Ибодатгуй эрнинг қудрати (С.Омартиан) 4 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (4-боб) Узбек тилида

МУНДАРИЖАAudiokitob Uzbek tilida

Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги


4-боб Унинг оналиги

Эркакнинг иши ҳар доим аниқ: у иш куни қачон бошланиб, қачон тугашини аниқ билади. У нимада ва қачон муваффақиятга эришганини, нимада эришолмаганини билади. У ўз ҳисоб-китобларининг аҳволидан хабардор. Асосий вазифаси «оналик» бўлган аёл эса бу ҳақда деярли ҳеч нарса билмайди. У кечаю кундузи меҳнат қилади, унинг иш куни тартибга солинмаган, тиним билмайди, «касаллик варақаси» олмайди. У дам олишни истаса ҳам етиша олмайди. Унинг иши юксак маҳоратни талаб қилади, ўрганишни ўзининг хатолари орқали амалга оширади. У меҳнатининг натижаларини кўрмайди. Ҳатто бу мансабга келганига 25 йилдан кейин ҳам унинг кўп йиллик меҳнати қанчалик муваффақиятли бўлишини билмаслиги муқаррар. Унинг ҳурмати жуда баланд бўлса-да, меҳнати ҳақи арзимас даражада, балки умуман йўқ, деб айтиш мумкин.

Аёллар билан суҳбатлашганимда, ҳаётимнинг энг муҳим бўлган учта соҳаларидан бири (руҳий ва ҳиссий ҳолатлардан кейинги) эканини тушундим. Эрлар биринчи навбатда оналик учун ибодат қилишлари керак экан. Аёллар фарзандларини тарбиялаш учун энг мушкул вазифа — яхши она бўлиш билан яхши хотин бўлиш ўртасидаги ишнинг беғалва томонини топиб олишларидир. Бунинг учун ҳар бир она ҳар куни кураш олиб боришига тўғри келади. У буни ошкора айтадими, йўқми — у ё эрига ёки фарзандларига етарлича эътибор қаратмаётгани учун ўзини айбдор деб ҳис қилади. Гап ҳатто она ажратган вақт миқдорини таққослашда эмас, чунки вояга етган, мустақил эрни умуман ожиз гўдак билан солиштириш мумкин эмас. Аёл биладики, эри ўзи кийинади, ўзи нонушта қилади, ўзи ишга кетади. У мустақил равишда қарор қабул қилади. Болалар эса онанинг доимий ғамхўрлигига муҳтож, улар қанчалик ёш бўлсалар, уларнинг эҳтиёжлари кўпроқ. Бошқа кўп вазифалардан фарқли ўлароқ, онанинг вазифасини бошқа одам зиммасига ололмайди. Хотинингиз уйғунликка эришиши учун ёрдам берадиган сизнинг ибодатларингизга муҳтож. Агар хотинингиз бунга эриша олса, сизнинг оилангиз жиддий равишда муваффақиятга эришган бўлади. Сизнинг ибодатларингиз фарзанд тарбиялаш ишида унинг зиммасидаги юкни, бу улкан меҳнат унинг учун оғирлик қиладиган юкка айланмасдан енгиллаштиради. Энг асосийси — сизнинг ибодатларингиз орқали Худо ишлайди, бунинг шарофати билан фарзанд тарбиялаш хотинингиз учун хурсанчилик бағишлайдиган юмушга айланади, унинг қалбига сокинлик олиб келади. Хотинингиз фарзандлар билан машғул бўлган пайтда унинг юрагида Худо ато қилган тинчлик бўлиши жуда зарур. Чунки бусиз хотинингиз болалар улғайиб, уйларини тарк этиш керак бўлган даврни бошидан кечиролмайди. Унинг учун оналик нима экани — хурсандчилик келтирмайдиган ва тинка-мадорини қуритадиган мажбурият ёки шодлик келтирадиган ҳаётнинг мақсади экани айнан сизнинг ибодатларингизга боғлиқ.

Фарзандсиз аёлнинг қалби

Ҳар бир аёлнинг қалбига туғилган пайтиданоқ белгиланган вазифани бажариш истаги солиб қўйилган. Қолган ҳамма нарсалардан ташқари, аёлнинг танаси болани дунёга келтириш учун яратилган; аёлнинг қўллари бола ушлаш учун берилган. Агар у қўллар узоқ вақт бўш қолса, аёлнинг қалбида ҳам бўшлиқ пайдо бўлади. Ҳаттоки у ёки бу сабабларга кўра фарзанд кўрмасликка аҳд қилган аёллар ҳам баъзан қўлларида бола ушлаш истагини кучли ҳис қиладилар. Баъзилари фарзанди бўлишини қаттиқ истайди, аммо бу имкониятдан маҳрум бўлган аёллар шундай кучли оғриқни ҳис қилишадики, бундай оғриқни фақат Худо Ўз дахлдорлиги билан енгиллаштириши мумкин. Муқаддас Ёзувда шундай дейилган: «…ҳеч қачон қониқмайдиган нарса, етарли демайдиган тўрт нарса бор… бепушт бачадон… етарли демайди» (Ҳикмат. 30:15–16).

Хотинингиз она бўлишни исташи мумкин, аммо бўла олмаяпти. У ҳаттоки ички кечинмалари ҳақида ҳеч нарса айтолмайдиган бўлиши мумкин. Шунда хотинингиз тасалли топиши учун ибодат қилинг. Агар хотинингиз иккалангиз бизга фарзанднинг ҳожати йўқ, деб қарор қилган бўлсангиз ва бу Худонинг хоҳишига қарши эмаслигига ишончингиз комил бўлса, у ҳолда ҳаммаси жойида. Лекин бирингиз ота ёки она бўлишни истасангизу иккинчингиз хоҳламаётган бўлсангиз, у ҳолда сиз умидсизлик, ётсираш, балки бутунлай алоқангиз узилиб кетишга олиб борадиган йўлда турибсиз. Аммо Худо бу мавзуда баҳслашишингизни истамайди. Агар хотинингиз билан муросага кела олмаётган бўлсангиз, биргаликда Худонинг ҳузурини қидиринглар, бир-бирингизни тушунишингиз учун, Худо хоҳишига мувофиқ қарор қабул қилишингиз учун ибодат қилинг. Аёлларнинг энг кучли истакларидан бири — фарзандли бўлиш истагини кўрсатиб берган сўров натижалари ҳайратланарли. Шунинг учун бу муаммо тамомила ҳал бўлиши учун сизнинг хотинингизнинг танасида зарур бўлган ўзгаришлар содир бўлишини ибодат қилиб сўранг. Таслим бўлманг. Мен йиллар мобайнида фарзанд учун ибодат қилиб ғаройиб тарзда у ёки бошқа жавобни олган кўп одамни биламан. Худодан мўъжиза кутган аёл ва эрларнинг узоқ ва қизғин ибодатларисиз бунинг имкони бўлмасди. Одатда буюк мўъжизалар, уларни жон дилдан кутган одамларнинг ҳаётида рўй беради.

Ишлайдиган она

Нима бўлганда ҳам, фарзанд туғилган дақиқадан бошлаб хотинингиз ўзини айбдордек ҳис қилаверади. («Мен қўлимдан келган ҳаммасини қилдимми?», «Мен керагидан ҳам ортиқча уриниб юбормадиммикан?»). Агар хотинингиз — фарзандларингизнинг онаси яна уйдан ташқарида ҳам меҳнат қилаётган бўлса, айбдорлик ҳисси доимо уни тарк этмай, ортидан юраверади. Фарзандлари туғилди ёки унинг ҳаётида болалар пайдо бўлди. Энди кўпинча унинг хаёли доимо улар билан банд бўлади. Фарзандлари мактабдан келганда, кутиб олишга имкони йўқ, болалари ўқиётганда ва нимадир янги нарсани ўрганаётганларида ёнида эмас, бола касал бўлганда «касаллик варақаси» ололмайди, боласи у билан бирга спорт мусобақаларига, тадбирларига, спектаклларга, ўйинларига қатнаша олмайди. У билан бирга сайрга чиқолмайди. Шу билан бирга, бошқа одам бу ишларни ўзидан яхшироқ буни қилолмаслигини она билади. Фарзанд ҳақида ғамхўрлик қилиш ишониб топширилган одам сифатида она ўз вазифасини етарли даражада бажаряптими, йўқми? Бу ҳақда хавотирга ўрин борми ёки йўқми? Буларнинг ҳаммаси онани ташвишга солиб, унда айбдорлик ҳиссини уйғотмаслиги мумкин эмас.

