Ибодатгўй аёлнинг кучи (Сторми Омартиан) 15 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Кучи (15-боб) Ўзбек тилида Ibodatgo‘y ayolning kuchi. S.Omartian. Audiokitob Uzbek tilida

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи
1-боб. Раббий, мени Ўзингга жалб эт, йўлларингдан юришни ўргат
2-боб. Раббий, мени покла, менда имонли юракни ярат 
3-боб. Раббий, менга кечиришни ўргат
4-боб. Раббий, доимо Сенга итоатли бўлишимни ўргат
5-боб. Раббий, шайтон билан курашувимда иродамни мустаҳкамла
6-боб. Раббий, фикрларимни назорат қилишни ўргат
7-боб. Раббий, ҳаётимнинг барча жабҳаларида менга йўл кўрсат
8-боб. Раббий, Сенинг Каломингни чуқурроқ англашда менга ёрдам бер
9-боб. Раббий, ҳаётимда тартиб ўрнатишимга ёрдам бер 
10-боб. Раббий, Сенинг ҳақиқий сажда қилувчинг бўлишимга ёрдам бер
11-боб. Раббий, меҳнатимни марҳаматла
12-боб. Раббий, Сенинг Руҳинг ҳосилини келтиришимга ёрдам бер
13-боб. Раббий, мени покликда ва ҳалолликда сақла
14-боб. Раббий, Ўзинг мени даъват қилган ишларга муносиб айла
15-боб. Раббий, одамлар билан тўғри мулоқот қилишимга ёрдам бер
16-боб. Раббий, доим Сени эшитишимга, Сенинг истагингни бажари шимга ёрдам бер
17-боб. Раббий, мени ва мен учун ардоқли бўлган нарсаларни сақла
18-боб. Раббий, тўғри йўл танлашда менга донолик ато эт
19-боб. Раббий, турли ёвузликлардан мени халос қил
20-боб. Раббий, мени салбий қарашлардан халос қил
21-боб. Раббий, ғам-ташвиш лаҳзаларида мени юпат
22-боб. Раббий, гуноҳга қарши туришим учун ёрдам бер
23-боб. Раббий, менга шифо бер, баданимни озода сақлашни ўргат
24-боб. Раббий, мени сохта қўрқувдан қутқар
25-боб. Раббий, Сенга қилган хизматим орқали одамларнинг меҳрини уйғотишимга ёрдам бер
26-боб. Раббий, менинг оғзимдан фақат ҳаётбахш сўзлар чиқсин
27-боб. Раббий, ишончим тоғларни суриб юборадиган аёл бўлишимга ёрдам бер
28-боб. Раббий, Масиҳга ўхшашим учун менга ёрдам бер
29-боб. Раббий, ўтмишимдан мени озод қил
30-боб. Раббий, ўзим учун тайёрлаган келажакка мени бошла


15-боб Раббий, одамлар билан тўғри мулоқот қилишимга ёрдам бер

Бир куни радио орқали Лос-Анжелеслик гангстерлар (бандитлар) гуруҳи аъзолари билан бўлган суҳбатни эшитиб қолдим. Ўша пайтда шаҳарда босқинчилик ниҳоятда авж олган эди. Бандитлар ўзларининг автомобиллари ойналаридан одамларга қарата тўхтовсиз ўқ отишар, турли гуруҳ аъзолари томонидан кўплаб одамлар ўлдирилган эди. Ўша суҳбатда ёш йигитларнинг айтишларича, гуруҳга қўшилганларнинг нияти — кўпчиликнинг бирор бир гуруҳ аъзоси бўлишга катта иштиёқи борлигида экан. Қалбларни ларзага келтириб, бирор тўда аъзоси бўлиш учун ҳар қандай ваҳшийликка тайёргарликни, ушбу жиноий гуруҳ аъзолари уларни қўллаб-қувватлашларини жуда хоҳлашлари тўғрисида сўзлаб беришди. Ўз мақсадларига эришиш ниятида улар одам ўлдиришдан ҳам қайтмас эдилар.

Гуруҳ аъзоларининг гапига қараганда, агар бирор бир кимса жиноий гуруҳнинг ҳақиқий аъзоси бўлмоқчи эканлигини ният қилса, тўғри келган одамни ўлдириши керак экан. Одам ўдиришдан мақсад — янги келган аъзоларни тўда қонун-қоидасига бўйсундириш, ўз тўдаси учун ҳар нарсага қодир эканлигини исботлаш эди. Ёш йигитларнинг баъзилари бундай таклифдан ранжишганини, тўда аъзолигига бошқа шартлар асосида кириш истаги борлигини айтишган. Бироқ тўданинг қонун-қоидаларини қабул қилишга ёшлар мажбур эдилар, чунки жиноий гуруҳга аъзо бўлиш истаги биринчи ўринда турарди. Бундай ҳақиқатни очиқ-ойдин эшитиш — бизни, маҳаллий аҳолини даҳшатга солди. Биз батамом ҳимоясиз эканлигимизни тушундик.

Ҳовлисининг ёнида сайр қилиб юрган дўстимизнинг олдига икки нотаниш ўспирин келди. Улар тинч, шинамгина кўча бўйлаб дайдиб юриб, дўстимизга рўпара келиб қолишибди. Ёш йигитлардан бири қўйнидаги пистолетни олиб яқиндан бизнинг дўстимизга ўқ узибди. Сўнг жиноятчилар ўз ўлжасини ташлаб қочиб кетишибди. Улар танишимизнинг бирор нарсасини ўғирлашмаган, унга бошқа хужум ҳам қилишмаган. Аммо бизнинг дўстимиз, балки фаришталар қўриқлашгани учунми, омон қолди. Лекин барибир, у кўп азоб тортди, яхши кўрган иши билан шуғулланишдан маҳрум бўлди. У олдин дурустгина эксперт эди, бироқ бу мудҳиш воқеадан сўнг унинг даволаниши учун бир неча йиллар кетди.

Ёш йигитлар, яъни мулоқот қатнашчилари жиноий гуруҳдан ташқарида ҳаётлари қандай кечиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмасдилар. Улардан кўпчилиги отасиз, баъзилари эса етимликда катта бўлишган. Агар шу ёшлар мустаҳкам, бахтли оилада, яқинларининг меҳрини ҳис қилиб улғайганда эди, бундай аянчли аҳволга ҳеч қачон тушмаган бўлишарди. Одамлар ниҳоятда бир-бирларининг мададига муҳтож эканликларининг яққол исботидир бу! Оила аъзолари ўртасида меҳр-оқибат, тоат-ибодат ришталари ривожланмас экан, болалар бундай ҳис-туйғуларни кўчадан топмоқчи бўлишади. Натижада боши берк кўчага кириб келиб, қотилликка қўл уришади. Шу йўсинда жиноий гуруҳлар ташкил топади.

Бизлар ҳаммамиз тинч оилага, садоқатли дўстларга, илиқ ва самимий мулоқотга муҳтожмиз. Агар сиз ҳаётингизда бундай заруратни сезмасангиз, демак, ҳаммаси жойида, сиз бахтли инсонсиз. Худо бизни ўз оиламизда тинч-тотув яшаш учун яратган. Бизнинг вужудимизда табиий ташналик яшайди — бу бирор жамоат аъзоси бўлишга эҳтиёж, кимгадир фойдамиз тегиши мумкинлигини хис этиш, керак бўлганда, сизга ёрдам қўлини чўзадиган дўстларингиз борлигига ишонч ҳосил қилишдир. Агарда бизни бу ёруғ оламга келтирган ота-онамиз мустаҳкам оила яратолмаган тақдирда ҳам, умидсизликка тушмаслигимиз керак. Чунки биз учун яхши ҳушхабар бор: Худо бизни руҳий оилага етаклайди. Бу эса ҳаётимизда катта аҳамиятга эга.

Руҳий оилага эга бўлиш жуда муҳим

Худо — бизнинг Отамиз. Биз — Унинг болаларимиз. Демак, Исо Масиҳга имон келтирганларнинг ҳаммаси — ака-сингил. Бизлар кўпчиликмиз, ҳаммамиз бир уйга сиғмаймиз, шунинг учун Худо бизни жамоат деб аталмиш гуруҳларга бўлиб жойлаштирган. Жамоатларда одамлар ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши бизнинг хотиржамлигимизга боғлиқ. Айнан шу муносабатларнинг мустаҳкамлиги бизнинг руҳан ўсишимизга таъсир кўрсатади. Бизнинг ҳаёт йўлимизда Худо учратган одамлардан йироқда бўлсак, биз ҳеч қачон ўз мақсадимизга эришолмаймиз. Аммо бу одамлар мақсадга етишимизда бирор ёрдам кўрсатади, дегани эмас. Лекин улар билан қилган мулоқотимиз муваффақиятга эришишимизга имкон яратади.

Раббий бошчилигида ҳаёт сўқмоқларидан илдам бораётган одамлар билан яқин муносабатда бўлишимиз керак. Имонлилар билан бўлган яқин мулоқотимиз бизда уларга нисбатан масъулият ҳиссини шакллантиради, улардаги худди шундай масъулият ҳисси улардан кўра кучлироқ бўлган руҳонийлар кўз ўнгида шаклланиб бораверади. Биздан кўра имони кучлироқ бўлган масиҳийга ҳисобот бериш ҳар биримиз учун жуда муҳим, чунки ҳаммамиз ҳам алданишимиз мумкин. Ҳаммамизнинг ҳам заифликларимиз бор, айнан шунинг учун бизни ва бизнинг ҳаётимизни одилона кузатадиган инсонларга муҳтожмиз. Бизнинг муносабатларимизга салбий таъсир кўрсатмайдиган адолатли танқид албатта керак.

Аммо бу олий руҳонийлар ва жамоат қавмига қарашли одамлар билан мулоқотда бўлганингизда ҳеч қандай муаммо юзага келмайди, дегани эмас. Бироқ ҳар қандай келишмовчиликни, мен нотўғри йўлда адашиб юрибман шекилли, деб қабул қилмаслик керак. Ҳар қандай ўзаро муносабатлар покланишга ва такомиллашувга муҳтож. Муносабатлардаги қийинчиликларни енгиб ўтиш дўстликни мустаҳкамлайди. Бироқ ҳар дам ҳам руҳий оиладаги ўзаро муносабатларимиз ибодат кўмагига муҳтож.

Душманингиз сизни руҳий оилангиз даврасида ёки Худонинг одамлари ичида кўришни хоҳламайди, чунки бундай дўстлик сизга яхши фойда беришини у билади. Маънавий оила кўмагисиз сиз имонда ўса олмаслигингизни ҳам у билади. Маънавий оила билан бирлашмаслик, унга ўзингизни бағишламаслик — сиз буни хоҳлайсизми ёки йўқми — норозилик билдираётганларнинг қаторига қўшилиб қолишингиз мумкинлигини душманингиз яхши билади. Агарда сиз маънавий оила аъзоларингиз билан алоқада бўлмасангиз, Худо сизни яратган инсонга ҳеч қачон ўхшолмасдингиз. Шунинг учун душман сизни мулоқотдан қайтармоқчи бўлади. Демак, имонли инсонлар билан муносабатларингиз мустаҳкамланишини ибодат қилиб Худодан сўрашингиз лозим.

Дўстлардан ҳам ортиқ

Муқаддас Китобда тўғри дўст танлаш мавзусига жуда катта эътибор берилган. Бу мавзуни биз четлаб ўтиб кетолмаймиз. «Тақводор, имонли ўз яқинига йўл кўрсатади, инсофсизларнинг йўли уларни алдайди» (Ҳикмат. 12:26). Агар вақт ўтиб бизлар дўстларимизга ўхшасак, демак, биз дўстларни донолик ва эҳтиёткорлик билан танлашимиз керак. Дўст танлашда у ёки бу кимсанинг ташқи кўринишига, истеъдодига, бойлигига, ақлига ёки машҳурлигига учмаслик керак. Биз танламоқчи бўлган дўстимиз Худони қанчалар севиши ва Унга ихлос қўйганлиги бизни қизиқтириши керак. Агар сизнинг дўстингиз доимо Парвардигорнинг даъватини бажаришга интилса, билингки, сизнинг қалбингизни Раббийнинг эзгулиги билан тўлдирадиган ҳақиқий инсон мавжуд.

Бизга бегона хисобланмиш имонсиз одамлар билан мулоқотда бўлишимиз Худога хуш келмайди. Бироқ бу — Раббийни билмаган ҳар бир одамдан ўзимизни олиб қочишимиз керак дегани эмас. Асло бундай эмас. Биз — Худонинг қўлидаги қуролмиз. У бу қуролдан Ўз Каломини имонсизлар орасида тарқатиш учун фойдаланади. Бизнинг ҳаётимизга таъсир кўрсатадиган яқин муносабатларга келсак, биз бундай муносабатларни донолик билан, Худони яхши кўрадиган ва Унга итоат қиладиган одамларни танлаб, улар билан дўстлашишимиз лозим. Агар сизнинг дўстларингиз орасида имонлилари бўлмаса, шундай одамлар сизнинг ҳаётингизга кириб келишини, сизнинг ҳақиқий дўстларингиз бўлишини ибодат қилиб Худодан сўранг.

Ҳақиқий дўстни ажратиб турадиган асосий етти белги

1. Душманнинг ширин сўзи эмас, дўстнинг калтаклаши садоқатни кўрсатади (Ҳикмат. 27:6).

2. Хушбўй ёғ ва муаттар атир кўнгилни шод қилади, дўстнинг самимий маслаҳати эса қувонч келтиради (Ҳикмат. 27:9).

3. Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини (Ҳикмат. 27:17).

4. Доно билан юрган доно бўлади, аҳмоққа йўлдош бўлган эса ҳалок бўлади (Ҳикмат. 13:20).

5. Шундай дўст борки, у ҳалокат келтиради, дўст борки, у туғишгандан ҳам яқинроқдир (Ҳикмат. 18:24).

6. Дўст ҳар қачон севиш учундир, ака-укалар ҳам оғир кун учун туғилган (Ҳикмат. 17:17).

7. Икки киши бир кишидан кўпроқ иш бажара олади, улар ўз меҳнатлари учун яхши тақдирланадилар. Агар биттаси йиқилса, иккинчиси турғизади, лекин ёлғиз бўлганнинг аҳволи чатоқдир, у йиқилса, турғизишга ёнида ҳеч ким бўлмайди. (Воиз 4:9-10).

Агар дўстингиз юқорида айтиб ўтилган ҳислатларга эга бўлса, унда дўстлигингизни янада мустаҳкамланг ва буни асрашни Худодан сўранг. Мабодо дўстларингиз юқорида айтилган ҳислатларга эга бўлмаса, унда улар учун ибодат қилинг.

Сохта дўстни ажратиб турадиган асосий етти белги

1. Сохта дўст беадаб бўлади ва атрофдагиларга нисбатан қўпол муомала қилади. «Мен сизларга ўз биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майхўр ёки талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емасликни ёзган эдим» (1 Кор. 5:11).

2. Сохта дўст субутсиз бўлади. «Эй ўғлим, Эгамиздан ҳам, шоҳдан ҳам қўрк, уларга қарши бош кўгарма, Чунки улардан кулфат кутилмаганда келади, икковидан келадиган ҳалокатни ким билади» (Ҳикмат. 24:21-22).

3. Сохта дўст кўпинча дарғазаб бўлади. «Уришқоқ билан дўстлашма, баджаҳл билан юрма. Бўлмаса сен ҳам уларнинг йўлига тушиб, жонингни тузоққа илингирасан» (Ҳикмат. 22:24-25).

4. Сохта дўст сени бемаъни тўдага етаклайди. «Саодатли одамдир у, фосиқлар маслаҳатига юрмас, гуноҳкорлар йўлига кирмас, бузуқлар йиғинида ўтирмас» (Забур 1:1).

5. Сохта дўст имонсиз бўлади ва Худонинг қонун-қоидаларини тан олмайди. «Солиҳлик билан қонунсизлик орасида қандай алоқа бор? Ёки нур билан қоронғулик орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин? Масиҳ билан алайҳиллаъна (асл. белиар, яъни малъун шайтоннинг номи) орасида қандай келишув бўла олади?» (2 Кор. 6:14-15).

6. Сохта дўст бефаросат, калтафаҳм бўлади. «Доно билан юрган доно бўлади, аҳмоққа йўлдош бўлган эса ҳалок бўлади» (Ҳикмат. 13:20).

7. Сохта дўст Худодан ва Унинг амрларидан узоқда бўлади. «Сендан қўрққанларга мен дўстман, Буйруқларингга риоя қилганларга шерикман» (Забур 118:63).

Юқорида айтиб ўтилган ҳислатларга эга дўстларингиз бўлса, дарҳол Худодан сизга янги дўстлар инъом этишини сўранг. Албатта эски дўстларингиз ўзгаришини ҳам ибодат қилиб Ундан сўранг.

Инсонлар билан яхши муносабатларни сақлаш учун ибодат қилиш

Одамларнинг ўзаро муносабатларидаги жиддий муаммолар кўпинча фожеали оқибатларга олиб келади. У ёки бу одам билан сизнинг муносабатларингиз охиригача барбод бўлмаса-да, бироқ бу муносабатларни қайта тиклаш учун кўп йиллар керак бўлади. Қайтанга одамлар билан бўлган муносабатларни сақлаб қолиш учун ибодат қилиш, уни тиклашдан кўра, анча осонроқ, Ёшлигимиздаги дўстлигимизни сақлаб қолиб, қийин вазиятлардан чиқиб кетиш йўлини қанчалик яхши ўзлаштирган бўлсак, келажакда, ёшимиз улғайгач, инсонлар билан муносабатларимизни яхшилашимиз шунчалик осон бўлади. Ёшлигимиздаги тажрибали ва маҳоратли муносабатларимизни бугунги ҳаётимизга олиб ўтишимиз ижобий натижа беради, чунки улар инсонлар билан бўлган бугунги муносабатларимизга фаол таъсир кўрсатади. Шайтон бизнинг хаётимизга кириб олиб, уни издан чиқаришга ҳаракат қилиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳақиқий дўст бўлишни, сизга пок ва севгувчи юрак беришини Худодан сўранг. Айниқса, сиз билан бирга яшаётган яқинларингиз учун ибодат қилинг. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «…ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир подшоҳлик хароб бўлади, ёки абгор бўлади» (Матто 12:25). Ўз яқинларингиз билан жанжал-суронда яшар экансиз, сиз тинчлик-хотиржамликка эришолмайсиз.

Атрофдагилар билан муносабатларингизни ўз холига ташлаб қўйиш ярамайди. Ҳаётингизда мулоқот қилиш учун тақводор, диёнатли одамларни учратгани ибодат қилинг. Бировни дўстлашишга мажбурламанг, аммо улар учун ибодат қилинг. Дўстлар топилгач уларни қўллаб-қувватланг, уларни асраш учун ибодат қилинг. Аммо бу — дўстларим жуда кўп бўлиши керак дегани эмас. Энг муҳими — сизни дўстларингиз билан Парвардигорнинг кучи бирлаштирсин. Бу ерда дўстларнинг сони эмас, сифати катта ўрин тутади.

Атрофимиздаги инсонлар билан муносабатимиз умуман олганда, хотиржамлигимизга таъсир кўрсатади. Руҳий ёки маънавий яккаланиш ўз моҳиятига кўра зарарли иллат. Тўғри ташкил қилинган муносабатлар сизни бойитиб, мувозанатга келтиради, ҳаётингиздаги воқеаларга холисона муносабатда бўлишга ўргатади. Имонли одамлар сизни тўғри йўлдан юришингизга ёрдам беришади, уларнинг яхши фазилатлари сизга ўтади. Одамлар ўртасидаги муносабатларингизнинг сифати ҳаётингиз мазмунига ҳамиша таъсир қилади. Бунга ибодат қилишимиз керак.

Ибодат

Эй, Раббий, мени ўраб турган одамлар билан муносабатларимни мустаҳкамлаганинг учун Сенга шукроналар айтаман, уларни марҳаматлашингни сўрайман. Уларнинг ҳаммаси Сени улуғлашларини мен хоҳлайман. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслигим учун донолик билан дўстларни танлашни менга ўргат. Ёмон иллатлардан узоқлашишим учун менга куч ато эт. Одамлар билан бўлган ҳамма муносабатларимни Сенинг қўлингга топшираман, Сенинг истагинг амалга ошишини ўтиниб сўрайман.

Тил топишим қийин бўлган одамлар билан муносабатларимни йўлга солишим учун менга ёрдам бер. Айниқса, менинг муносабатларим… (сен билан зўрма-зўраки муомалада бўлган одамнинг исмини айт) яхшиланишини сўрайман. Агарда икки киши келишиб, дўстлашиб олмаса, бирга юролмаслигини мен биламан (қаранг: Амос 3:3). Шунинг учун муроса қилишимизга ва бир фикрга келишимизга бизга ёрдам бер. Ҳар биримизда ўзгартиришинг керак бўлган нарсаларни ўзгартир. «Бизнинг орамизда турган тўсиқ деворини қулатгин ва адоватни бартараф қилгин» (Ефес. 2:13-15). Бу одамни Сенинг қўлларингга топшираман ва ўтиниб сўрайман: бизнинг муносабатларимизни Сени улуғлаш учун Ўзинг истагандай қилгин.

Мени бутун оила аъзоларим билан, айниқса… (оила аъзоларингиз ичида ўз хатти-ҳаракати билан сизни хавотирга солаётган инсоннинг номини айтинг) муносабатларим мустаҳкамланишини Сендан сўрайман. Бизда қайта тиклаш ва тузатиш керак бўлган нарсаларни тузатишингни, қайта тиклашингни, биз покланишимизга ёрдам беришингни, муносабатларимизни марҳаматлашингни Сендан ўтиниб сўрайман.

Эй Раббий, Сени билмайдиган имонсиз одамлар билан ҳам менинг муносабатларимни яхшиланишига ғамхўрлик қилишингни ўтиниб сўрайман. Зеро, улар Сенга юракларини очишларига ҳаракат қилишим учун менга тилу забон ато эт. Шундай йўл тутгинки, токи мен улар учун ҳақиқат чироғи бўлай. Айниқса, мен Сенга… (Худога ишонмайдиган ёки Ундан юз ўгирган одамнинг исмини айтинг) учун ибодат қиламан. Унинг юрагини юмшат, унинг кўзларини оч, токи у Сени кўролсин, ҳамиша Сенга эргашиб юрсин.

Менинг ҳаётимга Раббийнинг одамлари келиши учун ибодат қиламан: дўстлар, устозлар ва мен учун ўрнак бўладиган инсонлар. Эй Раббий, мени бор ҳақиқатни муҳаббат билан айтадиган одамларга рўпара қилгин. Айниқса, ҳаёт йўлимда иболи, имонли, севгувчи ва ишончга лойиқ дугоналар учрашини Сендан ўтиниб сўрайман. Ҳаммасидан ҳам бу аёллар кучли, мустаҳкам имонли бўлишларини хоҳлайман, токи мен улар билан бўлган мулоқотдан ҳудди ўша аёллар сингари руҳан такомиллашиб борай. Бизлар биргаликда янгидан-янги мезонлар ўрнатиб, уни забт этишга интилайлик. Бизнинг мулоқотимиз орқали кечириш ва севиш туйғулари ҳаётимизда ҳукм сурсин. Сенинг нурингни одамларга етказишимда менга ёрдам бер.

МУҚАДДАС КИТОБДАН
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Демак, сиз энди бегона эмассизлар, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар. Сизлар ҳам ҳаворийлару пайғамбарлар солган пойдеворга асосан бино бўлгансизлар. Бинонинг негиз тоши эса — Исо Масиҳнинг Ўзи. Бутун иморат Ундан таркиб топиб, ўсиб боради ва Худо учун муқаддас бир маъбадга айланади. Сиз ўзларингиз ҳам Исо Масиҳ билан ва ўзаро бирлашган ҳолда, Худонинг руҳий масканини ташкил этмоқдасизлар.

Ефес. 2:19-22

Худо ёлғизларга уй-жой беради, занжирбандларни озодликка чиқаради; исёнкорлар эса қуруқ чўлда қолаверадилар.

Пс. 67:7

Ҳар қандай ёмон ният ва гина-кудурат, ҳар қандай қаҳру жаҳл, нолиш ва ғийбатчиликни ўзингиздан соқит қилинглар. Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ ҳақи кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.

Ефес. 4:31-32

Бундан буён ҳар турли таълимотларнинг шамоли билан учиб, тебраниб юрадиган гўдаклардай бўлмайлик. Мана, имонда гўдаклигича қолган кишилар қув одамларнинг ҳийласи ва тарқатаётган сохта таълимотларининг қурбони бўлиб, йўлдан озиб кетадилар. Биз, аксинча, ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳатдан баданнинг боши — Масиҳ томон ўсиб борайлик. Унинг бошчилигида бутун бадан алоҳида-алоҳида ҳаётий паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича, муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида бадан ўсиб-улғаяди.

Ефес. 4:14-16


Книга на узбекском языке: Сила молящейся женщины  (Сторми Омартиан)



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак