Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (17-боб) Узбек тилида
МУНДАРИЖА
Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги
17-боб Унинг ишлари
Муқаддас Китобга биноан комил аёл албатта меҳнаткаш бўлади. У яратади, бошқаради, шинам уйида илиқ муҳит яратади. У кўчмас мулкни олиб сотади, узумзорини парваришлайди, кийим тикади, меҳнатининг ҳосили билан машғул бўлади. У кучли, ғайратли, доно аёл. У кечгача меҳнат қилади, ўзи яратган нарсаларнинг сифати одамларга ёқишини билади. У нафақат ишлайди, балки оиласи ҳақида ғамхўрлик қилади, эри билан фахрланиши учун, ишларининг кўркамлигидан марҳаматга эга бўлиши учун хайр-саховат билан шуғулланади (қаранг: Ҳикмат. 31). Агар хотинингиз шунга интилса, билингки, сизнинг ёрдамингизга муҳтож. Мен унинг барча фазилатларини зўрға санаб улгура оламан.
Ҳар бир аёл меҳнат қилади. Лекин ҳар бирининг меҳнати турлича баҳоланади. Кўпчилик аёллар ишлайди, чунки улар ўз ишларини ёқтиради. Баъзилари бошқа одамларнинг кўзида қадрли, шунинг учун одамлар у учун маблағ тўлашга тайёр. У аёл шунчалик қобилиятга эга. Кўпчилик аёллар учун оила ташвишлари ва фарзандлар тарбияси жиддий, яхши бажариши лозим бўлган асосий иш ҳисобланади. Бошқалари учун жамоатдаги хизмат ёки хайр-саховат лойиҳаларида иштирок этиш ҳам иш ҳисобланади. Хотинингизнинг иши қанчалик ўзига хос бўлмасин, агар унинг ҳаракатлари натижаси ўлароқ ҳаёти, оиласи, ёки атрофдагиларнинг ҳаёти яхшиланиб бораётган бўлса, бундан рафиқангиз доимо қаноат ҳосил қилади. Бироқ у сизнинг ибодатингиз ва қўллаб-қувватлашингизга муҳтож. Хотинингизни ўз ишини, қобилиятини юқори даражада намойиш қилишига унданг. Лекин у муваффақиятга эришган вақтда сизга муҳтож бўлмай қўяди, дегани эмас. Ҳаммаси аксинча — бу вазиятда унинг сизга бўлган эҳтиёжи кучаяди. Агар сиз хотинингиз учун ибодат қилиб, уни қўллаб-қувватлаётган бўлсангиз, Худонинг марҳамати унга тўкилаётганда, у мағрурланиб кетмайди. У: «Қаранг, мен қандай ажойибман, менга эр ўзи нимага керак? Мен унга муҳтож эмасман. Мен усиз ҳам ҳар ишни қила оламан», деган хаёлга бормайди. Эрлари хотинлари учун ибодат қилмайдиган аёлларнинг миясига шундай фикрлар келади. Хотинингиз сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлмай қўядиган даражада ўзига ишониб қолмайди. У муваффақиятга эришгандан кейин ҳам унинг ҳаётига сизнинг таъсирингиз камаймайди. Аксинча, сизнинг таъсирингиз кучая боради. Шуни эсда тутингки, сиз хотинингиз билан бир тансиз, у билан содир бўлаётган ҳар бир нарса сиз билан ҳам содир бўлмоқда. Сиз унинг муваффақиятида ҳеч қачон ўзингиз учун хавотирлик кўрмаслингиз керак. Менинг эрим мусиқа продюссери экан, биз кўпгина аёллар феноменал ютуққа эришишга ҳаракат қилганини кўрганмиз. Худонинг марҳаматини кўрган эрлар бу вазиятда муваффақиятга эришганлар. Ўз хотинларининг ютуқларини тан олишни рад этган эрлар оилаларини барбод қилган. Аёлнинг ўзини намоён қилиш имкониятлари чекланганда, унинг ҳаёти барбод бўлади. Шу боис ҳам, унинг қобилияти муваффақият билан намоён бўлиши учун ибодат қилишингиз керак. Аёл ўзидан кўнгли тўлиши учун муҳтожлик сезади ва эркакдан кам эмас. Бироқ ўзидан қаноат ҳосил қилмайдиган эркак ўзини омадсиз деб ҳис қилаётган бўлса, аёл ҳам тушкунликка, умидсизликка тушиб қолади. Бу ўз навбатида, аёл ҳаётининг қолган бошқа соҳаларига ҳам таъсирини ўтказади, хусусан, эри билан муносабатида. Фарзандлар тарбияси, уй ишлари билан машғул аёл ҳам ўзининг меҳнати самараси, бажарган иши сифати эрига маъқул бўлишини истайди. У бу юмушларидан қаноат ҳосил қилсам дейди. Ягона одам эрим деб билади. Эрининг ибодатлари хотини учун муҳим. Чунки ибодат хотинингизга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Хотинингиз қандай иш билан шуғулланмасин, у сизнинг ибодатларингиз ва далдангизга муҳтож. Шу билан бирга, Худонинг марқамати ва бошқарувига ҳам муҳтож. У мақсадларига эришишига Худо ёрдам беради. «Хотиним ўз мақсадлари билан Худога боғлиқлиги ўртасида мувозанат топсин», деб ибодат қилинг.
Аёлларнинг эҳтиёжлари
Илтимос, хотинингиз учун қуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:
• хотинингиз ўз меҳнати билан Худони улуғлаши учун;
• у ўз ишини яхши бажариши учун;
• одамлар уни меҳнати эвазига қадрлашлари учун;
• у ўз ишига икки ҳисса мукофот олишлари учун;
• ўз бурчини бажаришга куч топиши учун;
• сиз унинг меҳнатини маъқул топишингиз учун;
• унинг иши ўзи учун қаноат ҳосил қилиш манбаи бўлиши учун.
Эрларнинг гувоҳликлари
Майкл Омартиан сўзлайди
Мен эр-хотинлик ҳаётимизнинг илк даврларида — фарзандларимиз ҳал ёш бўлганда, Сторми менга китоб ёзиш ниятини айтар эди. У кўп қўшиқларга шеър ҳам ёзарди. Кўпинча икковимиз ҳамкорликда ишлар эдик. Унга шеър ёзиш ёқарди. Чунки бу иш кўп вақт талаб қилмасди. У китоблар устида ишлаш учун фарзандларига вақтни қурбон қилишга ҳеч қачон рози бўлмаган бўлар эди. Мен бундан жуда таъсирланар эдим. Сўнг мен Худодан, хотинимни фарзандларимга меҳрибон қилгин, деб сўрайдиган бўлдим.
6:4-санода шундай деб айтилган: «Эгамдан лаззат олгин, у сени кўнглинг армонларига етказади». Хотиним зиммасига Худо юклаган вазифаларни бажарар экан, доимо хурсандчилик , тасалли топарди. Мен ибодатда унга куч ва сабр беришини Худодан сўрар эдим. Фарзандларимиз вояга етганда, унинг бўш вақти кўпроқ бўлгач, Худо хотинимнинг юрагига китоб ёзишни солди. Табиийки, у ҳар бир китоби устида ишлаётганда, мен у учун ибодат қилар эдим. Бугун Сторми — кўплаб ажойиб китобларнинг муаллифи. Худо унинг меҳнатини марҳаматлади, чунки у ҳаёт йўлида ҳар доим Худодан умид қилди.
Ибодат
Эй Раббим! Сендан сўрайман: хотинимнинг (хотинингизнинг исми) меҳнатига омад бергин. Ҳозирги вақтда унинг иши қандай бўлмасин, унга куч бер, бу ишда қаноат ҳосил қилишига ёрдам бер. Сен унга ато қилган қобилият, инъомларинг учун Сендан миннатдорман. Уларни намоён қил, ривожлантир, Ўзинг қўйган мақсадларга эришиш учун фойдалангин. Менинг хотиним доимо тажрибасини ошириб бораверсин. Ҳеч ким ёпа олмайдиган эшикларни унга очгин, у ютуқларга эришиши учун ёрдам бергин.
Биз бир-биримиз билан рақобатга киришувимиздан асра, бир-биримизнинг ютуқларимиздан хурсанд бўлишга бизни ўргат. Бир-биримизни қўллаб-қувватлашга, биз битта гуруҳ эканимизни ҳеч қачон унутмаслигимизга бизни ўргат. Агар хотинимнинг иши Сенинг хоҳиш-иродангга тўғри келмаса, унга ўз режангни оч. Душман хотинимни йиқитмаслиги учун уни мағрурликдан халос эт. Уни қандай қўллаб-қувватлашим мумкинлигини менга кўрсат.
Эй Раббим! Каломингда айтилганки, биз Сен учун меҳнат қилганимизда, биз олган моддий маблағ ғам-қайғу олиб келмайди, дейилган (қаранг: Ҳикмат. 10:22). Яна «юмушчи ўзига яраша иш ҳақига муносибдир», деб ҳам айтилган. Мен шунинг учун ибодат қиламанки, хотиним (хотинингизнинг исми) ҳар иккимизга, яқинларимизга, ва бошқа одамларга иноят олиб келадиган, меҳнатига муносиб мукофот олсин. У севимли иши билан шуғулланиши учун имконият бергин, қўл урган барча ишлари муваффақиятли бўлсин (қаранг: Забур 89:17). Сенинг улуғворлигингни оширадиган буюк ишлар учун унга илҳом бағишла.
Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Раббимиз Худонинг лутф-карами бизга ёр бўлсин, Ҳаракатларимизга омад бергин,
О, ҳаракатларимизга барака бергин!
Забур 89:17
Солиҳнинг ҳақи — ҳаёт.
Ҳикмат. 10:16
Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин, уларни битта қолдирмай бажаришинг учун кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин. Шунда ишларинг юришиб, ўнгидан келади.
Ёшуа Навин 1:8
Дангаса қўллар қашшоқлик келтиради, тиришқоқ қўллар — бойлик.
Ҳикмат. 10:4
Ҳар бир меҳнатдан фойда бор, қуруқ гап эса камбағаллик келтиради.
Ҳикмат. 14:23
Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)
О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:
Ее безопасность;
Ее отношения с людьми;
Ее духовную жизнь;
Ее красоту;
Ее работу;
Ее материнство.
Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.