Аёл қанчалик олийжаноб, садоқатли бўлмасин,фарзандларини тарбиялаш вазифасини қанчалик яхши бажармасин, у янада комил она бўлиши учун ибодатга муҳтож. Айниқса, ишлайдиган оналар бундай ибодатларга жуда ҳам муҳтож, чунки уларнинг юки оғирроқ, вақти эса камроқ. Агар хотинингиз ишлаётган бўлса, у болалари билан кўпроқ вақт ўтказа олиши учун ибодат қилинг. «Хотиним камроқ ишлашига ёки умуман ишини ташлаши учун имкон яратгин», деб Худодан сўранг. Хотинингиз бутунлай ўзини ўзи ҳукм қилишдан озод бўлиши учун ибодат қилинг.

Оталар ҳам ўзларини айбдор ҳис қиладилар

Мен билган эркакларнинг ҳар бири ўз фарзандларининг ҳаётида кўпроқ иштирок этишни истайдилар, уларнинг кўп вақти иш билан банд бўлгани сабабли ўзларини айбдор деб билиб қийналадилар. Ўз-ўзидан маълумки, эркак киши меҳнат қилади, оилани боқади. Бу жуда яхши Гарчи эркакларнинг саъй-ҳаракатлари ва оила равнақи ҳақидаги ғамхўрлиги лойиқ даражада баҳоланмаса ҳам, эркак киши куч билан муваффақиятга интилганда, жамият унга кучли босим ўтказади. Шундай пайтда у муваффақиятга эришса ҳам, унинг ҳафсаласи пир бўлиб: «Яқинларимнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам умидларини оқлай олмайдиган омадсизман», деб ҳисоблайди. Бу ва бошқа сабаблар мени Ибодатгўй аёлнинг қудрати китобини ёзишга ундади. Чунки эркаклар хотинларининг ибодатлари орқали қўллаб-қувватлашларига қанчалик муҳтож эканликларини биламан.

Юқорида айтилганлардан сўнг, оила бошлиғи сифатида сизга далда бериб, сиз уйда бўлишингиз ўта зарурлигини айтиб ўтмоқчиман. Бу сиз ўйлагандан ҳам муҳимроқ. Сиз уйда бўлганингизда, уйингиздагилар ўзларини хавфсиз, севги ва ғамхўрлик қуршовида ҳис қилишади. Сиз яна болаларингиз билан вақт ўтказишга вақт топасиз, уларнинг кўзларига бемалол қарай оласиз, уларнинг муаммолари ҳақида сўзлашиб, далда берасиз. Ана шунда болаларингиз ўзларини керакли, суюкли деб ҳис қиладилар. Фарзандларингиз ҳаётида иштирокингиз улар учун қанчалик катта далда эканини сиз ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз.

Болаларингизнинг кундалик ишларида иштирок этар экансиз, улар билан яқинлашасиз, ҳам бир дақиқада уларнинг эҳтиёжларини ўзингиз истагандек қондирасиз. Аммо ана шуларга ёрдам берадиган бир чора бор. Бу чора — улар учун сизнинг ибодатингиз. Албатта ибодат фарзандларингиз билан шахсий мулоқотнинг ўрнини боса олмайди. Чунки болаларга бошқа ҳамма нарсалардан ҳам кўра кўпроқ ота керак. Болаларингиз билан биргаликда ибодат қилишингиз ҳам улар учун зарур. Агар сиз бирор ёққа кетишингизга тўғри келиб қолса, «Сизлар учун ибодат қиламан», деб ҳар бир фарзандингизга айтинг. «Сизларнинг қайси эҳтиёжларингиз учун ибодат қилай?» деб қизиқиб сўранг. Ҳар бир фарзандингиз учун кун давомида бир неча марта ибодат қилинг. Шунда улар кундалик ҳаётларида сизни ва Худонинг ҳузурини ҳис қилишади. Бу катта кучни қамраб олади. Агар фарзандларингиз учун хотинингиз билан бирга ибодат қилсангиз, яна ҳам яхши бўларди. Ахир, «…агар ер юзида сиздан икки киши якдил бўлиб, қандайдир бир нарсани сўрашса, Менинг осмондаги Отам уларнинг тилагини бажаради» (Матто 18:19). «Агар бир одам мингтасини, иккитаси эса — ўн мингтасини тумтарақай қочирса» (Қонунлар 32:30), у ҳолда фарзандларингиз учун хотинингиз билан бирга қиладиган ибодатингиз қанчалик кучга эга бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Хотинингиздан: «Фарзандларимизнинг ҳар бири ҳақида фикринг қандай, биттама-битта айтиб бер», деб илтимос қилинг.Чунки ишингиз кўп кунлари сиз ниманидир сезмагансиз, хотинингизга эса маълум. Хотинингиз эса уларнинг барча муаммоларини, ожиз томонларини ва ижобий тарафларини билади, сиз ҳам булардан хабардор бўлишингизни истайди.

Фарзандларингиз учун ибодат қилишингиз ҳақидаги фикрдан хотинингиз хотиржам, хурсанд бўлади. Қилган ишингиз учун мукофот қанча юқори бўлса, хотинингиз ва фарзандларингиз учун ибодат қилишга ажратилган вақт ундан ҳам юқори баҳога сазовор. Аслини олганда, у бебаҳодир. Улар учун ибодат қилар экансиз, биргаликдаги келажагингиз равнақига ҳисса қўшган бўласиз, чунки сиз самода хазина йиғяпсиз. Хотинингиз фарзандларингизнинг онаси сифатида бажараётган ишни баҳолашга келсак, эримнинг Донна Саммер билан бирга ёзган шу мавзуга оид қўшиғидан бир мисра келтирмоқчиман: «У кўп меҳнат килади, кўп нарсага эришади, шунинг учун ҳам унга ҳурмат билан қаранглар». Ибодат қилинг, ибодат, яна ибодат.

Аёлларнинг эҳтиёжлари

Илтимос, хотинингиз учун қуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:

• Худо уни фарзанд тарбиялаш ишида бошқариши учун;

• Фарзанд тарбиялаётганда, сабрли бўлиши учун;

• Фарзанд тарбиялашда доно бўлиши учун;

• Болаларни Худони таниб-билишларига ўргатиши учун;

• Ҳар бир фарзандга қандай ибодат қилишни билиши учун;

• Фарзандларга: «Онага қулоқ солиб, ҳурмат қилишни ўрганинглар», деб ўгит бериши учун;

• Фарзандлари улғайганда, унга Худодан марҳамат бўлиши учун.

Эрларнинг гувоҳликлари

Қўшиқчи ва бастакор Стивен Кертис Чапмен сўзлайди. У билан рафиқаси Мэри Бетнинг оила қурганига 16 йил бўлди, тўртта фарзандлари бор.

Бизнинг оиламизда ибодат кучи бир неча бор намоён бўлса-да, энг ғаройиб воқеа икки-уч йил аввал содир бўлди. У пайтда 13 ёшга тўлган қизимиз Эмили: «Қанийди бирорта опа асраб олсак», деб кўп марта айтган эди. Биз, ота-она эса: «Сен учун кичкина қизча асраб олишимиз керак», деб тушунтиришимизга тўғри келарди. Бегона одамларнинг қизи ё ўғлини асраб олган оилаларга нисбатан ҳурматим ва севгим юксак эди. Оиласига бир неча болани олган яқин дўстларимизни кўп қўллаб-қувватлардик. Аммо хотиним бизнинг бу борадаги фаолиятимиз фақатгина бошқаларни қўллаб-қувватлаш билан чегараланишига қаттиқ ишонарди. Қолаверса, мен оиламизда ҳукм сураётган севгини оилавий севги етишмаётган қайсидир ёш бола билан баҳам кўришни анчадан бери ўйлаб юрар эдим. Мен етим-есирлар ва тул аёллар ҳақида ғамхўрлик қилишга даъват этадиган Ёқуб Мактубига тез-тез эътибор қаратардим, орзуим амалга ошармикан, деб ўйлардим.

1999 йилнинг баҳорида асранди болалар иши бўйича агентлик бўлими учун маблағ йиғиш кечасида қўшиқ айтиб беринг, деб илтимос қилишди. Биз бу агентликнинг фаолиятида бир неча йиллардан бери фаол иштирок этиб келардик. Эмили мен билан бирга эди. Ўша кеча Мери болаларимизга қараб қолган, бу тадбирга кела олмаганди. Ўша кеча Эмили бола боқиш мавзусидаги китоблардан бир тўпламини уйга йиғиб келиб, Хитойда бола асраб олишни истаган оилалар кам, деб маълум қилди. Авваллари Эмили бу масалага оид нима олиб келмасин, ҳаммасини ўқиб чиқишга сўз берарди, аммо бу машғулот ўзига ёқмаслигини аён қиларди. Шунда биз ибодат қилишни бошладик. Биз маълум бир вақт давомида ибодат қилдик. Аммо шуни айтишим керакки, бу жараённинг фаол иштирокчилар мен билан Эмили эдик. Мен бутунлай тайёр, хоҳишим ҳам бор. Аммо Мери ҳам бу қадамни ташлаши учун Худо унинг юрагини ўзгартириши, қалбини тинчлик ва истак билан тўлдириши, умуман, Худонинг иштироки зарурлигини яхши тушунардим. Мери ўзи ҳаммасидан ҳам кўра, менга севги ва ҳамдардлик етишармикан, асраб оладиган боламни учала боламдек сева олармиканман, деган хавотирда эди. Бундай зиддиятлар билан у қандай курашсин? Бола боқиб олиш истагимиз тўғримикан ўзи? Мери шундай дерди: «Мен ҳатто жиянимнинг таглигини алмаштиролмайман. Ўзимнинг болам билан эса ҳаммаси бошқача. Агар асранди болам билан ҳам аҳвол шундай бўлса, унда нима бўлади?» Биз ҳатто ҳужжатларни расмийлаштиришни бошлаганимизда ва мақсадга астойдил яқинлашиб келаётганимизда ҳам, у кечалари кўз ёш тўкиб: «Бу қадамни ташлашга ҳали тайёр эмасман», деб такрор-такрор айтарди. Лекин биз Эмили билан бирга ибодат қилишда тавом этавердик. Одатда мен шундай деб ибодат қилардим: «Осмондаги Отажоним! Сен биласанки, ҳаётимизда кўпгина аҳмоқликлар қилганмиз. Балки бу аҳмоқлигимиз ҳаммасидан ўтиб тушгандир. Менда шундай таассурот туғиляптики, гўё Сен йўлимизда ниманидир қураётганга ўхшайсан. Сен биз учун Ўзингнинг мукаммал Қонунингда олдиндан ниманидир мўлжаллаб қўйгансан, мен ўша нарсани пайқамай, ёнидан ўтиб кетишни истамайман. Агар бола асраб олишимизга Сенинг хоҳиш-ироданг бўлса, буни Мерига аён қил, менга ҳам ёрдам бер, токи Сенинг бу хоҳиш-иродангни қабул қилай. Мен Мерини мажбурлашим керак эмас. У менинг муносабатимни билади. Мен эса ҳаммасини Сенинг қўлларингга топшираман. Агар бу бизга раво бўлмаса, биз розимиз. Илтимос, ҳаммаси Сенинг хоҳишинг бўйича бўлсин».

Худо бунинг устида ишларди. Қачондир биз китоб ёзамиз, ҳаммасини батафсил айтиб берамиз. Ҳозир эса шуни айтмоқчиманки, 2001 йилнинг 16 мартида Эмили, Кейлаб, Уилл Фринклин ҳақиқий мўъжизанинг гувоҳи бўлдик. Шаоханно исмли йўргакланган чақалоқни Мерининг қўлларига илк бор тутқазганларида, Мерининг кўзларида унинг қизи эканлигига асло шубҳа йўқ эди. Имоним комилки, ўша зоҳатиёқ Мери Бет ҳаётини болалари учун қандай бағишлашга тайёр бўлса, Шаоханно учун ҳам шунчалик тайёр эди. Қачонлардир бехосдан шубҳа билдирганимга ҳозир Мерининг ўзи ҳам ишонмаса керак. Ҳа, фақат Худо қила оладиган ишини бажарди, бунинг учун биз Ундан жуда миннатдормиз. Биласизларми, яна нимаси қизиқ? Таглик ҳақида ҳатто бир сўз ҳам бўлгани йўқ.

Ибодат

Эй Раббим! Сендан илтимос қиламан: хотиним (хотинингизнинг исми) фарзандларимиз учун комил она бўлиши учун унга ёрдам бер. Бунинг учун хотинимга куч бер, Исо Масиҳ орқали Сен ҳар нарсани қила оласан, деб унга англат (қаранг: Филип. 4:13). Унга сабр, меҳр, назокат ва ёрқин онг ато эт. Унинг сўзларини шундай бошқаргинки, унинг сўзлари яратувчи бўлсин, барбод қиладиган бўлмасин, ўлим эмас, ҳаёт олиб келсин. Ҳар бир фарзандга алоқадор қарор қабул қилаётган лаҳзаларида уни бошқаргин. Имонли одамга, эр ҳамда отага берилган ҳокимиятга асосланиб, мен фарзандларимиз юрагидаги ҳар бир қаршилик ва итоатсизликка барҳам бераман (қаранг: Лука 10:19). Қисман, мен (болангизнинг исми) учун ибодат қиламан, Сендан (фарзандларингизнинг аниқ бир эҳтиёжини айтинг) ни тўлдиришингни сўрайман. Эй Раббим! Сенинг иштирокингсиз фарзандларимиз тарбиясида бизнинг ёрдамчимиз бўл. Болаларга билим беришда, маърифатли қилишда уларни интизомга ўргатишда ва ҳар бири ҳақида ғамхўрлик қилишда мен билан хотинимга сабр ва донолик бер. Ҳар бир фарзандимизнинг эҳтиёжини тушуниб, эҳтиёжларини қондиришга ёрдам бер. Бизга ёрдам бер: хонадонимизга телевидение, китоблар, фильмлар, видеоўйинлар: журналлар ва интернет орқали нима киритаётганимизни тушунайлик. Биз кўриб-билишимиз керак бўлган нарсаларни англашимиз учун ваҳий бер, қобилият бер. Ҳар бир фарзандимиз ҳақида ва унинг келажакдаги ютуқлари тўғрисида ниятингни аён қил. Фарзандларимиз устидан ортиқча ҳукмронлик қилиш билан улар вақтидан олдин мустақил яшашларига йўл қўйиш ўртасида қийинчилик туғдирмайдиган томонни топишимизга ўргат. Биз гуноҳкор бўла туриб, фарзандларимиз тўғрисида ғамхўрлик қилишни билар эканмиз, боз устига Сен — осмондаги Отамиз, Сендан сўраганларга мўл-кўл неъмат берасан (Матто 7:11). Шунинг учун ҳам мен фарзандларимизга Сенинг неъматингни — заковат, куч, қобилият, доноликни сўрайман. Бизни ҳар турли бахтсиз ҳодисалардан, касалликлардан ва ёмон таъсирдан сақла. Душманнинг режаларидан биронтаси ҳам ҳеч қачон амалга ошмасин. Фарзандларимиз Сенга эргашишни доимо хоҳлаб, каломингга итоат этсин, деб ҳар иккимизга нисбатан эҳтиромли муносабатда тарбиялашимиз учун бизга ёрдам бер. Хотиним она сифатида доимо кўнгли тўқ бўлсин, Исо Масиҳда ким эканини унутмасин, деб ибодат қиламан.

Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Болалар туриб дуо қилади, Эри ҳам мақтайди.

Ҳикмат. 31:28

Мана, ўғиллар — Эгам берган насиба,
Фарзандлар — Худойим берган мукофотдир.

Забур 126:3

Уларнинг меҳнати беҳуда кетмас,
Насллари бахтсизликка мубтало бўлмас,
Уларнинг ўзи, авлодлари ҳам
 Эгам марҳаматлаган қавмдир.

Ишаё 65:23

Юрагингни сувдай тўкиб солгин Раббийга!
Қўлларингни узатгин осмонга,
Болаларинг учун ёлворгин Унга!

Ерем, марсияси 2:19

Мана шу бола учун Эгамга илтижо қилган эдим,
Эгам тилагимни бажо қилди.

1 Шоҳ. 1:27


Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)

О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:

    Ее безопасность;
    Ее отношения с людьми;
    Ее духовную жизнь;
    Ее красоту;
    Ее работу;
    Ее материнство.

Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак