Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (14-боб) Узбек тилида
МУНДАРИЖА
Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги
14-боб Унинг ишончи
Хотинингиз сизга ишонмаётганини қачондир ҳис этганмисиз? Балки моддий маблағ масаласида ишонмагандир. Балки, иш муҳим қарорларни қабул қилишга келиб тақалгандир. Эҳтимол, у сизнинг Худо овозига қулоқ солиш қобилиятингиздан шубҳаланаётгандир? Ёки сизнинг садоқатингиз масаласида сиз билан бирга ишлаётган дилбар аёл туфайли юз бергандир? Агар шундай воқеа юз берган бўлса, сизга хотинингизнинг ишонмаслигига сабаб — сизга ишонишни истамаганида эмас, балки ўтмишида кимдир унинг ишончини суистеъмол қилганидадир. Бунинг сабабчиси сиз бўлишингиз шарт эмас, унинг отаси ёки биринчи эри ё дўсти бўлган бўлиши ҳам мумкин. Балки, сизнинг қандайдир хатти-ҳаракатингиз ёки қандайдир вазиятда қилган сусткашлигингиз, ҳатто сиз хаёлингизга келтирмаган қандайдир нарса унинг сизга бўлган ишончига путур етказгандир. Ёки ўтмишда у қандайдир инсонга ишонгану аммо ҳаётида даҳшатли воқеа содир бўлгандир. Балки, унинг Худо билан алоқаси ҳали етарли даражада мустаҳкам эмасдир. Худо ишончига лойиқ, содиқ эканига ҳали имони комил эмасдир. Нима бўлишидан қатъий назар, Худодан, ҳар икковимизга ҳақиқатни очиб бер, деб сўранг. Сиз ўзингиз тўғрингизда кўп яхши ва кутилмаган нарсаларни — фақатгина ибодат билан тузатиш мумкин бўлган нарсаларни билиб олишингиз мумкин.
Шуни билишингиз керакки, эр оиланинг учта асосий соҳасида ишончга лойиқ бўлиши керак. Эр бу талабларнинг биттасига бўлса-да, тўғри келмаса, хотинининг ҳамма ишончини барбод бериши мумкин. Бу талаблар қуйидагилар:
1. Хотинига ва оиласига бутунлай садоқатлилик
Эр-хотиннинг хиёнатидек бирон нарса ишончга путур етказмайди. Агар аёл қачондир алданган бўлса, бу албатта унинг бутун бир ҳаётига таъсир ўтказади. Аёл кечириши мумкин, бироқ унутиш — унинг кучидан устун. Муносабатларни тиклаш кўп вақт талаб этади ва Худонинг аралашувига муҳтож. Ҳатто эр ҳеч қачон ножўя хатти-ҳаракат қилмаган бўлса-да, унинг бошқа аёлларга эътибори хотинини хавотирга солади, эрига ишончи йўқола бошлайди.
2. Оилани моддий таъминлаш масъулияти ва маблағни донолик билан сарфлаш қобилияти
Эр хотинини қанчалик севмасин, унга қанчалик яхши муносабатда бўлмасин, агар у оиласини моддий таъминлаш масъулиятини бажармаса, хотиннинг эрига бўлган ишончига путур етади. Агар эркак киши доимий иш жойига эга бўлмаса, гарчи улар оила қуришдан аввал келишмаган бўлса-да, оилани хотин таъминлаётган бўлса, оилани муҳтожликда яшашга мажбур қилиб, ишламаса ёки эр қиморбоз бўлса, шундай ҳодисалар содир бўлади.
3. Хотини ва фарзандларига меҳрибон, ҳурматли муносабатда бўлиши
Мен эрларига ишонмайдиган аёллардан кўпини биламан, чунки уларнинг эрлари хотинига ва фарзандларига тўғри муносабатда бўлмайдилар. Ҳатто эр хотинига садоқатли бўлиб, оиласини таъминлаб турса ҳам, қачон ғазаб оловида ёниб, арзимаган баҳоналар билан оғзидан ҳақоратлар отилиб чиқишини хотин билмайди.
Агар эр санаб ўтилган ҳамма даражалар бўйича ишончга лойиқ бўлса, хотини бошқа кўп вазиятда ҳам унга ишониши осон. Бироқ оилада ишонч иккала томонда ҳам бўлиши керак. Агар жуфтнинг бири бошқасига ишонмаса, ёки ишонишни истамаса, Худо улар учун тайёрлаб қўйган неъматларга иккови ҳам лойиқ бўла олмайди. Шунинг учун сиз хотинингизга ишона олишингиз учун ибодат қилишингиз керак. «…Эри унга юракдан ишонади…» (Ҳикмат. 31:11). Одатда эр-хотинлар орасидаги адоватнинг илдизи уларнинг бири иккинчисига бўлган ишончнинг етилмаслигидадир. Эр ва хотин фа қат ўзларини Худога боғлаб турадиган умумийликни топибгина бу ҳолатдан чиқиб кетишлари мумкин. Худо ҳар икковининг ҳаётида қилаётган ишларни ўзлари кўриб, Худога бутунлай ишонишлари мумкин.
«Оиланинг боши бўлиб тўғри қарорлар қабул қилай, менга донолик это эт», деб Худодан сўранг. Хотинингиз сизга ишонмагани учун қарорларингизнинг тўғрилигига шубҳаланаётгани йўқ, балки у кўпроқ Худога ишониши учун шунга аминки, ҳаётингиздаги маълум қийинчликларни фақат у билади. Сиз Худодан донолик сўраб, Унинг иродасига мувофиқ равишда қарор қабул қилишингизни хотинингиз истайди. Сиз қарор қабул қилаётганингизда, оилангиз келажагини ёрқин тасаввур қилаётганингизга хотинингиз ишониши керак. «Хотиним менинг Худога бўлган ишончимни билсин», деб ибодат қилинг. Бундай ҳолда Худо сиз орқали ишлаб хотинингизнинг манфаатини ҳисобга олаётганингизга, хотинингиз ҳақида ҳам ғамхўрлик қилаётганингизга ишончи мустаҳкамланади.
Бу муаммоларнинг ечими ҳақида ибодат қиларкансиз, сабрли бўлинг. Ишончни йўқотиш осон, аммо тиклаш қийин. «Шундай экан, яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз» (Гал. 6:9). Худо албатта сизга жавоб беради.
Аёлларнинг эҳтиёжлари
Илтимос, хотинингиз учун қуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:
• хотинингиз Худога бутун қалби билан ишониши учун;
• сизга бутунлай ишониши учун;
• унинг ишончига путур етказганларнинг ҳаммасини кечириши учун;
• сиз унинг ишончига лойиқ эр бўлишингиз учун;
• хотинингиз ҳаётингизга амал қилаётган Худога ишониши учун;
• хотинингиз сизнинг ишончингизга лойиқ бўлиши учун;
• хотинингизнинг имони сусаймаслиги учун
Эрларнинг гувоҳликлари
Кўчмас мулк бўйича агент Родни Жонсон сўзлайди. У рафиқаси Валери билан оила қурганларига 18 йил бўлди, учта фарзандлари бор.
Ишонч… Қанчалик ихлос билан биз унга эришишни истаймиз ва осонликча уни йўқотамиз. Лос-Анжелесда риэлтер бўлиб юрганимда, мен бир неча бор энг кутилмаган вазиятга тушиб қолган эдим. Бир куни бир эр-хотин менга шунчалик ишонишдики, менинг номимга 30 000 $ га чек, улар бўлмаган вақтда агар топилиб қолса, 1 000 000 $ турадиган уйни сотиб олишимга ишонч қоғозини ёзиб беришди. Ўзлари эса уч ҳафтага дам олгани кетишди. Аксинча ҳолат ҳам бўлган. Бир мижозим бор эди. У асли АҚШдан эмасди У икки уйидан бирини сотолмаган, шубҳали бўлиб чиққан эди. Эркаклар, хотинингиз ҳозиргина мен сўзлаб берган эр-хотинга ўхшаб, ўзини тутишини истайсизми? Орқа-ўнгини суриштирмасдан сизга маблағ бошқарувчилигини, яшаш жойи ҳақида ғамхўрлик қилишни ишониб топшириб, ўз орзуси ортидан саёҳатга кетишини истайсизми? Биз эса кўпинча ўзимизни иккинчи ҳикоямнинг қаҳрамони шубҳали мижоздек тутамиз. Ҳар нарсадан, ҳаммадан шубҳаланамиз. Агар аёл эркаклардан шубҳаланса, демак, у ишонган қандайдир эркак унга хиёнат қилган. Мен хотиним учун ибодат қилишни бошлаганимдан буён, биз бир-биримизга кўпроқ ишона бошладик. Эркаклар, шуни билингки, аёллар: «Бу одамга ишонсам бўладими, йўқми?» деб билишни истайдилар. Феминистлар ҳаракатига қарамасдан, аёллар барибир ёнларида ишончли эркак-лидерни кўришни хоҳлайдилар. Шунинг учун хотинингиз сизга кўпроқ ишона бошлаши учун ибодат қилинг, ўзингиз ҳам унинг ишончига янада лойиқ бўлиш учун ибодат қилишни унутманг. Масалан, сиз хотинингиздан бемаслаҳат оила бюджетидан пул сарфлаган бўлсангиз, сиз бу соҳада унинг ишончини йўқотдингиз. Ишончни қайтариб олишингиз учун хотинингиз олдига тавбакор қалб, ўзингизнинг нолойиқ хатти-ҳаракатларингизга барҳам берганингизни кўрсатадиган тайёр иш режаси билан келишингиз керак. Ниҳоят, шуни унутмангки, хотинингиз ва фарзандларингиз сизда Самовий Отанинг тимсолини кўрадилар. Агар оила аъзоларингиз сизга ишонсалар, улар осонгина Худога ҳам ишонадилар.
Ибодат
Эй Раббим! Хотиним (хотинингизнинг исми) менга ҳар томонлама ишонишига ёрдам беришинг учун Сенга ибодат қиляпман. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ у менинг ҳаётимда ва мен орқали амал қилувчи Сенинг Муқаддас руҳингга ишонишини хоҳлайман. Мен нима билан унинг ишончини оқлай олмаганимни менга аён қил, мен буни гуноҳ сифатида Сенинг олдингда эътироф этаман. Мен буни бошқа ҳеч қачон такрорламаслигимга ёрдам бер. Мени унинг ишончига лойиқ қилгин. Мен Сен билан бирга бўлиб, хотинимнинг ишончига лойиқ бўлишим учун кучим борича ҳаракат қилишим, уни ишонтира олишимга мени ўргат.
Агар қачондир мен уни ишончимдан ноҳақ маҳрум этган бўлсам, унга ҳақиқатни очиб бер. Агар унинг ишонмаслигига сабаб бошқа кимнингдир азоб бергани бўлса, у озод бўлиши учун ўша одамни кечиришимга ёрдам бер. Сендан илтимос қиламан: хотиним ўтмишидаги омадсизликларини мен билан боғламасин, мендан худди шуни кутмасин. Айниқса (нимага ишонч етишмаса, шуни айтинг), учун ибодат қиламан. Биз бир-биримизга нисбатан ўзимиз бузган ишончни қайта тикла. Бизнинг ҳар иккаламиз Сенга ишонишимизга ёрдам бер, Раббим. Ўтмишдаги бошқа аёллар билан қилган гуноҳли муносабатлар ва ришталарни узиб ташла. Шу билан бирга, хотинимнинг ўтмишидаги бошқа эркаклар билан гуноҳли алоқалари ва ришталарини узиб ташла. Ҳаётимизда ўрин олган, Сени улуғламаган барча алоқалар учун тавба қилишимга ёрдам бер.
Раббим, Сендан илтижо қилиб сўрайман: шундай қилгинки, хотинимнинг менга нисбатан ишончи чексиз бўлсин. Мен унинг мулоҳазалари, қобилияти, садоқати, қарорларига ишонмаган вазиятни менга кўрсат. Хотиним ишончга лойиқ шахс бўлишига ёрдам бер, мен эса унга ҳар нарсада ишонай.
Сен мендан мамнун бўлишинг учун оилада руҳий йўлбошчи бўлишимга ёрдам бер. Имонимизни мустаҳкам қил, чунки мен шуни биламанки, Сен Ўзингга умид боғлаганнинг қалқонисан (қаранг: Ҳикмат. 30:5). Бугун мен икковимизнинг номимиздан шуни эълон қиламан: Сен бизнинг бошпанамиз, қасримизсан, умидимиз фақат Сендан (Забур 90:2).
Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Худонинг йўли комилдир, Эгамнинг каломи чин ҳақиқатдир, Паноҳ излаб борганга У қалқондир.
2 Шоҳ. 22:31
Ўз ақл-идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон.
Ҳикмат. 3:5
Севинсин Сенда ҳамма паноҳ топганлар,
Тоабад шодликдан улар куйласин.
Уларни Сен ҳимоя қилганинг учун,
Сени севганлар севинч-ла жўшсин.
Солиҳга Сен марҳамат қиларсан, эй Эгам!
Сенинг ҳимматинг қалқондай уларни ҳимоя қилар.
Забур. 5:12–13
Шаҳзодаларга ишонгандан кўра, Эгамиздан паноҳ сўраш афзалдир.
Забур 117:9
Зулматда юрганлар, нурдан маҳрумлар Эгамизга умид боғласин,
Ўзининг Худосидан умид қилсин!
Ишаё 50:10
Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)
О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:
Ее безопасность;
Ее отношения с людьми;
Ее духовную жизнь;
Ее красоту;
Ее работу;
Ее материнство.
Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.