Сторми Омартиан. Ота-Она ибодатининг кучи (20-БОБ) Китоб Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Сўз боши
Миннатдорчилик
1-БОБ
Ўз фарзанди учун ибодат қилишга қандай ўрганиш мумкин?
2-БОБ
Фарзандни қандай қилиб Раббийнинг қўлига топшириш керак
3-БОБ
Қандай қилиб фарзандни зулмдан ҳимоя қилиш керак
4-БОБ
Фарзандингизни севишингизни унга қандай намоён қилишингиз керак
5-БОБ
Абадий келажакка бўлган ишончга қандай эришиш мумкин
6-БОБ
Фарзандга ота-онани ҳурмат қилишни қандай ўргатиш керак. Боланинг итоатсизликларига қандай қилиб қарши туриш мумкин
7-БОБ
Қандай қилиб қариндошлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш мумкин
8-БОБ
Фарзандга имонли дўстларни топишда қандай ёрдам бериш керак
9-БОБ
Фарзандга бутун вужуди билан Раббийни топишни қандай ўргатиш керак
10-БОБ
Фарзандга ҳаётда ўз ўрнини топишига қандай ёрдам бериш керак?
11-БОБ
Фарзанд ёлғонни инкор этиб, ҳақиқат ортидан боришига қандай қилиб ўргатиш мумкин
12-БОБ
Фарзанднинг соғлиғи ва шифо топиши учун қандай ибодат қилиш керак
13-БОБ
Фарзанд ўз танасини парвариш қилишини қандай ўргатиш керак
14-БОБ
Қандай қилиб фарзандингизда Раббийга интилиш, Уни эътироф этиш истагини уйғотиш мумкин
15-БОБ
Фарзанддаги қобилият ва истеъдод — Худонинг инъоми эканлигини қандай билиб олиш мумкин
16-БОБ
Фарзандга ҳаёт каломини айтишни ўргатиш
17-БОБ
Фарзандда олийжанобликка интилишни уйғотиш
18-БОБ
Фарзандлар хонасини ҳимоя қилиш
19-БОБ
Фарзанд қўрқувдан халос бўлиши учун ёрдам бериш
20-БОБ
Фарзандга соғлом фикрлаш қобилиятини қандай сингдириш мумкин
21-БОБ
Фарзандга қандай қилиб Раббийдан қувонч топишни ўргатиш керак
22-БОБ
Ўтмиш лаънатларини қандай йўқ қилиш мумкин
23-БОБ
Спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга ва бошқа зарарли иллатларга тобеликка қандай қарши туриш керак
24-БОБ
Фарзандга ахлоқий софликни қадрлашни ўргатиш
25-БОБ
Фарзанд Худо тақдирига ёзган жуфти ҳалолини топишига қандай ёрдам бериш керак
26-БОБ
Фарзандга кечиришни қандай ўргатиш керак
27-БОБ
Фарзанд қандай қилиб тавба қилиш зарурлигини англашига ёрдам бериш
28-БОБ
Қандай қилиб душман истеҳкомларини забт қилиш мумкин
29-БОБ
Фарзанд ақлли бўлишига қандай ёрдам бериш керак
30-БОБ
Фарзанд ишончи кўпайишига қандай ёрдам бериш керак
Илова
Бошқа ота-оналар билан бирга фарзандингиз учун ибодат қилинг
Ибодат
Эй, Раббий, бизга тиниқ ва ўткир ақл беришни ваъда қилганинг учун Сендан миннатдорман. Менинг фарзандимга (болангизнинг исми) ўткир, соғлом, уддабурон ақл беришингни Сендан сўрайман. Мен фарзандим қалбида ҳеч қандай чалкаш, ғамгин, салбий фикрларга ўрин бўлмаслиги учун ибодат қиламан, токи унинг ақли оғир юк билан оғирлашмасин. Фарзандимга ҳар қандай вақтда ҳам аниқ фикрлаш қобилиятини ато қил. Уни тўғри қарор қабул қилишга, тўғри тушуниш керак бўлган барча нарсани тушунишига, ўз фикрини энг асосий нарса тўғрисида жамлай олишни ўргат. Агар фарзандимнинг мия фаолиятида қандайдир камчиликлар бўлса ёки бирон ғайри табиийлик бўлса, мен Сендан Исо номи билан шифо беришингни илтимос қиламан. У «…янги фикрга, руҳга эга бўлсин» (Ефес. 4:23) ва «Масиҳнинг фикрига» ҳам эга бўлсин (қаранг: 1 Кор. 2:16).
Менинг фарзандим Раббийни бутун қалби билан севиб қолишини сўрайман, токи унинг бошида иблисона ёлғонга жой бўлмасин. Сенинг Каломинг унинг юрагидан мустаҳкам ўрин олсин, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бўлса шуларни боламга ато қил (қаранг: Флп. 4:8). У ўзининг ақлига кирувчи барча нарсалар ўзининг бир қисми бўлишини тушунсин, кўраётган, эшитаётган нарсаларга синчковлик билан баҳо беришни ўргансин.
Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Сен мукаммал дунёнгда қатъий руҳни асрайсан, зеро у Сендан умид қилади» (Ишаё 26:3).
Менинг фарзандим қалбида Сенга ишонч бўлишини ва Сенинг Каломинг доимо у соғлом фикрловчи ва вазмин бўлиши учун қадрланишини Сендан ўтиниб сўрайман.
20-БОБ
Фарзандга соғлом фикрлаш қобилиятини қандай сингдириш мумкин
Фарзандингиз ақлини жалб этиш учун шайтон қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Аммо бахтимизга, унга қарши зарба бера олиш сизнинг қўлингиздан келади. Агар болангиз ҳали ёш бўлса, у нимани кўраётганини, нимани эшитаётганини, нима ўқиётганини назорат қилишингиз мумкин. Аммо сизнинг энг муҳим кучингиз — ибодатингиздадир. Шунинг учун ҳатто болангиз катта бўлса ҳам, у ҳар куни сиз билан бирга бўлмаса ҳам, сиз унинг ақли ҳар доим ўткир ва тиниқ бўлиши учун ибодат қилишингиз мумкин.
Биз Исони ўз ҳаётимизга таклиф қилиб, унинг Муқаддас Руҳи билан тўлган пайтимизда, барча марҳаматлардан ташқари ҳеч қаерда ва ҳеч қачон топиб бўлмайдиган ҳадяни — соғлом ақлни оламиз. Бу бизга Масиҳ ақли ҳадя қилинганидан дарак беради. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Исо Масиҳ қандай фикрга эга бўлса, сизлар ҳам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар…» (Флп. 2:5). Фақат Исо бизни бошқаргандагина, бизнинг ақлимиз эса ўзимизнинг ҳар бир фикримизни Унга итоаткорлик билан тобе қила олсагина янгилансак, биз дунё васвасаларига қарши тура оламиз.
Менинг онам бутун умри давомида — ёшлигиданто 67 ёшида қазо қилгунга қадар руҳий хасталикдан азоб чекди. Мен ўз кўзим билан беҳуда хаёллар дунёсида яшаш, ўз фикрларини назорат қила олмаслик нима эканлигини кўрдим. Мен ҳозир ҳам бу ҳақда хотиржамлик билан эслай олмайман. Худога ишониб на мен ўзим, на менинг болаларим бундай кунларни бошларидан кечирмасликлари учун мен ибодат қила бошладим. Ваҳимага тушган дақиқаларимда мен қайта-қайта такрорлар эдим: «Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч-қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган» (2 Тим. 1:7).
«Худо бизга ўткир ақл берди, — қайта-қайта такрорлардим мен. — У худди шундай ўткир ақлни менинг ўғлим ва қизимга ҳам берди. Бундан камига мен ҳеч қачон рози бўлмайман».
Руҳий касалликлар доим ҳам авлоддан-авлодга ўтмайди. Бизнинг фарзандларимизни руҳий касалликлардан азоб чекишини ёки ҳиссий жиҳатдан енгилтак бўлишларини Худо назарда тутмаган.
Ақлнинг ҳолати, энг асосийси, унинг эгаси нима ҳақда ўйлаши билан белгиланади. Агар унинг боши бекорчи, дунё муммолари билан тўлган бўлса, унда унинг фикрлари алкаш-чалқаш бўлади, ўз туйғуларини назорат қила олмайди; агар инсон Худо ҳақида, айниқса, Унинг Каломи ҳақида ўйласа, унинг ақли доимо ўткир бўлади, юрагида эса хотиржамлик ҳукм суради. Муқаддас Китоб шундай дейди: «…Чунки Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик Худосидир» (1 Кор. 14:33). Бизнинг ота-она сифатидаги энг асосий мажбуриятимиз — фарзандларимиз қалбида Раббий сўзи яшашидан иборатдир, шундагина уларнинг ақллари ўткир бўлади, бизнинг қўрқувларимиз эса тарқаб кетади.
Худо бизга соғлом фикрлай олиш қобилиятини ато қилган. Демак, биз ками билан қониқишимиз керакми? Келинглар, Худодан айнан шу ҳадяни сўрайлик.
Книга на Узбекском языке: - Сила родительской молитвы (Сторми Омартиан)
Аннотация к книге "Сила родительской молитвы"
Как все родители, вы желаете, чтобы ваши дети были счастливы. Благодаря молитве это желание может осуществиться. Обратившись за помощью к Богу, вы сможете изменить жизнь своего ребенка в лучшую сторону. Автор этой книги, основываясь на личном опыте и приводя примеры из жизни других людей, показывает, что горячая и искренняя родительская молитва способна защитить детей от зла и сохранить их на пути истины.