Сторми Омартиан. Ота-Она ибодатининг кучи (7-БОБ) Китоб Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Сўз боши
Миннатдорчилик
1-БОБ
Ўз фарзанди учун ибодат қилишга қандай ўрганиш мумкин?
2-БОБ
Фарзандни қандай қилиб Раббийнинг қўлига топшириш керак
3-БОБ
Қандай қилиб фарзандни зулмдан ҳимоя қилиш керак
4-БОБ
Фарзандингизни севишингизни унга қандай намоён қилишингиз керак
5-БОБ
Абадий келажакка бўлган ишончга қандай эришиш мумкин
6-БОБ
Фарзандга ота-онани ҳурмат қилишни қандай ўргатиш керак. Боланинг итоатсизликларига қандай қилиб қарши туриш мумкин
7-БОБ
Қандай қилиб қариндошлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш мумкин
8-БОБ
Фарзандга имонли дўстларни топишда қандай ёрдам бериш керак
9-БОБ
Фарзандга бутун вужуди билан Раббийни топишни қандай ўргатиш керак
10-БОБ
Фарзандга ҳаётда ўз ўрнини топишига қандай ёрдам бериш керак?
11-БОБ
Фарзанд ёлғонни инкор этиб, ҳақиқат ортидан боришига қандай қилиб ўргатиш мумкин
12-БОБ
Фарзанднинг соғлиғи ва шифо топиши учун қандай ибодат қилиш керак
13-БОБ
Фарзанд ўз танасини парвариш қилишини қандай ўргатиш керак
14-БОБ
Қандай қилиб фарзандингизда Раббийга интилиш, Уни эътироф этиш истагини уйғотиш мумкин
15-БОБ
Фарзанддаги қобилият ва истеъдод — Худонинг инъоми эканлигини қандай билиб олиш мумкин
16-БОБ
Фарзандга ҳаёт каломини айтишни ўргатиш
17-БОБ
Фарзандда олийжанобликка интилишни уйғотиш
18-БОБ
Фарзандлар хонасини ҳимоя қилиш
19-БОБ
Фарзанд қўрқувдан халос бўлиши учун ёрдам бериш
20-БОБ
Фарзандга соғлом фикрлаш қобилиятини қандай сингдириш мумкин
21-БОБ
Фарзандга қандай қилиб Раббийдан қувонч топишни ўргатиш керак
22-БОБ
Ўтмиш лаънатларини қандай йўқ қилиш мумкин
23-БОБ
Спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга ва бошқа зарарли иллатларга тобеликка қандай қарши туриш керак
24-БОБ
Фарзандга ахлоқий софликни қадрлашни ўргатиш
25-БОБ
Фарзанд Худо тақдирига ёзган жуфти ҳалолини топишига қандай ёрдам бериш керак
26-БОБ
Фарзандга кечиришни қандай ўргатиш керак
27-БОБ
Фарзанд қандай қилиб тавба қилиш зарурлигини англашига ёрдам бериш
28-БОБ
Қандай қилиб душман истеҳкомларини забт қилиш мумкин
29-БОБ
Фарзанд ақлли бўлишига қандай ёрдам бериш керак
30-БОБ
Фарзанд ишончи кўпайишига қандай ёрдам бериш керак
Илова
Бошқа ота-оналар билан бирга фарзандингиз учун ибодат қилинг
Ибодат
Эй, Раббий, мен оиламнинг барча аъзолари ўртасида яхши муносабатларнинг сақланиб қолиши учун ибодат қиламан. Бизни ҳар қандай бало-қазолардан Ўзинг асра, олдинги келишмовчиликларни, ҳал қилинмаган турли зиддиятларни орамиздан йўқот. Фарзандларимнинг юракларини Ўзингнинг севгинг билан, оиланинг ҳар бир аъзосига нисбатан шафқат билан тўлдир. Уларни ўзаро кечиришга ўргат. Айниқса (қиз ёки ўғилингизнинг исми) билан (оила аъзонгизнинг исми) ўртасида мунтазам, илиқ, яқин ва мустаҳкам муносабатларнинг тикланишини сендан илтимос қилиб сўрайман. Улар доимо тил топа олишсин, уларнинг юракларига ҳеч қачон ғазаб ва жаҳолат кира олмасин. Улар бир-бирларини севишларига, қадрлашларига, ҳурмат қилишларига шундай ўргатгинки, токи уларнинг муносабатлари Сен яратганингдай бўлсин, ҳеч қачон бошқа бузилмасин. Мен Сенинг Каломинг ўргатгандай ибодат қиламан, улар бир-бирларини Сен ўргатгандай севишсин. «Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар; бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар» (Рим. 12:10).
Менинг фарзандимга қариндошлар билан бўладиган жанжалларни Ўз Каломингда ёзилгандай ҳал қилишга ўргат. Мабодо улар бир-бирларидан узоқлашишса, эй Раббий, Сендан илтимос қиламан: уларнинг муносабатларини тикла, уларни покла. Раббий, шундай қилгинки, уларнинг ўрталарида тушунмовчилик, кескинлик, келишмовчилик, бир-бирларига адоватлар бўлмасин, улар ўртасидаги ришталар мустаҳкам бўлсин. Менинг фарзандимга кечиримли бўлишни ва муросага келишни ўргат.
Сенинг Каломинг бизга насиҳат қилади: «…ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир-бирингизни биродарларча севинглар, меҳр-шафқатли ва камтар бўлинглар…» (1 Бут. 3:8). Фарзандимни одамлар билан мулоқот қила олишга ўргат, токи у «тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдирсин» (Эфес. 4:3). Исо Масиҳ номи билан Сенга илтижо қиламан: менинг ўғлим (қизим)да қариндошларининг барига меҳр-муҳаббат, шафқат ҳисси уйғонсин, меҳр-мурувват ва бир-бирларини ўзаро тушуниш худди кучли арқон каби оиланинг барча аъзоларини ушлаб турсин.
7-БОБ
Қандай қилиб қариндошлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш мумкин
Бундан бир неча йил олдин мен синглим билан қаттиқ жанжаллашиб қолдик. Келишмовчиликлар туфайли синглим билан икки йил давомида юзкўрмас бўлиб юрдик. Бунинг сабаби эса оддий: биз бир-биримизни мутлақо тушунишни истамадик. Ўзаро аламлар бизни ўзимизга яқин одамнинг қалбини ва унда нима бўлиб ўтаётганини тушуниш қобилиятидан маҳрум қилди. Биз бир оилада тарбия олган бўлсак ҳам, дунёқарашимиз турлича эди. Буларнинг ҳаммаси мени жуда хафа қиларди. Мен то батамом ярашиб кетмагунимизча, орамизда яхши муносабатлар ўрнатилмагунча ибодат қилишдан тўхтамадим. Агар бизнинг ота-онамиз художўй, имонли ва ибодат қилувчи бўлганларида эди, бизнинг ўртамизда бундай жанжаллар бўлмаслигига менинг ишончим комил.
Бизнинг қалбимиз душманлари ёвузлик оловини ёқиш ва келишмовчилик уруғини сочиш учун, Раббий бизнинг ўртамизда ўрнатган муносабатларга маҳкам ўрнашиб, раҳна солишни хоҳлайдилар. У ўз мақсадига — оилани парчалаб ташлашга қанчалар тез эришса, оиланинг барча аъзолари шунчалар заифроқ ва нозикроқ бўладилар, душман уларни шунчалар осонлик билан ўз назорати остига олади. Бунга қарши ягона восита — бизнинг ибодатимиздир. Бутун ҳаётимиз давомида барча қариндошларимиз, умр йўлдошимиз ва болаларимиз учун ибодат қилиб, ўзаро муносабатларимизни шайтон бузишига имкониятларни деярли йўққа чиқарамиз.
Қизимиз туғилганда, ўғлимиз тўрт ёшда эди. Энг бошиданоқ мен Кристофер ва Аманда бир-бирларига энг яқин дўст бўлишлари учун ибодат қилдим, бунга қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Ҳақиқатдан ҳам дастлабки йиллар уларнинг дўстлиги шунчалар мустаҳкам эдики, ҳатто бегоналар ҳам буни сезишарди. Аммо Кристофер ўсмирлик ёшига етганда, ҳаммаси ўзгарди-қолди. Унинг янги дўстлари пайдо бўлди, қизиқишлари ўзгарди, синглиси учун эса умуман вақти қолмасди. Амандага эса акаси тенгдошларининг ўсмирларча ҳазиллари тушунарсиз эди. У ўзини кераксиз ҳис қилиб, Кристофердан тобора узоқлашиб кетарди. Буларнинг бари мени ташвишга соларди, шунинг учун мен ўзимга ҳакамлик ролини олишимга тўғри келди.
Аммо кунларнинг бирида хатоим нимада эканлигини ўзим тушуниб етдим: мана шу воқеалардан олдинроқ Кристофер ва Аманданинг муносабатлари яхши эканлигини кўриб, мен хотиржам бўлдим, бу муаммо ҳақида ибодат қилмай қўйдим. Энди эса ўзимнинг хатоимни англаб, мен яна бу ҳақда ибодат қила бошладим. Аста-секинлик билан вазият ижобий тарафга ўзгара бошлади, зиддиятлар юмшади, уларнинг бир-бирларига муносабатларида илиқлик пайдо бўлди. Агар мен сусткашлик қилганимда, уларнинг муносабатлари худди синглим билан менинг муносабатларимга ўхшаб узил-кесил бузилиб кетишигаишончим комил эди. Бугунги кунда фарзандларимнинг ўзаро муосабатларини жуда яхши деб бўлмаса ҳам, улар доимо янгиланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Мен эса улар учун ҳаётимнинг охиригача ибодат қилишни давом эттираман.
Қанча оилалар, ҳеч ким ибодат қилмагани учунгина, тақдир ихтиёрига ташлаб қўйилган! Бундай оилалар жуда кўплигини мен биламан. Қон-қариндошларнинг юзкўрмас бўлиб кетганлигини, бир уйда яшаган кишилар бир-бирлари билан тил топа олмасликларини англаш жуда қайғули. Бу бизнинг фарзандларимиз билан ҳам юз беришини кўриш эса ундан ҳам қайғули! Аммо бундай бўлиш керак эмас.
Ишаё Пайғамбар Китобида Худо ибодат қиладиганларнинг ва рўза тутадиганларнинг ҳаётида мўъжизалар бўлиб ўтишини айтган: «…сен кўп авлодларнинг пойдеворини тиклайсан…» (Ишаё 58-12). Раббий кейинги авлодларда ўзининг иродаси билан яратилган руҳий бирлик бўлиши учун биз оилавий ва қариндошлик муносабатларини «тикловчилар» бўлишимизни хоҳлайди.
Муқаддас Китоб яна шундай дейди: «Ўзаро ҳамфикр бўлинглар; такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар; ўзбилармонлик қилманглар…» (Рим. 12:16). Биз итоаткорлик ва бирдамлик ҳақида ибодат қилишимиз зарур.
Исо шундай дейди: «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худо ўғиллари дейилур» (Матто 5:9). Шундай экан, келинг, тинчлик ўрнатувчи бўлайлик: ахир, бизлар жуда камчиликмиз-ку бу дунёда; «…ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан чиниқтириш учун жон куйдирайлик» (Рим. 14:19). Келинглар, бизга ҳамма нарсадан қимматли бўлган фарзандларимиз учун ибодат қилайлик, токи кейинчалик бошқа қариндошлар учун ҳам ибодатда бўлишга ўрганайлик.
Книга на Узбекском языке: - Сила родительской молитвы (Сторми Омартиан)
Аннотация к книге "Сила родительской молитвы"
Как все родители, вы желаете, чтобы ваши дети были счастливы. Благодаря молитве это желание может осуществиться. Обратившись за помощью к Богу, вы сможете изменить жизнь своего ребенка в лучшую сторону. Автор этой книги, основываясь на личном опыте и приводя примеры из жизни других людей, показывает, что горячая и искренняя родительская молитва способна защитить детей от зла и сохранить их на пути истины.