Ибодатгуй эрнинг қудрати (С.Омартиан) 9 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (9-боб) Узбек тилида

МУНДАРИЖАAudiokitob Uzbek tilida

Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги


9-боб Унинг устуворликлари

Хотинингиз доимо атрофдагиларнинг диққат-эътиборида бўлади. Кўпинча у, одамлар менга баҳо беряпти, шекилли, деб ўйлайди. Бу дунёнинг ёзилмаган қонуни шундай — хотинингиз ўз фарзандларининг хулқ-атворига, уларнинг мактабдаги муваффақиятларига, уларнинг келажакдаги ҳаётига жавобгар. Агар у жамоатда, мактабда, туманда ва жамиятда етарли даражада фаол бўлмаса, у албатта сукутдаги ҳукмга дуч келади. Одамлар кўпинча уйингиз ичидаги зийнатлар тўғрисида миш-мишларга асосланиб ҳукм юритадилар (қолаверса, уйингизнинг ташқи кўриниши ҳақида одамлар ўзингиздан сўрайдилар). Аммо хотинингиз, иш — ҳамма нарсадан ҳам мен учун устун, деб ҳаётидаги мисоллар орқали гувоҳлик беришини одамлар кутишади. Бундан ташқари, у намунали хотин, она, қиз, дугона ва қўшни бўлишга ҳақли. Агар у бу роллардан бирини ҳам эплай олмаса, орқаворотдан келган далиллар асосида ҳукм қиладиган бетараф, унча пухта билимга эга бўлмаган комиссиянинг ҳузурида хотинингиз ҳозир бўлишига тўғри келади. Хотинингиз айтилган бурчдан бирини бажаришга вақт сарфлаётган бир пайтда, қолган бурчига бепарво бўлаётганидан хавотирланади. Баъзида у, мен беайбман, деб исботлаши ёки мени кечиринглар, деб сўраши керакдек туюлади. Ишни яна шу нарса мураккаблаштирадики, хотинингизни доимий айбловчиси қўлида, омадсизликларни далилловчи яхши тайёрланган гувоҳлар бор. Хотинингизнинг барча эътирозлари дарҳол рад этилгани ҳолда, айбловчининг барча далиллари асослангандек кўринади. Унинг онгини бетўхтов сўроқлар кемиради. Қўйилган айблар оғир. Унга қўйилган қонунбузарлик жазога лойиқ даражада жиддий эмас. Ниҳоят, хотинингиз кучи борича ҳаракат қилади. Аммо нима учун бу ҳаракат ҳеч қачон етарли эмас? Жамият аёллардан кўп нарсани талаб қилади; эркаклардан ҳам талаб қилади, лекин умуман бошқача тарзда. Масалан, эркаклар оилани таъминлаши учун, аёлларга қараганда, масъулиятнинг оғир юкини кўтарадилар. Аёллар оилани таъминлашга ёрдам берадилар, лекин масъул эмаслар. Ҳатто аёл оиладаги ягона боқувчи бўлса ҳам, у кўп пул топмайди, хизмат пиллапояларидан муваффақиятли кўтарила олмайди. Бунинг учун ҳеч ким уни айбламайди. Эркакларга нисбатан эса жамият бунчалик илтифотли эмас. Бироқ аёл оила бюджетига қанчалик катта ҳисса қўшмасин, ҳатто ёлғиз ўзи ишлаб, оилани боқаётган бўлса, уйда болалар билан машғул бўлса ҳам, мактабда ёки тенгдошлари орасида фарзандлари билан боғлиқ муаммо туғилса, шикоят хотинингизга қаратилади. Баъзида хотинингизга қилинган даъволар шунчалик оғирлик қилиб кетадики, гўё у ўзини тамомила мадордан кетгандек ҳис қилади, вазифаларини эплай олмай қолади. Шунда тамомила руҳан тушиб, ҳатто касал ҳам бўлиб қолиши мумкин. Сиз бу ҳодисаларни яхши англаб етганингиздан кейин, у ибодат қилишингиз учун сизга ёрдам беради.

Аёллар ҳаётида бир қанча мураккаб муаммолар қаторида яна бир муаммо — оила »кулбаси»ни доимо меҳмондўст, тартибли, шинам ва бехатар ҳолда сақлаш вазифасидир. Қоида бўйича, эркак яшаш жойини танлашда фаол, бироқ бу ишни аёл ҳис қилгандек жиддий равишда ҳис қила олмайди. Аёл, мен шинам, меҳмондўст уйни яратиш лаёқатига эга эмасман, деб шубҳаланса, бунинг учун унда вақт, маблағ бўлмаса, у ҳолда оила ташвишлар, кўнгилсизликлар манбаига айланади.

Масалан, одамлар Билл ва Саранинг уйига кирганда, уй тўзиганлигига гувоҳ бўладилар. Одамлар: «Билл палапартиш яшар экан», деб ўйлашмайди, йўқ, улар дарҳол, Сара ёмон бека экан, деган хулосага келадилар. Хонадон аҳли уйда ўз нарсасини ўзи йиғиштириб юрмаса, хотинингиз қаттиқ хафа бўлади. Ёки айтайлик, сиз хотинингизга маълум қилмасдан кутилмаганда, ўзингиз билан оғайнингизни кечки овқатга таклиф қилиб олиб келасиз. Бундан хотинингизнинг жаҳли чиқади, лекин хотинингиз уйда бу одамни кўришни истамаганидан эмас, балки унинг уйи меҳмон кутишга тайёр бўлмаганидан, кечки овқат оддийгина эканлигидан хафа бўлади. Буларнинг барчаси учун айнан мени айблайдилар, деб ўйлайди. Кўп аёллар учун дастурхон ёзиб, безатиш имконияти аёлларни ўзларига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Юқоридагидек кутилмаган ҳолатда эса қобилиятларини намоён қилиш, эҳтимол, кимнидир ҳайратда қолдириш имкониятидан маҳрум бўлди. Муқаддас Китобда айтилганки, агар Худога маъқул келмаса, уйни қуришнинг маъноси йўқ, оила ташвишлари — оқими туганмас бўлган сон-саноқсиз кичик вазифаларни ўз ичига олади, улардан баъзилари шунчалик арзимаски, ҳатто Худони ўзимизнинг ташвишларимизга жалб қилиш ноқулай. Лекин биз Худо билан ўзимизнинг юкларимизни бўлишишга тайёр бўлсак, У доимо бизнинг юкимизни енгиллаштиришга тайёр. Кўп аёллар фақат оила билан яшашни эмас, балки оиладан ташқарида ҳам ҳаётдан баҳраманд бўлишни хоҳлашади. Сизнинг хотинингиз ҳам бошидан шундай туйғуларни кечираётган бўлиши мумкин. Лекин бунинг учун сиз хотинимнинг зиммасидаги уй ташвишлари юки енгиллашсин, деб ибодат қилишингиз мумкин. Ҳеч шубҳаланмасдан Худога мурожаат қилинг, хотинимга қай ҳолда берсам бўларкин, деб Худодан сўранг. Эрим менга рўзғорни бошқаришда доим ёрдам беришга тайёр эканлигини мен қадрлайман.

Кимдир хотинидан миннатдор бўлгунга қадар уй ташвишлари аёл учун беҳуда иш бўлиб қолади. Шуни унутмангки, аёл оиладаги барча юмушлари учун юқори баҳо берилишини хоҳлайди. Унга сизнинг «раҳмат» деган сўзларингиз керак. Шундоқ ҳам унинг елкаларини босиб турган юкни сиз оғирлаштириб турганингизни, «Мен ҳам сенга оғир юкман», деб айтишингизни истайди, аёл одатда ҳамма нарсани ва ҳаммани ўзидан юқори қўяди. Оқибатда бундай ортиқча юклар унга руҳий зарба бўлади, асаб системасининг тамоман ишдан чиқишига сабаб бўлади. Бир куни унинг организми кальций етишмайдиган суяк каби ёрилади, унга қадар эса узоқ вақт сезилмаслиги мумкин. Агар хотинингиз ўзидан ташқари ҳамма учун яшаб, меҳнат қилаётган бўлса, ўзини унутаверса, бундай ҳаёт унинг силласини қуритади. Унинг бошқаларга, сизга берадиган ҳеч нарсаси қолмайди. Хотинингиз ўзи учун ҳам вақт топишига ибодат қилинг. Бунда у фақат ўзини ўйлайдиган бўлиб қолмайди, аксинча, унинг ҳаёти марказини Худо эгаллайди. Аёл вазифаларини «Биринчиси — бу, иккинчиси — бу», деб тартибга солиши қийин, чунки унинг ҳаётида эътиборини тортадиган юмушлар кўп. Шунинг учун хотинингиз сизнинг ибодатларингизга жуда муҳтож. Агар сиз уни айблаган ёки танқид қилган бўлсангиз, умид қиламанки, сиз буни ёмон ниятда қилмагансиз. Сиз қўйган айбларингизни рад этинг. Хотинингизни оқлаб: «Бундан кейин хотинимни айбламайман», деб айтинг. Хотинингиз бутун оламдаги энг буюк ҳокимият эгаси бўлган Олий Ҳакам олдида оқланганини душманга маълум қилинг, шайтонга: «Хотинимни ҳукм қилишга сенинг ҳақинг йўқ», деб эслатинг. Худо инъом этган буюк оқланиш ҳақида хотинингиз шахсий гувоҳлик беради. Қонунга итоаткор бошқа аёлларга: «Сизларни қонун ўзининг ноҳақ талаблари билан келишувга мажбур қилаётган бўлиши мумкин, шунинг учун сизлар қонундан озод бўлишингиз мумкин», деб ишонтира олади. Сўнгра Худодан: «Хотиним ҳаётидаги устуворликларни намоён қилиш учун Сен ўз хоҳиш-иродангни унга намоён қил», деб ибодат қилинг. У бу ишларни қанчалик амалга оширади — биз ҳукм қила олмаймиз.

Аёлларнинг эҳтиёжлари

Илтимос, хотинингиз учун қуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:

• хотинингиз ҳаётида Худони биринчи ўринга қўйишни унутмаслиги учун;

• хотинингиз сиз билан мулоқот қилишга вақт топиши учун;

• фарзандлари билан мулоқот қилишга вақт топиши учун;

• ўзига вақт топиши учун; шинам, меҳмондўст хонадон ярата олиши учун;

• ьвақтидан онгли равишда фойдалана олиши учун;

• ўзининг устиворликларини тўғри тушуниб, жой-жойига қўйиши учун.

Эрларнинг гувоҳликлари

Майкл Омартиан сўзлайди

Агар ҳаётда устиворликлар тўғри тартиб бўйича жойланмаса, ҳаёт қанчалик мақсадсиз бўлишини биламан. Эркак сифатидаги вазифаларимиз қанчалик мушкул эканлигига қарамасдан, улар хотинларимизнинг бажараётган юмушларидан анча енгилроқдир. Мен Худога, Стормининг ҳаётини изга сол, деб ибодат қилишга кўп вақт сарфлайман. Унинг ишлари кўп бўлгани ҳолда, доимо шодлик ва хотиржамликни ҳис қилсин, деб сўрайман. Агар биримизнинг қалбимизда шодлик бўлмаса, кўп ўтмай, бу ҳолат бизнинг эр-хотинлик муносабатларимизга тасъир ўтказади.

Ҳар бир эр хотинига далда берадиган сўзларни асраб қўйиши керак. «Раҳмат сенга. Сен буни ажойиб қилиб бажардинг»; «Раҳмат сенга фарзандларимиз тўғрисида яхши ғамхўрлик қилаётганинг учун»; «Сен менинг хотиним бўлганинг учун сенга раҳмат». Мана шундай гаплардан у ҳеч қачон чарчамайди. Биз яна, хотинларимиз Худони танисин, Худо улардан Ўзи кутаётган нарсани бажарсин, деб ибодат қилишимиз керак. Агар биз ибодат қилмасак, хотинларимиз Худони эшитишига, ўзлари юриши керак бўлган йўлни кўра олишига ҳалақит берган бўламиз. Хотиним учун ибодат қилар эканман, Раббимиз хотиним олдига қўйган мақсадларига эришсин, деб уни қўллаб-қувватлар эканман, хотиним тўлақонли ҳаётга олиб борадиган йўлни кўрсин, деб ёрдам бераман. Авваллари руҳий зарбани мен фақат эркакларнинг улуши деб ўйлардим. Ҳа, албатта! Мен ўн биринчи тидаги голф майдонида кареда ўтириб, бир неча соат голф ўйинини томоша қилардим. Бунга вақт топганим учун руҳий зарбадан халос бўлардим. Сторми эса бу вақтда ўзини қай бирига уришини билмасди: у топшириш муддати аллақачон ярмидан ўтиб келган китоби устида ишларди, қизига у вазифасини тайёрлашга ёрдам берарди, уй йиғиштирарди, овқат тайёрларди, қўлидан келганча иложини топарди. Яна иш юзасидан учрашувларга борар, музокаралар олиб борар, доимо норози эри учун вақт топишнинг уддасидан ҳам чиқарди.

Хотинларимизнинг иши биз, эркакларнинг, ишидан ҳам кўп. Эркаклар, одатда катта, аҳамиятли бўлган муаммоларни ҳал қилишларига тўғри келади, аммо бундай муаммолар камроқ бўлади. Аёл киши эса майда, унча кичик бўлмаган қарорларни қабул қилишига тўғри келади. Мен Худодан, Стормига кунини шундай ташкиллаштиришни ўргатгинки, токи у ҳаётий қувватини сақлай олсин, деб сўрадим. Худо доим ибодатларимга жавоб берди.

Ибодат

Эй Раббим! Мен бугун хотиним (хотинингизнинг исми) учун ибодат қиламан. Сендан у ҳақда ғамхўрлик қилишингни сўрайман. Ҳар куни у аввало Сени излаши кераклигини, ҳаётида Сени биринчи ўринга қўйиши кераклигини унга очиб бер. У вақтини ташкиллаштиришига, вақтидан самарали фойдаланишига ўргат. У ҳар бир вазифасини уддалай олиши учун қайси вазифаси устиворлигини, қайси эҳтиёжлари муҳимлигини тартиби бўйича жойлаштириб чиқишига ёрдам бер. Хотин, она, бека, ишлаётган аёл, жамоатнинг ва гуруҳнинг хизматчиси вазифаларида хизмат қилар экан, ўртадаги, беғалва томонни топиб олишига ёрдам бер. У ўзини доимо бардам, куч-қувватга янада тўла ҳис қилиши учун, шахсан ўзи учун вақт топа олишига ёрдам бер. Бу мувозанат бузилганда, уни эзадиган айб ҳиссидан озод қил. Барча юмушлари орасида доимо мен учун вақт топсин. У вазифаларини хурсандчилик билан бажариши учун унга куч-қувват бер.

Эй Раббим! Сендан сўрайман: хотиним (хотинингизнинг исми) хонадонимизни шинам, хотиржам хонадон қилишига ёрдам бер. Маблағимиз қандайлиги ҳолатига қарамасдан, у хонадонимизни ҳар биримизга шодлик олиб келадиган ажойиб уйга айлантириши учун унга донолик, қувват, куч ва равшан ақл ато қил. Сендан илтимос қиламан: унинг зиммасидаги оила ташвишлари юкини енгиллаштир, юрагида хотиржамлик бўлишига ёрдам бер. Мен уни қандай қўллаб-қувватлашимни, унга уй ишларида қандай ёрдам беришим мумкинлигини менга кўрсат.

Муқаддас Руҳдан хонадонимизни севги ва якдиллик билан тўлдиришингни сўрайман. Оиламиз донолик билан қурилсин, идрок билан мустаҳкамлансин, «турли қимматбаҳо бойликка» (Ҳикмат. 24:3–4) тўлсин. Хонадонимизда Сени улуғламаётган барча нарсани бизга кўрсат, токи Мен эътироф этай.

«Мен ва менинг хонадоним Раббимизга хизмат қиламиз» (Ҳавақ. 24:15). Хотиним кундалик ишларини уддалашига ёрдам бер, зиммасига ортиқча вазифаларни олмаслиги учун унга донолик бер. Ўз устиворлиги маъносини тўғри тушунишига, уларни керакли мувозанатда сақлай олишига ёрдам бер.

Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган вақти бор, ҳар бир ишнинг ўз пайти бор.

Воиз 3:1

Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади.

Матто 6:33

Агар уйни Эгам қурмаса, қурувчилар бекорга ишлайди.

Забур 126:1

Уй аҳлига яхши қарайди, дангасалик қилмайди.

Ҳикмат. 31: 27

Худоси Қонуни дилига бўлган жо, адашмас унинг қадами асло.

Забур 36:31


Ти — ҳар бир чуқурчадан ўйин бошланадиган майдондаги алоҳида жой (одатда баландроқ қилиб кўтарилган). — Муҳаррир изоҳи.

Кар — голфни майдонда ҳаракат қилдириш учун унча катта бўлмаган ток ёки бензин билан юрадиган автомобиль. — Муҳаррир изоҳи.


Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)

О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:

    Ее безопасность;
    Ее отношения с людьми;
    Ее духовную жизнь;
    Ее красоту;
    Ее работу;
    Ее материнство.

Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак