худонинг ҳузурига кириш ва У бутун борлиғи билан олдимизда намоён бўлишига имкон беришимиздадир.

Агар биз Худо Каломига таяниб Муқаддас Руҳ раҳнамолигида яшасак, унда Худованд ўйлаб қўйган Ўз режасини амалга ошириши учун биз тўғри жойда ва тўғри вақтда эканлигимизга ишонч ҳосил қиламиз. У бизга баракали ва мўл-кўл марҳаматини ёғдиришига бизнинг ишончимиз комил. Шундай қилиб, олға!

Ибодат

Эй, Раббий, Муқаддас Битикда айтилганидек, Сенга ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқар экан (қаранг: Юҳ. 7:38). Мен Сенга ишонаман ва мен орқали ҳаётимнинг ҳар бир куни дарёнинг тирик суви каби сокин оқишини истайман. Сендан илтимос қиламан, бугуннинг ўзидаёқ мени Ўз Муқаддас Руҳинг билан тўлдир. Доимо қайнаб чиқаётган тоза булоқ суви каби пок бўлиш учун Сенинг куч-қудратингдан ҳар куни баҳраманд бўлишни хоҳлайман.

Муқаддас Ёзувда шундай дейилган: «Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади» (Рим. 8:26). Эй Раббий, мен тўғри ва етарлича ибодат қилишни билмаслигимни тушунаман, Муқаддас Руҳ мен учун илтимос қилишини ўтиниб сўрайман. Ўз заифликларим устидан ғалаба қозонишимга ёрдам бер. Сен ҳақингда ҳали билмаганларимни менга очиб бер.

Сенинг кучинг мени ва менинг ҳаётимни ўзгартиришга қодир эканлигини биламан, мен бунга жуда муҳтожман. Мен самарасиз ҳаёт кечиришни хоҳламайман, мен Сенинг Муқаддас Руҳинг кучи асосида яшашни истайман. Мен омадсиз аёл бўлишни хоҳламайман, мен руҳий муҳитда зўр чиқишни, ғолиб бўлишни истайман. Сенга тегишли бўлишим учун Сен жуда катта ҳақ тўладинг. Шуни билган ҳолда яшашимга Ўзинг ёрдам бер. Сенинг ироданг асосида яшашимга менга кўмаклашяпсан. Маккорнинг устидан ғалаба қозонишимга Сен куч ато этдинг. Бу ҳақда эслаб юришимга ёрдам бер. Менга куч ато этиш ниятида Сен Муқаддас Руҳни юбординг. Менинг ҳаётим ҳақидаги Сенинг ваъдаларинг рўёбга чиқсин. Мени севганинг учун, Сен менга ҳаёт ато этдинг. Худди шу тариқа Сени севишимга менга ёрдам бер.

Эй Раббий, менинг барча орзу-умидларим Сендан. Сенга ибодат қилиш ўрнига, ўз эҳтиёжларимни қондиришни ўзга оламдан ахтарганимдан пушаймондаман. Мен биламан: фақат Сен мени барқарор шахс қила оласан, зеро фақат Сенга мен ташнаман. Менинг ўтган ва ҳозирги орзу-умидларимни рўёбга чиқиши Сенга боғлиқ. Мени ўз кучим билан эмас, менда мавжуд Сенинг Руҳинг кучи билан доимо яшашга ўргат. Буни баъзида эсдан чиқарганим учун мени кечир. Руҳан камолотга эришишимга ёрдам бер. Баркамол ва итоаткор шахс бўлишимга ёрдам бер. Мен Сенинг фарзандингман, Сен кўзлаган мақсад сари мен олға бораман.

МУҚАДДАС КИТОБДАН
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Бу улуғвор хазинани эса биз сопол идишларда олиб юрибмиз, токи бу олий қудрат бизга эмас, Худога мансуб эканлиги кўриниб турсин.

2 Кор. 4:7

Хоч ҳақидаги хабар ҳалок бўлаётганлар учун тентакликдир. Лекин биз, нажот топаётганлар учун бу хабар Худонинг қудратидир.

1 Кор. 1:18

Аммо Раббим менга шундай деди: «Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади». Шунинг учун, Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман.

2 Кор. 12:9

Ўз қудрати билан Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам тирилтиради.

1 Кор. 6:14

Отам ҳузуридан Мен сизларга юборадиган Юпатувчи, яъни Отам наздидан чиқувчи Ҳақиқат Руҳи келгач, У Мен тўғримда гувоҳлик беради.

Юҳ. 15:26


Книга на узбекском языке: Сила молящейся женщины  (Сторми Омартиан)



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак