Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 11 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (11-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Ўсиш учун озуқа

Ўша пайтда, мен ҳали болалик вақтимда ва “кичкинтой” номи билан машҳур бўлганимда, мен катта бўлишни жуда хоҳлардим. Менинг онам вақти-вақти билан бўйимни ўлчаб, хонамнинг деворида белгилар қўярди. Мен эса озгина бўлса-да баландроқ бўлиш учун қўлимдан келгунча турникда тортилардим. Кейинчалик, мен ўзим ота бўлган вақтимда болаларим ҳам шундай қилишганларига ўзим ҳам гувоҳ бўлдим. Ҳар бир бола эртасигаёқ ўсиб қолишни хоҳлагандай туюлади. Лекин ҳеч қачон бундай бўлмайди.

Сени доимо кичкинтой деб атайверсалар, бу сени ўз кучингга ишонмасликка мажбур қилади. “Лекин мен катта бўлишни хоҳлайман, — қаршилик қилардим мен. — Қандай қилиб мен ўзимни ўсишга мажбур қилсам бўлади?” Доно катта одам нуқтаи назаридан, эҳтимол, сиз шундай деган бўлар эдингиз: “Ўғлим, сен ўзингни ўсишга мажбур қила олмайсан. Ўсиш учун вақт керак. Аммо сен мана нималар қилишинг мумкин: сен яхши овқатланишинг, жисмоний тарбия билан шуғулланишинг ва ўзингни саккиз ёшли бола эканлигингдан мамнун бўлиб яшашинг мумкин. Улғайиш тўғрисида ўйлама. Ҳозир ўзинг ким ва қандай эканлигингнинг гаштини сур. Тез орадан сен улғаясан”.

Мен шу даражада хавотир оладиган ва ҳаяжонланадиган масиҳийларни биламанки, улар ўзларини ҳиссий жиҳатдан мутлақо ҳолсизланган сезадилар. Уларнинг ўйлашларича, улар масиҳий сифатида жуда тез ўсиб ривожланишлари керак экан. Бироқ сиз ўзингизни жисмоний ўсишга мажбур қила олмаганингиздай, руҳий ўсишга ҳам мажбур қила олмайсиз. Бизни Масиҳ суратига айлантириш — бу Худонинг иши эканлигини унутиб қўямиз (Римликларга 8:29). “Худо бизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишини” (Филиппиликларга 1:6) ҳам биз унутиб қўймоқдамиз. Бу — биз ҳеч қандай қарорлар қабул қилмаймиз ёки ҳеч қандай вазифани бажармаймиз, дегани эмас. Қолаверса, Муқаддас Китоб шундай дейди: “Эй севганларим, сиз доим менинг гапимга қулоқ солиб келдингизлар. Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар” (Филиппиликларга 2:12). Лекин биз бу сўзларнинг замирида нима ётганлигини аниқлашимиз зарур. Биз ўз нажотимизни “бут қилишимиз керак”лини айтиб, Павлус гапини давом эттиради: “Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради”. Шундай қилиб, масиҳий ҳаётида Худо бошлашига, одам эса жавоб беришига яна бир бор амин бўламиз. Умуман “масъулиятга” менинг ишчи таърифим — бу “Худонинг ҳаракатига менинг жавобим”. Бу оятни қуйидагича ўзгартириш мумкин: “Худо сенинг қалбингда нимани амалга ошираётган бўлса, сен ўз ҳаётингни ташқарисида итоаткорлик ва умид билан шуни амалга ошир”. Биз ўзимиздан ўзимиз ўсиб қолмаймиз. Бизнинг ичимизда “Ўз мурод–мақсадини адо этиш учун хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдирадиган” Худо мавжуд. Бизнинг вазифамиз самовий Отамиз билан севги ва ишончга тўла яқин муносабатларда бўлиш ва бизнинг ҳаётимизда адо қилаётган ишларда ёрдам беришдир.

Сиз ўзингизни жисмонан ўсишга мажбур қила олмайсиз. Лекин сиз “яхши овқатланишингиз, жисмоний тарбия билан шуғулланишингиз ва оддий саккиз ёшли бола эканлигингиздан ҳузурланиб яшашингиз мумкин”. Бизнинг руҳий ҳаётимизда ҳам ўзимизни ҳузур-ҳаловатда ўсишга мажбур қила олмаймиз. Аммо биз нимадир қилишимиз мумкин: биз яхши овқатланишимиз, жисмоний тарбия билан шуғулланишимиз ва то, Худо бизни Ўз вақтида улғайтирмагунча Унинг фарзанди каби яшаётганимиздан мамнун бўлиб ҳаёт кечиришимиз мумкин. Аммо мен “яхши овқатланиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш” деганда, нимани назарда тутяпман?

Айнан шу ерда мен масиҳийлик ҳаётининг баъзи ўзгача соҳаларига мурожаат қилмоқчиман. Мен атайлаб баъзи мавзуларни бу китобнинг охирига қолдирдим. Ҳатто агар кўп одамлар “Ҳузур-ҳаловатда ўсиб” номли китоб уларга бошиданоқ қаттиқ зарба беришини кутган бўлсалар ҳам. Бу Муқаддас Китобни, ибодатларни ва Масиҳ танасидаги бизнинг ўзаро муносабатларимизни шахсий ўрганиш мавзуларидир.

Мен бу мавзуларни китоб охирига қолдирганимнинг сабаби — уларнинг доимо бузиб кўрсатилишидир. Биз табиий юз бериши керак бўлган ва Масиҳдаги бизнинг ҳаётимизни, шунингдек, У билан шахсий муносабатларимизни қувонч билан тўлдирадиган бу ҳаракатларни олдик ва улардан тартиб-интизом барпо этдик. Биз Худо болалари каби эга бўлган бу ажойиб имтиёзларни йўқ қилишнинг ёки биздан Уни англаш қувончини тортиб олишнинг бу ҳаракатларни интизом сифатида кўриб чиқишдан яхшироқ усули йўқдай, — худди биз “яхши масиҳий бўлиш учун” қилишимиз керак бўлган ишдай. Ушбу бобда мен Муқаддас Китобни ўрганишни батафсил муҳокама қилмоқчиман. Бошқа масалалар тўғрисида биз кейинги бобда сўз юритамиз.

Мен юқоридан — Масиҳда туғилган вақтимда, Унинг ҳузурига 36 ёшли, Худо ҳақида мутлақо ҳеч нима билмайдиган одам каби келдим. Мен ўтмишимдаги эътиқод маълумотим ҳақида мақтана олмайман. Масиҳни қабул қилган ўша куним мен билган нарса фақат мана бу эди: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эришсин” (Юҳанно 3:16). Ва Худо ҳақиқатдан ҳам мени севади деган фикрдан лол қолган эдим! Мен У ҳақда кўпроқ билиш мақсадида Муқаддас Китобни очдим. Ҳақиқатдан ҳам кейинги икки йил давомида мен Худо Каломига шу даражада берилиб кетдимки, рафиқам Эми, ушбу қора чарм муқова — бу менинг юзим, деб ўйлаган!

Табиийки, мен ҳеч нарса тушунмасдим. Ёзувнинг мен учун жумбоқ бўлган жойлари кўп эди. Кўп масиҳийлар каби менда ҳам ҳозирда ўзимга аҳмоқона туюладиган ажойиб фикрлар ва изоҳлар пайдо бўлди. Аммо Худо менга Ўзини намоён қиларди ва аста-секин мени Ўз Каломини чуқур тушунишга ўргатди. Мен масиҳийлик ҳаётимнинг бошланишига назар ташлаб, ўша йиллар ҳаётимнинг энг қувончли йиллари бўлганлигини кўраман. Мен ҳақиқатдан ҳам Худога худди ёш бола сингари келдим ва У мени ўқитиши учун самовий Отамга батамом ўзимни ишониб топширдим.

Ҳеч ким менга Муқаддас Китобни ўрганишим кераклигини айтмади ва шундай бўлганлигидан мен хурсандман. Чунки “гуноҳнинг қуввати — Илоҳий Қонун” (1 Коринфликларга 15:56) бўлганлиги сабабли, одамларнинг онгига улар “нима қилишлари” кераклигини уқтириш — уларда қарама-қаршилик ва қарши ҳаракат уйғотишнинг энг яхши йўлидир. Нари борса, агар у сизнинг имтиёзингиз эмас, мажбуриятингиз бўлса — бу сизнинг Муқаддас Китобни ўрганишдаги шодлигингизни ва эркинлик туйғунгизни бузади, холос. Мен ҳеч қачон етарлича бўлмаган ўрганиш ҳақидаги хира фикрни туғдирадиган ваъзни тингламаганман. Мен Муқаддас Китобни ўрганишнинг қандайдир дастурларига риоя қилмаганман. Мен ҳеч қачон “мажбуран бажаришимга тўғри келган” нарсани қилишга тўғри келмаган. Мен фақат Худо Каломини очардим ва ўқирдим. Чунки бу мен дунёда энг қилишни хоҳлаган иш эди. Сизга бир нечта маслаҳат беришга рухсат этинг. Бу маслаҳатлар кўплаб одамларга ўзлари учун Худо Каломини шахсан ўрганишнинг буюк туйғусини очишга ёрдам берган.

Биринчиси, Муқаддас Китобни фақат Муқаддас Китоб далил-исботларини ўрганиш учунгина эмас, балки Масиҳни билиш учун ўқинг. Биз ўзаро муносабатларга даъват қилинган эдик. Исо Масиҳ шундай деган: “Абадий ҳаёт эса Сени — танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир” (Юҳанно 17:3). Павлуснинг ёзишича: “Чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай, деб ҳатто ахлат ҳисобладим” (Филиппиликларга 3:8). Мен Масиҳ билан шахсий муносабатлардан кейинчалик қуруқ ўрганиш ва беҳуда хизмат учун узоқлашган вақтимда қилган ўша хатоимни сиз такрорламанг. “Яна ниманидир қидириш” йўлига тушманг. Биз Масиҳ билан бошлаймиз ва кейин Худонинг “чуқур яширинган ҳодисаларигача” бориб “ўқишни тугаллаймиз” деган гапга ишониб, ёлғонга берилманг. Исо Масиҳ — ҳамма нарса. Уни яқинроқ англашдан кўра “чуқурроқ” ҳеч нарса йўқ. Мана биз мангуликда нима қиламиз — Унинг мўъжизаларини очамиз ва улардан ҳузур-ҳаловат оламиз. Биз ҳеч қачон Унинг нима эканлигини охиригача била олмаймиз.

Мактабдаги ўқишим йилларида мен ҳеч қачон муаллифини билиш учун дарсликни ўқимаганман. Масалан, мен биология дарслигини имтиҳон топшириш учун ўрганганман. Мен уни ёзган олимни билмасдим ва билишга интилмасдим ҳам. Лекин Муқаддас Китоб бу борада жуда катта фарққа эга. Худо Каломини ўрганишнинг мақсади — энг аввало Уни, Муаллифни англашдир.

Мен агар Муқаддас Китобга далилларни билиш учун мурожаат қилсам, фақат қуруқ далилларни билишимни ва бошқа ҳеч нарсани била олмаслигимни ўзлаштирдим. Агар мен Муқаддас Китобга Худо билан шахсан учрашишни истаб мурожаат қилсам, У юрагимни Ўзини билиш учун очади ва айни пайтда, менга Муқаддас Китоб далилларини ҳам айтади. Ҳар сафар мен Муқаддас Китобни очганимда, буни айтилган ёки айтилмаган ибодат кайфияти билан қиламан: “Раббий, агар сен Ўзинг менга ўргатмасанг, мен бу китобни тушуна олмайман. Шубҳасиз, агар Сен Ўзинг менга намоён бўлмасанг, мен Сени англай олмайман. Ва бу мен энг истаган нарсадир. Раббий, мен билан боғлан. Мен Сенинг Сўзинг орқали Сени кўра олишим ва била олишим учун менинг кўзларимни оч. Онгимни менга нимани кўрсатишни хоҳлашингни тушунишим учун оч ва озод қиладиган ҳақиқатга мени ўргат”.

У бизнинг барча хоҳишларимизга Ўзининг мўл–кўллиги билан, жон деб жавоб беришга тайёр ваъдаси бизда бор. Аслида, У биз билан яқинликни астойдил ахтаради ва У бизнинг жавоб беришимизни истайди. Раббий Исо шундай дейди:

Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Кимда-ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен унинг ёнига кираман; Мен у билан, у Мен билан кечки овқатни баҳам кўрамиз (Ваҳий 3:20).

Биз қарама-қаршилик кўрсатаётган Худо билан иш кўрмаяпмиз. Унинг диққатини жалб қилиш учун қўлларидан тортишимиз керак эмас. У чин дилдан биз томонга интилади. У бизга мўл-кўллик билан ҳаётни ва чексиз қувончни ҳадя этмоқчи. Худо Каломига эга бўлиш — ифодалаб бўлмайдиган бахт-саодатдир. Муқаддас Китобни ўрганишни худди “интизом”, зерикарли иш ва биз қилишга мажбур бўлган меҳнат зое кетадиган мажбурият, деб қабул қиладиганларга қандай қийин бўлса керак!

Иккинчиси, Муқаддас Китобни итоаткорликда ўрганинг. Мен бу фикрга тўхталиб ўтирмайман. Чунки бошқа бобларда мен бир неча марта бу ҳақда айтиб ўтганман. Қисқача қилиб айтганда, бу — биз Худо Сўзини мустақил равишда руҳий ҳақиқатларни тушуна олмаймиз деган қатъий ишонч билан ўрганишимиз кераклигини билдиради. Руҳий тушунча — бу Муқаддас Руҳ орқали очилиши керак бўлган бир нарсадир (1 Коринфликларга 2:9–16). Фақат Масиҳнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин,

токи сизлар барча Худонинг азизлари билан бирга бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранлигини тўла англашга кучингиз етсин. Ҳа, сизлар Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгисини фаҳмлаб бориб, Худонинг бутун камолотига эришинглар (Эфесликларга 3:18, 19).

Ҳар бир одам илоҳиётни, яъни Муқаддас Китоб нима дейишини ўрганиши мумкин. Лекин агар биз чин дилдан Худони билишни ва Муқаддас Китобда яширинган мазмунни тушунишни хоҳласак, биз Каломга У Ўзини ва бизни озод қиладиган ҳақиқатини очиши учун Раббийга батамом ишониб ёндашишимиз керак. “Худо мағрурларга қарши, аммо камтарларга иноятли” (Ёқубнинг 4:6) эканлигини эсдан чиқарманг.

Учинчиси, Муқаддас Китобни мунтазам ва кўп-кўпдан ўқинг. Сиз узоқ вақт денгиз саёҳатида бўлиб, менга узундан–узоқ хатлар ёзасиз. Орадан кўп йиллар ўтгач, сиз уйга қайтасиз ва мен сизни аэропортда кутиб оламан. Мен жуда хижолатли ва хавотирли бўлиб кўринаман, шу ҳолатим узоқ вақтдан бери давом этаётгандай туюлади. Мен билан саломлашиб бўлгандан сўнг, сиз менинг тушкун кайфиятим сабабини билишни истайсиз. “Бунга сабаб — сизнинг менга ёзган хатингиз, — дейман мен. — Сиз нима ҳақда ёзганлигингизни била олмай ақлдан озяпман. Аммо барибир бу мен учун сир бўлиб қоляпти”. Мен чўнтагимдан бир нечта сийқаси чиққан хат ёзилган варақларни чиқараман.

Сиз хатингизда нима тушунарсиз эканлигини ўйлаб бошингиз қотади. “Сиз менинг ёзган хатимда нималарни тушунмадингиз?” — сўрайсиз.

“Мана бу ерда тўртинчи бетда”, — деб жавоб бераман мен. Мен сизга хатни кўрсатаман, сиз сатрларининг тагига чизилган, турли рангдаги сиёҳлар билан изоҳлар ёзилган варақни кўрасиз. Мен тушунтиришда давом этаман: “Мен мана бу гапни тушунишга ҳаракат қилдим. Аммо унда ҳеч қандай маъно йўқ! Мен барча сўзларни луғатдан қарадим ва уларнинг иккинчи даражали маъноларини ёзиб олдим. Мен грамматика дарслигига қарадим ва гапнинг чизмасини туздим. Мен барча дўстларимдан сўрадим ва ҳаттоки фикрни билиш учун собиқ тил ўқитувчим билан ҳам учрашдим. Аммо ҳеч ким ақлли бир гап айтмади. Мен сен билан қачон шахсан учрашар эканман, деб ўзимни қўйишга жой топа олмай юрдим”.

Сиз менга жиддий боқасиз ва аста сўрайсиз: “Боб, бу гап тўтинчи бетда. Сиз хатнинг қолган қисмини ўқидингизми?” — “Йўқ, — деб жавоб бераман мен. — Мен бу гапни ўрганиб чиққанман-ку!”

Сиз мен ҳақимда нима деб ўйлайсиз? Юмшоқ қилиб айтганда, сиз мени ғалатироқ деб ўйлайсиз. Ҳеч ким хатни бундай тарзда ўқимасди. Сиз хат ўқиётганингизда, уни бошидан бошлайсиз ва охиригача ўқийсиз. Сиз матндан битта гапни юлиб олиб, унинг маъносини ҳеч чақа олмайсиз. Бутун матнсиз у ҳеч қандай маънога эга эмас. Тугалланган фикрни англаш учун гапга олдинги ва кейинги бошқа сўзлар, гаплар ва хат бошилар керак.

Одамлар кўпинча Муқаддас Китобни қандай ўқишади? Улар 5 — бобдан, 2 — хат бошидан, 3 — оятдан бошлашади. Кейин эса Худо Каломининг мазмунини илғаб ололмаётганликларига ҳайрон бўладилар! Ҳа, Муқаддас Китоб келиб чиқишига ва илҳом беришига асосан ўзига хос ноёб китоб ҳисобланади. Аммо унинг тузилиши худди бошқа ёзилган китобларники кабидир. У ҳам одатдаги грамматика қоидаларига биноан ташкил топган сўзлардан, гаплардан ва хат бошилардан иборат. Масалан, сиз Ибронийларга мактубнинг 9-бобини ўқиётганингизда, муаллиф сиз аллақачон олдинги саккиз бобни ўқигансиз ва унинг мазмунини тушундингиз, деб ўйлайди. Ёзувда ҳақиқатдан ҳам қийин парчалар бўлса-да, одамлар агар фақатгина уни ўқишни давом эттираверсалар, Муқаддас Китобнинг баъзи бир оятлари юзасидан пайдо бўлган жуда кўп саволларга жавоб топадилар.

Албатта, Муқаддас Китобни ўрганишда алоҳида услубга эга жойлари ҳам бор. Масалан, сўзларни ўрганиш ёки мавзу бўйича ўқиш; улар мамнунлик бағишлаши ва фойдали бўлиши мумкин. Аммо бундай услублар бизнинг асосий ўрганиш услубимиз эмас, балки қўшимча бўлиши керак. Бўлмаса биз Ёзувнинг уйғунлашган ва тўла тушунчасига эга бўла олмаймиз.

Эндигина масиҳий бўлган пайтларимда, мен тушунмаган жуда кўп нарсалар мавжуд эди. Аммо бу мени тўхтатиб қолишига йўл қўймадим. Худо ҳамма нарсани менга бир кунда ўргатишини мен кутмасдим. Шунингдек, мен Исо Ўз ўлими олдидаги кечада шогирдларига нима деганини ҳам мен унутганим йўқ эди:

Сизларга яна айтадиганларим кўпу, лекин энди ичингизга сиғдиролмайсизлар. Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади (Юҳанно 16:12, 13).

Агар Исо уч йил давомида бирга юрган одамлар барибир Унинг ҳамма таълимотини “сингдира” ёки англай олмаган бўлсалар, унда мен бир зумда барчасини қамраб оламан, деб ўйлаш учун мен кимман? Шундай қилиб, мен қачон тушуниш қийин бўлган парча ёки оятга дуч келсам, мен уни қалам билан белгилайман ва ибодат қиламан: “Раббий, бу мен ҳали тушунишга тайёр бўлмаган фикрлардан бири бўлса керак. Аммо Сен биласан: қачон хоҳласанг, ўша пайтда мен уларнинг музмунини тушунишга тайёрман”. Шундай деб ибодат қилгандан сўнг мен ўқишни давом эттиравераман. Кўп ҳолларда бир неча бобдан ёки, эҳтимол, бир неча китобдан кейин бу ерда, Янги Аҳдда мен жавобни топаман. Бу мен: “Э-э-э, мана бу қаерда экан!” деган пайтимда, жуда ҳаяжонли бўлади. Кейин мен Муқаддас Китобимга савол-жавобдан иборат бўлган икки томонлама далилни махсус ажратиб қўйилган бетларга киритаман. Вақт ўтган сайин, агар мен ўқишни давом эттираверсам, то мен Раббий билан бўлган мулоқотдан ҳузурланар эканман, Худо Муқаддас Китоб ҳақиқатлари тўғрисидаги тушунчаларни кенгайтираверади. Сиз қийин парчаларга дуч келган вақтингизда, оддий бир қоидани эсда сақланг: ҳеч қачон тушунарли жойларни ноаниқ парчалар нуқтаи назаридан шарҳламанг. Демак, шубҳаланган пайтингизда ўқишни давом эттираверинг.

Тўртинчи маслаҳат, менимча асосийси, айниқса Муқаддас Китобни эндигина ўрганишни бошлаганлар учун — ўз машғулотларингизда Янги Аҳдга алоҳида эътибор қаратинг. Бу маслаҳатни одатда нотўғри тушунишади. “Сиз Эски Аҳд Худо Каломи эмас, деяпсизми?” — деб сўрашади баъзилар. “Сиз Муқаддас Китобнинг ярмини ташлаб юборяпсизми?” — деб айблашади бошқалар. Йўқ, менга тўғрисини айтишга изн беринг: Муқаддас Китоб — Эски ва Янги Аҳдлар — Худонинг Каломидир. “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир” (2 Тимотийга 3:16). Бироқ биз Янги Аҳд даврида яшаяпмиз ва биз ҳақиқатдан ҳам унинг таъсири остида яшаётган Аҳдни яхши тушунишимиз муҳим. Фақат қачонки сиз Янги Аҳд вазиятларини пухта тушуниб олганингизда, сиз Эски Аҳдни тўғри изоҳлай оласиз ва ҳаётда қўллай биласиз.

Кўп асрлар давомида дунё тарихи Масиҳ Туғилгунига қадар (бизнинг асримизгача) ва ундан кейинги (янги аср) даврларга бўлинади. Мен кўпинча бу бизни адаштиради деб ўйлардим. Инсоният тарихини ҳақиқий бўлувчи нуқта бўлиб Масиҳнинг туғилиши эмас, балки Унинг ўлими хизмат қилади. Исо шундай деган: “Мени Таврот ёки пайғамбар оятларини бекор қилгани келди, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо қилгани келдим” (Матто 5:17). У бутун дунё гуноҳлари учун ўлганда шундай қилди ҳам. У қонунни бажарди. Сўнгги Қутлуғ Зиёфатда У Ўз шогирдларига деди: “Бу коса Менинг қоним билан тасдиқланган Янги Аҳддир” (1 Коринфликларга 11:25). Хоч орқали Эски Аҳд бажарилди ва Янги Аҳд ҳаракатга киритилди. Мана нима сабабдан хоч тарихнинг ҳақиқий бўлувчи нуқтаси дейилади.

Бу худди инсоннинг васиятига ўхшайди. Агар менинг отам васиятнома ёзган бўлса, мен ўз меросимни оламанми? Бирданига эмас:

Қаерда васият бўлса, васият қилганнинг ўлимини қайд қилиб ўтиш керак. Чунки васият ўлимдан кейингина кучга киради. Васият қилувчи ҳали тирик экан, васиятнинг ҳеч бир таъсири йўқ (Ибронийларга 9:16, 17).

Бироқ васият қилувчининг нафақат ўлими даркор, балки фақат унинг сўнгги иродаси ҳам кўриб чиқилади. Менинг отам ўз ҳаёти давомида ўндан ортиқ ёзган бошқа васиятномаларнинг аҳамияти йўқ. Унинг ўлимидан сўнг кучга кирадиган ягона васиятнома энг сўнгги нусхаси бўлади. Биз Эски ва Янги Аҳдларни ҳам худди шундай кўриб чиқишимиз мумкин. Худо Исроил халқи билан аҳд тузди. Аммо кейинчалик У Янги Аҳд бўлади, деб ваъда берди. Демак, уларнинг қайси бири бугун биз учун “кучга кирган ҳисобланади”. Сўнгги ирода биз Янги Аҳд деб атайдиганимиздир. Отам васиятномасининг эски вариантларини ўқиш, эҳтимол, ёқимли иш бўлар ва унинг ўтмишдаги турли даврларини ёритишга ёрдам берар. Аммо уларнинг ҳеч бири бугунги кунда ҳеч нарсага мажбур қила олмайди. Худди шундай Эски Аҳдни ўқиш ҳам менга тарихнинг турли даврларида Худо одамларга қандай муносабатда бўлганини кўрсатади. Бироқ қонун мени бошқа ҳеч нарсага мажбур қила олмайди. Мен шу кунларда ва шу асрда ҳаёт ҳақида билиш учун Янги Аҳдга мурожаат қиламан.

Охиргиси, ва муҳимларидан бири: асосийга — асосийси, иккинчи даражалисига — иккинчи даражалиси. Ғалати эшитилади. Лекин масиҳийларни Масиҳдан узоқлаштирувчи барча сабаблар ҳам Муқаддас Китоб бўйича эмас. Биз Муқаддас Китоб ҳақиқатларидан ақлимизни йўқотиб қўйишимиз мумкин. Биз Муқаддас Китобни нафақат ўқишимиз, балки биз Муқаддас Китоб ҳақиқатларига Ёзувдаги уларга мос маънога биноан ўқитишимиз ҳам мутлоқо шарт.

Маслаҳатчи сифатида, масалан, мен жиддий шахсий муаммоларни ва фожеъаларни бошидан кечираётган юзлаб одамлар билан учрашганман. Тажрибамга қарамасдан, ҳеч қачон кимдир менга: “Боб, яқинда менинг эрим ўлди ва юрагим вайрон бўлди. Менга айтинг-чи, қандай руҳий истеъдодим бор, сиз нима деб ўйлайсиз?” — деганини эшитмаганман. Ҳеч қачон ҳеч ким менга: “Боб, мен ҳозиргина ишимдан айрилдим ва биз хотиним билан ҳозир даҳшатли оилавий келишмовчиликларни бошдан кечиряпмиз. Менга айтинг-чи, Ваҳий китобидаги “666” нимани билдиради? Мен бу ҳақда яқинда билдим”, — демаган. Шубҳасиз, бу мавзулар Муқаддас Китобда бор. Бироқ улар “биринчи даражали“ эмас.

Жиддий муаммоси бўлган одамлар нима ҳақда билишни исташларини биласизми? Улар: “Худо ҳақиқатдан ҳам борми? Мени севадиган, менинг ҳаётимда нималар бўлаётганини биладиган, мен ҳақимда қайғурадиган ва мен учун нимадир қиладиган Ўша Худо қани?” — деб қичқиришади. Ҳақиқий ҳаёт сизнинг оёғингиздан чалиб йиқитмоқчи бўлганда, мана нималарни сиз билишни хоҳлайсиз.

Шундай қилиб, Худо Каломида қандай мавзулар “асосий”? Исо Масиҳ. Уни шахсан билиш. У сиз учун нафақат Ўз ҳаётини берганини, балки У шунингдек сизда яшашини, Унга бу ҳаётда сиз орқали яшашга қандай имкон бериш кераклигини билишни тушунишнинг аҳамияти. Қандай қилиб Масиҳ севгисидан тобеликда яшаш ва Раббий бизга қолдирган биринчи даражали аҳдига эътибор қаратиш ҳақида билиш:

Сизларга янги буйруқ беряпман: бир-бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар. Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади (Юҳанно 13:34, 35).

Худо нимага биринчи даражали аҳамият беришини аниқ ифодаларда бизга айтган. У: “бамперларингиздаги наклейкалардан ҳамма сизни Менинг шогирдларим эканлигингизни билади” ёки “башоратларни билишингиздан сизни танишади”, — демаган. Павлус айниқса, бизни инсон ва фаришталар тилларида гапиришимиз, барча сирларни билишимиз ва ҳар хил билимга, тоғларни бир жойдан иккинчи жойга кўчирадиган ишончга эга бўлишимиз, бор нарсамизни, ҳатто ўз ҳаётимизни бериб юборишимиз мумкинлиги, аммо бизда севги бўлмаса, буларнинг ҳаммаси бефойда ва биз ҳеч нарсага эришмаслигимиз ҳақида бизни огоҳлантирган (1 Коринфликларга 13:1–3). Юҳанно Худо амрларини бир тўпламга йиғмоқчи бўлганда, у буни қуйидагича ифодалади: “Илоҳий амр — Худонинг Ўғли Исо Масиҳга ишонишдан ва худди Исо Масиҳ буюрганидек, бир-биримизни севишдан иборат” (1 Юҳаннонинг 3:23).

Мени доимо бир нарса ҳайрон қолдириб келади: биз Ёзувда учрайдиган юзлаб майда-чуйда саволларга биринчи даражали муҳимлик деб, эътиборимизни қаратамиз. Ва айни шу пайтнинг ўзида Худо учун биринчи даражали бўлган мавзуларга кўз юмамиз. Биз ҳали ҳам жуда кўп нарсаларда худди фарзийлар сингари йўл тутмоқчи бўламиз: “Сизлар чивинни пеш қилувчи, аммо туяни ютиб юборадиган басир пешволарсиз!” (Матто 23:24). Бошқа томондан, агар биз ўрганишга берилсак ва эътиборимизни Худонинг йирик кўрсатмаларига тўла қаратсак, У бизни майдароқ нарсаларга ҳам ўргатаётганлигини кўрамиз. Шунда бизнинг тушунчамиз Муқаддас Китоб намуналарига мос уйғунлашган бўлади.

Одамлар, шунингдек, ўз йўлларидан Муқаддас Китоб ҳақиқатларини бошқача қилиб ва ундан нотўғри фойдаланиб ҳам адашадилар. Биз ўз суҳбатимизда қонундан нотўғри фойдаланишни кўриб чиқдик. Павлус шундай дейди: “Биз биламизки, Илоҳий Қонун ундан тегишлича истифода этувчилар учун фойдалидир” (1 Тимофейга 1:8). Қонун, қачонки у одамга Исо Масиҳга қутулиш учун мурожаат қилгандаги эҳтиёжини кўрсатса, тўғри фойдаланилган бўлади. Аксинча, агар қонун масиҳийлик ҳаёти билан яшашга уринишлар учун қўлланилса, унда нотўғри фойдаланилган бўлади.

Кўп бошқа мавзулар ҳам одатда нотўғри қўлланилади. Бизнинг ўз вазифамизни ва Масиҳ танасидаги бошқа одамларнинг вазифаларини тўғри баҳолаш ўрнига, руҳий истеъдодлар рақобатчилик муҳитини яратиш ва руҳий такаббурликни пайдо қилиш учун фойдаланишлари мумкин. Биз мустаҳкам умид ва бизнинг ҳақиқий ҳаётимизда вазиятга мос қарорлар қабул қилиш қобилиятини бериш ўрнига, башорат қилишларни ўрганиш такаббурликнинг ва ўзига бино қўйишнинг намоён бўлишида ифодаланиши мумкин.

Демак, “асосийга — асосийси, иккинчи даражалига — иккинчи даражалиси” мана нималарни билдиради: Муқаддас Китоб Шахс ҳақидаги таълимотга ва Исо Масиҳнинг ишига, қонун ва ҳузур-ҳаловат ўртасидаги тўғри мақсадлар ва фарқларга, барҳаёт Масиҳга ва одамлар орасидаги худди У бизни яхши кўрганидай ўзаро севгига ишониб яшашга катта эътибор ва аҳамият беришдир. Мен ўз машғулотларим ва фикрларимда ажратиб кўрсатмоқчи бўлган мавзулар шулардир. Ёзувнинг камроқ аҳамиятга эга бўлган бошқа масалалари менинг эътиборим ва вақтимнинг камроқ қисмига лойиқдир.

Агар сиз бу маслаҳатлардан фойдаланиб Худо Каломига мурожаат қилсангиз — Масиҳ Шахси билан учрашишга уриниб; Унга таянган ҳолда Муқаддас Китобни ўрганиб; тартиб билан ва катта матнларда ўқиб; эътиборингизни кўпроқ Янги Аҳдга қаратиб; “асосийсига — асосий” тамойилига риоя қилиб — унда Муқаддас Китоб ҳеч ҳам сиз ўйлаганчалик сирли китоб эмаслигини кўрасиз. Сиз шахсан Худодан ўрганиш — дунёдаги энг ҳаяжонли кечинма эканлигини кўрасиз ва ҳеч ким сизни қайси йўл билан Муқаддас Китобни ўрганишга ундашини ҳисоблаб чиқиш керак бўлмайди. Исо айтганидай: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди” (Матто 4:4). Ҳеч ким мени “интизомли” бўлишга ва ўз тушлигини ейишга мажбур қилмаслиги керак. Тушлик — бу ҳузур-ҳаловат. Худди шундай, сиз Худо томонидан Унинг Каломи орқали мўл-кўл қилиб тайёрланган руҳий тушликни татиб кўраётган вақтингизда, ҳеч ким сизни, шунингдек, руҳий озиқланишга ҳам мажбур қилмаслиги керак.

Хулосада муаллимлар, шарҳлар ва ўқиш жараёнидаги бошқа ёрдам ҳақида бир неча сўз қўшимча қилишга рухсат беринг. Масиҳийларни Муқаддас Китобни “қазишга” ва мустақил билим олишга қатъият билан қилган ҳаракатларим сабабли баъзида мендан сўрашади: “Биз муаллимлар қўлида ўқимаслигимиз ва шарҳлардан фойдаланмаслигимиз керак дейсизми?” Агар бирпас тўхтаб ўйлаб кўрилса-чи: Муқаддас Китобни ўқитаётган баъзи бировлар яхши аҳволга тушадилар-ку! Лекин агар бизга муаллимлар ёрдам берсалар ҳам, бу Худо ҳақиқатини тушунишимизда, биз инсон ўқитувчиларга батамом суяниб қолишимиз керак дегани эмас.

Масиҳийлик ҳаёти ҳар бир одам томонидан якка тартибда ўзига хослик билан олиб борилади. Ҳақиқий ҳаёт бизга кулфатлар ва бахтсизликлар тўлқинини ағдарганда, фақат бизнинг Масиҳга ўзига хос ишончимиз ва Уни шахсан англашимиз бизни қўллаб-қувватлайди. Иккинчиси, муаллимлар ҳам инсон, улар қанчалар истеъдодли бўлмасинлар, гуноҳсиз эмас. Мана нима учун мен ҳамиша “Инсон — инсонга” дастурининг тингловчиларига қарата: “Менинг айтганларимни худди чин ҳақиқат деб қабул қилманг. Муқаддас Китобни қўлга олинг ва менинг фикрларимни текшириб кўринг: қаранг, улар Худо Каломига мос келадими ёки йўқми”. Учинчиси, бошқа масиҳийлар Худо ҳақиқати ҳақида муаллимлардан ёки уларнинг тушунтиришларидан билганларича тўлиқ ишониш — бу ўз-ўзидан Худо боласининг энг буюк имтиёзларидан ва шахсан бизнинг самовий Отамиз берадиган қувончларидан бирини ўғирлаш демакдир. Мен учун бу аллақачон чайналган ва ҳазм бўлган овқатни ейишдир. Мен батамом Худо ҳақидаги “ярим ҳазм бўлган” ва қобилиятлироқ масиҳийлар аллақачон билган шарҳлар ва маълумотларга шўнғиб кетардим. Лекин бу вақтни бемаъни сарфлаш-ку! Агар мен Сўзнинг бутун теранлиги ва аҳамиятини менга кўрсатувчи Муқаддас Руҳнинг муаллимлари сифатидаги қувончидан воз кечсам, қандай кўп нарсани йўқотган бўлар эдим! Мен бошқа одамларнинг ички сезгилари ва тажрибасидан муваффақият билан фойдаланган вақтимда, ҳеч қачон бу манбалар менинг шахсий ўрганишимнинг ўрнини босувчилари бўлишини хоҳлайман.

Муқаддас Китобдан қўрқманг. У Худо ҳақидаги, У сиз учун Масиҳда нима қилганлиги ва нима қилиши ҳақидаги эзгу хабарга тўла. Унутманг, Ёзувни тузишда одамларни илҳомлантирган Ўша Муқаддас Руҳ сизда яшаяпти, сиз Унинг Руҳига итоаткор ва тушунадиган фарзанд бўлиб мурожаат қилганингизда Худо ҳақиқатини тушунишингиз учун У сизнинг ақлингизни ёритади!

Сиз ўз онгингизни Худо Сўзи билан тўлдириб ва Худо каломининг фақат тингловчиларигина эмас, балки ижрочилари бўлиб уни ҳаётга олиб кирганингиз сайин (Ёқубнинг 1:22), — Худо сизда эътиқодли аёл ёки эркакни ривожлантира бораверади.

Муқаддас Китоб ҳақиқатларидан шаклланадиган шахсий эътиқодлар — ҳаётимизнинг асосидир. Улар бизнинг ҳаётимизга куч ва тузилиш асосини беради. Бу худди скелет сизнинг танангизга куч ва тузилиш асосини берганга ўхшайди. Муқаддас Китоб эътиқодларини, шунингдек, савдо-сотиқ ташкилотини бошқариш стратегияси бўйича китоб-қўлланма билан ҳам таққослаш мумкин. Стратегия бўйича бундай китобларнинг мақсади қарор қабул қилишда кераксиз жараёнларни йўқотиш учун компания фаолият доирасини, мақсад ва тамойилларини аниқлашдан иборатдир. Стратегия бўйича қўлланма компания идорасига улар ишининг энг муҳим жиҳатига — расмиятчиликларда ва майда-чуйда қарорларга тўхталиб ўтирмасдан ва турли йўналишларда ишлайдиган 14 та турли хил бўлимларга эга бўлмасдан компания фаолиятини кузатиш ва бошқарувни таъминлашга эътибор қаратишга ёрдам беради. Бошқача айтганда, расмий қарорлар олдиндан қабул қилинган эди. Бўлимлар ўз дастурларига эгадирлар ва улар шу дастурларга асосан ўз ишларини бажарадилар. Улар нима қила олишларини ва нима қила олмасликларини биладилар. Чунки “ўйиндан ташқари” мақсадлари ва кўрсатмалари аниқ белгиланади. Ишчилар ҳам “N ташкилотида биз ким эканлигимиз, нимага ишонишимиз ва нимани амалга оширишга ҳаракат қилаётганлигимиз” ҳақидаги аниқ тасаввурга эга бўладилар. Аниқ белгиланган сиёсатсиз ҳатто кичкинагина фирма ҳам ўта тартибсизликка айланади.

Ўйлашимча, кўп масиҳийлар ушбу сабабга кўра ўз ҳаётларидаги ва кундалик қабул қилинадиган қарорларидаги доимий тартибсизликлардан азият чекадилар: уларда шахсий “стратегия бўйича қўлланма” вазифасини ўтайдиган ва қатъий ўзлаштирилган Муқаддас Китоб эътиқодлари йўқ. Шунингдек, биз “агар мен Худо фарзанди бўлсам, мен кимман, мен нимага ишонаман ва нима сабабдан бу ерда эканлигимизни” ҳам билишимиз зарур. Худо Сўзи бизга ана шу барча жабҳаларда ҳақиқатни беради. Бу тасдиқлар, шунингдек, расмий қарорлар қабул қилиш жараёнини бартараф қилувчи вазифасини бажаради. Менда қаергадир бориш ва ниманидир қилиш кераклиги борасида ҳеч қандай муаммо туғилмади ва бу мени сира ҳам ташвишга солмайди. Худо Каломи аллақачон бу ҳақда гапирган, мен Муқаддас Китобни мутлақо ҳақиқат каби қабул қилдим. Демак, мен “самовий нарсалар ҳақида ўйлашга” (Колосаликларга 3:1–3) ва “бир-биримизга меҳр билан хизмат қилишга” (Галатияликларга 5:13) эркинман. Мана қаерда биз Ёзувнинг ҳақиқатини очамиз: “Чунки Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч-қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган” (2 Тимофейга 1:7).

Бу фақат Павлуснинг қуйидаги насиҳатининг кичик бир тармоғидир: “Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар” (Римликларга 12:2). Бу биз ўз ақлларимизни ҳақиқатга мувофиқ янгилаш учун Худога берганимизда содир бўлади. Биз “Унинг Сўзида бўлган” вақтимизда, бу ҳақиқат чиндан ҳам бизни озод қилишини англаймиз!


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак