Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (12-боб) Узбек тилида
МУНДАРИЖА
Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги
12-боб Унинг қўрқувлари
Телевизордан янгиликларни кўрган ёки газета ўқиган ҳар қандай инсон шуни биладики, дунёда қўрқув учун сабаблар кўп. Ҳаттоки руҳан етук, имонли одамлар ҳам аҳён-аҳёнда қўрқуни бошларидан кечирадилар. Бу қўрқувлар ўзларига ва оилаларининг хавфсизлигига тегишли, айниқса, «Бирданига содир бўлиб қолса-чи?» деган хаёлни бошидан кечирадиган аёллар заифликларини намоён қиладилар: «Кимдир уйимизга бостириб кириб қолса-чи?», «Қарзларни тўлаш учун пул етмаса-чи?», «Эрим вафот этиб қолса ёки ногирон бўлиб қолса-чи?», «Бирдан мен касал бўлиб, оиламга ғамхўрлик қила олмасам-чи?» Бундай хавфсирашнинг барчаси асосли. Бироқ бундай қўрқувлар аёл қалбини эгаллаганда, ҳаётини бошқараётганда, қўрқув уни тамомила тақа тақ тўхтатиб қўяди.
Ҳаётимизда қўрқинчли воқеалар ёки бахтсизликлар содир бўлганда, ўзимиз шунга ўхшаш нарсанинг гувоҳи бўлганимизда, биз қўрқувга эшик очамиз. Биз буни ўзимиз тан оламизми, йўқми — барибир шубҳалар қалбимизга ўрмалаб киради. Худо биз тўғримизда барчасини билишига, бизни ҳимоя қилишига ишончимиз комил эмас. Қўрқувнинг кучи Худонинг кучига бўлган ишончимиздан устун чиқади, қўрқув руҳи бизни қул қилиб олиши мумкин.
Қўркувнинг акси — ҳаммамизга асло етишмаётган ишонч. Лекин қўрқув ҳаётингизда асосий ўрин эгаллаган бўлса, ундан қутулиш ва Раббимизга келиш осон эмас. Шу боис ҳам қўрқув билан бошқарилаётган одам ибодатга муҳтож. Эрнинг, хотиним қўрқувдан халос бўлсин, деб қилган ибодати улкан қудратга эга. Эрнинг ибодати Худо хотинини севишига, доимо ҳаётини Худо бошқаришига ҳеч қачон хотинини тарк этмаслигига бўлган ишонч мустаҳкам бўлишига ёрдам беради.
Жисмоний хавф-хатар, камбағаллик олдидаги қўрқувдан ташқари, аёл яна инсонлар олдидаги қўрқувдан азоб чекиши ҳам мумкин. «Одамлар мен тўғримда, фарзандларим, ишим тўғрисида, эрим, лаёқатим тўғрисида нима деб ўйларкин», деб хавотирга тушмайдиган аёл кам топилади. Жамият фикри ҳақида хавотирланиш табиий ҳол, бироқ ташвишланиш аёлнинг феъл-атворига салбий таъсир қила бошласа, одамлар олдида қўрқув пайдо бўлади. Қўрқув аёлни маълум даражага маъқул бўлиш учун бор имкондан фойдаланишига ёки ниманидир нотўғри қилиб қўйишига, хатога йўл қўйишдан қўрқишга мажбурлайди. Сизнинг ибодатларингиз хотинингизнинг шундай ўзгаришига ёрдам берадики, у одамларнинг олдида қўрқмайди, унинг қалбини Худо тўлдиради.
Гап ҳатто кенг қамровли қўрқув ҳақида эмас, балки ортиқча семиришдан, жозибани йўқотишдан, ҳамкасблари билан урушиб қолишдан, йиғиб-терган маблағини йўқотишдан ҳам қўрқув пайдо бўлиши мумкин. Бу қўрқувларнинг пайдо бўлиш сабабини қўрқувнинг у ёки бу кўринишидан излаш керак. Муқаддас Китоб таълим беришича: «Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қилиб туринглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир» (Матто 26: 41). Агар қандайдир муаммо хотинингизнинг тинчини бузаётган бўлса (масалан, тананинг қандайдир истаги), «Худо хотинимда пайдо бўлган васвасага қарши турсин, ундан озод бўлсин», деб сиз бирга ибодат қилишингиз хотинингиз учун зарур.
Хотинингизнинг асосий муаммоси нимада эканини биласизми? Сиз уни таъқиб қиладиган жиддий қўрқувлар ҳақида нималар биласиз? Эҳтимол, сиз булар тўғрисида тахмин қилаётгандирсиз, бироқ сиз ундан: «Сен энг кўп нимадан қўрқсан? Менга айт-чи. Чунки мен сен учун ибодат қилмоқчиман», деб сўрасангиз, яхшироқ бўлади. Сиз унинг жавобига ҳайрон қолишингиз мумкин. Чунки биз ўзимиздаги кўп қўрқувларни бошқалардан яширамиз. Мен бир неча йил аввал бу саволни эримга берганимда, унинг жавобидан ҳайратга тушганман: у, ёмон ота бўлишдан қўрқаман, деб жавоб берди. Бу жавоб мени ҳайрон қолдирмаслиги мумкин эмасди, чунки унинг хатти-ҳаракати нимадир чатоқ эканлигидан шубҳа қилишга сабаб бўлмасди. Унинг иқрори аниқ муаммоларнинг ечими тўғрисида, айнан унинг фарзандлари билан муносабати мустаҳкамланиши тўғрисида ибодат қилишга мени ундади.
Кўп ҳолатларда аёллар катта юкни ўзларининг нозик елкаларида олиб юришларига тўғри келади. Шуни билингки, аёл қанчалик кучли кўринмасин, у табиатан заиф жондир. Ҳатто «тошдай метин», деб аталадиган аёл аслида ундай бўлишни хоҳламайди. Бироқ чамаси, маълум сабабларга кўра, шундай бўлишга мажбур. Хотинингиз елкасида олиб юриши керак бўлмаган юкни кўтариб юрибдими, йўқми — буни билиш учун Худодан, менга ҳақиқатни оч, деб сўранг. Агар шундай бўлса, бу юкни ўз зиммангизга олишингиз учун ибодат қилишингиз керак бўлади.
Душман яна бир жиддий ғояни ўйлаб юрибди: бу ҳам бўлса, хотинингизда норозиликни пайдо қилиш. Ўз муаммоларини тушуниб, сабр билан Худодан жавоб кутган ҳолда, қаерда ўзгаришлар бўлиши зарурлигини кўриш — бошқа; ўз ҳаётидан нафратланиш — бошқа. Иккинчиси фақатгина азоб келтиради, хафагарчиликдан бошқасини олиб келмайди. Баъзида аёл, ҳаётимдаги қийин вазият ўзгармайди, шундайича қолади, шекилли, деб қўрқади. Шунга ўхшаш ноумидлик туйғуси ҳар қандай аёл учун ҳам машаққат, лекин бунда — аёлнинг қалбида хавотирлик, доимий қўрқув уруғларини сепиш мақсадини кўзлаган душманнинг иш усулини кўра билиш муҳим. Кўпинча аёлнинг қалби ўзгаришларни ихлос билан хоҳлайди, ибодатимга номаълум вақт мобайнида жавоб кутай, деб овораи сарсон бўлади. Хотинингиз хавотирланиб, қўрқувга тушса ҳам, Худога бўлган ишониш имкониятини кўришга ўргансин, Худога мутлақо боғлиқ эканини англасин — сиз шулар учун ибодат қилинг. Худодан: «Хотинимни ўз ҳаётидан мамнун бўлишга ўргат, у турли хил вазиятга тасодифан эмас, маълум мақсад билан тушганига ишонсин, уни шунга ўргатгин», деб сўранг.
Бизни ибодат қилишга ундайдиган қўрқув самара беради. Бизни шол қиладиган қўрқув эса ҳалокатга олиб боради. Хотинингиз Худо билан мулоқотда бўлишига Худо унинг олдига қўйган мақсадига яқинлашишига қўрқув ҳалақит беришига йўл қўйманг.
Аёлларнинг эҳтиёжлари
Илтимос, хотинингиз учун қуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:
• Қўрқув руҳи томонидан васвасага солинмаслиги учун;
• Ўзининг барча хавотирликлари тўғрисида Худога сўзлаши учун;
• Инсонлар олдида қўрқувга тушмаслиги учун;
• Ҳар қандай васваса билан кураша олиши учун;
• Худо уни асраётганига ишониши учун;
• Фақат Худога боғлиқ бўлиб, душманнинг ҳужумларидан қўрқмаслиги учун;
• Худо берган хотиржамликка эга бўлиши учун.
Эрларнинг гувоҳликлари
Форт-Уертадаги «Life Outreach» халқаро ташкилотининг Техас бўлими Президенти, воизи ва «Life Today» теледастури асосчиларидан бири Жеймс Робисон сўзлайди. У хотини Бетти билан оила қурганларига 38 йил бўлди, учта фарзанди ва ўн битта набиралари бор.
Худо мени ажойиб хотин билан марҳаматлаган. Фақат у мен учун шундай мукаммал «жуфт»имни — дўст, фарзандларимнинг онаси, набираларимининг бувиси, энди эса яна Life Today теледастурини ташкил қилишдаги ёрдамчимни берган.
Беттини кўп йиллар давомида қўрқув таъқиб этарди. У ўзига паст баҳо берар, омадсизликка учрайверганидан ҳафсаласи пир бўлганидан ваҳимага тушиб қўрқаверар, қандай қилиб бўлса ҳам, қатъият билан атрофдагиларнинг таҳсинини олмоқчи бўларди.
«Ишнинг пачавасини чиқариб қўймай, хато қилиб қўймай», деган қўрқув унинг қалбида, онгида пала партишлик уруғларини эккан эди. Ҳатто мактаб имтиҳонлари олдида ҳам унинг устидан қаттиқ тушкунлик, ҳатто ваҳима ғолиб келганини сўзлаб берарди. У, атрофдаги одамларга таклиф қиладиган ҳеч нарсам йўқ, деб ҳисобларди. Шу боис ҳам у ўзини оилага бағишлашга, садоқатли умр йўлдоши ва она бўлишга аҳд қилди. У бу вазифани жуда яхши уддаларди, бироқ бошқа одамлар олдида қалбини оча олмас, ўзига паст баҳо берар, булар эса унга азоб берарди, натижада Бетти ўз қобиғига ўралиб қолган эди.
Агар дунё бу аёлнинг ички гўзаллигини, руҳан теранлигини, асл донолигини кўра олсайди, булар орқали ажойиб марҳаматга сазовор бўлишини қалбимнинг тўрида билар эдим. «Хотиним бошқа одамлар олдида қалбини оча билсин, одамлар билан қалбининг бутун хазинасини ўртоқлашсин, Худо Беттининг қалбига жасорат берсин», деб мен кўп йиллар ибодат қилдим. Унга ибодат қилаётиб, мен ўзгариш истагини ҳис этардим. Худо ҳам уни доимо қўллаб-қувватлаш истагини кўнглимга солди. Менинг мақтовларим, далдаларим гўё гўзал гулни озиқлантирадиган сувдек унга таъсир этарди.
У бирон ишда озгина бўлса ҳам иштирок этган пайтда ҳар гал мен унинг иштироки атрофдагиларга қандай марҳамат бўлаётганини кўрардим. Мен доимо Беттига, Худо инъом этган ички гўзаллигинг бошқаларга ҳам илҳом бахш этяпти, ҳаёт йўлларидаги тўсиқларини енгиб ўтишингга ёрдам беряпти, деб айтардим. Худо ибодатларимга жавоб берди: ҳаётбахш сув Шимолий Америка ва бошқа мамлакатларнинг миллионлаб аҳолисини суғорди, сўнг ўзимизга миннатдорчиликлар, таҳсин-тасаннолар билан қайтиб келди. Буларнинг ҳаммасига ўзимиз гувоҳ бўлдик. Кўп одамларнинг фикрича, (менинг фикримча ҳам) бугун Бетти — ер юзидаги энг севимли ва эҳтиромга сазовор аёл. Унинг ҳаёти — ибодат кучининг ёрқин исботи. Бетти Робисоннинг ҳаётида содир бўлган ғаройиб ўзгариши туфайли, миллионлаб одамлар ер юзида ҳаётнинг мукаммаллигини ҳис этдилар. Абадий ҳаётда ва бу ҳаётда буюк Отамиз Худо орқали лаззат олишлари мумкин.
Ибодат
Эй Раббим! Сендан илтимос қиламан: хотиним (хотинингизнинг исми) «ҳеч нарсадан ташвиш қилмаслигига» ёрдам бер. Ҳар қандай ақлдан устун бўлган сенинг тинчлигинг доимо унинг қалбида яшасин, у доимо Сенга барча муаммолари ҳақида сўзласин. Айниқса, мен унинг (хотинингизни таъқиб қилувчи қўрқувни айтинг)… дан халос бўлиши учун ибодат қиламан, уни бу қўрқувдан озод этиб, бугуноқ унга ором бахш этишингни сўрайман. Душман хотинимнинг ҳаётини ўғирлашга ҳаракат қилган ҳар пайт, душманнинг режасини била олишимга мени ўргат. Душман хотинимга қилган барча ҳужумларга қарши курашаман, хотинимнинг ҳаётида қўрқувга жой бермайман. Сен — хотинимнинг Ҳимоячиси эканингга ўзининг ишончини мустаҳкам қил. Хотиним (хотинингизнинг исми)ни одамлар олдида қўрқув қийнамаслиги учун ибодат қиламан. Унга шундай куч ато этгинки, ҳар қандай ғийбат ва танқиддан устун бўлсин, жамият фикри олдида қўрқувдан озод бўлсин. Сенга маъқул бўлишга ҳаракат қилсин ва бу ҳаракати унинг ягона интилиши бўлсин. Мен хотинимга шундай деб айтаман: «Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар» (Эфес. 6:10); «Адолат, тўғрилик сени кучли қилади, Зулм, қўрқувдан сен узоқ бўласан» (Ишаё 54:14); «Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан мен қўрқардим?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?!» (Забур 26:1).
Эй Раббим, Мен Сендан сўрайман, хотиним (хотинингизнинг исми) барча ҳаётий синовларга бардош бера олиши учун унга куч ато эт. Унинг Сенга бўлган ишончини ҳеч нарса сусайтира олмасин, бунинг учун хотинимни қўллаб-қувватла. Унга қарши бўлган вазиятдан устун чиқишига ёрдам бер. Айниқса, мен… (хотинингизнинг энг мураккаб муаммосини кўрсатинг) нинг ҳал бўлишини истайман. Хотинимга ёрдам бер, токи у ўзини васвасага солаётган барча нарсадан четга олсин. Мен унга Сенинг қуйидаги каломингни эслатаман: «Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради» (1 Кор. 10:13).
«Эгамизга умид боғла, Дадил бўл, юрагингга далда бер, Эгамизга умид боғла!» (Забур 26:14). «Синовга сабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади» (Ёқуб 1:12).
Хотинимга сабр ато эт, токи у ибодат қилгандан сўнг Сенинг жавобингни сабр билан кутсин, унинг барча ишларини муваффақиятли қилгин. У, қачон вазият ўзгараркин, деб кутиб ўтириш ўрнига, ҳар нарсада Сенга умид боғласин. Унинг қалбига фақат биттагина қўрқувни сол. У ҳам бўлса, Сенинг олдингда бўлган қўрқув бўлсин. Ҳар ерда ва ҳар вақтда у ҳаётидан мамнун бўлсин, Сен уни тангликда бир умрга ташлаб қўймаслигингни унутмасин, уни шунга ўргат. «Қўрқувни қувиб чиқарадиган комил севгинг» (қаранг: 1 Юҳ. 4:18) билан уни қамраб ол, унинг қалбида ҳеч қачон қўрқувга ўрин бўлмасин.
Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Чунки Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч-қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган.
2 Тим. 1:7
Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишида севги камолотга етмаган, чунки қўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқдир
1 Юҳ. 4:18
Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф-хатардан холи бўлади.
Ҳикмат. 29:25
Эгамга юз бурдим, У жавоб берди, Ҳамма қўрқувлардан У халос қилди.
Забур 33:5
Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)
О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:
Ее безопасность;
Ее отношения с людьми;
Ее духовную жизнь;
Ее красоту;
Ее работу;
Ее материнство.
Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.